Уйғурнинг буюк хонандаси Абдураҳим Хайитни хитойликлар концлагерда қийнаб ўлдиришган. Ҳа, шу қўшиқ айтаётган ҳофизни. Абдураҳим Хайит нафақат уйғур, балки бутун туркий халқларнинг ифтихори эди.
Лейлим Лей
Сабоҳаддин Али сўзи
Дўндим шохдан тушган қуруқ япроққа,
Тонг сабоси, сочгил, синдир, ур мени.
Олиб кетгин ғуборимни узоққа,
Ёрнинг яланг оёғига сур мени.
Етти йилдир етишмадим юртимга,
Бирон дарддош тополмадим дардимга,
Сен келгайсан бир кун тушиб ортимга,
Қулликкамас, юрагинга сўр мени...
Ойнинг шавқи тушар созим устина,
Сўз сўйлаган йўқдир сўзим устина
Кел, эй ҳилол қошлим тизим устина
Ой бир ёндан, сен бир ёндан қуч мени.
Мирзоҳид Музаффар таржимаси.
Обуна бўлишни унутманг: 👇
https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMyMostrar más ...