Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Channel location and language

audience statistics Аёлларга Марузалар | Расмий канал

🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz! Reklama 👉  https://t.me/ibratli_reklama  Perfluence Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz 
Show more
16 220-107
~2 594
~16
14.30%
Telegram general rating
Globally
41 249place
of 78 777
1 216place
of 2 295
In category
1 285place
of 2 333

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Биласизми «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади. Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди: «Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни изга солади. "Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун). Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади. Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак. 🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз. 🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз. 🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз. 🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз. 🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз. 🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз. 🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз. 🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз. 🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз. 🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз. 🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?.. «Иймон ва ҳузун» китобидан.
Show more ...
739
13
Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди. Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар. Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇
Show more ...
757
0
БУНДАН ҲАМ ГЎЗАЛ ҲУШХАБАР БОРМИ.. Машҳур аллома шаҳид Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳ уйланганларидан таҳминан бир ҳафта кейин ўзлари билан боғлиқ бўлган бир қиссани айтиб берадилар; Бир куни эрталаб ҳужрам эшиги тақиллаб қолди. Мен масжидда намоз ўқиб бўлгандан кейин келиб ухлаётган эдим. Бу уйланганимдан таҳминан бир ҳафта ўтиб бўлган эди. Отам баланд овоз билан мени чақириб; Сен ҳали ҳам уйқудамисан, сенга келган ҳушхабарлар сени кечаси билан шукр саждасини қилиб ўтказишингни талаб қилади-ку!! - дедилар. У кишининг қичқириқларидан уйғониб кетдим ва чиқиб у киши далолат қилаётган ҳушхабар ҳақида сўрадим. Отам айтдики; "Бу кеча тушумда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келганларини кўрдим. У зот билан бирга бир неча кишилар ҳам бор эди. Билдимки улар у зотнинг саҳобалари экан.. У зот менга; Саъидни уйланганлиги билан муборакбод этгани келдик, дедилар". Бу хабар менга ушбу уйланиш саодатини ҳис қилдирган нарсаларнинг биринчиси эди. Кейин Аллоҳ ҳадя қилган ушбу улуғ яхшилик ва мўл-кўл саодат бугунгача давом этди. ”Бу менинг отам” номли китобидан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.
Show more ...
615
1
Tavakkul   —Qizim, yo'q demagin. Yigit juda ham aqlli, esli-hushli ekan. Kelishgangina, topish-tutishi ham yaxshi.      —Oyi, aytdimku, bo'lmaydi, deb. Men uchun xayrliga o'xshamayapdi. 3kecha istixora namozini o'qib Allohdan so'radim, biror belgi ko'rganim yo'q.      —Eeh, qizim-ey. Qanaqa belgi? Nimalar deyapsan o'zi? Sen bir uchrashib ko'r avval. Mayli, yoqmasa, yo'q deb yuboramiz.      —Alloh men uchun xayrli qilmagan kishi bilan uchrashishimdan nima foyda, oyi? Yo'q deb yuboring, iltimos, bizni ham o'zlarini ham behuda qiynashmasin.      Dilafruz bekorga bunday ishonch bilan gapirmasdi. Agar xayrli bo'lsa, Alloh belgi beradi, deb qattiq ishonardi. Bunday voqealar oldin ham ko'p bo'lgan: yangi uyga ko'chayotganlarida, hozirgi ishiga  joylashganida... umuman, u har bir ish oldidan Alloh bilan "maslahatlashish"ni kanda qilmasdi. Shu paytgacha noto'g'ri yo'lga tushib qolgani yo'q, bundan keyin ham adashmasligiga qattiq ixlos qilgandi.                          * * *      —Qizim, kecha kelganlar sal oddiyroq oila ekan, o'g'illari oddiy usta, hunarmand. Birdaniga yo'q deb yuborish noqulay bo'ldi. Nima deysan?      —3kundan keyin aytaman javobimni, oyi.      —O'zimga sal yoqmayroq turibdida shu...       Dilafruz indamadi. Shu kech odati bo'yicha ixlos bilan istixora namozini o'qib, astoydil duo qilib so'radi. O'rniga yotib, uxlab qolgunicha salovatlar aytib yotdi....                                 * * *      —Oyi, anavi hunarmand borku... o'shanga rozilik berib yuboravering...      —Nimalar deyapsan? Qanday joylardan kelmadiya, sovchilar?! Oddiy hunarmandga beramizmi?      —Oyi, men Allohga tavakkul qilib qo'yganman, U Zot O'ziga ishonganlarni tashlab qo'ymaydi!                            * * *      To'y o'tdi. Kuyov bola rizqini halollab topadigan oddiy usta yigit edi. To'ylaridan keyin ishlari yurib keta boshladi, qisqa vaqtda to'y xarajatlari uchun olgan qarzlaridan ham qutulib, ancha ro'zg'orini butlab oldi. Onasi Dilafruzni o'zgacha ardoqlar, "Kenja kelinim, qutlug'qadam kelinim", deya boshiga ko'tarardi. Vaqt o'tib, birin-ketin farzandlari ham dunyoga keldi. Dilafruz o'zini juda ham baxtli his qilardi. Namozlarida, duolarida, shukr qilishni kanda qilmasdi:      "Allohim, O'zingga shukr, adashtirmading!" Fozil Muslim
Show more ...
707
5
АЁЛЛАР ҲАММОМИДА ИШЛАГАН ЭРКАК 🚷 Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда.. Давоми
Show more ...
697
0
-Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретар Курбанова, сиз ответственный! -Тушунарли, Дильмурат Джураевич! -Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас! -Есть, ўртоқ бошлиқ! -Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин! - Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми? -А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?! -Да, да..! Оққа кўчирувчи: Муслим Мирзажонов 🎉Ўзбек тилининг умри боқий бўлсин! 😊😀
Show more ...
841
3
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим-тарбия олган бир саҳобий бор. Унинг исми Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу. - У киши ўз қуллари билан бирга таом тановул қилардилар. - У кишини танимаганлар у кишини қулдан фарқлай олишмасди. - Умрлари давомида 30мингдан зиёд қулни озод қилганлар. - Мол-мулкларини эҳсон ва садақа қилиб ҳам тугата олмасдилар. - Кўплаб жангларда саҳобаларга қурол-яроғ ва улов борасида ҳомийлик қилганлар. * Маълумот учун айтиб ўтаман: у кишининг умрлари охирида уларда 3.103.000.000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бор эди. 1 динор = 4.36грамм олтин дегани. Агар бу олтинни ҳозирги халқаро валютага ўгирадиган бўлсак, $550млрд миқдорга тенг бўлади. Ҳозирда жаҳоннинг энг бой сармоядорининг умумий бойлиги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойликларини ярмига ҳам етмайди. Аммо бу зот шундай мол-мулк соҳиби бўла туриб ҳам бу бойликдан беҳожат умр кечирдилар. Кибр ва зийнат уларни четлаб ўтди. Ва бу киши тириклигидаёқ Жаннат башорати берилган 10саҳобанинг бири бўлдилар. Агар сизда $500млрд эмас, 500млн сўм пулингиз бўлганида, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз? (c) Shaydoi Jannat
Show more ...
1 071
6
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅 GAP YO’ LEKIN XOZI JOYLANDI ALDOV YO'Q 100% KO’RISH UCHUN 👇
794
0
ТЪҲҲЕЕЕЕ,НОШУД!!! ИБРАТЛИ ҲИКОЯ. Амир Саййид Олимхонни отаси Абдулаҳадхон ўн ёшида Санкт Питербургга ,ҳарбий академияга ўқишга юборди.Олимхон дунё кўриб,билимли,забондон,зукко бўлиб етишди.Ўспиринлик давридан оддий эл қатори одми кийиниб,бозор айланишни хуш кўрарди.Бухоронинг Мир Араб мадрасасидан бошлаб то Арккача чўзилган бозорида ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари барча қишлоқ ва кентлардан олувчи ва сотгувчи,косибу мисгар,ҳунарманду эҳтиёжманд ёпирилиб келар,бозор ниҳоятда гавжум бўларди.Шу бозорда айланиб юрган Амирзода Олимхоннинг диққатини бир косиб тортди.Дўконида ўтирганча қатимни узун-узун тортганча пойафзал ямаётган бу ўттиз ёшлар нари берисидаги йигит ора сирада томоқ қириб баланд овозда ғалати қилиб «Тъҳҳеее,ношуд!»деб қўярди.Олимхон бир неча ҳафта кузатди.Иши бисёр,афтидан даромади ёмонмас,аммо доимгидай «Тъҳеее,ношуд!»дейишини қўймасди.Олимхон бир бозор куни хром этигини олиб,шу косибнинг дўконига борди.Косиб машҳур сўзини такрорлаб ,ишлаб ўтирарди.Саййид Олимхон унга савол берди: -Узр ака,айбга буюрмайсиз.Анчадан бери кузатаман,доим Тъҳе,ношуд дея кимнидир сўкасиз.Ҳеч сабабини тушунолмайман.Ношуд ким ака?Нега ундоқ дейсиз? Косиб бошини кўтариб қаршисидаги усти боши сипо,муллобачаларга ўхшаб кетгувчи йигитга синчковлик билан боқди.Сўнг бошини қимирлатиб кулди. -Ношуд ўзим укам,ўзим ношуд!Худо фарзанд бермади.Бир аёлиму,ўзим.Шукрки,яхши топаман,ёмонмас.Аммо ҳеч рўзғорим бут бўлмайди.Доим бир камчилим бор.Мана қўшним.Уйимиз ҳам,дўконимиз ҳам ёнма ён.Бир этак боласи бор.Аммо рўзғори тинч,ўзига тўқ шу ҳунар ортидан.Мен ҳеч тушунмайман .Баравар топсак.... Олимхон дўконни кўздан кечирди.Бир бурчакдаги мез устида қотган уч тўрт бурда патир ётарди.Йигитнинг патир бурдаларига қараётганини кўриб,косиб деди: -Юмшоқ,иссиқ патирни яхши кўраман биродар.Ҳар кун битта олиб,ейман.Қолганини тўплаб,уйга олиб кетаман.Товуқми,қўйгами берамиз.Шунақа биродар! Олимхон Амирзода бўлсада,нонни қотириб,нобуд қилиб товуғу қўйга берилиши энсасини қотирсада индамади.Шу косибга ёрдам бергиси келди.Уйга қайтиб Арк новвойига бир патир пиширишни буюрди.Бир ҳамён олтинни бериб,қаватларига қўйиб пиширишни,шахсан назорат қилишини айтиб,тайинлади.Эртаси куни олтин тангалар солиб пиширилган патирни олиб,ўша косибнинг олдига йўл олди.Бир оз суҳбатлашиб ўтиргач,патирни бериб деди: -Патирни яхши кўраман дегандингиз биродарим.Шуни Сизга илиндим.Ҳаммасини еёлмасангиз,аёлингиз билан баҳам кўринг,зинҳор базинҳор молу товуғу -қўйга берманг,хўпми? Олимхоннинг қайта -қайта тайинлашига косиб йигит қўлини кўксига қўйганча «Хўп укам,хўп»дея миннатдорчилик билдирганча патирни олди.Амирзода ўз ишидан мамнун,Аркка қайтиб,ҳокимлик қилаётган кенти Карминага қайтиб кетди. Орадан бир йил ўтди.Амирзода Саййид Олимхон яна Бухорога қайтиб,бозор айланишга чиқди.Ёдига ўша косиб тушиб,бойиб кетгандир дея хаёл қилиб ўша дўкон олдига бориб не кўз билан кўрсинки ҳамон у «Тъҳҳҳеее,ношуд!»дея қатим тортарди! Олимхон ҳайрат ила ичкари кириб,саломлашди. -Мени танидингизми,биродар ?-дея сўради. -Танидим биродарим,танидим.Омонмисиз?-сўрашди косиб ҳам. Бир оз чақ-чақлашгач,Олимхон ўзи берган патирни эслатиб «Ўшани едингизми сўнг?»дея сўради. -Э ҳаааа,патирми?Эээ биродар...Олиб бориб аёлимга кечга дастурхонга қўй деб бердим.Таасуфки,аёлимни хотиридан кўтарилибти.Бир ҳафтадан сўнг,эсига тушиб олса,қотиб,моғорлаб кетган экан.Ахлат чуқурга отган экан,қўшнининг хотини чиқиб,нонни ахлатга ташлаш гуноҳ,моғорини тозалаб ,болаларимга едирарман дея олиб,кириб кетибти.Шунақа бўлибти биродар... Саййид Олимхон зеҳни койиб сўзсиз бир оз сукут қилгач сўради: -Ўша қўшнингиз ҳозир қалай аҳволи,тирикчилиги? -Эҳҳҳҳееее,у бойиб кетди.Уйида махси,ковуш,этик тикадиган устохона очди.Аммо ҳалигача қотган нонини шўрвага солармиз дея ташламай олиб халтага солиб қўяди.Зиқнада! Шундай дея яна қулочлаб қатим торта бошлади косиб«Тъҳҳҳееее,ношуд!» -Ҳақиқатда ношуд экансиз биродар!Уйидаги исрофгарчиликни олдини ололмай,ҳануз ўзини ношудлигига иқрору-иқрор ношуд экансиз!Хайр! Шундай дея Амирзода унинг дўконидан чиқиб кетди.
Show more ...
984
8
❤️ 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥, 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 : 💎 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫👠, 💎 𝐨𝐟𝐢𝐬𝐧𝐨𝐲 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💻 💎 𝐭𝐨'𝐲 𝐯𝐚 𝐬𝐚𝐫𝐩𝐨𝐛𝐨𝐛 𝐥𝐢𝐛𝐨𝐬𝐥𝐚𝐫, 👰‍♀ 💎𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👡, 💎 𝐨'𝐪𝐢𝐭𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢𝐥𝐚𝐫 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐟𝐨𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫, 👩‍💼 💎 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 💁‍♀ 💎 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚, 𝐩𝐥𝐚𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 🧥 👛 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫👜 🥰🥰 𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐧𝐢 𝐁𝐫𝐞𝐧𝐝 𝐅𝐢𝐫𝐦𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐞𝐧𝐠 𝐜𝐡𝐢𝐫𝐨𝐲𝐥𝐢 𝐧𝐚𝐫𝐬𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐟𝐚𝐪𝐚𝐭 𝐛𝐢𝐳𝐝𝐚 🥰🥰 N𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚 👇👇👇
Show more ...
961
0
“MILLION“ JAMOASINING 2024 YANGI KONSERT DASTURIDIGI ENG DAXSHAT SAHNA KO’RINISHI SHU BO’PTI😂😅 GAP YO’ LEKIN XOZI JOYLANDI ALDOV YO'Q 100% KO’RISH UCHUN 👇
297
0
АДОЛАТ Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради: -Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми? Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди: -Ҳа! -Нега ўғирлик қилдинг? -Муҳтожликдан! -Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?! -Пулим йўқ! -Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку! -Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим! -Сен ишламайсанми? -Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди! Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди: “Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”. Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди: “Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”. Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!
Show more ...
1 494
10
Имом Алий розияллоҳу анҳунинг хотинлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари бўлмиш Фотимаи Заҳрони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб: "Сенга нима бўлди, Фотима?" деб сўрадилар. Фотима онамиз: "Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди", дедилар. Имом Алий: "Шундай экан, айтсанг бўлмасмиди?" десалар: "Тўйимиз куни отам — Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом "Ҳой Фотима! Агар Алий бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин", деган эдилар", деб жавоб бердилар. Бахтиёр оила китобидан.
Show more ...
1 034
1
Леонардо да Винчи ўзининг "Адабий ишлар" китобида айтади: "Қарға тумшуғида ёнғоқ мевасини кўтариб баланд самога кўтарилди. Аммо ёнғоқ қарғанинг оғзидан тушиб бир қалъа деворининг ёриғига кириб кетди. Шунда ёнғоқ меваси қалъага ёлворди: - Эй муҳташам, баланд, деворлари мустаҳкам, қўнғироқлари жарангдор қалъа! Менга бағрингдан жой бер. Мен онам бўлмиш ёнғоқ дарахти остига тушмадим. Йўқса у тарбия қилармиди? Менга шу ёриғингдаги бир кичкина тешикчадан жой берсанг бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас! Қалъа онасидан ажралган бечора ёнғоқнинг гапини эшитиб раҳми келди. Уни бағрига олишга қарор қилди. Ёмғир ёғди. Ёриқдаги ёнғоқ секин томир ота бошлади. Аста-секин ўса бошлади. Ёнғоқ катталашгани сари қалъа деворининг ёриғи ҳам катталашиб борди. Охири девор йиқилди. Ёнғоқ эса жойида тик қолаверди! Арабларда бир мақол бор: "Яхшилик қилган кишингдан эҳтиёт бўлавер!". Бу гап билан яхшилик қилмаслик керак, демоқчи эмасман. Аймоқчи бўлганим, яхшилик ҳамма вақт ҳам мева беравермас экан. Халифа Мутаваккил Боғир ат-Туркийга бир қилич совға қилди. Боғир айнан ўша қилич билан Мутаваккилни қатл қилди. Юлий Цезарнинг бир гапи бор: "Ҳатто сен ҳам улар ичида бор эдингми эй Брут!". Цезар бу гапини энг севимли дўсти, қалбига яқин бўлган суюкли инсони унга қилинган суиқасдда иштирок этиб хиёнат қилганида айтган. Аллоҳ хиёнатдан ва хиёнаткорлардан бизни Ўзи асрасин! Abdulqodir Polvonov
Show more ...
947
2
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️ 👀Илоннинг таркибидан 🔥Бўғимларга даво✔️ ✅Сизда бўғим кассаликлари бўлса умуман бефарқ бўлманг ✅Бўғимлар яллиғланиши ✅Кучли огрик ✅Суяк емирилиши ✅Бел огриги ✅Каби муаммолардан халос килади. "Snake oil" даволаниш курсини у́ткандан су́нг деярли 99% бу дардан буткул халос бу́ласиз ва кайталаниш бу́лмаслигини олдини олади !! 📌БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html 🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
Show more ...
922
0
Б И Р У М Р Л И К Д А Р С ( т а р ж и м а ) Йўналишли таксида Василевский тарафга кетяпман. Ёнимдаги ўриндиқда олти ёшли бола хархаша қилиб шовқиллар эди. Унинг онаси болага эътибор бермас, уни эшитмагандек ойнадан ташқарини тамоша қилиб кетарди. Бола эса, унинг енгидан тортиб-тортиб қўярди. Ташқарида, ойнадан дарахтлар гўёки сузиб ўтишар, ёмғир шивалар эди. Ленинград эмасми, доимгидек рутубатли ҳаво эди. Бола ниманидир талаб қилар ёки ниманидир тасдиқлар эди. Она бирдан зарда билан ойнадан ўгирилиб боласига қаради. Болани қўлидан тутиб ўзига тортди. Қулоғига шивирлаб деди: - Мендан нима истайсан?! Бола довдираб қолди. - Нима хоҳлайсан, сендан сўраяпман?! Биласанми, сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Тушундингми? Сен ҳеч ким-саан! - У ичидаги бу аччиқ гапларни гўё чуқур нафас олиб, кейин боланинг юзига отиб чиқаргандек бўлди. Болакай онасига қаради. Назаримда, унинг боши қалтираётгандек туюлди менга. Ёки мен қалтираётган эдим. Орқамни тер босганини ҳис қилдим. Миямга илк келган фикрни эслайман: - Наҳотки бу гапни унга айтди? Шу онда у ким ҳақида ўйлаётган экан? - Мен сени кўргани кўзим йўқ, - пичирлади аёл. - Сен уни ҳалок қилдинг-ку! - дедим. Лекин, менинг гапимни ҳеч ким эшитмади. Автобусдаги одамлар, ҳеч нарса бўлмагандек, мудраб кетар эдилар. Мен ўз жойимда қимир этмай ўтирар эдим. Бола энди йиғламас эди. Аёл боланинг қўлини ўзидан силтаб туширди ва яна ойна тарафга ўгирилди. Бола энди тўполонини тўхтатган, бирдан жимиб қолган эди. Ўриндиқнинг йиртиқ ғилофига тикилганча сукут сақларди. Менда эса, ҳозир ҳамманинг олдида бу аёлни бурдалаб ташлашга хоҳиш уйғонган эди! Унга қараб: - Сен ўзинг ҳеч кимсан! Сен ўни ўлдирдинг-ку, ахир!.. Қасам ичаман, шундай қилмоқчи эдим!... Боланинг ҳолати мени тутиб турарди. Мен ўзимни босиш учун, кўзимни юмдим. Чуқур-чуқур нафас олдим. Кўзларимни очганимда эса, конфетга назарим тушди. Эгнида жинси костюм кийган ёшгина, талаба бўлса керак, оппоққина, жингалак сочли йигитча конфетни болага узатиб турар эди. У яна қўлини силкиб, деди: - Ол буни! Сенга бу. Бола конфетни олди. Йигит шу заҳоти иккинчи конфетни узатди. Бола секинлик билан иккинчисини ҳам олди. Кейин нима бўлганини эсласам, ҳозир ҳам кўз ёшларимни аранг тутаман. Бу шундай болаларча донишмандлик эдики, буни мен ҳеч қачон унутмайман. Бола конфетни емади. У онасининг қўлини аста туртди. Аёл дарров болага юзини бурмади. Лекин, барибир қаради. Важоҳатидан, бояги оҳангда яна жеркимоқчи бўлгани аниқ эди. Аммо, шу пайт бола унга конфет узатди. Аёл бир болага, бир конфетга қаради. Бир он нима бўлаётганини тушунмай қолди. Шунда бола конфетларни онасининг кафтига қўйди. Она гўё қўли куйгандек, конфетларни тезда болага қайтариб берди. - Истамайман, - деди. Иккита конфет унинг кафтида турар эди. Бола қўлини олмас эди. - Ўзинг е, - деди аёл ва секин қўшиб қўйди: - мен хоҳламайман... рост айтяпман. Шунда бола конфетни онасининг тиззасига қўйди. Мана шу ҳаракатсиз лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ана шу етукликни ҳам... Олдимда ўтган мана шу бир неча дақиқалар ичида бола улғайган эди. У ёввойи, шаллақи хотин эса, гўзал ва ёш аёлга айланган эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди. Она жим эди. Узоқ вақт сукутда қолди. Болага шундай тикилдики, гўё уни энди кўраётган эди. Кейин уни қучоқлади. Бола ҳам уни қучоқлади. Кейин конфетни қўлига олиб, қоғозини очди. Онасига берди. Онаси конфетни оғзига солмагунча, ўзи емай турди. Тасаввур қиляпсизми? Бу яна бир ҳайратли ҳол эди. Лекин умуман бошқа... Мен ўйладим: - Мана сен ўтирибсан. Ўзингча ҳақгўйсан. Сен туриб уни айблаб, тилкалаб ташламоқчи эдинг. Тузатмоқчи эдинг, гўё. Шундай қилганингда нимага эришардинг? Ҳеч нарсага! Фақат тўполон чиқарганинг қоларди. Бу болачи? Қара, у қандай донишманд, қандай буюк бу бола. У бутунлай бошқача йўл тутди. Бу жасадчада қандай кучли болаларча донишмандлик мужассам экан-а! Бу ҳаракати билан жигарларга, юракларга, кўз ёшларга таъсир эта олди!... Мана бу иккита конфет берган йигитчи?! - ўйладим мен. - У ҳам бекорга конфетни иккита қилиб бермади, ахир! Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим.
Show more ...
908
4
Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди... Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар! Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди. Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди. Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар. Тарбияни фақат ибрат билан берилади. Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам... У бизни ўзгартирган эди...
Show more ...
869
4
🎬 Диққат !!! Кастинг. "GAROV" деб номланган 🎞 ўткир сюжетли  80 қисимли  миллий сериалга. ☝️ Ёш. чегараланмаган, истеъдодли йигит ва қизларни Кастинг асосида таклиф қиламиз. 🫵 Ўзига ишонган талант эгалари, Маълумоти бўлиши шарт эмас. ( Ўргатилади ва ўқитилади ) 🎥 Кастингда қатнашиш учун, қуйидаги @Paragon_cinema Телеграм  манзилига  ортиқча саволларсиз ўзингиз хақингизда қисқача маьлумотларни юборишингизни сўраймиз. 📍 Манзил: Тошкент Ш, Алишер Навоий кўчаси 25 уй. 🤝 Талаб ва таклифлар учун Телефон: +998943070038
Show more ...
968
3
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади: Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди. Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар. - Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим. Қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди. Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти". Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим. - Кел, - деди у. - Нима хизмат? - Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган? - Исминг нима эди? - Файсал. - Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл. - Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен. - Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим. Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим. - Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз. Сайфуллоҳ Носирхон Тўра
Show more ...
1 065
16
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди. Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди. Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади. Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
Show more ...
1 078
0
УСТА  ВА  КУМУШ  БЎЛАГИ Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди. Шу дам кумуш ўйга толибди: “Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!” Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди. Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди. Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди. Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди. Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!” Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.      Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...
Show more ...
1 322
5
Номини биламан, таъмини эса… Дарвеш Абу Ваҳоб хожасининг ҳузурига кираркан, лагандаги олмаларга кўзи тушди. Меваларни қўлга киритиш учун моҳирона йўл тутди: - Хожам, лагандаги нарсалар нима? — Буларми? Эй Абу Вахоб, наҳотки билмасанг? — Номини-ку биламан, таъмини эса... — Майли, биттасини олакол. — "Ўшанда Биз уларга иккита элчини юборганмиз" (Ёсин сураси, 14-оят). Ушбу оятдан дарвешнинг яна бир олма олиш истагида эканини тушунган хўжайин: “Иккинчисини ҳам ол", деди. — "Учинчи элчи билан қувватлантирдик” (Ёсин сураси, 14-оят). — Учинчисини ҳам ол. — “Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла” (Бақара сураси, 260-оят). — Тўртинчисини ҳам ол. Аллоҳга қасамки, албатта, сени жим қиламан! — "(Бошкалари) "бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, дерлар” (Каҳф сураси, 22-оят). — Бу билан бешта олмокчимисан ёки олтита?! — Эй хожам, бешинчисини. “Осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир” (Ҳуд сураси, 7-оят). — Олтинчи олмани ҳам олдинг. Энди яна (оят) топа оласанми? — “(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки...” (Мулк сураси, 3-оят). — Майли, еттинчи олмани ҳам ол. — “Саккиз жуфт” (Анъом сураси, 143-оят). — Саккизинчи олмани ҳам ол. — “У шаҳарда тўққиз нафар кимса бор эди” (Намл сураси, 48-оят). — Тўққизта олмани олдинг, бундан кейин-чи?! — “Ўша роса ўн кундир” (Бақара сураси, 196-оят). — Ҳа, бу ўнинчи олма! — “Мен (тушимда) ўн битта юлдузни кўрдим” (Юсуф сураси, 4-оят). . — Энди қайси оятни келтирасан?.. — “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – ўн икки ойдир” (Тавба сураси, 36-оят). — Тугатдингми ёки яна қўшасанми? — Хожам, агар истасангиз тугатиб қўяман: “Агар сизлардан йигирма нафар сабрли (киши) бўлса, икки юз нафар (душман)ни енгар» (Анфол сураси, 65-оят). — Икки юз нафарга етдикми?! У ҳолда лагандаги барча олмаларни ол. — Хожам, сизга фақат шуни айтишим мумкинки: “Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик” (Соффoт сураси, 147-оят). — Мамлакатдаги барча олмани сенга беришимизга тўғри келади деб, хожа дарвешнинг уддабуронлигига қойил қолди. Ҳар бир сонга Қуръони Каримдан моҳирона жавоб берувчи дарвеш идишдаги ҳамма олмани қўлга киритди. Ошнолар ва ташналар китобидан.
Show more ...
1 191
2
АЁЛЛАР ҲАММОМИДА ИШЛАГАН ЭРКАК 🚷 Қадимги замонда Насуҳ деган бир одам яшаб ўтган. Насуҳ кўп йиллар давомида аёллар ҳаммомида ишлаб келган, у эркакларга ўхшамас ҳатто соқоли йўқ, овози ҳам майин эди. У аёлларни ювинтириб қўяр ва бошқа ҳизматларини ҳам қиларди. Лекин бу иши гуноҳ эканлиги билардию аммо тарк қилолмасди. Бир кун ҳаммомга Малика киради ва узугини йўқотиб қўяди. Шунда соқчилар ичкарига кириб ҳамма ечинсин, текширамиз дейишади. Насуҳ энди фош бўлдим деб қўрқувдан дағдағ титрарди. Текшириш навбати Насуҳга келганда......
Show more ...
1 044
0
🌷•Бегим Оллох 🌷•сизни мен учун 🌷•асрасин🤗🥰 💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️💕❤️ 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

7201772522805710081.mp4

1 054
26
😔 Эримни топганида барака йўқ дейдиган аёллар эшитиб қўйинг.... 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

file

993
11
Тез-тез ҳафа бўладиганларга… 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

IMG_0857.MOV

975
18
Kunlar isib, Qòltig'ingiz terlab, yoqimsiz hid kelishidan charchadingizmi❗️❓ Uy sharoitida buning oddiy yechimi bor🤩 Shu so'ng siz hecham qòltiq terlashidan nolimaysiz😇 ham erkaklar ham ayollar uchun super usul😻
898
0
Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз. Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди. Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди. — Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг! Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди: — Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман. Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди. Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди: — Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз. Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди. — Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир. Шунда қассобнинг катта ўғли: — Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди. Халифа узоқ сукут сақлади ва деди: «Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган. Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган. Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.
Show more ...
1 960
27
Давлат бу болани 38 млрд долларга сотиб олди🚷 2012 йилда германиялик Лаура исмли аёл ғайриоддий қизни дунёга келтирди, уни уч ёшида давлат сотиб олди. Бу қизча ғалати кўринишга эга эди ва умуман тирик одамга ўхшамасди. Давлат уни нега сотиб олганини сўрашганда шундай жавоб берилган..😨👇
1 204
0
​​ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ? ❓1230-CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ “Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”. “Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган: ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك “Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕊Бошқаларга ҳам юборинг! Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿 ✅Каналимизга обуна бўлинг 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿           🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Show more ...
image
1 324
2
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio