«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Устав капитали 90 млрд. сўмдан 135 млрд. сўмга етказилди. Устав капиталининг ошиши Компаниянинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаб, мижозлар олдидаги тўлов қобилиятининг ошишига хизмат қилади.
2023 йилда Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта мукофотлари йиғимлари 8,1 триллион сўмни ташкил этди (2022 йилга нисбатан 130,6% га кўп). «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми сезиларли даражада ошиб, 703,1 миллиард сўмга етди (2022 йилга нисбатан 387,8 миллиард сўмга кўп). 2023 йилда йиғилган жами суғурта мукофотининг чорак қисми (26,6%) онлайн тарзда сотилган суғурта турларига тўғри келди.
2023 йилда суғурта ҳодисалари бўйича мижозларнинг 6 742 та даъво аризалари кўриб чиқилиб, 112,9 млрд. сўм суғурта тўловлари тўлаб берилди. 2022 йилда бу кўрсаткич 59,4 млрд. сўмни ташкил қилган. 2022 йилга нисбатан суғурта ҳодисалари сони 2 476 тага (аввалги йилга нисбатан 158,0% га кўп), суғурта тўловлари миқдори эса 53,6 млрд. сўмга (аввалги йилга нисбатан 190,2% га кўп) етди.
«КАФОЛАТ суғурта компанияси» 2023 йилда қайта суғурталаш соҳасида Ўзбекистон суғурта бозоридаги иккинчи энг йирик суғурта компаниясига айланди. Суғурта экспорти (кирувчи қайта суғурта) ҳажми 40 млн. АҚШ долларидан ошди.
Реклама
ادامه مطلب ...