Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

audience statistics BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали Веб-сайт:  buxoro.uz  Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Матбуот котиби:  @olimjuraev  Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22 Мурожаатлар учун:  @buxorouzmurojaatbot  Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй 
Show more
28 010-103
~4 865
~94
12.45%
Telegram general rating
Globally
24 803place
of 78 777
141place
of 430
In category
1 474place
of 3 169

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
#15МайХалқароОилаКуни ⚡️“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланишди Бугун “Халқаро оила куни” муносабати билан Бухоро вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танловининг вилоят  босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига мувофиқ «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилган. Бухоро вилоятидан ҳам фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган 13 та оила ушбу кўкрак нишонга муносиб топилди. Тадбир доирасида дастлаб кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.  Сўнг кўрик танловнинг вилоят босқичида ишчи гуруҳ хулосасига кўра ғолиб топилган Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари тақдирландилар. 1-ўрин: Ромитан туман “Қумработ” маҳалла фуқаролар йиғинидан Санобар ва Яхё Тохировлар оиласи. 2-ўрин: Когон шаҳар “Абдулла Қодирий” маҳалла фуқаролар йиғинидан Гулнора ва Умар Нажмединовлар оиласи; 3-ўрин: Бухоро туман “Кулонхона” маҳалла фуқаролар йиғинидан Жамила ва Шавкат Ҳафизовлар оиласи. Шунингдек, тадбирда “Тадбиркор оила”, “Зиёли оила”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Китобсевар оила”, “Маърифатпарвар оила”, “Файзли оила”, “Ибратли оила”, “Матонатли оила”, “Фидокор оила”, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли ёш оиласи” каби номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди. | | |
Show more ...
272
0
#ҳоким_ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (1-босқич)” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бухоро вилоятидаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 1 млн 254 минг аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда 165 минг аҳолини марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминлаш маақсаади кўзланган лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини ташкил этади. Шундан, 385,12 млн АҚШ доллари Осиё инфратузилма инвестициялари банки маблағи, 52,5 млн АҚШ доллари эса Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси ҳисобланади. Қарорга кўра, лойиҳа доирасидаги барча тадбирлар 2025 йилда якунланиши белгиланган. Хусусан, лойиҳа доирасида 1-пакетда “Навбаҳор” ва “Бўзачи” сув тарқатиш иншоотларини реконструкция қилиш, “Жарқоқ” сув тарқатиш иншоотини қуриш, 9 км масофада ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Мазкур ишларни бажариш бўйича “Ziyo IbodSher ITQ” ва “Gijduvon Zarangari Qurilish ITQT” консорциуми билан тегишли тартибда шартнома имзоланган ҳамда пудратчи томонидан қурилиш ишлари бошланган. Лойиҳа доирасидаги ишлар якунланса, “Бўзачи”, “Навбаҳор”, “Жарқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1 минг 350 та хонадон ва 7 минг 772 нафар аҳоли, шунингдек, улгуржи истеъмолчилари узлуксиз тоза ичимлик суви ва оқава таъминоти билан таъминланади. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов реконструкция ишлари бошланган “Навбаҳор” сув тарқатиш иншоотида бўлди ва жараёнларнинг бориши билан яқиндан танишди. Амалга оширилаётган ишларни масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилиб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати | | |
Show more ...
2 287
10
2 193
3
⚡️Халқаро автомобиль йўли равонлаштирилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “NaN йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “А-380” русумли “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 150 –228 километр оралиғидаги 78 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Лойиҳа бўйича ўтказилган халқаро тендер савдоларида қатнашган Хитой Халқ Республикасининг “CRBC ва СССС Third Highway Engineering Co. Ltd” қўшма корхонаси халқаро аҳамиятдаги йўл иншоотининг цемент-бетон қопламасини қуриш ишларига бош пудратчи этиб тайинланган. Объектнинг тупроқ кўтармаси ва асосларини қуриш ишларида маҳаллий пудратчилар қатнашмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 207,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг 165,5 млн. АҚШ доллари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағи бўлса, 41,7 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси улуши саналади. Бу лойиҳада қурилиш устидан техник назоратни олиб бориш учун ўтказилган тендер натижалари кўра, АҚШ нинг “SHELADIA Associates, Inc” инженер-консультант компанияси билан 2023 йил 20 январида ўзаро келишув шартномаси имзоланган. Лойиҳа амалиётини 2025 йил охирига қадар тўлиқ якунига етказиш кўзда тутилган. Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов лойиҳа доирасидаги ишларнинг боришини кўздан кечирди. Пудрат ташкилотлари масъуллари иштирокида автомобиль йўли мукаммал таъмирига доир белгиланган ишларнинг 2024 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси билан қизиқди. Йўлни жаҳон стандартларига мос, сифатли, кенг ва равон қуриб битказиш юзасидан Ўзбек миллий автомагистралининг таркибий қисми саналмиш халқаро аҳамиятдаги А-380- "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг юқоридаги кўрсатилган бўлимларида яна 78 км йўл жаҳон стандартларига мос сифатда қуриб битказилиши натижасида кўп йиллар давомида халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишда асқотибгина қолмай, мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига ҳам хизмат қилади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати | | |
Show more ...
2 404
3
Ромитан: “Работиболо” да шундай тандирсоз оилалар бор
Ромитан: “Работиболо” да шундай тандирсоз оилалар бор
Донишмандлар эътироф этганидек, дунёда энг хушбўй ҳид бу нон иси, айниқса, у тандирда ёпилган бўлса! Маҳалласида ана шундай хушбўй амбару райҳонлар ҳиди таралиб туриши учун қишин-ёзин мехнат қилиб тандир ясаб, эл корига камарбаста бўлаётганлардан бири “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғини Работиболо қишлоғидаги Ҳакимовлар оиласидир. Ҳунармандлар сулоласининг бугунга келиб кенжа авлод вакилларидан 5 ака-ука оилавий тандирсозлик билан шуғулланиб келишаётгани таҳсинга лойиқ. Тандирсозлик кишидан куч-қувват, сабр…
3 402
5
Мўйноқда “БухДУ ёшлари боғи” барпо этилди
Мўйноқда “БухДУ ёшлари боғи” барпо этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шу йил 10-12 май кунлари Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошчилигида олийгоҳ бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида бўлдилар. Дастлаб…
4 116
8
#ХалқароОилаКунига ЭНГ БУЮК АСАР Оила давлатдир подшоҳ, вазирли Оила ҳикматдир сеҳрли, сирли, Оила меҳнатдир, умрлик меҳнат Оила машаққат, завқли бир заҳмат. Оила асардир, энг буюк асар Сўзлари гоҳ назм, гоҳи насрдир, Оила ижоддир, оила асли – Игнанинг учида турган қасрдир. Абдунаби Ҳамро | | |
4 570
57
https://uza.uz/uz/posts/koreyalik-oquvchilar-buxoroda_598581
Кореялик ўқувчилар Бухорода
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Корея элчихонаси қошидаги Корея таълим маркази ҳамкорлигида олиб борилаётга
4 289
9
😄 Махсус репортаж 15-май – Халқаро оила куни | | |

10.mp4

4 331
6
3 338
12
#автомобиль_йўллари #хусусий_сектор Сўнгги пайтларда республикамизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш орқали тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бу борада Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига ҳам қатор вазифалар юкланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 330-сонли Қарорининг 10-бандида узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида тажриба синов тариқасида хусусий секторни жалб қилиш белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор корхоналарини кенг жалб қилиш учун шароит яратиш ҳамда автомобиль йўллари соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 24 апрелдаги 233-сонли қарори ишлаб чиқилган. Шунга кўра ушбу амалиёт дастлаб Бухоро амалга оширилмоқда. Аниқроғи, 4Р65 давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 26-46 кмлари орлиғини эксплуатация қилиш ишларини бажариш учун Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан онлайн танлов савдолари амалга оширилди ва танлов натижаларига кўра, “AMIRBEK GOLD WAY SERVICE” МЧЖ ғолиб деб топилиб, ушбу автомобиль йўли 2024 йил 31 декакбргача эксплуатация қилиш ишларини бажариш учун 1,5 млрд.сўмлик шарномалар имзоланди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати | | |
Show more ...
4 029
15
Шофиркон: Доригар, Зарчабек, Мазлахон Чандирда ҳам томорқачилик ривожланмоқда
Шофиркон: Доригар, Зарчабек, Мазлахон Чандирда ҳам томорқачилик ривожланмоқда
Халқимизда "Ҳалол меҳнат яхши одат, берур сенга саодат” деган пурмаъно ҳикмат бор. Дарҳақиқат, меҳнат қилган кам бўлмаган. Ота-боболаримизнинг ҳаётий кўникмаларидан ўтиб, шу кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган бу тамойил қайси касб-корда бўлмасин, фаровон турмуш, рўзғор баракаси, дастурхон тўкинлиги гаровидир. Дала-деҳқончилик ишлари, томорқачиликда бугун туманнинг “Шодлик”, “Мазлахон Чандир”, “Зарчабек”, “Доригар” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам диққатга молик саъй-ҳаракат бораётганини кўриш мумкин. Эрта…
6 242
13
❗️Бугун, 15 май — Халқаро оила куни ✍️Самандар Воҳидов шеъри 🔊Шеърни Зуҳро Рамазонова ўқиган | | |

LOBAR TG.mp4

6 431
142
#Kun_hikmati Илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва умуман, бирор - бир соҳанинг келажаги бўлмайди. | | |

Blue and White Watercolor Resolution Quote Facebook Post.mp4

4 403
29
4 618
2
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio