El servicio también está disponible en tu idioma. Para cambiar el idioma, pulseEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma
Sin especificar

audience statistics Муҳрим

Мурожаат учун —  @muhrimchatbot  Тижорий таклифлар учун —  @VenkonPR  
13 2020
~0
~0
0
Calificación general de Telegram
Globalmente
49 538lugar
de 78 777
En categoría
2 070lugar
de 2 793

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Hourly Audience Growth

La carga de datos está en curso

Time
Growth
Total
Events
Reposts
Mentions
Posts
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
2021 йил бошида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев J-United Group компаниясининг 100 фоиз улуши эгаси эканига эътибор қаратилиб, амалдаги давлат мансабдори айни вақтда хусусий бир бизнесга эгалик қилиши қанчалик тўғри деб . Ўшанда Адлия вазирлиги давлат органлари мансабдорларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқлангани, лекин тижорат ташкилотларининг улуши (акцияси)га эгалик қилиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги, амалдаги қонунчиликда мансабдорнинг тижорат ташкилотларида улуш (акция)ларга эгалик қилиши (ёки муассис бўлиши)га тўғридан-тўғри тақиқ йўқлигини маълум қилганди. 2023 йил январида амалдорларнинг тадбиркорлик субъектларида, хусусан, муассис бўлишини ҳам тақиқловчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги амал қилаётганига бир-икки ой бўлиб қолганди-ёв. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилнинг январида ҳам бор эди. Лекин Ортиқхўжаев 2023 йил январидаги аномал совуқ оқибатида “ишсиз” қолгунига қадар мен, тўғриси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига J-United билан боғлиқ “қонунчиликка номувофиқликни бартараф этиш” тўғрисида тақдимномалар киритгани ҳақида ҳеч эшитмаган эканман. Балки киритилгандир, балки хабар ҳам берилгандир, балки Ортиқхўжаев вақтинча муассисликни топширгандир ҳам, балки ўтказиб юборгандирман, балки эслатишар. Бугун Ж-Юнайтедни эслаганимга сабаб – маданият вазири Озодбек Назарбеков бир МЧЖнинг 100 фоиз эгаси экан, лекин бу “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга зид бўлгани учун, тушунишимча, агентликнинг саъй-ҳаракатлари билан ушбу “қонунчиликка номувофиқлик” . Мен, бир томондан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қўл қовуштириб ўтиргани йўқлигини билиб анча хотиржам бўлдим, иккинчидан, римликларнинг “Quod licet Zhacongiro, non licet Ozodbeco” деган гапи орадан шунча вақт ўтса-да ўз долзарблигини йўқотмай келаётгани яна бир карра тасдиқланганини кўриб қувондим.
Mostrar más ...
4 999
28
Танишинг — Қобил амаки! Бу одам узоқ масофага юк машинасида қатнайди. Шу сабабли ҳам Қобил амакида вақт жуда тиғиз, у банк хизматларидан ҳар доим ҳам марказга ташриф буюрганча фойдалана олмайди. Ҳозирда Қобил амаки Агробанкда омонат очган ва уни исталган Агробанк филиали орқали бошқариши мумкин. Сиз ҳаракатда — пулингиз ҳаракатда! Агробанкдан 23% гача расмийлаштиринг. Реклама

Truck UZ.mp4

5 761
10
61 ёшли Ҳасанова Маъмура паркинсон касаллигига чалинган ва онахоннинг аҳволи анча оғир. Фақатгина операция билан аҳвол яхшиланиши мумкин экан. Операция нархи 34-36 минг доллар атрофида. Онахоннинг қариндошлари 15 минг атрофида пул тўплай олишган. Имкони борлардан ёрдам сўрашмоқда. Узкард: 8600 0804 8185 7448 Abdualimova Gulchexra Visa: 4023 0602 2569 3414 Mamura Xasanova
6 244
19
Нима ўқиймиз? Тадбиркор Фируз Аллаев тавсия қилади «» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. «Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — «» интернет-дўкони ва Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев. Каналга обуна бўлинг 👉
Mostrar más ...
6 758
18
Нима кўрамиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. «Нима кўрамиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — блогер, «Susambil» лойиҳаси муаллифи Нодир Нишонов. Каналга обуна бўлинг 👉
Mostrar más ...
6 177
19
Булар байроққа қарши курашиб, Ўзбекистонни шарманда қилгани билан, Украина барибир ғалаба қозонади. Охири аниқ нарсага сиқилиб юрганимиздан фойда йўқ. Яхшиси, бундай ёмон хабарлардан чалғийлик. Келинглар, ундан кўра Шоҳруххоннинг “Ой жамол” қўшиғи ва ҳақида гаплашайлик. Сиз шу клипда қайси бошқа қўшиқлар, клиплар, киноларга ишоралар кўрдингиз? Ман, масалан, мана буларни кўрдим-сездим (баъзиларини кўриб-сезиш учун бир алоҳида билимдон бўлиш ҳам шарт эмас): - бошидаги “Раф”да келиш саҳнаси бир “”ни, бир “Кўзларим йўлингда”ни эслатди, лекин айнан иккиси ҳам эмас, бошқа бир фильм бор эди-да; - “Келинлар қўзғолони”даги мусиқа; - Ўликлар Майкл Жексоннинг “”дан – Шоҳруххоннинг ўзи ҳам ўшалардан бири бўлиб қолиши, улар билан бирга рақсга тушиши ҳам ўша клипдан; - Қўшиқнинг сўзлари бошланганида мусиқа оҳанглари Модрина Токина деган гуруҳнинг “” деган қўшиғидан, шекилли; - “Кўрмасам бўлмас” деган сўзлар – Оҳунжон Мадалиевдан (шекилли). Яна нима бор? Менимча, мен кўриб-билганларим қўшиқ ва клипда бор ишораларнинг ярми ҳам эмас.
Mostrar más ...
Shohruhxon - Oy jamol | Шохруххон - Ой жамол
RizaNova ilovasini yuklab oling @ https://rizanova.uz/apps Obuna bo'ling @ https://www.youtube.com/RizaNovaUZ​​​ RizaNova @ Instagram https://instagram.com/RizaNovaUZ​​​
9 438
55
2005 йили 9-синфни тугатиб, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг шарофати билан мактаб билан хайрлашгандим (кейин уч йил лицейда ўқиганман (ва прогул бўйича лицей рекорди ўрнатганман; ҳай, ўрнатмаган бўлсам ҳам, рекордга яқинлашгандирман - барибир бизга ҳеч ким етолмасди)). 18 йил аввал миллий терма сардори Миржалол Қосимов эди, лекин у битирувчиларга мурожаатлар қилмасди; 18 йил аввал энг зўр рэперлар Радиус 21 билан Шоҳрух эди (шекилли), лекин улар ҳам битирувчиларга тилаклар билдирмасди; 18 йил аввал муфтий зўр самимият билан битирувчиларга янги ҳаёт йўлида муваффақиятлар тиламасди. Ҳа, ўзгармаган нарсалар ҳам бор: 18 йил аввалги битирувчиларга вазирлар мурожаат қилса, эҳтимол, битирувчилар уларни танимаган бўларди – ҳозир ҳам танимаса керак деб ўйлайман, ахир ҳар бир-бир ярим йилда ўзгариб турадиган амалдорларни эслаб қолиш осон эмас, энди бизнинг даврда-ку... биз, вазирларни қўя туринг ҳали, бош вазир қандай одамлигини (суратини) у президент бўлганидан кейин билган авлодмиз. Хуллас, ҳозирги битирувчиларга мазза – мурожаат йўллаганларнинг кўпи таъкидлаганидек, ҳозирги битирувчилар қаршисидаги имкониятлар нафақат 18 йил аввалги, атиги 4-5 йил олдинги битирувчиларникидан ҳам кўпроқ. Ва уларга, юқорида айтиб бўлинганидек, шундай таниқли, ҳурматли одамлар мурожаат қилади, тилаклар билдиради, омад тилайди (замонангдан айланай!). Сизларга ҳавасим келади, 2023 йил битирувчилари! Омадингизни берсин! Дарвоқе, агар мен битирувчи бўлганимда эди ва мендан “шу қилинган мурожаатлар, билдирилган тилаклар, берилган маслаҳатлардан қай бири кўпроқ ёқди?” деб сўрашса, ҳеч иккиланмай элчининг учинчи саволга ёзган биринчи гапи деб жавоб берган бўлардим. Шунинг учун ҳам мен бу йилги битирувчилардан омаддан бошқа ҳеч нарса тиламайман – одам ўз йўлини ва ўзлигини йўқотмай яшаб қолиши ҳам, менимча, бир омад.
Mostrar más ...
2023 йил битирувчиларига мурожаат
Вазирлар, муфтий, депутат, ҳоким, дипломатлар, Конста рэпер, спортчилар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаоллари 2022/2023 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.
7 385
40
Айтишларича, Тошкентдаги хонадонлардан бирининг балконидан Украина байроғини олиб ташлаш учун кранлар (суратда ўт ўчириш машинасининг нарвони) . Бир томондан тушунгинг келади, чунки воқеа Тошкент марказидаги Янги Москва номли турар жой мажмуасида бўлган, лекин барибир: эй, шу ишни қилганлар - сизлар кимсизлар, қанақа одамсизлар? Соғмисизлар ўзи? Нега Ўзбекистонни бунчалик ёмон кўрасизлар? Яшасин Украина, қаҳрамонларга шон-шараф!
Jalilov. Qaydlar
Toshkentdagi xonadonlardan biri balkonidan Ukraina bayrogʻini olib tashlash uchun kranlar jalb qilindi, deyishmoqda. Rossiyada Ukraina bayrogʻini osish u yoqda tursin, Ukraina bayrogʻi ranglarida (koʻk va sariq) kiyim kiyish, gullar olib yurish, devorni shu ranglarga boʻyash "feyklar toʻgʻrisida"gi qonun boʻyicha "Rossiya armiyasini diskreditatsiya qilish" sifatida malakalanadi va javobgarlikka sabab boʻladi. Rossiyaning bu qonun suveren Oʻzbekiston hududida ham amal qilishi haqida hozircha xabar berilmagan edi.
31 278
172
1990 йиллар бошидаги матбуотимиз бир ажойиб – қизиқ-қизиқ хабарлар чиқиб қолади. Масалан, 1993 йил май ойида Шайхонтоҳурдаги бир кўча номи ўзгариши муносабати билан ташкил этилган оилавий бир тадбирда Тошкентдаги икки туманнинг экан. Хўш, нима бўпти? Бу гаплар шунгаки, ҳокимлар ҳозир ҳам кўп қизиқ тадбирларда қатнашади, лекин уларнинг ҳаммаси ҳақида билдирилавермайди. Дарвоқе, ўша ҳам қизиқ экан. Биринчидан, у Тошкентдаги энг қадимий кўчалардан бири экан – 1893 йили (яъни, 130 йил аввал) унга Камолон деб ном берилган. Совет ҳокимияти ўрнатилгач, қайсидир йилдан то 1992 йилгача Большевик деб аталган. 1992 йили ҳокимлар қатнашган маросимга сабаб бўлган ном ўзгариши юз берган ва 2008 йилгача ўша номда аталган. Сўнг кўчага яна ўша тарихий ном – Камолон номи қайтарилган. Қизиға?
Mostrar más ...
Мирзиёев қатнашган оилавий маросим, ичимлик чиқара бошлаган нон комбинати, «кўзбўямачиликка хотима берилсин». Ўзбек матбуоти 25 майда нималар ҳақида ёзган?
90 йил аввал ўзбекистонликлар қандай фильм ва спектаклларни томоша қилишган? 60 йил аввал-чи — телевизорни соат нечада ёқишган? 30 йил аввал серёғин майдаги сел ва тошқинлардан жабрланган андижонликларга қандай ёрдам кўрсатилган? Бу ҳақда «Газета.uz
7 263
17
Бошлаволдик. Қизиқ бўлса, кузатиб боринг. Формати бўйича ўтган йилгидан кўп фарқи йўқ. Таклифлар, танқидлар, фикрларга очиқман (таклиф билдирсак инобатга олмайсану, деманглар - қўлимдан келадиган иш бўлса, албатта асқатади ҳар бир фикрингиз)
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Ўзбек матбуоти 24 майда нималар ҳақида ёзган? 90 йил аввал ўзбек матбуоти нима учун «Америкадаги серавтомобилчилик»ни исрофгарчиликка тенглаштирган? Шароф Рашидовнинг 60 йил аввалги мақоласида жадидчилик тарафдорлари нега қораланган? 30 йил аввал Тошкентда экологик вазият қандай эди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг. https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/24/matbuot-tarix/?utm_source=push&utm_medium=telegram Каналга обуна бўлинг 👉 @gazetauz_uzb
7 439
6
Ўзбекистоннинг 25 ёшгача бўлган фуқаролари учун хорижга чиқиш паспорти энди 5 йил муддатга берилади. Бу ҳақда жамоатчилик фаоллари ва ОАВ 2023 йилнинг май ойида гапира, ёза бошлади. Тартиб қарийб бир йил аввал – 2022 йил июнида ўзгарган экан (бунгача 16 ёшдан катта ҳаммага 10 йилга бериларди). Ўзим ҳам бир ғалати бўлиб қолдим – бир йил аввал Ўзбекистонда бола ҳисобланиш ёши 16 ёшдан 25 ёшгача оширилган, шунча вақтдан бери 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳамма 10 йиллик ўрнига 5 йиллик “загранпаспорт” олиб юрган, биров “10 йил эди-ку, нега 5 йил бўлиб қолди?” деб сўрамаган, индамаган, индаган бўлса ҳам буни ёруғга олиб чиқоладиган биров эътибор бермаган. Мен ҳам ишим тушмаганидан кейин билмаганман-да. Боз устига, ҳужжатлар билан ишлашда нўноқман. Алам қиладигани, ишлашга нўноқмаслар ҳам эътибор бермаган, “нега бундай бўлди ўзи?”, деб савол қўймаган. “Айқаш-чуйқаш ҳиссиётлар оғушидаман”, дейди-ку – менда ҳам ҳозир тахминан шундай. Биласизми, энг ғалатиси нима – бола ҳисобланиш ёшини 16 ёшдан 25 ёшга кўтариб қўйганлар бу ҳужжатни яширмаган, ўша жойини кўринмайдиган қилиб қўймаган ҳам, ҳеч нарса қилмаган. Ҳа, ялтир-юлтур чироқлар билан алоҳида кўрсатиб ҳам қўймаган, “ёшлар, эътибор беринг, сизларга энди 10 йилга бермаймиз!” деб жар солмаган, лекин беркитмаган ҳам-да. Очиқ-ойдин ҳужжат, лекин биров эътибор бермаган (мен ўзимдан хафа бўляпман). Ваҳоланки, етарлича кўп ёмон сигнал берадиган жуда муҳим ҳужжат бу: бугун “25 ёшгача бўлган болалар”га бериладиган паспорт муддатини 5 йил қилишади, кейин 3 йил, охири беш-олти йил аввалги “икки йиллик ОВИР”га ҳам қайтамиз, дўппи тор келса ундан ҳам ўтилади (охири бутунлай тақиқлашларидан асрасин!). “Болалар”га 1-2 йилга берила бошлагач, катталарники ҳам 10 йил бўлмайди, у ҳам қисқаради, катта эҳтимол. Тўғри, унгача ҳали бор, лекин шу кетишда, бу эътиборсизликда, бу бефарқликда, албатта, шу босқичга ҳам етилади. Ҳозир қайси бирига кўпроқ куюнишни билмаяпман – ёшларнинг йўлига ҳозирча кўп ҳам сезилмайдиган, кўринмас бир тўсиқ қўйилаётганигами ёки умуммиллий эътиборсизлигимизга? Эътиборсизлигимиз, бефарқлигимиз оқибатлари оғирроқ, албатта. Ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби, азиз ватандошлар.
Mostrar más ...
9 894
122
📚 Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади «» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. «Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев. Каналга обуна бўлинг 👉
Mostrar más ...
8 194
26
Нима кўрамиз? Журналист Гулмира Мусажонова тавсия қилади Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. «Нима кўрамиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — журналист Гулмира Мусажонова. Каналга обуна бўлинг 👉
Mostrar más ...
9 099
84
Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. Каналга обуна бўлинг 👉
1
0
Кеча қўшни каналларнинг бирида пойтахт ҳокимига қаратилган “уч миллионлик шаҳарни яқин истиқболда нима кутаётганини била олганимиз йўқ” деган мурожаат чиқди-ку, кўрган бўлсангиз. Кетидан собиқ энергетика вазири энергетика соҳаси бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётгани ошкор қилинди (Твиттер фаолларидан бири таъкидлаганидек, “шундай юқори лавозимларга тайинловларни уч ойгача эълон қилмасдан ҳам юрса бўларкан-да, қаранг”). Ҳаммаси прокурор-ҳоким айтганидек (“озгина кутинглар”) бўлди лекин – мен мана шу иккинчи хабарда нафақат уч миллионлик шаҳарни, балки ўттиз олти миллионлик мамлакатни яқин истиқболда нималар кутаётгани ҳақида ўзим учун жавоб топдим (янги жавоб йўқ – эски жавобларнинг кучлироқ тасдиғи бор, холос). Хўш, нима қилмоқ керак? , мисол учун. Умуман олганда, кайфиятни туширманглар – ҳаммаси яхши бўлади. Бўлиши керак.
Mostrar más ...
10 317
44
Андижонда қизиқ иш бўлибди (ўзи Андижонда қачон қизиқ иш бўлмаган?). Бир йил аввал, 2022 йил 17 май куни Қўрғонтепа тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Баҳромжон Турсуновга 1 йил муддатга маҳаллий ҳокимият органларида мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Ҳукм 2 июлдан кучга кирган. Яъни Турсунов 2023 йил 2 июлгача “замҳоким” бўла олмаслиги керак эди. Шунга қарамай, жазо муддати тугашига уч ойдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, Қўрғонтепа ҳокимлиги 4 апрель куни унинг яна “замҳоким” бўлгани ҳақида хабар берган (туман ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 5 апрель куни чиққан; туман кенгашидан айтишларича, Турсуновни “шу ишлаб турсин” деб вилоят ҳокими қўйиб кетган). Журналистлар бу ҳолатни , Баҳромжон Турсуновга тайинланган жазони муддатидан илгари тугатишни сўраб Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов шахсан ўзи судга мурожаат қилган. Суд 27 апрель куни – “замҳоким”ликка тайинланиши мумкин бўлмаган одам “замҳоким”ликка тайинланиб бўлганидан 22 кун ўтиб – ҳокимнинг бу илтимосини қаноатлантирган. Зўр-а? Қойилмақом, деган бўлардим.
Mostrar más ...
12 511
123
2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига «Андижон воқеалари» номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланган эди. «» ушбу ҳодиса оқибатлари акс этган 13 манзарани танлаб олиб, уларни 2023 йил май ойида яна ўша нуқталарда олинган суратлар билан таққослади. Каналга обуна бўлинг 👉
10 456
80
2000 йилги президент сайловида “Ватан тараққиёти”, “Фидокорлар” ва “Адолат” партиялари президентликка битта номзодни – Ислом Каримов номзодини кўрсатган: Маълумот учун, “Ватан тараққиёти” партияси 2000 йили “Фидокорлар”га қўшилиб кетган, 2008 йилга келиб “Фидокорлар”нинг ўзи “Миллий тикланиш”га қўшилиб кетган.
Тарихий карточка
«Фидокорлар, “Адолат”, “Ватан тараққиёти” партиялари қурултойларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сессияларида бўлажак сайловларда президентликка Ислом Каримов номзоди кўрсатилган эди. Марказий сайлов комиссиясидан олинган хабарларга кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов бўлажак сайловларда Фидокорлар миллий-демократик партияси номзоди сифатида иштирок этишга ўз розилигини билдирган. Шунингдек, Ислом Каримов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари, “Адолат” ва “Ватан тараққиёти” партиялари қурултойлари қатнашчиларига ўз номзодини президентликка кўрсатганликлари учун самимий миннатдорлик изҳор этган» “Ўзбекистон овози” газетасининг 1999 йил 25 ноябрь сонидан
12 125
48
«» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз. Каналга обуна бўлинг 👉
9 122
14
7 385
13
Бугун муҳим мавзуда чиқиш бўлади деб хабар бериб ётибди муҳим каналлар. Яхши гумонда бўлайлик, ватандошлар, “Ўзбекистонда импорт мошинларга растаможка бекор қилинади”, деган гапни эшитиб қолармиз, балки. Неча ўн йилдан бери халқни қийнаб келаётган миллий муаммо ахир, шундай алоҳида баёнот билан чиқишга арзийди чиндан. PS. Ё Тикток очворилармикин, а?
13 960
236
Қашқадарёда бир йигит бозорда Ўзбекистон байроғи рангларидаги “Битирувчи” тасмасини тақиб юрса, ўша ердаги бир мелиса уни тўхтатиб, бу кўринишда юриш давлат рамзларига ҳурматсизлик эканини айтган ва тасмани олиб ташлашни сўраган. Қашқадарё мелисаси , “фуқаро ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатган”. Шундан кейин уни мелисалар кўпчилик бўлиб олиб кетишган. Воқеанинг видеоси тарқалган (тарқалмаса, жонажонимиздаги навбатдаги расмий тентаклик бу қадар шов-шув бўлмасди – тарқатганларга ташаккур). Бир жойда йигитга нисбатан маъмурий иш очилгани айтилганди, бошқа жойда жиноят иши қўзғатилгани ёзилганди. Ўша иш бўйича ҳозиргина прокуратура : “5 май куни Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминланди”. Шунда йигитга мелисага йўқ дегани учун эмас, қаршилик кўрсатгани учун эмас, айнан байроқли тасмани тақиб юргани учун иш очилганми? Мен - менимча, бошқалар ҳам - йигит қаршилик кўрсатгани учун иш очилган, деб ўйлаётгандим. Ишонгим келмаяпти, очиғи. Лекин барибир мен бирор эринмаган банда одамларга ва яшил формани сотиб олган мелисаларга оддий одам тилида тушунтириб беришини сўрардим – мелиса кўчада кетаётган исталган одамга “ундай қилма, бундай қил” деса, унинг бу гапи қонуний талаб ўрнига ўтаверадими? Мелисанинг “ундай қилма, бундай қил” деган гапига “йўқ” деган одам “ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган” деган баҳона билан олиб кетилавериши мумкинми? Қайси ҳолатда мелисанинг гапи талаб-у, қайси ҳолатда бир тийинга қиммат шовқин? “ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани” учун қанчадан қанча одам шунчаки қамалиб кетяпти, жарималар тўлаяпти. Кимдир шуни тушунтирсине – одамларга ҳам, яшил формани сотиб олган ва ўзини ҳаммадан устун деб ўйлаётган мелисаларга ҳам. Ўзбекистон байроғи билан фахрлангиси келиб, лекин бу иши учун пушаймон қилинган, давлатнинг ноқобил хизматчилари шарофати билан энди Ўзбекистон байроғидан нафратланишга ҳаққи бор йигитга ёрдам қўлини чўзиб, прокуратура яхши иш қилибди. Лекин, менинг назаримда, бу ишнинг ярми холос – ҳалиги йигитга ноқонуний талаб қўйган, унга нисбатан ноқонуний иш очган мелиса ходимларига ҳам қандайдир чора кўриладими? Ҳеч бўлмаса “танбеҳ” берилсин – шунақа (камида номи) кулгили жазо чораси ҳам бор-ку мелисанерларнинг, ҳеч бўлмаса шундай қилинганини билайлик. Тавбасига сал бўлса-да таянсин “байроқни муҳофаза қилувчи” ходимлар. Жойи келганда парламентга ҳам мурожаат қилиб қолайлик (ўликлар эшитмайдию, ҳай, чиқмаган жондан умид): сўз эркинлиги ҳимояси учун ҳаракат қилганингиз йўқ, матбуот эркинлиги ҳимояси учун туриб берганингиз йўқ, ҳатто ўз эркинликларинг ҳимояси учун ҳам ҳаракат қилганингиз йўқ, ҳеч бўлмаса шу байроқ эркинлиги – одамлар байроқдан бемалол фойдаланиши эркинлиги учун нимадир қилинглар, кам масала эмас бу ҳам, шу беш йиллик ўтиришингизда бир марта бўлса-да ўзингиздан ташаббус чиқариб оддий одамларга ҳам фойдаси тегадиган бир иш қилинглар, илтимос.
Mostrar más ...
11 738
93
Шундай қилиб, Ўзбекистонда Швеция қироли Карл Ўн Олтинчи, Испания қироли Хуан Карлос Биринчи, Малайзия қироли Саид Сирожиддин, Кувайт амири Сабоҳ ас-Сабоҳдан ташқари Буюк Британия қироли Чарльз Учинчи ҳам меҳмон бўлган бўлиб чиқяпти-да, тўғрими, шаҳзодалик вақтида бўлса ҳам? Шулардан бошқа бирор монарх келмаган шекилли жонажонимизга? Ë келганми? Биласизларми? Ўртоқлашинглар бундоқ маълумотлар билан.
8 344
9
Қандайдир фантастик фильмдан лавҳаларга ўхшайди, лекин, бахтга қарши, бу Термизда кузатиладиган одатий манзаралардан бири
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Сурхондарёда чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда «Газета.uz» мухбири хабар беришича, айни вақтда вилоят маркази - Термиз шаҳрида чанг тўзон кўтарилган. Аввалроқ Ўзгидромет жума куни шимол, жануб ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 15−20 м/с дан 22−25 м/с гача кучайишидан огоҳлантирганди. Каналга обуна бўлинг 👉 @gazetauz_uzb
13 947
67
Чилонзордаги 230-боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли шу боғчада тарбияланувчи камида тўрт қизалоққа тегажоқлик қилганликда экан. Нега гумонланяпти, нима – боғчада камера йўқми? Йўқ экан-да, давлатимиз боғчалари ҳали видеокузатув билан тўлиқ қамраб олинмаган экан. Жумладан, Чилонзорнинг киндигидаги бу боғча видеокузатувдан четда экан – хоналарда камера йўқ, фақат йўлакларда бор экан. Лекин, тасодифни қарангки, воқеа юз берган куни шу камералар ҳам ишламай қолибди. Боғча мудираси унинг ўғли қизалоқлар ётган хонага кирганини рад этмаяпти. Лекин тегажоқлик қилганини қатъий рад этяпти. Ҳозирча буни тегажоқликка учраган қизалоқларнинг сўзларидан бошқа тасдиқловчи далил ҳам йўқ, тушунишимча. Улар алдаётган бўлиши мумкинми? Қизалоқлар билан суҳбатлашган психолог “бола қизларга тегинган”, деб хулоса берибди. Кейин, тўрт қизалоқ, шунингдек, уларга тегажоқлик қилинаётганига гувоҳи бўлган бошқа қизча бир хил гап гапирган – болалар билан бунақа нарсани уюштириб бўлмаса керак. Мудиранинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унга индамай туришни ва орадан 3−4 кун ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетишини айтибди. Мухбирлар билан суҳбатда терговчи маълумот бера олмаслигини, бунинг учун пойтахт ИИББдан рухсат олиш зарурлигини таъкидлабди. Эй, каттаконлар, рухсат беринглар, маълумотлар беринглар, бу иш унутилиб кетмасин. Гап 6-7 ёш болалар ҳақида-ку ахир.
Mostrar más ...
Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
❗️Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди. Қизчаларнинг ўзлари уларга Ҳасан тегинганини айтмоқда. Уларнинг ота-оналари эса терговга Ҳусан жалб қилинган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. «Газета.uz» суриштируви: www.gazeta.uz/uz/2023/05/04/kindergarten/?utm_source=push&utm_medium=telegram Каналга обуна бўлинг 👉 @gazetauz_uzb
27 817
236
“Меҳрибонлик корпуси” деган халқаро ташкилот ва АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган бир дастур Ўзбекистондаги 58 та болалар боғчасида китоб бурчаклари . Совға қилингани фақат китоб эмас, шу китоблар учун мебель, уларни бемалол ўтириб (ё ётволиб) ўқиш учун гилам ва ёстиқлар ҳам экан. 2023 йил давомида яна 100 та боғчада шундай бурчаклар ташкил этиларкан. Мен кимнидир мақтамоқчи ё бировни қораламоқчи эмасман (лекин ҳозир кимгадир ё ундай, ё бундай кўринаётганини ҳам тушунаман). Мен фақат сўрамоқчи эдим, билмаганим учун ҳам сўрамоқчи эдим – Ўзбекистонда Боғча вазирлигига алоқаси йўқ ташкилотлар, вазирликлар ҳам шундай ишлар қилиб турадими? Ўзбекистондаги кутубхоналар сони “маънавият, фақат маънавият, юксак маънавият!” дея жар солинган йилларда ўнларча эмас, юзларча эмас, кетганини ҳисобга олсак, бу каби ишларни ким – АҚШ вазирликларими ё Ўзбекистон ташкилотларими, фарқи йўқ – ва қандай ҳажмда қилишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлаш ва олқишлаш керак, менимча. кўп ва яқин бўлиши керак.
Mostrar más ...
Кутубхоналар – ёппасига ёпилган илм масканлари
Ўзбекистонда кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари сони 20 йил ичида 15 баробарга камайиб кетди. Kun.uz мазкур мавзуга кенгроқ эътибор қаратишни лозим топди.
10 026
14
“Немолчи.уз” лойиҳаси раҳбарига Телеграм орқали қилган шахсни аниқлаш устида ИИВнинг Киберхавфсизлик маркази . Бу, албатта, OLX’га Тошкент шаҳри 250 млрд долларга сотилаётгани ҳақидаги эълонни жойлаштирган содда иш эмас. Шунга қарамай, умид қиламанки, улар топа олишади. Тўғри, ўша шахс топилса, бу Телеграмнинг хавфсизлигини, ундаги мулоқотлар махфийлигини шубҳа остида қолдиради. Эҳтимол, шундай бўлгани ҳам тўғри, ҳам яхшидир. Одамлар эҳтиётини қилар, тентаклар сал бўлса-да қўрқа бошлар.
Mostrar más ...
8 766
16
Ўлим таҳдиди Биринчи : “Зўравонликка қарши курашувчи лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко унга номаълум шахслар ўлим билан таҳдид қилгани сабабли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилди”. Иккинчи : “Самарқанд тумани “Бадал” маҳалласида фуқаронинг олти бош қўйи кечаси бўғизланиб, оилага: “Ўзинг ҳам шу ҳолга тушасан”, мазмунидаги хат қолдириб кетилган. Оиланинг тахминича, бу таҳдид ер учун бўлиши ҳам мумкин”. Қўрқинчлими? Қўрқинчли. Ваҳоланки, сизу биз эмас, шу таҳдидларни қилаётганлар қўрқиши керак эди. Қўрққанидан бундай таҳдидлар қилолмаслиги керак эди. Лекин улар қўрқмаяпти. Қўрқмай қўйди, шекилли. Кимдан, нимадан қўрқиши керак ўзи?
Mostrar más ...
8 984
46
Сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни . Сўз эркинлиги энг юқори дея Норвегия, Ирландия ва Дания топилган бўлса, энг ёмон учликни Шимолий Корея, Хитой ва Вьетнам эгаллаган. Ўсишдан тўхтамаслигимиз керак.
7 968
8
#Хайрия Бемор Игамбердиев Анвар Маҳмудович. 1986 йилда туғилган, 3 фарзанди бор, оила боқувчиси. Буйрак етишмовчилиги (иккала буйрак ҳам ишдан чиққан) хасталигига чалинган, операция учун моддий ёрдам керак. Сахий инсонлар, сизлар сабабли бир оила хонадонида яна хурсандчилик чироғи ёнади, инша Аллоҳ. «Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир», (Роҳман - 60). Манзил: Қўқон шаҳри, Амир Темур кучаси, 5-уй, 26-квартира. Алоқа учун: 998905862520 🇺🇿 Uzcard карта рақами: 8600490458848447 Анвар Игамбердиев Visa: 4278320020531652 Анвар Игамбердиев.
Mostrar más ...
8 108
11
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio