ЧИРОЙЛИГИМ ЭНГ ЗЎРИ ОНАМ
Дуо қилиб ёнимда ҳардам,
Меҳрибоним доимо малҳам,
Кўзларимда кўрсатмайди нам,
Чиройлигим, мунисим онам.
Эркалатар, силайди бошим,
Дардим олиб, артади ёшим,
Фариштамда жаннат қуёшим,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Ўзиз асранг, ҳориб қолибсиз,
Рўзғор дея, чарчаб толибсиз,
Ўзиз киймай, бизга олибсиз,
Чиройлигим, мунисим онам.
Қийнамасин сизни дард-алам,
Қошларизга ярашар қалам,
Доим дейсиз, болам-а болам,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Сиз борсизки, кўксим кераман,
Энг чиройлик гулар тераман,
Жоним тугул, борим бераман,
Чиройлигим, мунисим онам.
Ўзиз ўйлаб, олинг энди дам,
Нима кийсез, ярашар бирам,
Кўрманг энди икки дунё ғам,
Чиройлигим, энг зўри онам.
Фариштамсиз, жаннатим онам.
✍️ Солиҳабегим
( Дилафруз Шаҳирхоний)
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞
@DIYDOR_SHIRIN💞
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/joinchat/FL9uAS2V87M3ZDE6ادامه مطلب ...