91. Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
"Машаққатли вақтларда ҳам таҳоратни комил қилиш, масжидга доимий қатнаб туриш, намоздан сўнг (кейинги) намозга интизор бўлиб туриш хатоларни мутлақ ювиб ташлайди".
Изоҳ: Намоздан сунг кейинги намозни интизор кутиш деганда, мўмин киши тарки дунё қилиб, масжидда ўтириб, кейинги намознинг вақти киришини кутишини тушунмаслик керак, аксинча, бу ҳадиснинг маъноси "Мўмин кишининг қалбини Аллоҳ таолонинг фарз қилган буюк ибодатига боғлаши"дир.
Муснади Кеший китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+l7BJrk_xh4djNTdkShow more ...