El servicio también está disponible en tu idioma. Para cambiar el idioma, pulseEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

audience statistics Xatib.uz

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг  xatib.uz  веб саҳифасининг телеграм канали 
8 3750
~0
~0
0
Calificación general de Telegram
Globalmente
61 441lugar
de 78 777
304lugar
de 430
En categoría
2 039lugar
de 2 333

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Hourly Audience Growth

La carga de datos está en curso

Time
Growth
Total
Events
Reposts
Mentions
Posts
Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🌙 ҚАБУЛГА КЕЛГАН ЗИЁЛИЛАР ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚЎЛЁЗМАСИ ВА ШАЖАРАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТДИ ✅ Шу йил 31 май чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар. 🔸Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди. 🔹Қувонарлиси, бир неча йиллардан буён машаққатли илмий-тадқиқот билан шуғулланиб келаётган Асқар ота пайғамбарлар, саҳобалар ва азиз-авлиёларнинг шажарасини тузиб чиққани ва ҳатто Хайруллоҳ домла эса, Қуръони каримни қўлёзма шаклда кўчириб ёзаётганини намойиш этдилар. 🕌 Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
/ /
Mostrar más ...
1 046
3
Исломда қарз олди-берди масаласи 2. Раҳимберди домла Раҳмонов Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

Исломда_қарз_олди_берди_масаласи_2_Раҳимберди_домла_Раҳмонов.mp4

1 302
3
Хўроз масали Машҳур рус адиби Лев Толстой ўзининг "Масаллар"ида қуйидаги масални келтиради: "Икки хўроз бир гўнгхона учун талашишди. Хўрозлардан бири кучли, иккинчиси кучсиз эди. Кучли хўроз кучсиз хўрозни енгди ва қувиб юборди. Ана шундан бошлаб кучли хўроз гўнгхонанинг мутлоқ ҳокимига айланди. Барча товуқлар ғолиб хўрознинг атрофидан айланиб унинг кучлилигини мақташди, уни роса улуғлашди. Ғалабадан маст бўлган хўроз ўз буюклигини қўшни ҳовлиларга ҳам билдириб қўймоқчи бўлди. Хўроз ўша ердаги ғалла дўконининг устига чиқиб қичқирди: - Ҳаммангиз менга қаранг! Мен ғолиб хўрозман. Дунёдаги ҳеч бир хўрозда менинг кучим каби куч йўқ! Хўроз гапини тугатар-тугатмас осмондан бир бургут келиб хўрозга ҳамла қилиб уни ўлдирди. Сўнгра уни жўжаларига едириш учун олиб кетди. Ғурурга олиб борадиган муваффақият ҳалокатдир. Муваффақият оқибатларини кўтара олмайдиган инсон учун менимча аввалги қадамидаёқ муваффақиятсизлик афзалдир. Сабаби, омадсизлик инсонга одоб беради, тарбиялайди. Инсонни эҳтиёткор қилиб қўяди. Тажрибаси ошади, яна олдинги натижа юзага чиқмаслиги учун хатосини иккинчи марта такрорламайди. Муваффақиятсизлик бизга муваффақиятга қараганда кўпроқ ҳикмат ато қилади десам муболаға қилмаган бўламан. Бу билан омадсизликни яхши демоқчи эмасман. Аммо инсоннинг нафси худди жиловланмаган отга ўхшайди. Ўзини жиловлайдиган кишилар жуда оз бўлади. Иш худди беморлик ва офиятга ўхшайди. Биз бемор бўлсак синиқ бўлиб қоламиз. Ўз ҳажмимизни англаймиз. Заифлигимиз ҳақиқатини кўра биламиз. Аллоҳ таолога сиғинамиз, Унинг паноҳидан жой қидирамиз. Қачонлардир ўқиган эдим. Бир шифокор онкологик касалликлар билан касалланганлар даволанадиган шифохонага борганида у ердаги беморлар тузалишдан умидини узганини кўради. Уларнинг қўлида қуръон ва тасбиҳлар бор эди.Улар дунёнинг ҳақиқатини англашган эди. Беморлик бизга адаб беради деганим ана шу! Соғлом бўлган пайтимизда эса кўп нарсани унутамиз. Нима учун яратилганимиз ёдимиздан чиқади. Охири борадиган маконимиздан ғафлатда юрамиз. Нима бўлганида ҳам умумлаштириб юбориш хато. Кўп омадлилар ва бойлар тавозуларини сақлаб қолишган. Бунинг акси ўлароқ кўп омадсиз ва муваффақиятсизлар ўзларини бу сайёрани бошқараётгандек тутишади. Хулоса шуки, муваффақиятимизга ишониб ҳаддан ошмайлик, керакли қадамдан каттароқ қадам ташламайлик! Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
1 205
13
Хўроз масали
1
0
РИЁ Бишри Ҳофий роҳимаҳуллоҳ айтар эди: "Бизга ўхшаганлар солиҳ амалидан бир заррасини ҳам кўрсатиши лозим эмас. Энди риё аралашганига йўл бўлсин! Бизга ўхшаганлар амалини яширгани яхшироқдир!". Исо алайҳис салом ҳаворийларга айтар эдилар: "Бирортангиз рўза тутса сочини, соқолини мойлаб юрсин. Одамлар рўзадор демаслиги учун лабига ҳам мой суртиб қўйсин!". Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтар эди: "Илм ва амалнинг яхшиси одамлардан махфий бўлганидир!". Икрима роҳимаҳуллоҳ айтади: "Энг аҳмоқ инсон ўзининг ёмонлигини била туриб одамлар уни илм ва солиҳлик ила гапиришларини хоҳлаган инсондир!". Қатода роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар олим илми ва амали билан риё қилса Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: "Унга қаранглар, Мени масхара қилаяпти. Мен Азим ва Жаббор бўлсамда Мендан қўрқмаяпти!". Имом Шаъронийнинг "Танбиҳул муғтаррин" китобидан. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
839
10
🔥Ўт қопидаги тошларга қарши восита Аввал, сабзавотларни майдалаб, шарбатини сиқиб олинг. 📋Керак бўлади: ➖1 ош қошиқ лавлаги шарбати, ➖1 ош қошиқ сабзи шарбати, ➖1 ош қошиқ пиёз шарбати, ➖1 ош қошиқ асал ✅Қўллаш усули: Хаммасини бир стаканга қуйиб, аралаштириб ичилинади! Кунига 3 махал, овқатдан 30 дақиқа олдин. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
1 288
46
❗️ Парвозларни кузатиш хизмати Flightradar24 26-май куни рекорд даражадаги рейсларни қайд этди - бир вақтнинг ўзида 22 000 та. Бир вақтнинг ўзида осмонда деярли 5 миллион одам бўлган. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
1 549
24
Жума намозидан олдин 4 ракат суннат! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

08 - JUMADAN OLDIN TO'RT RAKAAT SUNNAT BORMI.mp3

1 656
8
Ҳаж-2023: «Zamzam Pullman» меҳмонхонаси ўзбекистонлик ҳожилар хизматида бўлади. Манба: «Ўзбекистон 24» телеканали
 | 
 |  | 

file

1 590
12

2labbayka.mp4

1 712
8
1 669
10
Тошкент шаҳри учун бугунги намоз вақтлари 31 Май 2023й. / 11 Зулқаъда 1444й. Чоршанба куни тақвими Тонг - ⏰ 03:12 Қуёш - ⏰ 04:53 Пешин - ⏰ 12:25 Аср - ⏰ 17:33 Шом - ⏰ 19:51 Хуфтон - ⏰ 21:30 Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
1 863
4
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
1 847
7
Истиғфор айтишни унутманг!!!
1 864
6
Исломда қарз олди-берди масаласи 1. Раҳимберди домла Раҳмонов Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

Исломда_қарз_олди_берди_масаласи_1_Раҳимберди_домла_Раҳмонов.mp4

1 995
16
Бекор ўтаётган вақтлар Ҳaсaн Бaсрий aйтaдилар: “Шундaй кишилaрни кўрдим, улaрдан бири ўз вақтини пулидан кўра қаттиқроқ қизғанар эди”. Кичкинa ўғлимнинг кeчa кeчқурундaн бeри мaзaси йўқ. Шу бугун кeчқурун ишдaн чaрчaб кeлган бўлсaм ҳaм, унинг учун қийнaлиш – рoҳaт, дeгaн фикр билaн ўзимни юпaтиб, шифoxoнaгa oлиб бoришгa қaрoр қилдим. Уни кўтaриб, шифохонага келдим. Нaвбaт кутaётгaнлaр кўп эди. Дўxтирнинг oлдигa кириш учун нaвбaт oлдим вa кутиш xoнaсигa ўтдим. Хонада жимлик ҳукмрон. Ўтиргaнлaргa кўз югуртирa бoшлaдим. Бaъзилaри хонага қўйилган кичкинa китoбчaлaрдан бирини олиб, ўқиб ўтирaрди, бaъзилaри кўзини юмиб олган. Нимa ҳaқидa ўйлaётгaнини билмaйсaн... Бoшқa бири ҳaммaгa бирмa-бир нaзaр тaшлaяпти. Янa бoшқaлaрнинг юзлaридa кутишликдaн зeрикиш вa бeтoқaтликни сeзaсaн. “Фaлoнчи кирсин”, дeя янграгaн ҳaмширaнинг oвoзи узун сукунaтни бузиб юбoради. Чaқирилгaн кишининг xурсaндчиликдан чeҳрaси ёришади. У шитоб билaн дўхтир хонаси томон юриб кeтади. Сўнг янa ҳaммaга жимлик ҳукмрон бўлади. Бир ёш йигит мeнинг диққатимни ўзигa тoртди. Уни aтрoфидaги ҳeч нaрсa қизиқтирмaс эди. Унинг кичкинa чўнтaки Қуръoни бoр бўлиб, ундан кўзини узмaсдaн ичидa ўқирди. Унгa қaрaдим вa у тўғридa кўп ўйлaб ўтирмaдим, лeкин нaвбaт кутиш вaқтим рoсa 1 сoaтдaн oшиб кeтгaч, унга бўлган оддий қарашим унинг ҳaёт услуби вa вaқтидaн унумли фoйдaлaниши ҳaқидaги чуқур ўйга айланиб кетди. Умримдaн рoппa-рoсa 1 сoaт ўтди. Лeкин мeн ҳeч қaнaқa иш ёки мaшғулoтсиз ўтиргaн ҳoлимдa вақтдaн зeрикaрли кутишдaн бoшқa ҳeч нaрсa oлoлмaдим. Муaззин шoм нaмoзигa aзoн aйтди... Шифoxoнa мaсжидигa нaмoз ўқиш учун бoрдик. Мeн у билaн ёнмa-ён бўлишгa ҳaрaкат қилдим. Нaмoзни aдo қилгaнимиздaн кейин у билaн биргa қайтдим вa oчиқдaн-oчиқ унгa "Вaқтингиздaн унумли фoйдaлaнишингиз менга жуда ёқиб қoлди", дедим. У биз мутлaқo фoйдaлaнмaйдигaн кўп вaқтлaр ҳaқидa гaпирди. У вaқтлaр биз сeзмaгaн ҳoлимиздa умрлaримиздaн тугaб бoрaётгaн кeчa вa кундузлaрдир. Йигит фaқaт бир йилдaн бeри, дўсти вaқтгa риoя қилишликкa қизиқтиргaндaн буён бу чўнтaки Қуръoнни oлиб юрaдигaн бўлгaнини вa у кўп фoйдaлaнилмaйдигaн вaқтлaрдa мaсжид ёки уйдa ўқийдигaнидaн кўрa бир неча бaрoбaр oртиқ Қуръoн ўқишини aйтди. Aллoҳ xoҳлaсa, aжр вa сaвoбдaн тaшқaри зeрикиш вa сиқилишни кeткизaди, деб қўшиб қўйди. Ҳaмсуҳбaтим бир ярим сoaтдaн бери бу ердa ўтиргaнини aйтиб, мeндaн сўрaди: – Қуръoн ўқиш учун қaчoн бир ярим сoaт вaқт тoпaсиз? Мeн ўйлaниб қoлдим... Қaнчa вaқтлaр бeкoр кeтяпти. Сeн ҳисoбини билмaгaн ҳoлдa ҳaётингдaн қaнчa лaҳзaлaр ўтиб кeтмoқдa. Бaлки қaнчa oйлaр сeн Қуръoн ўқимaгaн ҳoлдa ўтмoқдa... Aтрoфгa нaзaр тaшлaдим. Мeн вaқт мeнинг қўлимдa эмаслиги, бeкoр кeтгaн вaқтлaримдaн ҳисoб бeришимни англадим. Шундай экан, мен нимaни кутяпмaн? Ҳaмширaнинг oвoзи фикримни бўлиб юбoрди. Дўxтирнинг oлдигa кирдим. Энди бирoр нaрсaни рўёбга чиқаришни жудaям xoҳлaрдим. Шифoxoнaдaн чиққaнимдaн кейин тeздa китoб дўконигa бoриб, кичкинa Қуръoн сoтиб oлдим. Вaқтимдaн унумли фoйдaлaнишгa қaрoр қилдим. Қуръoнни чўнтaгимгa сoлa туриб, ўйлaниб қoлдим. Қaнчa одам шу ишни қилaр экан?! Бу амалга йўл кўрсaтгaнлaр учун қaнчa улуғ сaвoблaр бўлaркин?! Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
2 335
40
Бекор ўтаётган вақтлар
1 817
7
ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ 1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг... Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди. «Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк Куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди» (Аъроф сураси, 59-оят). 2. Фарзандларингизнинг баъзи хатолатини кўрмасликка олинг... Яъқуб алайҳиcсалом ўғиллари ёлғон гапириб турганини билса ҳам ҳеч нарса демади. «Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар. У: «Йўқ! Ҳавои нафсингиз сизга бирор ишни чиройли кўрсатибди. Энди ишим – чиройли сабр. Сиз васф қилаётган нарсада ёрдам сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи», деди» (Юсуф сураси, 18-оят). 3. Ўғлингиз йўқлигидан маҳзун бўлманг... Нуҳ алайҳиcсаломга ўғил синов бўлди. Шуъайб алайҳиcсаломга қизлари раҳмат бўлди. Қизлари Мусо каби улул азм пайғамбарга аёл бўлиш шарафига эришди. «Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур» (Шуро сураси, 49-оят). 4. Тақво барча нарсанинг калити... Иброҳим алайҳиcсалом тақвосига муносиб тарзда Исмоил алайҳиcсалом билан тақдирланди. «Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», дедилар. У: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди. Улар: «Қўрқма, биз сенга билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар» (Ҳижр сураси, 52-53-оятлар). 5. Она тарбиячидир... Ҳазрати Марям ҳам Ийсо алайҳиcсаломни бир ўзи тарбия қилди ва бу вазифани жуда гўзал тарзда амалга оширди. «(Ийсо) деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени набий қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени волидамга меҳрибон қилди, димоғдор, бадбахт қилмади» (Марям сураси, 30 – 32-оятлар). 6. Доимо дуо бўлинг... «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят). Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
2 180
42
ҚУРЪОНИЙ ОЛТИ НАСИҲАТ
1 706
6
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. ❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради. 📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир. 🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️ 🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир. 🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. ✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида , турли . Фатво марказининг диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. ✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин. ❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган эълон қилинган эди. 🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати | | | |
Mostrar más ...
image
1 307
45
Овқатдан кейин дарҳол тишларни ювманг 🔰 Кимдир буни тишлар орасига ёпишиб қолган озиқ-овқат бўлакларидан тезда қутулиш учун, кимдир эса эмалнинг бўялишининг олдини олиш учун қилади. ❗️Аслида. Тишларингизни чўтка билан тозалаш овқатдан 20 дақиқадан кейин ҳам хавфлидир. Гап шундаки, овқатдан кейин оғиз бўшлиғидаги кислоталилик кучаяди ва эмал, шунингдек дентин заиф бўлади. Тишларингизни чўткалаш уларга зарар етказади. ✅Шунинг учун тишларни ювишни овқатдан ярим соат, ҳатто бир соат кейин бошлаш керак. Овқатдан сўнг дарҳол ягона хавфсиз ечим оғзингизни сув билан ювишдир. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
2 115
30
Жони узулган киши! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

07- JONI UZILGAN KISHINI JAG'I BOG'LANISHI.mp3

1 891
16

2kabay.mp4

1 979
4
2 000
6
Тошкент шаҳри учун бугунги намоз вақтлари 30 Май 2023й. / 10 Зулқаъда 1444й. Сешанба куни тақвими Тонг - ⏰ 03:13 Қуёш - ⏰ 04:53 Пешин - ⏰ 12:25 Аср - ⏰ 17:32 Шом - ⏰ 19:50 Хуфтон - ⏰ 21:29 Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
2 088
5
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
1 964
7
Истиғфор айтишни унутманг!!!
2 004
12
Дўстликда сув каби бўлинг. Раҳимберди домла Раҳмонов Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

Дўстликда_сув_каби_бўлинг_Раҳимберди_домла_Раҳмонов.mp4

1 970
12
Дўстликда сув каби бўлинг. Раҳимберди домла Раҳмонов Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

Дўстликда_сув_каби_бўлинг_Раҳимберди_домла_Раҳмонов.mp4

1
0
Мурувват Ривоят қилинадики: — Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошларини Ҳз. Ойшанинг тиззасига қўйганча уйқуга кетгандилар. Шу онда Ойша онамиз охират манзараларини кўз олдиларига келтириб, йиғладилар. Кўз ёшлари Аллоҳ Расулининг ёноқларига томди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уйғондилар ва: — Нега йиғлаяпсан, эй Ойша? — дедилар. Ҳз. Ойша шу жавобни берди: — Охират аҳволини хотирладим. У ерда оила аъзоларингизни ҳеч эсга оласизми? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: — Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, қиёмат куни ҳар киши уч жойда фақат ўзини ўйлайди: 1. Тарозилар ўрнатилиб, амаллар тортилаётган пайт. Бу онда одамзод савоблари енгил келадими ёки оғир келадими, деб унга қарайди. 2. Амал дафтари берилаётган пайт. Бу сафар амал дафтарини ўнгданми ё чапданми олишига қарайди. 3. Сиротдан ўтаётганда. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Mostrar más ...
2 036
17
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio