Сервис доступен и на вашем языке. Для перевода нажмитеРусский
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Categoría
Ubicación del canal e idioma

audience statistics Геосиёсат | News

Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал! Mурожаат учун:  @Siyosatchialoqabot  
31 490-38
~16 439
~23
55.13%
Calificación general de Telegram
Globalmente
30 172lugar
de 78 777
944lugar
de 2 295
En categoría
1 291lugar
de 2 793

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
🇮🇱 Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳужумга учради. Воқеа жойидан олинган кадрлар. Намойиш ўтказган ғазабланган исроилликлардан бири тўппончани чиқариб, Бен-Гвирга ҳужум қилмоқчи бўлди. Вазир жабрланмаган. 👉

file

1 270
3
🇬🇧 Ривожланган давлатлар орасида бошпанасизлар сони бўйича Британия биринчи ўринда туради. 👉
3 225
8
🇰🇵 Ким Чен Ин қитъалараро баллистик ракеталарни кўздан кечирди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин "Хвасон-17" ва "Хвасон-18" қитъалараро баллистик ракеталарини кўздан кечирмоқда. "Хвасон-18" ICBМ 15 минг км масофага ва 6000 км дан ортиқ парвоз баландлигига эга. 👉

file

5 162
12
Ҳарбий кузатувчи Жулиан Репке Россия армияси томонидан Запороже вилоятининг Работино қишлоғи қўлга олингани ҳақида хабар берди. Таҳлилчи рус қўшинлари қишлоқнинг шимолий чеккасида позицияларни эгаллагани акс этган фотосуратларни чоп этди. 15 май куни Россия Мудофаа вазирлиги Работинонинг "озод қилингани" ҳақида хабар берди, бироқ Украина томони бу маълумотни рад этди. 👉
6 050
5
Ушбу видео сизни 26 йил орқага қайтаради. Тошкент 1998 йил, ўтмишга саёҳат. 👉

file

6 879
77
🇺🇦 Украина юк ташувчилар сафарбарлик тўғрисидаги қонуннинг кучайтирилишига қарши норозиликларини билдиришди. Ўнлаб юк машиналари Киев-Одесса трассасини тўсиб қўйди. 👉

file

file

file

6 601
2
Европа Иттифоқи Россия ОАВларига яна бир тақиқ қўйди Европа Иттифоқи Россиянинг тўртта йирик ОАВи, жумладан, РИА Новости агентлигига ўз ҳудудида телевидения ва радиоэшиттиришлар билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишни тақиқлади. "Бугун EИ Кенгаши Россиянинг Украинага қарши ташвиқотини қўллаб-қувватловчи ва тажовузкорлигини тарқатувчи тўртта ОАВ: "Европа овози", "РИА Новости", "Известия" ва "Российская газета"нинг Европа Иттифоқи ҳудудида трансляциясини тўхтатишга қарор қилди", — дейилади ҳужжатда. 👉
Mostrar más ...
6 965
3
🇰🇬 Бишкекдаги тартибсизликлар оқибатида 29 киши жароҳат олди 15 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга эса биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 17 май куни Қирғизистон пойтахти марказига ҳостелдаги туфайли мингга яқин намойишчи келганди.  👉
6 965
4
Ғазо азобидан бойиб кетиш Иброҳим ал-Аржонийнинг Синайдаги "Араб қабилаларининг иттифоқи" раҳбари этиб тайинланиши унинг Ғазо секторидаги ҳарбий қирғин кампанияси орқали бойиб кетгани сабабли ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ал-Аржоний бир нечта компанияларни, жумладан, "Синай Ўғиллари Гуруҳи"ни бошқаради ва "Синай хайрия ва иқтисодий ривожланиш" жамғармаси васийлар кенгаши раиси. Ал-Аржоний томонидан бошқариладиган "Ҳела" ширкати бир неча ҳафта ичида Ғазодан чиқиб кетишга тайёр бўлганлардан 88 миллион доллар ишлаб топиб, одам бошига тахминан 5000 доллар олган. "Ҳела" Рафаҳ ўтиш жойида монополияга эга ва катталар учун 5000 доллар ва 16 ёшгача бўлган бола учун 2500 доллар олади. Араб қабилалари иттифоқи баёнотида айтилишича, иттифоқ "президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисини қўллаб-қувватлаш" ва Мисрнинг "хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи таҳдидларга қарши туриш"га интилади. 👉
Mostrar más ...
7 607
16
🇮🇱🇱🇧 Исроил Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ" марраларига бир қатор зарбалар берди, бироқ бизни қизиқтирган нарса Нажариядаги вайрон қилинган қурол омборларидан бирининг ёнида Эрон Sayyod-2C ҳаво мудофаа ракеталари топилган. Сайёд-2 АҚШнинг RIM-66 стандарт ракетасининг Эрон аналоги ҳисобланади. Бу бизга Ҳизбуллоҳнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тармоғи ҳақида ҳали кўп гапиришга имкон беради. 👉

file

7 196
8
🇺🇦 Зеленский Макроннинг Париждаги Олимпиада вақтида тинчлик сулҳини тузиш таклифини рад этди. Украина раҳбарининг фикрича, Олимпиада пайтидаги сулҳ душманга фойда келтириши мумкин. 👉
7 956
2
Словакия бош вазири яна операция қилинди Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Икки кун олдин суиқасдга учраган Словакия бош вазири Роберт Фицо яна операция қилинди. «Шифокорлар ўқ жароҳатларидан қолган некротик тўқималарни олиб ташлашди. Операция тахминан икки соат давом этди. Бемор ҳамон жонлантириш бўлимида. У ҳушида, аҳволи барқарор, аммо оғир», - деди ҳукумат раҳбари даволанаётган Банска-Бистрица клиникаси директори Мириам Лапуникова 17 май, жума куни. Ўз навбатида, Словакия бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Роберт Калиняк Фицо билан касалхонада гаплаша олганини, бироқ жароҳат оғирлиги боис учрашув қисқа бўлганини айтди. Калиняк сўзларига кўра, Фицо ҳолатининг динамикаси ҳақида гапириш учун яна бир неча кун ўтиши керак. 👉
Mostrar más ...
8 319
5
Ўзбекистон Қозоғистондаги тадбиркорлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди.  Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган. 👉
Mostrar más ...
10 094
68
Венгрия Бош вазири Орбан Словакия Бош вазири Фицонинг аҳволини изоҳлади: "Фицо ҳозир ҳаёт ва ўлим ўртасида. Агар биз вазиятга сиёсий нуқтаи назардан қарай олсак, Венгрия учун бу катта йўқотишдир. Чунки у тузалиб кетган тақдирда ҳам, Словакия Бош вазири бир неча ой ишлай олмайди ва фақат энг муҳим ойларда, айниқса Европадаги сайловлар олдидан ишлай олмайди". 👉

file

8 473
7
Франциянинг хориждаги ҳудуди бўлган Янги Каледонияда хавфсизлик кучлари ва қуролли тўдалар ўртасида жанглар давом этмоқда. Биринчи видеода кўриниб турибдики, гуруҳлар жуда яхши қуролланган, жумладан, уларда қўлга олинган полиция қуроллари бор. Талончилик ва босқинчилик давом этмоқда. Минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилди, полиция, жандармерия ва махсус кучларнинг муҳим кучлари, шунингдек, армия бўлинмалари жойлаштирилди. Асосий ҳудуд билан "ҳаво кўприги" ташкил этилган. Сўнгги 24 соатнинг ўзида жиноий гуруҳлар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. 👉
Mostrar más ...

file

file

file

file

8 588
16
🇮🇳 Ҳиндистонда кучли ёмғир туфайли шаршарадаги сув шаҳарнинг бутун туманини босиб қолди. 17 май куни сув омборларидаги сув сатҳи кўтарилишига олиб келган кучли ёмғир туфайли шаршара одатдагидан кўпроқ тўлди, бу эса Тамиланд шаҳри кўчалари бўйлаб сув тошқинига олиб келди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бир кишининг ўлимини маълум қилди. 👉

file

9 045
15
🇰🇬 Қирғизистонда бугун тунда чет элликлар иштирокидаги муштлашувдан сўнг юзлаб одамлар Бишкек кўчаларига чиқди. Улар муштлашув бўлган ётоқхонага келишди, деб хабар беради . Айримлари ҳибсга олинган ва суҳбатдан кейин қўйиб юборилган. Чет элликларнинг ўзлари ҳам қўлга олинган, улар аллақачон узр сўрашган. Эрталабга яқин йиғилганлар тарқаб кетишган. 👉

file

file

9 514
23
🇱🇾 Ливияда контрабандистлар деярли 26 тонна олтин олиб чиқишга ҳаракат қилишди, бу мамлакат умумий захирасининг чорак қисмини ташкил этади. Ливия расмийлари умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларга тенг бўлган 25,8 тонна олтинни мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган бир неча юқори мартабали божхона ходимларини ҳибсга олди, деб хабар қилди мамлакат Бош прокуратураси ўзининг Facebookдаги саҳифасида. 👉
9 957
32
🇪🇺🇨🇳 Европа Иттифоқи Тайван мустақиллигини тан олмайди, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррел У Брюсселнинг ягона Хитой сиёсатига содиқлигига ишонтирди. 👉
9 928
5
🇦🇩 Молдова парламенти 20 октябрга Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдумни белгилади. 👉
9 998
7
🇨🇵 Франциянинг денгиз орти ҳудуди ҳисобланувчи Янги Каледонияда содир бўлаётган тартибсизликлар фонида никел нархи тўққиз ой ичидаги энг юқори даражага кўтарилди — Financial Times Нашрнинг қайд этишича, никель фючерслари Лондон металл биржасида деярли 7 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 21 150 долларни ташкил этган, кейинроқ бироз пасайган. Тинч океанида жойлашган Янги Каледониядаги тартибсизлик ва норозиликлар ҳудудда яшовчи французларнинг овоз бериш ҳуқуқларини кенгайтирувчи қонун лойиҳаси туфайли бошланди.  Намойишчиларнинг фикрига кўра, бу оролларнинг туб аҳолиси ҳуқуқларини заифлаштиради. Париж тартибсизликлар туфайли армиядан фойдаланишга қарор қилган. Қайд этиш жоизки, Янги Каледония жаҳон бозорига асосий никел етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. 👉
Mostrar más ...
11 234
11
Володимир Зеленский ҳарбий ҳолат даврида маҳкумларнинг айрим тоифаларини сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади – Украина Олий Радаси сайти Қонунга кўра, маҳкумлар шартнома бўйича хизматни ўташлари учун суд томонидан шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни олишлари керак бўлади. Собиқ маҳкумлар махсус бўлинмаларда хизмат қилади. Украина миллий хавфсизлигига қарши жиноятлар ва терроризм, икки ёки ундан ортиқ одамни қасддан ўлдириш ёки ўта шафқатсизларча қотиллик, жинсий тажовуз, гиёҳвандлик ёки алкогол таъсирида содир этилган бахтсиз ҳодиса учун судланганлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганлар сафарбар қилинмайди. Украина Адлия вазири ўринбосари Елена Висоцканинг сўзларига кўра, мамлакат қамоқхоналаридаги 4500 маҳбус янги қонун доирасида сафарбар қилинишга тайёр. 👉
Mostrar más ...
11 461
9
🇱🇧🇮🇱 Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига 200 та ракета отиб, рекорд ўрнатди. Исроил оммавий ахборот воситалари кеча, пайшанба куни Ливан жанубидан Исроилга қарата 200 га яқин ракета учирилганини ва бу уруш бошланганидан бери рекорд эканлиги ҳақида ёзди. ОАВларнинг қўшимча қилишича, "Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг Кирьят-Шмона, Мерглиот, Мескаф Аам ва Кафр-Гилади аҳоли пунктларига ракета ҳужумларидан сўнг тревога сигналлари янграган. Шунингдек, Исроил ОАВлари Ливан жанубидан ракета ва учувчисиз самолётлар ҳужуми хавфси сабаб Адмит, Ханита, Яра, Меццофа, Шломи, Лиман, Рош Ҳеникра ва Ал-Басса шаҳарларида сигнал сиреналари эшитилганини хабар қилди. 👉
Mostrar más ...
11 437
13
🇨🇳 Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: "Қўшма Штатлар ўзининг совуқ уруш менталитети билан Украина инқирозининг пайдо бўлиши ва кескинлашиши учун жавобгардир." 👉
10 957
10
🇺🇦"Украина учун ҳалокатли лаҳза" – Украина қуролли кучлари Харков йўналишида Россия армиясининг ҳужумига тайёр эмас эди, деб хабар бермоқда CNN "Биз бу ерга келгунча йўлда ҳеч қандай жиддий истеҳкомларни кўрмадик – улар бир неча жойларда шошилинч билан қурилмоқда", деди канал мухбири Пейтон Волш. АҚШдан қурол-аслаҳа етказилиши масаласи чўзилиб кетгани сабабли Украина Қуролли кучларининг руҳияти тушиб кетган, дейди журналист. 👉
10 932
12
🇺🇸🇺🇦 Марказий разведка бошқармаси (рус: ЦРУ) нинг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон америкалик телебошловчи ва блогер Эндрю Наполитанога берган интервьюсида АҚШнинг Украинадаги асосий қизиқиши болалар савдоси эканлигини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Ғарб давлатлари жинсий алоқа ва орган трансплантацияси учун болалар савдосига қизиқишлари туфайли Украинага сармоя киритишда давом этади. 👉

file

11 283
83
НАТО давлатлари Украинага қўшин юбориши мумкин "НАТО иттифоқчиларидан бирининг мудофаа бўйича юқори мартабали амалдори мухбиримиз Пол МакКлирига Украинага қўшин жўнатиш ниятида бўлмаса-да, бу "охир-оқибат" амалга ошишига ишонишларини айтди", - деб ёзади Politico манбаларга таяниб. Қайд этилишича, Киевдаги Украина Қуролли Кучларида кадрлар етишмаслиги сабабли украиналик расмийлар АҚШ ва НАТОдаги ҳамкасбларига "тезроқ жойлаштирилиши учун 150 мингга яқин ёлланма аскарни тайёрлашга ёрдам беришни сўраб" мурожаат қилган. 👉
Mostrar más ...
10 787
8
1800 йилга оид Усмонли империяси харитаси. Ўрта Осиё хонликлари ҳудудларига эътибор беринг. Улар бўлинмаган ҳолатда тасвирланган. 👉
11 180
82
🇷🇺 Россия денгиз флоти янги баллистик ракетани қабул қилди “Булава” - қитъалараро баллистик ракетани ишлаб чиқиш 1990 йиллар охирида бошланган эди. Ракета 7 май куни жанговар фойдаланиш учун қабул қилинди. Бугунги кунда Россия Ҳарбий денгиз флотидаги 7 та сув ости кемаси 16 тадан 20 тагача ана шундай ракеталар билан жиҳозланиши мумкин. "Булава"нинг асосий хусусиятларидан бири — у бир вақтнинг ўзида нишонга 6-9та жанговар каллак билан зарба бериши мумкин ва уларнинг ҳар бири алоҳида нишонга олиш имкониятига эга. Ундан ташқари “Булава” 20 тагача сохта нишонлар олиб юриши мумкин. Бу билан у душман мудофаасини чалғитади. 👉
Mostrar más ...
11 234
50
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio