#Бу_муҳим
⚡️
26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк кунида Ўзбекистон ижобий имиджида янгилик
Ўзбекистон АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботида интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
ҳолати бўйича кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.
Ўзбекистон
2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб,
24 йилдан буён
“кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолмоқда эди.
Маълумот учун: муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда
интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.
Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётган эди.
Ушбу натижага
охирги беш йилда –
✔️ интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш
тартибларини соддалаштириш;
✔️ уларга бўлган ҳуқуқларни
самарали ҳимоя қилиш;
✔️ халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва
ташқи алоқаларни ривожлантириш;
✔️ ЖСТнинг TRIPS битими талабларини
миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар сабабли эришилди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|
Telegram|
Facebook|
Instagram|
You Tube|
X|
MurojaatMostrar más ...