❗️Оиламиз доим тинч бўлсин!
Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Ёр-у фарзанд, ўғил-қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар, бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Оила аъзоларингизга юборинг
👉 @Xabarlar24official
Батафсил https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi
Show more ...