The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Prokuratura Departamenti

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали 
17 059+10
~6 675
~7
39.76%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
43 000جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
233جایی
از 430
دسته بندی
192جایی
از 313

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Hourly Audience Growth

    بارگیری داده

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва Ш.С. Қарши тумани, "Боғобод" маҳалласи ҳудудидаги омборхонани ижарага олиб, "Русская", "Зерно" ва "Колос" номли қалбаки акциз маркали жами 2 491 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    4 040
    27
    Қум-шағал хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Т.” корхонаси масъул шахслари Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Кўчат” қум-шағал аралашмаси кони атрофидаги ер майдонларидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 17,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 232,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.М." корхонаси масъул шахслари тумандаги муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонидан 5,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    4 704
    23
    Табиий ресурслардан мавжуд қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Хонобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси электромонтёри Ш.К. “Б.Х.” МЧЖнинг “Анҳор” МФЙ ҳудудидаги кафе биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 32 млн сўм зарарни танишлари ёрдамида 2 млн сўмгача камайтириб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Учтепа туман бўлими инспектори А.Б. фуқаро К.Д.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Худудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғи қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    6 237
    58
    4 709
    11
    2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро Н.И.нинг ишончига кириб, 8 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан унинг номига 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда   👉
    ادامه مطلب ...
    5 191
    16
    Табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.4.” оилавий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар мактабгача таълим муассасаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Худди шундай, Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ch.М.” хусусий корхонаси раҳбари М.М. ҳамда ЯТТ Б.Х. темирни қайта ишлаш цехи ва новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўғирлик йўли билан улаб, жами 295 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 349
    20
    5 060
    14
    #одамсавдоси Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

    O'zbekiston_24_rolik_12-17_25-04-2024.mp4

    4 552
    7
    #зўравонлик Бош прокуратура "Ўзбекистон 24" канали билан ҳамкорликда ижтимоий ролик ишлаб чиқилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! | | |

    2.mp4

    4 726
    9
    Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар 👉

    10m.mp4

    4 947
    7
    Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чуст тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида  ўтказилган тезкор тадбирда “Nexia3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро М.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган жами 5 000 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Чуст туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉
    ادامه مطلب ...
    5 401
    27
    Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида “Редуксин Лайт” ва “Зерофит” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 10 турдаги 365 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    4 872
    46
    Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B-o.” МЧЖ таъсисчиси Н.М. фуқаро Ф.Ш.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиш орқали тижорат банки филиалидан “Меҳмонхона” фаолияти учун 1,7 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу нотурар бинода гўёки қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.n.” МЧЖ масъул шахслари махсус техника ва қурилиш материалларини сотиб олиш учун тижорат банки Тўрткўл филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гўёки 2 дона “Вовсат” русумли экскаватор харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқаро С.А.нинг пластик картасига 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўтказиб олиб нақдлаштирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 514
    29
    5 266
    11
    “TOEFL IBT” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К. ва А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Ю.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан “TOEFL IBT” сертификатини олиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан  ушланган.   Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉
    ادامه مطلب ...
    6 318
    54
    5 136
    15
    Валюта  айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 4 700 АҚШ долларини фуқаро И.А.га 59,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 11 467 АҚШ доллари, 1 100 Россия рубли ва 660,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. ва С.Э. (муқаддам судланган) жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.К. ва Ж.С. (муқаддам судланган) жами 2 700 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 34,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 599
    35
    13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 425
    28
    Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Янгисор” МФЙ ҳудудидаги боғдорчилик ер майдонига ўрнатилган 2 та сув насосини ҳамда дала шийпонидаги техникаларни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 515,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари, шунингдек электр таъминоти бўйича шартномасини сохталаштирганликлари аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Х. Каттақўрғон тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни ювиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига улаб, жами 125,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.А. “Яйдоқ” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 108,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 255
    12
    4 880
    2
    Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ, Оқдарё ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Пахтаобод” ва “Примкент” МФЙда яшовчи фуқаролар Р.Ш., А.Р. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехлардан жами 263 литр қўлбола ёғ, 68 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 548
    22
    Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Қамчиқ” довони “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Laсetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 4 хил турдаги жами 2 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉
    ادامه مطلب ...
    5 664
    25
    Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар 👉

    Yashirin.mp4

    5 550
    12
    703,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.M.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 781,9 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 890
    17
    5 077
    5
    Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Р. ва Х.Р. жами 4 100 АҚШ долларини фуқаро Ш.Ж.га 52,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Чиноз туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Л.А. жами 3 600 АҚШ долларини фуқаро У.Б.га 45,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Г.С. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 800 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    5 394
    10
    Ғиждувон туманида полиэтилен қувурларни қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ғиждувон тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда “B.K.” МЧЖдан 5,7 млрд сўмлик полиэтилен қувурларни ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда харид қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 👉
    ادامه مطلب ...
    3 466
    12
    Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.B.” МЧЖ масъул шахслари  тижорат банки филиалидан ноозиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини ташкил этиш мақсадида ажратилган кредит маблағи ҳисобига хориждан олиб келинган қурилиш молларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Шу каби, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ ҳамда “И.О.” оилавий корхонаси норасмий бошқариб келган А.С. замонавий меҳмонхона хизматини ташкил қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда меҳмонхона хизматини ташкил қилмасдан кредит маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.G.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан АЁҚШ биносини таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга оширмасдан жами 602,6 млн сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉
    ادامه مطلب ...
    5 435
    16
    5 070
    7
    Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди   Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл тумани “Ибн Сино” МФЙда яшовчи Р.А. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, фуқаро Б.А.га “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу цехдан жами 420 дона “Қаратау” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 550 дона капсула ва қопқоқ, 722 дона қалбаки акциз марка ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” МФЙда яшовчи Б.Ж. яшаш хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан “Шаҳрисабз" ва “Не Водка” номли алкоголь маҳсулотлари,  60 литр спирт, 1 170 дона қопқоқ, 1 193 дона акциз марка, 150 дона ёрлиқ ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   👉
    ادامه مطلب ...
    6 095
    45
    Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
    Privacy Policy Telemetrio