💖🌷МЕН УЧУН АСРАНГ
Она, қалбим ардоғидасиз,
Кўзларимнинг қароғидасиз,
Соғинч тўла нигоҳимдасиз,
Ўзингизни мен учун асранг.
Юмушлардан ортолмаяпман,
Ҳеч узилиб кетолмаяпман,
Довон ошиб ўтолмаяпман,
Ўзингизни мен учун асранг.
Болам бахтли бўлсин десангиз,
Мендан кўнгли тўлсин десангиз,
Беҳавотир юрсин десангиз,
Ўзингизни мен учун асранг.
Сиз бор умрим осмони ёруғ,
Мартабамсиз эл ичра қутлуғ,
Давлатимсиз бебаҳо, улуғ,
Ўзингизни мен учун асранг.
Изингизман олисда юрган,
Йўлларига интизор қилган,
Доим ҳаёли сизда турган,
Ўзингизни мен учун асранг.
Эрта-индин бир бозор бориб,
Янги чиққан мевалар олиб,
Боргунимча, соғинчдан ёниб,
Ўзингизни мен учун асранг.
Бўй таратиб райҳонларингиз,
Чаккангизда ҳандонларингиз,
Сиз бор нурли айвонларингиз,
Ўзингизни мен учун асранг.
Сингиб кетай ифорингизга,
Минг шукурлар деб, борингизга,
Жоним фидо Онажон сизга,
Ўзингизни мен учун асранг.
Муножот Каримжон қизи ✍
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
Show more ...