⚡️
МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти
Қўштепа тумани прокурори ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан
2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
У туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган МТТ раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига
3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.
▪️
Наманганда агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2024 йил апрел ойида фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига
2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида
Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ
3 млн. сўм олган.
▪️ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда Ангрен электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида
40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди.
Мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
👉
@bankirkundaligi 👈
ادامه مطلب ...