Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Category
Channel location and language

all posts Pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун:  @pressuzbot  
32 985-173
~14 997
~4
34.13%
Telegram general rating
Globally
22 613place
of 78 777
785place
of 2 295
In category
176place
of 546
Posts archive
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси асосий рақиблардан бири – Ҳиндистонга қарши, қизлар терма жамоаси эса Сербияга қарши дона суради. 8-турдан сўнг олимпиада жадвалида Ҳиндистон 1-ўринда, Ўзбекистон эса 2-ўринда бормоқда. Бугунги ўйин терма жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Учрашув бугун, 20 сентябрь куни соат 18:15 да бошланади.
5 722
17
Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган чет элликларга тақиқ бўйича қонун сенатда маъқулланди Мазкур қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган; давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи; Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топиш учун асос бўлади.
Show more ...

IMG_8303.MP4

6 702
48
Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди – ДХХ
6 871
42
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига киритилди Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олинса, 2 та рейтингда умумий 24 поғонага . БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи “UN E-Government Survey”нинг 2024 йилги натижалари “Барқарор ривожланиш учун рақамли трансформацияни кучайтириш” номи остида эълон қилинди. Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди. Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Ушбу натижа “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди.
Show more ...
8 407
27
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин: • 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар; • Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш; • Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс; • Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш. Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади. TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг. Ушбу орқали ҳозироқ ариза қолдиринг. Реклама
Show more ...
7 366
15
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – Ҳукумат қарори Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда: ⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш; ⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
Show more ...
8 920
117
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Show more ...
7 275
21
Солиқ қўмитаси “Капиталбанк” ва “Тенгебанк”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Show more ...
1
0
❗️Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жабрланганларга компенсация тўлаб берилади.
8 882
18
Давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинми? Аксилкоррупция агентлиги изоҳ берди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир қатор давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётгани ҳақида . Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда бир қатор эътирозларга сабаб бўлгач, агентлик расмий муносабат билдирди. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган”, агентлик хабарида.
Show more ...
8 530
16
Энергетика вазирлиги: 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган. “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини .
Show more ...
8 238
24
АлоқаБанк “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталигида ўзининг янги маҳсулотларини тақдим қилди Тошкентда 17 сентябрдан “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги бошланди. Ҳафталик доирасида бугун, 18 сентябрь куни АлоқаБанк бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга йўналтирилган янги маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди Жумладан, тадбирда тақдим қилинган учта янги маҳсулотдан бири — Zoomrad Business кичик ва ўрта бизнес учун махсус ишлаб чиқилган замонавий банк маҳсулоти ҳисобланиб, рақамли банк соҳасидаги энг янги технологиялар билан интеграция қилинган. Ушбу ечим молиявий операцияларни тезлаштириш ва харажатларни назорат қилиш имконини беради. Zoomrad Business’нинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: ➖ корпоратив ҳисобларни бошқаришни соддалаштириш; ➖ транзакциялар ва тўловларни тезкор қайта ишлаш; ➖ ҳисобот ва таҳлил учун замонавий воситалар. Маълумот учун, ҳафталик 20 сентябрга қадар давом этади.
Show more ...
8 128
8
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8 753
55
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
9 046
41
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
1
0
❗️“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча чекланади “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 18 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча
9 144
37
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади. Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.
Show more ...
21 155
467
🏛 Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди Бугун, 17 сентябрь куни Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди. Кўргазмада АлоқаБанк ҳам ўз стенди билан иштирок этиб, мижозлар учун бир қатор инновацион лойиҳаларини . Молиявий технологиялар, сунъий интеллект, бизнесни юритиш, рақамли таълим, касб ва тадбиркорлик, транспорт соҳаларида бир қатор лойиҳалар шулар жумласидан. Бундан ташқари, AloqaVentures венчур фонди томонидан молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар ҳам кўргазмада намойиш қилинмоқда. Жумладан: 🔹 JETT – Онлайн инвестиция киритиш тизими; 🔹 Cerebra – Сунъий интеллект асосида инсультни эрта аниқлаш учун дастурий таъминот; 🔹 Delever – ресторанлар учун етказиб беришни автоматлаштириш тизими; 🔹 Startup Garage – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган лойиҳа; 🔹 SmartCast – Контент бошқаришнинг булутли тизими 🔹 ProTok – электромобилларни қувватлаш станциялари; 🔹 KPI — кичик ва ўрта бизнеслар учун комплекс бошқарув ечимларини таклиф қилувчи платформа кабилар.
Show more ...

3-kontent tg.m4v

8 630
14
“Тошкент фаввораси” ДУК тугатилмоқда Ҳукумат қарори билан “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси тугатилмоқда. Ташкилотнинг мавжуд қарздорликлари эса Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2024 йилда фаввораларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. Тошкент шаҳридаги мавжуд 43 та фаввора эса давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланди ҳамда уларнинг раҳбарлари фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, бенуқсон ишлаши учун шахсан жавобгар этиб белгиланди.
Show more ...
8 709
28
AloqaBank ”ICT WEEK UZBEKISTAN - 2024” АKT ҳафталигидаги ўз стендида AloqaVentures венчур фонди инвестиция киритган инновацион лойиҳаларни тақдим этади Мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган илғор технологик ечимлар ва стартаплар . Лойиҳалар қаторида Cradle AI стартапи ҳам қатнашмоқда. Мазкур дастур AloqaVentures томонидан илк инвестиция киритилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Стартап венчур фондидан $50.000 миқдорида инвестиция жалб қилган. Cradle AI — бу чакана савдо, банк иши ва соғлиқни сақлаш каби бир нечта соҳаларга хизмат қилувчи сунъий интеллект асосидаги видеокузатув ва таҳлил экотизимидир. Компаниянинг мақсади илғор технологияларни қўллаш орқали корхоналар учун турли операцион жиҳатларни, жумладан, логистика ва мижозларга хизмат кўрсатишни оптималлаштиришдир.
Show more ...

TG 1.m4v

8 943
8
“UzAutoMotors Powertrain” АЖ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун жамият бош директори Бу Инге Андерссонга иш ҳақининг 5% миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чораси
9 209
34
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц: “Буюк истеъдод эгаларининг мамлакатимизга кириб келишига имкон яратмоқдамиз”.
9 369
33
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат ⁃ Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим; ⁃ Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация; ⁃ “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация; ⁃ Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация; ⁃ Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим; ⁃ Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум. Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
Show more ...
9 394
26
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
9 513
28
❗️Ҳукумат қарори билан оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар кучайтирилмоқда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ: ⁃ оммавий тадбир ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш; ⁃ томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ташкил этиш; ⁃ оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш белгиланди.
Show more ...
12 345
28
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини .
Show more ...
12 018
50
Букмекерлик компаниясини реклама қилган МЧЖ жаримага тортилди Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик компанияларидан бирининг реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар юзасидан “HAMKOR REKLAMA SERVIS” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижаси юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида қонунчиликда белгиланган тартибнинг максимал миқдорида молиявий жарима қўллади. Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди. Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Show more ...
10 885
15
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади.
10 196
33
Транспорт вазирлигининг 50 та бошқарув ходимлари 55 та тадбиркорлик субъектларида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 та бошқарув ходимлари 39 та тадбиркорлик субъектларида ҳамда Маданият вазирлигининг 20 та бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. Тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Show more ...
10 299
32
Бир қанча тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 800 сўмга етди.
11 000
48
Сузиш федерацияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Бош прокуратуранинг Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн сўм маблағ талон-торож қилинган. Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган. Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган. Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Show more ...
12 654
36
UZTELECOM қуёш панеллари самарадорлигидан кенг фойдаланмоқда “Ўзбектелеком” АК томонидан тармоқдаги хизмат кўрсатиш объектларида замонавий қуёш панеллари . Хусусан, Компаниянинг Навоий филиали томонидан Нурота туман телекоммуникация боғламасининг маъмурий биносига ҳудуд аҳолисини узлуксиз телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш мақсадида бир ойда 8200 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқиш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилди. Мазкур йўналишдаги ишлар Компаниянинг республика кесимидаги барча филиалларида давом эттирилмоқда.
Show more ...
10 177
15
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
9 641
5
“Қорасув” чегара божхона пости очилди Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини Қирғизистонга ўтиш имконини берадиган “Қорасув” чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.
12 079
23
Тўлаганов Козим Носирович – Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди.
11 087
61
Тўлаганов Козим Носирович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаган Эшқувватов Сирожиддин Қаршибоевич тайинланди.
12 238
142
Президент Шаҳноза Мирзиёева зиммасига вазифа юклади Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.
11 854
72
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди. У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
10 156
57
Иқтисодий комплекс – Жамшид Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – Мансур Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб беради – Президент
9 904
58
Чегирмалар ойи 10 000 000 сўмдан ортиқ миқдордаги кредит фоиз ставкасига 10% гача чегирмалар совға қиламиз. , ариза топширинг ва бир дақиқада ечимга эга бўлинг. Батафсил сайтида Реклама
8 678
16
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини 11 сентябрь куни соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин.
9 189
25
Париж-2024 Олимпиадасида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга Қирғизистон президенти Садир Жапаров автомобиль “Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди. Спорт тинчлик элчиси деб аталади. Ўз мисолингиз билан ўзаро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман”, – деди Садир Жапаров.
6 802
21
“AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди – Рақобат қўмитаси Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди. Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилди. Махсус комиссия томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Show more ...
7 960
10
Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди. Бу улкан мажмуа келгуси йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Маълумот учун, тақдимотда собиқ қурилиш вазири Ботир Зокировни ҳам кўриш мумкин. У айни вақтда “Трест-12” АЖ қурилиш компанияси кузатув кенгаши раиси ҳисобланади. Шунингдек, Б.Зокиров зиммасига бошлаган лойиҳаларини якунига етказиш юклатилган.
7 867
32
Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди “Ўзатом” ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, “Росатом” ҳамда “Атомстройэкспорт” ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома Ҳужжат Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари — Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди. “Бугунги имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир, бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан-тўғри ишларни бошлаш имконини беради”, – деди “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Маълумот учун, 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт дан 6 та реактор) бўлган АЭС қуришни назарда тутади. “Атомстройэкспорт” АЖ (“Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими) станция қурилиши бўйича бош пудратчи ҳисобланади.
Show more ...
7 893
13
UZTELECOM Хоразм вилояти бўйлаб Wi-Fi ҳудудлари сонини орттирмоқда “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан телекоммуникация хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг июль-август ойларида вилоятдаги жами 8 та истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларда 16 та Wi-Fi нуқталари . “Ўзкомназорат” инспекцияси Хоразм вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан мазкур Wi-Fi ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ижобий баҳоланган ва қўшимча тавсиялар берилган.
Show more ...
7 484
14
2023 йилда коррупция жинояти учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайтадан ишга кирган ва коррупция жиноятларини яна қайта содир этган.

IMG_8209.MP4

8 013
53
Саида Мирзиёева Таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида Ўзбекистонда қизлар ва аёллар таълими ва унинг сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида Жумладан, 2018 йили Президент ташаббуси билан Термиз шаҳрида очилган касб-ҳунар таълими марказида ҳозирга қадар таълим олган 700 нафарга яқин Афғонистон фуқаросидан 200 нафари хотин-қизлардир. “Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай”, деди Саида Мирзиёева. Президент ёрдамчиси, шунингдек, Ўзбекистон Афғонистондаги барча ҳукуматлар билан алоқалар ўрнатишга интилаётгани, мамлакат ривожига ҳисса қўшиш ва гуманитар ҳалокатларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўраётганини таъкидлаб ўтди.
Show more ...

IMG_4342.MP4

IMG_4341.MP4

7 183
17
45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бошланмоқда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 10-23 сентябрь кунлари 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади. Унда 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этади. Улар орасида амалдаги Олимпиада чемпиони – Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси: ⁃ Нодирбек Абдусатторов ⁃ Жавоҳир Синдаров ⁃ Нодирбек Якуббоев ⁃ Шамсиддин Воҳидов ⁃ Жаҳонгир Ваҳидов Ўзбекистон қизлар терма жамоаси: ⁃ Афруза Ҳамдамова ⁃ Нилуфар Якуббаева ⁃ Умида Омонова ⁃ Маржона Маликова ⁃ Нодира Нодиржонова Терма жамоаларимизга омад ва ғалабалар тилаймиз!
Show more ...
9 451
21
Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларида ёрқин ва унутилмас тарихий натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкентда тантанали кутиб олинди. Чемпион ва совриндорларига қуйидагича мукофотлар топширилди: Олтин медал соҳибларига: ⁃ 200 минг АҚШ доллари; ⁃ Tahoe автомобили; ⁃ 2 қаватли коттедж. Кумуш медал соҳибларига: ⁃ 100 минг АҚШ доллари; ⁃ BYD Song Plus EV Champion автомобили; ⁃ квартира. Бронза медали соҳибларига: ⁃ 50 минг АҚШ доллари; ⁃ BYD Song Plus DM-i Champion автомобили; ⁃ квартира.
Show more ...
8 415
34
Қурилиш, сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги вазирликларида 398 нафар ходим 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётгани аниқланди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги . Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Show more ...
9 266
59
Парижда 2024 йилги Паралимпия ўйинлари якунланди. Медаллар рейтингида Ўзбекистон 13-ўринни эгаллади. Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 9 сентябрь куни соат 18:00 да Тошкент шаҳрига етиб келишади. Чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади. Расмда спортчиларнинг кортежи пойтахт бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатилган.
9 734
27
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда бўлиб ўтаётган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
9 325
23
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош Ассамблеясида Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти . Бунгача Отабек Муҳаммадалиевич муддати қисқа бўлган давр – Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди О.Умаров бутун қитъадаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
Show more ...
10 112
43
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борди ва жойлардаги аҳволни ўрганди. “Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, – С.Мирзиёева.
10 682
95
Долларнинг расмий курси сезиларли даражада ошди 6 сентябрдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 707,95 (+57,69) сўм этиб белгиланди.
12 200
51
Олис ҳудудда яшаётган тахамликлар ҳам энди мобил алоқа ва интернетдан фойдаланишади Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида Қашқадарё вилояти Тахам қишлоғи аҳолиси учун UZTELECOM алоқа оператори томонидан янги таянч станция ўрнатилиб, мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга . Эндиликда тахамликлар дунё, мамлакатимиз, вилоят ҳамда туманларда олиб борилаётган ўзгаришларни онлайн кузатиб боришлари мумкин. Маълумот учун, Ғузор туманидаги “Тахам” қишлоғи марказдан 90 км узоқликда жойлашган бўлиб, қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.
Show more ...

4.MP4

12 313
19
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик пропаганда нашрларига санкция эълон қилди Санкцияга тушганлар орасида “Россия Сегодня”, РИА Новости, Russia Today, Спутник ва Ruptly медиа гуруҳлари; RT бош муҳаррири Маргарита Симонян, унинг ўринбосарлари Елизавета Бродская ва Антон Анисимов, RT инглиз тилидаги янгиликларни узатиш директор ўринбосари Андрей Кияшко, RT рақамли медиа лойиҳаси менежери Константин Калашников ва бошқалар бор. “Кремл Америка Қўшма Штатлари ҳамда унинг бутун дунё бўйлаб иттифоқчилари ва ҳамкорларининг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий манфаатларига путур етказиш учун яширин хорижий зарарли таъсир кампаниялари ва ноқонуний киберфаолиятларни ўз ичига олган бир қатор воситалардан фойдаланади”, - дейилади . Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги RT телеканалининг икки ходимини 10 миллион долларлик фирибгарликда айблади, деди АҚШ бош прокурори Мэррик Гарланд. Гарланднинг таъкидлашича, RT ва унинг ходимлари, жумладан, айбланувчилар Константин Калашников ва Клена Афанасева интернет турли шахслар билан мулоқот қилиб, “ижтимоий тармоқлар орқали россияпараст пропаганда ва дезинформацияни тарқатиш учун уларга деярли 10 миллион доллар берган”.
Show more ...
9 638
4
Тошкент шаҳрининг бир қанча ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
11 497
62
8 455
24
Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси X халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференцияда Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Ботир Турсунов сўзга чиқиб, мустақил тараққиёт йилларида дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам терроризм ва экстремизмнинг турли шаклларига дуч келганини қайд этди. “Хавфсизликнинг бу таҳдидларига қарши курашиш бизга бу соҳада миллий андозани шакллантириш имконини берди. Айни пайтда, терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз”, деди Ботир Турсунов. Шунингдек, 2019 йилдан буён 5 та “Меҳр” гуманитар акциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар репатриант Ўзбекистонга қайтарилгани, уларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилгани маълум қилинди. Натижада, бугунги кунда репатриантларнинг 90,2 фоизи замонавий турмуш тарзини олиб бормоқда, 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади.
Show more ...
9 481
8
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
12 848
142
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
11 568
50
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
9 244
18
❗️Президент топшириғига асосан “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конида содир бўлган ҳодиса жойида тезкор штаб ташкил этилди 1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган. Президент топшириғига асосан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Воқеа туфайли фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилинган. Техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Show more ...
10 910
55
Ҳарбий самолётлар Тошкент осмонида Ўзбекистон байроғини чизди Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётида учувчилар гуруҳи Мустақиллик байрамини нишонлаш маросими давомида “Янги Ўзбекистон” боғи устидан учиб ўтиб, осмонни мамлакат байроғи рангларига .

2024-08-31 19.44.47.mp4

14 020
120
Мустақиллик тантаналари бошланди Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг мессенджери, видеохостинги, ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.
10 452
16
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбусни афв этди Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
11 804
42
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилган – Рақобат қўмитаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Fair tech ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани Дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида истеъмолчилардан 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ, яъни асоссиз даромад олинган. Ўрганишлар давомида жами 49 455 та шундай ҳолат қайд этилган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.
Show more ...
14 251
27
Тирбандликнинг олдини олиш учун 9 сентябрдан метро бекатларига яқин Тошкетдаги 27 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди.
13 378
94
29 август куни Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.
11 812
71
Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан портали орқали шикоят йўллаш имкони яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул.
13 236
100
Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари . Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
10 019
41
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида вафот этди.
11 061
72
28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига топширди.
11 772
56
Рақобат қўмитаси “Ipak Yo‘li” банкка молиявий жарима қўллади Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” номли омонат тури рекламасида омонат тури ҳақидаги муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди. Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима . Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Show more ...
12 105
25
Last updated: 11.07.23
Privacy Policy Telemetrio