⚡️⚡️⚡️
Сингапур компанияси Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев корхона вакиллари билан онлайн мулоқот олиб бориб, лойиҳани амалга оширишга қаратилган меморандумни имзолади.
Лойиҳа қиймати
$100 млнни ташкил этиб, бўлажак корхонада
ун, ўсимлик мойлари, таркибида оқсил миқдори юқори
ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Завод қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари жорий йилнинг биринчи ярмида якунланади.
2024−2025 йилларда лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Шунингдек, “Wilmar” маҳсулотларни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун дистрибюторлик марказини яратади.
Лойиҳа
Сурум қишлоғида, темир йўл ва Тошкент ҳалқа йўлига туташган
30 гектар майдонда амалга оширилади.
@NURAFSHON_UZShow more ...