The service is also available in your language. For translation, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Bugun оқшоми

Янгиликлар Bugun’дан бошланади. Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали Таҳририят:  @bugunuzaloqabot  Реклама:  @temur_uzb  
1 8090
~0
~0
0
رتبه کلی تلگرام
در جهان
74 332جایی
از 78 777
405جایی
از 430
دسته بندی
3 131جایی
از 3 169

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Hourly Audience Growth

    بارگیری داده

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    Зилзилалар оқшоми. Туркия ва Суриядаги кучли ер силкинишлар — Бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали Батафсил —
    972
    2
    Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши Хайрли кеч, ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. Ўзбекистонда ўзи нима гап? Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан биргаликда 26 январь куни давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди. 👀Сурхондарёда бир кунда 13 туманида ҳоким алмашди. Лавозимдан озод қилиш ва янги ҳокимлар тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган мажлисларда вилоят ҳокими в.б. Улуғбек Косимов ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этган. Маълум қилинишича, 11 та туманда республика даражасидаги ташкилот ва Тошкентда фаолият юритган ходимлар ҳоким этиб тасдиқланган бўлса, 2 та туманда ҳокимлар ротация қилинган. 🤦‍♂️Бухорода вилоят прокуратураси 23 нафар бола «Ценепар» сиропини ичиб, вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган Bukhara News Telegram-канали маъмурларига қарши жиноят иши қўзғатди. Бунга Telegram-канал маъмурлари эълон қилинган маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганмасдан тарқатган видеомурожаати сабаб бўлган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухорода «Цинепар» сиропини ичган 23 бола вафот этгани тўғрисидаги хабарларни рад этиб . Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз . Мажлисда бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган. Пул билан боғлиқ бошқа хабарлар: Марказий банк 2023 йилда ЯИМ 4,5–5 фоизга ўсишини прогноз ; Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматлари интеграция ; Soliq mobile иловаси орқали ўтган йили 2 миллионга яқин истеъмолчига 773 млрд сўмга . «Ўзгидромет» прогнозларига , 28-30 январь кунлари Ўзбекистон жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +12 даражагача кўтарилади. Шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кузатилади. «Муаллифлар мафияси» — Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов «Озодлик» радиосига мактаб дарсликлари билан боғлиқ интервью берди. Биз интервьюнинг қисқача мазмунини ёзиб, . 🐴🛁Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар марказларнинг иш вақтига қўйилган чекловлар олиб . Ўзбекистондаги яна нима гап? «Зомин» қўриқхонасида Туркистон силовсини ва бўрилар фотоқопқонларга тушиб ; Наманганда тадбиркор салкам 200 минг доллардан ортиқ имтиёзли кредит пулини «»; Самарқандда бошқа тадбиркор 416 миллион сўмлик имтиёзли кредит пулларини «». 👍Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов кейинг куз—қишги мавсумга тайёргарлик режалари ҳақида : биринчидан, икки мақсадли кўмир қозонларини қуриш; иккинчидан, муқобил энергетика ривожлантиришни жадаллаштириш; учинчидан, корхоналар ва иссиқхоналарни кўмирда ишлашга ўтказиш; тўртинчидан, энергия тежовчи йўналишдаги ишларни яхшилаш. Ҳуллас, режалар ҳақида батафсилроқ . 🧐Хўш, оламда нима гап? Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни ; Украинадаги уруш Россияда ички низоларни келтириб мумкин; Зеленский ҳарбий хизматчиларнинг жавобгарлигини кучайтирувчи қонунни . Юқоридаги хабарлардан ташқари, Kommers’да эълон қилинган Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтиши ва бу қарор икки мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақидаги қатъий тавсия қиламиз. Дайжестни тўлиқ шаклда 👉👈 ўқишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.
    ادامه مطلب ...
    image
    2 782
    2
    Бугун оқшоми. ИИОни назорат қиладиган журналистлар, Россия билан газ бўйича шартнома имзолаган Ўзбекистон, Нидерландияда ёқилган Қуръон Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🥶Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача совиши маълум қилинди Бош вазир Абдулла Арипов раислигида 23 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларига совуқ ҳаво массаси кириб келиб, ҳарорат -5 дан -18 даражагача совиши . Шунга кўра, 15 кун давомида амалга оширилган ишлар янада кучайтирилган ҳолда давом эттирилиши ва штаблар фаолиятини ҳам тўхтатмаслик бўйича топшириқ берилди. Йиғилишда жамоат транспорти, коммунал соҳа ва чиқинди ташиш махсус техникалари, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус транспорт воситалари учун алоҳида газ қуйиш шохобчаларини бириктириб бериш керкалиги таъкидланди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда қаз қазиб олиш ҳажмини 2022 йилдаги 51,7 миллиард куб метрдан 56,3 миллиард куб метрга етказиш имконияти мавжуд. Қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига 1,6 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш мумкин. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 миллиард куб метрга етказиш учун қиймати 5,7 триллион сўмга тенг 744 та геологик-техник тадбирларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилган. 👨‍💻Санэпиднинг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради ёхуд «инсофли хакер» Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига . Сайтни бузиб кирган хакер қолдирган хабарда 4 кун давомида cайт хавфсизлигини кузатганини, эмейл орқали ҳам хат жўнатиб, камчиликдан огоҳлантирганини, бироқ ҳеч ким бунга эътибор бермаганини маълум қилган. Хакер сайтнинг хавфсизлиги абгор аҳволдалигини исботлаб, ҳатто ундаги камчиликларни ҳам тўғрилаганини, сайтга эса ҳеч қандай зарар етказилмаганини қўшимча қилган. 🚙Ўзбекистонда 2022 йили автомобилларга талаб рекорд даражада ошди Ўзбекистонда 2022 йилда автомобиль савдоси 2021 йилга нисбатан 2 баробарга ўсгани . Савдо ҳажми йил давомида 87 фоизга ўсиб, 1,4 миллион автомобиль сотилган. Ўсиш тенденцияси декабрь ойига келиб бир неча маркалар бўйича шартномалар вақтинча берилмагани сабаб тўхтаган. Шундай қилиб, декабрь ойида ноябрдагига нисбатан 32 фоизга кам ёки 107 мингдан ортиқ автомобиль сотилган. Шунга қарамай, талаб юқорилигича қолган. Иккиламчи бозорда эса 2021 йилга нисбатан 2,4 баробар кўп ёки 1,1 миллион дона автомобиль сотилган. Дунёда нима гап? 🛑Туркия туфайли Швеция НАТОга аъзо бўла олмаслиги мумкин Швециялик сиёсатчи томонидан Стокгольмда Қуръон китобининг ёқиб юборилиши ортидан мамлакатнинг Туркия билан алоқалари . Туркия НАТО аъзоси бўлиб, Финландия ва Швеция ушбу ташкилотга қўшилиш учун ариза берганди. Юқоридаги воқеадан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон фақат Финландиянинг ташкилотга қўшилиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаши мумкин. Маълумот учун, НАТО таркибига янги аъзоларни қабул қилиш унинг барча аъзоларининг консенсуси — якдил қарори орқали қабул қилинади. Биргина давлат ҳам қўллаб-қувватламаса, ташкилтга янги аъзо қабул қилиш мумкин бўлмайди. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 614
    0
    Бугун оқшоми. Рекорд даражада қимматлашган пиёз, Афғонистонга электр етказиб беришни тиклайдиган Ўзбекистон, дунёдаги барча муаммоларга «ечим» бўлиши айтилган ҳайвон Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🔌Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни қайта тиклади Туркманистон «табиий газ конларида юзага келган авариявий ҳолат» туфайли 2023 йилнинг 12 январь санасидан бошлаб Ўзбекистонга газ экспортини . Маълум қилинишича, мамлакат «Дарёлиқ» станцияси орқали 21 январдан газ етказиб беришни қайта . Ўзбекистонга экспорт қилинадиган кунлик газ ҳажми 21 январда 4,8 миллион куб метрни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб бу миқдор 12,6 миллион куб метрга етган. Шунингдек, аста-секин газ етказиб бериш ҳажмини 16 миллион куб метргача ошириш режалаштирилган. 🧅Ўзбекистонда пиёз нархи олдинги рекорддан 4 баробарга қимматлашди Ўзбекистонда улгуржи савдодаги пиёзнинг нархи 2022 йилнинг мос давридаги рекорд нархдан қарийб 4 баробарга қимматлашгани . Қайд этилишича, пиёз нархи бир ҳафта ичида 30 фоизга, ўтган ҳафтага нисбатан эса 60 фоизга ошган. Бунга асосий сабаб мамлакатда кузатилган совуқ ҳарорат шароитида маҳсулот захираларининг тўғри сақланмагани ва бунинг оқибатида унинг катта қисми истеъмолга яроқсиз ҳолга келгани бўлган. Шунингдек, Украинада давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳам глобал равишда пиёз нархининг ўсишига олиб келаётгани маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу сабзавот нархидаги бундай тенденция Марказий Осиё бўйича кузатилмоқда ва минтақадаги энг қиммат нарх Ўзбекистонда бўлиб турибди. Дунёда нима гап? 🥵Мутахассислар 2023 йилда бутун дунёда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилишидан огоҳлантирди. Иқлимшунос мутахассислар дунё бўйича 2023 йилда Эль-Ниньо ҳодисаси кузатилиши натижасида ҳаво ҳароратининг цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилишини . Ушбу ҳодиса Тинч океанининг экваториал қисмида сув юзаси ҳароратининг ўзгариши бўлиб, 2016 йил шу ҳодиса туфайли инсоният тарихининг энг жазирама йили сифатида қайд этилган. Прогнозларга кўра, 2023 йил олдинги йилга нисбатан иссиқроқ бўлади. Бироқ, бу ҳодиса шимолий яримшарда қиш фаслида кузатилмоқда ва унинг таъсири бир неча ойдан сўнг сезилши мумкин. Инсон фаолияти туфайли чиқарилган иссиқхона газлари глобал ҳаво ҳароратининг 1,2 даражага кўтарилишига сабаб бўлиб, АҚШ ва Европада жазирамаларни, Покистон ва Нигерияда ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарган. Эль-Ниньо ҳодисаси эса ҳароратнинг 1,5 даражага кўтарилишига сабаб бўлиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Хитойда ҳавонинг ифлосланиши қуёш нурлари ўтишини блоклаб, ҳарорат кўтарилишига олиб келмоқда. Олимлар тахминига кўра, 2024 йил тарихдаги энг иссиғи бўлади. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 388
    0
    Бугун оқшоми. Фаолиятини давом эттиришга қарор қилган депутат, ис газидан заҳарланган келин-куёв, Тошкентда пайдо бўлган «фаввора» Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Депутатликдан кетишини айтган Нуриддин Зайнитдинов фаолиятини охиргача олиб боришини маълум қилди Декабрь ойида Расул Кушербаевдан сўнг депутатлик фаолиятини муддатидан аввал тугатишини халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов депутатликдан . У ўзининг Telegram каналида сайловчилар ва партия унинг бу қарорига қарши эканини . Зайнитдинов қўштирноқ ичидаги буюртмачиларнинг «заказ»лари туфайли энди фаолиятини охиригача олиб боришини ва «коррупционер муттаҳамларга қарши кураш янги босқичга чиқиши»ни маълум қилган. ⛽️Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 18 январь куни 28 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб . Маълум бўлишича, тун ярмида газ ўчиб қолган ва қайта ёнгач хонага сизиб чиққанини ҳеч ким сезмаган. Оқибатда жуфтлик эрталаб ўлик ҳолда топилган. Туман газ идораси эса «аза бошланмасдан хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетган» Марҳумларнинг яқинлари ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармасига ёки тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилмагани аниқланган. Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари . 🚰Тошкентда сув қувури ёрилиб кетди Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ичимлик суви қувури ёрилиб кетгани акс этган видео . Маълум бўлишича, ҳолат шаҳарнинг Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида . Ҳудуддаги диаметри 300 миллиметр бўлган сув қувури ёрилиб кетиши натижасида йўл ўртасида «фаввора» ҳосил бўлган. Носозлик тезда бартараф этилган. 💸Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга 1 млрд долларлик газ сотгани маълум бўлди Ўзбекистон 2022 йилда қувур орқали Хитойга 1,07 миллиард долларлик газ сотгани . Маълумотларга кўра, Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган газ қиймати 10,25 миллиард долларни (ўсиш 51 фоиз) ташкил этган. Иккинчи ўринда Россия (3,98 миллиард доллар, ўсиш 263 фоиз), учинчи ўринда Мьянма (1,43 миллиард доллар, ўсиш 1,3 фоиз), тўртинчи ўринда Қозоғистон (1,08 миллиард доллар, камайиш 4 фоиз) ва бешинчи ўринда Ўзбекистон (1,07 миллиард доллар, ўсиш 33,9 фоиз) қайд этилган. Расмий маълумотларда келтирилишича, Россиядан Хитойга 2021 йилда қувур орқали газ етказиб бериш 2,54 баробарга ошиб, 7,53 миллион тоннани ташкил этган. Хитой томонидан 12 ой давомида газ учун 1,51 миллиард доллар тўланган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 410
    1
    Бугун оқшоми. Жаримага тортилган ҳоким ҳайдовчиси, ўқитувчиларни қор курамаганликда айблаган прокурор, овқатдан заҳарланган қурувчилар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🗣Ўзбекистонга Тожикистондан электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди Сурхондарё вилоятининг бир қатор ҳудудларига Тожикистондан электр энергияси етказиб бериш . Хусусан, 18 январдан Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ва Бойсун туманининг тўлиқ электр энергияси истеъмолчиларини Тожикистоннинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 киловаттли электр кучланиши билан таъминлаш бошланган. Расул Кушербаев ўзининг Тошкент ҳокими этиб тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинганидан сўнг ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг янги ҳокими собиқ депутат Расул Кушербаев бўлиши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Кушербаевнинг ўзи бунга , ушбу қарор катта эҳтимол билан раҳбариятнинг эмас, халқнинг хоҳиши бўлиши кераклигини айтди. Чунки, унинг фикрича, ҳокимликларда ҳокимларга бериладиган қонуний топшириқлардан кўра ноқонуний топшириқлар кўпроқ бўлади. Кушербаев мисол сифатида 2022 йил сентябрь ойидаги ШҲТнинг Самарқанд саммитини келтириб, ўшанда Самарқандга темирйўл орқали борилишини ҳисобга олиб, ҳукумат берган топшириққа кўра, Янгийўл шаҳар ҳокими томонидан темир йўл ёқасидаги уйлар 10-15 кун ичида бузилганини айтган. Ваҳоланки, қонуний йўл бўйича ҳукуматнинг 467-сонли қарори бўйича қурилмани аниқлаб, суд орқали буздиришга 1-1,5 ой вақт кетади. 🧅Ўзбекистон 4 ой давомида пиёз экспорт қилмайди Ўзбекистонда аҳолининг пиёзга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида ушбу маҳсулот экспортига нисбатан 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб 4 ойга вақтинча . Маълум қилнишича, мамлакатда 2022 йил давомида жами 1,9 миллион тонна пиёз етишитирилган. Шундан 1,2 миллион тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган. Табиий йўқотишлар эса 228 минг тоннани ташкил қилган. Ўзбекистонда 9 январидан 17 январгача ҳароратнинг кескин совиши оқибатида бозор расталаридаги пиёзларнинг катта қисми музлаб қолган, бозорга маҳсулот етказиб бериш ҳажми ҳам камайган. Бундай шароитда истеъмол бозоридаги нархларни меъёрлаштириш мақсадида ва 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар аҳолининг ўртача пиёз истеъмоли ҳажми 346 минг тоннани ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда пиёз экспортига чеклов ўрнатилган. Маълумот учун ҳозирда Ўзбекистон бозорларида пиёзнинг ўртача нархи ўртача чакана нархи 6000-8000 сўм, улгуржи нархи ўртача 5500-6500 сўм бўлиб турибди. 🍚Тошкентдаги Nest One'ни қураётган 9 нафар ишчи овқатдан заҳарланди Nest One турар жой мажмуасини қураётган хорижий компаниянинг 9 нафар ишчиси овқатдан . Маълум бўлишича, қурувчилар озиқ-овқат ташкилотларидан бири томонидан объектга етказиб бериладиган маҳсулотларни истеъмол қилган. Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговолди текширувлари давомида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Дунёда нима гап? 👀Францияда пенсия ёшини оширишга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда Францияда Эммаунел Макрон пенсияга чиқиш ёши 62 дан 64 га ўзгартирилиши ҳақида эълон қилганидан сўнг мамлакатни намойишлар тўлқини . Маълумотларга кўра, норозилик чиқишларида 1,12 миллиондан ортиқ одам қатнашмоқда. Биргина Парижнинг ўзида 400 минг киши намойишга чиққан. Намойиш қатнашчиларидан 38 нафари ҳибсга олинган. Мамлакат ўқитувчиларининг 65 фоизи ушбу жараёнда фаол қатнашгани учун бир қанча мактаблар ёпилган, Франция транспорт тизимига ҳам иш ташлашлар жиддий таъсир қилган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 332
    0
    Бугун оқшоми. Овқатдан заҳарланган 20 нафар ишчи, 7 та автомобиль билан ЙТҲ содир этган автобус ҳайдовчиси, вертолёт ҳалокатида қурбон бўлган вазир Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚍Жиззахда автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, 7 та машина билан ЙТҲ содир этди Жиззах шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасидаги газ қуйиш шохобчасида ухлаб қолган автобус ҳайдовчиси «заправка»да навбат кутиб турган ҳайдовчиларга тегишли 7 та автомобиль билан тўқнашув . Автобус биринчи бўлиб урилган Damas ағдарилиб кетган. Ундан ташқари ҳаракатни давом этган автобус 3 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Cobalt ва 1 та Lacetti билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Автобус ичида йўловчилар бўлмаган. Damas ҳайдовчисига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаниш учун яшаш жойига юборилган. 💸Сингапур корхонаси «Фарғонаазот»ни сотиб олди Сингапурнинг Indorama компанияси «Фарғонаазот» АЖнинг 99,02 фоиз акциясини 140 миллион долларга . Акционерлик жамиятини сотиб олиш учун 10 та талабгор ариза берган. Келиб тушган барча аризалар эълондаги малака мезонларига мувофиқлиги, шу жумладан, халқаро санкциялар рўйхатида йўқлиги бўйича таҳлил қилинган. Малакавий ўрганиш натижаларига кўра, 4 нафар талабгорлар аризалари мезонларга тўлиқ мос деб топилган ва кейинги босқичга ўтказилган. Инвесторга корхонани модернизация қилиш учун яна 100 миллион доллар ажратиш мажбурияти юкланган. Шунингдек, инвесторнинг мажбуриятларига корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш киради. 👦Ўзбекистондан топилган неандертал боланинг ташқи қиёфаси намойиш этилди Цзилинь университетининг бир гуруҳ палеоантропологлари 1938 йил А.П. Окладников томонидан Сурхондарёнинг Бойсун тоғларидан топилган 8-9 ёшлардаги неандертал боланинг замонавий ташқи кўринишини . Ушбу янгилик илк бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягининг компьютер технологияси воситасида тикланиши ҳисобланади. Олимларнинг фикрига кўра, бу Осиёдан топилган биринчи ва бутунлигича сақланиб қолган ягона неандертал бош чаноғи саналади. Унинг топилиши неандерталларнинг шарққа томон кўчганини исботлайди. Мазкур одам турлари Ўрта палеолит даври (милоддан аввалги 100-40 минг йилликлар)га тегишли бўлиб, илк бор Германиядаги Неандертал ғоридан топилган. Дунёда нима гап? 🚁Украина ички ишлар вазири вертолёт ҳалокатида қурбон бўлди Украинанинг Киев вилояти Бровари шаҳрида 18 январь куни 08:10 да содир бўлган вертолёт ҳалокатида мамлакат ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ҳамда давлат котиби Юрий Лубкович. Ҳодиса оқибатида 18 киши қурбон бўлган, 29 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлардан 3 нафари, жароҳатланганлардан 15 нафарини болалар ташкил этган. Вертолёт боғча ва турар жой биноси орасига қулаган. Ҳалокатнинг аниқ сабаби маълум эмас. Тахминларга кўра, ҳодиса кучли туман оқибатида содир бўлган бўлиши, учувчи туманда баланд бинони кўрмай қолган бўлиши мумкин. Шу билан бирга Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашко қўпорувчилик, техниканинг носозлиги, парвоз хавфсизлигининг бузилиши каби версияларни санаб ўтган. Украина ОАВнинг ёзишича, эҳтимолий версиялар орасида учувчининг хатоси ҳам бор. Россия манбалари эса вертолётни Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширганини иддао қилмоқда. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 277
    0
    Бугун оқшоми. «Монтёр»нинг бўйнига пичоқ тираган аёл, «свет» йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйган аҳоли, ўзини отиб қўйгани айтилган аскар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг ёрдамчисини ишдан олди Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўрнига Тошкент шаҳри ҳокими вазифсини бажарувчи этиб тайинланган Бахтиёр Раҳмоновнинг янги лавозимдаги илк иши собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси Музаффар Абдураҳмоновни бўшатиш бўлди. Абдураҳмонов 2021 йилдан буён ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётганди. Шунингдек, у 2018 йилда Солиқ бош бошқармасида Солиқ ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси бўлими бошлиғи, «Фарҳод» деҳқон бозори Кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам . Музаффар Абдураҳмонов Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг энг яқин кишиларидан бири бўлиб, пойтахт ҳокимлигининг муниципал йўналиши (ер участкалари, бинолар, бозорлар)ни бошқарган эди. 👨‍🚒Ўзбекистонда ёнғинлар сони икки баробар ошди Ўзбекистонда 2023 йилнинг ортда қолган 15 куни давомида содир бўлган ёнғинлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар кўп экани . Аксар ҳолларда ёмғинларнинг келиб чиқишига аҳоли томонидан газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда техника, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги экани таъкидланган. 🧯Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Маърифат» МФЙ, «Ветерок» боғдорчилик-узумчилик ширкати 47-дала ҳовлисида яшаган 70 ёшли А.Ш. ҳамда унинг 60 ёшли турмуш ўртоғи Х.Ш. 2023 йилнинг 12 январь куни уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киргани натижасида, кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида . Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. 🚧Чирчиқда аҳоли «свет» йўқлиги туфайли йўлни ёпиб қўйди Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг 8-кичик туманидаги «Ҳумо» маҳалласида электр энергияси узоқ вақт ёнмаганидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини . Шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов кечга бориб воқеа жойига етиб борган ва аҳолидан кечирим сўраб, ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида электрга бўлган талабнинг ортгани ва натижада тизимда авариялар содир бўлганини маълум қилган. Маҳаллага янги трансформатор олиб келиниб, муаммо бартараф этилган. Шаҳар ҳокими «свет» энди «умуман ўчмаслиги»ни . Маҳалла аёллари эса ҳокимдан кўчага чиқишга мажбур бўлганликлари учун ҳафа бўлмаслигини сўраган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 306
    0
    Бугун оқшоми. Ишдан олинган Ортиқхўжаев, онлайн ишлашга чақирган Энергетика вазирлиги, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашлар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. ⛔️Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими лавозимидан олинди Душанба тонги қайноқ хабарлар билан бошанди. Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида 5 йил давомида фаолият юритган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишда вазифасидан . Мирзиёев Ортиқхўжаевнинг бўшатилиши ҳақида гапирар экан «вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда . Қуруқ гап билан, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим», дея . 🫵Давлат раҳбари пойтахтнинг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслигини танқид қилди. Ортиқхўжаевдан ташқари энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев, «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Фарҳод Абдурахмонов, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам ишдан олинди. Мустафоев, Норматов ва Абдуллаевларга вазифасини бажарувчи сифатида 3 ойлик синов муддати белгиланди. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек, Учтепа, Юнусобод туманлари, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокимларига «ҳайфсан» берилди. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди. 📰Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев Тошкент шаҳри прокурори этиб . Ортиқхўжаевнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Абдураҳмонов шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. ✍️Шавкат Мирзиёев лавозимидан озод қилинган раҳбарларнинг фаолиятини текширишни Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага . 👀Бу орада ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 16 январь куни тонгда мамлакатни тарк этмоқчи бўлиб, оиласи билан Туркияга учиб кетаётган вақтда ДХХ томонидан тўхтатиб қолингани ҳақида хабарлар . Турли Telegram каналларда эса Ортиқхўжаевнинг Тошкент халқаро аэропортида 14 январь куни олинган видеоси ҳам . ⛽️Ўзбекистонга Туркманистондан газ импорти тўлиқ тўхтатилди Энергетика вазирлиги Туркманистонда 12 январь куни аномал совуқ туфайли юзага келган авариавий ҳолат ортидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилганини . Оқибатда мамлакатга импорт қилинадиган газ ҳажми 20 фоизга камайган. Табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонларига ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётгани сабаб йирик саноат корхоналарига энергия етказиб бериш ҳажми 70-80 фоизга қисқаргани таъкидланди. Аҳолининг электр энергияси истеъмоли энг юқори кўрсаткичга — 250 миллион киловатт/соатга етгани, шу билан бирга, газ истеъмоли умумий қазиб олинаётган табиий газ ҳажмидан юқорилигича қолаётгани айтилган. Иссиқлик электр станцияларида эса табиий газ ўрнига ёқилаётган мазут ҳажми режага нисбатан 3 баравар кўплиги маълум қилинган. 📜Электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши сабаб, тизимга нисбатан юкламалар ортиб кетган ва Тошкентнинг ўзида мингдан ортиқ носозликлар юзага келган. Вазирлик бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар ходимларига вақтинчалик онлайн режимга ўтиш, аҳолига биттадан ортиқ электр иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, ортиқча кўча чироқларини, реклама экранлари ва иллюминациялар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолардаги чироқларни ўчириш кабиларни . Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 340
    0
    Бугун оқшоми. Натура шаклида тўланадиган ойликлар, барча халқаро йўналишларда қатнови бекор автобуслар, Ўзбекистонда очиладиган ҳамширалар академияси Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚍Тошкентдан қатнайдиган барча халқаро автобуслар қатнови бекор қилинди Транспорт вазирлиги ҳозирги вақтда Қозоғистон ва Россияда кузатилаётган кучли совуқни ҳисобга олган ҳолда, 13 январдан бошлаб халқаро йўналишдаги барча автобус қатновлари вақтинча тўхтатилганини . Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво сабаб йўлларда музламалар ҳосил бўлиши ва бунинг оқибатида автотранспорт воситаларида носозликлар юзага келиши мумкин. Бундан аввал Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ҳавонинг кескин совиши сабаб йўллар ёпилган ва Самара—Чимкент автомобиль йўлида ичида 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган икки автобус тўхтатилиб, эвакуация қилинганди. 12 январь куни эса худди шу трассада ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус дизель ёнилғисининг музлаб қолиши сабаб тўхтаб қолганди. 🚌Тошкентдаги айрим автобуслар икки кун аҳолига хизмат кўрсатмайди Тошкент шаҳрида айрим йўналишлардаги микроавтобуслар қатнови 14-15 январь кунлари . Бунга сабаб сифатида ҳавонинг совиши натижасида аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятининг вақтинчалик тўхтатилиши келтирилган. 💡Тошкентда «свет» ўчганидан норози аҳоли «элетросет» ёнида тўпланди Ижтимоий тармоқларда электр энергияси ўчганидан норози бўлган аҳоли Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги электр тармоқлари корхонаси ёнида тўплангани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, тумандаги 11-даҳа (Мегапланет орқа тарафидаги маҳалла) 26, 27, 29, 30-уйларда 13 январь соат 7:00 да электр энергияси ва газ таъминоти ўчирилган. 14 январь соат 12:15 ҳолатига кўра ушбу уйларда электр ва газ таъминоти . Масъулларнинг тушунтиришича, Ўзбекистондаги аномал совуқ туфайли аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб кетган. Бунинг оқибатида тизимдаги кучланиш ортиб кетиши ва авариавий ҳолатларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида тармоқда электр энергияси ўчириб турилади. Таъкидланишича, туман электр тармоқлари корхонаси олдига тўпланган аҳолига тушунтириш берилгач, одамлар тарқалган. 👩‍⚕️Ўзбекистонда ҳамширалар академияси ташкил этилади Тошкентда Туркия Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Ҳамширалар академияси . Академияда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш кўзда тутилган. Ҳамширалар академияси янги ўқув йилидан бошлаб 4 йиллик ўқув дастури асосида фаолиятини бошлайди. Талабалар 2 йил Ўзбекистонда ўқиса, яна 2 йил Туркияда таҳсил олади. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Туркия универистети ўртасидаги келишувга кўра, тиббиёт соҳасидаги раҳбар кадрлар тайёрлаш мақсадида бакалавриат босқичида «Тиббиёт менежменти» йўналишида ҳам 4 йиллик қўшма ўқув дастури йўлга қўйилади. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 273
    1
    Бугун оқшоми. Ўзбекистонда очиладиган ҳарбий мактаб, 17 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ, алимент тўламаганларга нисбатан қўлланадиган янги чора Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. ☝️Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги терактни кескин қоралади Афғонистон пойтахти Кобулдаги мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида портловчи восита ўрнатилган кийим кийган худкуш террорчи вазирлик ходимлари ва қўриқчилар орасида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Маълум бўлишича, террорчининг исми Хайбар Қандаҳорий бўлган. Унинг асосий мақсади ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлгани айтилмоқда. Ҳодиса оқибатида вазир ўринбосарига зарар етмаган. Жангари вазирлик биносига кирмоқчи бўлган. Хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатиб қолингач, ўзини портлатиб юборган. Терактни ИШИД ўз зиммасига олган. Ҳодиса юз берган кун Хитой делегацияси ТИВга келиши керак бўлган, бироқ портлаш вақтида улар у ерда бўлган ёки бўлмагани маълум эмас. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатни кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва жароҳатланганларнинг тезроқ тузалиб кетишини . ❌Ўзбекистонда Quramax Medical лицензияси бекор қилинди Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 13 январь кунги қарори билан Ўзбекистонда кўплаб болаларнинг ўлимига сабаб бўлган дори воситаларининг тарқалишида айбдор деб топилган Quramax Medical компаниясига фармацевтика фаолиятини олиб бориш учун 2019 йилда берилган лицензия . Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилгани бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланган. 🚶Алимент тўламаганлар мажбурий жамоат ишларига жалб қилинади Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда янги жорий қилинаётган жазо турига кўра, эндиликда вояга етмаган, ногиронлиги бўлган шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бош тортган шахслар пул тўланадиган мажбурий жамоат ишларига . Алимент бўйича мажбуриятга эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамалакатдан маъмурий тарзда чиқариб юборилмайди. Шунингдек, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётган болаларга васий ёки ҳомий тайинланиши кераклиги белгиланмоқда. Дунёда нима гап? 👨‍⚖️Қирғизистон собиқ президентига қўйилган айблар олиб ташланди Қирғзиситонни 1991-2005 йилларда бошқарган, мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаевга нисбатан қўйилган барча айбловлар . Унга нисбатан жиноят иши очилишига «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлган. 1992 йилда Канаданинг «Камеко» компанияси кон ҳудудида олтин қазиб олиш ҳуқуқини танловсиз қўлга киритган. Ўша вақтда мамлакат прокуратураси Акаевни совуққонликда айблаганди. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 253
    0
    Бугун оқшоми. Шахсий рақамини ошкор қилган вазир, Ўзбекистон бўйича ёпилган «заправка»лар, бутун дунёни огоҳлантирган ЖССТ Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Жарима қоғозлари келаётганини айтган тез ёрдам ҳайдовчиларидан икки нафари суд қилинди Тошкент шаҳридаги тез ёрдам ҳайдовчиларига иш фаолиятини олиб бориш жараёнида жарима қоғозлари келаётганини айтиб, видеомурожаат шахслардан икки нафари . Уларнинг иши Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилган. Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг махсуслаштирилган автохўжалигининг 49 ёшли ҳайдовчиси ИИБ ЙҲХБдан келган жарималарни ҳайдовчилар ўз маошларидан тўлашга мажбур бўлаётганини айтиб, Telegram мессенжери орқали йўллаган мурожаатида шу сабабли тез ёрдам автомашиналари чақирув бўйича ўз вақтида етиб бора олмаса, уларни айбламасликларини «рўкач қилиш» орқали «жамоат тартибига таҳдид солувчи» жамоатчиликнинг муҳокамасига ва эътирозига сабабчи бўлган «ёлғон ахборот» тарқатган. 🚌Қозоғистонда йўлда қолиб кетган автобусдан 70 га яқин ўзбекистонлик эвакуация қилинди Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг Ирғиз туманидан ўтган қисмида ичида 38 нафар Ўзбекистон ва 3 нафар Қозоғистон фуқаролари бўлган автобус ҳудуддаги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб вақтинча тўхтатилди. Эвакуация қилинганлар Ирғиз қишлоғидаги мактабга . Шу куннинг ўзида худди шу трассада ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган яна бир автобус йўллар ёпилгани туфайли тўхтатилган. Эвакуация қилинган йўловчилар вақтинчалик Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга жойлаштирилган. ⛽️Ўзбекистонда аномал совуқ сабаб саноат корхоналарига газ етказиб бериш ҳажми камайтирилди Ўзбекистонда аномал совуқ сабаб аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида саноат корхоналарига газ етказиб бериш ҳажми кескин . Табиий газ эса биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши кўзда тутилган. Шуниндек, мамлакат бўйича барча газ «заправка»лари ватқинчалик ёпилиб, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси қўшимча миқдорда, захиралар ҳисобидан сотувга чиқарилди. ♾Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги таълим муассасаларида таътил муддати яна ўзгартирилди Қорақалпоғистондаги барча таълим муассасаларида ва Хоразмдаги мактабларда таътил муддатлари яна ўзгратирилиб, 16 январдан этиб . Аввалроқ республикада дарслар 12 январдан бошланиши . Хоразмда эса барча мактаблардаги дарслар 11 январдан анъанавий шаклда бошланиши . Қорақалпоғистонда аҳолининг жамоат транспортига нисбатан кундалик эҳтиёжини қондириш мақсадида транспортда бензиндан фойдаланганлик учун компенсация пуллари Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенеси томонидан тўлаб берилиши маълум қилинди. Унга кўра, лицензияга эга Damas автомашиналари учун кунига 40 минг сўм, катта сиғимли микроавтобуслар учун 128 минг сўм компенсация тўланади. Дунёда нима гап? ❌Нурсултон Назарбоевнинг «Фахрий сенатор» унвони бекор қилинди Нурсултон Назарбоевга олдин берилган унвонлардан яна бири — «Фахрий сенатор» бутунлай . Эндиликда мамлакатда бундай институтнинг ўзи мавжуд бўлмайди. Қайд этилишича, бу 2022 йил ўтказилган референдумда халқ томонидан қўллаб-қувватланган. Шунингдек, конститусиявий суд қарори билан парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши тўғрисидаги қонун ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 302
    2
    Бугун оқшоми. Кучайтирилган тартибга ўтказилган ИИО, таътил кунлари ҳам ишлайдиган боғча ходимлари, олтин шахтасидан топилган жасад Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. ✍️Жарима қоғозлари келганини айтган тез ёрдам ҳайдовчиларидан тушунтириш хати олинди Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат йўллаб, чақирув бўйича ҳаракатланганда маъмурий жарима қоғозлари келаётганини Тошкент шаҳридаги тез ёрдам ҳайдовчиларидан тушунтириш хатлари . Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилган. Текширув жараёнида ҳар бир иштирокчининг важлари тўлиқ ўрганилиб, текширув якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши айтилган. 👮🏻‍♂️ИИОнинг барча шахсий таркиби кучайтирилган тартибга ўтказилди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғи билан ички ишлар органларининг барча ходимлари кучайтирилган иш фаолиятига . Бундан мақсад ноқулай об-ҳаво шароитида осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мулкини ҳимоялаш экани айтилган. Вазирлик ҳар қандай таҳдидли вазиятда ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақириб, «ҳафтада 7 кун 24 соат халқ билан бирга» эканини маълум қилган. ☝️«Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмаган қарор». Расул Кушербаев мактабларда дарсларнинг бошланаётгани ҳақида гапирди Расул Кушербаев 10 январдан 11 январга ўтар кечаси эълон қилинган «тревога»га нисбатан . Аввалроқ ҳудудларда таълим муассасаларидаги дарсларнинг бошланиш муддатини белгилаш ҳокимларга топширилганидан сўнг турли ва Тошкент шаҳри туманларидаги мактабларда 11 январь куни ўқиш бошланиши . Ижтимоий тармоқларда мактаб директорларига тун бўлишига қарамай, мактабни иситиш зарурлиги бўйича буйруқ берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Собиқ депутат Расул Кушербаев бунга нисбатан «қатъиятсиз ва оқибат чуқур ўйланмаган қарор» дея таъриф берди. Унинг айтишича, кўп мактабларда таътил вақти энергияни иқтисод қилиш мақсадида иссиқлик тизимида қувурлар ичидаги сув чиқариб ташланган. Эндиликда яна бирдан бу қувурларга иссиқ сув йўналтириб, мактабларни иситишга уринилса, бу катта эҳтимол билан қувурларнинг ёрилиши ёки насослар бузилишига олиб келиб, тизимда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. «Афсуски, бу тезкор қарор қатор мактабларнинг бор иситиш тизимини ҳам ишдан чиқариб, мамлакат миқёсида миллиардлаб зарар етказиши мумкин», дейилади хабарда. 🔜Элдор Шомуродов «Торино»га ўтишга яқин турибди Италиянинг «Рома» футбол клуби ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туриннинг «Торино» клубига ўтишга . Таниқли футбол инсайдери Николо Скира тарқатган хабарга кўра, футболчи клуб билан шахсий келишувга эришган. Эндиликда икки жамоа вакиллари ўртасидаги музокаралар ижобий якун топса, анчадан буён «Рома» захира ўриндиғини банд қилиб келаётган ҳужумчини яна майдонда кўришимиз мумкмин. «Рома» ушбу трансфердан 10 миллион евро ишлаб олишни режа қилган. Маълумот учун, Турин клуби ҳозирда 23 очко жамғарган ҳолда, Италия «А» серияси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 219
    0
    Бугун оқшоми. Таълим тизимидаги «аномал» қарор, Сурхондарёда калтакланган шифокор, тушунтириш хати ёзган олимпия чемпиони ✍️Фазлиддин Ғоибназаровдан қуш овлагани учун тушунтириш хати олинди Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бокс бўйича Рио олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг ов қуролини кўтарган ҳолда, 10 та отилган қуш билан тушган сурати . Маълум бўлишича, қушлар унинг таниши томонидан 2022 йилнинг 30 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманидан ўтган Сирдарё бўйида овланган. Ғоибназаров эса қушлар билан фақат суратга тушгани . Ўрганишлар давомида қушларни овлаган шахс ов қилиш учун махсус рухсатномага эга экани ва овчилик жамиятига аъзолиги маълум бўлган. Бироқ у белгиланган миқдордан кўп қушларни овлаб, таъбиатга зарар етказган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан жарима белгиланган ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга топширилган. Ҳолатнинг бошқа «қаҳрамон»ларидан, шу жумладан Фазлиддин Ғоибназаровдан ҳам тушунтириш хати олинган. Экология қўмитаси берган маълумотда олимпия чемпиони қушларни овламагани айтилганига қарамай, у ўзининг Instagram'даги саҳифасига аввал жойлаб, кейин ўчириб юборган видеосида унинг ўзи ҳам қуролни ишлатиб, қушларни овлаётганини кўриш мумкин. 👊🏻Сурхондарёда шифокор калтакланди Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида шифкор калтаклангани акс этган видео . Маълум бўлишича, ҳолат вилоятнинг Бойсун тумани, Косиблар маҳалласида 9 январь куни 14:30 ларда содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи шифокор фуқаро томонидан зарба берилиши оқибатида ерга йиқилиб, «енгил» тан жароҳати олган. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 277-модда (безорилик) 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари . 🫵Адлия вазирлиги ОАВни Ўзбекистондаги маънурий ислоҳотларни бирёқлама ёритганликда айблади Адлия вазирлиги «айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқлар масалани мутахассис бўлмаган ёки зарур билим ва тажрибаси бўлмаса-да, ўзларини эксперт деб эълон қилаётган шахслар билан интервьюлар ташкил қилиб, ўз кузатувчиларига ислоҳотларни бир томонлама, фақат салбий томондан кўрсатиш ва баҳолаш билан» Ўзбекистонда ўтказилаётган маъмурий ислоҳотларни бирёқлама ёритаётганини . Вазирлик Ўзбекистон ҳукуматининг ихчамлаштирилиши ҳақидаги қарор Президент фармойиши билан 2021 йил ноябрда бошлангани, «енгил-елпи ёндашув билан, 1 кун ичида қабаул қилинмагани»ни таъкидлаган. Ушбу қарорни амалга оширишда қатнашган бир қатор маҳаллий ва хорижий экспертлар батафсил санаб ўтилган. Адлия вазирлиги ҳозиргача турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келган вазирларнинг вазирликлар лавозимига қайта тайинланишига нисбатан салбий ҳолат деб қарамаслигини билдирган. Ҳозирги тайинловларни янги ҳукуматни шакллантириш сифатида кўрмасликка чақириб, лавозимга тайинланган вазирларнинг катта қисми ёшлардан иборат эканини юқори баҳолаган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 225
    1
    Бугун оқшоми. Радарга тушган «Тез ёрдам» машиналари, бочкадан топилган жасад, сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирган Песков Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚗Самарқандда Nexia ва Spark тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди Самарқанд вилоятининг 4Р-43 Маржонбулоқ—Зармитан—Қўшработ автомобиль йўлининг Қўшработ туманидан ўтган қисмида 4 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши . Қайд этилишича, Nexia-3 ҳайдовчиси автомобилни катта тезликда бошқариб, йўлининг қия бурилиш қисмида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Spark билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. 🚑Тошкентда «Тез ёрдам» автомобиллари радарга тушди. Қандай қилиб? Ижтимоий тармоқларда Тошкентда «Тез ёрдам» ҳайдовчилар томонидан йўлланган видеомурожаат . Унда айтилишича, чақирув бўйича ҳаракатланган автомобиллар ҳайдовчиларига тезликни оширганлик, қизил чироқда ўтганлик ва баъзи бошқа ҳолатлар учун жарима қоғозлари . «Бизни имкониятимизни чеклаб қўйишяпти. Мабодо ўз вақтида етиб боролмасак, тўғри тушунасизлар», дейди ҳайдовчилардан бири. Кейинроқ Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари қўшма баёнот бериб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек, улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилиши, сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилишини . Дунёда нима гап? 🔫Песков сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирди Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ижтимоий тармоқларда Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганига эътибор қаратиб, бундай ахборотларга ишонмаслик кераклигини . Маълумот учун, Путин томонидан Россияда сафарбарликнинг расман тугатилгани ҳақидаги ҳужжат имзоланмаган, гарчи мамлакат мудофаа вазирлиги буни 2022 йилнинг 31 октябрь куни эълон қилган бўлса-да. Украина Мудофаа вазирлиги Ҳарбий разведка бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий эса Россияда 15 январь куни иккинчи сафарбарлик тўлқини бошланиши мумкинлигини . Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 306
    0
    Бугун оқшоми. Жиззахда «иккига бўлиниб кетган» Lacetti, ҳамкасбини пичоқлаган новвой,15-уринишда сайланган янги спикер Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚗Жиззахда ЙТҲга учраган Lacetti «иккига бўлиниб» кетди Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи 4П-41 Ғаллаорол—Ўсмат—Бахмал йўлида содир бўлган ЙТҲда 2 киши . Ҳодиса 4 январь куни 17:30 ларда содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti бошқарув йўқотилиши оқибатида дарахтга бориб урилган. Воқеа жойидан олинган видео муаллифи автомобиль «иккига бўлиниб кетгани»ни . Маълум бўлишича, 19 ёшли йўловчи воқеа жойида, 55 ёшли бошқа йўловчи эса шифохонода вафот этган. ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса енгил тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 🔪Тошкентда новвой ҳамкасбини пичоқлади Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги новвойхоналардан бирида 36 ёшли новвой ҳамкасбини . Воқеа тунги соат 01:30 ларда содир бўлган. Икки новвой спиртли ичимлик ичиб ўтирганда ўзаро тортишиб қолганидан сўнг, айбланувчи ошхона пичоғини қўлига олиб, 32 ёшли шеригининг кўкрак қафаси ва қорин қисмларига 6 бор қасддан зарба берган. У ҳодиса жойини тарк этаётиб, пичоқни яқин атрофдаги қурилиш моллари дўкони ёнига ташлаб кетган. Жабрланувчи жароҳатланган ҳолида кўчага чиқиб, новвойхона яқинидаги чиқинди йиғиш шохобчаси ёнида ҳушини йўқотган. Шохобча ишчиси томонидан тез ёрдам ходимлари томонидан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасига етказилиб, у ерда кўрсатилган биринчи тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Айбланувчи воқеа тафсилотларини баён қилар экан, улар пиво ичиб ўтирганларида уй эгаси чиқиб, пастроқ овозда гаплашишни айтиб танбеҳ берганини, у чиқиб кетганидан кейин шеригига секинроқ гапиришини таъкидлаб, одамлар ухлаётганини айтганидан сўнг шериги ҳақорат қилишни бошлагани, натижада ўртада жанжал келиб чиққанини маълум қилган. Айбланувчи Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинган. 👶Наманганда ҳам уч ёшли бола «Док-1 Макс» препаратидан заҳарланиб вафот этди Наманганда 21 декабрь куни, бундан қарийб 17 кун аввал 3 ёшли бола «Док-1 Макс» препаратидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, Учқўрғон тумани Гулистон МФЙда яшаган 3 ёшли бола уй шароитида ривожланган пневмониянинг оғир кечувчи оғир формаси, ҳазм фаолиятнинг функционал бузилиши ва гиповолемия оғир даражаси ташхиси билан даволанган. Бемор оғир аҳволда 2022 йилнинг 15 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам чораларига қарамасдан у 2022 йил 21 декабрь куни вафот этган. Бошқарма марҳум бола «шифокор тавсиясисиз» 3 кун давомида 2 маҳалдан «Док-1 Макс» препаратини истеъмол қилганини . Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 384
    1
    Бугун оқшоми. Айиқ томонидан ўлдирилган одам, Амударё ҳавзасидан нефть қазиб оладиган Хитой, Мексикада содир бўлган «уруш» Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🐻Андижонда айиқ ҳайвонот боғи ишчисини тишлаб ўлдирди Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Мустақилликнинг 27 йиллиги» МФЙ ҳудудида жойлашган «Усмонобод Файзи» МЧЖга қарашли «Андижон ҳайвонот боғи» ишчиси айиқ томонидан . Маълум бўлишича, у 3 январь куни соат 16:00 лар атрофида айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтда ҳайвон унинг бўйнидан тишлаб олган ва шундан сўнг ходим воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📉Ўзбекистонда фарзанди боғчага бораётган аёл ишчиларнинг иш вақти қисқартирилади Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилишини . «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров бунга муносабат билдириб, аёлларнинг иш вақти қисқартирилгани жуда тўғри қарор бўлгани, эндиликда барча ишлайдиган ва оилали аёллар учун ишга бир соат кечроқ келиб, бир соат аввалроқ кетишни расмийлаштириш кераклигини таъкидлади. Қодировга кўра, бу тадбир уларнинг иш самарадорлигини ошириб, оиладаги муҳитни яхшилайди. 📱Ўзбекистонда аномал совуқ сабаб ходимларнинг онлайн ишлашига рухсат бериш таклиф қилинди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги барча давлат ва нодавлат ташкилотларини аномал совуқ шароитида агарда ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, масофадан ишлашига рухсат беришни . Ташкилотга кўра, пандемия бундай шароитда ишлаш имкони борлигини кўрсатиб берган. Қолаверса, бу йўлларни тирбанд қилмасдан, қор ва музлардан тозалаб олинишига шароит яратади. Ташкилот аъзоларининг ўзи ҳам 9-15 январь кунлари марказий идора жойлашган бинода иситиш билан боғлиқ муаммолар борлиги сабаб масофавий шаклда ишлаши, ҳудудий бўлинмалар ҳам онлайн фотматга ўтказилаётгани маълум қилинди. 💸Узайтирилган таътил кунларида боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди Аномал совуқ сабаб навбатдан ташқари таътил эълон қилинган мактабгача таълим муассасаларида таътил кунлари учун боғча тўлови ундирилмайдиган бўлди. Шунингдек, ой учун олдиндан тўлов қилганларнинг маблағи кейинги ой учун ҳисобга олиниши . Бундан ташқари мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади. Дунёда нима гап? 👀Роналдунинг «Ал Наср»даги таништирув маросимини Жаҳон чемпионати финалидагидан кўпроқ одам топоша қилди Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонининг «Ал Наср» клубидаги таништирув маросимини дунё бўйича 3 миллиард одам . Маросимнинг ўзи дунёнинг 40 та каналида эфирга узатилган. Таққослаш учун, Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионати финалида Франция ва Аргентина жамоалари ўртасидаги ўйинни 2 миллиард томошабин кузатганди. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 241
    0
    Бугун оқшоми. Ўзбекистонга яқинлашаётган аномал совуқ, таълим муассасаларида узайтирилган таътил ва коронавируснинг янги эҳтимолий тўлқини Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🥶Ўзбекистонда 9 январдан бошлаб 27 даражагача совуқ кузатилиши мумкин «Ўзгидромет» Ўзбекистонга 9 январь, душанба кунидан бошлаб Волгабўйи ҳудудларидан Россиянинг Европа қисми шимолида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақидаги шошилинч ахборот билан . Унга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида 9-11 январь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Айрим ҳудудларда эса 9-10 январь кунлари шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Мамлакат бўйича 10-15 январда ҳаво ҳарорати кечалари 12-17, кундуз кунлари 5-8 даражагача, шимолий ҳудудларда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюртда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 25-27 даражага совуққача, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. 💼Ҳавонинг кескин совуши ҳақида маълум қилинганидан сўнг собиқ депутат Расул Кушербаев томонидан таълим муассасалари учун таътил муддатларини узайтириш кераклиги ҳақида таклиф . Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда таътил муддатлари узайтирилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади. Блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram каналида расмийлар билан боғаниб, ҳолатга аниқлик киритгани ҳақида ёзди. Унга кўра, бу масала ҳукумат доирасида кўриб чиқилаётгани, ҳозирча аниқ хабар йўқлиги . ✍️Бироз ўтиб, мамлакатдаги барча таълим муассасаларида таътил муддати 17 январга қадар . Боғчаларда эса 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил . 💸Ўзбекистонда контракт тўлаш муддати узайтирилди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб . Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди. 👩👩🏻‍🦱Бухорода икки нафар аёл ўзини осиб қўйди Бухоро вилояти Пешку туманида 3 кун ичида икки аёл ўз жонига . Иккала аёл ҳам ўзини осиб қўйган. Улардан бири, туманнинг «Хуррам» МФЙ Кате қишлоғида яшовчи 25 ёшли фуқаро 1 январь куни соат 07:40 ларда ўз жонига қасд қилган. Иккинчиси, туманнинг Пешку қишлоғида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл эса 30 декабрь куни 15:38 ларда ўзини осган. Иккала ҳолатда ҳам марҳумаларни ўз жонига қасд қилишга ундаган сабаб маълум эмас. Уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилганда аёллар олдин ўз жонига қасд қилишга уринмагани, ҳолат юзасидан бирор кишидан даъво ёки аризалари йўқлиги маълум қилинган. Икки аёлнинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича суд экспертизаси тайинланиб, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 459
    3
    Бугун оқшоми. Бухорода портлаган ўқув маркази, Мусулмонлар идораси раисига тайинланган ўринбосар, Хитойда ортаётган коронавирус қурбонлари Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜ССВда 2023 йил «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилинди Соғлиқни сақлаш вазири тизимида 2023 йил «Коррупцияга қарши кураш йили» деб . 2022 йилнинг 30 декабрь куни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланган Амрилло Иноятов ушбу соҳада ҳамшираларнинг ишга жойлашишида, туғруқхоналардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгилаб олинган ставкалар ҳамда ордер беришдаги таниш-билишчиликлар мавжудлиги ҳаммага маълум эканини айтган. Вазир 2023 йил коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлар амалга оширилиши, «ишонч телефони» жорий қилиниб, шахсий рақамини ҳам унга киритишини маълум қилган. 💸Ўзбекистонда 2022 йилнинг 9 ойидаги давлат қарзи миқдори 26,2 миллиард долларга етди Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори 2022 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 22,6 миллиард долларга етди. Йилнинг 3-чорагида қарз миқдори 300 миллион долларга ошган бўлса, йил ҳисобидан 100 миллион долларга камайган. Ички қарз миқдори эса 336,2 миллион долларга кўпайиб, 3,1 миллиард долларга ёки ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизига тенг бўлган. Мамлакатнинг асосий кредиторлари Осиё тараққиёт банки (5,4 миллиард доллар), Жаҳон банки (4,4 миллиард доллар), халқаро инвесторлар (2,1 миллиард доллар) кабилар . Давлат ташқи қарзнинг 74,8 фоиз қисмини АҚШ долларида олган. ✍️Мусулмонлар идораси раисига янги ўринбосар тайинланди Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2023 йил 4 январь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида идора раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтаётгани сабаб, унин ўрнига Тошкентдаги «Новза» жомеъ масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов . Идорада янги ташкил этилган ёшлар масалалари бўйича ўринбосар лавозимига эса Тошкент ислом университети ректори лавозимида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди. Ислом университети ректорлигига Халқаро ислом академияси кефедра мудири, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммасиддиқов тайинланди. 💣Бухорода ўқув маркази портлади Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасидаги бинонинг ўқув маркази сифиатида ишлатиб келинган ертўласида 4 январь куни, тахминан, соат 00:52 ларда портлаш . Оқибатда ертўладаги 3 та эшик-ром жойидан силжиган ва 70 квадрат метр майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган, бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси . «Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда», дейилади хабарда. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 403
    0
    Бугун оқшоми. Физика ва кимё дарс соатларини «қисқартиришни» таклиф қилган ректор, Самарқандда содир бўлгани рад этилган оммавий норозилик, хотини билан муштлашган UFC раҳбари Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📚Ўзбекистонда бошланғич синф дарсликларининг вазни камайтирилади Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган таълим муассасаларининг матбаа маҳсулотлари талабларини белгилаш бўйича регламентга кўра, эндиликда умумий ўрта таълим, ўрта-махсус ва профессионал таълим учун чиқариладиган дарсликларда тор ёзиладиган шрифтлардан фойдаланиш . Таълим муассасалари учун чиқариладиган матбаа маҳсулотларида газета қоғози ёки ялтироқ қоғозлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Дарсликлар вазни 1-4-синфлар учун 300 граммдан, 5-6-синфлар учун 400 граммдан, 7-9-синфлар учун 500 граммдан, 10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак. Шунингдек, 1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланилмайди. Регламентнинг мақсади фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олишдан иборат. Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади. 🛩Турбулентликка учраган Тошкент—Олмаота рейси бўйича қўшимча маълумот берилди Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, 2 январь куни кучли турбулентликка учраган Air Astana авиакомпаниясининг КC-128 рейсида жароҳатланганлар орасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Учоқ 10 минг 600 метр баландликда кучли турбулентлик зонасига . Бортда жами 135 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт 16:45 да Олмаота аэропортига қўнганида, жабрланган йўловчилар «Тез ёрдам» машиналарида касалхонага етказилган. Ўзбекистон дипломатлари мамлакат фуқаролари жойлаштирилган 4-сонли шаҳар клиник шифохонасида бўлиб, жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Бош консулхона маълумотига кўра, 12 ёшли ўзбекистонликнинг ҳеч қандай шикояти йўқ ва унга уйига боришга рухсат берилган. Унинг онаси ҳам шифокорлар кўригидан ўтиб, яшаш жойига кетган. Шу билан бирга, қўлидан енгил жароҳат олган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳам вақтинчалик яшаш жойига . 🤷‍♂️Самарқандда оммавий норозилик намойиши ўтказилгани айтилди Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Янги йил байрамини нишонламоқчи бўлиб, кўчага чиққан фуқаролар оммавий норозилик намойиши ўтказгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ буни рад этиб, одамлар байрам тугагач уйига тарқалганини . Таъкидланишича, байрам вақтида «дрифт» қилган қора рангли Mercedec-Benz эгасининг шахси аниқлаштирилиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Дунёда нима гап? 👊🏻UFC раҳбари хотини билан муштлашди UFC раҳбари Дена Уайт Мексиканинг Кабо-Сан-Лукас шаҳридаги тунги клубда хотини Энн Уайт билан . Қайд этилшича, у клубнинг VIP-зонасида хотинига нимадир айтмоқчи бўлган. Энн эса унга тарсаки тушириб қолган. Дена ҳам зарбага жавоб қайтарган. «Жанг» видеоси ижтимоий тармоқда тарқалганидан сўнг эр-хотин бунга муносабат билдириб, бундай ҳолат, яъни Денанинг хотинига қўл кўтариши уларнинг 30 йиллик турмуши давомида илк бор содир бўлгани, Дена ҳам, хотини ҳам қаттиқ маст бўлгани сабаб ўзларини шундай тутишганини айтишган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 494
    1
    Бугун оқшоми. Турбулентлик ҳолатига тушиб қолган самолёт, пиротехника воситаси сабаб тўхтаб қолган «Афросиёб», Янги йил кечаси ҳибсга олинган 2 минг муҳожир Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🛩Тошкентдан Олмаотага учган самолёт уюрмага тушиб қолди Тошкентдан Олмаотага учган самолёт кучли турбулентлик ҳолатига . Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:35 да жўнаб кетган. Ҳодиса оқибатида 5 киши жароҳат олган бўлиб, улардан тўрт нафари турли кўкаришлар ва куйишлар билан касалхонага ётишдан бош тортган бўлса, самолёт соат 16:45 да Олмаотага қўнганидан сўнг бир нафар аёл бўйин умуртқасининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага . 🚂Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди тўхтаб қолди Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди носозлик сабаб Чинозда . Қайд этилишича, 2023 йил 1 январь куни Бухоро—Тошкент йўналишидаги 769-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли Янги Чиноз—Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолган. Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида соат 20:35 да Тошкент Шимолий вокзалидан захира «Афросиёб» электрпоезди жўнатилган ва ушбу поезд Чиноз бекатига соат 21:05 етиб борган. 269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилган ва поезд Тошкент Марказий вокзалига соат 22:05 да етиб келган. «Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилди. 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади», дейилади хабарда. Маълум бўлишича, сим тармоғидаги узилишининг асосий сабаби қисқа туташишга олиб келган бегона жисм, яъни «Осмон фонарлари» деб номланган ва одамлар томонидан байрам кунларда осмонга учириладиган восита эканлиги аниқланган. Темир йўл яқинида унинг учирилиши вақтида ушбу жисм электровознинг пантографига урилиб, қисқа туташувга сабаб бўлган ва контакт симининг қизишига олиб келган. Бунинг оқибатида электровоз электр таъминотидан . Дунёда нима гап? ⚽️«Ан-Наср» Роналдунинг собиқ жамоадошини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Криштиану Роналду билан 2,5 йиллик шартнома измолаган эди. Клуб эндиликда Серхио Рамосни ҳам ўз таркибига . Қайд этилишича, Роналду трансферидан сўнг Саудия клубининг янги мақсади 36 ёшли «ПСЖ» ҳимоячиси бўлиб турибди. «Ан-Наср» ўтмишда Европа футболида юлдуз бўлган ва ҳозирда ўз фаолиятини якунлашга яқин турган футболчилар билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Саудияликлар футболчини ёзги трансферлар ойнасида «рад этиб бўлмайдиган» сумма эвазига жамоага олиб келишни режалаштирмоқда. Жамоа раҳбарияти Рамос трансферига Саудия Арабистонида футболни ривожлантириш учун қаратилган стратегик юриш сифатида қараяпти. Испаниялик футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди. Рамоснинг ўзи шартнома якунига етгач, футболчилик фаолиятини тугатишни хоҳламаяпти. Маълумот учун, ушбу мавсумда ҳимоячи жамоа сафида 22 та ўйинда қатнашиб, рақиблари дарвозасини бир бор ишғол қилган бўлса, яна бир голга ҳаммуаллифлик қилган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 452
    1
    Бугун оқшоми. «Док-1 Макс» бўйича ўтказилган текширув натижалари, Ўзбекистон ҳукуматида амалга оширилган ўзгаришлар, янги йил бошида кутилаётган совуқ ҳаво Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🔄Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига 2021 йилдан буён халқ таълими вазири сифатида ишлаб келган Бахтиёр Саидов . Молия вазири вазифасида фаолият юритиб келган Темур Ишметов эса Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазири вазифасида ишлаган Абдуқодир Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига . 💨Янги йилнинг бошида Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво кузатилади Ўзбекистон ҳудудларига янги йилда нам ҳаво оқими . Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 2-4 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда 2-3 январь кунлари шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Шунингдек, Навоий, Жаззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. 🏁Ҳиндистоннинг Marion Biotech заводини текшириш натижалари эълон қилинди Ҳиндистонда Гиёҳванд моддалар стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш наркотикларга қарши кураш бошқармаси мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган Marion Biotech заводини текширишни . Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Twitter'да ёзишича, компания заводида ишлаб чиқариш тўхтатилган. Текширув ишлари эса давом эттирилмоқда. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 661
    1
    Бугун оқшоми. «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни исташи ҳақида айтган Президент, «Док-1 Макс»дан вафот этган яна бир бола, Андижонда қуриладиган метро Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. Ⓜ️Тошкент метроси Янги йил куни бир соат кўпроқ ишлайди Тошкент метрополитенининг ишлаш муддати 31 декабрь куни бир соатга . Унга кўра, байрам куни метрополитен фаолияти 31 декабрь 05:00 дан 1 январь куни 01:00 га қадар олиб борилади. Янги йилнинг дастлабки 3 кунида эса метро поездлари доимги режимга кўра, 05:00 дан 12:00 га қадар ҳаракатланади. 💊Қашқадарёда «Док-1 Макс» сиропидан бир ёшли бола вафот этди Ўзбекистонда «Док-1 Макс»дан вафот этган болалар сони 19 нафарга етди. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган, 2021 йилда туғилган бола 5 кун давомида дори воситасини истеъмол қилганидан сўнг соғлиги ёмонлашгани сабабли 2022 йилнинг 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан бола 28 декабрь куни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши . Ўзбекистонда 20 га яқин боланинг дори воситалари оқибатида вафот этгани ортидан Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Marion Pvt. Ltd компаниясига нисбатан . Суриштирувни Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси олиб бормоқда. Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари вафот этган болалар бўйича Ўзбекистон ҳукуматидан ҳисобот сўраган. Компания раҳбари Ҳасан Ризо эса дори воситаларини ишлаб чиқариш тўхтатилганини айтиб, ўлим ҳолатларидан афсусда эканини . Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда «Quramax» фирмасининг бошқа сироплари, хусусан, «Амбронол»дан ҳам фойдаланмаслик . Шунингдек, брифингда болаларнинг дори воситалардан вафот этгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, профессор Маматқул Азизов вазифасидан олингани . Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг эътирозига . Жумладан дори воситалари сабаб вафот этган болалардан бирининг онаси, Маҳбуба Усмонова исмли аёл Facebook'даги саҳифасига жойлаган постида Самарқанддаги шифокорларга миннатдорчилик билдириб, улар қўлларидан келган барча ишни қилганини . 🪓Президент туман ва вилоят ХТБларини тугатишни хоҳлашини айтди Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ва ўқитувчилар билан ўтказган мулоқотида туман ва вилоят Халқ таълими бошқармалари тизимнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётгани, ўртадаги бўғинларнинг кераги йўқлигини таъкидлаб, уларни «йўқ қилмоқчи» эканини . Давлат раҳбари, шунингдек, ўқувчиларга қизиқишига қараб таълим бериш кераклиги ҳақида гапирган. Шавкат Мирзиёев мулоқот жараёнида 500 минг киши истиқомат қиладиган Янги Андижон шаҳри барпо қилинаётгани ва Андижон марказидан Янги Андижонга қадар ер усти метроси қуриб борилишини . Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 687
    1
    Бугун оқшоми. Байрам кунлари «свет»дан муаммо бўлмаслигини айтган вазирлик, мактабга бориш учун дарёни сузиб ўтадиган қиз, Мессининг музейга айлантирилган хонаси Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 🚬Ўзбекистонда шахсий автомобилда болалар ва аёллар бўлганда тамаки чекиш тақиқланади Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун . Унда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жойлар батафсил белгилаб берилди. Алкоголь маҳсулотларини эса кўчада истеъмол қилиш бутунлай тақиқланади. Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда. Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунга нисбатан узайтирилмоқда. Шу билан биргаликда, эндиликда тамаки маҳсулотлари қаторига носвой, тамаки нос ва ҳидланадиган тамаки каби маҳсулотлар ҳам киритилади. Ⓜ️Тошкент ер усти метросида қатновлар вақти ўзгарди Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши тунги вақтлардаги белгиланган оралиқда олиб борилиши муносабати билан поездлар ҳаракати 05:00 дан эмас, 07:00 дан бошланиши . Ушбу тартиб қачонгача амал қилиши айтилмаган. 🚣‍♂️Сирдарёда ёш қизча мактабга бориш учун қайиқда Сирдарёни сузиб ўтиши маълум бўлди Ижтимоий тармоқларда ёш қизнинг мактабдан қайтишда Сирдарёдан қайиқда сузиб ўтаётгани акс этган видеолавҳа . Маълум бўлишича, Бекобод туманига қарайдиган ҳудудда яшовчи қиз мактаб уйидан 40 километр узоқликда жойлашгани учун ҳар куни дарёни қайиқда сузиб ўтиб, Сирдарё туманидаги мактабга . Видео тармоқда оммалашганидан сўнг Сирдарё вилояти хокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев қизнинг уйига ташриф буюриб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган. Шунингдек, қиз хавфсизроқ тарзда ўтиши учун дарёга трос тортилиши маълум қилинган. Дунёда нима гап? Медведев Россия мағлубиятини хоҳлаётганларни мамлакатга киритмасликни таклиф қилди Россия ҳарбий саноат комиссияси раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиядан чиқиб кетган ва Украинадаги урушда мамлакатнинг мағлуб бўлишини истайдиган фуқароларни «Жамият душманлари» деб эълон қилиш ва уларни Россияга қайтиб келишига йўл қўймаслик кераклигини . Медведевга кўра, бундай фуқаролар нафақат давлатга киритилмаслиги, балки уларнинг Россиядаги даромад манбалари ҳам узиб қўйилиши керак. Шунингдек, у бундай шахсларнинг ватанга қайтиши фақат оммавий равишда тавба қилган тақдирдагина, тегишли ҳолларда эса амнистия ёки афв этиш орқали амалга кераклигини таъкидлаган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 538
    1
    Бугун оқшоми. Илон Маск президент бўлишини башорат қилган Медведев, давлат раҳбарларига узук совға қилган Путин, «ичига жин кириб олган» уч фарзандини ўлдирган аёл Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜ССВ «Док-1 Макс»дан вафот этган болалар иши бўйича маълумот берди Ўзбекистонда 18 нафар боланинг ўлимига дори воситалари иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумот дори воситалари вафот этган болалар томонидан стационар даволанишга келингунга қадар уй шароитида бошқа дорилар билан бирга, 2-7 кун давомида, кунига 3-4 маҳал 2,5-5 миллилитргача қабул қилингани билан . Вазирлик берган муносабатда дорилар болаларга шифокор рецептисиз берилгани, унинг таркибидаги асосий модда парацетамол бўлгани учун ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўллангани беморлар аҳволи ёмонлашишига сабаб бўлгани айтилади. Ваҳоланки, ЖССТ октябрь ойидаёқ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган таркибида диетиленгликол ва этиленгликоль мавжуд йўталга қарши сироплар хавфидан расман огоҳлантиргани . Гамбия ва Индонезияда мазкур йўталга қарши сироплар 200 дан ортиқ болаларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлган. Индонезия 2022 йил 21 октябрдан бу турдаги барча сироплар савдосини тақиқлаган. ЖССТ лаборатория таҳлилларида келтирилишича, Гамбиядаги йўталга қарши сироп намуналаридан «рухсат этилмаган миқдорда» этиленгликол ва диетиленгликол аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича 7 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ва қатор мутахассисларга интизомий жазо чоралари қўлланилганини маълум қилган. «Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди», дейилади вазирлик ахборотида. 💍Путин МДҲ давлатларининг раҳбарларига узук совға қилди Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ норасмий саммитида ташкилотга аъзо қолган 8 давлат раҳбарига узуклар . Ижтимоий тармоқда дастлаб Беларусь раҳбари Александ Лукашенконинг қўлида узук пайдо бўлиб қолганига эътибор қаратишган. Кейинроқ бу Россия раҳбарининг туҳфаси экани маълуб бўлди. Шу билан бирга, Лукашенкодан бошқа рабҳбарлар узукни тақиб кўрмаган. 💻Ўзбекистонда IT-хизматлар экспорти ҳажми 1 млрд долларга етказилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов 2022 йил якунига қадар IT-хизматлар экспорти ҳажми 100 миллион долларга етишини . Вазирнинг айтишича, кейинги беш йилда мазкур кўрсаткич 1 миллиард долларга етади. Шунингдек, Шерматов аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланишда гендер тенглигини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратган. Дунёда нима гап? 😷Хитойга келувчилар учун карантин талаби бекор қилинди Хитой 8 январдан бошлаб мамлакатга келувчи фуқаролар учун карантин талабларини . Хитойда мамлакатга келувчилар учун карантин коронавирус пандемияси бошидан бери сақланиб қолмоқда. У 2022 йил кузида енгиллаштирилган — карантин муддати 10 кундан саккиз кунга туширилганди. Қайд этилишича, Хитойга киришда карантин тўлиқ бекор қилинган тақдирда ҳам охирги 48 соат давомида коронавирусга топширилган тест натижасини тақдим этиш керак бўлади. Мамлакатда 20 декабрь кунининг ўзида 37 миллион кишида коронавирус тасдқиланган, декабрь бошидан бери эса COVID-19 аниқланган фуқаролар сони 250 миллионга етган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 652
    1
    Бугун оқшоми. Ишдан олинган Боболов, Қашқадарёда портлаган шифохона, Хитойда бир суткада миллион кишида аниқланган вирус Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 👊🏻Самарқандда аёл ёш боласини шафқатсизларча калтаклади Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида аёл болаларини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат Ургут тумани Ватак маҳалласида . Чет элда ишлаётган эри билан тортишиб қолган аёл унга қасдма-қасдликка ёш боласини уриб, жараённи тасвирга олиб, эрига жўнатган. Видеодан кўриш мукминки, калтакланиши оқибатида боланинг бурнидан қон оққан. Аёл эрини болаларини ўлдириш билан қўрқитган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми (Қийнаш), 112-моддаси 1-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши . Аёл ва боланинг руҳий ҳолати текширилган. 💣Қашқадарёда шифохона портлади Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Равоқ маҳалласидаги Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли шифохонада портлаш . Қайд этилишича, ҳолат бинонинг 2-қаватида содир бўлган. Ҳодиса оқибатда 2 киши тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. 🎢Андижонда «свет» ўчиб қолгани сабаб ёш болалар истироҳат боғидаги чархпалакда 40 дақиқа қолиб кетгани айтилди Андижон вилояти Бўстон туманидаги истироҳат боғида электр ўчиб қолиши сабаб чархпалакдаги болалар 40 дақиқа давомида тепада қолиб кетгани айтилган видеолар . Энергетика вазирлиги берган баёнотга кўра, истироҳат боғидан ўтган 35 кВ кучланишли «Л-Ховос» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келиб ўчган ва 10 дақиқада тармоқда электр таъминоти қайта . Вазирлик ахборотида бу вақт оралиғида ҳеч кимга зарар етмагани маълум қилинган. Хўш, оламда нима гап? ❄️АҚШга қор бўронлари ёпирилди АҚШ ва Канадага «Элиотт» бўрони . Ҳодиса оқибатида АҚШнинг Оклахома, Кентукки, Миссури, Теннесси, Висконсин, Канзас, Небраска, Огайо, Нью-Йорк, Колорадо ва Мичиган штатларида 30 дан ортиқ ўлим ҳолатлари . Мамлакатда ҳаво ҳарорати 45 даражагача пасайиб кетган. Шунингдек, 3 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилиниб, 8 мингдан ортиғи кечиктирилган. Ноқулай об-ҳаво сабаб мамлакатда газ қазиб олиш камайган, электр энергияси етказиб беришда ҳам муаммолар юзага келган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 607
    0
    Бугун оқшоми. Журналист ҳаётига уюштирилган суиқасд, чегирма сабаб тўпланган оломон ва «заправка»да навбат талашиш оқибатида тўқнашган автомобиллар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 📜Президент Спичрайтерига ўринбосар тайинланди Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси — спичрайтери (президент нутқини тайёрлаш ва ёзишга масъул шахс) Хайриддин Султоновнинг ўринбосари лавозимига Муртаза Қаршибаев . Қаршибаев бугунгача Президент администрациясида шўба мудири лавозимида ишлаган. Бундан ташқари, Хайдаров Тальатжон Солиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди. Умед Мавлянов эса Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари — Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 👊🏻Тошкентда журналист ҳаётига суиқасд уюштирилди Ижтимоий тармоқ фаолларидан бири, блогер Абдуқодир Мўминовнинг ҳаётига суиқасд . Бу юзасидан блогер йўллаган видеомурожаатида уйи яқинида бешта ниқобли киши уни бейсбол битаси билан уриб, машинасининг ойналарини синдириб ташлаганини айтган. Шунингдек блогернинг Samsung S21 Ultra русумли телефони ҳам улар томонидан ўғирлаб кетилган. Воқеа жойига етиб борган тергов-тезкор гуруҳи беш дона бармоқ изи, бир дона бейсбол битаси ва Мўминовнинг флешкасидаги аудиёзувни далилий ашё сифатида процессуал тартибда олган. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган баёнотда қайд этилган ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 164-моддаси («Босқинчилик») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилгани маълум қилинган. 🛫Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга боради Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 26-27 декабрь кунлари МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга ташрифни . Саммитда 2022 йилнинг якунлари бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ҳамда амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган. 🈹Тошкентдаги дўконлардан бирида чегирма эълон қилингани сабаб юзлаб одамлар тўпланди Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Қоратош даҳасидаги янги очилган кийим дўкони эълон қилган акция доирасида чегирмали нархларда харид қилиш истагидаги юзлаб одамлар дўкон атрофини «». Ҳудудда тартибни сақлаш мақсадида Ички ишлар органи ва Миллий гвардия ходимлари жалб қилинган. Бундай ҳолат пойтахтда биринчи марта содир бўлиши эмас. 2022 йилнинг апрель ойида Чилонзор туманидаги савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70 фоизлик чегирма эълон қилинганида 18 минг одам . Ўшанда оломон ичида бир нафар аёл нафас етишмаслиги сабаб ҳушидан кетган ва тиббий ёрдам олишига . Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 765
    1
    Бугун оқшоми. Доридан заҳарланиб, вафот этгани айтилган болалар, Афғонистонга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами ва муомалага чиқариладиган минг сўмлик тангалар Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 💊Ўзбекистонда 15 нафар бола доридан заҳарланиб, вафот этгани айтилди Ижтимоий тармоқларда «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилганидан сўнг бир неча беморларда ножўя таъсирлар пайдо бўлгани ва ҳатто 15 нафар бола бунинг оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги буни . Агентликка кўра, бу турдаги дори воситаларининг сотуви тўхтатилган ва тегишли лаборатория таҳлиллари ўтказилмоқда. Тармоқда тарқалган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига ёзилган илтимосномасида «Док-1 Макс»нинг ножўя таъсирлари кузатилган ҳолатлар айниқса болалар орасида кўп кузатилаётгани, кўпинча бу уларда буйрак зарарланиши ҳамда етишмовчилиги билан кечаётгани маълум қилинган. Хабарга кўра, охирги икки ойда дори воситасини қабул қилган 21 нафар бемор ножўя таъсирлар билан мурожаат қилган. Болаларда эса анурия (сийдик тутилиши, буйракдаги сийдикнинг қовуққа тушмаслиги) кузатилган. Беморлардан 17 нафарида касаллик оғир кечган, ҳатто бир нечта гемодиализ сеанслари ҳам амалга оширилган. Шунга қарамай, 15 нафар беморда ўлим ҳолати кузатилган. Марказ бош врачининг бошқарма бошлиғига ушбу препаратни қўллашни тақиқлашни сўраб йўллаган илтимосномаси 2022 йил 15 декабрь куни ёзилган. 📜Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев билан музокаралари икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган шаклда . Унда Ўзбекистон президенти икки тарихий ҳужжат имзоланганини алоҳида таъкидлади: Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома ва икки мамлакат чегараларини демаркация қилиш тўғрисидаги ҳужжат. Шунингдек, давлат раҳбари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилиши ҳақидаги қарор қабул қилингани учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирди. Учрашувда айтилган муҳим таклифлардан, шунингдек, икки мамлакат умумий маданий-тарихий меросини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шу мақсадда телеведение, радио ва веб-сайтдан иборат қўшма ахборот ресурсини ташкил этиш, ёзувчи ва шоирлар асарларини нашр қилиш кабилар алоҳида қайд этилди. Дунёда нима гап? 👨‍💼Владимир Зеленский АҚШ Конгрессида чиқиш қилди Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташрифи давомида Конгрессда . Президент унинг мамлакати ҳеч қачон Россияга таслим бўлмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, ушбу уруш фарзандлар ва набиралар келажакда қайси дунёда яшашини белгилаб беради. Зеленский нуқтини давом эттирар экан Иккинчи жаҳон урушини эслаб, 1944 йилда АҚШ аскарлар Рождество олди нацистларга қарши курашгани, эндиликда эса Украина Рождество арафасида Россия билан жанг қилаётганини айтди. «Биз ҳеч қачон америкалик аскарлар бизнинг ҳудудимизда ўрнимизга жанг қилишини сўрамаганмиз — украиналик ҳарбийлар Америка танклари ва самолётларини ўзлари бошқара олади. Аммо сизларнинг молиявий қўллаб-қувватловингиз жуда муҳим. Бу хайрия эмас, балки глобал хавфсизлик ва демократия учун инвестициядир... Икки кундан кейин Рождествони шамлар ёруғида нишонлаймиз. Бу роматика бўлгани учун эмас, балки бизда электр энергияси йўқлиги учун. Аммо биз шикоят қилмаймиз. Қалбимиздаги нурни ўчириб бўлмайди», — дейди Украина президенти. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 802
    2
    Бугун оқшоми. Ўзбекистонга келган Тўқаев, АҚШга ташриф буюрган Зеленский, Афғонистонда авж олаётган номаълум касаллик Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести. 👦Тошкентда ИИО ходимлари 15 ёшли йигитга қўполлик қилди Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ИИБ ходимлари 15 ёшли болаган қўполлик қилгани акс этган видео . Қайд этилишича, 18 декабрь куни соат 14:30 ларда вояга етмаган 15 ёшли Ю.С. «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган. Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдириб, видеодаги вазият бўйича ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ва айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилишини . 🚌Тошкентда автобуслар билан боғлиқ муаммо қачон тўлиқ ҳал этилиши маълум қилинди «Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов Тошкентда автобусларнинг оралиқ масофаси билан боғлиқ муаммо қачон тўлиқ ҳал бўлиши ҳақидаги саволларга . «Бу муаммо фақатгина йўналишдаги автобусларнинг сонига боғлиқ эмас. Бу йўл инфратузилмасига, автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиниши билан ҳам боғлиқ. Масалан, Алишер Навоий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилгач, жамоат транспорти тўсиқсиз ҳаракатланишни бошлади», — дейди Азизов. Шунингдек, Президент топшириғидан сўнг Тошкент шаҳри жамоат транспортида ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳақида хабар беришмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга ҳафтада камида 4 кун ишга боришда автобусдан фойдаланиш ҳақида берган топшириғи сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бакиров ушбу «тренд»ни шаҳарда жамоат транспорти аҳволи тўлиқ барқарорлашгунча узмаслик зарурлигини таъкидламоқда. Унинг ўзи Twitter саҳифасида ҳештегини эълон қилиб, автобуслар айтилганидек 10-12 дақиқада келаётган ёки йўқлигини . Иқтисодчининг ёзишича, тизимда ижобий ўзгаришлар кузатила бошлаган. Хусусан, тушки вақтда шаҳардаги 2-автобус 8 дақиқада, 116-автобус 12 дақиқада келгани, автобуслар ювилган ҳолда, бекатларда узоқ тўхтамай ҳаракатланаётгани ва қизлар, аёллар хотиржам бўлиб автобусга чиқаётгани . Дунёда нима гап? 🤒Афғонистонда номаълум касаллик авж ола бошлади Афғонистоннинг Забул вилоятида тарқалган номаълум касаллик оқибатида икки нафар бола . Унинг сўзларига кўра, касаллик вилоят шарқида жойлашган Шоҳжой туманида аниқланган. Абдулла Ҳакимийнигн айтишича, мазкур туманда ўнлаб инсонлар касалликка чалинган. Касалликнинг белгилари юқори тана ҳарорати ҳамда бурун ва оғиздан қон оқиши. 🗽Владимир Зеленский АҚШда бўлиб турибди Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга . Бу унинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери биринчи хорижий сафари бўлди. Шунингдек, ташриф давомида Зеленскийнинг АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаши режалаштирилган. CNN’нинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден 21 декабрь куни Оқ уйда Владимир Зеленскийни қабул қилади. Владимир Зеленский 24 февралдан бери Украина ҳудудини тарк этмаган, 16 март куни видеоалоқа орқали америкалик конгрессменлар қаршисида чиқиш қилган. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 619
    1
    Бугун оқшоми. Ўзбекистон мактабларида жорий қилинадиган бепул тушлик, қарийб 50 фоизга ихчамлаштириладиган ҳукумат, НАТО Россияни уч кунда мағлуб этишини айтган конгрессмен Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаат йўллади Президент Шавкат Мирзиёев қарийб 2 ярим соат давомида парламентга мурожаат йўллади. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бир қатор муҳим масалалар ва 2023 йилда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталди. Уларнинг асосий мазмуни қуйидагича: 👨‍👨‍👧‍👦Давлат раҳбари мурожаати аввалида Ўзбекистон аҳолиси сони 36 миллиондан ошгани ва ҳар йили мамлакатда 900 минг чақалоқ дунёга келаётганини таъкидлади. 💸Ўзбекоистонда 2022 йилда эришилган ютуқлар эътироф этилди. Хусусан, бу йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти илк бор 80 миллиард доллардан ошгани . Солиштириш учун, 2018 йилда бу кўрсаткич 52 миллиард доллар бўлган (қарийб 54 фоизлик ўсиш, йилига эса 13,4 фоизга тўғри келади). Шунингдек, иқтисодиётга 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келгани, экспорт ҳажми эса 19 миллиард долларга етгани (бу кўрсаткич 2018 йилда 14 миллиард доллар ёки ҳозиргидан 35,7 фоизга паст бўлган) маълум қилинди. Пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори эса тарихда илк бор 2022 йилда минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилгани айтилди. 👨‍👩‍👧‍👦📝Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб . 💼Президент томонидан давлат аппаратида кераксиз штатларнинг кўплиги, марказлашувнинг юқорилиги сабаб қабул қилинаётган қарорларнинг ижросини амлага ошириш кўп вақт талаб қилаётгани таъкидланди. Шу мақсадда ҳукуматни ихчамлаштириш амалга оширилиши, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача ёки қарийб 54 фоизга, давлат хизматчилари сони эса босиқчма босқич 30-35 фоизга камайтирилиши . 📈Самарқанд ва Наманган шаҳарларида аҳоли сони 1 миллионга яқинлашаётгани боис уларни алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида республика бўйсунувига ўтказиш таклиф қилинди. 🏫2023 йилдан барча мактабларда янгича методика асосида ўқитиш йўлга қўйилиши, 70 та янги мактаб қурилиб, 460 таси кенгайтирилиши, хусусий инвестиция иштирокида 100 та мактаб лойҳасини бошлангани ва келгуси 5 йилда уларнинг сони 1000 га етказилиши маълум қилинди. 🍲Шунингдек, асосий янгилик шуки, 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчилари учун жорий қилинган бепул тушлик амалиётини республиканинг бошқа вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳам жорий этилиши . 📐Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб ўрта-махсус таълим тизимида янги дастур амалга оширилиши, ҳар бир вилоятдаги биттадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий қилиниши, Кимё саноати, электротехника, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилиниши айтилди. 🔋Президент энергетика масаласига ҳам тўхталиб, бу соҳага 25-30 миллиард инвестиция керак бўлишини таъкидлади. Ўтган уч йилда эса саккиз миллиард доллар инвэстиция жалб қилингани айтилди. Келгуси режаларга кўра, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қуриладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилиши, бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайиши маълум қилинди. 🔌Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилиши ва аҳоли хонадонларида қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилиши айтилди. Давлат раҳбарига кўра, 2023 йилда «катта хусусийлашитириш» амалга оширилади. Жумладан, мингга яқин корхонага сотувга чиқарилади, энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акциялари очиқ аукционга . 🤝Шуниндгек, 2023 йилда жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ишлари якунига етади. 📊Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 2023 йил тарихда илк бор 23 миллиард доллардан ортади. Дайжестни тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин. Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали
    ادامه مطلب ...
    2 645
    2
    Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
    Privacy Policy Telemetrio