Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  @eltuzportali_bot . Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз:  https://t.me/eltuz_reklama  
Show more
121 626+1 813
~33 871
~16
36.31%
Telegram general rating
Globally
11 995place
of 78 777
of 0
In category
543place
of 2 793

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши 15 йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган Британиянинг Лондон шаҳридаги юрак касалликлари бўйича катта маслаҳатчи кардиолог доктор Зиё Камолуддин бўлади. Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди. Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-ҳаёли газета сотувчисида эди. "Ижодкорлик" нишонини тақиш учун шифокорнинг номи чақирилганда, у ўрнидан турди. Лекин у минбарга чиқмай, залдан чиқиб кетар экан, ҳамма ҳайрат билан докторга қараб қолди!!! Доктор ўрнидан туриб газета сотаётган қариянинг олдига борди ва унинг қўлидан ушлаган эди, у қўлини тортиб олди. Газета сотувчи қария: - Мени қўйиб юбор ўғлим, мен бу ерга бошқа газета ёймайман, деди. Доктор бўғиқ овоз билан унга шундай деди: Сиз бундан кейин асло газета ёймайсиз. Илтимос, мен билан бирга юрсангиз... Газета сотувчи қаршилик кўрсатар, доктор эса унинг қўлидан ушлар эди. Қария, докторнинг кўзларидан ёш оқаётганини кўргандан кейин қаршилик қилмай қўйди. Шунда қарияни залга олиб кирди. Газета сотувчи: - Ўғлим, сенга нима бўлди? Доктор гапирмасдан у билан минбар сари юришда давом этди. У ерда тўпланганлар ҳайрон эди, лекин доктор йиғлар, газета сотувчисини қучоқлаб, бошидан ўпар экан, шундай дер эди: - Сиз мени танимадингиз-а, устоз Ҳалил??? Газета сотувчи эса: - Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен сени танимадим. Айбга буюрмайсан, бу ёғи қаричилик, дея жавоб берди. Шунда доктор: - Мен марказий ўрта мактабдаги ўқувчингиз Зиё Камолуддинман, мен доим биринчи бўлганман, сиз эса мени рағбатлантириб, мени кузатиб турар эдингиз. Ӯшанда 1966 йиллар эди... Ундан кейин сотувчи шогирдини бағрига босди. Шунда доктор ўзига берилган нишонни олиб, бир вақтлар араб тилидан ўқитувчи бўлган газета сотувчисининг кўксига тақиб қўйди. Кейин доктор катнашчилар олдида ўз нутқини сўзлади: Мана шулар ҳурматга лойиқ зотлардир. Аллоҳга қасамки, бизнинг қолоқлик ва жаҳолатга юз тутишимиз қачон юз берди. Қачонки устозларни хорлаб, ҳуқуқларини поймол қилиб, уларни ўзларига муносиб мавқеларга қўймай ва юксак даражаларига мос равишда ҳурмат-эҳтиром кўрсатмай, қадрламай қўйганимиздан кейингина мана шундай қолоқлашиб, илмсиз ва нодон кимсаларга айландик...
Show more ...
26 302
351
"Қолоқлик ва жаҳолатга юз тутишимиз қачон юз берди..."
24 134
208
Қозоғистондаги масжидлардан бирида жамоат намози адо этиларкан бир намозхон иккинчи намозхонни омийнни жаҳрий айтгани учун дўппослай бошлади. Омийнни баланд овзода айтиш Ўрта Осиё мамлакатларда кўп ҳолларда жанжални келтириб чиқаради. Баъзилар омийнни баланд овозда айтиш суннатга мувофиқ дейишса, баъзилар ҳанафий мазҳабида овоз чиқариб омийн айтиш мумкин эмаслигига урғу беришади. Тарафлар ўртасидаги бу жанжал кўп йиллардан буён давом этади. Хўш, бир намозхон ўз ибодатини бузиб иккинчи намозхонга мушт тушургани тўғри амал эдими?
Show more ...

file

31 198
531
УЗЖОКУ ТАЛАБАЛАРИ НИМАДАН НОРОЗИ? Ассалому алайкум, қадрли Элтуз! Сизга мурожаатни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан йўлламоқдамиз. Гап шундаки, университет ётоқхонасида турадиган талабаларга кун йўқ. Бизда шанба ва якшанбаям, ҳафтанинг бошқа кунларидая, байрамдаям, умуман олганда, на тонг саҳарда, на тушда ва на кечда тинчлик йўқ. Гўёки қулга ўхшаймиз. Қайси тадбирга одам керак бўлса, биз томошабин бўлишимиз шарт. Чунки биз универпситет ётоқхонасида турамиз. Ит келадими, бит келадими биз уни кўришимиз ва эшитишимиз шарт. Университетдан ташқари қатнашувчи тополмаган кўрсатувлардан тортиб, то футбол ўйинигача. Бу нарса ҳар куни, куннинг ҳар қандай пайтида юз бериши мумкин. Бу тадбирбозликлар туфайли на дарс қилишга, на дам олишга, на бир яшашга имкон бор. Хусусан, 4-май дам олиш куни бўлишига қарамасдан, аллақандай кўзбўямачи тадбир тонг саҳар соат 7 дан 14:00 га қадар давом этди. Очмисан, тўқмисан, ишлари йўқ. Менимча, бу маънавият бўлими бошлиғи Умид Раджабовга барибир. Чунки бу тадбирларни уюштирувчи, талабаларни қулдек эзувчи мана шу киши. Бугун ҳам “ким тадбирга чиқмаса, кейинги йили ётоқхонага кирмайди” дебди. Афсуски, ётоқхона ҳақиқатдан шу одамга бўйсунади. Бизни шу дағ-дағалар орқали тадбирга олиб чиқишди. Ётоқхонадан-ку чиқармиз, лекин университетдан кета олмаймиз-ку. Ахир қолган талабалар ҳам ҳафтанинг беш кунида тадбирда-ку. Шунча тадбир қаердан дейсизми? Бунинг ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқ. Университетимизнинг ҳар бурчагида, ҳар куни тинимсиз тадбир. Университет каналини инстаграмдан кўрсангиз, бунга гувоҳ бўласиз. Табиийки, ушбу тадбирларнинг 70 % ни уюштирувчи бу албатта ҳурматли Умид Раджабов. Айниқса спорт тадбирларининг ҳаддан ортиқлиги ҳайратланарли. Баъзан ўйлаб қоламиз, жисмоний тарбия университети талабалари эмасмизми деб? Балки бу ташкилотчи Умид Раджабов университетга қадар спорт қўмитасида ишлаганлиги сабаблидир? Табиийки биз илм олиш ўрнига Умед Раджабов бошчилигидаги тадбирларда қатнашувчи ва ўрин тўлдирувчимиз. Ушбу шахсдан фақат тадбирларда жабр кўрамизми? Йўқ, дарслар-чи? Ахир, у киши дарс ҳам ўтади, агар буни дарс ўтиш деб аталса. Умуман ўқитувчилик салоҳиятига эга бўлмаган, ҳаттоки сўзларни тўғри талаффуз қила олмайдиган, битта гапда тўртта хато қиладиган, дарсларда фақат ўз ҳайотни гапириб, ўзини мақтайдиган одамдан-а? Унинг устидан деканатга ва таълим сифатини назорат қилиш бўлимига қанчалик арз қилмайлик бефойда, улар гўёки оғизларига талқон солиб олишган. Қизиқ нима сабабдан? Бундан ташқари ўтказиладиган совринли тадбир ва мусобақаларда у киши томонидан ваъда берилган пул ва совғалардан дарак йўқ. Эҳтиёжманд ва иқтидорли талабалар учун ажратиладиган ёрдам пулларини ажратиш ваколати ҳам у инсоннинг назорати остида. Натижалар ҳакида айтмасам ҳам бўлар. Агар бирор муаммоли вазиятга тушиб, у кишига мурожаат қилсангиз дилингиз янада хуфтон бўлади. Тадбирбозлик, таниш-билишчилик, непотизм ва коррупция ботқоғига ботган ушбу шахс қандай қилиб университетда чексиз ҳокимият хосил қилиб ишлаб юрибди? Кимнинг соясида? Наҳотки унга ҳеч бир раҳбарнинг кучи етмаса? Ёки етса ҳам кўз юмадими? 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
28 568
256
"CRYSTAL MED SCHOOL” ЎҚУВЧИЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН КАЛТАКЛАНМОҚДА Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган "Crystal med school” хусусий мактабининг хурмача қилиқлари тобора ортиб бормоқда. Мактаб СЕС текширувидан ўтмагани боис тушликкка тайёрланадиган овқатлар талабга мутлақо жавоб бермайди. Чала пишган таомларни истеъмол қилганидан бир қанча ўқувчилар касалхонада даволанишга мажбур бўлишяпти. Бундан ташқари, мактаб ички қисмида канализация сувлари тошиши натижасида мактаб ҳудуди ва синф хоналари бадбўй ҳидга тўлган. Бу ерда таълим олаётган ўқувчиларнинг келажаги одамни ўйлантиради. Мактаб маъмурияти фарзандларимизни уриб, ҳақорат қилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда. Битта ўқитувчи фарзандимизни ўласи қилиб урса, бошқаси ҳожатхонани тозалатса, келажак авлод шундай шароитда таълим олиши керакми?! 20 дан ортиқ ота-оналар болаларини бошқа мактабга олиб мақсадида бориб, ишлари битмай қайтишяпти. "Crystal med school”га ҳеч ким чора кўрмасаям, болаларимизни бошқа мактабга ўтказишда ёрдам беринг. Биз фарзандларимиз хусусий мактабда чуқур билим олади деб адашибмиз, сизлар адашманг! 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
27 784
51
ВАТАН ПОСБОНЛАРИНИ ОДАМ ЎРНИДА КЎРМАСЛИК ҚАЧОН НОРМАГА АЙЛАНДИ? Қашқадарё ИИБ патрул пост хизмати батальон командири Шерзод Набиев ходимларга босим ўтказиб, суткасига 14-15 соат мажбурий ишлатяпти. Ходимлар ҳар куни эрталаб 7:00 дан кеч 21:00 гача хизматда. Шунингдек, командир Шерзод Набиев ходимларнинг таълими ва даволанишини ҳам меҳнат таътили хисобидан бўлишини талаб қилади. Шахсий таркиб масалани ўрганиб чиқиш илтимоси билан Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожоновга бир неча бор мурожаат қилди. Лекин аризалар вазирга етиб бормаяпти. Командир Шерзод Набиев ҳатто яқинларимиз жанозасига боришимиз учун рухсат бермайди. Доимий босим остидамиз. Шерзод Набиев истаганингча шикоят ёзларинг, барибир ҳеч нарса қўлингиздан келмайди. Ишонган раҳбарларингни кўпи менинг қўлимда ишлаган, бирортасидан қўрқмайман дейди. Командир батальёндан доимий равишда арзигулик сабабсиз пул йиғади деб шикоят қилади исми сир қолишини сўраган ИИБ ходими. Ходимлар ҳар куни 14 соат иш жойида бўлса, йўлга ҳам камида 1-2 соат сарфлайди – демак, уйга фақат ухлагани боради. Батальондаги 100 ходимнинг оиласи, болалари, шахсий ҳаёти йўқми? Шерзод Набиев кимларга ишониб қўл остидаги ходимларни қулдек кўради? 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
29 011
113
🔴 Навоий вилоят "Иссиқлик манбаи" давлат унитар корхонаси ишчилари қонуний ёрдам сўрашмоқда Корхонамизда 2000га яқин ишчини тақдири ҳал бўлиш арафасида бўлган ҳолат бўйича батафсил тушунтирамиз. Тегишли норматив ҳужжатларни айтиб ўтаман, тўғрироғу норматив ҳужжатлар бузилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонунлар,и меҳнат қонунчилиги ҳамда бошқа норматив қонунлар бузилмоқда шу ҳолатни сиздан илтимос қилиб қоламиз.
Навоий вилоят "Иссиқлик манбаи" давлат унитар корхонаси ишчилари қонуний ёрдам сўрашмоқда
Корхонамизда 2000га яқин ишчини тақдири ҳал бўлиш арафасида бўлган ҳолат бўйича батафсил тушунтирамиз. Тегишли норматив ҳужжатларни айтиб ўтаман, тўғрироғу норматив ҳужжатлар бузилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонунлар,и меҳнат қонунчилиги ҳамда бошқа норматив қонунлар бузилмоқда шу ҳолатни сиздан илтимос қилиб қоламиз.   Бизларни ташкилот Навоий вилоят "Иссиқлик манбаи" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 23-сонли қарор билан тузилган қарорни илова…
29 961
103
Қўқон шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудидаги ғишт заводи фаолиятидан маҳаллий аҳоли нега норози? Видеолавҳа билан танишинг.

kokon.mp4

30 527
65
MILLENNIUM IELTS МАРКАЗИДА ТАЪЛИМ ШАРОИТИ ҚАНДАЙ? Бухоро шаҳридаги Millennium IELTS ўқув марказида мавжуд шарт-шароитлар ўқувчилар норози. Марказнинг бир гуруҳда 18 киши таълим олиши одатий ҳол. 90 дақиқалик дарс давомида ўқувчиларга индивидуал ёндашиш, дарсни тўлиқ ўзлаштиришга вақт етмайди. Бино жуда кичик, кўпроқ смена сиғдириш мақсадида гуруҳлар тўлдирилиб дарс вақти қисқартирилади. "Биз бошқа ўқув марказига ўтиб кетолмаймиз. Ўқиш билан дўкондан нарса сотиб олишнинг фарқи бор. Бир дўкон ёқмаса бошқасидан савдо қилиш муаммо эмас. Ўқишда устоз танлайсиз, бир устозга кўникасиз. Устознинг методи маъқул келгани учун сабр қиламиз. Лекин бир гуруҳда сал кам 20 ўқувчи ўтиргач ўқитувчи маҳорати ҳам иш бермай қоляпти", дейди Millennium IELTS ўқувчиси. Ўқув марказининг икки филиалида 1000 зиёд ўқувчи бор. Ойлик тўлов 700 минг сўм – тўлиқ суммадан солиқ тўланадими, йўқми номаълум. Шунча ўқувчи орасида нисбатан қониқарли IELTS балл олганлар жуда кам. "Ўқув марказларининг бир синфида кўпи билан 6 киши ўқиши керак деган талаб бор. Лекин Millennium IELTS да бу талаб бажарилмайди. Биз 5-6 ой ўқиб тил кўникмамиз ривожланганини сезмадик" деб иддао қилади марказ ўқувчиси. Сердаромад бизнес яратгани билан ўқув марказ директори М.Жўраевни қутлаб, ундан ўқувчи ва ўқитувчиларга зарур шароит яратишни сўраймиз. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
41 160
110
🔴ҚЎШТЕПАНИНГ БОЗОРИ МУМБАЙ БОЗОРЛАРИДАН ҲАМ АБГОР ҲОЛАТДА "Ассаламу алайкум, Элтуз! Қўштепада ҳам сектор  раҳбарлари борми? Қўштепа тумани Қумтепа бозорида машина қўйгани "стоянка" йўқ. Бозорда ҳаттоки савдогарлар машина қўйиши учун ҳам жой бўлмаяпти. Машиналаримизни маҳаллалар орасига қўйиб келяпмиз. Ёймачи савдогарлар машиналари билан "стоянка"ларни эгаллаб олиб, бизнинг қонуний савдомизга халақит қилиб келмоқда. Кўчанинг патта пули мутасаддилар яъни "бозорком"ларнинг чўнтагига кириб кетяпти. Бирор чек йўқ қўлида. Савдо дўконлари қурилиб, ноқонуний эгаллаб олинмоқда. Машиналар у ёқда турсин ҳатто одамларга қадам ташлашга, юришга йўл йўқ. Бирорта қонуний қурилган дўкон йўқ. Ҳаммаси ноқонуний қурилган. Ҳиндистоннинг Мумбай бозори бундан яхши, бизда тартиб қоида йўқ. Вилоят сектор раҳбарлари анчадан бери келмай қўйди. Ш.Ғаниев ҳар куни шу ердан ўтган вақтлари тартиб бўлиб турарди. Ҳозир ҳамма ёқ "бардак"."
Show more ...
28 607
75
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИДА ИШ ЎРИНЛАРИ СОТИЛЯПТИ Вазирликда коррупция авжига чиқиб, иш ўринлари кадрлар бошлиғи томонидан 5000 АҚШ долларига сотилмоқда, деб хабар беради вазирлик ходимлари. Вазирлик кадрлар бўлими бошлиғи ишга қабул қилишдаги АРГОС саволларини ўзи ишлаб беради. Янги қабул қилинган ходимларнинг билим-кўникмаси қониқарли эмас. Шунингдек, вазирликка қарашли моно марказларда ҳам вазирлик кадрлар бўлими бошлиғи иш ўринларини 3-5 минг АҚШ долларига сотади. Кадрлар бўлими бошлиғи охирги 5 ойда ишга олинган 20 кишининг АРГОС саволларини ўзи ишлаб берган дейди инсайдерлар. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг бу схемага алоқаси бор-йўқлиги номаълум. Бироқ вазирликда коррупция иллати охирги 2 йилдан бери урчимоқда. Вазирликдан изоҳ кутамиз. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
42 529
440
ҲУШЁР БЎЛИНГ, ЗАЪФАРОН КЛИНИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ТУЗАТМАЙДИ Заъфарон (шафран) интернетда дори воситаси сифатида реклама қилиняпти. У асло дори воситаси эмас, google-дан заъфарон (шафран) ҳақидаги маълумотларни текширинг. Ибн Синонинг китобини ҳам ўқиб кўринг. Заъфарон клиник касалларни тузатолмайди, ҳатто ёрдамчи дори воситаси эмас. Балки соғлом одамлар заъфарон чой ичиб юрса фойдаси бўлар, аммо у касални тузатмайди. Заъфарон асосан озиқ-овқат саноатида маҳсулотларга ўзгача ҳид ва сарғиш ранг беришда ишлатилади. Заъфароннинг қимматлиги шундаки, у камҳосил бўлади. 200 минг тупдан 1 кило гул териб олинади. 1 кило заъфарон 2 минг долларга баҳоланади. Рекламалар ёлғон, инсон ёлғонга ишонишга мойилдир. Олий Мажлис кўриб чиқсин шу масалани: бундай "дори" воситалари рекламаси бутунлай тўхтатилсин. Бу ёлғон - зарарли ахлоқсизлик. Шаҳар бедарвоза эмас. Зарарли нарсалар шаҳарга киритилмасин. Макс Док 1 ни ҳам роса реклама қилган эдинглар. Шу доридан нечта бола ўлди. Рекламада қатнашганларни виждон азоби қийнадими? Ўзбек халқига кучли реклама воситасида босим ўтказиб дори едиришни бас қилиш керак. Ботирнинг отаси кимлигини муҳокама қилганлан кўра, эй томошаталаб жамоатчилик, жамиятдаги оғриқли, ҳаётимизни оғирлаштираётган, халқ турмушига соя солаётган масалаларни гапирмайсизларми? Шунчалик ҳам лоқайд бўладими инсон?! Бир томондан уйинг куйяпти, сен эса бекорчи томошадан кўз узолмайсан. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
40 942
178
БУХОРОДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МАКТАБНИ ИШРАТХОНАГА АЙЛАНТИРДИ Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги мактабларнинг бирига Президент ташрифи режалаштирилган. Шу сабабдан мактаб жамоаси ҳар ҳафта дарсдан кейин, шанба-якшанба кунлари ҳам кечгача ҳудудини тозалаш ва таъмирлаш билан банд. "Директоримиз тиллога тенг инсон. Раҳбаримизга ёрдам беришга тайермиз. Лекин Қоракўл туман раҳбарияти директоримизни ҳам, ўқитувчиларни ҳам эзиб юборди. Ўнта ишчига юзта раҳбар бор. Бошқарма методик томондан ёрдам берди. Туман раҳбариятидан одамлар келиб бизга буйруқ бериб кун бўйи салқин хоналарда, машиналарида дам олади. Биз терга ботиб ишлаймиз. Уларга тушлик овқат ҳам ташкил қиламиз", дейди исми сир қолишини сўраган ўқитувчилардан бири. Бугун якшанба куни бўлишига қарамасдан ўқитувчилар яна мактабга борди. Овқат пайтида туман раҳбариятидан Шаҳбоз ва Жаҳонгир исмли кишилар ароқ олиб келишни талаб қилган. Аёл ўқитувчилардан бири "бу ер мактаб, бу ерда ароқ ичиш мумкин эмас" деганда "меҳмонлар" уни куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаган. Умид исмли Халқ таълими бўлими ходими "Мен қишлоқ одаммиман, аёл киши қисиб туриши керак" деб ўдағайлаган. Шаҳбоз исмли мутасадди мактабда ароқ ичманг деган ўқитувчига пичоқ ўқталди. Туман қурилиш ишлари бўлими бошлиғи Жаҳонгир "бу ерда аёллар ўзидан кетиб қолибди, қисиб ўтиролмаскан, босиб қўйиш керак, эри қани бунинг?" деган пичинг ёғдирди. Ўзидан кетган Қоракўл туман раҳбариятини на мактаб директори, на завуч тинчлантиролмади. Президент ташрифи мотамга айланди. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
42 908
360
🔊Бузилган питак, кафе ва... кўк жигули – ЭП147 Попдаги питак қазиб ташланди, косонликнинг жигулиси олиб қўйилди, Чироқчида газ, фарғонада ёпилмаган кредит муаммоси. Элтузга йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Андижон, Тошкент ва Наманган вилоятларидан.

EPTG-147.MP4

42 766
24
44 163
17
СУРХОНДАРЁЧА "ЖУНГЛИ ҚОНУНИ": АНГОР ЭЛЕКТРОТАЪМИНОТ БОШ МУҲАНДИСИ ЭЛЕКТРОМОНТЁРНИ КАЛТАКЛАДИ 2024 йил 29 апрелда Ангор туман Электротаъминот бош муҳандиси Алишер Йўлдошев электромонтёр Суннатилла Нормаматовни дам олиш куни ишга келмаганлиги учун калтаклади. Жараёнга бош муҳандиснинг укаси Шерзод Йўлдошев ва ўғли Эломон ҳам қўшилди. Уччовлон электромонтёрни ерга йиқитиб хумордан чиққунча уриб, ҳақоратлаган. Жабрланувчи Ангор туман прокуратураси ва туман ИИБга мурожаат қилган бўлса-да бош муҳандисга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади. " Мен шифохонада бир неча кун даволанадим. Бош муҳандис ва қариндошлари ички органларимга уриб жиддий шикаст етказди. Калтаклаш ҳолати бундан олдин ҳам бўлган. Алишер Йўлдошев ходимлардан бирини уриб тишларини тўкиб ташлаганда ҳам иш босди-босди қилинган ", дейди жабрланган ходим. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мурожаатларни жиддий кўриб чиқмаслигига бирор сабаб борми? 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...

video_2024-05-12_15-03-44.mp4

46 912
114
ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ АЛОҲИДА РЕСПУБЛИКАМИ? Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани алоҳида республика бўлиб олганми? Бу ерда Ўзбекистон Республикаси қонунлари умуман ишламаяпти. Қўргонтепа туманида 5-6 нафар бой янги Экобозор қуриб, 2009 йилдан бери 600 дан ошиқ тадбиркор тирикчилигини ўтказаётган, барча талабларга жавоб берувчи бозорни буздириб, янги бозорга кўчирмоқчи. Шаҳарнинг катта кўчалари ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ёпиб қўйилган. Ҳамма сарсон. “Кадастри борми-йўқми, менга қизиқмас. Экобозордан 200 млн дан дўкон оласан”, деяпти Қўрғонтепа туман ҳокими. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...

video_2024-05-12_14-40-11.mp4

45 763
114
КЎПРИК ҚУРИЛИШИДАГИЛАР ПУЛЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШМОҚДА Биз Тошкент шаҳридаги кўприк қурилиш отряди ишчиларимиз. Ҳозирда "Ислом Каримов" аеропорти олдидаги кўприкни қайта қуряпмиз. Олдин ҳам сизга ёзгандик. Такрор мурожаат қилмоқдамиз. Икки ойдан буён ойлигимизни олганимиз йўқ. Ҳозир учинчи ой ўтиб ишга борганга маош беряпти. Бормаганга то боргунича ташамаяпти. Ойликни 1-вахтага берган. Биз ишлаб келдик, ҳали ололганимиз йўқ. Пулларимизни беришсин! Бизда ҳам қорин бор, еб-ичар, бола-чақа, рўзғор деганларидек... 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
46 260
118
ФАРҒОНАДА "ХУАКЦИН ЦЕМЕНТ" МЧЖ ЎҒРИЛИГИНИ ПРОКУРАТУРА ВА ИИБ ҲАМ ТЎХТАТОЛМАДИ Фарғона вилояти Бешариқ туманида "Хуакцин цемент" МЧЖ ўғринча шағал қазиб олиш билан шуғулланмоқда. Ушбу маъсулияти чекланган жамият техникалари ярим кечаси "Биллур дур оҳак" МЧЖ ҳудудидан ва кончилик таъқиқланган туташ ерлардан ноқонуний шағал қазиб олади. Вазият юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзгатилиб "Биллур дур оҳак" МЧЖга 1.5 миллиард сўм, давлатга эса 13.5 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Текширувдан кейин ҳам "Хуакцин цемент" МЧЖ ноқонуний фаолиятини давом эттирди. Жиноят иши вилоят ИИБда тергов қилинаётган булса-да, мазкур жамиятнинг ҳуқуқбузарликлари тўхтагани йўқ. “Мана бир неча кундан буён "Хуакцин цемент" МЧЖ ноқонуний қазиб, кавлаб ташланган ерларни теккислаб, жиноят изларини яшириш мақсадида ён атрофда жойлашган боғ майдонидаги қум-шағални суриб қўйяпти” деб хабар беради гувоҳлар. Фарғона вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратурасига жиноят ишини қонуний ва холисона кўриб чиқди. Бироқ "Хуакцин цемент" МЧЖ масъуллари "Биллур дур оҳак" МЧЖ ва давлатга етказилган зарарни тўламади. Қонун олдида барча тенг деган тамойил "Хуакцин цемент" МЧЖга таалуқли эмасми? 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...

video_2024-05-12_13-20-11.mp4

44 853
113
⚡️⚡️⚡️Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида ихтиёрий-мажбурий 1 кунлик иш ҳақи олиб қолинмоқда. Бечора Маҳаллалар уюшмаси ҳисобига ўтказилар экан.
1
0
🔴"КЎРОЛМАЙДИГАН, ИЧИ ҚОРА ҚЎРҚОҚЛАР ОТАМНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ..." "Ассалому алайкум. Сизларга мурожаатимнинг қисқача мазмуни шуки Фарғона азот ҳақида ёзишган экан бехосдан кўзим тушиб қолди! Мен айнан улар ёзишган бошлиқ ўринбосарининг қизиман. Тошкент шаҳри Менделеев номидаги кимё технология университетининг 2 босқич талабасиман, оддий бўлимда оддий ишчи бўлиб ишлайман. Кўролмайдиган, ичи қора, қўрқоқ фақат телеграм орқали мурожаат қилиб ёмонлайдиган, лекин бошлиқни кўрса кетини ялайдиган ишчилар айтганидек бошлиқ лавозимида ишламайман. Оддий ишчилар чиқганидек ободонлаштириш ишларигача ҳам бирга чиқамиз. Кўриб индамай ўтиролмадим тўғриси, бошлик ўринбосари қачон мерс олган экан? Жудаям кулгили вазият, шунчалик дардлари бор экан нега ўзларига айтишмайди? Отам шу корхонанинг фидойи ишчиси 18 йилдан бери ишлаб келмоқда, маълумоти олий. Оддий юк ташувчи бўлиб ишга кирган, ўз кучи, меҳнати билан шу даражагача етган, отамнинг ҳам "танкаси" йўк, қора тер тўкиб вақти келса ойлаб, кунлаб, ҳафталаб қолиб ишлаганлар, бу нарсани суриштирса ҳеч ким инкор этмайди, чунки қора терга ботиб оддий ишчилар билан теппа-тенг ишлашларини ҳамма кўрган, гувоҳи бўлган. Биз фарзандларига келадиган бўлсак ишхонада отамиз бор эканлигини ёдимиздан чиқарамиз. Куёвларига келсак, суриштирса турмуш куришимиздан бири 7 йил, бири 3 йил деганда ишга киришган, улар оддий ишчи бўлиб ишлашади. Баъзи бир "инсонларга" мурожаатим шукр қилиб, бошингизни кўтариб сизлар учун аслида ким ҳаракат килаётганлигига назар солинг. Шунчалик зўр экансиз, Фаргона азот бошқарув аъзолари ишчилар билан доим очиқ мулоқот қилишади "каламушдек" орқасидан гапирмасдан, келиб юзларига гапиринглар!!!" 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
45 258
189
🔴“Бизда адолат борми ўзи?” Ёхуд ҳукумат қарорлари ўртасидаги номувофиқликлар тартибга солиниши керак Водийлик дўстим Василий саҳармардонлаб йиғламоқдан бери бўлиб телефон қилиб қолди. Жавоб берсам, “Бизда адолат борми, бўлса, ким адолатни таъминлайди?”, деб сўради у тўсатдан. Мен эса гап нима ҳақида кетаётганини билиш учун “тинчликми оғайни, нима бўлди”, дея cўз бошладим. “Тинчлик эмас-да!”, — дея гапимни чўрт кесди у. “Буни қара, ҳатто, ҳукуматимизнинг айрим қарорларида ҳам қонунчилик бўшлиқлари бор экан. Ва бу бўшлиқлар жамиятимизнинг баъзи қатламларида ижтимоий тенгсизлик — адолатсизликни юзага келтиряпти. Шунинг учун ўз қадримга ачиниб, сенга телефон қиляпман. Зора, менинг муаммоимга ечим топсанг”. Суҳбатнинг мана шу нуқтасида дўстим Василий нима учун куюниб гапираётгани тушунарли бўлди... 👉 👈
Show more ...
“Бизда адолат борми ўзи?”Ёҳуд ҳукумат қарорлари ўртасидаги номувофиқликлар тартибга солиниши керак
Водийлик дўстим Василий саҳармардонлаб йиғламоқдан бери бўлиб телефон қилиб қолди. Жавоб берсам, “Бизда адолат борми, бўлса, ким адолатни таъминлайди?”, деб сўради у тўсатдан.  Мен эса гап нима ҳақида кетаётганини билиш учун “тинчликми оғайни, нима бўлди”, дея cўз бошладим.  “Тинчлик эмас-да!”, — дея гапимни чўрт кесди у. “Буни қара, ҳатто, ҳукуматимизнинг айрим қарорларида ҳам қонунчилик бўшлиқлари бор экан. Ва бу бўшлиқлар жамиятимизнинг баъзи қатламларида ижтимоий тенгсизлик — адолатсизликни юзага келтиряпти.…
44 250
21
ҲУКУМAТ КОРРУПЦИЯНИ ТЎХТAТИШНИ РОСТAН ХОҲЛAЙДИМИ? Коррупция барча иллатларнинг боши – у миллат, макон ва замон танламайди. Жамият ҳаётининг ҳамма жабҳаларига таъсир ўтказиб, ривожланишдан тўхтатадиган омил ҳам коррупция. Лекин бу иллат азал бор эди, абад бўлади дея эътиборсизлик қилиш ҳам тўғри эмас. Унга қарши тизимли курашиш шарт. Элтуз ўтказган сўровномада 9 фоиз овоз берувчилар майда коррупцияни йўқотиш мумкин деган. Ҳақиқатдан, бюджет ташкилотларида ходимлар маоши талаб даражасида, иш юкламасига мос бўлса, поликлиника ҳамшираси укол учун бемордан 4-5 сўм умидвор бўлмайди, мактаб ўқитувчиси пора олиб ҳужрага борган ўқувчига журналда беш баҳо қўймайди. Сўровномада 37 фоиз овоз берувчилар коррупционерга нисбатан ўлим жазосини қўллаш кераклигини таъкидлайди. Бироқ порахўрнинг биттасини ушлаб умрбод қамаш, дорга осиш қолган коррупционерларни янада айёр бўлишга ундайди. Натижада қонунни айланиб ўтишнинг ақлбовар қилмас схемалари пайдо бўлади. Обуначиларнинг 54 фоизи эса майда ва йирик коррупция ҳеч қачон йўқолмаслигига ишонади. Минбарлардан янграётган баландпарвоз ваъдалар, коррупцияга қарши курашиш деган комиссия бесамар эканидан далолат бу. Хўш, чириган ғарб бу иллатни қандай йўқотган? Чириган ғарб аҳлининг виждонига вакцина урилганми? Ривожланган давлатларда масала ечимига тизимли ёндашилган. AҚШда Тадбиркорлар ва ҳокимият орасида қонуний, шаффоф лоббизм институти ишлайди. Яъни тадбиркор ҳокимият ҳисобига расман пул жўнатади. Бу маблағ ҳокимиятда тақсимланади, бир улушдан маҳаллий эҳтиёжлар қондирилади. Эвазига тадбиркорга енгиллик ва имтиёзлар тақдим этилади. Европа давлатларида амалдорнинг йирик даромади сир сақланмайди. Бирор ҳамшира мен 3 минг йевро оламан, нега ҳоким 15 минг ойлик олади деб онтарилиб увилламайди. Aмалдор шу маошга яраша катта маъсулиятни бўйнига олгани, лавозимини суистеъмол қилмаслиги, вазифаларини тўлиқ адо этишини билади. Бизнес оламида CPI тизими мавжуд – менежерлар бирор топшириқни қойиллатиб бажарса кўзда тутилган даромад улушига эга бўлади. Яхшироқ даромад учун менежер ўз зиммасидаги вазифаларни мукаммал бажаради. Коррупцияга қарши кураш мана шундай амалий ёндашув асосида бўлиши керак, бефойда тутруқсиз комиссиялар эса порахўрликни тўхтатмайди, аксинча урчитади. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
45 662
29
“ОЧ ҚОРНИМ – ТИНЧ ҚУЛОҒИМ!” "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ да ойлик маошлари вақтида тўланмаяпти. Март ойи маошининг ҳам 15 фоизи ҳалигача берилмади. Бухгалтерияга мурожаат қилсак, “биз ҳам қачон пул берилишини билмаймиз!”, деган жавобни оляпмиз. Темир йўлларнинг ички сиёсатига, яъни раҳбариятнинг юритаётган сиёсатига аралашишга қаламимиз ҳам эгаллаб турган лавозимимиз ҳам ожизлик қилади. Нимага деган саволни берсангиз оддий ишчи ходимлардан шундай жавоб оласиз: “Қўйсангчи! Оч қорним - тинч қулоғим. Ундан кўра тинчгина ишлаб юрганим яхши. Давлатдан олган кредитимниям кимдандир қарз олиб тўлаб турарман. Ҳозир раҳбатиятдан иш ҳақимни сўрасам, меҳнат шартномасини бекор қилса қаерга бораман. Ундан кўра тинчгина юрақолай. Иш ҳақимни қачон бўлса ҳам ташлаб берар, ўлгур пластик картага” дейди. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
47 629
145
ХОДИМЛАРНИНГ БУЗИЛГАН МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ КИМ ТИКЛАЙДИ? Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 4 ноябрдаги 403ИЧ-сонли буйруғи билан тасдиқланган Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси ҳузурида “Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази” ташкил этилган. Мазкур қарорга илова қилинган “Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш, ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази” тўғрисидаги Низомнинг 16-бандида “Меҳнат-М маркази ходимлари учун иш ҳақи миқдори Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси тегишли мутахассисларининг иш ҳақи ва рағбатлантирувчи тўловлари миқдорига тенглаштирилади”. деб кўрсатиб ўтилган. Бироқ мазкур марказ ходимларига бирор марта ҳам бошқармадагиларга ҳар ойда тўланадигани каби йўл пули, овқат пули, кўп йиллик иш стажи учун рағбатлантиришлар тўлаб берилмаган. Бундан ташқари, йил бошидан буён марказ ходимларига ҳам Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари сингари бирор марта ҳам ҳар ойда тўланадиган устама пуллари тўлаб берилмади. Аслида марказ ходимлари ҳаттоки йўл кирасига ҳам етмайдиган миқдорда ойлик олишади. Бошқарманинг бошқа ишчилари ҳар ойда маошларининг бир неча баробарида устама олишади. Марказдагилар эса бошқалар билан бирдек ишлашса ҳам устамасиз қолишади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 26 январдаги 12ИЧ-сонли буйруғининг 7-бандида “Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси томонидан ундирилган жарималарнинг 30 фоизи Жамғарманинг республика қисмининг тегишли шахсий ҳисоб варағига ўтказилсин ва 70 фоизи ҳудудий меҳнат органлари Жамғармасига қолдирилсин. Шундан 20 фоизи меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш, ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ходимларини лавозим маошига икки ҳиссагача миқдорда шахсий устамалар тўлашга йўналтирсин (марказ директоридан ташқари)“ деб белгиланган. Бироқ ушбу буйруқ амалда бажарилмаяпти. Раҳбарият эса бунга шунчаки кўз юммоқда ва бу холат ходимлар орасида носоғлом меҳнат шароитини келтириб чиқаряпти. Шунингдек, ходимлар йўл кира харажатлари етказолмай, ишга пиёда келиб кетишмоқда. Бизнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларимизни қайта тикланишида ёрдам беришингизни сўраймиз. 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
ELTUZ
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
48 286
109
🔴ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББ ХОДИМИ – МАХФИЙ МУҲОЖИРИДАН ОЧИҚ МУРОЖААТ Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани менга аён. Айни пайтда бу мактубда келтирилган иддаолар расман тасдиқланмаган ва текширилмаган. Бу иддаолар фақат бир тараф нуқтаий назаридир. Бу иддаоларни мутлақ ҳақиқат дея айта олмайман. Айни пайтда бу иддаоларга қарши бўлганлар фикрини беришга тайёрман. 👉 👈
ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББ ХОДИМИ – МАХФИЙ МУҲОЖИРИДАН ОЧИҚ МУРОЖААТ 
Тошкент шаҳрида “КЎЧА боллари” қилган ишларни ва уларнинг орқасида турган ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАН ходимларини очиқлаш вақти келди ...  2023 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “PIONER” кафеда “КЎЧА боллари” томонидан катта “РАЗБОР” (Сходка) уюштиришган, яъни “КЎЧА боллари” территория ҳукмронлигини талашишган, келишмовчилик оқибатида катта уриш-тўполон бўлиб, бир бирини ўзаро тўполон вақтида “КЎЧА” закони бўйича кўчани боллари бир бирини кўтига пичоқ тиқишган.  “КЎЧА” темасида кўтига…
49 363
591
РАҲИМЖОН РАҲМАТ: ЎЗ ВАТАНИНГГА ЭГАЛИК ШАРТИ Журналист ва шоир Раҳимжон Раҳмат ёзади: Китоб ўқимасанг, миянгни асл фикрлар билан бойитмасанг, илмли бўлмасанг ўзинг яшаб турган тупроққа эга бўлолмайсан. Тупроқ – бу тилло, газ, нефт, уран, ҳосилдор ер дегани, яъни бойлик манбаси. Илмдан узоқлик-ўз ватанинг бойликларини бегонага тутқазишдир. ... Ёшликдан китоб ўқишга ўч бўлганман. Кўчада юриб кетаётиб ҳам китоб ўқиган пайтларим бўлган. Кутубхона энг севимли масканим эди. Шаҳарга борсам албатта китоб сотиб олардим. Кечаси ухламасдан китоб ўқиганларимни эслайман. Аммо мактабдаги адабиёт негадир мени заррача қизиқтирмасди, чунки у ерда мафкуралашган адабиёт ўқитилар эди. Майли, қизиғи бу эмас, энг қизиғи шуки, мен мансуб бўлган муҳит китоб ўқишга қизиқишни бирор бир истеъдод белгиси эмас, девоналик, бекорчи қизиқиш деб талқин қиларди. Улғайиб, ҳаётни, дунёни, инсонни, ер юзидаги ўзгармас қонуниятларни танидим. Китоб ўқишни девоналик, кулгили телбалик дейдиган, ўқимишли инсонларни "прапессир" деб мазах қиладиган менинг халқим, миллатим ўз тарихини билмайдиган, онасини зўрлаган босқинчини ота деб ардоқлайлиган, эрксевар ўғлини ғанимга тутиб берадиган, қўлидан қора меҳнатдан бошқа иш келмайдиган, ёғийлар кўксига таққан медалдан фахрланадиган адашган, ҳақ йўлдан чалғиган бебахт бир қавм экан . Эйй, нега ёшликда китобга муҳаббатимни девоналик, бекорчининг эрмаги деб ҳисоблагансизлар? Нега ёшликда қўлимга ҳақ сўзлар битилган китобларни тутқизмагансизлар?! Кўп китоб ўқисам қора меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолишимдан чўчиганмисизлар? Бу оламда қора меҳнатдан бошқа кун кўриш усули йўқ деб ўйлаганмисизлар?! Яна нималар деб маломат қилай?! Ўқимасанг, фикрингни ўсмаса, ҳақиқатни билишга интилмасанг ўзинг яшаб турган тупроққа эга бўлолмайсан. Жаҳолат, билимсизлик айнан кўрликдир - ўзгалар етовида юришга мажбурсан. Яна нима дей?! 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
51 372
59
🅰рхив фотоси. Салим ҳалиям қамағда...
48 898
43
ФАРҒОНАДА ФУҚАРОЛИК СУДИ САБАБ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҲОЖАТХОНАГА АЙЛАНМОҚДА Салом, Элтуз! Мен Фарғона шаҳри Ҳўжанд16 (янги Фаробий) кўчасида яшайман. Уйимиз ёнида Фуқаролик суди жойлашган. Бизда катта муаммо бор, ёрдам сўраб мурожаат қиляпмиз. Фуқаролик суди бизнинг уй ҳовлиси томондан эшик очган. Суд атрофида доим одамлар ва машиналар гавжум. Машиналар кўп қаватли уйга кириш йўлларини тўсиб олади. Кўп қаватли уйда яшовчилар эмин-эркин ҳовлига кириб келолмай қолди. Нуроний кишига чақирилган тез тиббий ёрдам машинаси ҳам ҳовлига кириб келолмади. Болаларимизни ҳовлида ўйнашга қўйиб юборолмаймиз, ҳавотирдамиз – судга келган одамлар ҳовлимизда ўтиради. Суд бўлганидан кейин ҳар хил вазият, ҳар хил ишлар кўриб чиқилади, одамлар асабий. Оломон болалар кўз ўнгида тез-тез жанжал қилади. Узоқ навбатда турган одамлар кўп қаватли уй йўлакларини ҳожатхонага айлантиришяпти. Чиқиндилар, сув баклажкаларини ҳам ён-атрофга ташлаб кетишади – барини шу уйларда яшовчилар тозалаймиз. 2017 йилдан бери турли ташкилотларга мурожаат қилиб ёрдам сўраймиз, ёрдам беришмаяпти. Судни қўриқловчи миллий гвардиядан ёрдам сўрасак "бу бизнинг муаммо эмас", деб жавоб беришади. Кўп қаватли уйимизда кекса кишилар яшайди. Улар такси чақирганда ҳайдовчилар тирбандлик сабаб ҳовлига кирмаслигини билдиради. Сизга Фарғона шаҳар Ҳўжанд 14-16 уйда яшовчи барча фуқаролар номидан мурожаат қиляпман.
Show more ...

IMG_3930.MP4

IMG_3907.MP4

IMG_3900.MP4

IMG_3903.MP4

36 383
61
“ЎЗБЕК ХАЛҚИ, УЙҒОН!” "Ўзбек халқи бунчалар соғин сигир бўлма. Ижтимоий тармоқни унут. Бемаъни видео, прикол нима беради сенга? Топганингни кимларнидир бойишига сарфлама. Ҳақ-ҳуқуқингни талаб қил. Электрон имзо ол, мурожаатлар порталига муаммоларингни ёз. Тепадагиларни ишлашга мажбур қил. Тепадагилар ишламаса, иш йўқлигидан ўзларини ойликларини оширишни ўйлайди. Элтуздаги энг кўп мурожаат Миллий гвардиядан экан. (Гвардия деб қидирувга беринглар нечта чиқишини кўрасиз). Гвардиячи, сен асл қишлоқ, халқ фарзандисан. Сенга итдек қарашади. Лекин сенга итдек қараганларни ўз халқингдан ҳимоя қиласан. Адолат йўқ бу мамлакатда. Ҳамма (яқинлари ҳам) давлат раҳбарини алдамоқда. Гвардиячи, қадрингни бил. Ризқни Аллоҳ беради. Сен билан бирга вазифа бажараётган ДХХ, ПДХХ.... 25-35 миллмион ойлик оляпти. Сен эса тушликни уйингдан олиб келиб ейишга мажбурсан. Ким учун ишлаябсан? Ватан учун! Бу ёлғон! Сен коррупционер, ит назари билан қараётган амалдорлар учун хизмат қилмоқдасан. Сен хизмат қилаётган коррупционер раҳбарлар кредитингни тўлай олмаётганинг, кечаси таксичилик, устачилик қилишинг, икки кунда бир ишда қолишинг – ҳаммасини билади. Афсуски, нимадир бўлса, сен халқдан яна ўша харомхўрларни ҳимоя қиласан. Ўзингни, қадрингни бил (банк ишчиси хафтасига 5 куну 8 соатдан ишлаб, сендан 3 баробар кўп маош олади). Ён-атрофинга қара. Сени “Элтуз”га киришингни тақиқлаган қўмондонинг 100 миллиондан ортиқ ойлик олади. Ватанпарварлик хақида тинмай гапирадиган бу қўмондон қип-қизил хотинбоз, жиноятчи, коррупционер. Қанча муддатли аскар ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар ўзларини жонига қасд қилди бу гвардияда. Бунчалик тор фикрли бўлма, нима ўзгарди? Ўлдинг-кетдинг. Ўзингни ўлдирмоқчимисан, бу ҳолга сабабчи бўлганларни ўзинг билан олиб кет. Ҳамма раҳмат айтади, дуода қоласан. Нафақага кетаётганлар қолганлар учун, гвардия учун, мамлакат учун бор ҳақиқатни айтиб кет, мард бўлиб. Ўзбекларим, бу мамлакатда “Элтуз”, “Озодлик” ва шунга ўхшаган сизлар “сотқин” дейдиган тармоқлар бўлмаса, нима бўлишини биласизларми? Юрт онасиникига киради. Ботирни кимнинг ўғли экани, Лолани кўкраги сенга нон ҳам, ош ҳам бермайди-ку. Наҳот шунга ақлинг етмаса? Ундан кўра ўқи, излан онгингни ошир, ҳақингни талаб қил. Бўлмаса кеч бўлади. " 🚀 |🔵 | 🐦 |📷 | ▶️
Show more ...
50 942
398
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio