Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📚  @XTV_UZ  Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун:  @talimads  
Show more
100 386-258
~54 335
~4
51.63%
Telegram general rating
Globally
10 420place
of 78 777
of 0
In category
29place
of 313

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
📸📸 Янги ишга кирган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари 21-22 май кунлари ўтказилади 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар  касбий сертификатлаш синовларига жалб этилиши ҳақида эди. Жорий йилнинг 21-22 май кунлари илк маротаба ўқитувчиларни касбий сертификатлаш имтиҳонлари ўтказилади. Назорат синови 50 та топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 балл билан баҳоланиб, назорат синови учун жами 100 балл берилади. Синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади. 🗓 Биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади. 💵 Қайта иштирок этиш учун талабгор томонидан БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов тўланади. ❗️Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

IMG_9606.MP4

15 570
357
📸📸 Аттестация натижаларидан норози бўлган барча информатика фани ўқитувчилари қайта тест топшириши мумкин Жорий йил 15-16 апрель куни бўлиб ўтган аттестация тест синовлари вақтида платформасида носозликлар юзага келиб, ишламай қолганлиги ҳақида . Шундан сўнг вазирлик расмийлари фақат 16 апрель куни тест топшириқларини тўлиқ бажаришга улгурмаган педагогларгина қайта аттестациядан ўтказилишини маълум қилди. Яъни, 15 апрель куни тест синовлари вақтида носозлик бўлмаганлиги учун фақат 16 апрель куни тестда иштирок этган педагогларгина қайта тест топшириши айтилганди. Бугун бўлиб ўтган эса вазирлик масъул ходими Сардор Рахимбоев барча педагогларнинг мурожаатини инобатга олган ҳолда, эндиликда аттестацияда 15 апрель куни иштирок этган информатика фани ўқитувчилари ҳам қайта тест топшириши мумкинлигини маълум қилди. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

Informatika_encoded.mp4

21 354
238
Ota-onangizni haj safariga bepul yuborishni xohlaysizmi? O'zingiz va yaqinlaringiz uchun qimmatbaho sovg'alarga ega bo'lishnichi? Unday bo'lsa online "Zakovat" intellektual o'yinimizda ishtirok eting hamda qimmatbaho sovg'alarimizga va bosh sovrin haj safariga yo'llanmani qo'lga kiriting: Batafsil ma'lumot uchun kanalimizga qo'shiling va sovg'alarimiz bilan tanishing:
16 891
22
⚡️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари маълум қилган. Унда, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 6-синфда таҳсил олаётган айрим қизларга мунтазам равишда тегажоғлик қилиб келгани . «Буларда бир қиз бор, синфхонага кирганда «завуч» шу қизнинг қўлидан ушлаб олаверар экан. У қиз исми айтилганда ғалати бўлиб, ерга қараб, қочиб кетгиси келаверар экан. Қизим синф раҳбарига «синфдошимизга тегинади, қандайдир ғалати қарайди», деса, синф раҳбари, ҳечқиси йўқ, у шундай тушунтиради, деб жавоб қилган. Ўқитувчилар бу нарсадан қўрқяпти, гапирмаяпти. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти. Қизиқ томони, ота-оналар мактаб раҳбариятига мурожаат қилса, раҳбарият директор ўринбосари унақа одам эмаслиги, ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтибди. 12-13 ёшли қизлар ҳақида гап кетяпти, Карл. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, директор ўринбосари ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
16 470
56
​⚡️ЭРТАГА ОНЛАЙН ТЕСТ БЎЛАДИ!Тестда қатнашмаганлар афсусланади! ➖Якунда барчага сертификат берилади! 📆 Жума, 17-май куни томонидан 6⃣-онлайн тест ташкил этилади. Тестлар сифатига 100% жавоб берилади. Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча абитуриентлар иштирок этиши шарт! 📆 Тест вақти: 17-май (кун давомида) 💻 Тест тиллари: ЎЗБЕК ва РУС 💳 Иштирок этиш нархи: БЕПУЛ 📲 Йўналиш танланг ва рўйхатдан ўтинг: Тестга рўйхатдан ўтиш:
Show more ...
image
9 073
139
⚡️Вазир устамасини оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди, мазкур педагоглар 9 ой мобайнида 5.775.000 сўм қўшимча устама олади Вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

Vazir jamg`armasi ustama oladiganlar 2024.pdf

24 812
207
⚡️Битирувчиларга турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш тақиқланадиМактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тавсиясига кўра, 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади: ➡️ турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш; ➡️ битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш. ➡️ ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши. ❗️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўраб қолади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
30 638
277
⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ Бугундан субсидияга ариза топшириш бошланди. Ўқитувчиларга имтиёзли субсидия берилишидан хабарингиз борми? “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51 сонли Президент фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон асосида ўқитувчиларнинг баъзи тоифаларига имтиёзли асосда субсидия ажратилиши белгиланган. Қуйида имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифаси билан батафсил танишишингиз мумкин.👇
Show more ...
24 844
412
🔔“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилган ҳолда 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. ✅Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари: ➡️ жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади; ➡️ мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади; ➡️ маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади; ➡️ фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади; ➡️ йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади; ➡️ мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади. 🗂Тавсия матни билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

Сўнгги_қўнғироқ_тадбирларини_ўтказиш_бўйича.pdf

49 843
1 009
⚡️Манба: Ўқитувчиларнинг методик кунлари қайта жорий қилиниши мумкин Хабарингиз бор, собиқ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилинган эди. Орадан икки йил ўтиб, методик кунлар “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида қайта жорий қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда манбаси . ✅Маълум бўлишича, қуйидагилар ўқитувчиларга “Касбий ривожланиш кунлари” сифатида белгиланмоқда: ➡️ Душанба – Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) фани; ➡️ Сешанба – Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили); ➡️ Чоршанба – Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан (Science)); ➡️ Пайшанба – Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия); ➡️ Жума – Хорижий тиллар; ➡️ Шанба – Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, бошланғич таълим). 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
50 173
815
➡️Sonning oxirgi ikki raqami. Ferma teoremasi. Eyler teoremasi......... ➡️Ekub Ekuk ga doir sistemali misollar ➡️Kombinatorika ➡️Ehtimolliklar ➡️Integral ➡️Diffirensial tenglamalar Attestatsiya imtihoniga kirgan har 10 ta matematikdan kamida 9 tasi yuqoridagi mavzularda muammoga duch kelgan bo'lsa ajab emas 🫣 Men Aslbek Fayziyev vazir jamg'armasi sohibi va Master darajadagi matematika fani o'qituvchisiman 👨‍🏫 Sizlarni 15-25-may kunlari yuqoridagi mavzular bo'yicha o'zimning telegram kanalimda bo'lib o'tadigan jonli darslarimga taklif qilaman 👇👇👇 Jonli darslarni o'tkazib yubormaslik uchun hoziroq telegram kanalimga obuna bo'ling 👇👇👇 @fayziev_attestatsiya @fayziev_attestatsiya @fayziev_attestatsiya
Show more ...
20 239
18
⚡️Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси қўйилди. Ёдингизда бўлса, аввалроқ ўқитувчиларга устама олиш учун бериладиган миллий сертификат бўйича бироз тушунмовчилик юзага келгани, Раш моделига ўтилиши ортидан қайси даражадаги сертификат устама берилиши сўроқ остида эканлигини айтилган эди. Бу бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Эътиборлиси, янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса С даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Лойиҳа 7 майда эълон қилинган бўлса, бугунгача 3 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Лойиҳа муҳокамаси 22 майга қадар давом этади. Лойиҳа муҳокамасига қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин: ➡️ 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

Sertifikat loyiha matni (98472).pdf

24 308
161
😇🥰😇😇🥰🥰 Inson muammolarga duch kelar ekan, yechim ham topadi albatta. Attestatsiya va milliy sertifikat test sinovlaridagi muammongizga yechimni BIZ beramiz. Oliy toifali filolog Dilafroʻz Fayzullayevna Ona tili va Oʻzbek tili fani ustozlari uchun 🟥🟥🟥🟥🟥 🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥 eʼlon qildilar. 🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥🟥 May kunlari boʻlib oʻtadigan bu marafonda siz: 🟥 Esse yozilish tartibi, qonun-qoidalari; 🟥  Gʻazal tahlili toʻliq holatda; 🟥 Grammatika. Test sinovlarida ustozlarni qiynab kelayotgan savollarga javob topa olasiz. 🎁 Marafonda ishtirok etgan ustozlarga SOVGʻA tarzida Attestatsiya yopiq guruhiga taklifnoma beriladi. Marafonga START:                🟥🟥🟥🟥🟥🟥              ⏰2️⃣1️⃣🔣0️⃣0️⃣. Sizni kanalimizda kutamiz!!! Kanalga obuna bo‘lish ❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Show more ...

file

19 165
17
⚡️Онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилмоқда, ҳозирча фақат 2 та фан фаоллаштиририлган 🗓 9 май соат 11:00 дан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 2024 йил учун 2 та фан бўйича онлайн малака ошириш курслари бошланган. ✅Булар: ➡️ Иқтисодий билим асослари ➡️ Немис тили ⚠️ Қолган фанлар бўйича ҳам онлайн малака ошириш курслари қисқа фурсатда босқичма-босқич . ✨ Бизни кузатишда давом этинг! 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
46 179
434
⚡️Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳа ММТВ Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати ⁃ Халқ таълим муассасаларида – 5 612 та; ⁃ Мактабгача таълим муассасаларида – 2 173 та;  ⁃ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида – 1 215 та; ⁃ Қишлоқ хўжалигида – 452 та; ⁃ Қурилиш ташкилотларида – 266 та меҳнат қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари қайд этилган. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
31 495
65
💆‍♀️ Oilaviy munosabatdagi muammolarning asl sababi bu… ❗️ O’zingizga bo'lgan ishonch va hurmatning yo'qligida! Ismim Feruza. 5 yil oldin shaxsiy muammolarim yetarli darajada ko’p edi. Bu xatolarimni tan olish o'rniga, boshqalardan doim norozi bo’lganman. Lekin, o'zimga e'tibor qaratishni boshlab, kech bo’lsa-da o’rgangan bilimlarim orqali xayotimni butkul o’zgartirdim. Shaxsiy muammolarimni hal qilishga yordam bergan sirli bilimlarimni , jonli efirda BEPUL o’rgatmoqchiman. 👇 Pastdagi tugmani bosib yopiq kanalga obuna bo’ling. Keyin topa olmaysiz!
Show more ...
24 929
14
⚡️Ommalashtirish.uz платформасида 15 май куни рад этилган методик ишлар, 20 май куни эса оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади Методик хизмат бўлимлари ҳузуридаги Ўқув методик кенгашлар томонидан платформасига жойланган методик ишлар текширилиши ниҳоясига етмоқда. ❌ 2024 йил 15 май куни Кенгашлар томонидан "Рад этилган" методик ишлар ва рад этиш сабаблари эълон қилинади. ➡️ 2024 йил 20 май куни барча туман (шаҳар), вилоят (Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси) миқёсида оммалаштирилган методик ишлар эълон қилинади.  ❌ Методик ишлари Ўқув методик кенгаш қарори билан "Рад этилган" талабгорлардан апелляция қабул қилинмайди.  ➡️ Қолган барча турдаги шикоят аризалари 20 майдан 23 майгача ўз ишларини оммалаштиришга топширган иштирокчилар апелляция аризаси тақдим этиши мумкин. Аризалар фақат талабгорнинг шахсий кабинети орқали (PDF форматда) қабул қилинади. ➡️ 2024 йилнинг 20 майдан 30 майгача Методик хизмат бўлимлари томонидан ташкил этилган апелляция комиссияси талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқади ва жавоб хатини талабгорнинг шахсий кабинетига юборади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
44 569
505
⚡️Мактабларда 2023-2024-ўқув йили тугашига ҳам икки ҳафта қолди, 25 май, шанба куни ўқув йилининг оҳирги дарс куни бўлади 2023-2024-ўқув йили якунланишига ҳам икки ҳафта вақт қолди, мактабларда таътил муддатлари қандай белгиланган? ✅ВМнинг 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган: ➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун ➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун; ➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун; ➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача. ❗️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
39 850
239
⚡️Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлгани, чақалоқнинг отаси эса бошқа мактаб ўқувчиси экани . Ҳозирда ўқувчи шифохонада, унинг онаси ишлаш учун бошқа мамлакатга кетган. Болалар омбудсмани шундай ҳолат аниқланганини тасдиқлади. Унинг маълумотига кўра, 2009 йилда туғилган қиз 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган бола билан жинсий алоқада бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада кўзи ёриган. Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) Тойлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
44 426
468
⚡️С1 сертификати бор чет тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда 80 балл берилади ҳамда улар аттестациядан озод этилади ❓Савол: Мен С1 даражадаги миллий сертификатга эга инглиз тили фани ўқитувчисиман. Навбатдан ташқари аттестациядан ўтяпман. Белгиланган тартибга кўра, сертификатга эга ўқитувчиларга 80 балл қўшиб берилар экан, шу тўғрими?Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра: ➡️ умумий ўрта таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади. ❗️МУҲИМ! ➡️ Бу ўринда эътибор бериш керакки, бу имтиёз фақат навбатдаги мажбурий аттестацияда иштирок этаётган чет тили фани ўқитувчиларига тегишли. ➡️ Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашаётган чет тили фани ўқитувчилари умумий талаблар асосида, барча тест синовларини топширади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
49 742
433
Pedagogika ta'lim yo‘nalishiga qabul davom etmoqda ❤️ “Yangi O‘zbekiston” universiteti Pedagogika ta'lim yo‘nalishida , STEM fanlarini ingliz tilida mukammal o‘rgata oluvchi pedagog va ta'lim sohasida kuchli boshqaruvchilik qobiliyatiga ega lider bo‘lishingiz mumkin. 💫 Shuningdek, nazariy bilimlarda tashqari siz Prezident maktablarida faoliyat olib borayotgan salohiyatli pedagoglarga biriktirilib, ilg‘or amaliy tajribaga ham ega bo‘lasiz. 👉 O‘qishga ariza topshirish: ✅ Grant o‘rinlari, boshqa ta'lim yo‘nalishlari va qabul shartlari haqida batafsil ma'lumot olish uchun aloqaga chiqing: Koll-markazi: 998712024111 Telegram bot:
Show more ...
22 847
20
📸📸 Абитуриентлар учун асосий янгилик: Тестдан сўнг абитуриентга йўналиш танлашга 10-15 кун вақт берилади Аввал тест, кейин йўналиш танлаш тартибининг технологик низоми ишлаб чиқиляпти, тез орада эълон қилинади. Тайёр бўлгач, тартиб тушунарли роликлар тарзида абитуриентларга тақдим этилади. Йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилиши мумкин. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

Мое видео.mp4

44 418
305
⚡️Бугун, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни Ватан тинчлиги ва келажак авлоднинг нурли истиқболи йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар жасорати ва порлоқ хотираси ҳамиша қалбларимизда яшайди. Қадрли ҳамюртлар! Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сиз азизларга, қадрли уруш ва меҳнат фахрийларига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкинлик ҳамда барча эзгу ниятларингизнинг ижобатини тилаймиз. Мамлакат тараққиёти йўлидаги хизматларингизда зафар ҳамиша ёр бўлсин! 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

IMG_7863.MP4

53 693
496
⚡️Мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчи ходимлари учун янги устама тури жорий қилинди Эндиликда сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида"ги 263-сонли низоми қабул қилинди. 🗂Низом матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

ВМҚ-263.pdf

60 449
785
⚡️Сирдарёда ўқувчилари дарсда беҳаё видео кўрган мактаб раҳбарияти ва масъуллар ишдан олинди Сирдарёда ўқувчилари дарсда беҳаё видео кўрган мактаб раҳбарияти ва масъуллар ишдан олинди. Ҳолат 5-умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланди. Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги мактабда ўқувчилар беҳаё видео кўргани ҳақида ижтимоий тармоқда видео тарқалган эди. Шу сабаб раҳбарият ва масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси . Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. «Келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги мавжуд барча умумтаълим мактабларида ‘Мактаб, ота-она, маҳалла’ ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди», — дейилади хабарда. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
59 768
449
⚡️9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари берилмайди Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олади. Байрам куни — 9 май, пайшанба. Президент фармонида қўшимча дам олиш куни белгиланмаган. 10 май, жума — барча ходимлар учун иш куни. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
51 731
284
⚡️Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди , 1997 йилда туғилган ўқитувчи йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11-синфида ўқувчи қизнинг шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар билан ҳақоратомуз шилқимлик қилгани аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган ва ўқитувчи 3 суткага қамалган. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
43 897
160
📸📸 Мактабми бу ёки қиморхона: 8-синф ўқувчилари синфда карта ўйнаб ўтиргани видеоси тарқалди Бугун ижтимоий тармоқда “Мактабми бу ёки қиморхона?” сарлавҳаси остида тарқалган юқоридаги видеолавҳа юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни : Видеолавҳадаги воқеа 2024 йил 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-“Б” синф ўқувчилари томонидан  тарих фани дарси чоғида содир этилганлиги аниқланди. Дарс жараёнига халақит қилиб, “картабозлик” қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий Кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-“Б” синф раҳбари Н.Б. га нисбатан интизомий чора кўрилганлигини маълум қиламиз. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...

IMG_3003.MP4

79 191
684
Диққат! Диққат! Ҳурматли инглиз тили устозлари! 50% лик устамага имтиёз берадиган сертификат олишни хоҳлайсиз-у, лекин IELTS ёки CEFR сертификатларини олишга қийналяпсизми? У ҳолда сиз учун сертификат олишнинг жуда осон йўли бор! Фақат ва фақат тест ишлаш орқали 50% лик устамага имтиёз берадиган сертификатни қўлга киритинг. Бунинг учун сизга арзон нархдаги онлайн ТКТ 1, 2, 3 модул дарсларини таклиф қиламиз! 📚Дарслар 6 май кунидан бошланади. Бундан ташқари ТКТ тестида тушган тестлар базасидан 1000 дан ортиқ тестлар таҳлил қилиб берилади ва тестларни ишлаш техникаси ҳам ўргатилади. ❗️Диққат! Бу сертификат фақат инглиз тили ўқитувчилари учун! 💰 Курс нархи: 3 тa модул бир марталик тўлов 400 минг сўм Давомийлиги: 2 ой 👩🏻‍💻Мурожаат учун: 👉 @tkt_teacher 📈Эришган натижаларимизни кўриш 👇👇👇👇👇👇👇  https://t.me/+AM63vMO1ckthZjEy https://t.me/+AM63vMO1ckthZjEy https://t.me/+AM63vMO1ckthZjEy Каналимизга уланиш 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 @TKT_CERTIFICATE @TKT_CERTIFICATE @TKT_CERTIFICATE @TKT_CERTIFICATE
Show more ...

IMG_1140.MP4

26 632
90
⚡️Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланадиПедагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади? ✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланадиПедагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади: ➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз; ➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз; ➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз; ➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз; ➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз; ➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз; ➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоизКутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади ➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз; ➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз; ➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади ➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз; ➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз; ➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз. ☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. 👉 - Ойлик ҳисоблаш учун бот. Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
Show more ...
64 477
1 033
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio