❗️Оиламиз доим тинч бўлсин!
Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Ёр-у фарзанд, ўғил-қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар, бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Оила аъзоларингизга юборинг
Жахон бўйлаб энг тезкор ва сара махфий хабарлар каналига аьзо бўлинг
Show more ...