Сервіс доступний і на вашій мові. Для перекладу натиснітьУкраїнська
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts EFFECT.UZ | Расмий канал

🌐  EFFECT.UZ  сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат ва таклифлар учун:  @Effectuzgamurojaat  Батафсил:  @effectuz_live  Спорт:  @offsiderasmiy  Сайт: www. effect.uz   +998971663232 +998979663232 
Show more
17 178-42
~5 525
~35
30.63%
Telegram general rating
Globally
41 367place
of 78 777
1 221place
of 2 295
In category
2 474place
of 3 169
Posts archive
Ўзбекистонда қадимий ва барқарор турк ошхонаси танитилмоқда Турк ошхонаси ҳафталиги доирасида Туркиянинг бой гастрономик маданияти Ўзбекистонда ва бошқа хорижий ваколатхоналарда кенг миқёсда таништирилмоқда. Шу муносабат билан, бугун Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ХХ Миллий таомлар ва маданий анъаналар фестивалида 2024 йил учун белгиланган «Барқарор турк ошхонаси: соғлом, анъанавий, чиқиндисиз» мавзуси доирасида Эге минтақасининг лаззатлари татбиқ этилмоқда. Фестиваль қизғин давом этмоқда. Фестивалнинг очилишида Элчимизнинг рафиқаси Нургул Бекар хоним ҳам турк ошхонасининг аҳамиятига ва бу йилги мавзусига алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнгра элчимиз билан биргаликда турк стендини очиб берди. | | | |
Show more ...
1 778
3
2 382
3
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун маъқулланди. Ушбу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган. Сенат қўмита раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаевага кўра, қонун яхши бўлиб, унда ўзаро манфаатли маълумотлар алмашинуви, беғараз ҳарбий-техник ёрдам олиш, ҳарбий техникаларни тўғри эксплуатация қилиш учун ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари қамраб олинган.
Show more ...
2 725
5
Uzbekistan Airways Qanot Sharq авиакомпаниясидан иккита А330 самолётини ижарага олди Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиаташувчисидан иккита кенг фюзеляжли узоқ масофали Airbus А330 самолётини лизингга олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди. Битим бир йил муддатга имзоланди. Ушбу давр мобайнида ҳаво кемалари (рўйхатга олиш рақамлари UK33020 ва UK33021) Uzbekistan Airways логотипи ва ёзувлари билан парвоз қилади. Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Ҳаво кемаси Rolls-Royce Trent 700 двигателлари билан жиҳозланган. Илк авиақатнов HY281/282 Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида амалга оширилиши 20 май куни режалаштирилган.
Show more ...
3 137
6
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозими бўйича бир қатор тайинловлар амалга оширилди Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга, Маъмуржон Кадиров муддатсиз даврга, Дилшод Ражабов муддатсиз даврга, Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга, Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга, Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга, Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимига сайланди.
3 268
8
Пневматик ва шунга ўхшаш бошқа қуролларни ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод этилади Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди. Маълумки, мамлакатимизда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Қурол тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, шунингдек, қуролнинг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш механизмини такомиллаштириш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахсларни жавобгарликдан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида мустаҳкамлаб қўйилган қоида шахслар бошқа турдаги қуролни ўз ихтиёри билан топширганда уларни жавобгарликдан озод қилиш муаммосини ҳал этмайди. Мисол учун фақатгина 2023 йилда ички ишлар органлари ходимлари томонидан 1072 дона ноқонуний (ички ишлар органлари рўйхатига қўйилмаган) қуроллар аниқланиб, 839 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддаси асосида жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 2023 йилда тегишли рухсатномаларсиз сақлаётган пневматик қуролини ихтиёрий топшириш бўйича ички ишлар органларига 1599 нафар фуқаро мурожаат этган. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган профилактик ишларга қарамасдан ўқотар бўлмаган, яъни пневматик қуролга ноқонуний эгалик қилиш, уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилда пневматик қуроллар билан боғлиқ 5 та нохуш ҳолат содир этилган ва бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро жароҳатланган, 1 нафар фуқаро эса ҳалок бўлган. Амалдаги қонунчиликка кўра фуқаро ўз ихтиёри билан пневматик қуролни олиб келиб топширса ҳам ушбу қурол мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараварига, мансабдор шахсларга эса – йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин. Ваҳоланки, Жиноят кодексининг 248-моддасида жамоат хавфсизилиги даражаси анча юқорироқ бўлган ўқотар қуролни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўзда тутилган. Юқоридаги муаммоларни инобатга олган ҳолда ҳамда қайд этилган ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадида қонунчиликда пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли каби ўқотар бўлмаган қурол турларини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилинишини назарда тутувчи нормани мустаҳкамлаш зарурияти юзага келмоқда. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиш имкониятини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда. Таъкидлангандек, ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва ўқотар бўлмаган қурол турларининг қонунга хилоф муомаласи ҳолларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Show more ...
3 343
11
Урганчда ота фарзандларига алимент ўрнига уй совға қилди Урганчлик ота фарзандларига алимент ўрнига уй совға қилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Х.А.дан ундирувчи З.Т. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Х.А.дан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган. Ижро ҳужжати бўйича қарздор Х.А.нинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаса-да, ундирувчи З.Т. билан келишган ҳолда икки нафар фарзандларининг келажаги учун улар вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига фарзандларига кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришни маълум қилди. Шу тариқа, собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишувга эришиб, ота ўғлининг номига Урганч шаҳар марказидан бир хонали хонадон ҳужжатларини расмийлаштириб берди.
Show more ...
3 077
3
Халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда Туркияга саёҳат қилиш учун кетган оила Ислом давлат халқаро террорчилик ташкилотига қўшилган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Муроджон Ахматов Ахматов Тошкентда яшаган пайтида муқаддам судланган қўшниси таъсирида диний экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлай бошлаган. У динга берила бошлагани сабабли ишдан бўшаган. У яқин қариндошларига турмуш ўртоғи Феруза Ахматова ва бир нафар фарзанди билан Туркияга саёҳатга кетаётганини айтган. Ахматов турмуш ўртоғи билан бирга Ўзбекистондан Туркия давлатига чиқиб кетгач, у ердан айланма йўллар орқали Сурия давлатига ўтиб кетиб, Ислом давлати халқаро террорчилик сафларига бориб қўшилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ахматов Муроджон ва Ахматова Ферузага нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Show more ...

file

2 908
12
Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилмоқда Кейинги йилларда фуқароларнинг Умра зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, туризм фаолияти билан шуғулланаётган айрим тадбиркорлар Умра сафарига кетиш ҳақидаги рекламаларда берилаётган ваъдаларини бажармаётгани, манзилга етиб борганда меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, кўп ҳолларда эса зиёратчилар бориш-келишда самолёт рейсларининг белгиланган санадан кечикиши каби ҳолатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун бу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун зиёратчилар Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Бунда ушбу лицензия Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан берилиши ҳамда ушбу лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи белгиланмоқда. Мазкур қонун билан амалга оширилиши учун рухсат ва тегишли ҳужжатларни талаб этадиган фаолият турлари қаторига Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга оширганлик учун ҳам рухсатнома олиш қўшимча сифатида киритилмоқда. Бундан ташқари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар қаторига қўшимчалар киритилмоқда. Эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади. Сенаторларнинг фикрича, Қонуннинг қабул қилиниши юртдошларимизнинг энг муқаддас амалларини эмин-эркин ва хавфсиз бажаришига, бу борада ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланишига, турли фирибгарликларнинг олди олинишига, энг муҳими мазкур жараёнда ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида бўлишига хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Show more ...
3 158
12
Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилмоқда Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Шунингдек, эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолд Сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Қайд этилишича, кейинги йилларда фуқароларнинг Умра зиёратига бориб келишида турли муаммоларга дуч келиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, туризм фаолияти билан шуғулланаётган айрим тадбиркорлар Умра сафарига кетиш ҳақидаги рекламаларда берилаётган ваъдаларини бажармаётгани, манзилга етиб борганда меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, кўп ҳолларда эса зиёратчилар бориш-келишда самолёт рейсларининг белгиланган санадан кечикиши каби ҳолатлар учраяпти. Сенаторлар муҳокама қилган қонун шу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган. У зиёратчилар Умра амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хорижда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича янги лицензияланадиган фаолият тури жорий этилмоқда. Ушбу лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади ҳамда уни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Мазкур қонун билан амалга оширилиши учун рухсат ва тегишли ҳужжатларни талаб этадиган фаолият турлари қаторига Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга оширганлик учун ҳам рухсатнома олиш қўшимча сифатида киритилмоқда. Бундан ташқари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар ўзгаради. Эндиликда Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Show more ...
3
0
3 038
0
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтиши маълум қилинди Саида Мирзиёевага кўра, ушбу тадбир дўстона алоқаларнинг янги саҳифасини очади. Кеча, 17 май куни Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шу муносабат билан Telegram-каналида пост қолдирди. «Алоқаларимиз йилдан йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда», дейди у. Таъкидланишича, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда. «Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз», дея маълум қилди Саида Мирзиёева. Унинг сўзларига кўра, Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. «Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз», дейди Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси.
Show more ...
3 158
5
2 986
3
Солиқ кодексида назарда тутилган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилмоқда Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227¹-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Киритилаётган ўзгартиришга кўра, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жавобгарлик янада либераллаштирилмоқда. Хусусан, мазкур қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланадиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиб-қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизини ташкил этади. Мазкур ҳуқуқбузарлик молиявий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, жарима миқдори йигирма фоизни ташкил этиши белгиланмоқда. Аввал тадбиркорлар ушбу қонунбузилиш ҳолати учун охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётган эди. Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни яна-да мақбуллаштиришга ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Show more ...
3 160
7
Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди “Бохо завхоз” ва “Терминатор” лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ҳамда у билан бир иш доирасида қамоққа олинган “Навоий автосавдо” МЧЖ таъсисчиси Ниёз Ибодовга 16 май куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида суд ҳукми ўқилди. манбасига кўра, Баҳодир Султонов ҳамда Ниёз Ибодов Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” (жуда кўп миқдорда товламачилик) бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд ҳукми билан Баҳодир Султоновга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунингдек, суд ҳукми билан Баҳодир Султонов ўта хавфли рецидивист деб топилган. Ниёз Ибодовга эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ниёз Ибодов “Навоий автосавдо” МЧЖда 61,20 фоиз улушга эгалик қилган. МЧЖнинг 32,70 фоиз улуши эса Сардор Ғаффоровга тегишли бўлган.
Show more ...
2 998
6
Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи электр энергиясиз қолди Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар Маълум қилинишича, соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 kVli 190 та фидер 274 MVt қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда. Oқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган. Қайд этилишича, ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.
Show more ...
3 714
7
Ўзбекистон Президенти Тимур Бекмамбетов номидаги анимация мактабига борди Президент Шавкат Мирзиёев Тимур Бекмамбетов номидаги анимация мактабида бўлди. Бу ерда Хўжа Насриддин ҳақида тўлиқ метражли анимацион фильм суратга олиш ишлари давом этмоқда. Тимур Бикмамбетов ва ёш аниматорлар ижод учун яратилган шароитлар, янги имкониятлар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди. – Хўжа Насриддин ҳақидаги анимацион фильмимизни биринчи бўлиб Ўзбекистон қўллаб-қувватлади, ўшандан бери бизнинг лойиҳамизга Туркия, Татаристондан янги қизиқишлар билдирилмоқда. Тошкентдаги мактаб намунасига асосида биз Алметевск ва Анқарада ҳам худди шундай лойиҳаларни бошладик. Аммо Ўзбекистон халқаро ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича ҳақиқий етакчи. Президент Шавкат Мирзиёев ва Кинематография агентлигининг кўмаги билан биз учта янги мактаб очмоқдамиз.Ҳудудлардаги иқтидорли ўзбек болалари янги касб-ҳунар ўрганиш имкониятига эга бўлади», — деди Тимур Бикмамбетов. Бекмамбетов Голливуд юлдузлари Крис Пратт ва Ребекка Фергюсон иштирокида янги «Меҳр-муҳаббат» фильмини суратга олиш майдончасидан алоқага чиқди. Мактаб фаолиятини театр ва кино режиссёри Александр Гамиров бошқаради.
Show more ...
3 309
9
Словакия бош вазири яна операция қилинди Словакия бош вазирининг аҳволи оғирлигича қолмоқда Икки кун олдин суиқасдга учраган Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди. «Шифокорлар ўқ жароҳатларидан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Операция тахминан икки соат давом этди. Бемор ҳамон жонлантириш бўлимида. У ҳушида, аҳволи барқарор, аммо оғир», - деди ҳукумат раҳбари даволанаётган Банска-Бистрица клиникаси директори Мириам Лапуникова 17 май, жума куни. Ўз навбатида, Словакия бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк Фицо билан касалхонада гаплаша олганини, бироқ жароҳат оғирлиги боис учрашув қисқа бўлганини айтди. Калиняк сўзларига кўра, Фицо ҳолатининг динамикаси ҳақида гапириш учун яна бир неча кун ўтиши керак.
Show more ...
3 312
0
Бишкек кўчаларига ички қўшинлар сафарбар этилди Қирғизистон пойтахти марказига 17 май куни кечқурун ҳостелдаги муштлашувдан сўнг ҳудудда тўпланган оломон туфайли ички қўшинлар ва сув пуркагувчи мосламалар киритилди, деб ёзади маҳаллий ОАВ. агентлигига кўра, 7 апрел кўчаси шимолий йўналишда ўраб олинган ва хавфсизлик кучлари унинг Чуй шоҳкўчаси билан кесишган қисмида жойлашган. Журналистларга кўра, жанубий йўналишдаги бир кўчада бир неча минг киши тўпланган. Орадан бироз вақт ўтгач, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азамат Тўқтоналиев намойишчилар билан музокаралар олиб борган. Суҳбат натижасида одамлар тарқала бошлади. Шу билан бирга, йиғилганлар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни ва ҳостелдаги муштлашувдан сўнг қўлга олинган уч кишини қонун доирасида тўлиқ жазолашни талаб қилди. Қирғизистон ИИВ Бишкекдаги вазият департамент назоратидалигини маълум қилди. Ички ишлар вазирлиги ходимлари кучайтирилган режимда ишлаб, патруллар ташкил этди ва тушунтириш ишлари олиб бормоқда.
Show more ...
3 358
3
3 305
3
Хива – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри 2022 йил Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар туризм вазирларининг ХI сессиясида икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан, Хива шаҳри тез кунларда бутун Ислом оламининг диққат-эътиборини ўзида жамлайди. Ўзбекистонда ўтказилаётган навбатдаги нуфузли тадбирлар доирасида ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг ХII сессияси ўтказилади. Сессия давомида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг туризм салоҳияти тақдимотлари ўтказилади, амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилинади, истиқболдаги режалар кўриб чиқилади. Таъкидлаш лозимки, Хива шаҳрига Ислом оламининг туристик пойтахти мақомини бериш шаҳарни халқаро туризм бозоридаги энг яхши сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш имкониятини беради. ЮНEСКО мутахассислари ҳатто Хивани қадимги Афина, Рим ва Қоҳира билан солиштиришади.
Show more ...

file

3 426
6
Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ савдо тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳукумат қарори лойиҳаси қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган: 1. «Дистрибютор» ва «дилер» мақомини аниқ белгилаш Вазирлар Маҳкамаси қарорларида «дистрибютор» ва «дилер» тушунчаларининг талқини бошқа характерга эга. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорида «дистрибютор» воситачи ташкилоти сифатида кўрсатилган ва «дилер» сўзининг изоҳи унда акс эттирилмаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорида «дистрибютор» сўзининг изоҳи йўқ, бироқ унда «расмий дилер» сўзига таъриф берилган. Бундан ташқари, ушбу қарорда ҳам аввалги қарор каби ҳам «дистрибютор» воситачи ташкилоти сифатида кўрсатиб ўтилган. «Дистрибютор» ва «дилер» таърифларини тўғри талқин қилиш мақсадида таклиф қилинаётган лойиҳада уларнинг талқинлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Амалдаги қонунчиликда дистрибютор ва дилерлар томонидан автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилардан олдиндан (аванс) тўлови эвазига сотиб олиш механизми йўқлиги сабабли, воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича фаолият юритилмоқда. Бу автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг айланма маблағлари музлатиб қўйилишига, дистрибютор (дилер) корхоналари автомобил сотилишида замонавий ва ривожланган давлатлар тажрибасида кенг қўлланадиган дастурларни истеъмолчиларга тақдим қилишда чекланишига олиб келмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналари автомототранспорт воситаларини ўзлари томонидан тайинлаган дистрибютор (дилер) корхоналарига олдиндан тўлов (аванс) асосида сотиш имконини беради. 2. Trade-up дастурини жорий этиш Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга ўзлари фойдаланган автотранспорт воситасини янги маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситасига алмаштириш имкониятини яратувчи Trade-in дастури жорий қилинган. Trade-up дастури эса – илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини бошқа илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасига алмаштириш ҳисобланади. Trade-up дастурининг жорий этилиши юридик ва жисмоний шахсларга ўзларида фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини бошқа илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасига алмаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бугунги кунда республикада Trade-up дастури бўйича амалга оширилаётган битимлар амалиётда нарх фарқини тўлаган ҳолда илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси эвазига фақат янги автомобиль бериш билан чекланади. Trade-up дастурини жорий этиш орқали истеъмолчига дистрибюторлик (дилерлик) марказида бошқа ёки шунга ўхшаш тоифадаги автомобилни топиш имконияти берилади, бунда қўшимча тўловдан қочиш имконияти мавжуд бўлса ҳам, ундан фарқли ўлароқ, янги автомобиль учун фарқни қўшимча тўлаш, илгари фойдаланишда бўлган автомобиль учун арзонроқ бўлади ёки эҳтимол нархдаги фарқ истеъмолчининг ўзига тўлаб берилиши мумкин. 3. Дистрибютор ва дилерлик корхоналари томонидан тузиладиган битимларни нотариал тартибда расмийлаштирмасдан амалга оширилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатига қўшиш Илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари иккиламчи бозорида нақд пул айланмасини қисқартириш ва бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш мақсадида юридик шахсларга (дистрибюторлик ва дилерлик корхоналарига) илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ олди-сотди битимларни нотариал тартибда расмийлаштирмасдан туриб, уларни тўғридан тўғри амалга ошириш имконияти берилиши керак. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси қарорларида акс эттирилган, нотариал тартибда расмийлаштирмасдан туриб амалга оширилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати дистрибютор ва дилерлар томонидан тузиладиган илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар билан тўлдирилди.
Show more ...
3 915
63
Мунира Ҳусановна, [18/05/2024 09:00] Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ савдо тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Ҳукумат қарори лойиҳаси қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган: 1. «Дистрибютор» ва «дилер» мақомини аниқ белгилаш Вазирлар Маҳкамаси қарорларида «дистрибютор» ва «дилер» тушунчаларининг талқини бошқа характерга эга. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорида «дистрибютор» воситачи ташкилоти сифатида кўрсатилган ва «дилер» сўзининг изоҳи унда акс эттирилмаган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорида «дистрибютор» сўзининг изоҳи йўқ, бироқ унда «расмий дилер» сўзига таъриф берилган. Бундан ташқари, ушбу қарорда ҳам аввалги қарор каби ҳам «дистрибютор» воситачи ташкилоти сифатида кўрсатиб ўтилган. «Дистрибютор» ва «дилер» таърифларини тўғри талқин қилиш мақсадида таклиф қилинаётган лойиҳада уларнинг талқинлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Амалдаги қонунчиликда дистрибютор ва дилерлар томонидан автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилардан олдиндан (аванс) тўлови эвазига сотиб олиш механизми йўқлиги сабабли, воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича фаолият юритилмоқда. Бу автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг айланма маблағлари музлатиб қўйилишига, дистрибютор (дилер) корхоналари автомобил сотилишида замонавий ва ривожланган давлатлар тажрибасида кенг қўлланадиган дастурларни истеъмолчиларга тақдим қилишда чекланишига олиб келмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналари автомототранспорт воситаларини ўзлари томонидан тайинлаган дистрибютор (дилер) корхоналарига олдиндан тўлов (аванс) асосида сотиш имконини беради. 2. Trade-up дастурини жорий этиш Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга ўзлари фойдаланган автотранспорт воситасини янги маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситасига алмаштириш имкониятини яратувчи Trade-in дастури жорий қилинган. Trade-up дастури эса – илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини бошқа илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасига алмаштириш ҳисобланади. Trade-up дастурининг жорий этилиши юридик ва жисмоний шахсларга ўзларида фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасини бошқа илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситасига алмаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бугунги кунда республикада Trade-up дастури бўйича амалга оширилаётган битимлар амалиётда нарх фарқини тўлаган ҳолда илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаси эвазига фақат янги автомобиль бериш билан чекланади. Trade-up дастурини жорий этиш орқали истеъмолчига дистрибюторлик (дилерлик) марказида бошқа ёки шунга ўхшаш тоифадаги автомобилни топиш имконияти берилади, бунда қўшимча тўловдан қочиш имконияти мавжуд бўлса ҳам, ундан фарқли ўлароқ, янги автомобиль учун фарқни қўшимча тўлаш, илгари фойдаланишда бўлган автомобиль учун арзонроқ бўлади ёки эҳтимол нархдаги фарқ истеъмолчининг ўзига тўлаб берилиши мумкин. 3. Дистрибютор ва дилерлик корхоналари томонидан тузиладиган битимларни нотариал тартибда расмийлаштирмасдан амалга оширилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатига қўшиш Илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари иккиламчи бозорида нақд пул айланмасини қисқартириш ва бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш мақсадида юридик шахсларга (дистрибюторлик ва дилерлик корхоналарига) илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ олди-сотди битимларни нотариал тартибда расмийлаштирмасдан туриб, уларни тўғридан тўғри амалга ошириш имконияти берилиши керак. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси қарорларида акс эттирилган, нотариал тартибда расмийлаштирмасдан туриб амалга оширилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати дистрибютор ва дилерлар томонидан тузиладиган илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар билан тўлдирилди.
Show more ...
1
0
Мунира Ҳусановна, [18/05/2024 09:00] Бу чора асосан яширин иқтисодиёт ва нақд пул айланмасини қисқартириш, шунингдек, илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситаларининг иккиламчи бозорида содир этилаётган турли фирибгарлик схемаларини камайтиришга қаратилган. Илгари фойдаланишда бўлган автомототранспорт воситалари бозорида битимлар тузишнинг қўшимча механизмининг жорий этилиши дистрибютор ва дилерлик корхоналарига олди-сотди шартномаларини оддий ёзма шаклда, яъни нотариал тартибда расмийлаштирмасдан тузиш имконини беради.
Show more ...
1
0
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган қиз Ўзбекистонга қайтарилди Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик икки ёшли қиз ватанга қайтарилди. У болалар омбудсманига мурожаат қилган бувиси қарамоғига топширилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Март ойида Тошкент шаҳрида яшовчи В.Д. (аёл) Россиянинг Москва вилояти Люберци шаҳридаги васийлик органида бўлган икки ёшли набираси З.Н.ни қайтаришга ёрдам сўраб, бола ҳуқуқлари бўйича вакил идорасига мурожаат қилган. Унинг онаси З.А. болани энагасига қолдириб, олиб кетиш учун қайтиб келмаган, шундан сўнг энага полицияга мурожаат қилган. Полиция ходимлари болани васийлик органига топшириб, қаровсиз бола сифатида рўйхатга олиб, янги исм ва фамилия қўйган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида 14 май куни қизалоқ Россиядан қайтарилди. Ҳозирда бола бувиси В.Д. қарамоғига расмий равишда топширилган.
Show more ...
3 855
7
АҚШда Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум этилди Флоридада 39 ёшли ўзбекистонлик болаларнинг жинсий зўравонлик материалларини сақлагани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. Файллар унинг телефонидан топилган, деб хабар беради мухбири. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриев АҚШга учиб кетган. Божхона чегара хизмати ходимлари унинг мобил телефонини тинтув қилишди. Қурилмада болаларнинг жинсий тасвирлари топилган. Суд-тиббий экспертиза текшируви шуни кўрсатдики, у ушбу материалларни Ўзбекистонда бўлганида олган. Нуриев интернетда ўзини 12 ёшли боладек қилиб кўрсатиб, вояга етмаган қизларни унга шаҳвоний суратларни юборишга мажбурлаган.
Show more ...
3 892
5
Kувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари, хотин-қизлар жамиятлари уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Ҳийла Ҳаммад ал-Макаими: Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Ушбу форумнинг асосий мақсади аёлларнинг имкониятларини иқтисодий даражада кенгайтириш, шунингдек, семинарлар ёки таълим ва тренинглар орқали унинг имкониятларини оширишдир.

file

3 975
1
Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчиларнинг тергов изоляторида қолиш муддати узайтирилди Крокусдаги теракт иши бўйича айбланувчилар тергов изоляторида қолмоқда. Москванинг Басманний суди Crocus City Hall'даги теракт иши бўйича шерикликда гумон қилинаётган тўрт нафар – Назримад Лутфуллои, Ёқубжон Юсуфзода, Муҳаммад Шарипзода ва Жумахон Қурбоновни ҳибсга олиш муддатини 22 августга қадар узайтирди. Суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Тергов маълумотларига кўра, Лутфуллои террорчиларнинг пулларини криптовалютадан рублга ўтказган, Юсуфзода ҳужум содир этганларнинг турар жойи учун маблағ ўтказган, Қурбонов алоқа учун масъул бўлган. Тергов террорчилик хуружига тайёргарлик кўриш иштирокчиларидан бири сифатида Муҳаммад Шарипзода номини тилга олди, бироқ у айнан нима билан шуғуллангани ҳақида маълумот бермади.
Show more ...
4 471
8
3 799
5
Ўзбекистонда креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси тасдиқланди    Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди. Бу ҳақда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.  Қайд қилинишича, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиб, балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор лойиҳаларни таклиф этмоқда. Жумладан, Венгрия билан балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган Наслчилик марказини ташкил этиш, Хитой билан Қизил китобга киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш, балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.  Лойиҳа 2024-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Show more ...
4 047
11
Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган. | | | |
Show more ...
4 082
10
3 457
2
Бишимбаев қамоқдан озод этилиши мумкин Қозоғистоннинг собиқ вазири Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкин. У аёли Салтанат Нукеновани ўлдирган эди. Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари қандай ҳолатда Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Қайд қилинишича, Қозоғистоннинг собиқ вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Адлия вазири ўринбосари Ботагоз Жаксылыкова Бишимбаев шартли равишда озодликка чиқиш мумкинлигини таъкидлади. Агар жиноятчи Бишимбаев қамоқхонадаги қоидаларни бузмаса, у жазони ўтаётган қамоқхона муддатидан олдин озод қилиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Лекин берилган жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтмасдан судланувчини қамоқдан чиқариш мумкин эмас.
Show more ...
3 778
8
Ватанини юракдан севган шоира ёди Бугун Сирдарё вилоятида Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 77 йиллиги кенг нишонланди. Эрта тонгдан кенг жамоатчилик иштирокида шоира ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Унинг хотирасига эҳтиром кўрсатилди. Меҳмонлар шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган музей фаолияти билан ҳам танишдилар. Шундан сўнг вилоят мусиқали драма театрида ижодий кеча бўлиб ўтди. Унда миллий куй-наволар жаранглади. Ҳалима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар, расмлар кўргазмаси намойиш қилинди. Умр ва ижод йўллари акс этган тасвирлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Show more ...

file

4 098
5
Фарғонада фарзандини мактабга юбормаган эркак қамалди Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 45-мактаб ўқувчиларидан бирининг отасига инспектор-психолог қўнғироқ қилиб, фарзанди дарсга келиши зарурлигини айтади. Бироқ суҳбат пайтида боланинг отаси фарзанди мактабга бормаслигини ва бунга ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган. Мазкур ҳаракатлари учун эркак 10 суткага қамалди.
3 770
10
Сайёҳларни ўзига жалб қилиб келаётган “Зомин” Жорий йилнинг 15-16 май кунлари маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Жиззах вилояти Зомин туманининг туристик салоҳияти билан танишдилар. Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида дунёда улкан салоҳият ва имкониятларга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг ўзига хос табиати, бой маданий ва маънавий мероси, тарихий ва меморий обидалари хорижликларни доимо ўзига жалб қилиб келади. Туманга 2023 йил давомида 30 минг нафар хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилган бўлса, 2024 йилнинг ўтган даври давомида 20 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида умумий қиймати 466 млрд сўм бўлган “New Zomin Plaza”, “Turon Plaza Hotel”, “Zomin Supa Grand Hotel” МЧЖ томонидан WYNDHAM бренди асосида 720 ўринли 3 та замон талабларига мос замонавий меҳмонхоналар ишга туширилди, меҳмонхоналар сони 30 тага, меҳмонхоналардаги ўринлар сони 1105 тага етказилди. | | | |
Show more ...

IMG_2360.MP4

4 199
23
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AI-80 бензин ишлаб чиқаришни 2025 йилдан тўлиқ тўхтатади 2024 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб AI-92 ва ундан юқори маркали бензинлар ишлаб чиқаришга кўпроқ урғу бериш мақсадида AI-80 бензин ишлаб чиқариш ҳажмини кескин қисқартиради. Айни арзон бензин дефицит бўлиб, АЁҚШларда даҳшатли навбатлар юзага келганда AI-80 тўхтатилиши айтилмоқда.
3 647
6
Ҳоким топшириғи бажарилди — ваъда қилинган тикув машинаси етказиб берилди Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Basvello Gold” текстиль корхонасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, яратилган шарт-шароитлар ҳамда уларнинг таклиф, муаммоларини тинглаган эди. Хусусан, Шоҳсанам Қувватованинг мурожаати бир кунда ижобий ҳал этилиб, тикув машинаси етказилди. Шунингдек, корхонада фаолият юритаётган бир гуруҳ аёлларнинг Бухорога саёҳати ташкил этиладиган бўлди.
Show more ...

file

1 627
6
3 566
2
Жорий йил январь-апрел ойлари якуни бўйича ХМИ/ХҲМТ маблағларини ўзлаштириш 832,5 млн.долларни ташкил қилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди. 7 та лойиҳа бўйича 1,37 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди ва 1,0 млрд долларлик 6 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. 32 та лойиҳа бўйича 257 млн долларлик 71 та шартнома имзоланди, шундан, 97,4 млн долларлик 18 та тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланди. Жорий йилнинг 24 январь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қиймати 2,5 млрд долларлик 2024 йилга “Ҳамкорлик дастури” имзоланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024-2029 йилларга мўлжалланган Янги стратегияси ишлаб чиқилиб, ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳалар доирасида аниқланган муаммолар, бартараф этиб борилмоқда.
Show more ...

file

3 825
13
Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди – Саида Мирзиёева Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 16 май куни миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этган эди. Президент Мирзиёев бошчилигида ўтган тадбир Тошкентдаги Кино саройида ҳам давом этган. Мирзиёеванинг билдиришича, давлат раҳбари Кино саройидаги йиғилишда ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлаган. «Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради», – дейди Президент ёрдамчиси.
Show more ...
4 101
5
Ўзбекистонда яна табақалаштирилган солиқ тизимига қайтилиши мумкин Солиқ қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, табақалашган солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Ҳозир Ўзбекистонда ягона 12 фоизлик даромад солиғи қўлланилади. Бу хусусий секторда «конверт»да ойлик тўлашни олдини олиш мақсадида қилинган. Ҳаммаси тартибга солингач яна эски тизимга қайтилиши мумкин. 2019 йилгача даромад солиғининг энг баланд кўрсаткичи 22,5 фоизгача бўлган. Шу тизимга қайтиш режалаштирилмоқда.
Show more ...
4 058
42
Ўзсувтаъминот” раиси ишдан олинди Дилшод Азимов бу лавозимга 2023 йил июл ойида тайинланганди. Унгача ташкилотни Соҳиб Саифназаров бошқарган. Азимов аввал Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
4 505
16
Беш ташаббус паралимпиадаси Навоий ҳудудий босқичига старт берилди Ёшларимизнинг севимли анъанасига айланиб улгурган оммавий спорт мусобақаси беш ташаббус паралимпиядасининг ҳудудий босқичи бошланди. Пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара бадминтон, аравачада стол тенниси, пара шахмат ҳамда пара шашка спорт турларидан туман(шаҳар) дан муносиб деб топилган ёшлар ҳудуд босқичида белгиланган манзилларда синовларни бошлашди. Навоий шаҳар 2-сонли спорт мактабида очилиш маросими ўтказилди.
Show more ...
3 800
0
АҚШда ўзбекистон фуқароси қамалди АҚШда 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриев болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган материалларни чегарадан олиб ўтгани учун 19 йилга ҳукм қилинди. У 2023 йил 26 сентябрда ўз айбига иқрор бўлган. Бу ҳақда АҚШ Адвокатлик идораси хабар берди. Маълум қилинишича, Нуриев 2022 йил 13 январь куни Флоридадан Тошкентга жўнаб кетган. Шу йил 20 феврал куни у Тошкентдан Орландога қайтган. Нуриев Қўшма Штатларга қайтганидан сўнг, АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати унинг телефонини текширган. Ундан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирлари топилган. Кейинги суд-тиббий экспертиза текширувига кўра, Ўзбекистон фуқароси интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида таништириб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олишга, унга юборишга ундаган. Ушбу ишни АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш ҳамда Федерал тергов бюроси текширган. Қўшма Штатлар адвокатлари томонидан жиноий иш қўзғатилган. Султон Нуриев 2023 йил 26 сентябрда ўз айбига иқрор бўлган.
Show more ...
4 187
12
3 936
0
Бухорода фуқаронинг уйидан 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети борлиги аниқланди Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳолатда бўлган.

file

4 361
6
Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбари Қозоғистон президентини 17 май куни таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар. Хива шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувдаги келишувларнинг амалга оширилиши ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Show more ...
4 362
6
ХИТОЙ компанияси Чироқчига инвестиция киритади Хитойнинг "Henan Fuhang New Material Technology "компанияси Чироқчида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда туман ҳокимининг инвестиция ва саноат масалалари бўйича ўринбосари Тоир Саттров маълум қилди. Хитойлик тадбиркор Чен Бин туманимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашди. Суҳбат давомида туман ҳокими мамлакатимизда Чироқчи туманининг тутган ўрни ва салоҳияти, иқтисодиёти, хорижлик инвесторлар учун яратилаётган имконият ва шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва уларнинг истиқболлари хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Хитойлик ишбилармонлар туманда қурилиш маҳсулотлари хусусан, темир (нержовейка) квадсга ишлов бериш орқали зангламас замонавий темир рулонлари ишлаб чиқариш панеллари ва қурилиш арматуралар ҳамда 30 турдан ошиқ қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида музокаралар олиб боришди.
Show more ...
4 078
11
Сурхондарёда онлайн камералар орқали чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда Термиз шаҳар "Дўстлик" МФЙда фуқаролар Ж. М., О.Қ., А.Б., Б.Н.лар томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташланган. Шунингдек, Термиз шаҳар "Алпомиш" МФЙ ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласи ҳудудида фуқаролар Л.К. ва Ҳ.И. худди шундай ҳуқуқбузарликни содир қилган. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳар бир ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида чиқинди ташлаган Ҳ.И. га нисбатан эса МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилди ва БҲМнинг 3 баравари — 1 миллион 20 минг сўм жарима қўлланди.
Show more ...

file

4 126
8
Дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болалар дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади. Президент томонидан “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра: заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни республика ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади; касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади. Бундан ташқари, «Туризм тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилмоқда.
Show more ...
3 870
10
Айни пайтда Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринда турибди IQAir порталига кўра, бугун, 17 май куни соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу «зарарли» таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PМ2,5 дисперс зарраларидир.
4 356
14

file

4 388
13
Аёллар дафтаридан имкониятлар минбари сари Мамлакатимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Чортоқ тумани 3-сектор ҳудудидаги Ойқирон маҳалласи Издош кўчасида яшовчи Маъмура Ҳайитова ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифаси бўйича "Аёллар дафтари"га олинган. Унга апрель ойида маҳалла "еттилиги" тавсияси асосида чорвачилик йўналишида 15 миллион сўм миқдорида ажратиб берилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 6 бош қўй олиб берилди. Чорва ҳайвонлари ва парранда парваришлаб, томорқадан самарали фойдаланиб, оиласи даромадини оширмоқда, рўзғорига барака киритмоқда. Турмуш ўртоғи билан фарзандлари келажаги учун замин яратиш ҳаракатида.
Show more ...

file

3 790
6
11 метрдан уролмаганидан кейин 3 кун ухламай чиқдим” Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда футболимиздаги ютуқларни ва жамоамизга озгина омад етишмаганини эслади.

file

5 058
35
Малайзия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташрифнинг биринчи кунида Тошкент шаҳрида олий даражадаги тадбирлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Саммит кун тартибидан тизимли сиёсий мулоқотни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, савдо, инновациялар, энергетика, нефть-кимё, саноат, электротехника ва электроника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида аниқ кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Малайзия Ҳукумати раҳбари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Show more ...
3 952
6
Ёшлар овози” – Бўзатов Fest ғолиблари аниқланди! Бахшичилик йўналиши бўйича 10-15 ёш тоифаси: 1-ўрин  Аяпова Умида (Қорақалпоғистон Республикаси) 2-ўрин Тошмуротов Дониёр (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин Соатов Муҳаммадали (Тошкент шаҳри) 16-22 ёш тоифаси: 1-ўрин Юсупов Темурбек (Тошкент шаҳри) 2-ўрин  Ашуров Аҳмад (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин Элишбаева Зулхумар (Қорақалпоғистон Республикаси) 23-30 ёш тоифаси: 1-ўрин Сеитимбетов Куанишбай (Қорақалпоғистон Республикаси) 2-ўрин Нуралиев Фаррух (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин Юсубов Бобурбек (Хоразм вилояти) Анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича 10-15 ёш тоифаси: 1-ўрин  Бердиев Алхофиз (Хоразм вилояти) 2-ўрин  Муҳаммадиев Исломбек (Қашқадарё вилояти) 3-ўрин  Акбаралиева Муслимахон (Фарғона вилояти) 16-22 ёш тоифаси: 1-ўрин  Ҳалилова Лайлохон (Фарғона вилояти) 2-ўрин  Усубжонова Мадина (Наманган вилояти) 3-ўрин  Абдуллаев Отабек (Самарқанд вилояти) 23-30 ёш тоифаси: 1-ўрин  Хожихонова Гуласал (Хоразм вилояти) 2-ўрин  Норов Ферузбек  (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин  Исақов Отабек (Наманган вилояти) Опера йўналиши бўйича 10-15 ёш тоифаси: 1-ўрин  Таганов Сайтмурат (Қорақалпоғистон Республикаси) 2-ўрин  Абдураимова Садоқат (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин  Умурзоков Жавоҳир (Тошкент шаҳри) 16-22 ёш тоифаси: 1-ўрин  Усмонов Азизбек (Сирдарё вилояти) 2-ўрин  Нуруллаев Мироншох (Навоий вилояти) 3-ўрин  Каримбаева Сарбиназ (Қорақалпоғистон Республикаси) 23-30 ёш тоифаси: 1-ўрин  Назиров Отабек (Хоразм вилояти) 2-ўрин Чориев Тоҳир (Сурхондарё вилояти) 3-ўрин Йигиталиев Саидасрор (Фарғона вилояти) Эстрада йўналиши бўйича 10-15 ёш тоифаси: 1-ўрин Ҳусниддинова Ясмина (Тошкент шаҳри) 2-ўрин Акимов Нуржигит (Навоий вилояти) 3-ўрин Уракова Асемай (Қорақалпоғистон Республикаси) 16-22 ёш тоифаси: 1-ўрин Халимхонов Шохруххон (Наманган вилояти) 2-ўрин Жиенбаева Оразбийке (Қорақалпоғистон Республикаси) 3-ўрин Жалолова Фарангиз (Тошкент вилояти) 23-30 ёш тоифаси: 1-ўрин  Нуратдинов Тимур (Қорақалпоғистон Республикаси) 2-ўрин  Махамаджанова Наврўза (Тошкент вилояти) 3-ўрин  Шавкатов Сардор (Тошкент шаҳри) 3-ўрин 20 млн 2-ўрин 30 млн 1-ўрин 50 млн пул мукофотлари билан тақдирландилар
Show more ...
4 120
8
3 482
4
4 071
5
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio