ANORBANK Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади
27-30 апрель кунлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳомийлигида
Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) йиллик анжуман йиғилиши ва олтин юбилейи бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда халқаро ва минтақавий молия институтлари, Ислом банклари, хусусий сектор компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Савдо-саноат палаталари ҳамда ишбилармонлар кенгашлари делегатлари қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Уч кун давомида делегатлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганмоқда. ANORBANK
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, унга кўра банк ва ХСРИК инвестиция имкониятлари ва молиялаштиришни ўрганиш ва аниқлашда яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
💬
TELEGRAM 🌐
INSTAGRAM 🌐
FACEBOOK 🌐
YOU TUBE 🌐
TIK TOKShow more ...