Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

 Bankers.uz  интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таклиф ва ҳамкорлик учун:  @ism0il  +998977553333 Каналга овоз бериш —  https://t.me/bankers_uz?boost  
Show more
17 091-5
~10 299
~40
64.66%
Telegram general rating
Globally
44 252place
of 78 777
1 298place
of 2 295
In category
1 043place
of 1 704

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🏦 Сергей Гимадиев APEX BANK'га ўтади 2023 йил июль ойидан "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимига ўтган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттиради. Бу ҳақда манбалари хабар бермоқда. С.Гимадиев (1980 й.т.) меҳнат фаолияти давомида шунингдек, Капиталбанк, InFinBank, Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)да турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Батафсил:
6 902
336
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди Россиянинг "АК Барс" банки Риск бош бошқарувчи директори лавозимида ишлаб келган Салават Исмагилов Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди ва банк бошқаруви таркибига киритилди. Рискларни бошқариш бўйича тажрибали мутахассис ҳисобланган С.Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби банкларда раҳбар лавозимларда, шунингдек "KPMG" компаниясида катта менежер сифатида фаолият юритган. Батафсил:
Show more ...
6 639
42
🏦 Туронбанк янги кўчма мобил офисини ишга туширди Туронбанк чакана хизматларни мобил тарзда тақдим этувчи тезкор ва манзил танламас кўчма мобил офисни тақдим этди. Унда жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун деярли барча чакана хизматларни кўрсатиш имконияти яратилган. Ҳозирча кўчма мобил офис Тошкент шаҳрида тажрибадан ўтказилади ва босқичма – босқич Туронбанкнинг республика миқёсидаги 21 та банк хизматлари марказида ташкил этилади. Батафсил:
Show more ...
6 578
15
🏦 Эндиликда InfinBANK мобил иловасидан фойдаланиб iPhone 15 ютиб олиш мумкин 22 апрелдан 22 июлга қадар давом этадиган акцияда InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган транзакцияни амалга ошириб, учта iPhone 15 PRO ёки ҳар бири 1 000 000 сўмдан бўлган ўнта пул мукофотидан бирини ютиб олиш мумкин. Ғолиблар ҳар душанба куни банкнинг Instagram саҳифасида, жонли эфирда рандомайзер ёрдамида аниқланади. Бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин. Мобил иловани юклаб олиш мумкин.
Show more ...
6 567
7
🏦 Мадад Инвест банк ва Tune Consulting банкни рақамлаштириш лойиҳасини ишга туширди "Мадад Инвест Банк" АТБ ҳамда Ўзбекистон банклари учун рақамли ечимлар таклиф қилувчи "Tune Consulting" компанияси ўртасида банк маҳсулот ва хизматларини рақамлаштириш, уларни босқичма-босқич бозорга чиқариш режаси юзасидан келишувга эришилди. “Мадад Инвест банк билан ҳамкорликдаги лойиҳа биз учун жиддий чақириқ ҳисобланади", — деб таъкидлаган компания асосчиси ва раҳбари Фарҳод Обидхонов. Батафсил:
Show more ...
7 314
166
🏦 Асакабанк учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди Жорий йил 14 май куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форумида Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди. Бу 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига қўшилган Асакабанк учун учинчи бор эътироф ҳисобланади. Батафсил:
Show more ...
7 169
11
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун лимитдан 2,5 баравар кўп ариза келиб тушди Кеча — 15 май кунидан бошлаб порталида ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш бошланган куннинг ўзида жами 63 457 та аризалар келиб тушди. Бу 2024 йил учун республика миқёсида ажратилган лимит — 27 мингдан 2,5 баравар кўпдир. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби ҳам бироз ўзгарган. Батафсил:
7 668
75
Давлат банкларини ислоҳ қилиш устувор вазифа бўлиши керак — ХВЖ миссияси баёноти Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси жорий йилнинг 23 апрель – 7 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган муҳокамалар натижаси бўйича расмий баёнот эълон қилди. Баёнотда мамлакат иқтисодиёти бўйича жорий ҳолат, истиқболлар ва хатарлар, солиқ-бюджет сиёсати, пул-кредит ва алмашув курси сиёсати, молия секторининг барқарорлиги ҳамда давлат олиб бораётган таркибий ислоҳотлар бўйича хулосалар ва таклифлар берилган. Батафсил:
Show more ...
8 046
12
💳 HUMO тўлов тизимининг I чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга ошди Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими)нинг жорий йил январь-март ойларида соф фойдаси 37,4 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йил мос даврига нисбатан 87,6% га ортди. Аввалроқ HUMO'нинг 2023 йилдаги соф фойдаси ҳам 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробарга ортгани маълум бўлганди. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 19 апрелдаги Президент қарорига асосан HUMO тўлов тизимидаги 100 % давлат улуши тўлиқ сотилиши кўзда тутилган. Батафсил:
Show more ...
9 563
22
🏦 InfinBANK янги турдаги омонатларни тақдим қилмоқда Банк ўз мижозлари учун сўмда ва хорижий валютадаги юқори фоизли омонат турлари йўлга қўйилганини эълон қилди. Омонатларни InfinBANK орқали ёки банкнинг исталган филиалида очиш мумкин. "InFin-Sharqona" – 23% омонати: • Омонат муддати – 24 ой; • Омонатнинг минимал миқдори – 1 000 000 сўм; • Фоиз ставкаси – 23 %; • Қўшимча пул киритиш – дастлабки 6 ой давомида мумкин. "InFin-Premium" – 7,5% омонати: • Омонат муддати – 24 ой; • Омонатнинг минимал ҳажми – 1 000 АҚШ доллари; • Фоиз ставкаси – 7,5 %; • Қўшимча пул киритиш – дастлабки 6 ой давомида мумкин. Ҳамкорлик асосида
Show more ...
8 349
7
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Марказий Осиёдаги энг фаол эмитент банклардан бири сифатида эътироф этилди 7-9 май кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида Жаҳон Банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг “Глобал савдо ҳамкорлари тадбири” бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг ХМК кўмагида амалга оширилган лойиҳалари эътироф этилди ва банк "Марказий Осиёда энг фаол эмитент банк”лардан бири сифатида (“Outstanding GTFP issuing bank, dynamic growth, Central Asia” award) тақдирланди. Батафсил:
Show more ...
8 817
19
🏦 Агробанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди 2022 йилдан Агробанкда Департамент директори лавозимида ишлаб келган Фарход Бадриддинович Насриев ушбу банк бошқаруви раиси ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Тартибга кўра, Ф.Насриев номзоди МБ билан келишилгандан сўнг лавозимига расман тасдиқланади. Фарход Насриев (1988 й.т.) Тошкент молия институти, Банк-молия академияси ҳамда Британиянинг Сассекс университетини тамомлаган. 2006-2011 йилларда Ўзмиллийбанк, 2011 йилдан буён Агробанк тизимида фаолият юритган. Батафсил:
Show more ...
10 699
183
💳 Беҳзод Абдураҳмонов Ўзбекистондаги Visa минтақавий бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди 2020 йилдан Visa компаниясининг Ўзбекистон ва Туркманистон банкларида бизнесни ривожлантириш бўйича менежери лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Абдураҳмонов компаниянинг Ўзбекистондаги минтақавий раҳбари этиб тайинланди. У ўзининг янги лавозимида бутун мамлакат бўйлаб Visa бизнесини бошқариш ва ривожлантиришга масъул бўлади. Батафсил:
11 706
95
🏦 Халқ банки чарм саноати тармоғи ривожига масъул бўлади — президент “Чармсаноат” уюшмаси фаолияти ўзгартирилиб, бу тармоққа Халқ банки бириктирилади. Президент Халқ банки бошқарув раиси Шуҳрат Атабаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовга вилоят ҳокимлари билан биргаликда бир ой муддат ичида тадбиркорларни топиб, 14 та кичик саноат зонасида 100 млн долларлик лойиҳалар бошлаши бўйича топшириқ берди. Батафсил:
10 712
37
🏦 Тошкентдаги "кичкинтой" йўловчилар учун UZCARD ва ANORBANK'дан махсус таклиф! ANORBANK'дан UZCARD KIDS карта эгалари учун — шаҳар автобуслари ва метросида қатнов учун йўл ҳақи 1700 сўм ўрнига бор йўғи 990 сўм! Шунчаки йўл ҳақини АТТО валидаторлари орқали UZCARD KIDS картаси билан тўлаш лозим. UZCARDнинг болалар учун махсус карталари ёрдамида болаларингизга пулни тўғри сарфлашни ёшлигиданоқ ўргатинг. ANORBANK UZCARD KIDS картаси ва акция шартлари ҳақида батафсил орқали танишиш мумкин. Реклама
Show more ...
10 921
74
🏦 Ориент Финанс банк якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Ўз бизнесингизни очинг" кредитини таклиф қилмоқда Кредит миқдори 100 млн сўмгача, муддати 12 ойгача, фоиз ставкаси эса йиллик 24 фоизни ташкил этади. Кредитнинг яна бир муҳим жиҳати — тадбиркор қўшимча иш ўринлари яратган тақдирда, банк янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Ориент Финанс банкдан молиявий кўмак олиб, ўз бизнесингизни ишонч билан ривожлантиринг. Батафсил маълумот учун телефон: 4004
11 342
18
🏦 Марказий банк апрель ойида 9 та банкка жарима қўллади МБнинг Банк назорати қўмитаси апрель ойида 7 марта йиғилиш ўтказган ва унда жами 49 та масала муҳокама қилинган. Йиғилишларда қонунчилик ва ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка жарима санкциялари қўллаш бўйича қарор қабул қилинган. Ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун эса 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти огоҳлантирилган, Батафсил:
Show more ...
11 625
26
⚡️ BYD ASTANA MOTORS автомобил ишқибозларини хурсанд қилишда давом этмоқда! Май ойи давомида "SONG PRO DM-i Champion" гибрид кроссоверини харид қилинг ва у учун махсус автозинапоя ("порог-площадка")ни совға сифатида қўлга киритинг. Акция Тошкент шаҳридаги барча BYD ASTANA MOTORS дилерлик марказларида 2024 йилнинг 31 майига қадар амал қилади. Алоқа маркази: 📞1322 Батафсил маълумот: ✈️ Реклама

IMG_9645.MP4

10 869
27
🏦 Олтин-валюта захиралари апрель ойида 918 млн долларга кўпайган Олтин нархининг ортиши ҳисобига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой ўсишда давом этмоқда. Апрель ойида мамлакат захиралари 918 млн долларга кўпайиб, 35,1 млрд долларни ташкил қилган. Захиралар таркибидаги олтин ҳажми бир ойда деярли ўзгармаган бўлса-да, унинг қиймати +1 159,2 млрд долларга ошган. Хорижий валютадаги захира активлари апрель ойи давомида 238,6 млн долларга камайиб, 8,0 млрд долларни ташкил қилган. Батафсил:
Show more ...
9 339
7
🏦 Tenge Bank бизнес учун автотранспорт воситаларини сотиб олишга кредитлар таклиф этмоқда Tenge Bank юридик шахслар ва ЯТТлар учун 5 млрд сўмгача бўлган автомобиллар ёки махсус техникаларни сотиб олишга, 5 йиллик муддатли молиялаштириш дастурини янгилади. Автомобилларни бирламчи ва иккиламчи бозордан расмийлаштириш мумкин. Дастлабки тўлов миқдори янги автомобиллар учун 25% ни, фойдаланилган автомобиллар учун 30% ни, юк машинаси ёки махсус техникалар учун эса 30% ни ташкил қилади. Қўшимча маълумот ёки 1245 рақами орқали. Батафсил:
Show more ...
9 143
55
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки “БРБ ёш иқтидорлари” клубини очди 2024 йил 4 май куни “БРБ ёш иқтидорлари” клубининг очилиш маросими ва тақдимоти ўтказилди. Тадбирда банк бошқаруви, йўналишлар раҳбарлари, ёш мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” муносабати билан банкдаги ёш ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва малакасини ошириш мақсадида бошланган лойиҳа тақдимотида банк бошқаруви раиси С.Аннакличев қатнашди ва маъруза қилди. Батафсил:
Show more ...

BRB iqtidorli yoshlar-.mp4

11 085
25
🏦 Ориент Финанс банк бизнес бошлаётганлар учун махсус кредитни таклиф қилади ” микроқарзи кичик бизнес эгалари ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун янги имкониятларни очади ва бизнес бошлаш учун бошланғич маблағни шакллантиришда ёрдам беради: 🔹 Кредит муддати — 24 ойгача. 🔹 Миқдори — 5 млн сўмгача. Мақсадларни амалга оширишда Ориент Финанс банк ёрдам беради! Қўшимча маълумот учун телефон: 4004
10 837
15
Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмга уй ва машина сотиб олган банк ходими ушланди Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги тижорат банкларидан бирининг банк хизматлари офиси бошлиғи ўз қўл остидаги касса ходимларига 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетган. У ушбу пулларга Чуст туманидан 3-хонали янги квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Батафсил:
Show more ...
12 247
130
🏢 "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ўрта тадбиркорлик субъектларига Хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамини тақдим этиш юзасидан 2024 йилнинг иккинчи очиқ танловни эълон қилди Хизматлар ипотекаси молиявий ёрдамидан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил олиш мумкин. Ташаббускорлар ўз ўз анкеталарини танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида электрон почта манзилига жўнатиши мумкин Расмий саҳифалар: | | |
Show more ...
9 493
19
🏦 Туронбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди 2022 йил май ойидан "Туронбанк" АТБ Молия масалалари директори лавозимида ишлаб келаётган Тохиржон Хасанжон ўғли Ахмедов жорий йил 3 май санасидан эътиборан мазкур банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Т.Ахмедов (1981 й.т.) 2003-2017 йилларда Асакабанк тизимида, 2017 йилдан буён Туронбанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Батафсил:
10 940
162
🏦"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Корпоратив офисга ишга қабул қилишини эълон қилади Резюмеларингизни электрон почта манзилига юборишингиз мумкин. Банкнинг расмий саҳифалари: | | | Ҳамкорлик асосида
8 869
83
🏦 Бахромходжа Шарипов Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди 2019 йил август ойидан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахромходжа Шухратович Шарипов "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Б.Шарипов (1982 й.т.) меҳнат фаолияти давомида собиқ Ғаллабанк, Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ва Ипотека банкларда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Батафсил:
Show more ...
11 859
489
🏦"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Корпоратив офисга ишга қабул қилишини эълон қилади Резюмеларингизни электрон почта манзилига юборишингиз мумкин. Банкнинг расмий саҳифалари: | | | Ҳамкорлик асосида
9 938
41
❗️Марказий банк тўртта банкнинг актив ва пассив операцияларини чеклади Устав капиталга доир минимал талабни бажармагани учун 4 та тижорат банкининг актив (кредитлаш) ва пассив (депозитлар қабул қилиш) операцияларини Марказий банк томонидан чеклаб қўйилди. Ушбу банкларнинг обрўси ва бошқа айрим рискларни ҳисобга олиб, Марказий банк уларнинг номини очиқламаган. Аввалроқ 2024 йил 1-чорак якунига кўра 6 та банк устав капитали минимал талабга жавоб бермагани ҳақида ёзган эди. Батафсил:
Show more ...
10 719
56
🏦 Асакабанк кўмагида Тошкент шаҳридаги тўртта маҳаллада кутубхоналар очилди — видео Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги "Оқтепа", "Зафаробод", "Дамариқ" ва "Ракат" маҳаллаларида 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар . Ушбу кутубхоналарда маҳаллада яшовчи барча ёшдаги фуқароларнинг қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган. Мазкур ташаббус маҳаллада яшовчилар томонидан илиқ кутиб олинганини видеода тасвирланганидек, уларда одамлар гавжумлигидан кўриш мумкин.
Show more ...

kutubxona 5.mp4

9 824
21
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio