Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун:  @AshiVanghuhi  
Show more
14 502-23
~7 345
~45
47.50%
Telegram general rating
Globally
44 980place
of 78 777
239place
of 430
In category
576place
of 803
Posts archive
Яқинда бир нарса ҳақида кўп гаплар эшитдим ва ундан кейин кузатиб, гувоҳ бўлдимам. Бутун республика миқёсида қанақа билмадим, аммо Тошкентда аёл ҳайдовчига дуч келган эркак ҳайдовчилар (ҳаммаси эмас, аммо кўп учрайди) ўзини жуда бефаросатларча тутади. "Аёллар машина ҳайдашни билмайди" деган фикр мияга ўрнашиб қолгани учун эркак ҳайдовчи рулда аёлни кўриши билан негатив муносабатда бўлишни бошлайди, орқасидан бибиллатади ("йўл бер" ёки "тезроқ юр" деб), энг майда хатосигаям эътибор бериб, иложи бўлса, бошини чиқариб, ҳақоратлаб ёки қаттиқ гапириб кетади. Худди шу хатони эркак ҳайдовчи қилса, агар у бошқага хавф туғдирмаса, бошқа эркак ҳайдовчи уни тўғри тушуниб, индамай кетади. Бошқа томондан, ўзи аёл ҳайдовчига йўл бермайди, сиқиб қўяди, хуллас, ўзини жуда ёмон тутади. Бу бизда маиший сексизм қай даражада илдиз отиб кетганини кўрсатади.
Show more ...
2 345
19
Охирги ҳафталарда Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни бирмунча кузатиб боряпман. Октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов бўлиб ўтади. Марказ ва ўнг-марказ позициясидаги партия – ЎзЛиДеП ҳам сайловолди режалари билан ўртоқлашиб бормоқда. Партия тадбиркорларнинг ҳимоясига қаратилган бир қатор ташаббусларни . Жумладан: 1) тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш; 2) солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлик субъектларини текширмаслик; 3) тадбиркорларнинг фаолиятига белгиланган ҳоллардан ташқари аралашган мансабдорларга нисбатан жавобгарликни кучйтириш; 4) фермерлар фаолиятига аралашишини қатъиян тақиқлаш ва бошқа ташаббуслар партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган. 22 сентябрдан партияларнинг сайловолди ташвиқоти ва ўзаро дебатлари бошланади. Шундан кейин уларнинг сайлов олдидан қўйган мақсад ва режаларини янада батафсилроқ билиб олишимиз мумкин.
Show more ...
2 243
6
Қўштирноқ подкастда қизиқ ва шу билан бирга баҳсли мавзу. Ўзбек тилида бу ҳақда ҳали ҳеч қачон очиқ ва холис гапирилмаган. Гормонлар бузилиш нима оқибатларга олиб келади? Трансгендерлик касалликми ёки танлов? Давоси борми? Инсон неччи ёшида жинсини англайди? ЛГБТ атамаси нима учун пайдо бўлган? Шу ва бошқа саволларга эндокринология ва гинекология соҳаси вакилларининг профессионал жавоблари ушбу подкастда. Кўринг: 🔗
Gormonlar buzilishi nima oqibatlarga olib keladi? Bunda jins o'zgarib ketishi mumkinmi? /Qo'shtirnoq
Gormonlar buzilishi nima oqibatlarga olib keladi? Transgenderlik: bu kasallikmi yoki tanlov? Buning davosi bormi? Inson nechi yoshida jinsini anglaydi? LGBT atamasi nima uchun paydo bo'lgan? Bolalarni nechi yoshidan shifokor nazoratida ushlash kerak? Rivojlangan davlatlar va uchinchi dunyo mamlakatlarida bunga qanday qarashadi? Endokrinolog va ginekologiya bu haqida nima deydi? Butun dunyoda bahslarga sabab bo'lgan mavzu bo'yicha mutaxassis shifokorlar bilan suhbat.
3 044
36
"Ўзбекистондаги энг оммавий динлар" деган кўриб қолдим. Очиғи, унча ҳақиқатни акс эттирмайдиган видео экан. Энг қадимги давр учун маълумотлар қаердан олинди, деган савол туғилди. Минтақа бўйича илк аниқроқ статистик маълумот XIX аср бошига оид, ундан олдинги давр бўйича тахминлар бор, ёзма манбалардаги рақамлар эса ошириб юборилган, ҳақиқатдан узоқ ҳисобланади кўпинча. Бу видеода эса икки минг йил олдин минтақада қанча зардуштий, қанча буддист бўлгани аниқ кўрсатиляпти. Кўзимга ташланган яна бошқа камчиликлар: - минтақада турли даврларда яшаган аҳоли сони унча тўғри кўрсатилмаган. Масалан, XI асрда Ўзбекистон ҳудудида 400 минг атрофида одам яшаган бўлиб чиқяпти. Видео ижодкорлари тарихда баъзан аҳоли кўпайиб, уруш, очарчилик, солғинлар туфайли камайиб кетганини инобатга олмаган, аҳоли тарихан бир маромда ўсиб борган деб ўйлаган; - рақамни бир четга йиғиштириб, динларнинг улуш нисбатини кўрсак, ундаям унча тўғри келмаяпти. Масалан, исломгача даврда яҳудийлар буддистлардан икки баравар кўпроқ бўлган деб кўрсатиляпти, ваҳоланки, буддавийлик салкам зардуштийликдан кейинги ўриндаги дин бўлган у даврларда; - динларнинг кириб келиш даврлари хато кўрсатилган. Масалан, VI асрдан бирдан "ҳиндавийлик" пайдо бўлиб қоляпти. Бу маълумот қаердан? Яҳудийлик жуда қадимдан бор деб кўрсатиляпти, лекин яҳудийлар борлиги ҳақидаги аниқ маълумот VIII асрга оид; - "анъанавий" деб кўрсатилган динлар қайси экан? Нега зардуштийлик бу видеода унча узоқ яшаган (реалликда тез йўқолиб кетган)? Шомонлик, тангричилик нега акс этмаяпти? Монийлик нега йўқ? Улар "бошқа динлар" категориясида десак, бу категорияда жуда кам рақам кўрсатилган, ваҳоланки, монийлар, тангричилар жудаям кўп, ўн, балки юз минглаб бўлган вақтида. Хулоса: бундай видеоларга ишониб кетаверманглар, фактчек қилинглар.
Show more ...
Most popular religion in uzbekistan
Islam is the main religion in Uzbekistan. In 2022, the Uzbek Ministry of Foreign Affairs estimated that Islam was followed by 97% of the population. Islam (96.3%) Christianity (2.2%) Other religion (1.4%) No religion (0.1%) Muslim religion in Uzbekistan largest religion population Ranking in Uzbekistan Judaism religion in Uzbekistan Christian religion in Uzbekistan What are the 3 major religions in Uzbekistan? Which religious group has the largest population What is the oldest religion? What is the main religion in Uzbekistan? Which religion is the highest in Uzbekistan? How many Christians convert to Islam? #largest_religion #top_religion_Uzbekistan #data_is_easy #religion_ranking _____________/ 📄 Disclaimer 📄 \___________________________ Copyright: - Copyright disclaimer under section 107 of the copyright act 1976 allowance is made for “fair use" for purposes such as criticisms, comment, news, reporting, teaching, scholarship, and research. Fair use is permitted by copyright statute that might otherwise be infringing, non-profit educational or personal use tips the balance in favor of fair use.
3 343
16
​Кеча ижтимоий тармоқларда "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (М25) конида авария рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Афсуски, авария фожиага олиб келган — тўрт киши вафот этган, яна бир неча киши жароҳатланган. Воқеага аниқлик киритиш ва расмий муносабат бериш учун энергетика ва ФВВ вазирлари иштирокида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди. У ерда айтилган фикрлардан тезислар келтираман. - "Мустақилликнинг 25 йиллиги" аслида 83 та кондан иборат мажмуа, шу конлардан биттасида авария бўлган; - кондан сизиб чиққан модда аслида водород сульфид эмас, табиий газ бўлган. Табиий газнинг таркибида водород сульфид моддаси 7 фоизни ташкил этган; - 15 сентябрь куни қудуқда юзага келган водород сульфид гази чиқиши . - энергетика вазирининг сўзларига қараганда, ҳолатга коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари сабаб. Географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир рельефидир. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан минг метрни ташкил этади. Расмий муносабат бўлгани, чоралар кўрилгани яхши, лекин брифингдан сўнг менда барибир саволлар қолди. Авария рельеф билан боғлиқ бўлса, нега бу бошидан инобатга олинмаган? Инобатга олинган бўлса, нега авария барибир юзага келди? Соҳани тушунмаганим учун, очиғи, саволларни ҳам тўғри қўя олмаслигим мумкин. Шунга экспертлар ва тегишли ташкилотларнинг муносабатини кутаман. Гап одамлар ҳаёти ҳақида бораётгани учун жабрдийдаларга ёрдам кўрсатилиши, воқеа жиддий ўрганилиб, сабаблар аниқланиши, айбдорлар аниқланиб, жазоланиши керак деб ҳисоблайман.
Show more ...
image
3 313
13
Amazon Prime суратга олган "Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериалининг иккинчи мавсуми тақдимоти бўлиб ўтди. Susambil ижодкорлари биринчилар қаторида мавсумнинг биринчи учта қисмини томоша қилди ва унинг таҳлилини ҳозирлади. Хўш, Amazon ижодкорлари ваъдасида турдими? Иккинчи мавсум биринчисига қараганда қизиқроқ чиқдими? Матбуот иккинчи мавсумни қандай қаршилади? Айнан мана шу саволларга жавоб ушбу видеода бор. 👉
3 574
8
Экологик партия 10 ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтказишни тақиқлашни таклиф қиляпти. Катта ёшли дарахтларни кўчириш ландшафт дизайни ёки шаҳарнинг ривожланиш эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлса, бу дарахтларнинг саломатлиги ва яшаб қолиши нуқтаи назаридан салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Тадқиқотлар кўпроқ йил яшаган кекса дарахтлар кўчириб экилганидан кейин илдизлари янги муҳитга мослашишда қийинчиликка дуч келишини кўрсатган. Бу уларнинг узоқ муддатли ўсиши ва ҳаётийлиги учун зарур барқарор илдиз тизимини яратиш қобилиятига тўсқинлик қилади. Халқаро тажриба тупроқ сиқилиши, илдиз тарқалиши учун чекланган жой ва ўзгарувчан намлик даражаси каби стресс омиллар ўтиш босқичида ёши катта дарахтлар дуч келадиган қийинчиликларни кучайтириши мумкинлигини кўрсатади. Партия бу ташаббусни илмий асослаб бергани диққатга сазовор.
Show more ...
3 764
17
“Эркак боқувчи” деган стреотип бор. Эркак пул топмаса, бу унинг депрессияга тушишига олиб келади. Оиласини боқмаса, нотўлиқ одамдек ҳис қилади ўзини. Парда подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар:

IMG_0286.MP4

4 021
31
Ўзбек медиасида, турли ижтимоий тармоқ фаоллари орасида шошқалоқлик жуда кўп — маълумотни текширмай тарқатвориш, ўзига ёқмайдиган масала бўлиб қолса, дарров ҳиссиётга берилиб, ваҳима кўтарвориш кўп учрайди. Ҳеч бир таҳлилни ва ҳиссиётсиз баҳо беришни ўрганишмади бундайлар. Бугунам шунақа воқеа рўй берди — эшак гўштини сотишга рухсат беришибди деган янгилик тарқалиб, бир олам ўринсиз эътироз ва киноя айтилди. Авваламбор, гап бошқа ёқда эканига аниқлик киритилди — батафсил ўқинг. Иккинчидан, менда бир қанча савол туғилди. Рухсат берилганида нима бўларди? Сизни биров ейишга мажбур қилармиди? Ёки қизиқиб еб қўярмидингиз? Агар мабодо рухсат бўлса, қонун ва ахлоққа зид бўлмаса (менимча, зид), кимдир шу рухсатдан фойдаланиб, еса нима бўлади? Сизга нима зарари тегади? Ўзингга ёқмайдиган ҳар нарсани тақиқлашга интилиш қаердан? Нима бу ҳокимиятсиз диктаторлик? Қолаверса, эшак гўштини сотиш бизнес нуқтаи назаридан ҳам зарарли — ҳам эшакни гўшт учун етиштириш ўзини оқламайди, ҳам кенг оммага маданият ва гигиена нуқтаи назаридан сотишнинг имкони йўқ. Рухсат тегсаям оммалашиб кетишига шубҳам бор. Экологлар, табиат ҳимоячилари ҳам эътироз билдиради деб ўйлайман.
Show more ...
Bahodir Ahmedov
Гап эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақида бўлмаган Бугун Қонунчилик палатасида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинганди. Бу қонун ҳақида турли миш-мишлар тарқалди, жумладан, эшак гўштини истеъмолга киритиш ҳақидаги нотўғри маълумотлар пайдо бўлди. Депутат Одилжон Тожиев бу хабарларга ойдинлик киритиб, аслида бундай тушунмовчилик матбуотдаги хатолик сабаб пайдо бўлганини тушунтириб ўтди. Унга кўра, қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан тайёрланган ва 5 август куни Қонунчилик палатасига киритилган. Бу қонун уй ҳайвонларини — қорамол, қўй, эчки, от, эшак, ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни идентификация қилиш, уларга бирка ёки микрочип ўрнатиш билан боғлиқ. Муҳокамалар чоғида депутатлар ит, мушук ва эшакларни рўйхатга олиш бўйича ўз эътирозларини билдиришган. Ташаббускорлар бу эътирозларни ҳисобга олиб, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ўзгартишлар киритишларини айтган. Энг…
4 635
36
ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров жамоат транспорти ривожланиши автомобиллашув даражасини секинлаштиришини айтди. Бир неча йил олдин шаҳар кенгаши депутатлари машиналар тезлигини пасайтиришга кескин қарши чиққанини кўриш биз учун норма эди. Энди эса узоқ йиллар тор доира зиёлилар орасида муҳокама қилинган шаҳарсозлик муаммолари сиёсатчилар орасида тилга олиняпти. Сиёсатчилар илғорлаб кетди деб мақташдан йироқман – улар зиёлиларга қулоқ тутиб бошлаганининг ўзи катта гап. Дунё миқёсидаги тренд – машиналар сонини максимал қисқартириш, тезлигини тушириш, шаҳарларни пиёдаларга қайтариш. Бу нарса бир кун бизда ҳам бўлиши шарт. Бунинг учун жамоат транспортини ва шаҳар муҳитини ривожлантириш керак. Темировнинг таъкидлашича, бу йил жамоат транспорти йўналишлари 40 фоизга кенгайган. Метро ва автобус йўналишларини боғлаш бўйича ишлар олиб борилган – биридан бошқасига чиқиб кетиш осонлашган.
Show more ...

IMG_4855.MP4

4 101
8
Британияга ўн кунлик сафарим якунига етди. Сафардан асосий мақсад Дарем университетида ўтган CES24 конференциясида қатнашиш эди. Аммо бироз айланишга ҳам вақт бўлди — Лондон, Дарем, Ньюкасл ва Эдинбургда бўлдим. Шаҳарлар ҳақида жуда катта, чуқур постлар ёзишдан маъни йўқ экан, ўйлаб қарасам — интернет тўла маълумот, Лондонга ё Эдинбургга адашиб бориб қолган телефони бор ҳар бир одам видео олиб, YouTube'га жойлашни ўз бурчи деб билади шекилли ўзиям. Шунга қисқача умумий таассуротларни айтиб ўтаман кейинги постларда — Британия ҳақида, борган шаҳарларим ҳақида. Асосий постларни эса конференциядан ва университетдан олган илмий янгиликларимга бағишланади.
Show more ...
3 862
5
Ўрганиб кетишга бўлган қизиқиш сизни керакли кадр қилади, тез ўрганувчи бўлсангиз, катта-катта компаниялар ҳам сизни олиб қолади. Қўштирноқ подкастда Z авлод вакиллари билан суҳбат. 🔗

IMG_7718.MP4

4 016
22
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда экологик судлар керакми? Атроф-муҳит муҳофазаси энг муҳим масалалардан бирига айланяпти. Экологик партия шу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ишлар бўйича ихтисослашган судларни ташкил этиш илгари суряпти. Маълумотларга кўра, дунё бўйича 50 дан ортиқ мамлакатда 360 га яқин экологик судлар фаолият юритяпти ва уларнинг самараси сезиларли даражада. Бу судлар экология соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади, экологик жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш ва келажакдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Экопартия ҳам Ўзбекистонда ана шундай судларни ташкил этиш орқали фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонун устуворлигини таъминлаш мумкин, деган фикрда. Тушунишимча, бу алоҳида ҳуқуқий тизим бўлмай, кўпроқ жамоатчилик назоратини оширишга, умумий судлар ҳам бу соҳада самаралироқ ишлашига хизмат қилади. Экологик муаммолар сони ортиб боргани сайин халқаро тажриба ҳам экосудларни ташкил этиш долзарб эканини кўрсатяпти. БМТнинг халқаро суди таркибида ташкил этилган Экологик масалалар палатаси ва 1994 йилда Мехикода тузилган Халқаро экологик арбитраж ва ярашув судлари бу борадаги фаолияти билан аллақачон намунали тажриба сифатида эътироф этилган. Шу сабабли экологик судлар инсоннинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва келажак авлод учун яхшироқ атроф-муҳитни таъминлашда муҳим қадам бўлиши мумкин.
Show more ...
image
4 268
13
Максвелл бобо.
7 840
6
Адам Смит бобо.
17 560
22
Даремда қизиқ иш бўлди. Шаҳарга тунда, соат 4:35 да етиб келдим. Автобус қандайдир маҳалла ичидаги бекатда тўхтаб ўтаркан. Қоронғу маҳалла ичида тунда, ҳеч ким йўқ, ярим соатча интернет чиқишини кутдим. Интернет пайдо бўлгач, харитадан университетга йўлни қарадим. Ярим соат пиёда йўл экан, бу қоронғуда ва совуқда, очиғи, юрак бетламади. Uber'дан такси чақирдим. Дастур ҳайдовчининг исмини Seyfettin деб кўрсатди. Турк бўлса керак деб ўйладим. Аммо етиб келганида туркча гапирсам, жавоб бермади. Ё чарчаган, ё эътибор бермади, ё шу ерда туғилиб ўсиб, туркчани билмаса керак деб ўйладим. Қайтадиган куним университетдан вокзалга такси чақирдим (бу сафар тун эмас, тушлик пайти эди). Тасодифни қарангки, дастур яна шу Сейфеттинни чақириб берди. Бу сафар ўзи гап бошлади. Қаердансан деб сўради. Ўзбекистонданман десам, ие, ўзимиздан экансанку, мен Туркиядан деди. Туркча гаплашишга ўтдик. Аданадан экан, 20 йилдан буён Даремда яшаркан. Аммо охирги пайтлар Туркияга бормаётган экан. Менам нарх-наво ошиб кетгани учун бир муддат бормай туриш керак дедим. Қимматчилик бўлиб кетганини гаплашиб, Эрдўғонни ёмонлаб кетдик. Шунақа тасодифларам бўлиб туради.
Show more ...
6 009
12
"Гендер тенгликни бизда нотўғри тушунишади. Гендер тенглик бу — имкониятлардан фойдаланиш учун шароит яратиб бериш". Парда Подкастда БМТ Aҳолишунослик жамғармасининг гендер масалалари бўйича мутахассислари Дилора Ганиева ва Венера Ерметова билан гендер зўравонлик, ер-хотин муносабатлари ва стреотиплар ҳақида суҳбат бўлибди. Кўринглар:

IMG_4346.MP4

6 101
42
Республикада маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассисларнинг ўз касбига бўлган садоқатини янада ошириш мақсадида “Йил стандартчиси” мукофоти ҳамда “Сифат соҳасидаги мукофот” таъсис этилибди. 2024 йилдан бошлаб ҳар йили: - “Йил стандартчиси” мукофоти билан саноат ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида стандартлаштириш фаолиятини самарали ташкил этган ҳамда илмий-тадқиқот жараёнларида энг юқори натижаларга эришган мутахассислар; - “Сифат соҳасидаги мукофот” билан сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, миллий брендни яратган ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида энг юқори натижаларга эришган ташкилотлар 14 октябрь — Бутунжаҳон стандартлар кунида
Show more ...
5 435
6
Дарем машҳур (биз биладиган) шаҳарлардан Ньюкасл ва Сандерлендга яқин жойлашган. Айланишга бир кун вақтим бор эди, Ньюкаслни танладим. Адашмабман. Жуда чиройли, ўзига хос шаҳар экан. Анча катта бўлса ҳам, марказини бемалол пиёда айланиб чиқса бўлади. Кеча кун давомида 19 км юриб, Ньюкаслни айландим, барча диққатга сазовор жойларини, машҳур кўчаларини, ҳайкалларини, савдо марказларини, кўприкларини, тарихий биноларини кўрдим, музей ва санъат галереясига кирдим. Вақт бўлганда батафсилроқ ёзарман.
Show more ...
5 021
4
Инсоният тарихидаги урушлар орасида Иккинчи Жаҳон уруши доим олдинги планда туради. Уруш давомидаги турли ўйинлар, чигал вазиятлар ва кескин бурилишлар тарихга қизиқмайдиган одамни ҳам қизиқтириб қўяди. Ҳозир YouTube'да айнан урушга бағишлаб видеолар ишлаётган "Худди шундай" каналидаги мана бу видеони тавсия қилмоқчиман. Каналда кетма-кет Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги сонлар чиқяпти. Балки бу видеодан кейин уруш ҳақидаги баъзи фикрларингиз ўзгарар⬇️
Show more ...

IMG_5084.MP4

5 680
51
Ньюкаслда олган китобларим. Каттаси болаларимга.
4 749
8
Ньюкаслда қиролича Викторияга қўйилган ҳайкал. Умуман, шаҳар чиройли экан.
4 997
3
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига қарши чора-тадбирлар кучайтирилганига қарамай, уларнинг ички бозордаги улуши салмоқли бўлиб қолмоқда. 1 сентябрь ҳолатига кўра, контрабанда тамаки маҳсулотлари айланмаси 12,5%ни ташкил қилган. Бунинг натижасида давлат бюджети 353,2 млрд сўм йўқотишга учрагани айтилмоқда. Вилоятлар кесимида ҳам кўрсаткичлар юқори. Масалан, Фарғона вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши худди шу даврга нисбатан олганда 18,4%, Наманган вилоятида эса 43,5%ни кўрсатяпти. Балки муаммонинг ечимига ёндашувни ўзгартириш керакдир? Айтайлик, контрабандани чегаранинг ўзида тўхтатиб қолиш йўлларини изласак, шунда ички бозорни яхшироқ ҳимоялаган бўлармиз. Буни жиддий ўйлаб кўриш керак.
Show more ...

IMG_3626.MP4

43 366
24
ЎзЛиДеП 2019 йилги сайловолди дастурининг ижроси ҳақида видео тайёрлабди. Унда беш йил давомида қилинган ишлар ва дастур қай даражада бажарилгани ҳақида сўз боради. Жумладан, партия ташаббуси билан: - барча қонунчилик ҳужжатларини бирлаштирувчи ягона Тадбиркорлик кодекси қабул қилинди; - солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайди; - ерлар ва биноларининг олиб қўйилиши, бузилиши тартиби қонун билан белгиланди; - сносга тушган мулк учун бозор нархида олдиндан эгасига маблағ тўланадган бўлди; - давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сони 32 тадан 172 тага етди; - хусусий нотариуслар ишлашига рухсат берилди.
Show more ...

IMG_3625.MP4

3 896
3
Бу эса ота-боболаримиз юлдуз санаганда ҳайвон терисини ёпиниб юрган инглизлар минг йил олдин қурган Дарем собори экан. Марказий Осиёда бунақа миқёсда бирорта тарихий ёдгорлик йўқ менимча, айниқса бунақа қадимийси.
3 783
23
Дарем жуда қадимий ва жуда гўзал шаҳар шаҳар экан. Англиянинг машҳур шаҳарлари кўп, Даремни деярли ҳеч ким билмайди. Лекин у Англия тарихида муҳим роль ўйнаган. Ҳудудида жуда эски ва буюк меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган, қиёфаси ҳам инглиз шаҳарларидан кўра континентал Европа шаҳарларини эслатади. Биз кўп эшитган, билган аксарият шаҳарлар эса (Сандерленд, Манчестер, Ливерпуль ва ҳ.к.) тарихан порт ёки саноат шаҳарчалари бўлган, сиёсий воқеаларда катта роль ўйнамаган. Улар XX асрда футбол туфайли машҳур бўлди (Ливерпуль яна рок туфайли ном қозонди).
Show more ...
3 829
8
“Узр сўраш кринжга айланиб қолди”, — Мирзаёр Эркин Сигма Подкастнинг Мирзо Зоминий билан сонини кўргандим куни кеча. Маркетинг, пиар, пропаганда ва шахсий қадриятлар борасида қизиқ суҳбат бўлибди. Реал тизим яратиш ўрнига узр сўраш билан қутулиш эса ростдан феноменга айланиб қолди. Тавсия қиламан:

IMG_9744.MP4

4 164
30
Болалигимизда ипдан шунақа нақшлар ясаш ўйини бўларди. Бир тадқиқотчи шуларни ўрганибди. Дунё бўйлаб 900 дан ортиқ ипдан шакл ясаш усуллари ва нақшларини тўплаб, қиёслаб чиқибди. Қаерда қанақа боғланишини ва нима вазифа бажаришини тадқиқ қилибди. Қайси усул қадимийроқ, қайси қайсиндан келиб чиққан, айтиб беряпти. Тарихини эса палеолитдан бошлаяпти.
4 358
10
Бугун маймунлар этологияси ҳақида кўп маъруза бўлди. Эволюция ҳақидаги тадбирда маймунлар тилга олинмаса ҳайрон қолардим. Бразилиялик профессор Патрисия Изар капуцин маймунларининг тош билан ёнғоқ чақиши борасида қизиқ маъруза қилди. Бразилияда капуцинларни ўрганиш бўйича катта лойиҳа бор экан. Мамлакатда ўрмонлар йўқолиб бораётгани маймунларга ҳам хавф солаётган экан.
4 181
8
4 727
6
Битта мен ва бир африкалик брат оқ кўйлакда ва қора костюмда келибмиз ўзиям. Тадбирча дейишса жиддий тушунворибмиз.
6 367
14
Британияга келишдан асосий мақсад шу эди. Дарем университетида конференция.
6 452
14
Саёҳатларда вақтнинг баракаси яхши билинади-да (иш тиғиз пайти тез ўтиб кетади). Бугун Лондон айландим, бир кунда: - Гайд-парк ва унинг атрофдаги кўчаларни айландим; - Bus Tour қилиб, шаҳарнинг аксарият тарихий ва туристик нуқталарини кўрдим: London Eye, Биг-Бен, Трафальгар майдони, Вестминстер қасри, Сити, Таэр қасри, яна қанчадан-қанча кўча, бир қанча тарихий черков ва собор, боғ; - Темза бўйлаб сайр қилдим, Темзада паромда Тауэрдан Вестминстергача круиз қилдим; - Британия музейида айланди; - учта митинг кўришга улгурдим. Ва, албатта, қайтиб ҳеч қачон очилмайдиган, кўрилмайдиган юзлаб фото, видео олдим. Майли, келажакда таржимаи ҳолимни ўрганишга манба бўлар, сақлаб қўяман.
Show more ...
6 124
17
Лондон зўр шаҳар экан, менга ёқди. Айниқса ҳавоси — ёмғир жону дилим. Зерикмай туринглар, кейинроқ батафсил ёзаман.
5 819
17
Ниндзя тошбақалар — Кевин Истмен ва Питер Лерд яратган медиафраншиза. Унда тўрт антропоморф ака-ука тошбақа — Леонардо, Донателло, Микеланжело ва Рафаэль саргузаштларидан ҳикоя қилинади. Бу тошбақалар ниндзютсу жанг санъати сирларини ўрганиб, Нью-Йорк шаҳрида ёвузликка қарши курашади. Саргузаштлар давомида уларга Сплинтер исмли мутацияга учраган каламуш, яъни уларнинг асраб олган отаси ва устози ҳамда Эйприл О'Нил, Кейси Жонс тимсолидаги инсонлар ҳамроҳ бўлади. Тошбақаларнинг ўзгармас ва ашаддий душманлари рўйхатида эса Бакстер Стокман, Кренг ва, табиийки, Шредерни кўрамиз. Бунақа батафсил айтиб беришим шарт эмас эди аслида — франшиз мультфильмлари ва киноларини болалигимизда ҳаммамиз кўрганмиз. Шахсан ўзимнинг энг севимли комикс қаҳрамонларим шулар эди. Susambil янги видеосида Нью-Йоркнинг хавф-хатарга бой кўчаларига отланиб, афсонавий ниндзя тошбақалар оламининг яралиш тарихини ҳамда босиб ўтган йўлини батафсил кўриб чиқади. Франшизага доир ҳамма лойиҳаларни таҳлил қилади. Хуллас, ҳаволага босинг ва ақл бовар қилмас саргузашт оламига йўл олинг. 👉
Show more ...
Ninza toshbaqalar — afsonaviy olamning yaralish tarixi ӏ Oʻzbek tilidagi tahlil @SUSAMBILolami
Ninza Toshbaqalar — komiks mualliflari Kevin Istmen va Piter Lerd tomonidan yaratilgan media franshizadir. Mazkur franshiza to'rtta antropomorf aka-uka toshbaqalar - Leonardo, Donatello, Mikelanjelo va Rafael sarguzashtlaridan hikoya qiladi. Bu toshbaqalar ninjutsu jang san’ati sirlarini o’rganib, Nyu-York shahridagi yovuzlikka qarshi kurashadilar. Sarguzashtlar davomida ularga Splinter ismli mutatsiyaga uchragan kalamush ya’ni ularning ustozi hamda Epril O'Nil va Keysi Jons timsolidagi insonlar hamroh bo'ladi. Toshbaqalarning o’zgarmas va ashaddiy dushmanlari ro’yxatida esa Bakster Stokman, Kreng va tabiiyki Shredderni ko’ramiz. Bugungi video biz Nyu-Yorkning xavf-xatarga boy koʻchalariga otlanib, afsonaviy “Ninza toshbaqalar” olamining yaralish tarixini hamda bosib oʻtgan yoʻlini batafsil koʻrib chiqamiz. Asosiysi esa bu video biz Ninza Toshbaqalar franshizasiga doir boʻlgan hamma loyihalarni birgalikda tahlil qilamiz. Xullas havolaga bosing va ninza tohbaqalarning aql bovar qilmas olamiga yoʻl oling. Mavzu: Ninza toshbaqalar — afsonaviy olamning yaralish tarixi ӏ Oʻzbek tilidagi tahlil Loyiha muallifi: Nodir Nishonov (dervish_nod/insusambil) Montaj ustasi: Sunnatillo Samatov Ijrochi prodyuser: Mirdiyor Ayubov Loyiha “Profsoyuz” PR-agentligi koʻmagida yaratildi Loyihani donat yo‘li bilan qo‘llab-quvvatlash: https://tirikchilik.uz/dervish_nod
6 484
11
2001 йил АҚШ терроризм заҳрини тотиб кўрган йил ҳисобланади. Жангарилар уюштирган бу ҳужум натижасида Нью-Йоркда минглаб одам ҳалок бўлди, яна минглаб одам жароҳатланди. 11 сентябрни эслайдиганлар бу кунни худди тушга ўхшатишади. "Худди шундай" бу теракт ҳақида батафсил маълумот берадиган видео қилган. Ҳаволани пастда қолдираман.

IMG_5010.MP4

6 643
35
Мана бунга ҳам аниқлик киритиб кетай бирйўла. Ошқозон сўзи айнан палов таоми билан боғлиқ эмас. Чунки ош сўзининг бирламчи маъноси овқат демакдир. Бу сўз энг эски руник битикларда учрайди, овқат, емиш деган маънода. Бу сўзнинг келиб чиқиши туркий ёки эроний бўлиши мумкин — анча аввал палов сўзининг этимологияси ҳақидаги постда буни .
5 716
2
Бу пост ҳазил аралаш ёзилганди. Ароқчи фамилияси ароққа алоқадор бўлмаса керак аслида. Спиртли ичимлик маъносидаги ароқ عرق деб (алифсиз) ёзилади, Ароқчи (عراقچی) фамилиясида эса алиф бор. Ўзи عرق (тўғри талаффузи арақ) араб тилида "тер" маъносини англатади — у дистилляция қилиб ("терлатиб") олинади. Ишлаб чиқариш технологиясини аниқ билмайман, аммо ўқувчиларим орасида биладиганлар борлигига ишонаман, хато қилмаслик учун тафсилотларини ёзиб ўтирмайман. Бир нарсани айта оламан — арақ русча водка билан битта ичимлик эмас, янги даврда водкага шу сўзни таржима қилиб олишган. Дарвоқе, туркча рақи ҳам мана шу арақ сўзидан олинган. Алифли шакл эса (عراق) аслида Ироқ деб ўқилади. Лекин худди шунақа ёзиладиган, "ароқ" деб ўқиладиган яна бир сўз бор экан (сўраб-суриштирдим), унинг маъноси "пат" экан. Балки муҳокама қилинаётган вазирнинг ота-бобоси патдан нималардир ясагандир, ким билсин. Яна бир версия берилди — дўппи тикувчи. Арақчин сўзи форсча ва озарбайжончада дўппининг бир турини англатади, аммо унда ҳам алиф йўқ, этимологияси ҳам "тер" билан боғлиқ. Шунақа нозик деталлар сўзнинг илдизи қандай бўлганини ва талаффуз нозикликларини кўрсатади, шунга профессионал лингвистлар бугунги оғзаки талаффузга қараб этимология қилиб ташламайди. Мусулмон жамиятларида ким спиртли ичимликлар тайёрлаганига эса бошқа сафар аниқлик киритиб кетаман.
Show more ...
6 406
16
Мана бу постдан профспортга умуман бермас экан деб ўйламанглар. Олдинги каби, ҳар бир соҳа жамиятга ўзича керак деб ҳисоблайман. Профспорт энг камида завқ олиш ва ҳордиқ чиқариш воситаси — санъат каби. Бир қанча спорт турини ўзим ҳам кузатаман. Аҳолининг каттагина қисми учун даромад манбаи ҳам. Сиёсий пропаганда ҳам доим ёмон бўлавермайди — яхши ғояларни, биродарлик, халқлар дўстлиги, тенглик, соғлом ҳаёт кабиларни тарғиб қилиш мумкин. Лекин илм-фан ва таълим билан қиёслаш керак эмас. Аввало, умуман соҳаларни қиёслаш тўғри эмас. Иккинчидан, илм-фан ва таълим стратегик аҳамиятга эга соҳалардир. Уларсиз бошқа соҳалар ҳам мавжуд бўла олмайди.
Show more ...
5 173
7
⚡️Яқинда "Викинглар: Вальҳалла" сериалининг сўнгги мавсуми чиқди. Айтиш керакки, сўнгги йилларда викинглар ва уларнинг маданияти ҳақида жуда кўп фильм ва сериал ишланмоқда. Табиийки, бу викинглар тарихига бўлган қизиқиш ва оригинал "Викинглар" сериалининг оламшумул муваффақияти билан боғлиқ. Susambil каналида айнан мана шу мавзуда жуда қизиқарли видео чиққан. Бу видеони кўриб сиз "Викинглар" ва "Викинглар: Вальҳалла" сериаллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз. 👉
Show more ...
Vikinglar: Valhalla — ko‘rishga arziydigan serial? @SUSAMBILolami
Vikinglar: Valhalla — ko‘rishga arziydigan serial? https://profi-school.uz/ https://profiuniversity.uz/ Batafsil ma'lumot uchun telefon raqamlari: ☎️ 1277 ☎️ +998 78 777 11 11 Telegram: https://t.me/insusambil Instagram: https://www.instagram.com/insusambil Reklama va hamkorlik: +998(97)1881217 Vikinglar: Valhalla — ko‘rishga arziydigan serial? #vikinglar #vikings #valhalla #netflix
6 034
10
Қадимги ёзма манбалар билан шуғулланишда бир ишончни сўндирувчи палла бор. Айтайлик, бир эски манба ҳақида эшитдинг, ўқидинг. Уни ўргангинг келади — ўтмиш ҳақида янги нарса ўрганиш, янги маълумот топиш, тарихни яхшироқ тасаввур қилиш учун. Ўша манбани топасан ва ўқиб чиқасан. Ўқисанг, жуда зерикарли ва тушунарсиз ёзилган бир матн. Ўтмиш одами ўз олами, дунёқарашидан келиб чиқиб алланарса ёзиб ташлаган. Албатта, бу ёзма манбанинг қийматини туширмайди, лекин одамнинг озгина ҳафсаласи пир бўлади. Шунга олимлар эски манбалардан юксак бадиий дид ва ноёб янгилик кутмай, сабр билан борини ўрганишга ва ундан хулосалар қилишга маҳкум.
Show more ...
6 780
17
"Шунча қилганимни к*тга тиқдинг!" дейди-ку (узр). Бу болаям шундай қилди. "Нега спортчиларга эътибор бор, илм-фанга, таълимга йўқ?" деган саволлар кўтарилганда ҳамиша "иккисининг ҳам алоҳида ўрни бор" деб келганмиз. Лекин энди ҳақиқатни айтиб ташлайдиган вақт келди. Профессионал спорт переоценён, дўстлар. Унинг соғлом ҳаётга алоқаси йўқ, аксинча, соғлиққа зарар; профспорт пайдо бўлибдики, сиёсий пропаганда ва соққа қилиш воситаси бўлиб келган. Кенг омма енгил нарсага қизиқади, шунинг учун спорт, попса каби, осон шуҳрат олиб келади. Лекин мамлакат илм-фансиз ривожлана олмайди (профспортсизам ривожланаверади). Дори-дармон ва тиббиётга ўтириб қолган замонавий спорт ҳам илм-фансиз ривожлана олмайди. PS: математикани икки-уч йил ўқисанг, ўрганиб қолмайсан, айниқса олимпиадаларда ютадиган даражада. Илмий тадқиқотни айтмай қўяқолай, умринг етмайди.
Show more ...

video_2024-09-01_10-12-32.mp4

11 656
160
Журналист Ибрат Сафонинг фикрича, Ўзбекистонда демократия исломий бошқарув ўрнатилишига олиб келади. Бу гапни мен 7-8 йилдан бери турли одамлардан эшитдим ва буни тақозо қилувчи олдшартларни жамиятда ҳам, зиёлилар орасида ҳам кўрдим. Ўзбекистонда жуда катта ва агрессив диний қатлам бор, улар кўпчилик бўлмаса ҳам, лекин фаол, сиёсий курашда эса кўпчилик эмас, фаолроқ ютади. Лекин барибир бу кўпроқ демократияга қарши баҳонадай эшитилади. Юқоридаги сценарий реаллигини тан олган ҳолда, демократияни ҳам ривожлантириб бориш керак. Қандайдир хавфсиз, ўрталиқ йўлларни қидириш керак. Дунёвийликни номига эмас, ҳақиқий ёйиш ечимлардан бири бўлса керак. Аммо бунга на зиёлиларда, на сиёсий элитада реал иштиёқ кўрмаяпман.
Show more ...
7 092
91
“Қозон-товоқни яхши тутишинг керак, рўзғорга қарашинг керак, лекин қизим, ўзингни яхши кўришинг деб айтишмайди” — психолог Умида Қодирий. Парда подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар:

IMG_9804.MP4

5 743
37
Мустақиллик кунида туриб, мустақилликнинг асосий ижодкори ҳисобланадиган (баъзилар қўшилмаса ҳам, камида расман шунақа) Ислом Каримовни эсга олмай иложимиз йўқ. Бугун унинг яна бир муҳим мероси — маънавият ҳақидаги бир хулосамни айтмоқчиман. Албатта, мутлақ ҳақиқатга даъво қилмаган ҳолда. Талабаликда "Юксак маънавият — енгилмас куч"ни ўқиб, салкам ёд олганмиз. NaN йилларда маънавият ўзи нима, у нега керак каби мавзуларда NaN йиллардаги кузатувларимдан сўнг шунга амин бўлдимки, маънавият, баъзи танқидчилар тахмин қилганидек, Каримов шахсан ўзи ёки унинг жамоаси ўйлаб топган сунъий конструкт эмас. У халқ орасида бор, тирик ва жуда кучли. Зиёлилар орасида ниҳоятда оммалашган. Бу 2008 йилдан бошланган тарғибот натижаси эмас, аксинча, тарғибот ўзбек халқининг консерватив қадриятларидан фойдаланган. Қанча давраларда бўлмай, қанча тадбир, йиғилиш, муҳокамаларда қатнашмай, ҳаммаёқда маънавиятчилар кўпчиликни ташкил қилади ва унга зид келадиган ҳеч нарсани осонлик билан тасдиқдан ўтказмайди. Омма ичидаям кайфият шунақа. Агар маънавият концепцияси жуда ошириб юборилган кўринишда (ТВдаги энг арзимас "уятли" деб ҳисобланадиган саҳнага, ресторан ёки тўйдаги қувончли рақсга ҳам осилиб, цензура ва қамоқ талаб қиладиган кўринишда) жамиятнинг тараққиётига зарарли деб ҳисобласак, унда бу зарар жамиятнинг ўзидан — ҳам кенг оммадан, ҳам зиёлилардан келиб чиқади. Ҳар нарсада Каримовни айбдор қилиш маза, лекин асосли эмас — у ҳам бир ўзбек, шу жамиятда шунақа қадриятларда тарбияланган ва бу масалада халқнинг мутлақ кўпчилигига маъқул бўлган қарашларни илгари сурган. Бировнинг тўшагини, иштонини пойлаш, шахсий ҳаётга аралашиш, ёшларни ва умуман ҳаммани қаттиқ назоратда ушлаб туриш — азалдан мавжуд бўлган жуда кучли анъана.
Show more ...
Осторожно, «маънавият»!
«Маънавият» — великое слово, которое наполнили ложным содержанием. В нынешнем виде он призван отвлекать общество от вопросов насущных, пишет Эльдар Асанов.
5 580
41
Бугун Ўзбекистоннинг энг улуғ байрами — Мустақиллик куни. Қисқа қилиб, Миллий кун деса ҳам бўлади. Бу байрамга етишмаётган нарсалар бор. Қай тарзда нишонлаш масаласини қўятурайлик — ҳаммада ҳар хил қараш бўлиши мумкин. Лекин камида битта яхши шиор етишмайди менимча. Дейлик, Франциянинг миллий кунида либертэ бор — Liberte, Egalite, Fraterntite десангиз, гап нима ҳақидалигини, қайси байрам ҳақидалигини тушуниб олишади. Ўзбекистонда эса шиор ҳар йили ўзгариб туради, янгидан ўйлаб топилади ва ҳеч кимнинг эсида қолмайди. Мана шундай битта доимий, жарангдор шиор керак.
Show more ...
6 279
15
Ўзбек тилидаги энг гениал сўзлардан бири "ошқозон"дир. Яъни инсоннинг бир тана аъзоси, ички органи ош турадиган қозонга ўхшатилган. Бу сўз айни пайтда миллий қадриятларгаям жуда уйғун — у ерда унча-мунча нарса тургани йўқ, ош турибди. Ўзбекларнинг минтақавий ўзига хосликларини кўрсатиш учун самарқандликларнинг ошқозонини самошқозон, водийликларнинг ошқозонини анжаношқозон, тошкентликларнинг ошқозонини тўйошқозон дейишса, инсоннинг битта аъзосига қараб қаердан эканини ва овқатдаги майлларини билиб оламиз. Ёки шунчаки ошнинг яхшиси бўлмиш Самарқанд ошининг ўзбек маданиятидаги алоҳида ўрнини таъкидлаш учун ошқозонни самошқозон деса, бу сўз миллий қадриятларни янада яхшироқ акс эттиради менимча.
Show more ...
6 650
22
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉
Show more ...
12 129
20
Мукаммал сон қоидаси Ушбу видео мукаммал сонларнинг қандай ишлашини ва уларнинг қоидаларини ўргатади. Мукаммал сонлар ўзидан ташқари барча бўлувчиларининг йиғиндиси тенг бўлган сонлардир, масалан, 28. Видео бу сонларнинг математик қоидалари ва уларнинг қандай аниқланишини тушунтиради. Мукаммал сонлар тарихдаги дастлабки тадқиқотлардан ҳозирги замон илмий изланишларгача қандай ривожланганини кўрсатади. Шунингдек, видео, мукаммал сонларнинг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ математик муаммоларни батафсил таҳлил қилади. Мукаммал сонларнинг математик назариялар ва амалиётдаги ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар билан таништиради. Тўлиқ видеога ҳавола👇
Show more ...

mukammal son qoidasi.mp4

5 393
56
Buffalo buffalo Buffalo buffalo buffalo buffalo Buffalo buffalo. Бу — инглиз тилида грамматик жиҳатдан тўғри тузилган гап. Балки интернетда учратгандирсиз. Маъноси: "Буффало бизонлари қўрқитадиган Буффало бизонлари Буффало бизонларини қўрқитади". Хитой тилидаям шунга ўхшаш нарса бор: XX асрда Чжао Юаньжэнь бир ҳазил шеър ёзган. Унда 92 та бўғин бор, ҳаммаси "ши" деб ўқилади. "Ши ши ши ши ши" деб ўқиб кетаверасиз, хитойликлар эса ғорда яшайдиган, шерларни ейдиган Ши ши исмли жаноб ҳақидаги мароқли ҳикояни тушуниб олади.
Show more ...
6 159
51
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларга қўлланиладиган жавобгарликни белгилаш бўйича мораторий якунланди. Буёғига қонунлар янада такомиллашиб боряпти. Жумладан, Солиқ кодексининг 2271-моддасига киритилган ўзгартиш кучга кирябди. У рақамли маркировкаларсиз тамаки маҳсулотини сотиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутади. Энди бу қоидабузарликни содир этган шахсга охирги ҳисобот чорагида олган соф даромадининг 2 фоизи миқдорида жарима белгиланади. Ҳолат қайта такрорланса, жарима миқдори 20 фоизга оширилади. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари, умуман ҳар қандай контрабандага қарши кураш давлат бюджетини ҳимоя қилиш демакдир. Soliq.uz мобил иловаси ёки Давлат солиқ электрон хизматлари порталида ноқонуний (контрабанда) сигарет савдоси ҳақида хабар бериш имконияти мавжуд, бунда хабар берган шахсга белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот пули ажратилади. Бефарқ бўлманг!
Show more ...
78 695
48
Бир ҳафта олдин Эрон бош вазирлигига Аббос Ароқчи тайинланди. Биринчидан, озарбайжон аслли президент озарбайжонларни лавозимга тайинлаб бошламадимикан, деган тахмин уйғониб қолди. 🤨 Олдинам ёзганимдек, Эронда этник келиб чиқиш унча муҳиммас, шунга бу омил унча роль ўйнамагандир Ароқчининг тайинланишида. Аммо бошқа масала бор. Нега спиртли ичимлик тақиқланган исломий давлатнинг ташқи ишлар вазири ароқчи? 🤨 Ўтмиш замонда мусулмон давлатларида ароқ ва май тайёрлаш билан кимлар шуғулланганини эсласак, тахмин янада кўпайиб кетади, шунинг учун мавзуни шу ерда ёпамиз.
Show more ...
6 307
45
Шу китобнинг аудиосини эшитяпман. Илмий-оммабоп китоб. Жуда яхши ёзилган. Плантагенетлар тарихи ҳақида шунақа қизиқарли ва тушунарли ёзилганки, ўқиган/эшитган одам бу сулолани, унинг намояндаларини, асосий воқеаларни яхши эслаб қолади. Бу сулола ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил бўлади. Ўзимизнинг китобларда бир шоҳнинг иккинчисидан фарқи билинмайди — ҳокимиятга келди, ҳукм қилди, жанг қилди, ўтиб кетди. Бу ерда эса ҳар бир қиролнинг феъл-атвори, қизиқишлари, Англия тарихида қолдирган мероси, қийинчиликлари, санъатга, урушга ёки ҳокимиятга қобилияти шундай тушунтирилганки, Генрих II ни Генрих III билан чалкаштирмайсан.
Show more ...
5 845
16
Талабалар юқори нархли шартномали ўқишга кириб, кейин ўқимасдан ўқишини кўчириб юборишади, бу эса кейинчалик виза берилиши қийинлашишига сабаб бўлади. Қўштирноқ подкастда чет элга чиқиш, виза берилиши ва талабалар визалари ҳақида ажойиб суҳбат. 🔗

IMG_4150.MP4

5 647
33
Илм-фан ва маданий мерос: жаҳон олимлари Шавкат Мирзиёевга илм ва маданиятни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди Самарқанддаги Конгресслар марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) халқаро конгрессининг ёпилиш маросими бўлиб. Дунёнинг 35 давлатидан 300 дан ортиқ иштирокчи Ўзбекистон президентига анъанавий мурожаатнома билан чиқди. Тадқиқотчилар Шавкат Мирзиёевга “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” VIII Халқаро конгрессининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди.
Show more ...
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
ДУНЁНИНГ 300 ДАН ОРТИҚ ОЛИМИ САМАРҚАНД ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ Самарқанддаги Конгресслар марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) VIII Халқаро конгрессининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Дунёнинг 35 давлатидан 300 дан ортиқ иштирокчи Самарқанд декларациясини қабул қилишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига анъанавий Мурожаатнома билан чиқишди. Тадқиқотчилар Шавкат Мирзиёевга жорий йил 24 август куни бўлиб ўтган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” VIII Халқаро конгрессининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга йўллаган табриги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий муносабати "Уларни янги кашфиётлар ва ютуқларга илҳомлантираётгани”ни таъкидладилар... Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
5 559
3
Талабалар юқори нархли шартномали ўқишга кириб, кейин ўқимасдан, ўқишини кўчириб юборади, бу эса кейинчалик виза берилиши қийинлашишига сабаб бўлади. Қўштирноқ подкастда чет элга чиқиш, виза берилиши ва талабалар визалари ҳақида ажойиб суҳбат 🔗
1
0
Шам-одам эффекти Ушбу видеода инсоннинг ўз-ўзидан ёниб кетиши феноменини тадқиқ қилинган. Видеода сиз ўз-ўзидан ёниб кетишнинг илмий асосларини, бу қандай шароитларда рўй беришини билиб оласиз. Турли назария ва тадқиқотлар орқали бу ҳодиса ҳақида батафсил маълумот берилган. Шунингдек, ўз-ўзидан ёниб кетишга олиб келиши мумкин бўлган хавф-хатар ва эҳтиёт чоралари ҳақида ҳам сўз юритилган. Тўлиқ видеога ҳавола👇

video_2024-08-26_19-25-41.mp4

5 885
58
Бухоро вилоятида жойлашган Пойканд харобалари исломгача бўлган давр маданиятининг энг ёрқин намуналаридан биридир. У ердан аниқланган ноёб археологик топилмалар ўтмиш санъати ҳақида яхши тасаввур беради. ХХ асрда бир неча босқичда амалга оширилган археологик тадқиқотлар натижасида у ердан топилган қимматликлар асосан Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланади. Самарқандда бўлиб ўтаётган "Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори" халқаро конгрессида Пойканд меросига бағишланган янги китоб-альбом нашр этилиши ҳақида маълумот берилди. Ушбу альбом WOSCU чоп этаётган “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” сериясининг 81-90-жилдларидан ўрин олади.
Show more ...
6 401
11
Ўзбеклар форсча лавлагини ишлатади, эронликлар туркча чуғундарни ишлатади. Тил ривожи ажойиб йўллардан боради барибир.
8 157
39
Давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Халқаро конгресс иштирокчилари томонидан қутланди Самарқанддаги Silk Road марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзуидаги VIII халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда. Конгрессда 35 та давлатдан 300 га яқин олим, эксперт, таълим муассасалари ректорлари, музей, кутубхона директорлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда, маҳаллий олимлар, академиклар, уламолар, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Батафсил: 👉
Show more ...

Taqdirlanganlar tg++.mp4

5 553
7
Энди аёлларга қарши чекловларга келсак. Юқорида айтилган вазирликнинг расмий сайтида ўзи иккита қонун Қонуни самъи шикоят ва Қонуни амр ба маъруф ва наҳий аз мункар. Булар вазирлик фаолиятини белгиловчи қонунлардир. Мана шу анча олдин ишлаб чиқилган бўлса ҳам, уч кун олдин — 22 августда матни Расмий жаридада эълон қилинди. Ҳужжатда фақат аёлларнинг юриш-туриши ҳақида гап кетмайди — у ерда жуда кўп масала бор. Масалан, шу қонун билан ОАВ фаолиятига анчагина чеклов қўйиляпти — 22-моддага кўра, ёзув машиналари, радио каби мосламалардан "нотўғри" фойдаланиш, 17-моддага кўра, шариатга зид гаплар айтиш, мусулмонларни ҳақорат қиладиган контент бериш, галстукда, ғарбона кийимда чиқиш, жонли мавжудотлар тасвирини кўрсатиш тақиқланяпти. Мустақил ахборот агентликлари шу қонун асосида цензура қилинади. Ҳужжат тўрт боб, 35 моддадан иборат. Биринчи бобда иҳтисоб (одоб-ахлоқ қоидалари назорати) қандай амалга оширилиши, муҳтасиблар фаолияти, иккинчисида муҳтасибнинг вазифалари, учинчисида таъзирлар (жазолар), тўртинчисида назорат, ижро тартиблари белгиланади. 13-модда аёллар дресс-кодига, 14-модда эркаклар дресс-кодига бағишланади. Қонунни қисқача ўрганиб чиқиб, унда конкрет сиёсий мақсадлар борлигини кўрдим. Юқорида айтилган 17-модда ана шундай сиёсий мақсадга — мустақил журналистикани қўлга олишга хизмат қилади. Адлия матбуот котиби Баркатуллоҳ Расулий вазирликнинг вазифаси ҳанафия ҳуқуқини таъминлаш деганига қарамай, сиёсий мақсадлар туфайли ҳанафияга зид тартибларам қонунга кириб кетган. Масалан, аёллар юзини очиб юриши, омма олдида баланд овозда гапириши ва кулиши тақиқланган. Турли каналларда аёлларнинг умуман омма олдида гапириши тақиқланди деб ёзишяпти, аслида оммавий чиқишлар қилиш тақиқланяпти. Бу чекловлар ҳанафияга тўғри келмайди. Улардан мақсад — афғон аёлларининг ҳаракатини чеклаш. Афғон аёллари уч йилдирки ўз ҳуқуқлари йўлида ҳаракат қилади — намойишлар уюштиради, медиада чиқишлар қилади, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Аёлларнинг оммавий чиқишини тақиқлаш аёлларнинг оммавий намойишларини тақиқлаш учун ўйлаб топилган бир чекловдир. Жазога келсак. Бу борада жуда дезинформация бўлмаса ҳам, масалани тушунмай талқин қилиш кўп: юқоридаги қоидаларга риоя этмаганлар судсиз жазоланиши мумкин деб ёзишяпти. Аслида вазият бошқачароқ. Шариатда икки жазо тури бор: ҳадд (оғир чора) ва таъзир (енгил чора). Қонунда фақат таъзирлар белгиланган. Улар учун суд шартмас. 24-моддага кўра, муҳтасиб ҳуқуқбузарликни кўрса, ишнинг оғир-енгилига қараб қуйидаги таъзирларни белгилаши мумкин: насиҳат, илоҳий жазодан огоҳлантириш, таҳдид қилиш, молини мусодара қилиш, бир соатдан 24 соатгача қамаб қўйиш (маъмурий қамоқ). Яъни уч марта оғзаки танбеҳ берилиб, кейин бир суткагача қамаш мумкин. Ҳуқуқбузарлик шунда ҳам такрорланаверса, иш судга оширилади.
Show more ...
4 977
30
2021 йилда Афғонистонда Вазорати амр ба маъруф, наҳий аз мункар ва самъи шикоят (Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва шикоятларни кўриб чиқиш вазирлиги) тузилди. Нега бунақа майда масала учун алоҳида вазирлик тузилди деб ўйласангиз, амр ба маъруф ва наҳий аз мункар фарз ҳисобланади, фарз эса диний ташкилот ёки ҳукумат учун майда масала эмас. Янги вазирлик собиқ Аёллар ишлари вазирлигининг биносига жойлашиб олди. Шу билан аёллар вазирлиги ҳамда унинг дастурлари тугатилди. Фақат эркаклардан иборат вазирликнинг ваколатлари кенг бўлсаям, у аёллар масаласи билан кўп шуғулланади. Унинг мақсади аёлларни чеклашдир, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари, аслида у умуман аёлларнинг диний ҳуқуқларини жорий қилиш устида ишлайди. Масалан, аёлларни меросдан маҳрум қилиш Афғонистонда кенг тарқалган муаммолардан. Янги вазирлик эса уч йил ичида 4 600 га яқин аёлнинг мерос ҳуқуқини тиклаб берганини . Вазирлик, шунингдек, кўча-кўйда одоб-ахлоқ қоидаларга риоя этилишини назорат қиладиган муҳтасибларни тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади. Малакасини ошириш нега керак дерсиз. Муҳтасибларнинг аксарияти диний таълимга (ва умуман тузукроқ таълимга) эга эмаслиги туфайли айниқса чекка ҳудудларда улар билганини қилади — одамларни асоссиз жазолайди, шариатга зид талаблар қўяди ва ҳ.к. Бундай ҳолатлар бўлса, вазирликнинг тезкор рақами — 191 га қўнғироқ қилиб, шикоят қилиш мумкин. Шунинг учун вазирлик номида "шикоятлар билан ишлаш" деган жойи бор. Толибоннинг рекламаси бўлиб кетдими? Айтмоқчи бўлганим, бу вазирлик кафтларини ишқалаб, "ҳа мана ҳозир аёлларнинг ҳуқуқини чеклаб, одамларни қийнаймиз" деб тиржайиб турганлардан иборат эмас; улар маълум бир ҳуқуқий тизимни жорий қилиб, унинг ижросини назорат қилишга ҳаракат қилади, бу тизим доирасида ҳуқуқи бузилганларни ҳимоя қилишга, ўз ходимлари шу тизим доирасида малакалироқ ишлашига уринади. У ерда жамиятга яхшилик қилаётганига самимий ишонадиган одамлар етарли деб ўйлайман. Уларни фидойи деб айтмоқчи эмасман; аксинча, яхшиликка етаклаётганига самимий ишониб, ёвузликка хизмат қилаётганлар хавфли бўлади. Толибондан кўр-кўрона нафратланишдан кўра уни ўрганиш, тушуниш фойдалироқ менимча — нимасидан қўрқиш, қайси томондан тил топишиш, қандай қарши туриш каби масалаларга жавоб топилади. Қолаверса, боя айтилган самимий ишониб, аслида ёмонлик ва қолоқликни тарғиб қилувчилар ўзимизда ҳам етарли — меҳрибон табассум билан, худди бир улкан яхшилик қилаётган каби "президент бўлсам, барча аёлларни ўранишга мажбурлайман" деб чиққан бир спортчи ана шундайлардан бўлса керак. Толибонни холис ўрганиш ўзимиздаги диний-дунёвий баҳсларни ҳам тушунишда ёрдам беради.
Show more ...
4,500 Women's Inheritance Cases Handled: Ministry of Vice and Virtue
Mohammad Faqir Mohammadi, Deputy of the Ministry of Virtue and Vice, stated that officials in this ministry have handled over 4,500 women's inheritance cases since the re-establishment of t
4 828
29
Толибон ҳукумати аёлларга янги чекловлар жорий қилгани ҳақидаги хабар рус, ўзбек тилларида каналларда айланиб юрибди. Ҳамма жойда бир хилдай қисқа хабар — айнан қанақа чекловлар жорий қилинганининг рўйхати. Бу замонавий медиа қандай ишлашини яхши кўрсатади: бир киши узуқ-юлуқ маълумотни (кўпинча хайп учун энг шовшувли гапларни келтирган ҳолда) чоп этади, қолганлар ундан кўчириб босаверади, оммада бу воқеа ҳақида маълум бир ёқлама тасаввур пайдо бўлади, шу асосда хулосалар қилинади, танқид ёки мақтовлар айтилади. Қизиғи, ҳатто шарқшунослар, Афғонистонга ихтисослашган каналлардаям батафсил маълумот тополмадим — ҳаммаёқда қисқа рўйхат. Бу рўйхатга кўра, аёллар юзини очиб юриши, омма олдида гапириши, бегона эркакларга қараши ёки бир жойда бўлиши, маҳрамсиз саёҳат қилиши тақиқланади; эркаклар соқолини олиши ва бегона аёлларга қараши тақиқланади; бунга риоя этмаганлар судсиз жазоланади. Энди аслида қандай эканини айтиб берай. Сал кейинроқ, ҳозир ишим чиқиб қолди.
Show more ...
4 177
15
Самарқандда бўлиб ўтаётган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгрессида Қатар Миллий кутубхонаси директори Тан Ҳусим сўзга чиқиб, таниқли муҳаддис Имом Бухорий ҳақида гапирди: - Мен бу анжуманда иштирок этишни жуда истаган эдим. Чунки олдинги йилларда унинг фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали кузатгандим. Ҳозир мен Имом ал-Бухорий юртида эканим ва унинг ворислари билан ёнма-ён турганимдан хурсандман. Ислом оламида Имом ал-Бухорийни билмаган инсон йўқ. Жуда кўплаб мусулмон оламига хос кашфиётлар ҳам ушбу аллома номи билан боғлиқ. Конгресс Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Show more ...
4 017
5
Ўзбекистон ва Озарбайжон иттифоқдош давлатлар мақомини қабул қилди. Олдин биз Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан иттифоқдош бўлган эканмиз. Бу мақом сиёсатда нима беришини аниқ билмайман. Кузатувчи сифатида олдинги уч давлат билан иттифоқ бизга нимадир берганини сезмаганман. Лекин бу мақомнинг бирор фойдаси бўлса, Озарбайжон — жуда манфаатли иттифоқдош. Озарбайжоннинг ташқи сиёсати ёқади менга. Етарли масофа сақлайди, ўз сўзини айта олади, кераксиз ўринларда эҳтиёткорлик қилмайди, Россия билан яхши масофа сақлайди, Туркия ва Исроил билан яқин иттифоқдош. Туркиядай (бугунги кунда) Исроилга қарши бўлиб турган давлат энг яқин иттифоқчиси айни пайтда Исроил билан ҳам иттифоқда ҳаракат қилишини қабул қилади. Озарбайжон шу даражада яхши позицияда. Қолаверса, Озарбайжон мустақил бўлганидан буён АҚШга хайрихоҳ давлат, у билан яқинлашишга ҳаракат қилади. Хуллас, кучлилар томонда бўла олади, кучлиларнинг орасида бузуқ бўлса ҳам мувозанат сақлай олади.
Show more ...
4 461
11
Қозоғистонда тангричилик динини рўйхатга олишга ҳаракат бошланибди деб эшитдим. Бу ҳақда қандайдир расмий маълумот ўқимадим, танишларнинг саҳифаларида кўрдим, шунга батафсил маълумот йўқ. Лекин бир нарсага эътибор қаратмоқчиман — тангричилик янги дин сифатида рўйхатга олинмоқда. Янги дин рўйхатга олиниши хилма-хилликка хизмат қилиши мумкин, қолаверса, тангричилик қайсидир маънода туркий халқларнинг миллий қадриятидир. Лекин шубҳам борки, қозоғистонлик тангричилар бу диннинг янгиланган, қайта ўйлаб топилган ва катта эҳтимол қозоқлаштирилган версиясини рўйхатдан ўтказмоқчи. Бу ҳаракатни ҳозир неотангричилик дейишади. Аслида уларниям тушунса бўлади — тангричилик Ўрта Шарқ ёки Ҳиндистон динлари каби канонизация қилиниб, ҳужжатлаштириб кетилмаган. У ҳақда кўп нарса билмаймиз. Лекин мен уни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсам, аввал бор маълумотни бир ўрганиб, максимал даражада аутентик қилиб тиклаган бўлардим.
Show more ...
4 394
22
Самарқанддаги Silk Road Samarkand туристик марказидаги Конгресс-холлда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” VIII халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Бу тадбирда мен қатнаша олмадим, аммо кузатиб боряпман. Тадбирда 300 га яқин олим билан бир қаторда бир қанча халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Анжуманда сўзга чиққан TÜRKSOY бош котиби Султон Раев Ўзбекистондаги жараёнлар ҳақида гапириб, у янги маданият бешигига айланишини айтди. Шунингдек, у Париж Олимпиадасида ўзбек спортчилари қўлга киритган ютуқлар ҳақида ҳам гапирди.
Show more ...
3 945
8
Ўзбек жамиятидаги кўринмас дискриминация. Бир маҳаллада тўй бўляпти. Шу маҳаллада лўли қўшнилар бор. Ўзбеклар тўй қилиб ётибди, лўли қўшниларам тўйга қизиқиб, секин чиқиб, томоша қиляпти. Нега лўли қўшниларни чақирмадинглар десам, ҳазил деб ўйлаб кулиб қўйишди. Ҳеч бўлмаса овқат-повқат, ноз-неъматлардан бериб юборинглар дедим. Бериб юборишди бир пакет қилиб.
4 265
9
❗️Оппенгеймерни атом бомбасини яратган машҳур олим сифатида яхши биламиз. Яқинда Голливуд у ҳақида фильм ҳам ишлади. Бироқ Россиялик Игор Курчатов негадир доим иккинчи планда қолиб кетади. Аслида Курчатов атом бомбаси устида Оппенгеймердан кўра кўпроқ тажрибалар ўтказган. Бироқ тақдир тақозоси билан атом қуролиннинг асосчиси деган ном унга насиб этмаган. "Худди шундай" жамоаси Россияга бориб, у ерда Курчатов ҳақида махсус сон қилибди. Кўришга арзийди. Курчатов ҳақида ўзбекча маълумот бошқа ерда йўқ менимча. Видеога ҳавола:
Show more ...

IMG_4913.MP4

4 707
48
Эҳтиёт бўлинглар, Ўзбекистонда хавфли ноқонуний сигарет тарқаляпти экан Сиз сотиб оладиган тамаки маҳсулотининг пачкаларида акциз маркаси, ўрнатилган тартибдаги белгилар ёки тиббий огоҳлантириш бўлмаса, бундай маҳсулотни асло сотиб олманг. Чунки улар мамлакатга ноқонуний олиб келинган ва соғлиғингиз учун ҳам чандон хавфли бўлади. Яна бир ёмон томони, бу маҳсулотни харид қилиб, контрабандачилар тегирмонига сув қўйган бўласиз. Шундай маҳсулот савдосига гувоҳ бўлсангиз, Soliq.uz иловаси орқали солиқ органларига хабар беринг. Сиз берган фактлар солиқчилар томонидан текшириб бўлингач, сизга жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот берилади. Мукофот ўз йўлига-ку, мамлакат ва яқинларингиз тақдирига бефарқ бўлмаганингиз муҳимроқ. Пулни эса ё ўзингизга олсангиз ё хайрия қилсангиз бўларкан.
Show more ...

IMG_7879.MP4

155 931
327
Энг ёмон йиллар Топлеснинг "Тарихдаги енг ёмон йиллар" видеоси тарихнинг энг қийин ва оғир йилларини таништиради. Видео инсоният тарихида юзага келган энг катта инқирозлар, урушлар, табиий офатлар ва иқтисодий буҳронлар ҳақида. Ҳар бир йилнинг ўзига хос фожиалари ва уларнинг глобал миқёсдаги таъсирлари ёритилади. Тўлиқ видеога ҳавола👇

IMG_1698.MP4

5 521
36
Qurultoy'да бугун яна Ғайбулла ака меҳмон. Мавзу — ўзбек тилидаги форсча ва арабча ўзлашмалар, умуман тил алоқалари. Ўзбек тили қай даражада форслашган, бу яхшими, ёмонми деган саволга жавоб қидирдик. Кўринг:
Oʻzbek tilida forscha soʻzlar rostdan koʻpmi? @QURULTOY
Bugun biz yana bir bor oʻzbek tilining oʻtmishiga murojaat qilamiz. Baʼzan oʻzbek tilining ustidagi quyidagicha bahslarga duch kelamiz: oʻzbek tilida forscha soʻzlar shu qadar koʻpki, uning turkiyligi qolmagan deydiganlar uchraydi. Bu savolga javob topish uchun, shuningdek, oʻzbek tilining qadimgi va bugungi til aloqalarini tushunish uchun ekspertimiz Gʻaybulla Boboyorovni taklif qildik. Loyihani donat yo‘li bilan qo‘llab-quvvatlash: https://tirikchilik.uz/QurultoyPodcast Loyiha “Profsoyuz” PR-agentligi tomonidan yaratilgan Mavzu: Oʻzbek tilida forscha soʻzlar rostdan koʻpmi? Muallif va boshlovchi: Nodir Nishonov (@dervish_nod) Bosh ekspert va maslahatchi: Eldar Asanov Montaj ustasi: Odilbek Fayzullaev Ijrochi prodyuser: Mirdiyor Ayubov Mazkur podkast montaj jarayoni sunʼiy intellekt koʻmagida amalga oshirildi.
6 061
29
Мана бу масаладаям охирги пост. Нега ўтмишда маҳаллий муаллифлар араб босқини ва Қутайба ҳақида ижобий ёзган? Ислом динининг кириб келишини ижобий баҳолашгани тушунарли; урушни ёмон деб ҳисоблашмаганиниям айтдим. Яна бир томони — маҳаллий мусулмонлар ўзини исломдан олдинги халқларнинг авлоди деб билмаган. На форс, на турк қариндош ҳисобламаган аллақандай шарқий эроний халқлар кўпчилик бўлган бу ерда — сўғдлар, бақтрияликлар, хоразмликлар. Маҳаллий аҳолининг бир қисми уруш ва очликдан қирилиб кетган, бир қисми қулликка олиб кетилган, бир қисми Шарқий Туркистон ва Еттисувга кўчган (ва ўша қисми ўз тилидаги адабиётнинг бир қисмини сақлаб қолган); бу ерда қолганлари эса исломга ўтиб, кўчиб келган мусулмонларга (асосан эронликларга) қўшилиб кетган; тили, дини ўзгарган, ўтмиш авлодлар билан ўзини боғлаш, у ҳақдаги хотиралар унутилиб кетган. Улар тарихини исломдан бошлаган, олдинги давр мавҳум, тушунарсиз халқларнинг тарихидай туюлган. Ҳозир энди тарихни ўрганиб, сўғдларнинг, хоразмликларнинг авлодимиз деяпти бугунги одамлар. Юқоридагилар — араб босқинидан сўнг шаклланган форс тилли аҳоли — тожикларга тегишли кўпроқ. Турклар эса мобилроқ бўлган — кўплари катта қирғинга учрамай кўчиб кетган, тинч йўл билан исломга кириб, халифаликнинг асосий ҳарбий кучига айланган, халифаликда ва Сомонийлар давлатида амалда ҳокимиятни эгаллаган, X асрда минтақани тўлиқ ўзига қайтариб олган, XI асрда деярли бутун мусулмон оламига ҳукмрон бўлган. Шу боис турклар ўзлигини, ўтмиш анъаналарини яхшироқ сақлаб қолган. Манбаларда уларнинг тарихи исломдан эмас, узоқ афсонавий ўтмишдан — Турк ибн Ёфасдан, Мўғулхондан, бошқа афсонавий хонлардан бошланган.
Show more ...
5 676
20
Мана бунга қўшимча мулоҳаза. Жамол Қаршийнинг китоби туркий халқлар тарихи учун ҳам муҳим. Ислом оламининг марказий шаҳарларда яшаган олим ва шоирлар ичида араблар, эронзабонлар, сурёний христианлар кўп бўлган. Табиийки, кўпроқ улар ҳақида маълумот сақланган. Турк тилли аҳоли кўпчиликни ташкил қиладиган минтақалар (Марказий Осиёнинг ўзи каби) у пайти ислом дунёсининг бир чеккаси бўлгани учун турк арбоблари ҳақида маълумот кам — улар чекка ҳудудларда яшаган, каттакон илмий жараёнларда қатнашмаган, марказда маълум бўлмаган, китоблари буёққача етиб келмаган, марказдагилар уларга беписандроқ қараган. Марказга етиб келиб, шу ерда ишлаган ва тан олинганлари жуда кам — Абдулҳамид ибн Турк, Форобий, Жавҳарий кабилар. Қарший эса Хўтанда, Кошғарда, Тошкентда, Барчинлиғда, Жандда яшаган қанчадан-қанча турк аслли арбобни, олимни, шоирни, уларнинг асарларини, қилган ишларини тилга олади. У орқали турклар орасидаям шунча ижодий, илмий жараён бўлганини биламиз. Масалан, Жамол Қарший ўша олдинроқ тилга олинган устози Хусомиддин Осимий араб тилида латиф, форс тилида малиҳ, турк тилида саҳиҳ шеърлар ҳам ёзганини айтади. Қани энди шу шеърлардан озгинасини келтирганида, ўзимиз баҳо бериб олардик.
Show more ...
5 599
7
Яқинда ислом динини илк қабул қилган хоқонлардан Сотуқ Буғрохон Абдулкарим ҳақида . Қорахонийлар хоқонлигининг асосчиси бўлган бу ҳукмдор уйғурлар орасида жуда машҳур, аммо бизда унча ўрганилмайди. Абулфутуҳ Абдулориф ал-Фадлийнинг "Тарихи Кошғар" китобида унинг болалигидан давлат қуришгача бўлган тарихи келтирилади. Китобнинг ўзи етиб келмаган, Жамол Қарший ундан парча келтиради. Сомонийлардан Нуҳ ибн Мансур қарлуқлар юртига юриш қилиб, Чочни эгаллаган, Исфижобгача етиб борган. Турклар хоқони Билга Қадархон у билан сулҳ тузиб, ўлпон тўлаб турган. Бу икки ҳукмдор ўтиб кетгач, турклар тепасига Ўғулжақ Қадархон, Сомонийлар тепасига Исмоил ибн Мансур келган. Исмоилнинг укаси Наср ибн Мансур акасидан қочиб, Ўғулжақ ҳузуридан бошпана топган. Ўғулжақ уни Артуш (Отуш) ҳокими қилиб тайинлаган. Наср Ўғулжақдан масжид учун бир мол териси ўлчамида ер ажратишни сўраган. Ўғулжақ рози бўлгач, Наср молни сўйиб, унинг терисини ингичка тасмага бўлиб чиқиб, катта ҳудудни ўраб олган ва ўша ерда масжид қурган. Ўғулжақ бу айёрликдан норози бўлсаям, сўзида турган. Ўғулжақнинг жияни (акаси Базир Арслонхоннинг ўғли) Сотуқ 12 ёшида Нарс билан танишиб қолиб, унинг таъсирида исломни қабул қилган. Ўғулжақ Сотуқнинг ўзгариб қолганини сезиб, уни синаб кўриш учун бир бутхона қурдириш учун ҳашар эълон қилган. Ўғулжақнинг хотини хоқоннинг муддаосидан хабар топиб, Сотуқни огоҳлантириб қўйган. Шунда Сотуқ ҳашарда жуда фаол қатнашиб, амакисининг гумонларини бартараф қилган. Сотуқ 25 ёшида 50 нафар қариндоши ва қуршови билан Йиғочбалиқ қалъасида ўрнашиб олиб, фарғоналик мусулмонлар билан музокаралар олиб борган. Натижада улар Сотуққа минг нафар жангчи юборган. Кошғардан яна 300 аскар тўпланиб келган. Бу қўшин билан Сотуқ Отбошини эгаллаган. Жами 3 минг қўшин тўплаб, Кошғарни эгаллаган ва амакисини ағдариб ташлаган. Бу энди бироз афсоналаштирилган ҳикоя. Лекин бундан маълум ҳақиқатларни чиқариб олса бўлади. Масалан, Сотуқ жуда динга қизиқиб қолиб, 25 ёшигача Қуръон ёдлаганини айтса ҳам, аслида у, табиийки, амакисидан ҳокимиятни тортиб олишда мусулмонлар билан иттифоқ қилишни биринчи ўринга қўйган. Ўтмишда сиёсий интригаларда диндан кўп фойдаланишган.
Show more ...
6 111
26
Одамлар сиёсатда фаол бўлиши учун ўйлаб топилган энг яхши нарсалардан бири. "Қўштирноқ" подкастда сайлов ҳақида жуда тушунарли, содда тилда суҳбат бўлибди. 🔗

IMG_3383.MP4

5 601
17
Бу китоблар билан мактаб йиллари танишган эдим. Бир дўкондан бир китоб қилиб чиқарилган "Самария" (Абу Тоҳирхожа), "Тарихи Фарғона" (Ибрат), "Шажараи Хоразмшоҳий" (Баёний), "Бухоро тарихи" (Наршахий) асарларини, шунингдек, "Тўрт улус тарихи"нинг (Мирзо Улуғбек) алоҳида нашрини топиб олгандим. У пайти интернет йўқ, чекка ҳудуд, манба камлиги учун қайта-қайта ўқиб чиққанма. Кеча-бугун ўша манбалар баҳона бир ёшлигимни эсладим. Якунда "Самария" ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтай. Жудаям қизиқ китоб. Манғитлар ҳокимиятга келганида, Самарқанд шаҳри деярли вайрона аҳволда бўлган, аҳоли жуда кам қолган. Амир Шоҳмурод 24 шаҳар-қишлоқдан Самарқандга аҳоли кўчирган (улар асос солган маҳаллалар Самарқандда ҳалиям ўша шаҳарлар номи билан аталади), янги иморатлар қурдирган, эскиларини реставрация қилдирган. 1809 йилда Самарқанд яна шаҳар ҳолига келган. Абу Тоҳирхожа бузилиб кетган бинолар, ариқлар, қабристонлар ҳақидаги маълумотлар йўқолиб кетмаслиги учун шаҳарни айланиб, маълумот тўплаган, ёзувларни ўрганган ва "Самария"ни ёзган. Бу китоб — Самарқанднинг географик жойлашуви, у ердаги ариқлар, қабристонлар, масжид-мадрасалар, ғор ва чуқурлар, Самарқанд вилоятидаги қабристон ва зиёратгоҳлар ҳақида маълумотнома китоб. Унинг ёрдамида Самарқанднинг тарихий географияси ва меъморчилигини тикласа бўлади.
Show more ...
7 549
29
Яна бир қизиқ маълумот. Бухорхудот (Бухоро ҳокими) Тағшода Қутайбага енгилгач, ислом динига кирган ва ҳатто бир ўғлига Қутайба деб исм берган. Лекин у ич-ичидан ўз динида қолган. Тағшода Наср ибн Сайёр даврида Самарқандда ўлдирилган. Қизиғи, Наршахийнинг ёзишича, унинг эти ажратилиб, суяги Бухорога олиб кетилган экан. Бу — зардуштийча одат. Тағшоданинг ўғиллари — Қутайба ва Бунёт ҳам исломдан чиққани, боболарининг динига қайтгани учун ўлдирилган.
5 606
34
Бу эса, қарамай, ҳалиям сўкиниб, Қутайба қон тўкмаган деб бақириб юрганлар учун Наршахийдан парча. Худди мен айтгандай, у давр учун бундай ишлар меъёр ҳисобланган — муаллиф буларни ёмонлаш учун ёзмаяпти, Қутайба зўр иш қилди деб мақтаб қўяпти. Мовароуннаҳр тинч йўл билан эгалланмаган, кўп қон тўкилган, ваҳшийлик қилинган, буни IX асрдан бошлаб XX аср бошигача ҳеч бир тарихчи яширмай ёзган. Шунчаки улар XX асрда инсон ҳуқуқлари деган нарсалар чиқиб, бу маълумотлар кимларнидир хижолат қилиб қўйишини ўйлаб кўрмаган. Шунга додвой қилгандан фойда йўқ дўстлар. Фактлар кимнингдир ҳис-туйғусига қараб ўзгариб қолмайди. Ё тан олиш, ё аламдан ёрилиб ўлиш керак.
Show more ...
9 064
56
Жамол Қаршийда Қутайба ибн Муслимнинг мақбараси ҳақида ҳам маълумот бор. Сафедбулон яқинидаги Калиж қишлоғини тилга олади. Сафедбулон Жалолободнинг Олабуқа туманида жойлашган (Қирғизистон). Исҳоқхон ибрат ҳам Қаршийдан парча келтиради, лекин "Тарихи шоҳи Жарир"га таяниб, Гулж (Кулуж) қишлоғи Марғилон яқинида дейди. Изоҳда ноширлар бу қишлоқни Олой тумани маркази (Ўш) Гулчага нисбат бериб кетади. Наршахий эса Қутайба қабрини Коҳ қишлоғидаги Работи Сарҳанг деган жойда дейди. Хуллас, унинг қабри беш-олти жойда бўлган шекилли. Қайси бири ҳақиқий, аниқ айтиш қийин.
Show more ...
4 358
14
Лекин Жамол Қарший тошкентликлардан хафа бўлиб кетган экан. Гаплари ҳатто пойтахтдаги маҳаллийчиликдан нолийдиганларни эслатворди. Лекин у пайти Тошкент кичкина шаҳар бўлган, табиийки, пойтахт ҳам бўлмаган. У пайтда муаллифлар одоб сақлаб, "баъзи одамлар, баъзи тошкентликлар" деб ёзмаган. Очиқ босаверган. Маҳаллий ё миллий адоватни қўзғатиш деган модда бўлмаган, этикет қоидалари бошқачароқ бўлган. Мирзо Улуғбекнинг тожиклар ҳақида ёзган гапларини ўқисангиз, даҳшатга тушасиз. Лекин ундан олдинги баъзи форсийзабон шоирларам туркларни аямай ҳақоратлаган.
Show more ...
7 560
24
Энди бир нарсани ўйлаб кўринг. Мусулмон оламининг марказларида — Бағдодда, Куфада, Дамашқда яшаган вазирлар, амирлар, ҳукмдорлар, олимлар, қорилар ҳақида катта-катта китоблар ёзилган. Бу китоблардан, масалан, 10 минг кишининг исмини, таржимаи ҳолини, ёзган китобларининг номини билсак, шулардан мингтасининг китоби ё сақланган, ё сақланмаган. Фақат жуда машҳур китоблар қайта-қайта кўчирилиб, етиб келган, эски архив ва кутубхоналар деярли йўқ — урушларда ёқиб, бузиб ташланаверган. Хўтан, Тошкент, Кошғар, Барчинлиғкент каби шаҳарлар Ироқ ва Суриядаги йирик марказлар тугул, Бухоро ва Марвга нисбатан ҳам чекка ҳудудлар бўлган. Бухоро ёки Марвда, Бағдоддай бўлмаса ҳам, маданий жараёнлар борган, китоблар қисман сақланган, олимлар ва арбобларнинг рўйхатлари, таржимаи ҳоллари ёзиб қолдирилган. Хўтан ёки Барчинда дарс берган мударрислар, китоб ёзган олимлар ҳақида у ердагилар билмаган, билса ҳам писанд қилмаган, бир қишлоқ ёки тумна ўқитувчисига қарагандай қараган. Йирик шаҳарларда яшаганларнинг ўнтасидан биттасининг китоби ё бошқа ҳужжати етиб келган бўлса, кичик шаҳарлардан деярли ҳеч нарса етиб келмаган. Йирик шаҳарларда яшаганларнинг ҳарқалай рўйхатлари, туғилган-ўлган йиллари, асарларининг номлари бўлса, чекка шаҳарларда шу ҳам. Шу жиҳатдан Жамол Қаршийнинг маълумотлари жуда қимматли. У бўлмаса, Сирдарё бўйидаги кичкина туркман шаҳрида бир домла яшаганини, Марғиноний ва Замаҳшарийнинг мухтасарини тузганини билардик?
Show more ...
4 516
3
Жамол Қарший ўзи кўрган, таниган одамлар ҳақида бошқа жойларда учрамайдиган маълумотлар қолдирган. Масалан, Тошкентда иккинчи марта бўлганида унинг ҳокими Саид Кундабоз лақабли Нусратиддунё Паҳлавон Маҳмуд ибн Алоъиддин бўлган. Бу одам Қаршийнинг жияни бўлиб, олмалиқлик турклардан бўлган. Сўнг Қарший Барчинлиғ шаҳрига Хусомиддин ибн Осим ал-Осимий ал-Барчинлиғийдан таълим олгани борган. Осимий такрир ал-фиқҳ (ҳуқуқ), тафсир, иншо ал-кутуб ва-рисолат (ҳужжат юритиш) фанларидан мутахассис бўлган. У Замаҳшарий "Муфассал"ининг "Мужмал" номи остида қисқа баёнини ёзган (китобларнинг қисқа баёни мухтасар дейилган). Қарший унинг қўлида ўқиб турганида Бурхониддин Марғиноний "Ҳидоя"сининг ҳам мухтасарини тайёрлашни бошлаган ва унга "Ҳидоят ал-маҳдий мин ҳидоят ал-мухтадий" деган ном берган. 1274 йилда Қарший икки ой давомида Осимийга котиблик қилган: Осимий Марғиноний қисқартмасини айтиб турган, Қарший ёзиб борган. "Боб ат-таюммум"га келганида Осимий — сюрприз — ишни ташлаб қўйган. Ишни ташлаб қўйиш, мотивацияни йўқотиш ўтмишдаям кўп кузатилган, дўстлар, шунга кўп виждонларинг қийналмасин. Сал ўтиб, Қарший Осимийдан ижоза (диплом) олиб, кетган. Қарший "Мулҳақот бис-суроҳ"да "у (Осимий) мухтасарни тугатди деб эшитгандим" дейди.
Show more ...
4 571
7
Ибн Асокирникидай катта бўлмаса ҳам, Марказий Осиёга ҳам оид китоблар ёзилган. Масалан, XIII асрда яшаган Жамол Қаршийнинг "Мулҳақот бис-суроҳ" китоби. Китобнинг биринчи ярмида араб анъанаси такрорланади — пайғамбарлар, саҳобалар, имомлар, қорилар, муфассирлар ва ҳ.к. Иккинчи ярмида оригинал маълумот ва биз яхши билмайдиган туркистонлик шахслар ҳақида маълумот кўп. Хоқонийлар, Салжуқийлар, Ануштегинийлар, мўғул хонлари санаб ўтилади, минтақада яшаган ва муаллиф кўрган олимлар, диний арбоблар, амирлар, вазирлар ҳақида маълумот берилади. Охирида Олмалиқ, Кошғар, Хўтан, Фарғона, Шош, Барчканд/Барчинлиғкент, Жанд шаҳарлари ҳақида ёзилади. Муаллиф бу шаҳарларда бўлиб, учрашган ва эшитган машҳур одамлари ҳақида маълумот беради.
Show more ...
4 873
7
Мана бу китоб охирлаб қолди. Жуда қизиқ. Хуллас, Исроил яҳудий давлати деганимиз билан, у яҳудий анъаналарини синдириш йўли билан яратилган. Исроилни дунёвий кучлар — асосан ўнглар, миллатчилар қурган, сўллар ва динчиларнинг бир қисми сионизмга қўшилган. Лекин давлат тузилгач, динчиларнинг диний таълим жорий қилиш, мамлакатни ҳалаҳа қонунлари асосида бошқариш талаблари қабул қилинмаган. Дунёвий таълим жорий этилган, диний таълим тақиқланган, дунёвий қонунлар қабул қилинган. Айниқса араб давлатларидан кўчиб келган мизраҳлар жуда диндор бўлган ва ҳали ҳам патриархал оила бўлиб яшаган — аёллар ўраниб юрган, кўчага чиқарилмаган, ўқишга қўйилмаган, эркаклар икки-учта уйланиши норма ҳисобланган. Давлат кўпхотинликни, ўраниб юришни, аёлларни уйда тутиб туришни тақиқлаган, аёлларни ўқитган. Кўп норозиликлар бўлган. Охири узоқ баҳс, музокара, норозиликлардан сўнг давлат қарамоғидаги диний таълимга рухсат берилган, мамлакат ҳаётида, қонунлардан ташқари, ҳалаҳани инобатга олишга келишилган. Ўзимиздаги маънавиятга ўхшаган идеология пайдо бўлган — қонунан ҳамма нарса мумкин, лекин "миллий қадриятларимизга зид" нарса мумкинмас.
Show more ...
4 854
17
Янгиланаётган сайлов тизимида барча партия ўрин олади. Фақатгина ўрин олиш нуқтаи назаридан пропорционал овозлар сони тақсимланади. Парда Подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Линк:

IMG_9367.MP4

4 410
11
Ўтмишда одамлар тарихни қайд қилишга шунча вақт сарфлаган бўлса, бугунни гапирмай қўяқолай: деярли ҳар бир қишлоқнинг ҳужжатлари архивда сақланади, ҳар бир одамнинг яшаб ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — метрика, паспорт, никоҳ гувоҳномаси, ўлим гувоҳномаси, дипломлари, турли ташкилотлардан олган маълумотномалари ва топширган аризалари архивларда, давлат ташкилотларида сақланади. Бу ҳужжатлардан одам ҳақида жудаям кўп нарса билса бўлади. Кўпинча таржимаи ҳоллар мана шундай ҳужжатлар асосида ёзилади. Қолаверса, юз миллионлаб одамнинг норасмий таржимаи ҳоли ҳам ёзиляпти: улар ҳар куни интернетга киради, YouTube'га киради, ижтимоий тармоқларда борган жойларидан суратлар қўяди, фикрларини ёзади, кимлар биландир гаплашади. Бу маълумотларнинг бари сақланади. Улар асосида ҳар бир интернет фойдаланувчисининг батафсил таржимаи ҳолини ёзса бўлади. Расмий ҳужжатларда уларнинг туғилган-ўлган йиллари, қариндош-уруғи, ишлаган жойлари акс этса, ижтимоий тармоқлар орқали дўстлари, сиёсий қарашлари, маданий диди, саёҳатга борган давлатлари, ҳатто ҳар куни нима овқат егани ҳақида билса бўлади. Instagram'га ресторанларнинг туалетларидан селфи ёки еган овқатларининг суратини қўядиган одамлар аслида ўз тарихини ёзиб қолдиряпти.
Show more ...
4 935
9
Тарихни ўрганиш жараёнида ҳайрон қолардим, қандай қилиб ўтмишдан шунча маълумот сақланиб қолган деб. Болаликда ҳали аксарият ёзма манба билан таниш эмасдим, уларнинг кўламини тасаввур қилолмасдим. Масалан, Римда ҳар йили икки консул сайланган. Милоддан аввалги 509 йилдан бошлаб (лавозим жорий қилинган) милодий 699 йилгача сайланган ҳамма консулнинг исмини ва батафсил таржимаи ҳолини биламиз. 1 208 йил! Бошқа лавозимлар ҳам бор ҳали. Шунча маълумот қандай сақланиб қолган? Ўтмиш ҳақидаги дараклар баъзилар ўйлагандай умумий воқеалар баён қилинган дарсликсифат китоблардан эмас, узун-узун рўйхатлар, таржимаи ҳоллар, юридик ҳужжатлардан иборат. Император Октавин Август ўзигача бўлган мансабдорларнинг рўйхати (fasti) икки мармар тошга ўйдириб, Рим форумида ўрнаттирган: Консуллар фасти, Триумф фасти (триумф билан кутиб олинган саркардалар рўйхати). Яқинроқ давр ва ҳудудни оладиган бўлсак, XII асрда Сурияда яшаган Ибн Асокир бор. У "Тарих мадинат-Димашқ" деган 80 жилдли китобнинг муаллифи. Унда Дамашқ шаҳрининг тарихи, шунингдек, бу шаҳарда яшаган 10 минг кишининг таржимаи ҳоли келтирилган.
Show more ...
4 729
14
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio