МЕНГА УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?
Саволим қуйидагича мен шахар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири лавозимида ишлайман 1.0 ставкада мен шифохонага келган дориларни талабнома асосида тарқатаман қолаверса гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ундан ташқари перекс водород 60 % ли ни 3 % 6 % 30 % ли қилиб тайёрлаб бераман.Перекс водородни куйдирувчи ва ўювчи хусусияти бор менга мана шу тайёрлаганимга қўшимча хақ яни вреднст ололмаяпман лабараторияда қўшимча беради. Мен хам ололаманми. Илтимос шу саволимга ижобий жавоб берсангиз олдиндан рахмат
📍ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом"нинг қоидаларига кўра, қуйидаги тартибда соғлиқ учун зарарли бўлган тиббиёт лавозимлари учун устамалар белгиланади:
I бўлим. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган, уларда ишлаш ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига)
15 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар:
1.1. Юқумли касалликлар шифохоналари, сурункали инфекцияларга чалинган беморлар учун болалар санаторийлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар, провизорлар лавозимлари,
шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг (таркибий бўлинмаларининг) дорихоналари мудирлари.
III бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни
25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар:
3.1. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш фахрийлари учун госпиталлар.
Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар,
шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари.
IX бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига)
50 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар:
9.1. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) шифохоналари, диспансерлари, санаторийлари, санаторий-профилакторийлари, болалар боғча ва яслилари, чақалоқлар уйлари.
Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар (фармацевтлар),
шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари; мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари.
Яъни, сиз юқорида келтирилган турдаги тиббиёт бирлашмасида дорихона мудири бўлиб ишласангиз сизга белгиланганидек, 15 / 25 / 50% гача устама тўланиши мумкин. Лекин агар бундай турдаги дорихоналарда ишламасангиз сизга қонунчиликда устама белгиланмаган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @
yuristlar_maslahati 👈
Show more ...