📌 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни
❗️КАШАНДАЛИК УМРНИ 18 ЙИЛГА ҚИСҚАРТИРАДИ
🗓 Бу санадан кўзланган асл мақсад — миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, умрини узайтириш. Ўттиз беш йилдирки дунё бўйлаб 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни сифатида нишонлаб келинади. Аммо тарғиботу чақириқлар, даъвату тушунтиришлар, афсуски, етарли натижа бераётгани йўқ.
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг куни кеча эълон қилинган сўнгги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотлари истеъмоли йилига 8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хавотирли жиҳати, кўрсаткичлар йил сайин ошиб боряпти. Ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар орасида бу иллатга ружў қўяётганлар кўпайиши янада ташвишли ҳолат.
▶️ — Никотин организмдаги метаболик жараёнга ҳалақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкоголь ҳамда бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўяди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов. — Шу тарзда тамакига қарамлик шаклланади.
🩺 Олимларнинг қайд этишича, чекиш таъсири остида организмда 25 дан ортиқ касалликлар ривожланиши кучаяди. Хусусан, ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд.
🫀🧠 Юрак-ишемик хасталиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ҳамда спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келиши сўзимизнинг яна бир исботи. Негаки, ҳар бир кашанда бу иллат туфайли ўз ҳаётини 18 йилга қисқартириши тадқиқ этилган.
🚬 Боз устига, тамакининг заҳарли тутунидан умри завол топаётгарларнинг 12 фоизи бундай маҳсулотларни истеъмол қилмайдиган кишилар, яъни пассив чекувчилардир. Улар орасида, таассуфки, болалар ҳам бор.
💰 Қолаверса, бу иллатнинг дунё иқтисодиётига етказаётган зиёни ҳам катта. ЖССТнинг охирги баёнотида мазкур муаммо ҳам рақамлар билан асослаб берилган.
🌏 Масалан, ҳозир 120 дан ортиқ давлат тасарруфидаги 3 миллион гектардан зиёд майдонда тамаки етиштириляпти. Ўз навбатида, сайёрамиз бўйича 300 миллиондан кўпроқ одам озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига ечим излаш билан овора.
📋 Шундай шароитда Президентимиз томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланиши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди.
🚫 Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки ҳамда никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
❌ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилишга йўл қўйилмайди.
📛 Савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш ман этилади.
‼️ Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.
Каналга обуна бўлинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+75vlFPoB9EwwY2Vi
👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Show more ...