الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
دسته بندی
زبان جغرافیایی و کانال

audience statistics Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун:  @Rasmiy_aloqabot  
نمایش توضیحات
30 799-34
~7 082
~23
21.23%
رتبه کلی تلگرام
در جهان
27 771جایی
از 78 777
در کشور, ازبکستان 
899جایی
از 2 295
دسته بندی
1 699جایی
از 3 169

جنسیت مشترکین

می توانید بفهمید که چند زن و مرد در این کانال مشترک هستند.
?%
?%

زبان مخاطب

از توزیع مشترکین کانال بر اساس زبان مطلع شوید
روسی?%انگلیسی?%عربی?%
تعداد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

طول عمر کاربر در یک کانال

بدانید مشترکین چه مدت در کانال می مانند.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
رشد مشترکین
چارت سازمانیجدول
D
W
M
Y
help

بارگیری داده

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
❗️Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади Транспорт вазирлиги ахборт хизматининг беришича: 2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва «Тўқимачи» бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қуйидаги йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади. 🔵765-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 16:32 — Тошкент 19:22 🔵772-сонли «Тошкент — Бухоро» йўналиши Тошкент 19:23 — Бухоро 23:26 🔵771-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши Бухоро 4:20 — Тошкент 8:43 🔵769-сонли «Бухоро — Тошкент» йўналиши Бухоро 14:34 — Тошкент 18:51 🔵767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши Самарқанд 17:27 — Тошкент 20:00 🔵761-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши Қарши 16:44 — Тошкент 20:23 🔵763/773-сонли «Қарши/Шаҳрисабз — Тошкент» йўналиши Қарши 17:11 — Шаҳрисабз 16:06 — Тошкент 20:50 | | | |
ادامه مطلب ...
2 344
11
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити ўтказилади Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева «Кеча Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Алоқаларимиз йилдан-йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда. Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз. Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз». | | | |
ادامه مطلب ...
3 662
9
ОКМКда кончи-металлурглар куни кенг нишонланди Маълумки, май ойининг учинчи якшанбаси юртимизда Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу сана муносабати билан ОКМК спорт мажмуасида 17-май куни Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган эстрада юлдузлари иштирокидаги катта гала концерт дастури . | | | |
3 692
10
❗️Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди 23 майдан 7 июнга қадар «Ҳаж» дастури бўйича маросимларни бажариш истагида бўлган зиёратчилар Ўзбекистоннинг 10 та минтақавий халқаро аэропортларидан, хусусан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларидан Мадина шаҳрига Авиакомпания ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, жорий йилда 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга ошириш ва 15 130 нафар зиёратчини ташиш режалаштирилган. | | | |
ادامه مطلب ...
5 093
20
⚠️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига! ❌ Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади! 🗣 Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, 📞 1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади. 🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги | | |
ادامه مطلب ...

IMG_2573.MP4

7 134
41
❗️Ижтимоий тармоқларда Қўқонда номаълум эркак ёш болани машинасининг юкхонасига солиб қўйгани ҳақидаги хабар юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий берди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрида яшовчи М.А. (эркак киши) ўйнаб юрган, 2018 йилда туғилган Ж.М. (ўғил бола) ни яшаш хонадони девори ва ойнасига тош отган деб шубҳа қилиб, гўёки болани шу тарзда жазолаш мақсадида қасддан, зўрлик ишлатиб, болани қаршилигига қарамасдан ўзига тегишли «Нехиа 2» русумли автомашинасининг юкхонасида (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда) ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, ҳаракатланган. Шу вақтда вояга етмаган Ж.М. ни онаси В.Т. томонидан автомашина тўхтатилиб, унинг юкхонасидан бола чиқариб олинган. | | | |
ادامه مطلب ...
5 031
5
❗️Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизими жорий этилди. 🖊Эндиликда, жисмоний шахсларни масофадан туриб Face ID ёрдамида идентификация қилиш орқали онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайди. ✅Хусусан, нотариал ҳаракатларни онлайн шаклда амалга ошириш, электрон рақамли имзо калитларини тақдим этиш каби аҳамияти юқори бўлган хизматларда фойдаланиб келинмоқда. ✅Адлия вазирлиги томонидан бошқа турдаги давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда ҳам мазкур технологиядан босқичма-босқич фойдаланиш, шунингдек барча вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига бепул асосда интеграция қилиш режалаштирилган. | | | |
ادامه مطلب ...
5 076
30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. | | |
4 411
6
🇲🇾 🇺🇿Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Кўксаройда тантанали кутиб олинди | | | |

malayziya_reels_tg.mp4

4 881
7
❗️Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди. Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда. | | | |
ادامه مطلب ...
4 082
6
Саида Мирзиёева: «Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди» «Кеча Президентимиз бошчилигида миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этдик. Тадбирдан сўнг Миллий эстрада санъати институти ҳамда Кино саройига ташриф уюштирилди. Давлат раҳбари ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган фильмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидладилар. Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай фильмлар экран юзини кўради», — деб ёзади Президент ёрдамчиси. | | | |
ادامه مطلب ...
4 239
16
📈 Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича ХМИ/ХҲМТ маблағларини ўзлаштириш 832,5 млн.долларни ташкил қилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева маълум қилди. 7 та лойиҳа бўйича 1,37 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди ва 1,0 млрд долларлик 6 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди.32 та лойиҳа бўйича 257 млн долларлик 71 та шартнома имзоланди, шундан, 97,4 млн долларлик 18 та тендерларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзоланди. ⏺ Жорий йилнинг 24 январь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қиймати 2,5 млрд долларлик 2024 йилга “Ҳамкорлик дастури” имзоланди. ⏺Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2024-2029 йилларга мўлжалланган Янги стратегияси ишлаб чиқилиб, ЕТТБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. ⏺Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳалар доирасида аниқланган муаммолар, бартараф этиб борилмоқда. 🗣 | | | |
ادامه مطلب ...

tg.mp4

4 184
4
⚡️ Триатлон: “Париж–2024” Олимпиадасига йўл Самарқанддан бошланади “Париж–2024” Олимпиадасининг рейтинг балларини тақдим этадиган мазкур нуфузли мусобақа дастурига биноан илк кунги баҳсларни ўсмирлар бошлаб беради. ➡️ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ | | | |
3 668
6
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. | | | |
ادامه مطلب ...

tg.mp4

3 831
10
❗️Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди. ⏺Бугунги кунда Қўмита мамлакатимиздаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. ⏺2017-2023 йилларда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси кўмагида давлат томонидан миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш учун жами 40 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши таъминланди. ⏺Барча Миллий маданий марказларга давлат томонидан энг замонавий техник ускуналар, мебель жихозлари, миллий либослар билан таъминлаб берилди. ⏺Республикада фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар томонидан 2024 йилнинг 1 чорагида Миллий маданий марказлар ҳамкор ташкилотлар билан бирга 1500 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилди. | | | |
ادامه مطلب ...
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
1
0
❗️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида АОКАда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Огулнур Атаева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
3 538
1
👍Осиё хотин-қизлари форуми якунида олиб борилган музокара ва муҳокамалар натижаси сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилинди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми якунлари ҳақида маълумот берди. ✅Форум доирасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 3 та ҳамкорлик меморандуми ва 1 та йўл харитаси имзоланди. Жумладан, Покистон Пак Аёллар Уюшмаси, Ҳиндистон Миллий Коммиссияси, Қувайт Аёллар Уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар, Беларус Аёллар Уюшмаси билан "Чора-тадбирлар амалий режаси" имзоланди. ✅Гендер сиёсатини мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланди ҳамда бу борада Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. ✅Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий ҳизматлар кўрсатиш бўйича барча ҳудудлардаги шошилинч қабул бўлимларида 24/7 ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилганлиги муносабати билан Осиё қитъаси давлатлари билан ушбу соҳада ҳамкорликда ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва мониторингини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. ✅Хотин-қизларнинг сифатли таълим, илм-фан, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишини таъминлаш ҳамда инновацион фаолиятдаги иштирокини мустаҳкамлашда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. 🗣 | | | |
ادامه مطلب ...

tg.mp4

3 593
5
🌱Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли муҳокама қилинди 15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. | | | |

IMG_2347.MP4

3 975
7
❗️Миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
3 809
0
❗️Аҳолининг барча қатламини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракат қилишга мустақил ўргатиш учун мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқилди Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида маълумот берилди. ✔️Мобил илова Google play (Play market) платформасига жойлаштирилиб, бугунги кунга қадар мобил илова 6 000 га яқин фойдаланувчи томонидан юклаб олинган. ✔️Ўтган 2023 йилда 1 та Ҳамкорликдаги қўмондонлик - штаб ўқув машқи, 3 та вилоят миқиёсида Жиззах, Самарқанд ва Навоий ҳамда 45 та шаҳар ва туман (8 та шаҳар, 37 та туман) даражасида Қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилди. ✔️Мазкур ўқув машқларида 393 856 нафар аҳоли, 39 115 нафар шахсий таркиб, 7 543 та техника жалб этилишига эришилди. ✔️Жорий йилда аҳоли, корхона ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда жами 566 та фуқаро муҳофазаси йўналишида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, ушбу ўқув машқларига жами 42 973 нафар тузилмалар шахсий таркиби ҳамда 3829 та техникалар жалб этилди. 💬 | | | |
ادامه مطلب ...
3 812
8
❗️ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларни бундай вазиятлардан ҳимоя қилиш ва бу борадаги билимларини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 💬 | | | |
4 355
0
❗️Телеграмда такроран вирус тарқалмоқда! Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати огоҳлантиради! Фирибгарларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш орқали контактларингизга турли хил кўринишларда зарарли ҳаволалар тарқатиш ва эгаллаб олишдир. ✅ Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади. ⏺Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг; ⏺Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг; ⏺Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг. Шунингдек https://www.fake.cyber102.uz веб платформа орқали саҳифанинг (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингиз мумкин. | | | |
ادامه مطلب ...
5 065
42
❗️Ижтимоий тармоқларда телеграм каналларидан бирида 2024 йил 16 майда ҳаракатланаётган Тошкент – Андижон йўналишидаги №62-поездда вагон кузатувчининг коррупцияга оид хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати раддия берди. Маълумотларга кўра, ушбу поезднинг вагон кузатувчиси маълум бир ҳақ эвазига йўловчи Г.Мардоновани бизнес-классга, йўловчи А.Мукҳаммаджонов ўрнига ўтказган. Йўловчи А.Мукҳаммаджонов эса, ўз навбатида, баланд овозда ноҳақ эътироз шикоятлар билдириб, жамоат тартибини бузган ҳолда, унга ўз ўринни беришни талаб қилди. Бизнес-класс вагонидаги 23-24-25 ўринларни йўловчилар онлайн сотиб олгани ҳақида хабар берамиз. Хусусан, бизнес-класс вагонида 25-ўринни йўловчи А.Муҳаммаджонов сотиб олди, аммо у тез орада чиптани онлайн тартибда қайтариб олиб, эконом-класс вагонида 49-ўринни эгаллади. Ўз навбатида, йўловчи Г.Мардонова бизнес-классдаги 25-ўринга кассада чипта сотиб олди. Шундай қилиб, телеграм каналида тарқатилган маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Вагон кузатувчиси ҳеч қандай коррупцияга йўл қўймади ва йўловчилар қонуний равишда сотиб олинган жойларида бўлишди. | | | |
ادامه مطلب ...
4 480
5
Last updated: ۱۱.۰۷.۲۳
Privacy Policy Telemetrio