Сервіс доступний і на вашій мові. Для перекладу натиснітьУкраїнська
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉  @yuristkadrbot  Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉  @e_yurist01  
50 730-16
~15 059
~6
31.88%
Telegram general rating
Globally
21 301place
of 78 777
754place
of 2 295
In category
71place
of 313
Posts archive
Баъзи бир санъаткорларга ва омма олдида ўзини намоён қиладиган касб эгаларига эслатма! ➖Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари керак. Фуқаролик кодекси 9-моддаси. 👉
8 167
20
Олий суддаги чала ажримлар ҳақида. Янги суд ислоҳотидан кейин биз кутилажак адолатсизлик нуқтаси сифатида Олий судга киритилган тафтиш шикоятлари ўртадаги бир нафар судья томонидан асоссиз равишда қайтарилиши масаласини кўтаргандик. Яъни, бунда фуқаролар ва ташкилотлар томонидан киритилган тафтиш тартибидаги шикоятлар Олий суд тафтиш инстанцияси томонидан мазмунан кўриб чиқилмайди ва ўртадаги бир нафар судья томонидан тўлиқ ўрганмаган ҳолда шикоятни тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. Биз айтган асосий муаммо мана шу эди. Бир қатор йиғилишларда Олий суд раиси ўз судьяларини қаттиқ огоҳлантирганини ва тарафлар томонидан тафтиш шикояти киритилганда, агар уни кўриб чиқиш учун ўтказишга асос бўлмаса, судьянинг ажримида шикоятда кўрсатилган ҳар битта важга алоҳида-алоҳида тўхталиш, яъни асосланган ҳолда ажрим чиқариш шартлиги уқтирилганини эшитдик. Агар ҳақиқатда ҳам шундай кўрсатмалар берилган бўлса, бугунга келиб Олий суд раҳбарияти қўйган бу кўрсатмалар у қадар ишламаяпти. Олий суд судьяларининг айримлари шикоятни кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ҳақида ажримларида тарафларнинг тафтиш шикоятларида кўрсатилган энг асосий важларга тўхталмасдан, атайлабдан уларни эътиборсиз қолдирган ҳолда ажрим чиқармоқда. Агар бу важларга тўхталадиган бўлса, рад этиш ҳақида ажрим асоссиз ва бир тийинга қиммат бўлиб қоладида. Ора-орада ана шундай чала ажримлар ҳақида маълумот бериб борамиз. 👉
Show more ...
8 608
17
Нима учун вазирликлар ва давлат идоралари ахборот хизмати ходимларига қўшимча тўловлар тўланмайди? Иш кунларини қўйинг, дам олиш кунлари ҳам, ишдан кейинги вақтларда ҳам тиним билмайдику, улар. Бошқа соҳа вакилларини билмадиму, ахборот хизмати ходимларининг дам олиш кунлари ва ишдан кейинги вақтларда ишлаётганлиги ижтимоий тармоқлардан шундоққина кўриниб туради. Шундай экан, нега уларга қўшимча иш ҳақи тўланмайди? 👉
8 668
35
Абдукаримов Абдусамат Абдусалом ўғли Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Абдусамат Абдусаломов маълумоти бўйича ҳуқуқшунос, у тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Юридик бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Давлат меҳнат инспекцияси позиция жиҳатидан бугун ислоҳотга жуда муҳтож, буни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ноқонуний ишлатилаётган давлат хизматчилари, судларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасида тўхтамаётган меҳнат низолари каби муаммолар яққол кўрсатиб турибди. Қолаверса, бугун жойларда давлат меҳнат инспекторларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш даражаси ҳам абгор ҳолатда. Ҳуллас, гапирса гап кўп. Умид қиламизки, янги Инспекция бошлиғи юз бераётган муаммоларга кўз юммасдан, уларга ечим топишда собитқадам бўлади ва асосийси, юрист сифатида ўзининг аниқ ва мустақил позициясига эга бўлади. Абдусамат Абдусаломовга меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масъулиятли ишида муваффаққиятлар тилайман! 👉
Show more ...
13 034
60
#Диққат ⚡️Алоқабанк 340 миллион сўмгача 26 фоизлик микрокредит тақдим этмоқда Кредит кичик бизнес субъектлари ва корпоратив мижозлар учун 36 ойга ҳамда 3 ойлик имтиёзли давр билан берилади. Шунингдек, қўшимча иш ўрни яратган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга кредит фоизи пасайтириб ҳам берилади. Янгиликни кредит олмоқчи бўлиб юрган танишларингизга юбориб қўйинг. Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
12 204
94
Қисқартириш бўйича қисқа казус. Давлат корхонаси раҳбари ходимлар сонини қисқартириш ҳақида буйруқ чиқариб, жами 15 нафар ходимни қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатиб юборди. Лекин, ушбу 15 нафар ходимнинг барчаси суд қарори билан ишга тикланди. Нимагалигини биласизми? Чунки, давлат корхонаси раҳбари бу қисқартиришни ҳеч ким билан келишмасдан бир ўзи буйруқ чиқариб амалга оширган. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига асосан давлат корхонаси ходимларининг штат бўйича сони муассис билан келишган ҳолда тасдиқланиши кўрсатилган. Асосий хатолик мана шу талабларга риоя қилмасликда бўлган. 👉
Show more ...
11 220
115
Кеча, жума куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассислар Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар томонидан вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг юридик ва кадрлар хизмати ходимлари учун семинар ўтказилди. Тадбирни дастлаб вазир ўринбосари Отабек Маҳкамов очиб берди. У киши тизимдаги кадрлар билан ишлаш масалаларига тўхталиб, ходимларга оид ҳужжатларни тузишда кадрлар хизмати ходимлари ва юристлардан алоҳида масъулият талаб қилиниши, бугунгидек ўқув жараёнлари эса уларнинг мазкур йўналишдаги иш сифатини янада оширишини таъкидлаб ўтди. Семинарнинг асосий қисмида Саидали Мухторалиев ва Мухаммадамин Каримжоновлар иштирокчиларга 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексини амалиётда қўллаш юзасидан муҳим маълумотлар бериб ўтди. Шундан кейин ҳамма кутган савол-жавобларга ўтилди. Бу қисм қизғин мунозараларга бой бўлди дейиш мумкин. Семинар якунида иштирокчиларга зарурий ҳужжатлардан намуналар берилди. "Yurist va kadr" NTM 👉
Show more ...
13 035
18
Бугун ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида бир ишимиз бор эди. Бор-йўғи 4 киши қатнашдик, лекин шунда ҳам тиқилиб қолдик. Шунақа, пойтахтда хатто тўртта одам билан суд мажлиси хонасига сиғмаслигиз мумкин. Тўғриси, бунақа шароитда тузук-қуруқ суд ўтказа олмайсиз. Тепадагилар судларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қачон жиддийроқ ўйлаб кўрар экан. 👉
12 921
21
❗️Қисқартиришга оид пакет ҳужжатлар Ҳурматли кузатувчилар, айниқса, юристлар ва “кадровик”лар, Сиздаги асосий муаммолардан бири иш ўринларини қисқартиришда ва қисқартириш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишда юз бермоқда. Юқорида ☝️қисқартириш фактидан тортиб, қисқартириш сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқларгача намуналар тақдим этяпмиз. Ёдда тутинг, судларда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчининг мажбуриятидир (МК 174-модда). Хатога йўл қўйдингизми, унинг ортидан келадиган муаммога ҳам тайёр туринг. Юқорида ☝️17 та ҳужжатдан намуна бериляпти, марҳамат, бемалол фойдаланишингиз мумкин. Намуналар дастлабки босқичдан бошланадиган кетма-кетлик бўйича жойлаштирилган. Буйруқ намуналари энг қуйида турибди. Yuristkadr - Саидали Мухторалиев. 👉
Show more ...

Қисқартиришга_оид_пакет_ҳужжатлар_юристкадр.docx

16 848
781
ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ! Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, онлайн малака ошириш курсларига старт берилади! Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади. Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади. "YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻 📱 +99890-010-86-15 +99897-731-40-30 +99833- 993-18-80 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍 🚀I 📷 I 🎬
Show more ...
12 059
16
Муносабатларда ҳиссиётлар эмас, қонунлар устун бўлиши керак. Биз эркин фуқаролик-ҳуқуқий жамиятида яшаяпмиз. Муносабатлардаги чигалликлар ечимини қонунларга қўйиб бериш керак. Жўраевларга оид ҳабарларни айтяпман. Шоҳжахон Жўраев марҳум отаси Шерали Жўраев қўшиқларига бўлган “қоровуллик” даъвосини билдирганда жуда кўпчилик буни ўта салбий қабул қилди. Аслида, муаллифлик даъвоси, у муаллиф бўладими, унинг меросхўрлари бўладими, қонун устувор бўлган мамлакатда нормал ҳолат ва хатто заруратдир. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояси бугун қанчалик долзарблигини тушуниб етишимиз керак. Ижодий соҳа муаллифлик ва интеллектуал ҳуқуқ ҳимояси кучли бўлгандагина ривожланади. Шу нуқтайи-назардан Шоҳжахон Жўраевнинг отасидан мерос ҳуқуқи билан ўтган ҳуқуқ учун курашмоқчи бўлганига оддий қараш керак. Ботир Қодиров масаласида ҳам худди шундай. Тарафлар ўртасида ота-ўғил муносабатлари борасида чуқур из отган келишмовчилик бор эди. Тарафлар бу низони ўзаро келишиб ҳал қила омади. Демак, ҳар икки томоннинг ҳам ўз ҳақиқати бор. Шундай экан, бу муаммонинг ечими эндиликда суд. Бу муаммо қанча чўзилса, вазият янада чигаллашиб бораверади. Шу сабабли, алал-оқибат масалага нуқтани суд қўйиб бериши керак. Қолганлар эса ҳар хил кераксиз ҳиссиётларга берилмай, қолганларни ҳам шундай ҳиссиётларга чорламай вазиятга оддий кўз билан қараши лозим. Бу гап соҳанинг энг катта мутасаддиси, Маданият вазиримизга ҳам тегишли. Айтмоқчи, бу иш фуқаролик суди судьяси Лола Утанбоева томонидан кўриляпти экан, битта ишда қарорига қўшилмаган бўлсамда, умуман олганда опани тажрибали судьялардан бири сифатида биламиз. Бу ишда ҳар икки тарафнинг мақоми бир хил. Ортиқча ўйланадиган нарсанинг ўзи йўқ. 👉
Show more ...
14 034
32
Олий суд фуқаролар қабулхонасидаги мурожаатларни қабул қиладиган ходимларга қийин. Менимча, Олий суд аппаратидаги энг оғир ишлар шуларга тўғри келса керак. Нега деганда, улар одатда ҳар куни шикоят билан келган шахслар билан юзлашади. Ва деярли ҳар доим норози одамларнинг негатив муносабатларини қабул қилиб олади. Кўпинча, бу ерга келганда зимдан кузатаман: аксарият одамлар бор аламини шуларга тўкиб сочади. Ҳақиқатдан ҳам осон эмас. 👉
11 221
15
Судьялар олий кенгаши диққатига Ўтган йили, Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашнинг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024-ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ тасдиқланган бўлиб, ушбу низомнинг 4-бандида, тайёрлаш курсига қабул йилининг 31 декабрь кунига қадар 34 ёшга тўладиган, таълим шифри 5240100 ёки 5380100 бўлган таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломига эга бўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилиниши кўрсатилган. Энг қизиғи шундаки, Республикамизда аксарият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мутахассис кадрлар етказиб бераётган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, ИИВ Тошкент олий ҳарбий техник билим юрти (ҳозирги Жамоат хавфсизлиги университети), Божхона ва ДХХ институтларининг диплом ва иловаларида таълим шифри кўрсатилмаган. Бироқ, ушбу юқорида номлари қайд этилган дипломлар биринчи Президенти томонидан 19.04.2005 йилда имзоланган ПФ-2193-сонли Фармонда махсус тоифали дипломлар сифатида кўрсатилган. Мазкур фармонда таълим шифри кўрсатилмаган бўлсада, диплом ва иловаларнинг ўзига хос намуналари кўрсатилган. Сўраймизки, Судьялар олий кенгашидан Назорат органи сифатида келгусида ишлаб чиқилиши лозим бўлган Низомдаги “таълим шифрига оид” тўсиқларни бартараф этиб, йўли бекилиб қолган юристларимизга қонуний ёрдам қўлини чўзишсин. Зеро, ушбу олий даргоҳларни тугатган юристларнинг дипломида таълим шифри бўлмасада “юрист квалификация берилсин” деган жумла мавжуд...
Show more ...
9 162
22
ЧИН ЕТИМ ВА ЕТИМЛАР УЧУН БЕЛГИЛАНГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР ҲАҚИДА САВОЛ: Ассалому алайкум. Олий таълимда таҳсил олаётган чин етим талабалар учун қандай имтиёзлар бор? ЖАВОБ. Бу йўналишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар бор, уларнинг айримларини келтириб ўтсам: 1. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили ОТМларга абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда 1 фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталарини ажратилади (Президентнинг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори); 2. Чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга (ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига) ўқиш контракт пулини тўлаш учун тижорат банкларимиз томонидан таълим кредитлари фоизсиз ажратилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори); 3. 2020-2021-ўқув йилидан бошлаб тўлов шартнома асосида таълим олаётган чин етим талабаларга (шунингдек ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларга) тўлов шартнома маблағларини 50 фоиз қисми «Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори). 4. Кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларга бир йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам пули берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори); 5. Таълим муассасаларида таълим олаётган тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (490.000 сўм) миқдорида пул маблағлари тўланади (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори); 6. Давлат таъминотига олинган ўқувчи-талаба бўлган етимларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24.500.000 сўм) миқдорида ҳамда йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1.225.000 сўм) миқдорида битирув нафақа тўловлари берилиши керак (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори); 7. 2021 йил якунига қадар меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900 нафар чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланиши керак. Шунингдек, Молия вазирлиги кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож етим битирувчилари ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга маблағлар ажратиб боради. Мана шу июль ойининг 20 санасигача чин етим ёшларни ҳам уй-жой билан таъминлашни назарда тутувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак. Шу тариқа уй-жойга муҳтож етимларни бу муаммоларини ҳал қилиш меҳанизими тизимли ишлайди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон); 8. Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади. Бундан ташқари, чин етим болаларни васийликка олган оилалар ҳам аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар таркибига киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сонли қарори). 👉
Show more ...
14 226
145
Рахмоновни қайси бири? Олий суд фуқаролик судлов ҳайъатида иккита Раҳмонов бор: бири Наврўз Рахмонов, яна бири Нурали Рахмонов. Шу судьлар иложи бўлса, ўзлари имзо қўядиган қарорлар, ажримлар ва бошқа ҳужжатларга фақат “Н.Рахмонов” деб ёзмасдан, исмларини ҳам қўшиб ёзса яхши бўларкан. Ажратиб бўлмаяпти. Одамлар “каттасими, кичигими” деб бизниям қийнаб ташлаяпти😀. 👉
11 398
28
Экологик маданиятимиз бироз ўзгарди: олдинлари чиқиндиларни ҳамма кўрадиган жойларга ташлаган бўлсак, ҳозир кўздан пана жойларга ташлайдиган бўлдик. Аслида бу борадаги фаросатимиз аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича турибди.  Шунчаки ўзимизни маданиятлидек тутяпмиз холос. Лекин фаросат бобида ўзгармадик. ☝️Чилонзор тумани Ц квартал 3-уйнинг орқа томонидаги аҳвол. 👉
11 251
34
Сурхондарё вилояти иқтисодий судлов ҳайъатига. Акалар, унақамасда. Бугунга белгиланган ишимиз соат 10.30 да бошланиши керак эди. Буёқдан онлайн бўлиб, соат 12.30 гача кутдик. Бошланмаганидан кейин, бошқа ишларимизга йўл олдик. Судья ёрдамчиси тушликдан кейин алоқага чиқиб, соат 15.00 да уланишимизни сўради, бу вақтга бошқа ишларимиз борлигини айтдик. Сизлар бўлса, ташкилот раҳбарига алоқага чиқиб, уни чақиртириб, ҳеч қандай адвокатсиз, ишни тугатворибсиз. Аввалги судларнинг қарорларидаги суммани 100 млн. сўмга камайтирибсиз. Аслида, нольга тушириш керак эди, бунинг тўлиқ асослари бор эди, бизда. Шу қилган ишларингиз тўғрими энди? 👉
Show more ...
11 893
20
Прокуратура ходимини ишга тиклаш ҳақида қарор чиққан, лекин... Биз яқинда собиқ прокуратура ходимини ишга тиклаш ҳақида суд қарори чиқартиргандик. Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатининг айни вақтдаги камдан-кам учрайдиган қатъиятли ишларидан бири шу иш бўлди. Бу ишда Бош прокатура ҳам тараф, яъни жавобгар сифатида иштирок этган эди. Энг қизиғи, Бош прокуратура ушбу тафтиш суди қарори устидан Олий судга тафтиш тартибида протест киритган. Ундан ҳам қизиғи, ҳали собиқ ходим ўз ишига тиклангани ва суд қарори ижро қилингани йўқ. Яъни, Бош прокуратура протестини ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарори ижросини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилмаган ҳолда киритган. Чунки, собиқ ходим ҳақиқатдан ҳам ўз ишига тиклангани йўқда (ҳозир бирга ўтирибмиз, мени ҳонамда). Ваҳоланки, ФПКнинг 419-8-моддасига асосан “ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади” дейилган. Бундан ташқари, Олий судга агар юқоридаги талабларга риоя қилинмасдан тафтиш шикояти ёки протест киритилган бўлса, ФПКнинг 419-10-моддасига асосан бундай шикоят ёки протест тафтиш суди судьяси томонидан қайтарилиши керак. Бу жараён шикоят ёки протест келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида ҳал этилиши лозим. Хуллас, шунақа гаплар. Биз курашда давом этамиз. 👉
Show more ...
12 955
45
Бечора дарахтларни тагигача бетонлаб ташлашибди. Буни дарахт ва буталарни шикастлаш дейишади. Шу йўл билан уларни қуритиб, йўқ қилиб ташласа бўлади. Балким шу нарса мақсад қилингандир. Бу ҳолат Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги собиқ "Шовотландия" кафеси (халиги ёниб кетган кафе борку) ёнгинасида эканлиги айтилмоқда. 👉

video_2024-04-25_14-19-55.mp4

13 648
32
Бу сафарги тингловчилар билан ҳам бир оиладек бўлиб қолган эдик. Бугун мана ўқув жараёни тугади, сертификатларни ҳам топширдик. Меҳмонларимиз ўқув жараёнидан ва устозларимиздан миннатдор эканликларини яшириб ўтиришмади. Якунда уларнинг лойиҳамиз юзасидан билдирадиган илиқ фикрлари ва эзгу тилакларини эшитиш жуда ёқимли. Бир-биридан қувноқ ва қизиқувчан шогирдларимизга омад тилаймиз, ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмасин уларни. Айтмоқчи, иложи бўлса Меҳнат кодекси ёстиқларини тагида бўлсин доим📗🫡 ☎️Навбатдаги ўқув курсларига ёзилиш учун: 90-010-86-15, 33-993-18-80 👉
Show more ...
12 533
12
Бугун ФИБ Зангиота туманлараро судида. Бугун ФИБ Зангиота туманлараро судида суд иши бошланиши билан суд мажлиси раиси С.Бга суд мажлиси баённомалари билан танишиб чиқиш ҳақида илтимоснома киритдим. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва тарафлар билан ўзаро савол-жавоблар баённомага тўғри киритилганига шубҳам бор эди. Ўзиям 2 ойдан бери давом этаётган ва 7 та суд мажлиси бўлиб ўтганди. Илтимосим ерда қолиб кетди. Сабаби, мен сўраган суд мажлиси баённомалари ҳали расмийлаштирилмаган экан. Таниша олмадим. Қойил-е. Эслатиб ўтамиз, ФПКнинг 276-моддасига асосан ҳар бир суд мажлиси тўғрисида баённома тузилади ва 278-моддасига асосан баённома суд мажлиси тамом бўлганидан кейин кечи билан 3 кунда раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланиши керак. 👉
Show more ...
13 196
43
Мана бу жойда чиқинди уюми тўпланиб қолган. Бизда шундай касаллик бор, қаердаки, чиқинди уюми йиғилса, уни бартараф қилиш ўрнига, биз ҳам шу ерга қўлимиздаги чиқиндини ташлаймиз. Бу албатта нотўғри. Бу чиқинди уюми Олий суд биносининг фуқаролар мурожаатлари қисми ёнгинасида турибди. Албатта, бу ҳудуд Олий суд ҳудудига кирмайди. Лекин, Олий суддаги акалар, шу атрофга, ўз ҳудуди қисмига чиқинди урнаси ўрнатиб қўйса бўларкан. Ҳар ҳолда одамлар кўп келиб кетади. Кейин бу ВМҚ 787-сонли қарорда кўрсатилган мажбурият ҳам. 👉
Show more ...
12 292
5
Кечиктирилган иш ҳақи учун фоиз ундириш тартиби. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги кечиктирилган иш ҳақи учун кечиктирилган ҳар бир кунга МК 333-моддаси бўйича компенсация тўлаш ҳақида содда қилиб тушунтириш берди. 👉
20 688
688
«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ! Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган. Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин: 2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат 1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат 24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари. Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин. «YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. 🚀I 📷 I 🎬
Show more ...

Telegram обзор НТМ.mp4

14 205
17
❗️Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи” стипендияси жорий этилади. “Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи” стипендияси жорий этилишини эълон қиламиз. Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз. Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур. Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз. Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин. Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун. Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз. “Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи Саидали Мухторалиев 👉
Show more ...
69 518
307
Ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилиш тартиби. Янгиланган Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар ким Ўзбекистон қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли. Хўш, бундай халқаро органларга мурожаат этиш қандай тартибда бўлади? Президентимизнинг ПФ- 6012- сон Фармони билан тасдиқланган “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда БМТнинг шартномавий органлари ёки бошқа халқаро ташкилотларга қандай мурожаат этилиши белгилаб қўйилган. Ушбу Низомга мувофиқ, мурожаат этишни хоҳлаётган аризачи ўзининг аризаси (хабарномаси)ни Ташқи ишлар вазирлигига топширади. Ушбу хабарнома келиб тушган пайтда бошлаб, узоғи билан 2 ой муддат давомида Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази томонидан ушбу хабарнома мазмуни атрофлича ўрганилиб чиқилиб, агар ушбу хабарнома аризанинг мақбуллилик талабларига жавоб берса, кўриб чиқиш учун БМТнинг шартномавий органлари ёки қўмиталарига юборилади. ❗️ Яъни, агар сиз ана шу халқаро ташкилотга ариза берсангиз, сиз аризангизни Ташқи ишлар вазирлигига топширган пайтингиздан бошлаб энг кўпи билан 2 ойлик муддатда сиз мурожаат этаётган халқаро ташкилотга юборилади. Агар бу муддат ичида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий Марказ томонидан ушбу келиб тушган хабарнома мазмуни "номақбул мурожаат" деб топилса, ушбу хабарнома уни берган шахсга асослантирилган ҳолда қайтарилади. Хўш, мурожаатнинг мақбуллилик талаблари нимадан иборат? ➖аризачи ўзининг барча миллий судлар босқчидан ўтиб чиққан бўлиши керак, (яъни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация ҳамда тафтиш, шунингдек, Олий суд раиси ва ўринбосарлари босқичларидан ўтган бўлиши лозим); ➖аризачи томонидан далил қилиб кўрсатилаётган талаби бўйича ана шу шахснинг, албатта, Ўзбекистон Республикаси аъзо ҳисобланадиган тегишли халқаро шартномасида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган бўлиши лозим; ➖хабарнома аноним бўлмаслиги, яъни берилаётган мурожаатда ана шу аризачининг исм-фамилияси, фуқаролиги каби маълумотлар бўлиши лозим; ➖шахс тегишли халқаро шартнома бузилиши оқибатида жабрланганлигининг етарли даражада асосланганлиги (тасдиқловчи далилларнинг келтирилганлиги; ➖айни бир иш бўйича мурожаат такроран амалга оширилмаган бўлиши (агар аввал БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий қўмитаси айни шу мурожаат юзасидан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолати мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор чиқарган бўлса, ушбу ариза номақбул деб топилади); ➖айни вақтда айни бир асос бўйича иш бошқа халқаро ташкилотлар ёки органлар томонидан кўриб чиқилмаётган бўлиши лозим. ⚠️ Ушбу барча талабларга жавоб берадиган ариза Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан Ташқи ишлар вазирлиги орқали шахснинг аризасида кўрсатилган БМТ нинг тегишли шартномавий органига юборилади. Ушбу халқаро ташкилот келиб тушган мурожаат бўйича Ўзбекистондан яна қўшимча ахборотларни олиш учун сўров жўнатиши мумкин бўлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан берилган ана шу сўровга жавобдан кейин, БМТ нинг шартномавий орган ёки қўмитаси ана шу келиб тушган ариза бўйича ўзининг якуний қарорини чиқаради. Бу қарор албатта Ўзбекистон томони учун мажбурий бўлади. 👉
Show more ...
14 988
202
Янги энерготарифлар учун имтиёзлар Каналимизнинг аксар обуначилари 2024 йил 1 майдан жорий қилинаётган янги энергетик тарифлар муносабати билан эҳтиёжманд оилалар учун бериладиган имтиёзлар ҳақида сўрашибди. Ҳукумат қарори бўйича, 1 майдан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун базавий меъёр жорий қилинмоқда. Аҳолининг айрим тоифаларига янги тарифлар таъсирини юмшатиш мақсадида имтиёзлар эълон қилинган. Унга кўра, базавий меъёр доирасида истеъмол қилинган энергия учун тўлов арзонроқ тарифлар асосида амалга оширилади. Эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун иситиш мавсумида (ноябрь-февраль) истеъмол меъёри доирасида ва ундан ортиқча фойдаланилган энергия компенсация қилиб берилади. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан аниқланган эҳтиёжманд оилалар ҳар иситиш мавсумида 270 минг сўм миқдордаги бир марталик моддий ёрдамни олиши мумкин бўлади. 👉
Show more ...
13 698
21
Танишинг, бу киши Асадулло Бабаев. Асадулло ака бир вақтлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. Кейин, орада Сурхондарёда керак бўлса столбани олиб бориб қамаганлар уни ҳар хил туҳмат уюштириб жавобгар қилишган. Адолат тикланиб Асадулло ака судлар томонидан оқланган, лекин шу қуриб кетмагур адолат дегани бизда тўлиқ тикланмайдику баъзан. У кишини лавозимига қайтаришмаган. Бу борада ИИВ ва МИБ ўзига ҳос “рекорд” ўрнатган дейиш мумкин. Асадулло Бабаевни ўз ишига, яъни вилоят ички ишлар бошлиғи ўринбосари лавозимига тиклаш ҳақидаги суднинг қарори 2020 йилда чиққан. Лекин, суд қарори ҳалигача ижро қилинмаган. Эътибор беринг, 4 йила, 4 йил! Боя кўрдим, бечора бир бурчакка ўтириб, кўзлари юмуқ МИБ раҳбарлари дастидан дод деб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаб ўтирибди. 👉
Show more ...
14 474
123
#yashil_olam Менимча, Тошкентдаги дарахтлар энг кўп ва энг яшил туман Чилонзор тумани бўлса керак. Бу ердаги кварталлар ва маҳаллалар ҳудуди ҳозир ўзгача. Эрталаб, метрогача ёки ишхонагача пиёда юрганда ён-атрофдаги яшиллик жуда бошқача кўринади. Ҳукуматнинг сўнгги йиллардаги дарахт ва буталарнинг кесилишига бўлган қарши ва қатъий позицияси ўзини оқламоқда. 👉
12 845
7
Фуқаро Ботир Қодиров Шералиевич ва фуқаро Зохиршох Жураев Шерали ўғлига нисбатан оталикни белгилаш бўйича даъво аризаси киритган Баҳодир Аҳмедов. 👉
182
0
Моддаларни шунчаки кўчириб қўйиш, суд қарорини "сунъий шишириш"дир. Бошқа судларда билмадиму, лекин фуқаролик судларида меҳнат низоларига оид суд қарорларида “сунъий шишириш” ҳолатларини кузатяпман. Айрим судьялар, Меҳнат кодексининг бир нечта моддаларини ва Пленум қарорларининг бир нечта бандларини вазиятга тушса-тушмаса, шундоққина кўчириб қўйишмоқда. Бу моддалардаги ва бандлардаги қоидалар суд қарорининг ҳулоса қисмига тўғри келадими йўқми, қараб ҳам ўтиришмаяпти. Шунчаки кўчириб қўйиш натижасида суд қарорига қўшимча 2-3-бетлик ортиқча матнлар қўшиляпти ва ҳосил бўлган 6-7 бетлик қарор билан гўёки жуда катта иш қилингандек кўрсатилмоқда. Ваҳоланки, бундай қарорларга яхшилаб қаралса, қарор чиқарган судьянинг масалани ичига кирмаганлиги бирдан аён бўлади. Чунки, қарорнинг ҳулоса қисми билан асослаш қисмидаги қоидалар бир-бирига боғланмаган бўлади. 👉
Show more ...
14 602
32
“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади? “Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда. Ушбу маълумотлар билан манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. 👉
“Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасасида малака ошириш курслари қай тартибда ташкил қилинади?
«Yurist va kadr» ўқув маркази тасдиқнома (лицензия) асосида фаолият олиб боради. Ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.   Тингловчилар малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлаши мумкин: 2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат 1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат 3 кунлик тренинг - 18 соат Ўқув курслари тингловчиларнинг хоҳишига кўра, онлайн ёки оффлайн шаклда…
14 957
10
МЧЖ директори ишдан бўшамоқчи, лекин муассис (таъсисчи) уни ишдан бўшатмаяпти. Нима қилса бўлади? 👉

file

15 229
73
Ходим хизмат сафарида бўлганда уни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. МК 163-моддаси биринчи қисми 5-банди. 👉
15 181
25
Судьялик виждони. Судьялик виждони судьяни маънавий ва руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ҳамда у қилаётган ишларга ўзгача, юксак маъно ва мазмун бағишловчи илоҳий кучдир. Судья ўзи билан ўзи чуқур келишмовчилик таҳдидида қолганда, айнан ундаги виждон овози ҳаммасини ҳал қилиб беради. 👉
16 292
29
Қўлида чақирув хати қоғози бор шахслар суд биносига шу қоғоз билан кираверади. Адлия вазирлигида 2018 йил 15 мартда 2981-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 21-бандига кўра: “Судга чақирув қоғози билан чақирилган шахслар чақирув қоғози асосида суд биносига киритилади”. Яъни, судга чақирув қоғози билан келган шахсларга алоҳида бир марталик руҳсатнома расмийлиштириш шарт эмас, чақирув қоғози билан кираверади. 👉
Show more ...
16 029
44
Президент таътилга чиқди. Бугунни куннинг меҳнат соҳасидаги энг муҳим янгилигидан бири бу – Давлат раҳбарининг меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги хабар бўлди. Ўзбекистон Президенти неча кунлик меҳнат таътили олади? "Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади. Аҳамият берилган бўлса, 36 иш кунидан иборат дейилмоқда, 36 календар кунидан эмас. Яъни Президентнинг меҳнат таътили кунлари иш кунида ҳисобланиши керак бўлади. МКнинг 221-моддаси учинчи қисмида “қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади” дейилган. Демак, Президентнинг ҳар йилги меҳнат таътили 6 кунлик иш хафтаси бўйича иш кунларида ҳисобланади (яъни шанба куни қўшилади, лекин якшанба қўшилмайди). Яқин тарихга назар ташлаб айта оламизки, ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўлиқ меҳнат таътилига чиқиш ҳолати кузатилмаган. Бу албатта, бу лавозимнинг мамлакатдаги энг масъулиятли лавозим экани билан боғлиқ. Президент зиммасида шу мамлакатнинг ва бу мамлакатдаги 37 млн. аҳолининг юки туради. Шу сабабли ҳам расмий эълон қилинган хабарларга мувофиқ, давлатимиз раҳбарининг берилмоқда. 👉
Show more ...
16 067
65
#taklif ИПК ва ФПКдаги ноаниқлик ҳақида. Ўзбекистон Республикаси босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиб бораётган бир пайтда, эндиликда тижорий ёки инвестициявий низоларни халқаро миқёсда ҳал этиш усули сифатида юксак эътироф этиладиган халқаро тижорат, инвестициявий арбитражлар ўрни ҳам юртимизда ортиб бориши лозим. Ушбу халқаро арбитраж қарорларини бизда тан олиш ва ижрога қаратиш фуқаролик ишлари бўйича ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судларга тегишли ҳисобланади. Келинг шундаги бир ноаниқликни биргаликда таҳлил қиламиз. Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси 1-моддаси 6-бандида шундай жумла кетган: "чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир". Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси 26-модда 5-бандида ҳам: "чет давлат ҳакамлик судларининг (арбитражларининг) ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар" жумласи берилган. Яъни бу ишлар ана шу судлар кўриб чиқиши лозим бўлган, ушбу судларга тааллуқли эканлигини англатади. Аммо биз биладиган Инвестицион низоларни ҳал этиш халқаро Марказ ( ICSID), Лондон халқаро тижорат арбитражи, Гаага арбитражлари, булар юқоридаги моддада айтилган чет давлатнинг арбитражи эмас, балки халқаро арбитраж ҳисобланади. Яъни, "чет давлат арбитражи " жумласи билан "халқаро арбитраж ёки хорижий арбитраж" жумласи умуман бошқа- бошқа. Чет давлат арбитражи деганда, фақатгина шу арбитраж жойлашган давлатга тегишли эканлиги, ушбу арбитраж муҳомасида ҳам ана шу давлатнинг миллий қонунчилиги амал қилиши кераклигини англатади. Халқаро арбитражларда эса бундай эмас, улар халқаро тоифадаги мақомга эга бўлганлиги учун ўзининг алоҳида амал қиладиган регламенти бор, тарафларнинг келишувига кўра ушбу арбитраж муҳокамасида исталган давлатнинг миллий қонунчилигини қўллаб, мавжуд низони ҳал этиш ваколатига эга ҳисобланади. Бекорга бизда ана шу арбитражлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Қонуни " " деб номланган эмас. Ёки бўлмасам, шундай арбитраж қарорларини тан олиш билан боғлиқ халқаро Нью-Йорк конвенциясининг номи ҳам "" деб номланади. Аммо аслида бу конвенция ҳам ўзбек тилига нотўғри таржима қилинган деб ҳиcоблаймиз. Чунки конвенцияснинг ҳақиқий инглизча варианти " convention on recognition and enforcement of foreign arbitral awards " деб номланади. Биз буни "чет эл" деб таржима қилганмиз, ҳолбуки чет эл ҳамда чет давлат тушунчалари битта нарса ҳисобланади. Аслида биз бу хужжатни "хорижий арбитраж карорларини тан олиш ва ижро етиш" деб таржима қилсак анча мақсадга мувофиқроқ бўлар эди. Биз бундай таржимага келганимизнинг боиси, биз ҳар доимгидек халқаро ҳужжатни унинг оригинал тузилган тилидан эмас, балки русча таржимаси вариантидан ўзбекчага таржима қилганимиздир. Чунки юқоридаги Нью-Йорк конвенциясининг русча таржимаси " иностранный " деб номланган. Конвенциянинг инглизча номланиши еса  "Foreign arbitral" деб номланади, "arbitral of foreign states" деб емас. Хужжатнинг русча варианти ҳар доим ҳам конвенция атамаларида тўғри бўлмайди, агар атама ёки жумлани ҳақиқий маъносини билмоқчи бўлсак, биз конвенциянинг оригинал вариантидан ахтаришимиз керак. Шу сабабли ушбу юқоридаги Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг халқаро арбитраж билан боғлиқ тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш лозим деб ҳисоблаймиз. 👉
Show more ...
13 236
29
ОНЛАЙН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛИБ, СЕРТИФИКАТГА ЭГА БЎЛИНГ! Узоқ ҳудудлардан Тошкент шаҳрига офлайн курсларимизга келиш имкони бўлмаган тингловчиларимиздан келаётган талаб ва таклифларни инобатга олиб, навбатдаги онлайн малака ошириш курсларига старт берилади! Бизнинг ўқув марказимизда тажрибали мутахассислар, малакали юристлар назарий ва амалий билимларингизни оширишга хизмат қилади. Курс якунда тингловчиларга барча зарурий ҳужжатлардан намуналар, ишни тўғри ташкил этиш бўйича қўлланмалар ва албатта малака оширганлик ҳақида сертификат берилади. "YURIST VA KADR" марказида онлайн ўқув курсларида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻 📱 +99890-010-86-15 +99897-731-40-30 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍Ўқув маркази локацияси I I
Show more ...
13 502
16
Нега Олий суд Пленум қарорларини вақтида расмийлаштирилмайди? 2023 йилнинг 25 март куни бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг йиғилишида қуйидаги тўртта масалалар юзасидан Пленум қарори қабул қилинган эди: ➖Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида; ➖ва Судлар томонидан жиноят ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида. Бу масалалар юзасидан Пленум қарори ўша куни, яъни 2024 йилнинг 25 март куни қабул қилиниб бўлган эди. Бироқ, бу қарорларнинг матни орадан 20 кун ўтганидан кейин жамоатчиликка эълон қилинди ва катта эҳтимол билан бутун суд тизимига ҳам шу кунларда юборилган бўлса керак. Ваҳоланки, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Бу дегани, Пленум қарорлари қабул қилинган куннинг ўзида расмийлаштирилиб, шу куни тизимга юборилиши керак дегани эмасми? Мен тушунмайман, нима учун Пленум қарорлари вақтида расмийлаштирилмайди ва жойларга юборилмайди? Масалан, юқоридаги қарорларни олсак, ахир, 2024 йил 1 январдан бошлаб, Олий суддагиларнинг ишлари кескин камайганку. Ҳаммасига вақтида улгурса бўладику бугун. Ёки бемалолчиликка ўрганиб қолганмизми? 👉
Show more ...
17 458
18
#taklif Ходимни тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш бўйича. Меҳнат кодексининг 149-моддаси бешинчи қисмида меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисидатўғрисида буйруқ чиқариш учун ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиши кўрсатилган. Мазкур қоидага қўшиламан, лекин бу ерда тартиб тўлиқ акс эттирилмаган деган фикрим бор. Аслида юқоридаги қоида тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш таклифи ходимдан чиққан вазиятга тегишлидир. Лекин, иккинчи томондан иш берувчи ҳам ходимга ана шундай таклиф билан чиқиши мумкинку. Агар юқоридаги қоидага қарайдиган бўлсак, иш берувчи гарчи таклиф ўзидан чиқаётган бўлса ҳам, ходимга “келинг, сизни ўзаро келишиб вақтинча бошқа ишга ўтказиб турайлик” деса ва ходим ҳам “майли, розиман” деса, шунда иш берувчи ходимга “яхши, унда менга ариза ёзиб беринг” дейдими? Аслида, таклиф иш берувчи томонидан чиққан ҳолларда иш берувчи ходимга ёзма таклиф бериши ва бу таклифга ходим томонидан розилик аризаси билан жавоб қайтарилиши, ёки ходимнинг ўша таклиф хатига дейлик, “розиман” ёки “розилик билдираман” деб ёзиб имзо қўйиши ўртада келишув тузилганлигини тасдиқлайди. Шундан кейин ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ билан билан жараённи якунлаш мумкин. Келгусида меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш давомида, МК 149-моддасидаги бошқа ишга ўтказиш қоидалари мантиққа янада мослаштирилади деб умид қиламиз. 👉
Show more ...
14 172
93
26-сонли Пленум қарори нима мақсадда қабул қилинган? “2022 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қабул қилиниши муносабати билан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва меҳнат низоларини кўришда судлар амалиётида вужудга келадиган масалаларни тушунтириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:” Бу Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарорининг кириш қисмидир. Ва унда эътибор беринг, ушбу Пленум қарорини қабул қилишдан асосий мақсадлардан бири сифатида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш ҳам кўрсатилган. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш. Қизиқ-а? Олий судга маслаҳатим, 2023 йил 20 ноябрдан кейинги ишга тиклашга оид суд қароларларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқишсин. Иложи бўлса, аввал ўзларидан бошлашсин. Ундан кейин энг кўп эътирозлар бўладиган суд, масалан, Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатининг қарорларига бир назар ташлашсин. Аҳволни бир кўрайлик. 👉
Show more ...
13 879
34
Бугун шанба куни бўлсада, мен учун бошқача кун. Чунки, бу кун “Yurist va kadr” ўқув муассасасида меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш мавзуси бўйича маъруза кунимдир. Узр, маъруза куни десам, ғалатироқ эшитилар экан, тингловчиларим билан учрашув ва яхши маънодаги жанг куним. Қарама қарши томондан тинмай саволлар билан ўққа тутишади, биз эса саволларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида, мисоллар билан жавоб қайтаришимиз керак. Бирорта савол жавобсиз қолса тамом. Деразан улоқтиришади. Ҳазил. Бу сафарги гуруҳимиз ўта талабчан ва ўта қизиқувчан бўлиб чиқди. Тортишувлар ва қизғин мунозараларга бой бўлмоқда бу гуруҳ. Орада тингловичларимиздан бирининг муваффаққиятини (суддаги ютуғини) ҳам бирга нишонладик. Энг қувноқ ва самимий гуруҳларимиздан бири бўлади бу гуруҳимиз. 👉
Show more ...
13 035
14
Юридик шахснинг устави (низоми) ҳақида тушунтириш. Устав (Низом) – хўжалик юритувчи субъектнинг тузилмаси, фаолият йўналиши, функцияси, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи локал-ҳуқуқий ҳужжатдир. Устав корхонанинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддасига асосан юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ёки устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин. Демак, таъсис ҳужжатлари сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган ташкилотлардаа устав, тижоратчи ҳисобланмаган ташкилотларда одатда низом бўлади. Оддий фуқаролар учун уларнинг фуқаролик паспорти қанчалик муҳим бўлса, юридик шахслар учун уларнинг уставлари (низомлари) шунчалик муҳим саналади. Устав (низом) шаклан ва таркибий жиҳатдан ташкилот номи, унинг тасдиқланган жойи ва санаси, индекси, сарлавҳа, келишиш тўғрисидаги белги, виза, таъсисчиларнинг имзо реквизитларидан иборат бўлади. Ташкилот низоми юқоридаги ўринларда айтилганидек, кўпроқ тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ташкилотлар фаолиятида татбиқ этилади, масалан, давлат бошқаруви органлари (вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат идоралари), муассасалар таъсис этилганда уларнинг фаолият низоми ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ташкилот тўғрисидаги низом – ташкилотнинг статуси, унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ва бошқа фаолият тартибини белгилайдиган таъсис ҳужжатидир. Устав (ёки низом) А4 форматли стандарт варақларда расмийлаштирилади ҳамда устав матни қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: ➖умумий қоидалар; ➖корхонанинг фирма номи; ➖ташкилот жойлашган манзил ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар; ➖муассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи; ➖ташкилотнинг асосий фаолият турларининг рўйхати; ➖ташкилот устав фондининг миқдори (тижорат ташкилотлари учун); ➖ташкилотнинг ижро органи ва бошқарув тартиби; ➖мол-мулк ва воситалар; ➖қайта ташкил этиш ва тугатиш. Устав (ёки низом)нинг титул варағида ҳужжат тури (яъни унинг уставлиги), юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг фирма номи, таъсис этиш жойи, устав (ёки низом)нинг ташкилот муҳри билан тасдиқланадиган таъсисчилар ёки иштирокчилар томонидан тасдиқлаш грифи кўрсатилади. Устав (ёки низом)нинг асл нусхасини рўйхатга олувчи орган юқори чап томонда устав (ёки низом) рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўяди ҳамда тегишли тартибда тасдиқлаш белгиси қўйилади. Корхона устави (ёки низоми), ушбу ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ва ижро органи тузилмасидан келиб чиқиб, турли хил ҳужжатлар билан тасдиқланади. Масалан, ташкилот масъулияти чекланган жамият бўлган тақдирда, “Масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга биноан жамият устави жамият таъсисчилари (ёки таъсисчиси)нинг умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади. 👉
Show more ...
15 215
133
Бугун судларда ишга тиклаш масаласида шу қадар савиясиз ва адолатсиз қарорлар қабул қилиняптики, бу қарорларга имзо чекувчиларнинг қўллари хатто қалтирамаяпти ҳам. Оғир даврдамиз ўртоқлар. 👉
14 418
36
Адвокатлик фикрномасидан парча. ... Саккизинчидан. Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари, бирор бир мансабдор шахсни унинг ўз хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги учун бошқа бир фуқаро ёки фуқароларнинг ўлимида айблаш ва жазолаш иш берувчининг ваколатидаги нарса эмас. Жиноят кодексининг 207-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги мансабга совуққонлик билан қараш ҳисобланади. Агар бу қилмишлар одам ўлимига олиб келса, мансабдор шахс ЖКнинг 207-моддаси учинчи қисми а-бандига асосан жиддий жиноий жазога тортилади. Ҳимоямдаги фуқаро М.А мансабдор шахс сифатида юқоридаги ҳаракатсизликка йўл қўймаганлиги сабабли ҳам унга нисбатан фуқаро ўлими бўйича бирор-бир жиноят иши қўзғатилмаган ва бу бўйича жиноятда айбланмаган. М.Анинг фуқаро ўлимига олиб келган қандайдир ҳаракатсизлик ёки интизомсизликда айблаш фақат ва фақат жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига киради. Аксинча, бу бўйича “Б” тумани прокуратурасининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 2023 йил 15 июндаги қарори мавжуд. Шундай экан, иш берувчининг марҳум С.Мнинг ўлими юзасидан М.А.ни масъулиятсизликка йўл қўйганликда айблаб интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлган. ... 👉
Show more ...
16 623
24
❗️950 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди Қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда: ❗️Танловда иштирок этиш учун номзод порталида рўйхатдан ўтиши лозим. ◾️
Show more ...
18 628
220
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Show more ...
14 624
13
Судья ишини йўқотишдан чўчимаслиги керак. Гап шундаки, судьяларга таъсир ўтказувчи ва уларнинг фаолиятига аралашувчи шахслар (жумладан, ичкаридагилар)нинг асосий усули қўрқитиш ва турли йўллар билан босим ўтказиш бўлади. Жазо қўллаш ёки ишдан бўшатиш таҳдидидан қаттиқ чўчийдиган судья, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайди, тўғрими-нотўғрими, улар айтган қарорларини чиқариб бераверади. Шу билан ҳаммаёқни абгори чиқади. Ҳар қадамда қўрқиб-писиб яшайдиган судьянинг ҳаёти ҳаёт эканми? Чақириб ёки телефон қилиб, “ановни қарорини бундай чиқариб бериш керак, мановникини ундай” деганда, “хоп бўлади шеф” деб бир тийинга қиммат қарорлар чиқараверса. Судьялик шуми? Ёш ҳоов бир вақтга борганда, ортга қараб фаҳрланиш мумкинми, шундай маънисиз ўтган умрдан? Менимча, ўзига тўғри, позициясига қаттиқ, ростмана мустақил, қонундан бошқасини тан олмайдиган ва асосийси, ишини йўқотишдан заррача қўрқмайдиган судьяларгина ўзини бахтлиман дея олади. Чунки уларда ҳотиржамлик ва ҳар кунида ҳаловат бўлади. Тўғри, судья раҳбарини қаттиқ ҳурмат қилиши керак, лекин алоҳида суд ишларида ҳеч ким унга раҳбар эмас. Майли қолган соҳа вакиллари ўзидан юқори мансабдагиларга қуллуқ қилаверсин, феъл-атворимизда бор бу (иллат). Лекин судьяларга бу мутлақо ёт бўлиши керак. Судья ҳеч кимга қуллуқ қилмаслиги керак. Жуда қўйишмаса ва ҳар бир ишга аралашавериб жондан ўтказиб юборишса, шартта ариза ёзиб беришдан чўчимаслик керак. Яхши юрист ҳеч қачон кўчада қолиб кетмайди. Ўша ойликни адвокатлик ёки юристликдан топса ҳам мумкин. Қайтанга яшашда ҳаловат бўлади. 👉
Show more ...
15 654
56
Ишга тиклаш судларида кимга қийинроқ: иш берувчининг адвокатигами ёки ходимнинг адвокатига? 👉

file

14 780
107
Туҳмат учун ходимни ишдан бўшатиш мумкинми? Агар ходимнинг туҳмат қилиш билан боғлиқ ҳаракати ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати сифатида кўрсатилган бўлса бўшатиш мумкин. Бундай ҳолатларда меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилганлиги муносабати билан бекор қилинади. Бироқ, бу ерда қўшимча равишда иккита муҳим шарт бор ва ушбу икки шарт бўлгандагина ходимни туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиш (ёки бошқа турдаги интизомий жазо қўллаш) мумкин бўлади. ▪️Биринчиси, ходимнинг туҳмат билан боғлиқ ҳаракати унинг меҳнат вазифалари, яъни меҳнат ҳамда касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак. Масалан, ўтган йили биз бир ходимни ишга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда, ўз қўшнисига туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиб юборишганига гувоҳ бўлганмиз. Ва якунда ўша ходим ўз ишига қайта тикланган. Негаки, жабрланувчи бу ишхонадаги ҳамкасб ёки меҳнат жамоаси ё бўлмасам, ходим хизмат кўрсатган ташкилот мижози бўлмаган. У қўшни бўлган. Ходимнинг ўз қўшниси билан боғлиқ ўзаро муносабатини меҳнат ва касбий фаолиятга дахли йўқ. Оддий қилиб айтганда, бу ерда меҳнат интизоми бузилмаган. ▪️Иккинчиси, туҳмат факти суд томонидан ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тартибида, ёки жиноят процесси тартибида исботланган бўлиши керак. Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш учун шахс аввало, МЖтКнинг 40-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарликка, алоҳида ҳолларда ёки маъмурий жазодан кейин ҳам туҳмат ҳолати содир этилган бўлса, ЖКнинг 139-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади. Жўн қилиб тушунтирганда, туҳмат ҳаракати ҳар икки ҳолатда (маъмурий ёки жиноий жавобгарлик ҳолатларида) ҳам суд тартибида аниқланади. Янада жўнроқ айтганда, ходимнинг туҳмат қилганлиги агар бу меҳнат ва касбий фаолияти давомида содир этилганда ҳам, бу ҳаракатда туҳмат борми-йўқми, иш берувчи бунга баҳо бера олмайди. Ёки ходимни туҳмат қилганини тасдиқловчи МЖтКнинг 40-моддасига мувофиқ чиқарилган суд қарори, ёки ЖКнинг 139-моддасига асосан чиқарилган суд ҳукми (ёҳуд ажрими) бўлиши керак. 👉
Show more ...
16 607
150
❓Cавол. Бир ходимимиз тўлиқсиз иш вақти режимида ишлайди. У ходим таътилга чиқмоқчи, унга ҳам таътилни тўлиқ берамизми ёки тўлиқсиз ишлагани учун таътил кунларининг ярмидан фойдаланадими? Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева мазкур саволга жавоб беради.👆🏻 I I

14fevral.mp4

14 141
56
Менинг биринчи иш берувчим. Бу киши Тоҳир Турғунович, менинг биринчи иш берувчим. Юристлик дипломини олганимдан сўнг пойтахт бўйлаб роса иш излаганман. Ўшанда Тоҳир ака Исломов Халқ банкининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлар эди. Билмадим, нега, тажрибаси йўқ ва хатто компьютерда тузук-қуруқ ишлолмайдиган мендек бир қишлоқини Юридик шўъба мудири лавозимига ишга олган ўшанда. Аслида у киши менга жуда катта ишонч билдирган эди. У пайтларда Халқ банкида ойлик унча юқори бўлмаган бўлсада, лекин ёш юристлар учун ажойиб мактаб эди, чунки ҳуқуқнинг ҳар бир соҳаси фаол ишларди бу ерда. Биз ҳам Тоҳир ака каби устозлар кўмагида шу ерда иш ўрганганмиз, суягимиз шу ерда қотган. Устознинг умри узоқ бўлсин, хар доим ҳозиргидек иззат-икромда юрсин. 👉
Show more ...
3 643
21
Раҳбарларни ишдан кетказишнинг янгидан-янги "усуллари" пайдо бўлмоқда. Ҳозир жойларда мансабдорларни, айниқса, мактаб директорларини ишдан кетказишнинг янгидан янги “усуллари” пайдо бўлмоқда. Шулардан бири, 3-4 та мактаб ўқувчилари ёки ёш болаларни мактаб ҳудудида бирор-бир меҳнат билан шуғулланаётгани, дейлик, мактаб ҳовлисини тозалаётгани акс этган фоторасмлар олинадида, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилади. Атайлабдан шундай “фон”ларни ташкил қилиб берадиган устакорлар бор ҳозир. Шундан кейин, назорат органлари ҳам масаланинг тагига етиб ўтирмай, шоша-пиша директорга жарима қўллашга ўтади. Ортидан вилоят бошқармасига чақирилиб, аризаси олинади ва шу билан тамом. Саҳна ортида турганлар ўз мурод-мақсадларига етишади. Аслида чуқур ўргансангиз, бечора директорни ўша болалардан ҳам ёки уларни мактаб ҳудудида қандайдир тозалаш ишлари қилганидан ҳам ҳабари бўлмайди. Бирортасига шу ерни тозалаб қўйинглар деб айтмаган ҳам бўлади. Шунчаки, директор кимгадир ёки кимларгадир ёқмай қолган бўлади. Уни шу йўл билан осонгина йўқотиш мақсад қилинган бўлади. Ҳозир болалар меҳнати деган муаммо ва бу иш учун жазо нақадар оғир эканини аксарият раҳбарлар тушуниб етди, бир-иккита аҳмоқлари бу ишга қўл урмаса, фаросатлилари бу ишни қилмайди. Шунчаки айтмоқчи бўлганимиз, назорат органлари шу каби хабарлар келганда, дарров жарима ёки ишдан олиш демасдан, аввал ҳолатнинг ичига охиригача киришлари, ҳақиқий айбдорларни аниқлашлари зарур. Ишлайдиган ва виждонли кадрлар фисқу-фасод қурбони бўлиб кетиши керак эмас. 👉
Show more ...
16 392
105
Кадрлар бўлими бошлиғини унинг розилигисиз оддий инспекторликка ўтказишибди. Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан кадрлар бўлими инспектори лавозимига ноқонуний ўтказилган бир фуқаро мурожаат қилди. Бу ерда гап ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш амалиёти ҳақида кетяпти. Фақат битта буйруқ расмийлаштирилган ҳолос ва ходимнинг розилиги сифатида, асосий ҳужжатлардан бири – МК 149-моддасида кўрсатилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилмаган. “Нега ўзгартириш киритилмаган экан” дейсизми? Ҳа, энди ходим рози бўлмаганидан кейин, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш мумкинмаску. Унинг ҳам имзоки керакку. “Кадровик” бўлганлиги учун алоҳида чегирма борлигини билдириб, тўланадиган суммани айтсам, “шунчами, хизмат арзон бўлса, ишни натижаси қандай бўларкан” деб иккиланса денг. Ҳалиги, бозорда кўзизга яхши кўринган бир кийимни нархини сўрасангиз, 30 минг сўм деса, жуда арзон экан, сифати яхши бўлмаса керакда деб кетворасизку. Шунга ўхшаш ҳолат бўлди. У бўлди, бу бўлди ишни олдим, шогирдим Файзулло ҳам даъво аризасини бир зумда тайёрлаб ташлади, кўнгилдагидек. Бугун Яккасаройда судим бор, биратўла топшириб келаман. ❗️Сўз ўрнида айтиб ўтишим керак, ҳозирда меҳнат соҳасидаги энг кўп қонунбузарликлардан бири ходимларни ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш билан боғлиқ бўляпти. Ва бунда йўл қўйиладиган асосий хатолик бу ишлар ходимлардан ҳеч қандай розилик олмасдан амалга ошириляпти. Бундай ҳолатларда қонун ходимлар томонида бўлади ва улар албатта ўз ишига тикланади. 👉
Show more ...
16 512
89
Айни пайтда Олий судда 2022 йил 22 март куни, яъни Президент томонидан эълон қилинган қўшимча дам олиш куни ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш ҳақидаги тафтиш шикоятимиз кўрилмоқда. Ходим шунчаки ходим эмас, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ишлаган ва ўша дам олиш куни ишга жалб қилинмаган. Ишни кўраётган Олий суд судьяларининг ҳам боши қотган. Бир маслаҳатда қолади, бир маслаҳатни бузиб, яна ишни давом эттиради. Ҳуллас, жуда қизиқ суд бўляпти. 👉
15 653
22
Қулайлигига қараб судни танлаш ҳам мумкин. Ходим Чирчиқдаги корхонада ишлайди, лекин Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшайди. Уни ноқонуний тарзда ишдан бўшатиб юборишди. Энди у судга мурожаат қилмоқчи. ФПКнинг 33-моддасига асосан ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилиши кўрсатилган. Агар бу қоидага қараладиган бўлса, ходим Чирчиқ туманлараро судига даъво киритиши керак. Лекин, Чирчиқ унга узоқ ва судга қатнаш учун жуда ноқулай. ФПКнинг 34-моддасида фуқаронинг меҳнат ҳуқуқини тиклаш борасидаги даъволар унинг яшаш жойида жойлашган судга тақдим этилиши ҳам мумкинлиги белгиланган. Демак, собиқ ходим агар истаса, ўзи яшайдиган жойдаги фуқаролик судига, яъни Чилонзор ва Учтепа туманлари бириктирилган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво киритса ҳам бўлади. Ўзиз ўйлаб кўринг, ФИБ Учтепа туманлараро суди ходим яшайдиган жойдан бор-йўғи 3 км. узоқликда жойлашган ва хатто пиёда 15-20 дақиқалик йўл. Унга албатта шу суд қулайда, Чирчиққа қатнаб юрадими, овора бўлиб, тўғрими? 👉
Show more ...
17 079
41
Бугун АТ Халқ банки Бош офисининг янги биносида меҳнат қонунчилиги бўйича бўлиб ўтган 2 кунлик семинаримиз ўз якунига етди. "Yurist va kadr" NTM директори Раъно Исамитдинова билан бирга банкнинг ҳудудий филиалларидан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимларига бугун сертификатлар топширдик. Ушбу учрашувимизнинг 10 фоизи маърузалардан иборат бўлган бўлса, қолган 90 фоизи фақат савол-жавоблар билан бўлди. 👉
17 189
51
Бугунги “кадровик”ларга осон эмас. Бизнинг лойиҳамиз биласиз, “юристкадр” деб номланган. Аслида юристлар ва “кадровик”ларга кўмак беришни мақсад қилганмиз. Юристлар ўз ҳуқуқини етарли даражада ҳимоя қила олади. Лекин, “кадровик”лар ҳақида тўлиқ ундай деёлмаймиз. Уларнинг кўпчилиги ожиза аёллар ва қизлар, шундан бўлса керак, айрим ноинсоф раҳбарлар уларга турли даражада босим ўтказиб, ноқонуний ишларини қилдириб келади. Айрим ҳолатларда “кадровик”лар ноинсоф раҳбарнинг қонунга хилоф топшириғини бажармаса, ёки ишдан ҳайдалиши ёки жорий имтиёзлардан маҳрум қилиниши (яъни 1,5–2 млн. сўмлик окладда қолдириш) билан қўрқитилади. Мен кўп “кадровик”лар билан гаплашаман ва баъзан уларга “ахир ўзиз ҳам билиб турибсизку, ноқонуний буйруқ чиқаётганини” десам, улар чуқур хўрсиниб, “нима қилай, раҳбар қўймаяпти мениям” деб жавоб қайтаради. “Кадровик”ларимизга бугун ёрдам ва қўллов аввалгидан кўра кўпроқ зарур. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ҳуқуқи бузилган “кадровик”лар ҳимоясига алоҳида эътибор қаратганмиз. 👉
Show more ...
17 677
108
Ходим таътил жадвалида белгиланганидан олдинроқ таътилга чиқмоқчи, иш берувчи бунга қаршилик қилиши мумкинми? Таътил жадвалида белгиланган муддат дейиляптими, демак, ходим иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида ишламоқда. Меҳнат кодексининг 228-моддасида иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш ҳар икки томон учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланиши кўрсатилганда. Яъни, таътил жадвали иш берувчи учун ҳам, ходим учун ҳам мажбурийдир. МК 228-модданинг охирги қисмида “жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин” дейилган. Бу қоиданинг мазмуни ходим таътил жадвалида кўрсатилган муддатдан бошқа муддатда меҳнат таътилига чиқмоқчи бўлса, бунинг учун иш берувчининг келишуви, яъни раҳбарнинг розилиги керак бўлади. Шундай экан, умумий ҳолатларда иш берувчи ходимни таътил жадвалидан бошқа муддатда меҳнат таътилига чиқиш ҳақидаги мурожаатига рад жавоби бериши ҳам мумкин. ❗️Бироқ, МК 228-моддасида айрим истисновий ҳолатлар бор, бунга кўра қуйидаги ходимлар ўзларига қулай вақтда меҳнат таътили олишга ҳақли (яъни иш берувчи рад этолмайди): ➖аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин; ➖болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътилдан олдин ёки кейин; ➖14 ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга); ➖I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга; ➖1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга; ➖18 ёшдан кичик бўлган шахсларга; ➖ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа; ➖«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга; ➖жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга; ➖шунингдек, ишлайдиган эркакларга агар мурожаат қилса, хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади. 👉
Show more ...
18 860
229
Xalq banki bosh ofisiga etib keldim. Seminar ishtirokchilariga sertifikatlar topshrishimiz kerak. 👉
15 637
15
Шайҳонтоҳурдаги судимга бир амаллаб улгурдим. Амал-тақал қилиб пойтахтдаги ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судидаги судимизга етиб келдим, лекин вақтида улгурдим. Бу ишда бир корхона ҳимоямдаги фуқародан, яъни ходимдан гўёки хат-ҳужжатларни ва айрим нарсаларни қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан топширмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво киритган эди. Лекин даъво талабида аниқ бир асос йўқ эди, суд жараёнида ҳам бирорта далил тақдим этилмади. Қолаверса, ўша ҳужжатларни ходим “еб кетмаган”, қандай бўлса, шундайлигича қодириб кетган. Қабул қиладиган аниқ бир расмий одам бўлмаса, нима қилиш керак, тўғрими? Мен бу вазиятда иш берувчи томонини вазиятни тўғри англаб етганидан мамнунман. Бугун мен етиб келгунимча, иш берувчи вакили даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза киритибди. Натижада суд тамомланди ва иш бизнинг фойдамизга ёпилди. 👉
Show more ...
14 583
7
Бугун Оҳангаронда бўлдим. Бугун кунинг биринчи ярмигача Оҳангарон шаҳрида бўлдим. ФИБ Охангарон туманлараро судида ишим бор эди. Ишга тиклаш билан боғлиқ иш, бироқ бу сафар иш берувчи томонидаман. Қисқартириш амалиётидан ўтган йирик бир компанияни ҳимоя қиляпман. Фуқаролик ишлари бўйича Охангарон туманлараро суди менга анча сокин кўринди. Ҳар хил уруш-жанжал, судга келганларнинг асабийлашиб суд ходимлари ёки бир-бирига бақир-чақир қилиши кўзга ташланмади. Пойтахтдаги судларга қиёслаяпманда. ФИБ Зангиота туманлараро судида ҳам шундай кўнгилсизликлар кўп бўлади. Бу ердаги суд ходимларининг сабрига қойил. Менимча, бунга фуқароларнинг узоқ масофлардан келиб, ортиқча кутиб ўтириши ва шу каби оворагарчиликлар сабаб бўлса керак. Бу энди бутун бир тизимнинг муаммоси. Қачонки, туманларда ёки аҳоли гавжум туманларда ФИБ судлари ташкил қилинса, вазият изга тушади. Унгача шу тахлитда юраверамиз. Айтмоқчи, иш берувчиларни ҳам ҳимоя қиласизми дейдиганларга, ҳа, агар бўшатиш амалиёти қонуний бўлган ва бу жараёнда иш берувчи инсофли ҳаракат қилган бўлса, буюртмани қабул қиламан. 👉
Show more ...
14 617
28
Ишхонада мастлик натижасида жароҳат олган ходимга касаллик нафақаси тўланмайди. Вазият: ходим ишхонага спиртли ичимлик истеъмол қилиб қаттиқ маст ҳолда келди ва шу вақт давомида йиқилиб қўлидан жарҳотланди ва натижада қарийб 20 кун давомида ишда бўлмади. Ходим ишхонага мана шу 20 кун учун касаллик варақаси олиб келди. Ҳўш, ходимга касаллик нафақаси, яъни “больничый” тўланадими? Қонунчилик нима дейди? Адлия вазирлиги томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида: ➖гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда) ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмаслиги кўрсатилган. Ҳулоса: Агар юқоридаги вазиятда ходимнинг ўша йиқилган ва жароҳат олган вақтда маст ҳолатда бўлганлигини тасдиқловчи фактлар (ҳужжатлар, гувоҳлар, видеоёзув ва ҳоказолар) бўлса, демак бу ходимга касаллик нафақаси тўланмаслиги керак. 👉
Show more ...
19 279
142
"Яшил макон"даги босим ва кўзбўямачиликлар ҳақида "Яшил макон" доирасидаги кўчат экиш ишлари жойларда кўзбўямачилик ва босим ўтказишга ҳам ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам бундай ишларнинг кузатилаётгани ачинарли. Режа бўйича баҳор мавсумида пойтахтда 600,0 минг дона кўчатлар экилиши белгиланган. Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади. Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган. Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган. Бундан ташқари 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган. Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган. Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда ва барчаси жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб борилмоқда. ☝️Биз Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳасининг бу каби босим ва кўзбўямачиликларга айлантирилишига қаршимиз ҳамда экология ходимларига нисбатан бу каби босимлар тўхтатилишини талаб қиламиз. Ишонамизки, Ўзбекистон халқи ва давлатимиз раҳбари "Яшил макон" лойиҳасининг ҳаққоний ва холис амалга оширилиши тарафдори. Р. Кушербаев, Экология вазирининг маслаҳатчиси. 👉
Show more ...
13 968
70
#yashil_olam Кеча ФИБ ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида эдим. Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди ҳам, Зангиота туманлараро иқтисодий суди ҳам шу бинода жойлашган. Тошкент вилояти бўйича аҳоли энг кўп келадиган суд бўлса керак бу ер, тағинам билмадим. Лекин бу суд биноси шу кунларда яшилликка бурканган. Ҳақиқий экоатмосфера. Вақтингиз ва имконингиз бўлса дарахт экинг дўстлар, қаерда бўлмасин дуода қоласиз. 👉
15 986
34
Бугун менга обрўли тиббиёт муассасасидан бўшатилган бир тиббиёт ходими мурожаат қилди. Дўстлар, бу ходимни ҳам муддатли меҳнат шартномаси муддати деб ишдан бўшатган. Муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин бўлмаган вазиятда гўёки муддатли меҳнат шартномаси расмийлаштиришган ва шуни асос қилиб МК 158-модда билан ишдан бўшатишган. Ишдан бўшатиш жараёни тўла хатоликлар. Бефаросат раҳбарларга муддатли меҳнат шартномаси тузиш қонунчилик билан чекланганини, ҳамма билан ҳам муддатли шартнома тузиш мумкин эмаслигини тушунтириб бўлмаяпти. Бундайларни фақат ва фақат маъмурий жарималар ҳамда суд қарори билан чўнтагидан ундириладиган катта-катта суммалар тузатмаса, бошқа нарса тузатмаса керак. 👉
Show more ...
15 825
53
#seminar Халқ банкида семинар Бугун кун давомида АТ Халқ банкининг ҳудудий филиалларидан ташриф буюрган кадрлар хизмати мутахассислари билан ўқув семинари ўтказдик. Мавзу меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ҳақида бўлди. Бунда айниқса, штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзуси роса қизиди. Асосий саволлар шу мавзу атрофида бўлди десак ҳам бўлади. Семинар эртага ҳам давом этади, эртага насиб қилса, иштирокчиларга сертификатлар топширилади. 👉
Show more ...
13 554
37
Нотўғри. “Ташкилотда штатлар қисқарганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимга ишда қолишга имтиёз берилади” десак тўғрироқ бўлади. Асос Меҳнат кодекси 167-моддаси биринчи қисми. 👉
16 934
123
#kitobdan_parcha Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга оид муҳим масала. Меҳнат кодексининг 149-моддаси биринчи қисмидаги меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади” деган қоида ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга ҳам тегишлидир. Ҳа, ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бироқ, буйруқ чиқаришдан аввал ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида келишув тузилади. Ушбу келишувда ходим тегишли санадан бошқа бир меҳнат вазифаси (яъни, бошқа лавозим ёки касбга) ўтказилиши ҳақидаги шарт киритилади. Амалиётда айрим HR ва кадрлар билан ишловчи мутахассислар ходимни доимий бошқа ишга ўтказишда МК 140-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деган қоидадан келиб чиқиб, ходимдан алоҳида розилик аризаси талаб қилади. Буни ноқонуний деб айта олмаймиз, бироқ МКнинг 149-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида, ... буйруқлар чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади” деган қоидадан келиб чиқиб, розилик аризаси олишни ортиқча ҳужжатбозлик деб ҳисоблаймиз. Сабаби, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги келишув айнан ходимнинг розилик муносабатини ҳам билдиради. Шунинг учун бу ҳолатда доимий бошқа ишга ўтказиш тадбирларини айнан қонунда қайд этилганидек бажариш керак, яъни ходимнинг хоҳиш-иродасини билдирувчи ёзма келишув ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ расмийлаштириш учун етарлидир. 👉
Show more ...
16 313
150
Бугундан "YURIST VA KADR" нодавлат таълим муссасаси томонидан кадрлар хизмати ходимлари учун офлайн ва онлайн малака ошириш курсларимиз бошланди. Малакали устозларимиз янги гуруҳ тингловчиларга жамоа шартномалари ва локал ҳужжатлар, меҳнат шартномаларини тўғри расмийлаштириш, уларнинг меҳнат шартларини ўзгартириш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш каби мавзуларда қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар. Дарс жараёнида тингловчиларга муаммоли вазиятларга ечимлар топиш, амалий ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш масалалари тушунтирилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. "Юрист ва кадр" ўқув марказида навбатдаги курсларда малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин👇🏻 👩‍💻 📱 NaN NaN 🗺Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй. Мўлжал: М.Улуғбек метроси 📍Ўқув маркази локацияси Telegram I Instagram I Youtube
Show more ...
12 617
13
#yashil_olam Бугундан ўзим бориб, гувоҳ бўлган жойлардаги яшилликка бурканган масканлар ҳақида постлар қўйиб бораман. Биринчиси, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсух қишлоғидаги ўзим таълим олган 26-сонли мактабдаги ажойиб атмосфера. Ўтган ҳафтада қишлоқда бўлган вақтимда мактаб директори Фаррух Шокиров билан қадрдон мактабимизни ҳам зиёрат қилдик. Мактаблару боғчаларни мана шундай яшил майдонга айлантиришмиз керак. 👉
16 020
22
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio