The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Fotiha.Uz

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун:  https://savollar.islom.uz/  © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин 
نمایش توضیحات
22 856+1
~5 903
~4
23.07%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
33 317جایی
از 78 777
177جایی
از 430
دسته بندی
971جایی
از 2 333

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Hourly Audience Growth

    بارگیری داده

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    — Нега ҳеч ким билан гаплашмайсан? Одам тафтини одам олади, ахир. Дардингни кимгадир ёрсанг, енгил тортасан...
    — ...одамларга айтган ҳар бир дардимга минг қўшилди. Сукут қилганнинг ҳолидан Билгувчига ҳамд бўлсин...
    
    
    3 377
    61
    #Ҳаж_2024 ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади. ❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади. 🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! MUSLIM.UZ GA 😎 VA 🗣 ▶️ | 📷 | 🔵
    ادامه مطلب ...
    3 248
    40
    ​​САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ? ❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: ). Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади. Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган: وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ “Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”. (“Ҳидоя” китоби). Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
    ادامه مطلب ...
    4 232
    18
    TEZAK (TAPPI) ni TANDIRGA YOQIB NON QILISH…? @FotihaUz

    IMG_9784.MOV

    4 508
    63
    3 770
    62
    PAYG’AMBARIMIZNING HAYOTLARINI O’RGANISH BIRLAMCHI VAZIFAMIZ

    IMG_9806.MOV

    4 727
    32
    ✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️ 👉
    18 255
    952
    MUHAMMAD ISMIGA QO’SHIMCHA QO’SHISH…

    IMG_9767.MOV

    5 717
    81
    Мазлум унутмайди Маъмун ибн Ҳорун ар-Рашид ёш бола эди. Бир кун муаллими уни ҳеч қандай сабабсиз асо билан уради. Шунда Маъмун устозидан: - “Нега мени урдингиз?” - деб сўрайди. Устози эса: - “Гапирма, жим бўл” - дейди. Қачонки Маъмун устозидан бу ҳақида сўраса, у, унга яна жим бўл, деяверади. Шундай қилиб Маъмун йигирма йилдан сўнг халифалик курсисига ўтиради. Ва муаллимини чақиртириб: - “Нега ёшлигимда мени урган эдингиз?”. Муаллими табассум қилиб: - “Ҳамон унутмадингми?”. - “Йўқ. Аллоҳга қасамки унутмадим”. - “Мана шуни - мазлумнинг унутмаслигини билишинг учун урган эдим” - деб жавоб беради. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
    ادامه مطلب ...
    5 201
    56
    Muhojir – dinining, millatining vakilidir Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf @FotihaUz

    06. Muhojir – dinining, millatining vakilidir~1.mp4

    4 882
    27
    Hammamiz o'ladigan yoshdamiz.
    
    
    
    4 331
    26
    TO’RT NAFAR QIZ FARZANDIM BOR ERIM TASHLAB KETGANLAR…?

    IMG_9743.MOV

    4 875
    31
    Тақво Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарозу палласидаги чангни кўйлакларининг бир чети билан артаётганини кўриб сўрадилар: – Нега ундай қиляпсиз, ўғлим? – Мусулмонлар учун йўлдан тушаётган чангу ғуборларни ҳам тарозида қўшиб тортиб юбормаслигим учун тозалаб юбораяпман, - деб жавоб бердилар. – Сизнинг бу амалингиз мен учун икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалроқдир - деб йиғлаб юбордилар. ("Уммат") Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/FotihaUz
    ادامه مطلب ...
    7 158
    96
    AKULA GO’SHTI HALOLMI…

    IMG_9746.MOV

    5 440
    85
    Ҳаммасига вақт даво дерлар...
    Йўқ, аслида қалби тоза, нигоҳи меҳрли инсонлар даволайдилар...
    "Ёнингдаман сен билан" деб, сенга елка тутганлар даволайдилар...
    Йўлингни йўқотиб, сарсон кезганингда тақдир қўлида, сенга ишонч берганлар, сенга ишонганлар даволайдилар...
    
    6 375
    115
    Uyda mushuk boqsa Farzandli bo’lmas ekan…?

    IMG_9290.MOV

    5 644
    65
    ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ 1.Ота-онасига оқ бўлган жаннатга кирмайди. Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ таоло уч кимсага жаннатни ҳаром қилди (ҳадис ниҳоясида) Ота-онасига оқ бўлганни (зикр қилди)”. Саҳиҳ ҳадис. Яна у зот айтдилар: “Ота-онага оқ бўлган кимса жаннатга кирмайди”. 2. Оқ бўлган кимсанинг савоб амаллари қабул бўлмайди. 3. Оқ бўлганга лаънат ўқилур. Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ота-онасини ҳақорат қилганни Аллоҳ лаънатлар”. 4. Оқ бўлганнинг жазоси тезлашур. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Золимлик ва ота-онага оқ бўлиш Аллоҳ таоло Охиратда берадиган жазосидан аввал бу дунёнинг ўзида бу жиноят эгасига азобини тезлатишига энг лойиқ гуноҳдир”. 5. Оқ бўлганнинг ризқи кенг, умри узун бўлмас. 6. Ота-онасига оқ бўлганнинг фарзандлари ҳам ўзига оқ бўлурлар. (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир! 7. Оқ бўлган кимсага ваъда қилинган қаттиқ азоб бордир. 8. Одамлар орасида ота-онасига оқ бўлганнинг номи хунук бўлур. 9. Оқ бўлганнинг ишлари юришмас, истаган нарсаси амалга ошмас. Ундайларга яхшилик эшиги беркилур. 10. Ота-она ўзларига оқ бўлган фарзандларини дуоибад қилурлар. Парвардигор уларнинг дуоларини ижобат этар. Ундай кимса дунё-ю Охиратда зиён топар. Мана шу очиқ зиёндир. 11. Ота-онасига оқ бўлганнинг ҳаёти қуйида келтирилажак ҳикоялардагидек аламли ва оғриқли ҳолда ниҳоя топар. (Иброҳим Ҳозимий “ОҚПАДАРЛИК ОҚИБАТЛАРИ” китобидан) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    7 334
    82
    Tush ko’rish…

    IMG_9668.MOV

    6 609
    112
    Буюк саҳобий йиғисининг сабаби Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега? Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди. Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар. Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар. Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз. Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    6 628
    62
    Sajdada oyoq qanday turadi…?

    IMG_6703.MOV

    6 823
    56
    Gunohi ko’p insonlar bu dunyoda QIYNALADIMI…?

    IMG_9293.MOV

    8 159
    88
    ✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин! Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️ 👉
    27 585
    982
    ​​ТЎЛОВИ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН ҲАЛИ БИТМАГАН УЙДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ? CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган: أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ “Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) Тилла ва кумуш 2) Тижорат маҳсулотлари (яъни тижорат учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотлар) 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби). Сиз уйларни оилангиз билан яшаш учун олдим дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз. وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ “Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” ("Жавҳаратун наййира" китоби). Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш мақсадидаги уй тайёр бўлиб, калитини қўлга олгунга қадар унинг қийматидан закот бермайсиз. Уй сизга ўтгандан кейин закот молига қўшилади. Бундай уй учун тўлаган пулдан ҳам закот бермайсиз. Уни сиздан олган томон закот беради. Чунки сизлар қилган савдо шариатда “Истисноъ (ясаб бериш, қуриб бериш) савдоси” дейилади. Истисноъ савдосида маҳсулот буюртмачига топширилгунга қадар буюртмачининг эмас, ишлаб чиқарувчининг мулки бўлади. Бу савдо ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар берилган. Жумладан “Фиқҳул буюъ” китобида шундай дейилган: و المصنوع قبل التسلیم ملك للصانع، الثمن المدفوع مقدما عند إبرام العقد مملوك للصانع، یجوز له الانتفاع و الاسترباح به، و تجب علیه الزکاة فیه “Ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачига топширилгунига қадар бажарувчининг мулки ҳисобланади. Савдо битими тузилган вақтда маҳсулот учун берилган маблағ иш бажарувчининг мулкига ўтади. У бу пуллардан фойдаланиши мумкин ва мазкур пуллардан закот бериш унинг зиммасига лозим бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    7 643
    41
    Mehribon Murshid…

    IMG_9238.MOV

    8 067
    40
    Буюк саҳобий йиғисининг сабаби Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега? Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди. Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар. Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар. Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз. Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?! Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    8 740
    156
    Farzandning ismi taqdiriga va sog’lig’iga…?

    IMG_6701.MOV

    8 489
    87
    Соат Ота вафотидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазиб, деди: бу соат 200 йил олдин ясалган соат, бизга бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни маҳалла бошидаги соатчига олиб бориб сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга олиб кел,- деди. Фарзанд отаси буюрган жойга бориб келди сўнгра дўкончининг: "соатинг эски экан, беш доллар бераман" деганини айтди. Ота: энди буни қадимий нарсалар-антикварлар сотиладиган жойга олиб бориб жавобини олиб кел деди. У жойга ҳам бориб келган фарзанд, отасига соатнинг нархи беш минг долларга етганини айтди. Сўнгра ота ўғлига соатни музейга олиб боришини ва уни сотмоқчи эканини айтишини тайинлади. Музейга бориб келган ўғил отасига: "музейдагилар соат мутахасисини опкелиб текширишди сўнгра шу бир дона эски соатга миллион доллор беришларини айтишди",- деди. Шунда ота ўғлига қарата: Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, тўғри танланган жой сенинг қийматингни тўғри белгилайди, аввал ўз ўрнингни тўғри белгила, кейин сенинг қадр-қийматингни билмасалар дарғазаб бўлиб юрмагин. Қадрингга етадиганлар сенинг қийматингни билганлардир, харгиз ўзингга мос бўлмаган жойда қолма. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    9 262
    147
    ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ? CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади. Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган. : أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. T.me/FotihaUz
    ادامه مطلب ...
    Fotiha.Uz
    Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
    8 410
    45
    Shayx hazratlarining kelishlari…

    IMG_9145.MOV

    7 311
    32
    "Ishlarim ko'p vaqt uyga borganimda Fotimaning yuziga qarashim bilan butun dardlarimni unutaman".
    
    Ali roziyallohu anhu
    
    
    6 966
    104
    Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
    Privacy Policy Telemetrio