El servicio también está disponible en tu idioma. Para cambiar el idioma, pulseEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Ubicación del canal e idioma

audience statistics ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. 
21 193-55
~8 877
~30
41.38%
Calificación general de Telegram
Globalmente
37 121lugar
de 78 777
200lugar
de 430
En categoría
1 348lugar
de 2 420

Género de suscriptores

Averigua cuántos suscriptores masculinos y femeninos tienes en el canal.
?%
?%

Idioma de la audiencia

Descubre la distribución de los suscriptores de canales por idioma
Ruso?%Inglés?%Árabe?%
Crecimiento del canal
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Duración del usuario en el canal

Descubra cuánto tiempo permanecen los suscriptores en el canal.
Hasta una semana?%Viejos?%Hasta un mes?%
Ganancia de suscriptores
GráficoTabla
D
W
M
Y
help

La carga de datos está en curso

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم 29.04.2024y.  20.SHAVVOL.1445y             Dushanba. Toshkent vaqti bilan.   Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!                                                     03:54  TONG      Saharlik tugashi.                04:40  BOMDOD.   05:23  QUYOSH.    12:25  PESHIN.      17:15  ASR.              19:20  SHOM          Iftorlik vaqti. 20:45  XUFTON.  «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103) НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊
Mostrar más ...
566
5
​​📝​Она мехри ёхуд омонатга масъуллик... Ибратли реал вокеа асосисида ёзилган хикоя... Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху... Бугунги хикоямиз ажиб бир Она мехри мехри хакида. Якин кунлар ичида бир аел бн куришиб сухбатлашиб колдим. Унинг сузларини сизга ибрат учун ок когозга езишни маъкул курдим - "Ховлимизга бир мушук кириб колди, карасам хомиладор экан Бир икки кун миевлаб юриб, иккита болачасини дунёга келтирди.  Узим доялик килдим десам хам булади. Янги кузи ериган она-мушукка кайноккина сут бердим, суюк овкат бердим. Болачаларини огзи нихоятта кичкина экан. Она-мушук эса бехол, жуда куп кон йукотган. Тугиш вактида икки боласини  хидлаб улиб колди.  Мен она-мушукнинг кузидаги менга караб килган илтижоларини гуе "болаларимни санга топширдим, уларни авайлагин асрагин"- деб ялингандек караб туришларини суз бн ифода кила олмайман. Бу нарсага чидаш жуда кийин эди. Ховлимиз бир четидан она мушукка жой бериб, уни узим кумдим. Дорихонадан болалар сургичини олиб келиб, икки мушук-болачаларга сут бериб бокишни бошладим. Эртаси куни бир мушук каттик миевлаб улиб колди. Роса йигладим... " болангни асрай олмадим"  деб, ва она-мушукни кумган жойимга келиб она мушукдан ялиниб кечирим сурадим. Кейин секин кабрини очиб олдига боласини куймокчи булдим. Бир икки сонияга кузим чалгиб колди, шунда  улган она мушук жасади нобуд булган боласини махкам кучогига босиб олибди.  Карасам, ёнига факат ёткизиб куйгандим холос,  она кандай килиб кучоклаб олганини курмай колдим. Нахотки улик онанинг куллари кутарилса?! - деб каттик хайратда котиб колдим. Мана хакикий она!!! Мана  хакикий оналик мехри!!! -  деб йиглаб юбордим. Она мушукдан менга омонат боласи деб караяпман, аслида мушук бокмасдим. Иккинчи боласи хозир катта булиб колган. Оиламиз билан авайлаб парвариш киламиз. Факат хайрон коламан хозирги келинпошшаларда баьзиларида ана шундай мехр йук. Фарзанди касал булса-да никох-базмга боргиси келади, иситмалаган болани парвариши урнига синфдошлари бн учрашувга ошикади. Нега бунчалар багритош ва бемехр булмокда?"- деб куюниб мени сурокка тутдилар Гапларида жон бор, она жафокаш булиши керак!. Она мехри даре булиши керак! деймизу... аммо аслидачи??? Аслида эса акс холатларни гувохи буламиз... Якиндагина 24 еш келинчакни эшитиб хайратда колдим. 4 йил бефарзандликдан кийналган. Турмуш уртоги хатто ота-оналари хам даволаниш учун пул беришмаган. Келинчак бой кушнисиникига - Закотингиз борми?  Менга ёрдам килсангиз, биласиз 4 йилдан бери фарзандсизман, даволансам дегандим. Жуда фарзандли булишни  истайман" - деб йиглаб мурожат килибди. Кушни 300 000 сум фийсабилиллох килиб пул берибди. Бу пул факат текширувга етибти, холос. Ана энди келинни даволашга яна пул йук. Келин уз жонига касд килмокчи. Оналаримизга нималар булмокда? Нега она деган номми кутариб юрибмиз? Шу даражада жохил булиб кетяпмизми? Тушунмай коламан...шундай вазиятларда ким даволатиш керак айтинг-чи?!. Хулоса урнида бир хикматли суз эсимга тушиб кетди "Акалли бир мушукка булсанг, мехрибон демак. Саломатдир сендаги имон". 🌸🌼🌺
Mostrar más ...
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент.
2 688
10
Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг: «У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизни манзилингизни берди». Жалолиддин Румий Яхши дам олинг азиз ИНСОНИМ ЭРТАГАЧА ХАЙР АЛЛОҲГА ОМОНАТМИЗ ┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄ 🏚🏘 ФАЙЗЛИ  КЕЧА  🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Каналмизга СИЗ ҳам киринг👆🎁

file

3 000
61
📹 Ажрашган амма. ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 📺   КАНАЛМИЗДА ҲАЁТ САБОҚЛАРИ. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️

Ajrashgan amma (O`zbek kino) Ажрашган амма.mp4

4 875
22

sticker.webp

4 751
1
Байрам муборак чиройлилар!!! Бугун чиройли қизлар куни экан 😊 Кўплаб давлатларда 28 Апрель — чиройли қизлар кунига совғалар ва табриклар юборилар экан. Бизда эса шуни юборсангиз ҳам бўлаверади 🤓♥️ Кимни чиройли қиз деб ўйласангиз, шуларга юбориб, табриклаб қўйинг:) Чиройли қизларга юборамиз 🤗 🌼🌸🌺 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Каналмизга сиз ҳам киринг 👆🤗

316259607_909901400910355_5941800621945343527_n.mp4

5 626
125
#Огоҳ_бўлинг Ҳақорат қилганлик учун онасидан келиб, ”ҳароми”, ”исқирт” каби бузуқ сўзлар билан сўкиш 6 800 000 сўм жаримага сабаб бўлади Сизни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган одамни бемалол судга беришингиз мумкин 🌼🌸🌺 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Каналга киришни унитмадизми  👆🤗

IMG_4389.MP4

4 517
50

sticker.webp

4 029
0
​​Уйга чопдим. Бир миллиондан сал камроқ пулим бор экан. Олиб яна зина томон чопдим. Кўзим жиққа ёш, телефонини ўчирган амакининг қўлига тутқаздим. У барчасини тушунди. Гўё гапириб айбли иш қилиб қўйгандай, бошини хам қилди. Ўзи ҳам йиғлаяпди-ю, қани пулни олса! Мажбурлаб бердим. -Олинг,иккиланманг. Барибир уй таъмирига чақирамизку. Водийликка ўхшайсиз. Қолаверса мусофирсиз. Агар шунча дардингизни эшитиб, индамай, жим кетсам, қиёматда рўбарў келиб қолсак, нима дейман амаки?! Кейин неварангиз ётган касалхона маълумотларини ҳам беринг. Балки шифокорлар билан гаплашиб кўрарман. Кейин кичик неварангизни ҳам кўрсатамиз. Бояқиш елкалари силкинганча йиғлаб, телефон титкилаб, кимнингдир рақамларини топиб, айтяпдию, тинмай дуо қилади. Қайта-қайта қарзини қайтариб беришини айтию, қийшиқ қаддини бироз ростлаб зинадан тушиб кетди. Эртасига тонгдаёқ сабрим етмай нораста болакайнинг шифокорига қўнғироқ қилдим. Қизилўнгач саратонини экан. Бу касаллик билан аввал катта ёшдаги одамларгина оғриган. Афсус, охирги пайтлар болалар ўртасида ҳам учраб қолди. Тўйиб- тўймай, кейин пала-партиш овқатланиш , ўта иссиқ , ёки ўта муздек таом ва ичимликларни истеъмол қилиш, химия бодраб кетган ширинликлар, огриқ қолдирувчи, иситма туширувчи каби турли ҳил, рекламаси кўпчиган захри қотиллар урчитиб юборган мараз дард. Хартугул, бошланиши экан, демак даволаса бўлади. Шифокор Тошкентга олиб кетишни маслаҳат берди. Ўзимнинг ниятим ҳам шу эди. Кейин Темурбегимни етаклаб болалар майдончасига тушдим. Кеча усталарни бошлаб чиққан қўшнимиз ҳам боласини олиб тушган экан. Кайфияти чоғ. Айланиб ўргилиб кўришди. -Кайфиятингиз зўрку! -Бўлмасамчи? Кеча гапни пулини олганман. Бугун хўжайин манга мошина олиб келяпдилар. "Кобальт". Гапни пулига эса ювиб бераман. "Буҳоро кафе"га ўторасиз қўшни. Сизникидака тўқ қизилини хохлагандим. Мокрий аспалт бўп қолди. Шунисига ҳам шукур! Одатда бунақа вақтда чин юракдан табриклардим. Аммо бу сафар тилим танглайимга ёпишиб қолди. Миямда яна ўша овоз пайдо бўлди: Ғийқ-ғийқ...ғийқ-ғийқ...уввввв.... Кейин, кеча оқшом зинада эшитган гапларим ҳам жаранглади " Қарзи бор уйга келдик. Яга бироз иши бор экан қилиб бердим. Лекин хозир бир тийин пуллари йўқ экан. Бериб қолар...." Қўшнига унинг гапларини сўзма-сўз, дона -дона қилиб такрорладим. Аммо унинг бир туки қилт этмади. Йўқ, хунук иршайди: -Уффффф....Биламан. Озгина қарзимиз қолган. Берамиз! Ўзи ит чақирмайдиган қишлақи усталар бўлса. Бир танишимнинг танишлари экан, раҳмимиз келиб "ремўнт" қилдиргандик... -Кеча мақтадингизку! Қолаверса ўзим ҳам кўрдим. У илжайди: -Ростдан ишлари зўр! Эшакдай ишлашади.Бошқалар каби чўзилмай, вақтидан олдинроқ бажаришади. Лекин, деярли ҳамма пулларини ўз вақтида берганмиз. Энди арзимаган сумма қолганида дийдиё қилиб юрибдими? Агар мошина олмаганимизда кеча берворардим. Уйга одам келадику қўшни. Қолаверса "гап"им бор. Унга бошқа бир оғиз гапирмадим. Нафрат ва надомат билан бош чайқаб, узоқлашдим. Қўлим мушт тугилган, кўзим жиққа ёш миямни эса биргина сас пармаларди: Ғийқ-ғийқ...ғийқ-ғийқ...увввв. Тамом. Муаззам Иброҳимова 🌸🌼🌺
Mostrar más ...
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент.
4 221
5
Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв... -Мандан хавотир олма! Отдайман. Ээээ, ўлмайман хали. Одатимга хилоф равишда бўлса ҳам, гуноҳ бўлса ҳам миқ этмай, чўккалаб, эшитяпман. -Бугун бир миллион чиқарворайми? ...Якшанба куни юбордимку. Хозир тополмасам керак онаси... Биламан, тушуниб турибман...майли бир амалларман.... Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв -Кредитми? Униям вақти келиб қолдими? Бонкдан келган ўша ходимга кредитга уй олган болам ва келинимни Россиядан ўлиги келди, хозир пулимиз йўқ, озгина сабр қилинглар демайсанми?... Чолим шу ёшда Тошконга кетди. Пул топиб келар, деганингда, балки раҳмилари келиб, сабр қилишармиди, деяпман-да... Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв... -Бир неварам рак, иккинчисининг кўзи минус саккиз, ота-онасининг ўлимидан сўнг гапирмай қўйди демайсанми?....Дедингми? Индашмадими? Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв - Қариндош уругимизда пул нима қилсин? Ҳаммаси ҳам биз каби бечора дедингми? Нариги ўглим ҳам Россиядаю уч ойдан бери ойлик олмабди, демадингми? Буйраги ҳам оғрийди, демадингми? Ха, биламан эшитишмайди, тушунишмайди... Майли , бир амалларман. Йиглама кампир... Уввввввв..... - ...Светни қачан ўчиришди? Янги учечик нотўгри хисоблаяпти, унчалик кўп ёқмаганмиз демабсанда... Оғилдаги гўнгни сотворамизми кампир?... Молингдан эсталик бўлиб турмайдику! Қиш узааағ.... Таппини бир амаллармиз. Ану иккита ўрикни кестираман борсам, ўтиндан хавотир олма! ...Қантак, қантак...Биламан невараларинг ейишини, ўтин ҳам керакку кампир... Увввв....Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғиииииийқ... Увввв... -Қаттиқроқ ишлайман деяпманку... Ха, қарзи бор уй эгасиникига келдик. Бугун ҳам озгина ишларини қилиб бердим. Лекин, хозир бир тийин пуллари йўқ экан. Бериб қолар.... Йиғлама, тушуняпман, дорига... Яшайди, яшайди неваранг. Барно ҳам гапиради, кўзи апараса бўлади. Ҳаммасини тушундим. Миямни пармалаётган овоз, анув кран ва шамолдан эмас, шу мўйсафиднинг ичидан чиқаётган экан! Э,Аллох! Агар бир ғарибингни фарёди шу қадар бўлса, миллионлаб йўқсил, бечораларингники қанақа бўлади?! Банк, кредит, дори, қарз, таппи, ўлим... Бунақада луғатдаги барча сўзларни ёмон кўриб қоламанку! Етим, есир, йўқсилни йиқитаётган, дард, йўқчилик... ўлимни тан олмайдиган судхўр банкларга, катта -кичик идораларга ўт қўйсам, дунёга ўт кетмайдими?! Йигирма биринчи асрда таппи билан исинаетган болаларингни териб чиқсам, қуёш эриб кетмайдими?! Ўглимни кўтарма краничалик кучи йўқ анави мўйсафидингни, дала-дашт, бозор, қурилишларда, ўрисни совуқ ўрмонларилаю, кариснинг заводларида қариетган минглаб меҳнаткашларингни қувватлантирувчи мурувати -бола, чақаси. Нега анави чолни бунчалик оғир синаяпсан? Бояқишнинг жажжи қувватлантиргичлари ҳам ўчса қиёмат кўпмайдими?! Ха, бечорага бир молнинг бўқини ҳам кўп кўраётган дунёя! Илтимос Аллохим, бояги жалангдан ўн баравар, юз баравар кучлироғини электр, газ...ни сотаётганлар, ўмараётганлар, нотўғри хисоблайдиган хисоблагичлар ишлаб чиқарадиганлару, катта-кичик харомхўрларнинг, халқ хисобига чўчқадек семираетганларнинг устига ёғдир! Болаларни отадан,ота-оналарни болаларидан айириб мардикорчилик қилишга мажбур қилаетганларни йиғиб қиёматга сургун қил! Барча мевали дарахтларинг ўтин бўлиб ёқилаверса, болалигимда шираси тилимни ёрган қантагингни мазасини унутиб, ширин эртаклар эмас, дахшат, қиематларни ёзаманку! Наҳот тарихда номим эртакчи эмас, исёнкор бўлиб қолади?! -Бир миллионни бугун юбора олмайман кампир...иложим йўқ! Юрагимни эзма ... ....Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв Яна озгина эшитсам, мўйсафидни аранг тутиб турган темир тўсиқлар ҳам, уй ҳам, дунё ҳам дош бера олмайди... Ўрнимдан бола, халта билан қандай сакраб турганимни билмайман.
Mostrar más ...
3 718
9
📝ҚИЁМАТ ҚЎШИҒИ Хонадонимизга кириб келган усталарнинг бири дархол эътиборимни тортди. Отам қурам мўйсафид. Дўхтир зоти синчковда. Дарров ранг-рўйга назар ташлайди. Бир сония етарли бўлди. Бу рангпар, хилвираган вужудда анчагина дард маҳкам ўрнашиб олганди. Ҳаёлан уларни бир-бир санаяпману, кекса, касалванд уста норғул ёшлар орасида нима каромат кўрсата олишига ақлим етмади. Танасидаги дардлардан ташқари, нигоҳи, юрагидан сизиб, руҳий холатини ошкор қилиб қўяётган яна бир дунё изтироблари ҳам бор эди. Дадамни соғиниб қолган Темурим қўққис югуриб бориб мўйсафидни қучоқлади. У ҳам набираларини соғинган чоғи чўккалаб ўғлимни қучоқлаб, хидлади. Мижжасида ёш қалқди. Сўнг уни кўтармоқчи бўлдию, туриб улгурмай чайқалиб , гандираклаб қолди. Уста йигитлар ушлаб қолмаса бола билан йиқилиши турган гап эди. Бечора қизариб, хижолатланиб Темурни аста ерга қўйиб, аранг эшитиладиган паст овозда менданми, унданми узр сўради. -...Айбга буюрманг қизим. Невараларимни согиниб қолибман. Биздаям битта шунақа сариғвой борда. Унинг ғижимланиб отиб юборилган қоғоздан абгор юзига қараб дадамни эсладим. Йўқ. Дадам анча хушрўй. Нурланиб туради. Айниқса жилмайганида, кулганида. Бу одам эса кулса ҳам ёзилмай, бадтар ғижимланаетганга ўхшарди. Энг дахшатли манзарага охирида эътибор берибман. Танаси бир томонга огиб турар экан. Бу менга энг енгил шабада ҳам йиқита оладиган қурилиш майдонидаги эски, омонат кранни эслатди. Уларни бошлаб чиққан қўшнимиз лаби-лабига тегмай усталарнинг ишини мақтар экан, кўнглимдан ўтаётганларни сезгандай мўйсафидга алохида урғу берди: - Айниқса Комил амаки зўр! Халол, чаққон, тажрибали...хуллас "нўмер адин" қурувчи. Ёшига қараманг! Ўнта йигитга дам беради. Ухламаса ҳам ишини битиради. Қолганларни ҳам ортиқча дам олдирмайди. Ўшанчун ишлари унумли. "Ремонт" га эса гап йўқ! Ўзингиз кўрдингизку! Короче, афсус қилмайсизлар қўшни. Нарх ҳам бозордагидан анча арзон. Сув текин деса ҳам бўлади. Иккиланманг! Усталар хонадонимизни бир қур кўздан кечириб, иш хажмига қараб, инсоф билан нарх айтишди. Маслахатлашиб, бир тўхтамга келиб қўнгироқ қилишимизни айтиб кузатиб қўйдим. Уларнинг ҳам бошқа жойда бир ойлик ишлари бор экан. ...Темурбек қурилиш-қурилиш ўйнашни ёқтиради. Машиначалари ичида энг кўпи - қурилиш крани. Бўлакларга бўлиб , сочиб ташланадиганидан митти машинадан тортиб, энг сўнги русумда, замонавий, электрон бошқарувли , бир қанча ишларни бажара оладиган, крани ҳам бор. Орқа, олдинга юради. Ипга боғланган ўйинчоқ тўсинларни кўтариб "қурилиш майдони"га етказади. Вақтида қувватлантириб қўйсак бўлди. Ўша куни ҳам у одатдагидек меҳмонхонани қурилиш майдонига айлантириб, севимли краниги харакатга келтирди. Қолган ишларни мен бажараман. Аввал майдонни тозалаб , бир сават "лего" ғиштларни тўкиб, энг бақувватларидан пойдевор қуришим керак. Ролга кириб "ишчи"ларни гапиртириб турмасам гап ҳам эшитиб оламан. Ҳар куни вазифамни аъло даражада бажариб, маҳорат билан ролларимни ижро этардим. Бугун шаштим анча паст. Ҳаёлим жойида эмас. Бетон аралаштиргич, эксковатор, бульдозер хатто оддий юк машинасини ҳам эплаб "мина " олмадим. Онасининг кайфиятсизлигини илғаган Темур ҳеч кимга ишонмайдиган кранини бошқарув ускунасини қўлимга тутди: - Майли, бугун сиз кран мининг! Бошқарув ускунасини қўлимга олиб, "прораб"нинг буйруги билан ипга боғланган "тўсин"ларни кран тумшугига илиб, тугмачасини босдим... Ҳар доим ишларни енгил бажарувчи машина негадир бу сафар юкни кўтара олмай бир-икки чирандию, ўчди. Темур тўполон кўтариб, маъсулиятсизлигим учун койиди, сўнг аллақаердан қувватлантиргични топиб келди.
Mostrar más ...
3 840
7
Тушунарли. Демак уни қувватлантириб қўйиш ёдимиздан чиққан экан. Кечга яқин шамол турди ва ҳеч қанча ўтмай унинг увиллашига яна бир нола қўшилди. Аввал уни ховлидаги эски , занглаган качалейникига ўхшатдим. Ғийқ-ғийқ...ғийқ-ғийқ. Йўқ. Уники эмас. Ахир уйимиз тагидаги болалар майдончаси аллақачон таъмирланиб, барча ускуналар қатори эски темир арғимчоқ ҳам аллақачон алмаштирилганди. Овоз ошхонада баландроқ эшитилаётгани учун деразадан ташқарига қарадим ва ҳаммасига тушундим. Маҳалла томонда бўлаётган қурилишларнинг бирига ўрнатилган қурилиш кранларидан бирининг тумшуғи шамолда чайқалиб овоз чиқараётган экан. Шамол яна кучайди. Ғийқ-ғийқ...ғийқ-ғийқ... Увввв....Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв Негадир кўзимда ёш халқаланди. Ташқаридан келаётган нолага ортиқ тоқат қила олмай деразани ёпдим. Бироқ овоз ёпиқ деразани ҳам ёриб, миямни сур найидай пармалаб, қайси хонага қочмай ортимдан қувлаб беркингани жой қолдирмади. Ғийиииииииииииийқ... Увввв Ўша топда қалбимда Аллохга битта муножот бор эди. Яратган Эгам Шамол, кран, дераза, уй, мени... ва бутун борлиқни миллион зарраларга парчалаб ташласаю, дунёни қайтадан - Темуримнинг қурилиш майдонидаги каби содда, беғубор қилиб тиклаб берса... Худди дилимдагиларни ўқиб тургандай табиат ўкириб йиғлаб юборди. "Дунени оқизиб кетайми" деган шашт билан жала қуйди. Ваҳимадан қўрқиб кетган ўглим пинжимга тиқилди: -Аллох йиглаяпдими ая? Уни багримга босиб бегубор кўзларига тикилдим. Нималардандир умидланиб, чуқур хўрсиндим... Оқшомга яқин жала ҳам тинди. Асфалтни ариқча тополмаган лойқа сувлар эгаллаб, "денгиз" хосил бўлди. Тўлқин хосил қилиб суза бошлаган машиналар эса кемага айланди. Бу манзарани кўрган ўглимнинг кўзлари порлаб, янги ўйин топганидан қувониб, пастда майдончада турган машинамизга ишора қилиб қичқириб юборди: - Ваууу. Мани ўзим капитан бўламан. Кетдик ойи. Денгизда қолган қурт, қумурсқа, мушук, кучукларни қутқарамиз! Уни бағримга босдим. Дилим ёришиб , бирга пастга тушдик. "Кема"да тўлқин хосил қилиб суздигу барибир чўкаетганларни топа олмадик. Унинг хафсаласи пир бўлсада анча айландик. Ахийри бир нарсага тушуниб менга далда берган бўлди: -Майли, демак Аллох қутқарибди ҳаммани. Уйга кетдик, йўлда бирортаси чиқиб қолар... Чарчаб ухлаб қолган "капитан"имни кўтариб лифт тугмасини боссам, келмади. Демак яна бузилибди. Зинадан кўтарила бошладим. Иккинчи қаватга етмай, кимнингдир синиқ овози қулоғимга чалинди. Кимдир биров эшитмасин деб, ҳеч ким йўқ зинада, телефонда гаплашаётган эди Овоз шунчалик дардли эдики, беихтиёр кечаги мўйсафид ёдимга тушди. Ха, ана! Худди ўзику! Зинанинг темир тўсиқларига суяниб турган бўлсада янаям қийшайиб, майишиб турарди. Назаримда яна озроқ оғса, тўсиқлардан қулаб тушадигандай қўрқиб кетдим. Шошиб кўтарилиб, йигирма уч йил аввал қурилган уй бақувват бўлсада, тўсиқлар омонатлигини, йиқилса майиб бўлишини айтгим келди-ю, қўлимдаги болам ва қайтишда дўкондан тўлдирилган халта билан одатдагидек иккита зина оралаб сакраб чиқолмай, огир кўтарила бошладим; -Хоп, хоп дедимку кампир. Юбораман. Озгина сабр қилгин. Эрта-индин бериб қолар....Қанча?....Вай-бў!!! Жа баланд нархку! Озроқ тушмасмикан? Апарасияси шунақа қимматми? Дори -дармони ичидами ишқилиб?....Майли-майли йиғлама. Раҳматли болам ва келинимнинг арвохи чирқирамасин!... Қулоғимга аввал телефон орқали кимгадир берилган савол, далда, таскин... сўнг яна жаладан аввалги қўрқинчли овоз эшитилди; Ғийқ-ғийқ..ғийқ-ғийқ... Увввв... Қўлим банд, қулогимни беркитолмай зинага ўтириб қолдим. Сўнг яна далда, таскин, савол: - Неварамиз албатта оёққа туриб кетади. Синглиси Барнохонни кўзини ҳам апарасия қилдирамиз. Балки Тошконга олиб келармиз....Қимматмас, ахмоқ хотин! Зато бағда анча тажрибали дўхтирлар бор!
Mostrar más ...
3 297
8
📝ПАДАРКУШ  ҚИЗ  2 қисм Улар ўшандан бери бирга эдилар. Севгининг нақадар ёқимли  туйғу эканлигини хам ўшанда тушунган қиз, еттинчи осмонда парвоз қилиб юрган эди. Аксига олиб тез орада ЁЗ  кириб келади. Ва вақтинчага улар бир биридан айрилишади. Аммо бу ходиса аввалроқ содир бўлди. Балким бу вақтинчалик эмас мангуга айрилиқ дейиш хам мумкин эди. Сабаби Қудрат хам оддий бошқа эркак жинсига мансублигини беҳосдан фош этиб қўйди. 25 май оқшомида йигит беҳосдан қизни бағрига босиб лабидан бўса олмоқчи бўлди. Табиийки қиз йигитни ўзидан итарди. — Бизга қарашаябди .. деди Самия секин йигитдан ўзини нари олиб ҳиёбон тарафга қараб кета бошлади. У Қудратни хам бошқа йигитлар каби фақат “жисмоний истак қули” экан дея хулосага келди. Шу сабаб жахл билан олдинга юриб кета бошлади. — Самии!! Жоним! Тўхта! Илтимос! ( Бу сафар ялинишга тушган Қудрат бир сакрашда қизга етиб олди) — Жоним! Мени кечир сени жинниларча севганим учун ўзимни бошқара олмай қолдим! Ахир мени хам тушун эркакман ахир! Баъзан хис туйғуларим танамдан отилиб чиқиб кетадики !! Қиз Қудратни телбаларча севардими?   Терговчи хонасида ўтирганида хам мана шу ҳаёлларни ўйларди халос. Қудрат чи ? У Самияни севганмиди? Менимча ха .. У хам севганди.... Севганда хам девоналарча севарди. Қизга бўлган  ишқи сабаб аввалги  хотинбозлик  қилмишларини тақа тақ тўхтатган хам эди. Унинг кўзлари қаёққа қарамасин фақат Самияни кўрарди. ,,,, Терговчи Назаров миқ этмай ўз айбига иқрор бўлиб турган қизга ачиқланиб қарарди. Бу хонада нималар содир бўлган бўлса хам албатта одам ўлдирилган. Ошхона пичоғи нақ кўксини ёриб ўтган эркак жасади, сўнг ваҳима билан отиб юборилган ва бошқа ердан гулзордан топилган  пичоқ сртидаги одам қўлининг изи.. Бу излар Самиянинг қўл излари  эди. Батамом барча қилғилиқлар, барча далиллар ягона тирик гувоҳ ва гумондор Самияга қаратилган эди. Хатто Судга хам хожат қолмай қизни қотиллиги исботлангандек эди. Ахир қиз хеч қаёққа қочиб кетмай милиция ходимларига қўнғироқ қилган хам ўзи эди. Аммо Фақат   Терговчи буни тан олмас, қалбининг қай бир четида миттигина илинж “Қизни қотил эмас, у ниманидир яшираябди ёки ҳимоя қилаябди ” , дея шивирларди. Самия Қудрат билан нақ  бир ҳафта аразлаб гаплашмай юрди. Хар куни  беш олти марталаб қизнинг деразаси тагида кутиб ўтириб чиқадиган сўнг эса яна шундай махзунлик билан изига қайтиб кетадиган йигитни кўрган бошқа хонадагилар “Телба ошиқ” дея янги лақаб тақишганди. Қизни эса “Ёвуз маъшуқ”қа чиқаришди.  Саккизинчи куни Қудрат келмади. Унинг хонасида хам чироқ ёнмади. У қиз учун атай ётоқхона рўпарасидаги 4 қаватли уйларнинг Самияга кўриниб турган учинчи қаватидан ижарага уй олганди. Аммо бу кеча унинг зангори ромли деразасида чироқ ёнмади. Самия илк марта уни соғинганини англаб етди. Дугонаси Гули қизни хам интизорлик билан бўм бўш хонага термулиб қолганини анча кузатиб қолди. — Дониёрдан сўрадим. Қудрат бир ҳафтадан бери ўқишга хам чиқмаябдикан.... секин гап бошлади Гули ( Дониёр параллел гуруҳдан Қудратнинг курсдоши, Гулини ёқтирарди ) — Бу холида йигит яна очесленияга учраб яна курсдан хайдалади.... Самия индамади. Шунчаки узоқ вақт деразадан қараб тураркан, нақ  уч соат шу куйи қотиб турганини эслади. Ошхонага чиқиб сув ичмоқчи бўлди. Соат тунги 22. вахтёр аллақачон эшикни қулфлаган. Гули ухлашга ётди. Самия эса секин коридордан пастга тушаркан ўзидан соҳта чеҳра ясади. Шоша пиша навбатчи вахтёр Комил акага “Онаси касалхонага тушиб қолганини. Шошилинчда эканини айтаркан, мажбуран эшикни очтирди. Ва шошилганича катта йўлга чиқди. Рўпарасидаги қақайиб турган қоп қора уйга қараркан. Хаммасида чироқлар хали ёниқ фақат унинг учинчи қаватдаги деразасида чироқ ўчиқ эди. Барча қизлик  иффати ва қадрини унутиб Самия зинадан юқорига кўтарила бошлади. Оёғидаги бинафшаранг шиппак  бетон зинада заифгина шип шип этиб овоз чиқаради. Ҳаяжон билан ўша эшикни тақилатади. Юрак дупури ўзига эшитилади. Узоқ кутди.
Mostrar más ...
4 002
9
— Қудрат ака! Эшикни очинг мен келдим ... оғир қадамлар кимнингдир инграган овози келди сўнг эшик очилди ва эшик секин  ғижирлаб очилди . Ичкарида Қудратнинг ғамгин ва қизариб кетган кўзлари кўринди Автобус бекатига тушишганида Қудрат олдин тушди. Ва гўё танимагандек олдинга юриб кетди. Сўнг Самия тушди. У хам бир бирига бегона одамдек кетиб боришарди. Умрзоқ амаки худога шукур хеч нимани пайқамади. Унинг тиззаси оғриган сабаб анча орқада қолди. “ Отамнинг тоби қочиб қолибди... Тезроқ етиб боришим керак.. “ деди Самия ўша куни тушлик пайти ётоқхона эшиги олдида Қудрат уни тўхтатганида Менинг бурчим уни холидан хабар олиш. Онам вафот этган. Ёлғиз отам бор. Уни холидан хабар олишим шарт! Қиз ташвишда эди. У икки қадрдон кишисини хам бирдек яхши кўрарди. Автобусга чиқишдан аввал қиз нақ ўн саккизинчи марта қайта сўради: — Бугун отам билан гаплашасизми? Ортиқ яшириниб юролмайман. — Албатта , жиннивой ! Албатта гаплашаман! Ахир совчи жўнатаман, деганим билан оилада аёл киши бўлиши керак, менинг хам онам хам отам йўқ. Шу сабаб отанг билан ўзим гаплашаман. Ха Қудрат етим эди. Отаси хақида умуман хеч нарса айтмас, онаси эса ёлғиз фарзандини хеч нарсага зориқмасин дея. ўгай ота зулмини кўрмасин, дея бир ўзи ўғлини ўзи тарбиялади. Аммо онаизор Қудрат мактаб ёшида оғир касалликдан вафот этади. Ёлғиз қолган Қудрат бир ўзи оёққа турди . Уни ҳаёт ўзи тарбиялаган эди. У Ёвуз ва Бегона Турмуш чорраҳаларида шошиб қолмади. Унинг марҳум онаси уни кучли бўлишга, ҳеч қачон таслим бўлмасликка ўргатган, азоб берганларга қайта жавоб беришга ўргатган эди. “ Менинг лўғатимда “ ЙЎҚ” деган сўзнинг ўзи йўқ....”   деганди ўша висол кечасида бир ҳафтлаик айрилиқдан сўнг хонасига кириб келган Самияни бағрига босиб илк марта бирга қовушганида , қиз бор эркини йигитнинг қўлига топширганди. “ Сени ўзимники қиламан, деб қасам ичгандим мана меники бўлдинг... Энди сенга уйланаман.... Менга ҳеч ким “йўқ” дея олмайди.. дея ўша тун тонггача қизнинг қулоғига шивирлаганди. Шундан сўнг эртасигаёқ ётоқхонага кўчиб келиб олди. Аммо Самиянинг отаси Жалол амаки у истагандек осонгина “ХА” дейдиган кимса эмасди. Ўзига яраша кибри ва важоҳатга эга бўлган бу киши айни дамда маҳаллада бош қассоб эди. Унинг қўлидан гўшт татиб кўрмаган бирорта одам қолмаган. Бутун туманга хатто қўшни туманларга хам номи таралган бу одам айни дамда юрак ҳуружига учраган куйи шифохонага тушганди. Самия етиб келган оқшом уни ўзи оёқлари билан юрганча уйга кириб келди. — Ота !!! — ўша ондаги манзара  ёдига тушиб Самия ёлғиз совуқ хужрада кўзини очди. Нақ  икки кунлик тергов  совуғидан энди борлиқни хис қилаётган қиз нималар бўлганини эслашга уринди. Аммо аксига олиб хадеб қорнини силайди. “ Йўқ .... Менинг болам ўз  отасини  ўлдирмайди...”   шивирлади ўзига ўзи. Терговчи шошганча қиз ўтирган хонага етиб келганида уни йўлини навбатчи нозир тўхтатди: — Майор Назаров ! Сизни зудлик билан экспертлар чақиришаябди! Изқувар Назаров асабийлашганча Самия турган бўлмага кўз қирини ташлаб қўйди, хонага ўрнатилган микрофондан Самиянинг овозини эшитгани сабаб ўз  шубҳаларига калит топганидан жўшиб келаётган эди. Ичида сўкинган куйи  нозир билан бирга  ер остидаги Лаборотория бўлинмасига тушди. — Жаноб майор, биз ўша уйдан бошқа мурдани топдик. Шаҳриёр Назаровнинг кўзи катталашиб кетди. Юраги тез тез уриб кетди. Навбатчи нозир ҳисобот бера бошлади: — 24—25 ёшлардаги йигит. Шахси аниқланди. Қудрат Абдуллаев. Миллати ўзбек. Гумондор билан битта курсда ўқиган. Битта ётоқхонада яшаган. Қўшни Б. туманидан. Судланмаган. Аммо майда безориликлари сабаб бир икки бора ХТА тарафидан жаримага тортилган. Марҳум билан гумондор ўртасида анчайин яқин муносабат бўлганлиги хақида гувоҳларнинг шоҳидлиги бор. — Мурдани қаердан топдингиз ? бу савол ортиқча эди. Чиндан хам каллаванинг учи барибир Самияга келиб тақалмоқда эди. — Ўртоқ майор! Хонага чопиб кирган ҳамшира Шаҳриёрни излаб атрофга қаради — Ўртоқ майор!
Mostrar más ...
4 180
9
📝ПАДАРКУШ  ҚИЗ 1қисм Агарда йигит киши сенинг пешонангдан ўпса борми, У ўзини сенинг ҳимоячингдек ҳис қилишингни истаётганини билдиради. Унинг табассумида ошиқ  ишқидан кўра кучлироқ — ота меҳрини кўпроқ  англайсан.. Самия пойтахтдаги номдор олийгоҳларнинг бирида таҳсил оларди. Ёзги сессия адо бўлгач ўзининг туман марказига — ота уйига қайтиб келаётган пайт эди. Ҳаво хаддан ташқари дим, ғарубдан эсаётган гармсел шамол чошгоҳ пайтида янада кучайди. Табиатан нозик навниҳол бу оқбадан хушрўйгина қиз уч соатлик йўл азобида гўр азобига хам рози бўлиб кетди. Ўзи оқ сариқдан келган тўқ каштанранг сочлари чиройли чинни юзига ярашиб тургувчи бу қизни кўрган ҳар қандай эркак ошиқ бўлиб қолиши тайин. Эгнида сутранг матоли пушти ва жигарранг гулли этаги тиззасини бехос ёпиб турадиган ёзги енгил кўйлакда қиз автобуснинг энг сўнги ўриндиғида айёвсиз офтоб нурлари тафтини беркита олмаётган “Фонетика” конспект дафтарини боши узра соябон қилганча кетмоқда. Автобусда одам кўп. Қариялар (Ҳудога шукур бу иссиқда уй уйида рўза лаззатидан масрур кўчага чиқмаган)  ўрта ёшлилар ва  қолгани ўзи каби ёш яланг йигит қизлар. Коллежд ва институтдан қайтаётган йигит қизлар хам бисёр эди. Самия қанча истаса хам ўзидан бир қадам нарида турган бўйлари узун қош кўзлари қоп қора бежирим ўсган соқолчалари ўзига ярашиб турган йигитга қарай олмайди. Сал нарида қўшни маҳалада яшайдиган Умрзоқ амаки тўғри Самияга рўпара бўлган ўриндиқда ўтириб олган. Ўртада  йўловчи кўп бўлса хам одамлар орасидан тирсаклар орасидан қизнинг бегона аммо анча хушсурат йигитга қараб кўз уриштириб келаётганини фаҳмлаб қолиши мумкин эди. Йигитнинг эгнидаги кулранг футболкаси жазирамада анча терлаб бароқ жундор кўксига ёпишиб қолган, бақувват бисепс мускулари иссиқдан таранг тортганми реза реза тер оқаётган бўйин томирларида қон гупирмоқда. Иссиқ жонидан ўтганига қарамай қора баҳорий шимда (  ахир қора ранг иссиқ серқуёш фаслда энг нотўғри  ранг) эхтимол йигитнинг бу шошмашошарликда эгнига илишга бошқа  кийим топа олмай қолгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Йигит ундан кўзини асло узмас, Самия кетар чоғидаги ётоқхона остонасидаёқ унга етиб олган эди. — Сами ... Оқшом салқинда йўлга чиқ ... Ёки эрталаб   саҳар мардондан.. Йигитнинг бўғиқ  аммо  ялинчоқ овози  шу топда қизнинг рахмини  келтирди “ У сира хам ялинмасди... “  ўйлади қиз. “ Доим буйириб келган. Гўё хамма нарса у учун аталган—у, барчасини ўз хожасидек битта битта эгаллаб келган” Қудрат. Исми жисмига монанд бу йигит, Самиянинг параллел (қўшни) гуруҳидаги курдоши, у билан ( жуда қизиқ ! битта туманда яшасалар хам олийгоҳда иккинчи курсида танишиб қолишган)) Бунга сабаб балким Қудратнинг ўтган йили “очесление” яъни “қарздорлик сабаб “  олийгоҳда бир йил ўқимганлигимикан, ишқилиб Қудрат иккинчи курсдан қайта  ўзидан уч тўрт ёш укалари сингиллар тенги йигит қизлар билан ўқий бошлаганида Самияни учратганди. Ўшанда серқуёш куз кунлари эди. Бу воқеа биринчи курснинг безори талаба йигитлари хўжалик мудираси Каромат опа олийгоҳ атрофидаги газон ўтларга резина ичакда суғиришни буюраётган маҳалда содир бўлганди. Қаторасига тўрт пара дарсдан хориб чарчаб чиққан Самия ва дугонаси Гули ( ха, ўша Паркентлик қиз) олийгоҳ йўлкаси бўйлаб кутубхонага “Ожеговнинг Луғат китоби”ни    олиш учун кетишаётганди. Орқадан бир иккита йигит курсдошлар оҳирги тўртинчи пара паточний (йиғма)  дарсда ўтирган қўшни гуруҳ йигитлари чиқиб келишаётганди. Буни қарангки бир зумраша йигит резина шланг сувни Самияга қарата тўғирлаб сув сачратса бўладими?! Қилган ишидан хохолаб кулганича “ Яхдеккина бўлдизми”  дея пичинг қилган эди. “ Хе башаранг қурсин! Тентак! “ дея Гули шанғилаганча Самиянинг ярим хўл бўлган либосини рўмолчаси билан арта бошлаган эди. “Зувв”  этиб шамолдек  уларнинг ортидан  бир бақувватгина йигит ўзиб кетди. Шартта қочишга хам улгурмай қолган биринчи курс йигитни жағидан битта шапалоқ ташлаб қолди!
Mostrar más ...
4 135
11
​​Назаров ортига ўгирилди: — Нима гап ? — Терговдаги қиз ... Қиз. Хонага чопиб кирган Шаҳриёр ўзини қандай манзара кутиб турганидан беҳабар эди.   Ерга ётиб олган Самиянинг тинмай қорнига ураётганини ва ярим яланғоч оёларидан сизиб оқаётган қонни кўриб хуши бошидан учди! — Зудлик билан “Тез Ёрдам” чақирилсин! Шошилинч!!! Хомиласидан  айрилган Самия узоқ яшамади. Ўлимидан олдин эса касалхонанинг жонлантириш бўлимида Гули ва Шаҳриёрга қараган кўйи биргина сўзни айтди. “ Мен отамни ўлдирмадим. Аммо ўзининг пуштикамаридан бўлган ўғлидан воз кечган отани ўлдирган ўғил менинг фарзандимга хам оталик қила олмайди.... У менинг отамдан қасос олиш  учун мендан фойдаланди халос... Мен эса уни ўлдирдим. Пичоқ меники эди... Меники   эди.... (тамом) Муаллиф Зафар Зафарофф 🌼🌺
Mostrar más ...
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент.
4 357
7
​​— Ха!  — деди Қудрат жахлдан тушмай йигитчага қаради —   Исиб кетябсанми? !  Ҳозир совутиб қўяман! У бир сакрашда газон устида баланд босимли сув  сабаб билонглаётган шлангни тутганча йигитчани роса  қийқиратиб усти бошини сувга бўктирди. Эвазига устидаги оқ кўйлагини хам ечдириб қизлардан кечирим сўратирди. Энг қизиғи бу ғалати ва жангари йигитга ҳеч ким  бир оғиз қарши сўз айта олмади. Кетар чоғи миннатдорона паст оҳангда: — У қадар зулм қилиб жазолаш шарт эмасди, — дея Самиянинг айтган гапига Қудрат дадил овозда — Агар сенга беришган озорларини икки ва уч баробар қилиб қайтармасанг, бу оламда ер билан битта бўлишинг аниқ! — деб жавоб берганди. Йигит шу топда Самия учун жуда хавфли ва дахшатли бир “куч” бўлиб кўринган бўлса хам , ана шу  “қора” куч ичида алақандай меҳрибон ва иссиқ кўнгил борлигига жуда жуда хам ишонарди. 🌼🌸🌺
Mostrar más ...
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент.
3 657
8
​​Сизга қўшилиб мен ҳам фарзандларимни алдадим: Дадангиз узоқдан қайтдилар. Энди сизларни ташлаб кетмайдилар, дедим расм-русумлардан сўнг сиз билан бошлашиб уйимга кирар эканман. Ўшанда бизга эшик очган қизимнинг ҳайратли нигоҳидаги соғинч, ўғлимнинг “дадажон!” деган ҳайқириқ билан бағрингизга отилгани кўз олдимдан бир умр кетмайди. Аввалига болаларимга жуда меҳрибондек туюлдингиз. Биз бахтли эдик. Сизнику билмадим, аммо болаларим бу ҳолдан хурсанд, уларга қараб эса мен бахтли эдим. Шу ёшгача “дада” деган сўзни айтолмаган болаларим ҳар куни сизнинг йўлингизни пойлар, бизникига келадиган кунингиз улар учун чинакам байрамга айланарди. Аммо... Қўш хотинлиликка ўт тушсин экан. Ҳеч кимни ўз отасидан, ўз онасидан айирмасин экан. Бировнинг боласига оталик қилиш, кемтик кўнгилни бут қилиш сизга эмас экан. Болаларимни аввал ўзингизга ўргатиб, сўнгра меҳрга зор қилганингиз, изсиз йўқолганингиздан сўнг ўғлимнинг сизга ичикиб оғриб қолгани. Кўчада мошина сигнали чийилласа болаларим дераза томонга чопиб бориб ташқарига қарашади умид билан: “Дадам келдилар!”... Сиз ҳаётимда пайдо бўлдингизу яраланган қалбим “дард” деган сўзни унутишга чоғланганида, ярасини тирнаб қонталош қилдингиз-да, кетавердингиз. ... Кўзгуга боқаман. Ҳусним бировдан кам эмас. Ақл-заковатдан ҳам Худо қисмаган. Пулга муҳтож эмасман, Худога шукр, ризқимни, фарзандларимнинг ризқини етказиб турган Аллоҳим бор, бошимда бошпанам, оёғимда мошинам бор, ота-онам, жигарларим, ҳаммасидан муҳими ҳаётимнинг мазмуни фарзандларим бор. Аслида, бир одам, бир аёл бахтли бўлиши учун етарли ҳамма нарсам бор. Бироқ... бироқ аёл “ўнта ўғлим бўлмасин, чолим ўлмасин” дейдиган тоифа экан-да. Мен ҳам аёл бўлиб аёллик бахтини, муҳаббат таъмини туяй дебман. Афсус, тақдирим мени ўгай бахтга ҳам, ўгай меҳрга ҳам арзитмади. Йўлимда учраган, ҳаётимда пайдо бўлган инсон борки, айниқса, эркак зоти, дилимга озор бериб ўтади. Ҳар учраган нокасу номард юрагимга тош отиб ўтаверади. Қачонгача бағритошлар отган тошга нишон бўлар эканман-а... Баъзан яқинларим даврасида “Менга эркакман деган эркак учрамаган” деб қўяман афсус билан. Ҳайронман, нега ундай экан? Шахсий ҳаётимда ҳам, иш юзасидан ҳам мард эркакка учрамадим. Сиз-ку майли, ўзингиз келиб иккита оилани оила қилишга, ўз фарзандларингиздан орттириб менинг болаларимга ҳам меҳр беришга ваъдалар бердингизу лафзингизни бажаришга қурб қилолмай қочдингиз, лекин қўл остимда ишлайдиган эркак ходимлардан ҳам вафо кўрмадим. Корхонамни очиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошлаган кунларимда курсдошимни ишга таклиф қилиб, корхонада ўзи ишбошқарувчилик қилишини таклиф қилгандим. Негадир фирмага ишга қабул қилинган ходимлар икки ой ишламай, бўшаб кетаверишади. Сабабини қайдан излашни билмай сарсонман. Кейинчалик маълум бўлишича, мен ишониб иш бошқарувчиликни топшириб қўйган ходим ишга қабул қилинганларга “Бу ерда ишлаганингиз билан бирингиз икки бўлмайди, маошингизни ололмайсиз” деган гаплар билан бир ой ишлатиб, кейинги ойдан бўшатиб юборар экан. Ана сиз ва сизнинг тоифадошларингизнинг ҳақиқий юзингиз. Аммо ўйламанг, мен яшаяпман ва бу ҳаётда яшашимдан мазмун бор. Мен қалби қаттиқларга меҳр отлиқ қурол билан қарши курашаман. Мен меҳр беравераман, чунки бермоқнинг бир куни олмоғи ҳам бор. Мен кўз ёшимни артиб яшашга куч топа оламан, гарчи юзимдаги томчини артишга арзигулик мард қўл бўлмаса-да, ахир, ҳаёт фақат ёмонларга меҳмонхона эмас-ку. Мен керакман, яхшиларга керакман, меҳрталабларга керакман. Шунинг учун ҳам “Меҳрни баҳам кўрамиз” деган шиор остида меҳрга зор меҳрибонларни жамлаганман... муаллиф? 🌸🌼🌺
Mostrar más ...
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент.
4 010
10
Бу орада ҳам ҳаёт синовлари мени четлаб ўтмади. Вилоятимизнинг мансабдор мутассадди кишиларидан бирининг аёли менга ўчакишди. Туҳмат гапларни тарқатиб, ўзи шундоқ ҳам аламлардан пора бўлган юрагимга ниш уришдан роҳатланаётган аёлни излаб ишхонасига бордим. Эрининг соясида у хоним ҳам амал отини эгарлаган экан. Қабулига кириб, уни энди биринчи марта кўраётганимни, эрини ҳаётда ҳатто бир марта ҳам кўрмаганимни, у тарқатиб юрган гаплар шаънимга бўҳтон эканини айтгандим, шайтонга устозлик қиладиган аёл кўзларимга қаттиқ тикилган куйи: Мен сени йўқ қилишим керак. Сени албатта йўқотишим шарт! Бу вилоятда ҳеч ким мендан ўтиб кетишга ҳақли эмас! Мендан ўтаман, деб ўйлама. Сенинг бор айбинг мендан ўзмоқчилигингда. Сени йўлимдан олиб ташлаш учун шу бўҳтонларни ўйлаб топдим,- деди. Бошимдан гурзи билан урилгандек аҳволга тушдим. Бу нимаси энди?! Шу замонда қуруқ туҳматнинг қурбонига айланиб қоламанми? Наҳотки, боши очиқ аёлнинг шаънини булғаш шунчалик осон иш бўлса? Яна жавобсиз саволлар қуршовида қолдим. Миш-мишлардан хабар топган қайнонам ўғли-эримга қўнғироқ қилиб, мен билан ажрашиш шартини қўйибди. Бир неча йил дом-дараксиз кетган эрим бирдан қўнғироқ қилиб, жавобимни берди. “Сен синовларга сабрсиз аёл экансан, эссиз ишончим!” деб оғрингани ортиқча бўлди унинг. Шу пайтгача тирик беваликнинг аламида ўртанган юрагим ўша куни биринчи марта қаттиқ санчиди. Ҳушимдан кетган эканман, кўзимни шифохонада очдим. Бошимда онажоним, икки болам йиғлаб туришибди экан. Шу заҳоти ўзимни қўлга олишим, ҳаётда мана шу икки фарзандим ва шу кунгача бошимдан ўтказаётган ҳар бир синовларга мен билан тенг, баъзида мендан ҳам ортиқ қийналган ота-онам учун ҳам яшашга куч топишга уриндим. Касалхонадан чиққанимдан кейин ҳалиги аёлнинг гапларини ўйладим. Ўз-ўзимга “Мен албатта сендан ўзаман! Сен ким бўлибсан, сендан минг чандон зўрлари ҳам иродамни буколмайди, шахдимни синдиролмайди” деб бўҳтонлари билан жамиятдаги ўрнимдан айириб, оиламни бузган аёлга қасдма қастига яшашга аҳд қилдим. Ўзимни хусусий корхонамни ташкил қилишга киришдим. Корхона очиш учун маълум миқдорда молиявий база бўлиши керак экан, ўзим яшаб турган уйни сотиб, корхона балансини молиялаштирдим. Машаққатлардан руҳланиб, синовлардан завқланиб, ғамни кулгуларим остига яшириб меҳнатдан бахт топдим. Уч йил деганда сотилган уйим ўрнига, ундан ҳам яхшисини олдим. Корхонамнинг довруғи ошиб, даромадимиз ҳам шунга яраша бўлди. Тўғри, муваффақият осонлик билан қўлга киритилмайди. Ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, даромадни истаган билан бойлик осмондан тушмайди. Корхонамнинг ҳар бир маҳсулоти менинг юрак қонимдан, кўзимнинг ёшидан бунёд бўлган. Ёқут савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган ҳар бир буюм менга фарзандимдек азиз, жигарбандимдек қадрли. Энди-энди ёлғизликка кўникиб, тақдиримга тан бера бошлаган пайтларимда қўққисдан ҳаётимга сиз кириб келдингиз. Эркакка эҳтиёжим йўқлигини, айниқса қўш хотинликка мутлақо норози эканлигимни, ҳали болаларимнинг отаси жароҳатлаган қалбим яралари битмаганини айтиб, сизга рўйхушлик бермаганимга қарамай йўлимни пойлашдан қатмадингиз. Шу пайтгача ота-онамнинг олдига мени сўраб борган совчилар, уйланиш ниятидаги эркакларнинг ҳеч бирини эшитгим, кўргим келмасди. Нима жин урдию, доимий ҳаракатларингиз натижасида сизга боғланиб қолдим. Фарзандларимни бахтли кўриш, уларнинг қувончидан завқланиш мен учун энг олий бахт,-дедим розилигимни сўраб келганингизда. Мен сизга керак бўлсам, энг аввало фарзандларимга оталик қилишингиз керак. Менга эр эмас, фарзандларимга ота керак... Шугина холосми? Фақат шу бўлса, жоним билан сизни бахтли қилишга тайёрман. Фарзандларингизни ўз фарзандимдек кўраман. Улар ҳеч қачон ўгай ота эканлигимни билмайди Сизга ваъда бераман, ҳали сиз дунёдаги энг бахтли аёл, фарзандларимиз дунёдаги энг бахтиёр болалар бўлади. Сиз шундай ваъда бергандингиз. Ёлғизликдан чарчаган қалбим сизга ишонди. Аммо.
Mostrar más ...
4 194
8
📝ЎГАЙ МЕҲРГА ҲАМ АРЗИМАДИМ. Мен тенгилар ҳали узатилмай, бошимга тирик беваликнинг кўргуликлари тушди. Эрим тижорат билан шуғулланарди, қандайдир ноқонуний ишларга аралашиб қолиб, озодликдан маҳрум этилди. Қизалоғим икки ёшга тўлган, иккинчи фарзандимга ҳомиладор эдим. Кўзим ёриди. Отаси тезроқ озодликка чиқсин, дея фарзандимга Озодбек деб исм қўйдим. Ўғли қамалгач, қайнона-қайнотамнинг ҳам бизга меҳри бўлинди. Кўпқаватли уйларнинг икки хонали хонадонида ёлғиз ўзим фарзандларим билан яшайвердим. Болаларимнинг “дадам”лаши, ҳар куни уйқудан кўзини очиб “ойижон, бугун дадам келадилар-а?”, “яна нечта ухласам дадам келадилар?” деган илтижоли саволлари жонимнинг чокларини сўтиб-ситиб юборарди. Даданг узоққа сафарга кетганлар, биз дуо қилаверсак тезроқ қайтадилар,- деб болаларимга тўқиган эртагимга ўзим ҳам ишониб қолгандим. Кутилган онлар келди. Эрим қамоқдан чиқди. Аммо менга номаълум қандайдир сабаб туфайли уйга келмай, тўғри Россия давлатига жўнабди. Аввалига ҳайрон бўлдим. Мендан бирор хатолик ўтганмикан? Эрим қамоқдалигида бир неча марта болаларим билан кўргани борайин, учрашиб олиб беринглар, десам қайнота-қайнонам унашмаганди “болалар билан йўлда уриниб қоласизлар” деб, ортидан бормаганимга ранжибдими деб келинлик уйимга бордим. Чиқиб келган куни бир кеча уйда ётдию, эртасига эрталабдан оғайниларига чипта айтиб қўйган экан, жўнаворди,- деди қайнотам каловланиб. Нега бизга хабар бермадингиз, дадажон? Ахир, невараларингиз билан кўзим йиртилиб кутаётганимни билардингиз-ку?- Хўрлигим келиб, бўғзимга қадалган йиғини қайтаролмай қайнотамни саволга тутдим. Сабабини ўзидан сўрарсиз, келинпошша,- деди қайнотам ўрнига жавоб берган қайнонам, гўёки бу ерда сени бошқа қиладиган ишинг қолмади, тезроқ кет, дегандек. Гарчи сабабини минг чамалаб, минг бир тахминда ҳам англамаётган бўлсам-да, турмушим бузилганига фаҳмим етди. Йўл бўйи жавобсиз саволлар оғриғидан қийналиб келдим. “Энди нима қиламан?! Болаларимга нима дейман? Дадасини сўраса қандай жавоб бераман?” деган сўроқ қаршисида тилим бойланган, тафаккурим заиф эди. Яна ёлғон тўқидим болаларимга: Дадангиз ҳали келмадилар, узоқда яна битмаган ишлари бор экан. Сизлар тезроқ катта бўлиб, мактабда аълога ўқиб, келгусида ҳаммага фойдаси тегадиган инсон бўлсангиз, шунда дадангиз ҳам келар эканлар... Бу ёлғонимга ҳам болаларимнинг саволи топилди: Ойижон, мен қачон катта бўламан?- дерди энди тили чиқаётган уч яшар ўғилчам. Қачон мактабга бораман, қачон аълочи бўламан? Бир томонда қизим юрак бағримни эзади: Ойижон, Нигина ўртоғимни ҳар куни дадаси машинада боғчага олиб бориб қўяди. Дадам тезроқ келиб мени машиналарида боғчага олиб борсинлар. Бу сўроқ саволлар жонимдан тўйдириб, ҳолимни абгор қилган бир пайтда кўзгудаги аксимга кўзим тушди. Мен йигирма уч ёшли жувонга ўхшамасдим. Дунё ташвишлари, турмуш муштларига ўзини олдириб қўйган, ўттизга тўлмай ўтин бўлган аёл қиёфасини ўзимда кўриб даҳшатдан ўзимни йўқотаёздим. “Йўқ, Ёқутхон, бунақаси кетмайди, дедим ўзимга ўзим,- бир номард яралаган қалбингни ўзинг даволашинг шарт! Сен ўзингни мана бу икки қоракўз гўдак учун ҳам ҳаётга қайтаришинг шарт! Бу норасидаларга сен кераксан! Онаси бахтли бўлолмаган бола қандай бахтиёр болалик таъмини туйсин? Узатилган йилим Тошкентга нуфузли олий ўқув юртига талабаликка қабул қилинган эдим. Бир йилча ўқиб, оилавий аҳволим сабабли таҳсилни ўзимизнинг шаҳримизга ўтказувдим. Ўқишимни битказиб, диплом олганимга қарамай ҳали иш излаб, ишлашни астойдил ният қилмагандим. Рўзғорнинг кам-кўстидан ота-онам хабардор бўлиб, ака-укаларим коримизга яраб турганди. Англадимки, энди икки боланинг масъулияти, келажак ҳаёти ўзимга боғлиқ. Мен ҳам ғамга асир бўлиб, букчайиб яшаверсам, эрта бу икки боланинг тақдири нима бўлади, деган ўйдан куч олиб эртаси куниёқ ўғлимни ҳам болалар боғчасига жойладим-да мутахассислигим бўйича бир-икки ташкилотлардан иш излаб кўрдим. Бир ҳафтада иш топилди. Мен айни ишлайдиган ёшда, ишлайдиган куч-ғайратга эга эдим. Шахсий ҳаётимда кулмаган бахтимни меҳнат фаолиятимда жилмайтириш учун ўзимни ишга бағшладим. Тез фурсатда эътиборга тушиб, меҳнатим ортидан обрў ва даромад топа бошладим.
Mostrar más ...
4 720
8
#Диққат ❌🔥 2024 йил ёзи тарихдаги энг иссиқ бўлади ➖ метеорологлар Иссиқ об-ҳаво Тинч океанидаги сув ҳароратининг ўзгариши Эл Нино оқибати бўлади, бу бутун дунё иқлимига, айниқса Марказий Осиёга таъсир қилади. Прогнозларга кўра, бу йил Ўзбекистонда ёз ҳар қачонгидан ҳам иссиқ бўлади. 🔺Бу канал ҳар бир Инсонда бўлиши керак!!! 👑𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐢 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠➖⬇️ тавсия қиламиз 👆🎁
5 985
88
❄️ Бу қор совиғи қаердан келаяпти. ЛАЙЛАК ҚОР 🥶 Бугун 27 Апрель Қозоғистон ва Қирғизистонда катта қор ёғишни бошлади. Баҳорнинг ўртасида қорни қаранг, қорни.. Дўстларга юборамиз 🤗 🌼🌸🌺 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Каналмизга кириш 👆🤗

file

6 976
102
​​энди уни намоз ўқигани учун тепкиламайдилар, кўкармайдиган қилиб урмайдилар. Энди у ҳур, озод...Қафасдан учиб чиққан озод қуш каби қанотларини қоқиб, жаннат томон кетганлардан...Бахтиёр ёқасини қўли билан қаттиқ ушлаб, ғижимладию юзини тўсиб, биродарининг ўлими учун аччиқ-аччиқ кўз ёш тўкди. Ғойибона унинг ҳаққига дуолар қилди. Ахир ўша инсон сабабчи бўлган эди-ку, Бахтиёрнинг одам бўлишига. Ахир ўша инсон туфайли, пешонаси сажда кўриб, Аллоҳни таниди-ку... Маҳбус Бахтиёрнинг қалбини ҳувиллатиб кетди. У энди ростманасига ёлғизланиб қолган эди. Дардига дармон, синовларига бардош, иймонига қувват бериб турадиган биродари абадийга кетган эди. Кунлар кетидан ойлар ўтиб боравериши озодликда юрганлар учун билинмайди. Лекин қафасда ўтирганлар учун, ҳатто дақиқани ўтиши қийин. Бахтиёрнинг кирганига мана ҳаш-паш дегунча 4 йил бўлибди. Бу 4 йил ичида унинг ота-онаси бормаган адвокати, ёзмаган жойи қолмаган эди. Эҳе...Кечирим хатларини ёзавериб, керакли жойларга жўнатавериб чарчашган эди. Югур-югурларни фойдасизлигини билишгач, қўлни ювиб, энди қўлтиққа урамиз деб турганларида "амнистия", деган нарса, йўқ жойдан чиқиб қолса денг. Ана байраму, мана байрам...Бахтиёр уйга қайтди... Бахтиёрнинг орқасидан ота-онаси анча қаришди. Ҳам битта ўғил, ҳам кенжа бола...Мана Аллоҳнинг изни билан қамоқдан ҳам чиқиб келди. Отаси бечора: "Биттаю битта ўғлим келди", деб элга эҳсон берди. Қўйлар сўйилди, дошқозонларда ошлар дамланди, тандирларда сомсалар, кулчалар ёпилди. Ота боласи учун, бисотидаги бор йиққанини тўкди. Бахтиёр ёш қамалди, ёш қариди. Сочларини оқ қоплаган, юзлари чакак чакагига кириб кетган, пешонасини чуқур-чуқур ажин босган эди. 35-36, навқирон ёш аслида. Лекин у анча қариди. Кўрган киши 45-50 беради. Эҳсонга келганлар Бахтиёрни кўрганларида: "Вой, танимабман", деганлари кўп бўлди. Ҳақиқатда киши танимайдиган бўлиб, қайтаган эди. Келганлар, индамай еб-ичиб, эҳсон берганни ҳаққига дуо қилиб кетишса нур устига нур. Лекин индамай еб-ичиб кетиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. "Ҳа, бирпасда чиқибдию. Йиллаб ўтирганлар бор. Отаси чиқариб олган бўлиш керак. Бўлмаса бунақаларни осон чиқаришмайди. Бахтиёр энди жим юрса керак. Тилини тийиб, ҳаммага насиҳат, даъват қилмасдан. Роса тўкиб ташлашибди-ку. Афти-ангорини кўриб бўлмайди. Юзини ажин босиб, буришиб қолибди. Агар ота-онасини ўйласа, буёғига жимгина юради. Бўлмаса ўзидан кўрсин..." Ҳам тузингни ейишади, ҳам еб бўлиб юзинга тупуришади. Ғийбат, гап-сўз билан эҳсон ҳам ўтиб олди. Эшик тақиллади. Яна бошланди. Чақир-чақир, имзо қўй, қаердасан, нимасан? Бахтиёр отасига кетиш истагини айтди. Ота аввалига рози бўлмади, сўнг дуо қилди. Четга чиқишга қоғоз тайёрлаш учун, бормаган жойи, учрашмаган ери қолмади. Лекин рухсат бермадилар. Қамалиб чиққани учун ташқарига чиқолмас экан. Бахтиёр истихора қилиб, таваккалнинг бошини ушлаб, таниш-билишлар ёрдамида чегарадан ўтиб олди ва ўша ердан ҳужжатларини тўғирлаб, хотини ва болалари билан Мадинага учиб кетди. Инсонга иймонга келиши учун албатта имкон берилади. Иймонни этагини ушлаб қолган ушлаб қолди, бўлмаса шундоқ асал неъматдан қуруқ қолади. Бахтиёр ҳам маҳкам ушладию, неъматларнинг энг улуғини қўлга киритди. Мол-дунё, пуллар, уй-мошиналар булар ҳаммаси ўткинчи. Биз оламиз, йиғамиз тўсатдан ўлим келганда эса, ҳаммасини ташлаб кетамиз. Ва ўша ташлаб кетган нарсаларимизни жавобини биз берамиз. Лекин орқамизда қолганлар, роҳатланиб ўша нарсалардан фойдаланадилар. Тафаккур қилсак, ҳеч бир нарса бизларга вафо қилмайди. Ҳаммаси тушдек ўтади-кетади. Дунё бугун ё эрта тугайди. Бизга берилган неъматлар ҳам шундай тугайди. Қабрга олиб кетишимиз мумкин бўлган нарса бу қилган амалларимиз бўлади холос. Тамом Зулфия Махмуд. 🌸🌼🌺
Mostrar más ...
image
5 426
12
Бир кун бириси ғийбат қилса, бошқа кун бириси...Инсонларга нима экан-а? Соқол қўядими, қўймайдими, рўмол ўрайдими, ўрамайдими ёки илм оладими олмайдими? "Қиладиган ишинг йўқми", дегин келади оғзи билан юрадиганларга. Инсонлар на иссиққа, на совуққа кўнмайдилар. Авваллари: "Бетарбия, кўча боласи. Худони танимагандан кейин шуда...", деб гапиришса, энди бўлса: "Ҳа, бир думалаб мулла бўлиб олган", дейишади. Бахтиёр иккита фарзандлик бўлди. Лекин шу кунгача бўлган вақт ичида, кўп маротаба сўроққа чақирилди. Нега соқол қўйган, нега намоз ўқийди, фалон кун қаердайди, пистон кун нима қилаётганди? Бўлди етар! "Жонга тегди. Жон-жонимдан ўтказиб юборишди. Одамга ўхшаб яшашинга қўйишмайдия...", деди онасига хафа бўлиб. "Кетаман...!" Лекин улгурмади. Инсон пешонасига ёзилганидан ортиғини кўрмас экан. Сотқин қўшнисининг кўрсатмаси билан, қўлга олинди. Бахтиёрнинг мошинасига, тақиқланган диск солдилару бўйнига қўйдилар. Ана томошаю мана томоша... Энди номусга теккани учун эмас, Исломда бўлгани учун қамалди. Суддан отаси олиб чиқолмади. Ҳамма ўзидан қўрқиб, бу ишга яқин йўламай қўяқолди. Бахтиёр отасидан, ҳеч бўлмаса эски ўтирган жойини гаплашиб, тўғирлаб беришини илтимос қилди. Ота якка ўғли учун, жонидан кечишга рози. Шу боласини деб, сочи оқарди. Шу боласини деб, кўзлари хиралашди. Шу боласини деб, қанд касали орттириб олди. Мана қариган чоғида, ўғли яна қамалиб ўтирибди. "Эҳ, ёмон бўлибди...Жуда ёмон статя билан қамалибдия. Энди умри қамоқда чирийди. Пешонангизга, топганингизни қамоққа ташиш ёзилган экан. На чора...Худо сабр берсин...", деб таскин беришади қариндош-уруғи. Кўнгил сўраш учун келганлар ёки телефон қилганлар, кўнгилни кўтариш ўрнига, қаёқдаги бемаза ҳаёллар, инсонни умидсизликка туширадиган гапларни гапириб, кўнгилни ҳам чўктириб юборишади. Ҳа, ундан кўра келма ё қилма! Ота ўғли учун елиб, югуриб, пул сарф қилиб, ўғли ўтирган ўша эски жойни гаплашди. Бахтиёр аввалги ерига қайтди... Соғлиқни қадрига етинглар! Бирор жойингиз оғриса албатта шифокорга боринглар! "Ўтиб кетади", деб, касални биратўласига ўтказиб юборманглар. Соғлиқ энг катта бойлик! Бошқа нарсалар соғлиқнинг олдида бир пул. Етти йилда кўп нарса ўзгармаган эди. Янги қўшилган маҳбусларни айтмаганда, деярли ҳаммаси ўша-ўша. Бахтиёр ўзининг "одам" бўлишига сабабчи бўлган маҳбусни кўрди. Аслида ўша маҳбус учун, шу ерни танлаган эди. Ўша маҳбус билан бир жойда бўлиш учун, отасига илтимос қилган эди. Мана кўрди, ниятига етди. Маҳбус анча қарибди, жуда қарибди бечора... Бахтиёрнинг юраги ачишди, биродарига раҳми келди, бўғзи ҳиппа бўғилди. Мана энди ўзи ҳам ўша инсоннинг ҳолига тушиб ўтирибди. Бахтиёрнинг маҳбус билан қилган эҳтиёткор салом-аликлари беш дақиқа ҳам давом этмади. Бахтиёрнинг аҳволига куюнган маҳбус деди: "Биродар, энди ўзингизни қаттиқ эҳтиёт қиласиз! Ёнингизга гап олиш учун келадиган "дўстлар", кўпаяди. Дўстга ўхшаган қулоқлар дегандай...Тилингизни тишлаб юраверинг!" Маҳбус гапини тугатар тугатмас йўталди. Йўтал ҳеч тўхтай демасди...Чап қўли билан, ерни ушлаб чўккалади. Ўнг қўлини кўксига босдию: "Кўрмайсизми шуни сил орттириб олибман. Шунисигаям шукур алҳамдулиллаҳ...", деди хириллаб зўрға. "Мендан узоқроқ юраверинг. Сил деганлари сизга ҳам оғриқ бўлмасин. Мен қаридим энди. Мени сотқинлар қаритди, дин душманлари қаритди, қамоқ қаритди. Сиз ёшсиз Аллоҳ учун кўп ишлар қилишингиз керак...", дедию, кучини тўплаб, ўрнидан турди ва нари кетди. Қамоқдаги азоб-уқубатлар, исканжалар, қийноқлар ҳақида ёзмайман. Бахтиёрнинг диндор бўлиб қамалганида кўрган зулмларини ёзмайман. Ёзиб, юрагимни сиқишни истамадим. Маъзур тутасизлар... Мусулмонларга бериладиган қийноқ-азобларни ўзингиз жуда яхши биласиз. Эшитгансиз, кўрганлар ҳам бордир балки. Шунинг учун бу нарсага тўхталишни хоҳламадим. Бахтиёр келганига кўп бўлмади. Борса 6-7ой бўлгандир балки. Бу орада ёлғиз маҳбус вафот этди. У азоблардан қутилди. Қийноқлардан роҳат томон йўл олди. Энди уни тирноқларини орасига игна санчимайдилар, энди уни қийнаш учун изоляторга ташламайдилар,
Mostrar más ...
4 817
12
"ҳоп", дейишимиз керак. Намоз ўқима, рўза тутма дейишса ҳам, "ҳоп", дейишимиз керак. Бизда ёшликдан болаларга шундай тарбия берилади. Доимо "ҳоп". "Йўқ", деган сўз китобларимизда йўқ. Шунинг учун ҳам ўз фикримизни айтолмайдиган, ҳар нарсадан ҳижолат бўладиган, бўлар бўлмасга андишаланаверадиган, ҳақни айтишдан кўра индамай ютиб кетадиган бўлиб вояга етамиз. Чунки гўдаклигимиздан "ҳоп"ни кашага аралаштириб, едириб юборишган. "Ҳоп", ичимизга сут билан кирган. "Катта одам гапирганда "ҳоп", дейилади", деб ўстиришган. Шунинг учун ҳам автомат тарзда ҳоп деймиз. Ота-она, Аллоҳга қарши нарсаларни фарзандларига ўргатишганда, бола "йўқ", деса гуноҳкор бўлмайди. Ота-она не деса ҳам, итоат қилинавермайди. Ота-она фарзандларини Аллоҳнинг динидан тўссалар, Унга қарши чиқсалар, фарзанд қабул қилмаса, оқ бўлиб қолмайди, ёки гуноҳкор бўлмайди. Энг аввал Аллоҳнинг буйруғи туради! Бахтиёр онасига қамоқдаги маҳбуснинг ҳаётини айтиб берганда, онаси чўчиб: "Бахтиёр сенам жаа берилиб ўқима намозингни! Дўст бор, душман бор...Жумага чиқсанг етади болам. Худо кўриб турибди-ку...", деди, яна боласининг бошига иш келишидан қўрқиб. Онасининг ҳавотирли саволларига Бахтиёр ўта босиқлик билан: "Она, биз бу дунёга ўйин-кулгу учун, кайфу-сафо учун келмаганмиз. Ажал доим биз билан бирга. Тўсатдан ўлим келиб қолса, нима қиламиз? Аллоҳнинг ёнига олиб борадиган нимамиз бор? Бир дунё гуноҳимиздан бошқа ҳеч вақойимиз йўқ-ку...Шу беш маҳал намозни ўқиб қўймасак, нима деган одаммиз она...Атийги беш маҳал намоз экан-ку. Ҳеч бўлмаганда шуни қойиллатайлик...!" Онаси куюниб: "Жон болама, ота-она гапирганда "ҳоп", десанг нима бўладия? Бир жойинг камайиб қоладими? Сенга зарар етмасин деб, фойдангни ўйлаб гапиряпман-ку...". Бахтиёр уйланса, бола-чақалик бўлса, балким муллалиги камайиб, оиласи билан оввора бўлиб қолармиди? Oта-она шундай фикрда, Бахтиёрга қиз қидиришга тушиб кетдилар. Бахтиёр онасига Ҳулкарни эслатди. "Она, агар ўша қиз турмушга чиқмаган бўлса, мен оламан. Совчи бўлиб, ўша қизга боринг! Уни ер билан яксон қилиб, шарманда қилгандим. Гуноҳимни, унга уйланиб, ювмоқчиман..." Турган гапки Бахтиёрнинг бу таклифи на отага, на онага ёқмади. "Эй, ўйлаб гапиряпсанми? Ҳаммадан қолган иркитни бошинга урасанми? Ёки қамоқдан чиққанга биров қизини бермайди, деб ўйлаяпсанми? Ҳавотир олма беришади. Отангни гапи, ҳали ерда қолмаган. Манаман, деганлар қизини беради. Кўр бўлмасанг, кар-соқов бўлмасанг...Уяладиган ниманг бор...?", деди отаси жаҳли чиқиб. Бахтиёрни ниятидан қайтара олмадилар. У ўз фикрида туриб олди. Она-бола, қизнинг маҳалласини топиб, суриштиришганда қиз ҳали турмушга чиқмаганини, қайсидир шифохонада ҳамшира бўлиб ишлаётганини билдилар. Ва уйига, совчи бўлиб бордилар. Ҳулкарнинг оиласидагилар, кутилмаган меҳмонларни кўриб, мазалари қочиб қолди. Аввалига қувиб солмоқчи бўлдилар. Бахтиёрнинг онаси, совчи бўлиб келганини айтиб, ёлвориб, илтимос қилганидан сўнг, уйга киритишди. "Биламан, сизларни тушуниб турибман. Сизларга биздан кўра қийин бўлган, биздан кўра оғир. Қиз боланинг шаъни тўкилмасин экан...Ўғлим яқинда қамоқдан чиқди. Уйлантириш ниятида эдик. Лекин "Ҳулкарни оламан, гуноҳимни тозалашим керак" деб, туриб олди. Уйингизга Бахтиёрнинг зўри билан келдим. Ўзи ташқарида ўтирибди. Агар "майли", десангизлар, сизлардан қилган ишлари учун, узр сўрамоқчи...", деди, Бахтиёрнинг онаси бўйин эгиб. Ҳулкарни отаси, Бахтиёрни ичкарига таклиф қилди. Бахтиёр салом-аликдан сўнг, чин кўнгилдан улардан кечирим сўраб, узр тилади. Ва Ҳулкарга уйланиш ниятида эканини айтди. Бу орада Ҳулкар ҳали ишдан қайтмаган эди. Маслаҳатлашадиган ишни ўзи бўлмаса ҳам, мезбонлар: "Маслаҳатлашиб жавобини айтамиз", дейишди. Ҳулкарга ўша расво ишлардан кейин, совчи келмаган эди. Келса ҳам, суриштириб айниб кетаверишган эди. Сўнг бора-бора ҳеч ким сўрамай қўйган эди. Оиласи учун, Бахтиёрнинг сўраб келиши кутилмаган иш бўлди. Кўнгиллари равшан тортиб, маҳалла, қариндош-уруғ олдидаги обрўлари қайта тикланишини ўйлаб ва ниҳоят Ҳулкарнинг жойи чиққанига ҳурсанд эдилар. Ҳулкар ишдан қайтгач, онаси унга совчи келганини айтди. Лекин кимлигини айтишни истамади. Қизининг айниб қолишидан қўрқди.
Mostrar más ...
4 259
11
Орадан бир йил ўтди... Бахтиёр доим бир инсонни кузатади. Ҳеч ким билан гаплашмайдиган, ўта тавоъзели, одобли, аҳлоқи гўзал бириси...Ўша инсонни кўрганда у билан суҳбат қургиси, танишгиси келади. Лекин уни алоҳида қилиб, қўйишган. Эшитиши бўйича, у одамнинг ёмон таъсири бормиш. Унга яқинлашган, у билан гаплашган одам, ўзи билмаган ҳолда мусулмон бўлиб қолармиш. Намоз ўқувчи, рўза тутувчи қилиб қўярмиш. Инсонларни гипноз қилишга уста эмиш ва ҳаказо... Бахтиёр ниятига етиб ўша киши билан 5 дақиқа суҳбатлашишга муваффақ бўлди. У маҳбуснинг қамалганига 17 йил бўлганини, айби уйида Аллоҳнинг каломи Қуръондан дарс берганини билди. Ва ҳайрати ошди. Кўча-кўйда айшини суриб, ароғини ичиб, кайф қилиб юрган Бахтиёрга у одамнинг гаплари эриш туюлганди. Дунёдан бехабар Бахтиёр учун, ҳақиқатда бир мусулмоннинг Қуръон ўргатгани учун қамалиши жуда ғалати эшитилган эди. Бахтиёрнинг уйқуси қочди. Кечалари уйқусизликдан тўлғанади. Ичини бир нарса кемиради. "Дод", дегиси келади. Бўғзига тош тиқилган одамдай бўғилади. Ичай деса, томоғидан бир ютум сув ўтмайди...Ўша киши билан тўйиб-тўйиб суҳбатлашгиси келади. Қалби, бутун вужуди уни ўша маҳбус томонга тортади. Гаплашсаю кўнглидаги ғиллу ғашни чиқарса. Ўрнини ўша гўзал юзли, истарали одамнинг гаплари билан тўлдирса... Баъзида ўша маҳбус кўринмай қолади. Суриштирганда изоляторда эканлигини билади. Намоз ўқигани учун ўша ерга қамашганини эшитади. Ғазаби келади, адолатсизликларга чек қўйгиси келади. Лекин муштумдек боланинг қўлидан нима ҳам келарди? 3 кунда баъзида 1 ҳафтада ўша маҳбус изолятордан чиқиб келади. Бахтиёрнинг ихтиёрсиз унга раҳми келиб, бағрига босгиси, кўнглига далда бергиси келади. Узоқдан кўрадию, секингина бош силкитиб қўя қолади. Бахтиёрнинг отаси унга тез-тез сарҳил егуликлар, Москванинг энг яхши консерва балиқлари, колбасалар, қази-қарталар киргизиб туради. Бахтиёр баъзан имкон топганда ўша маҳбусга илинганда, у олмайди. Гўштсиз у-бу мева-чева бўлсагина қабул қилади. Бўлмаса йўқ. Халқумини пок тутади, тақво қилади. Бахтиёр ўша инсондан зимдан кўп нарса ўрганди. Уни астойидил яхши кўрди, унга муҳаббати ошди! Билишича уни кўргани ҳеч ким келмас экан. Ота-онаси ўтиб кетган, аёли бошқага тегиб кетган экан. Қамоқда ишлаб топган оз миқдор пулига, ўзига керакли нарсаларни олиб, кунини кўриб юрар экан. Бахтиёрнинг отасини ҳаракатлари натижа берди. 6 йил деганда ўғлини қамоқдан чиқариб олди. Бахтиёр аввалги Бахтиёр эмас эди...У қамоқдан "одам" бўлиб чиққан эди... Бахтиёрнинг уйи шодликка тўлди. Отаси катта ош бериб, эҳсон қилди. Бахтиёрдаги ўзгаришни кўпчилик кўрди. Билганлар билди, билмаганлар эса: "Қамоқ, Бахтини одам қилиб қўйибдими?", деди. Бахтиёр бахт нималигини, бахтиёрлик не эканлигини, ёлғиз маҳбусдан ўрганиб чиққан эди. Намозларига полвон, нафсига ҳоким бирисига айланган эди. Бахтиёрдаги оғир-вазминликни кўрган отаси, бир тарафдан севинса, намозхон бўлиб қолгани бир тарафдан унга ёқмасди. Бахтиёр ота-онасини даъват қилганда, онаси ўғлига ён босиб, уни эшитгани билан, отаси Ҳақни тан олгиси келмас эди. Бунга унинг оталик ғурури йўл қўймасди. "Той, яқинда юргандинг тутатиб...Қамоққа кирдингу муллага айланиб чиқдингми? Ким сени бу аҳволга келтирди? Ҳали ёш бўлсанг...Ўйнаб-куладиган даврингда шалвиллаб, намоз ўқишинг нимаси. Биз шу ёшга етиб, ҳали намозни ўйламаяпмиз...Сенга ким қўйибди муллалик қилиб, намоз ўқишни. Етмаганига катталарга ақл ўргатишингни қара. Олдин катталарни, ҳурмат қилишни ўрганиб ол! Бизга намозни эслатмасдан...!" Бахтиёр отасининг зардали, кесатиқ гапларига сабр қилади. Намозларида ота-онасига инсоф, ҳидоят сўраб дуо қилишда давом этаверади. Биз ўзбекларда ҳақни гапирса, одобсиз, аҳлоқсиз ҳисоблашади. Доим қўлни кўксимизга қўйиб, "ҳоп", деб туришимиз керак. Ана ўшанда одобли бўламиз. Устимизга чиқиб тепишса ҳам, "ҳоп", дейишимиз керак. Бошимизни уриб ёришса ҳам,
Mostrar más ...
4 457
11
"Эртага ишдан чиқишинга бориб тураркан. Гаплашиб кўр, балким тақдиринг ўша йигитдир. Яхшиликка бўлсин!", деди зўрға жилмайиб... Бахтиёр Ҳулкарнинг иш ерига бориб, уни ишдан чиқишини, кутиб ўтирди. Ҳулкар катта темир дарвозадан чиқиб, учрашув ҳаёлида ҳам йўқ, бекат томон юрди. Бахтиёр уни кўриб, тезда мошинадан тушдию: "Ҳулкар!", деб овозини баландлатиб чақирди. Ҳулкар Бахтиёрни танимади. Секин унинг ёнига юриб келиб, салом берди. Бахтиёр алик олиб деди: "Мени танимадингиз-а?" "Йўқ, танимадим. Лекин кўзимга иссиқ кўриняпсиз...", деб эслашга уринди Ҳулкар. Эслолмади... Сўнг: "Онам айтгандилар: "Ишдан чиқишинга бир йигит боради", деб...", деди. Буларни айтаркан Ҳулкарнинг ҳаёлидан бир дақиқа ичида анча нарса ўтиб кетди. "Тарбияли йигит эканми, келишган эканми, соқолли эканми, мошинасигача боракан...Буниси ҳам мени суриштирадию, айниб кетади..." Бир зум ичида, ҳаёлидан ўтмаган нарса қолмади. "Мен Бахтиёрман! Сизни олиб қочган..." Ҳулкар сакраб тушди. Кутмаган эди... "Наҳотки онам келган совчиларни танимаган бўлсалар, ёки билсалар ҳам менга айтмадилармикин?", ўйлади Ҳулкар. "Қўрқманг Ҳулкар! Сизга зарар бермайман. Қамоқдан яқинда чиқдим. Ота-онамга сизга уйланишимни айтиб, туриб олдим. Агар йўқ демасангиз сизга уйланмоқчиман. Иншааллоҳ, бу сизга ҳам, менга ҳам яхши бўлади. Қилган ифлос хатоларимни ювмоқчиман. Илтимос! Йўқ, деманг...!", деди, Бахтиёр шоша-пиша. Ҳулкар жавоб бермасдан тез-тез юриб, Бахтиёрдан узоқлашиб кетди. Бахтиёр, Ҳулкарнинг орқасидан бориш фойдасизлигини билиб, уйига кетди. Ва онасини олиб, Ҳулкарнинг уйига борди. Эшик тагида, Ҳулкарни келишини кутар эканлар, онаси яна Бахтиёрга жавради: "Йўқ, деган бўлса, нима қиласан зўрлаб. Қўй, майли бошқа қиз чиқади...Гаплашмай қочиб кетган бўлса, уни кўндириш қийин..." "Она, "йўқ", демади. Чўчиб кетди, шок бўлиб қолди. Иншааллоҳ, бу ҳам яхшиликка. Сал ўзига келиб олсин, ҳозир келгунича ҳам йўл-йўлакай ўйлаб келади. Келганда биз орқасидан яна совчи бўлиб кирамиз...", деди, тушунтириб Бахтиёр. Бахтиёр эшик қўнғироғини босди. Эшикни очган Ҳулкарнинг отаси, меҳмонларни уйга таклиф қилди. Кеча Бахтиёрлар келиб-кетишгандан бери, Ҳулкарнинг отаси ғимирлаб, ҳаракатланиб қолганди. Кайфияти кўтарилганидан, доим қон босимига ичиб юрадиган дорисини, бугун ичмади...Кеча Бахтиёр билан бироз суҳбатлашиб, ҳайрати ошганди. Бахтиёр ўша аввалги, шипана Бахтиёрга ўхшамай қолганлигини, суддаги Бахтиёр билан, рўпарасида ўтирган Бахтиёрнинг ер билан осмонча фарқи борлигини суҳбатлашиб фарқлаган эди. Шу сабаб эски гапларни ковлаб ўтиришни, ўзига эп кўрмаган эди. "Онаси, совчилар келди қара", деб овоз бердию, ўзи меҳмонларни ичкарига бошлади. Ўтиришгач, Бахтиёр учрашувда Ҳулкар билан бемалол гаплаша олмаганини айтиб, деди: "Шу ерда катталар ичида ҳал бўлсин бу иш. Мен ҳам, қизингиз ҳам ёш бола эмасмиз. Бўладиган ишни бўлгани яхши. Учрашувдан қочиб кетди. Уни ҳам тўғри тушунаман. Шунинг учун тўғри уйингизга келавердик. Ҳаммамиз ўтириб, гаплашиб, келишиб олсак дегандим..." Ҳулкарнинг онаси, бу орада бошқа хонада қизига насиҳат қилаётган эди. "Ҳулкар булар кеча келганда гаплашган эдик. Тўғри эшитган қулоққа яхши эмасдир... Лекин Бахтиёр аввалги йигит эмас. Ўзинг ҳам сезгандирсан. Аданглар ҳам, рози бўлиб турибдилар. Ўтган иш ўтди. Бир гаплашиб кўр. Ёшинг катта бўлиб қолди. "Оламан, хатоларимни тузатаман", деб турибдику. Ажаб эмас, бахтли бўлиб кетсанг...Бизни ҳам бойлаб бериб қўймаган. Кўзимиз очиқлигида узатиб, енгил бўлсак дейман болам..." Ҳулкар розилик берди. Тўй Бахтиёр хоҳлагандек, жуда одми ўтди. Ҳаммаси яхши, ҳаммаси жуда чиройли давом этаётган эди. Лекин Бахтиёрнинг илмга "берилиб" кетганини, уни таниганлар ҳазм қилолмадилар. "Олдин ғирт нас босиб юрарди. Кейин энасини учқўрғондан кўрсатиб, қамоққа тиқишди. Қамоқдан одам бўлиб чиқиш, ўрнига мулла бўлиб чиқди. Энди юрибди, бошқаларга ақл ўргатиб. Индамаса роса ўзидан кетди, бу бола. Каттани катта демайди, даъват қилиб кетаверади. Кичкинани кичкина демайди, ақл ўргатиб кетаверади. Етмаганига бир қарич соқол ҳам қўйиб олган. Соқолни ёши катталар қўйсада...Оғзидан сути кетмаган гўдакка, нима экан бу соқол..?"
Mostrar más ...
4 222
13
📝Қайтиш. (Бўлган воқеа) Тўрт қиздан сўнг туғилганда, яхши ниятлар билан исмини Бахтиёр қўйдилар. Бахтиёр оиланинг кенжаси, эркаси, тантиғи бўлиб улғая бошлади. Айтгани айтган, дегани деган! Унга ўзидан бошқани яхши кўрмайдиган, ўзидан бошқага меҳр бермайдиган қилиб, тарбия бердилар.(Яъни, ўзлари истамаган ҳолда) Бахтиёр болаликнинг маза даврини мазасини чиқариб, мана балоғатга ҳам етди. Ҳеч ким унга танбеҳ беролмайди, ҳеч ким унга насиҳат қилишга ҳаққи йўқ. Эрка қилиқлари, ортиқча ишкаллари онаси ва опаларини ортиқ чарчатган эди. Лекин отаси: "Ўғлимга гапирмаларинг! Худодан тилаб олган болам бу. Ҳамманг бир бўлиб, шунга ёпишганларинг ёпишган-а. "Бахтиёр пардаларни қайчилабди, Бахтиёр олов ўйнаб, ертўлага ўт қўйибди, Бахтиёр қўшниларни эшигига чоптириб қочибди..." Бахтиёр, Бахтиёр, Бахтиёр...Шундан бошқа дардларинг йўқми? Тинч қўйларинг ўғлимни! Катта бўлса қуйилиб қолади. Ҳали ёш, энди 14 га кирди...", дейди, боласини ёнини олиб, баттар талтайтириб. Бахтиёрнинг отаси бойвачча. Қўра-қўра қўйлари бор. Қатор-қатор "Газ 21", "Газ 24", лари...Янги чиққан мошиналар билан отасининг иши йўқ. Совет ишлаб чиқарган нарсаларга содиқ қолганлардан. Бахтиёр 17 га кирганда эркаликлари, кўчадан бери келмасликлари, энди отасини ҳам чарчатишни бошлаганди. Қани энди гапни олса, қулоқлари эшитса. Ҳеч кимни бир пулга олмасди. Сигаретга ўрганди, кетидан ичкиликка... 19 ёшида оёқда зўрға турадиган "алкашга" айланди қолди. Ўзига ўхшаган тарбиясиз ўртоқлари билан, зиёфатга бордию, ҳаммаси ўшандан бошланди... Ўша ерда ўртадан чиқмай, ноз-ишва билан ўйнаётган қизни кўриб, оғзининг суви қочди. Ва ўртоқлари билан келишиб, ўша қизни қўлга тушириш режасини тузди. Шу ерда бир нарсани айтиб ўтмоқчиман... "Ғунажин кўзини сузмаса, буқача ипини узмайди", деганлари рост. Шунча ўйнаётган қизлар орасида нега энди, айнан Ҳулкарни кўрди? Чунки Ҳулкар йигитлар тарафга қараб, имо-ишора қилиб, бор маҳоратини ишга солиб ўйнаганди. Бахтиёрга қараб жилмайиб, кўзларини сузганди. Зиёфатдан кейинги дилхираликларга Ҳулкарнинг ҳам ўз ҳиссаси бор албатта. Бошига келган ишларда, ўзининг одобсизлиги, аҳлоқсизлигининг ўрни катта. Бахтиёр Ҳулкардан телефон номерини сўраганда, Ҳулкар ўзича ноз қилган бўлиб, юзини ўгирдию индамай кетди. Ҳеч кимнинг Бахтиёрга юз ўгиришга, "йўқ", дейишга ҳаққи йўқ. Айтгани, хоҳлагани албатта бўлиши керак! У шунга ўрганган, оиласи уни шундай ўргатишган! "Шу қизни мазасини кўрмагунимча жим турмайман. Менга юз ўгириш қанақа бўлишини кўрсатаман! Ўртоқларимни олдида менсимай, обрўйимни тўкиб кетдими, ўзидан кўрсин! Мени кимлигимни билмаса, энди билади бу шақилдоқ...!", деб, ўрнидан турди, жаҳл аралаш тиржайиб. Ҳулкарни ташқарига чиқиши, ғазаб отига минган Бахтиёрга қўл келди. Ўртоқлари билан қизнинг орқасидан "ғув" этиб, чиқдилару хирс тўла кўзлари, жин тўла кучлари билан, қизни оғзини беркитиб, мошинага солдилар. Ҳулкарнинг кучга тўлган йигитларга, қаршилик қилишга, қўлларидан қутилиб қочишга қуввати етмади. Йигитлар қизни овлоқ, ҳилват ўзлари билган жойга олиб бориб, номусига тегдилар. Йигитларнинг, кетини ўйламай, шайтоннинг гапига кирганлари жуда-жуда қимматга тушди. Ёш умрлари ҳазон бўлди. Гуруҳ бўлиб, жиноятга қўл урганлари учун, узоқ муддатга қамалиб кетдилар. Бахтиёрнинг отаси, боласини мол-дунёси билан ҳам, қутқариб қололмади. Бахтиёр пўрим ҳаётдан, зах, моғор хиди уфуриб турган ертўлага тушди қолди. Инсон зоти нақадар ожиз. Беш дақиқадан сўнгра нима бўлишини билмаймиз. Бойлигига, отасига ишонган Бахтиёр ҳам, қамоқхонага кириб, анча пайтгача ўзига келолмади. Довдираб, калласи ишламай қолди. Отасига ишонган эди. Суддан олиб чиқиб кетади, деб ўйлаган эди. Лекин чучварани хом санаганини, катта муддат бериб, кесишганда тушуниб етди. Биз ёмон деб ўйлаган ишларимизда яхшилик бўлади. Биз яхши деб ўйлаган ишларимизда ёмонлик бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло бизга нима яхши, нима ёмон Ўзи билгувчи. Роббим биз билмаган, ақлимиз етмаган нарсаларни билгувчи Зотдир!
Mostrar más ...
5 429
14

sticker.webp

5 492
2
#Бuсмuллаҳ Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва баракатух Бугун 28➖Апрель Я К Ш А Н Б А куни. Кунингиз Хайрли ўтсин!!! Тилайман мўминлик ибодатини, Жаннатий инсонлар хуш одатини. Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман Умардек мард  феъли одил, Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил. Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман бахт қасрин учқур отларин Бухорий тафаккур, хаёлотларин. Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин, Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин Аталган сенга деб она дуосин, Ҳам икки дунёнинг саодатини. Тилайман тоғларнинг маҳобатини, Зулфиқор тутган мард салобатини. Дилдаги пок тилак ижобатини, Ҳам икки дунёнинг саодатини. ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 🌼🕊 ♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️ Каналмизга сиз ҳам  киринг 👆🤗
Mostrar más ...
14 410
571
Última actualización: 11.07.23
Política de privacidad Telemetrio