ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишда қанчалар фаоллигингизни ҳамкасблар кўриб қўйсин. Вужудингизда бир олам қувватни қучганча югуриб-еласиз, юмушларни ўз муддатида, сифатли қилиб уддалайсиз. Шубҳасиз, тушдан кейин, узоғи билан бу фаолликнинг мукофотини оласиз. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Оила қурмаганлар мабодо бўлғуси жуфтини топа олмай юрган бўлса, бугундан умид қилаверишсин. Кечки пайтга яқин шамоллаб қолишингиз хавфи бор, эҳтиёт бўлинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
25 май куни эрта тонгданоқ енг шимариб ишга киришинг. Сизни олдинда ўта масъулиятли вазифани уддалаш мажбурияти кутиб турибди. У нафақат тажриба, балки ижодий ёндашув ҳам талаб қилади. Натижасини эса кечқурун кўрасиз. Молиявий аҳволингиз бугун тобида бўлади. Аммо қандайдир юқумли хасталикка чалинишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Еб-ичарда жуда эҳтиёт бўлинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Шахсий ҳаётда, ишда танаффуслар кўзга ташланмайди. Ишхонада барча сизни севади, ҳурмат қилади. Шундай экан, билиб-билмай ким биландир жанжал чиқариб қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида олисдаги қариндошлардан бири сизга ўзингиз анчадан бери кутиб юрган хушхабарни етказиши мумкин. Молиявий масалада эса ё банкдан кредит олинг, ё бадавлат танишлардан қарз кўтаринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
25 май куни, минг афсуслар бўлсинки, оилангизда жиддий кўнгилсизлик юз бериш эҳтимоли бор. Ишонинг, бу дунёда қувончнинг ҳам, қайғунинг ҳам олдини олса бўлади. Жуда бўлмаганда, Яратгандан астойдил сўрасангиз, албатта марҳаматини дариғ тутмайди. Сурункали хасталиклар ҳануз атмосферада давом этаётган кучли магнит бўронлари туфайли қайталаниши кутилади. Шу сабабли одам кўп йиғиладиган жойларга борманг. Иссиқ ҳавода ҳам кўп юриш тавсия этилмайди.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Арслон буржи вакилларига 25 май куни осон кечмайди. Бир тарафдан иш, иккинчи тарафдан оилавий муаммолар чарчатиши мумкин. Бундан ташқари, сиз меросга эга бўлиш, расмийлаштириш каби юмушлар билан ҳам кун бўйи чопишингиз керак. Бу ишда қариндошлар ёрдамисиз кўзланган натижага эриша олмайсиз. Кечқурун ёлғиз қолинг, дам олинг, эртанги кун учун куч йиғинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
25 май куни эрталабдан туни билан ўйлаб чиққан ишингизни бажаришга киришасиз. Мақсадингиз нафақат иш жойингизда мавқеингизни ошириш, балки катмонни ҳам тўлдиришдан иборат бўлади. Шахсий ҳаётда ўзингиз биринчи бўлиб бошламасангиз, жанжал чиқмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни жиддий назорат қилишлари шарт. Атмосферадаги магнит бўронлари биринчи бўлиб шундай хасталикларга ҳужум қилишини унутманг
💌 Yaqinlaringgizga ham ulashing 🕊
🌸•┈•┈••┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈••┈•🌸
🍃
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar🍃
🌸•┈•┈••┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈••┈•🌸
ادامه مطلب ...