#Диққат
#Тарқатинг
‼️
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади.
2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга
ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.
Президент фармонига кўра:
⁃ ипотека кредитлари
120 миллион сўмгача миқдорда,
20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш,
реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
⁃ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг
15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг
биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
Шунингдек, ҳудудларда
100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Канал👉 @YaxshiYomonShow more ...