Сервіс доступний і на вашій мові. Для перекладу натиснітьУкраїнська
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категория
Гео и язык канала

все посты Унутилган тарих

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Каналдан пост олганингизда  @unutilgan_tarix  деб ёзинг! Мурожаат учун:  @tezkorxatlarbot  
12 737-19
~3 933
~5
27.14%
Общий рейтинг Telegram
В мире
46 732место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
1 360место
из 2 295
В категории
650место
из 863
Архив постов
#иқтибос Мактаб ўқитувчилари бош вазирлар орзу қила оладиган кучга эга. Уинстон Черчилл
3 719
25
Қурбоннинг кўп сонли пичоқ жароҳатлар билан топилган хонадонида, серияли қотил Уилям Хайренс деворга қизил лаббўёқ билан қуйидагича ёзув қолдирган: "Яна кимнидир ўлдириб қўйишимдан олдин илтимос мени тезроқ қўлга олингларю Бу ишдан ўзимни тия олмаяпман". 🔎
5 481
8
Ушбу сурат 2002 йилда Скнилов аэродромидаги авиашоуда олинган. Самалёт қулаган жойдаги томошабинларнинг кўпи афсуски ҳалок бўлган. Ушбу воқеа авиашоулар тарихида энг кўп инсонлар қурбон бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Яъни 77 киши ҳодиса оқибатида вафот этган (улардан 28 нафари болалар), 543 киши жароҳат олган. 🔎
5 499
5
Ўликлар шаҳри (Zawiyyet al Mayyiteen) Мисрнинг Миня видоятида жойлашган. Унинг ҳудуди 4 км га чўзилган ва у дунёдаги ЭНГ КАТТА қабристонлардан бири бўлиши мумкин. У бир неча юз минг ғиштдан ясалган, гумбазлари оқ рангли мақбаралардан иборат бўлиб, ундан мусулмонлар ва қибтий насронийлар фойдаланган. Бу ерда Нилнинг шарқий қирғоғида қурилган ягона пирамида бўлиши билан диққатга сазовор бўлган 3-сулоланинг охирига мансуб кичик поғонали пирамида мавжуд. У шунингдек, қадимги подшоҳлик даврининг (тахминан милоддан аввалги 2686–2181 йиллар) қояга ўйилган қабрларини ҳам ўз ичига олади. 🔎
Показать полностью ...

707734900_474925049E7F7BE2DDDF4B84F22DD4A0_video_dashinit.mp4

5 710
13
Нью-Йорк терактидан сўнг. 11.09.2001
4 464
8
Улар кўп функцияли бўлиб, арпа ва буғдой каби муҳим нарсаларни, ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳатто заргарлик буюмлари каби қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун ишлатилган. Омборхоналар ажойиб ташкилий тизим билан бошқарилган. 1492 йилда ёзилган ва тадқиқотчилар томонидан маълум бўлган энг қадимги ҳужжат деб ҳисобланувчи Агадир Оужарит тахтачаси каби доскалар ёки планшетларда уларни бошқариш бўйича кўрсатмалар мавжуд. "Ламин" номи билан танилган котиб, "Инфлас" деб аталувчи турли қабилалардан ташкил топган ўн нафарга яқин вакилдан иборат қўмита ёрдамида банк фаолиятни назорат қилган. Сақлаш ва ҳимоялашдан ташқари, Игударлар кўп мақсадларда хизмат қилган. Улардан сув омборлари, озиқ-овқат омборлари, уй-жой, масжид ва қоровулхоналар сифатида фойдаланилган. Урушлар, қурғоқчилик, очарчилик, эпидемиялар ёки чигирткалар билан касалланиш даврида Amazigh қабилалари ҳам улардан одамлар ва чорва учун бошпана сифатида фойдаланганлар.
Показать полностью ...
6 391
10
Игудар: Энг қадимги банк тизимими? Кўпгина тадқиқотчилар "Игудар" номи билан танилган Amazigh омборларини инсоният тарихидаги банк тизимларининг энг қадимги шаклларидан бири деб билишади. Асосан жанубий Агадир шаҳри атрофида жойлашган бу омборхоналарни Марокашнинг бошқа минтақаларида ҳам топиш мумкин.

707734900_BF4DFBACFDE38E8FF597BD711D323687_video_dashinit.mp4

6 210
46
Ишончим комилки, ўтган давр хатолари такрорланмайди; биз бутунлай бошқа хатоларга йўл қўйишимиз керак. Уинстон Черчилл 🔎
5 554
22
Қасддан уйни "нишонга" олган учувчи 1976 йил 26 сентябр, якшанба куни эрталаб учувчи Владимир Серков Ан-2 самолётини йўловчиларсиз беш қаватли турар-жой биносига олиб бориб ҳалокат содир этган. Тўқнашув ва ёнғин оқибатида 11 киши, жумладан, учувчи ҳам ҳалок бўлган. Тергов давомида, уйда Серковнинг рафиқаси яшаганлиги аниқланган. У фожиадан бироз олдин эри билан ажрашишини айтиб, боласини ўзи билан олиб кетиб қолган. Сўнгги 30 йил ичида биргина Қўшма Штатларда камида 44 нафар учувчи ўз самолётларини атайлаб авария ҳолатига учратиб, ўз жонига қасд қилишга уринган. Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши томонидан ўтказилган терговга кўра, барча ўз жонига қасд қилган учувчилар эркаклар бўлиб, уларнинг аксарияти севган қизлари ёки хотинларидан ажралганидан қаттиқ депрессияга тушган ёки қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келишгани аниқланган. 🔎
Показать полностью ...
5 645
8
Лондоннинг Саутенд-он-Мерси шаҳридаги кўчада фуқаро мудофааси ходими ва болали аёл ҳаво ҳужуми пайтида. Буюк Британия, 1940 йил. 🔎
5 086
0
Чернобилдаги "Фил оёғи", 1996. Бетон ва қум билан аралашмаси орасидан оқаётган ядро ёқилғиси. Атом электр станциясининг тўртинчи блокининг ертўласида тозаловчилар томонидан топилган. Бугунги кунда ҳам у ҳалокатли бўлиб қолмоқда. Бир дақиқадан камроқ вақт ичида унинг ёнида турган одам, ўлим билан якунланадиган нурланиш дозасини қабул қилиб олиши мумкин. 🔎
5 122
5
1945 йилда Ҳитлер ўзининг ташқи қиёфасини ўзгартириб, яширинишга уринган тақдирда ФҚБ унинг таҳминий ташқи кўринишини шундай тасвирлаган. 🔎
5 402
6
Януш Корчак етимхона болалари билан газ камераси олдида. Треблинка концлагери. 1942 йил 6 август. Януш Корчак - полшалик ўқитувчи, шифокор ва ёзувчи. Келиб чиқиши яҳудий. 1942 йил августда қочиш имкониятига эга бўлиб, у ўзи бошқарган болалар уйининг болалари билан Треблинка қирғин лагерининг газ камерасида ўлишни танлаган. Унга ҳужжатларни бериб, геттони тарк этишни сўрашганда, у шундай деб жавоб берган: "Сиз болангизни бахтсизлик, касаллик ва хавф остида қолдира олмаганингиздек мен ҳам бу ерда ўз болаларимни газ камерасида олдида ёлғиз қолдира олармидим?" 🔎
Показать полностью ...
7 673
10
Бу Стубби лақабли ит бўлиб у биринчи жаҳон урушида аскарларни газ ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш ва ярадорларни топиш билан машҳур бўлган. У 18 ой хизмат қилган. Бу даврда ит 17 та жангда қатнашган, урушдан омон қолган ва 1926 йилда вафот этган. Унга сержант унвони ҳам берилган. 🔎
6 929
17
Чаква яқинидаги плантацияда чой тераётган гуржи аёллар. 1910 йил 🔎
6 210
3
Coca-Colaнинг 1890 йилларда ишлаб чиқарган илк шишаларидан бири Бу ичимлик дастлаб оғриқни енгиллаштирадиган сироп сифатида сотилган. Бундан ташқари у тетиклаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи ичимлик саналган. Ичимлик дастлаб иккита асосий ингредиентдан иборат эди: кокаинни ўз ичига олган кока барглари ва кола ёнғоғидан олинган кофеин. 🔎
6 277
42
Ёғоч танк билан ўйин ўйнаётган ўзбек болалари. Ўзбек ССР, 1930 йил. 🔎
5 708
7
Машҳур физик Алберт Эйнштейн тили чиқарган ҳолатдаги машҳур сурати 1951 йилда, туғилган кунида олинган. Эйнштейн ушбу суратни машҳур телебошловчи Говард Смитга жўнатади. У расмга илова тарзида шундай деб ёзган: "Бу имо-ишора сизга ёқади деб умид қиламан. Чунки у бутун инсониятга қаратилган". 🔎
5 143
8
Лондон метросидаги илк поездлар. 1863 йил 🔎
5 758
6
Икки ядровий портлашдан омон қолган Independence авиаташувчи кемаси. Сан-Франциско, 1951 йил. Енгил самолёт ташувчиси Independence кемаси (SVL-22), собиқ Амстердам крейсери. 1942 йилда ишга туширилган, 1946 йилда флотдан чиқарилган. У 1946 йил июл ойида Бикини атоллида атом қуроллари синовлари пайтида нишон сифатида ишлатилган. Ҳаво ва сув ости ядровий портлашларидан омон қолган ва ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолган. Синовдан сўнг у аввал Пеарл-Ҳарборга, сўнгра Сан-Францискога ўтказилди. У ерда 1951 йилгача кемани радиациядан тозалаш бўйича тажрибалар ўтказилди. 1951 йилга келиб, уни бутунлай тозалашнинг иложи йўқлиги маълум бўлди ва Сан-Францискодан 27 миля узоқликда, Фараллон ороллари яқинида 790 м чуқурликда чўктирилди. 🔎
Показать полностью ...
8 088
4
Дрездендаги "Бокира Марям черкови" харобалари ёнида қўйлар ўтлатилмоқда. Германия, 1957 йил. Англия-Америка самолётлари томонидан Дрезденни бомбардимон қилиш пайтида черков бутунлай вайрон қилинган. ГДР ҳукумати молиявий ресурсларнинг етишмаслиги туфайли уни қайта тиклашга эмас, балки содир бўлган воқеаларни авлодларга эслатиб қўйишга қарор қилган. Собор фақат Германия бирлашгандан кейингина қайта тикланган. 🔎
6 351
2
Совет аскарининг қасами. Иккинчи жаҳон уруши бошида Григорий Иванович Пенежко Германия устидан тўлиқ ғалаба қозонмагунча соқолини олмасликка қасам ичади. Уруш охирига келиб, унинг катта қора соқоли бор эди. Григорий Иванович унга аллақачон ўрганиб қолган ва соқолини олишга шошилмасди. 1945 йил 24 июнда у дўстлари билан Ғалаба парадига ташриф буюради. Шунда унга қасамини эслатишади. Тадбирдан сўнг Григорий Иванович соқолини олдиради. Олинган соқол қолдиқларини унинг хизматдошлари эсдалик учун олиб кетишади. 🔎
Показать полностью ...
5 776
8
​​СССРнинг илк хавфсизлик хизмати ҳисобланувчи ВЧКнинг даҳшатли қийноқ усуллари ҳақида Собиқ совет республикалари махсус хизматлари "отаси" бўлмиш ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия)нинг жазо ва қийноқ чоралари жуда даҳшатлилиги билан инсоният тарихида қолган. Чека ходимлар СССРда 1918-1922 йилларда ӯтказилган "қизил террор"нинг асосий воситаси бўлиб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган. Чекистларнинг энг даҳшатли қийноқ усулларидан бири қаҳратoн қишда айбдорни ялонғоч ҳолатда кўчага олиб чиқиб, токи у тириклайин музлаб қолгунига қадар устидан совуқ сув қуйиш эди. Яна бир усулда каламуш билан тўлдирилган қафас айбдор танасига ёпиштирилади ва қафасни иситила бошланади. Қафас исий борган сари жон талвасасидаги каламушлар ягона нажот бӯлган одам танасини тешиб ўтади. Бундай даҳшатли усулни айнан Чека ходимлари ўйлаб топганди. Баьзи ҳудуларда ВЧК қурбонлари қўллари териси шилиниб тушгунга қадар қайноқ сувда қайнатилган. Шафқат нималигини билмаган чекистлар ҳатто қурбонлар бошини тасма билан қисиб, бош суякларни эзиб синдиришган. ВЧК 1922-йили тугатилади, тўғрироғи номи ўзгартирилади. ВЧКдек ваколат эга бӯлмаган ва шафқатсиз қийноқ усулларини қўлламаган бўлса-да, кейинги совет хавфсизлик ташкилотлари ҳам, хусусан КГБ Чека услубида иш юритган. КГБнинг бўлимлари бўлган бугунги кундаги постсовет хавфсизлик хизматлари ҳам, айнан ВЧК давомчилари ҳисобланади. Масалан ҳар йили 20-декабр куни, яъни ВЧК ташкил этилган кунда Владимир Путин собиқ совет давлатлари раҳбарларини Москвага йиғади. Россия махсус хизматлари ҳам ВЧК ташкил этилган кунни байрам сифатида нишонлайди. Ваҳоланки рус махсус хизматлари тарихи анча олдинроқ ташкил этилган оқ подшо махсус хизмати — Охрана билан бошланади. Аммо рус хизматлари айнан ВЧК ташкил этилган кунни уларнинг тарихи бошланиш нуқтаси деб билади. Хуллас шунақа гаплар. Собиқ СССРни мақтайдиганлар бу тузум аслида нималар эвазига барпо қилинганини билишмайди. • Суратда ВЧК асосчиси, шафқатсиз Феникс Дзержинский ва инқилоб доҳийси Владимир Ленин. 🔎
Показать полностью ...
image
6 048
59
Қуёш нуридан электр энергия олиб, ишлаётган холодельник намойиши. 1974 йил. Ўзбекистон. 🔎
6 327
36
1930 йил, Лондон кўчаларида ҳаракатланувчи кутубхона. 🔎
8 893
14
Хитойлик миллиардер Лю Ханнинг ўлим жазосига хукм қилингандан кейинги аҳволи. У мансаб ваколатидан фойдаланиб пора олиш, қариндош-уруғлари ва дўстларини давлат лавозимларига жойлаштириш каби жиноятларда айбланган. 🔎
9 048
19
Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 3 қисм. Шундай қилиб, викинглар қироли мусулмонлар элчисини ўз олдида чўккаллаб туришини кўришни истаганди... Қирол бу сурбет Ал-Ғазолнинг барча таклифларини қабул қилса-да, уни жазолашни хоҳлаган ва саройга кириш эшигини жуда ҳам паст қилиб қайта қурдиртирганди. Ал-Ғазол бир кўришдаёқ ҳаммасини тушунади. Шундай бўлса-да у кириш йўлагидан оёқларини олдинга узатиб эмаклаб ўтади ва қиролнинг олдига чиққач яна қаддини кўтариб тик туриб олади. Ал-Ғазол қиролга қараб: "Ассалому алайкум, сени ва халқинги, шу улуғвор, ҳашаматли, кенг саройингдаги барча кишиларни қутлайман олийжаноб подишоҳ!" дейди. Ал-Ғазол викинглар шоҳини қизариб кетганини кўриб унга ислом динининг асл моҳиятини тушунтира бошлабди. Элчи Қуръондан "Қасос" сурасини викинглар подшосига ўқиб беради. Унда Мусо алайҳиссаломнинг фиравнга қарата : «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, ундан бошқа ўзга ҳеч бир зотдан нажот йўқ! Барча ҳалок бўлади ва қиёматда унинг олдида жавоб беради, барчамиз унинг, яратганнинг олдига қайтамиз» ояларини такрорлайди. Викинглар подшоси Ал-Ғазолга қараб кулиб шундай дейди: "Сен ўз халқингни донишманди экансан. Мен сени ҳор қилиб чўккалатмоқчи эдим, лекин сен менга оёқ учингни кўрсатиб эмаклаб кирдинг ва қаддингни ғоз тутиб олдинг. Сен мени айёрликда енгдинг". Ал-Ғазол викинглар подшосига амир Абдураҳмоннинг хатини ўқиб беради ва совға-саломларини топширади. Солномаларда ёзилишича Ал-Ғазолнинг ташрифи викинглар қироличасини ҳам қизиқтириб қўйган экан. У ҳам Ал-Ғазолни ўз хузурига таклиф қилган. Элчи викинглар қироличасига ислом дини ва мусулмон олами ҳақида гапириб берган. Шу ерда эслатиб ўтишимиз керакки, 2015 йилнинг мартида археологик қазилмалар чоғида, Швеция ҳудудида бинафшаранг шиша билан безатилган узук топилади. Узукда қадимги куфий араб тилида "Аллоҳ йўлида" деган ёзув бор бўлган. Бу ноёб топилма Борг шаҳрининг шимолида жойлашган Борке оролидан топилганди. Узук аёл кишининг қабридан олингани эътиборга молик. Суяклар экспертизаси бу аёлнинг тахминан 850 йилларда дафн қилинганини аниқлаган. Бу айнан Ал-Ғазолнинг викинглар юртига қилган элчилик даврига мос келади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узук викинглар ва мусулмонлар ўртасида сиёсий муносабатлар бўлганининг исботидир. Викинглар ва ибн Фадлан Викинглар олами ҳақида яна бир мусулмон сайёҳи – Ибн Фадланнинг меҳнатлари, унинг келажак авлодларга қолдирган ёзма манбалари жуда ноёб ва муҳимдир. У Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир топшириғи билан бу совуқ ўлкаларга келган эди. Айнан ибн Фадланнинг ҳикоялари "Eaters Of The Dead" асарининг муаллифи Майкл Крайтонни илҳомлантирган. 1976 йилда ёзилган бу асар асосида Голливудда саҳналаштириган "13 жангчи" филмида ибн Фадланнинг образи гавдалантирилган ва бош ролда Антонио Бандерас ўйнаган. Ибн Фадлан 921 йилда Бағдоддан Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир илтебарга (вассали бўлмиш хазарлар шохига), яъни Волга Булғорлари подшоси Алмишга юборган элчилик котиби бўлган. Бу улуғ саёҳатда ибн Фадлан викинглар билан ҳам учрашган. У викинглар ҳақида шундай ёзади: "Мен Булғор (Идил, Волга) бўйига келиб лагер қурган руссларни кўрдим. Мен олдин ҳеч қачон бундай оқ баданли, тик қоматли одамларни кўрмаганман. Уларнинг қўлларида болталар, қиличлар ва калта ханжарлар бор. Улар қуролларини ҳеч қачон қўймас эканлар. Лекин улар оддий тозалик (гигиена) қоидаларига амал қилмайдилар. Уларнинг умуман ювинишмайди, жирканч, кир-чир, қон чапланган қўлларидаям таомланиб кетаверишади". Бу викингларнинг Ироқ ерлари ва Бағдодгача савдо-сотиқ билан келган даврларини ўз ичига олган йиллар эди. Уларнинг қабрларидан араб пуллари динорлар топилаётганиям бежиз эмас. Бу тарихни ўрганар эканмиз, биз аждодларимиз бўлган мусулмонлардан, уларнинг илми, обектив қарашлари, тозалиги, ҳалоллигидан ғуруримиз ортади. Улар Ал-Ғазолий, ибн Фадланлар каби жасур, ақлли бўлганлигидан фахрланамиз! Тамом 🔎
Показать полностью ...
8 162
24
Рок, марихуанна, микроавтобус. Ҳиппилар ким эди? Ҳурматли ўқирманлар! Бугун сизларга қизиқ бўлган одамлар гуруҳи ҳақида айтиб бермоқчимиз. Пост узун шу боис яхшилаб жойлашиб олинг. Писта чақишлар, ҳуштак чалишлар, бақиришлар, ахлат ташлашлар ва баклашкага нос туфлаб кетишлар бўлмасин. Маданият билан, гулдурос қарсак чалиб, лайк босиб кетсангиз бўлди😁 Демак биз бошладик! 1960-йилларда Буюк депрессия ва иккинчи жаҳон уруши каби нотинчликлардан кейин одамлар капиталистик маиший ҳаётни ўзлари учун орзуга айлантиришганди: яхши иш, бошпана, икки нафар фарзанд, машина, якшанба кунлари черковга бориб ибодат қилиш имконияти. Нормал ҳаёт учун шулар кифоя. Аммо иқтисодий ўсиш даврида улғайган бумерлар авлодини бундай ҳаёт қониқтирмасди. Улар кўпроқ нарса исташарди. Ва улар янги субмаданият – ҳиппи маданиятини вужудга келтиришди. Бу шунчаки субмаданият эмас, балки ўзига хос исён ҳам эди. ♦️ Ҳиппи “англаган, ҳаёт мазмунини билувчи” деган маънони ёки happy сўзидан келиб чиқиб “бахтли” деган мазмунни ифодалайди деган қарашлар мавжуд. Ҳиппининг пайдо бўлишидаги асосий мотивлардан яна бири бу АҚШ ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатларига нисбатан эътироз кайфияти эди. 1955-1975 йилларда кечган Веетнам уруши америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлган, ёшлар ўзларига ёт қадриятлар учун бегона юртда қурол кўтаришни исташмасди. Ҳарбий ҳаракатлар мажбурий ҳарбий хизматга зид равишда ҳиппи тинчлик ва эркин танлов ҳуқуқини илгари сурарди. Улар уруш, ядровий қуролланиш, жониворларни истеъмол қилиш, консерватизм кабиларга қарши чиқишган. Ҳиппилар flower power (гул кучи)га ишонишарди, яъни ҳар қандай ёмонликка тинчлик ва гўзаллик орқали қарши туриш мумкинлигини илгари суришган. Инсон дин, севги, яшаш тарзи, сиёсат – барчасида эркин ва тенг бўлиши, мажбуриятлардан холи бўлиши ҳамда имкон қадар табиат билан уйғунликда ҳаёт кечириши керак деб ҳисоблашарди. Мунчоқ ёки иплардан қилинган маржон ва билакузуклар тақиш, ёрқин ранглар билан бўялган, гуллар ва ўсимликлар тасвири туширилган, табиий матолардан кенг бичимда тикилган кийимлар кийиш, вегетарианлик, севгидаги ўта эркин муносабатлар, психотроп (асосан ЛСД ва марихуана) моддалар қабул қилиш, рок мусиқа тинглаш, муқим турар жойга эга бўлмаслик кабилар ҳиппиларга хос эди. Улар шарқона диний қарашлар (даосизм, буддизм)ни синаб кўришар, медитация билан шуғулланишар, коммуналарга уюшиб яшашар ва ресурсларни ўртада тенг тақсимлаган ҳолда кун кўришарди. 🚌 Ҳиппилар аниқ бир рамзни ўзлари учун танлашмаган. Ўз қарашларига мазмунан мос белгилардан фойдаланиб боришган. Мисол учун, эски микроавтобус (кўпинча Фолксваген русумида) ҳиппи жамиятларининг асосий элементларидан бири эди. Микроавтобус ёрқин рангларга бўялган, тинчликка ва муҳаббатга чорловчи лозунглар туширилган бўлар, ҳиппилар бу автобусда АҚШнинг консерватив муҳит юқори бўлган ҳудудларига саёҳат қилиб ўзларини намойиш қилишни яхши кўришган. “Уруш билан эмас, муҳаббат билан машғул бўлинг” – бу ҳиппилар шиори эди. ☮️ ☯️ Ғоз панжасини эслатувчи, ядровий қуролланишга ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга қарши пасифик белгиси ҳам ҳиппилар томонидан кўп қўлланилган. Ва албатта ҳаётда барча нарса гармонияга асосланганини акслантирувчи Ин ва Ян белгиси ҳам ҳиппиларнинг рамзларидан бири эди. Гапимизни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ушбу машҳур гапи билан якунлаймиз: Бу каналдаги постларини қадрига етинглар. Мактаб, институтда ўргатилмайдиган нарсалар ҳақида ўргатади. Like ҳам эсдан чиқмасин 😁 🔎
Показать полностью ...
image
5 752
13
1920 йил Константинопол(Истанбул)даги маҳаллий тадбиркор. У стулларни орқасида кўтариб, чарчаган сайёҳларга 10 цент эвазига ижарага берган. 🔎
5 142
11
АҚШ, 1941 йил Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШда яшовчи хитойликлар америкаликлар нафратига дучор бўлмаслик учун кийимларига суратдагидек ёзувлар япиштириб юрганлар. Суратдаги ёзув таржимаси: Мен хитойликман. Япон эмасман 🔎
5 331
3
Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 2 қисм. Тарихдан маълумки, викинглар ниҳоятда жасур одамлар бўлганлар. Буни билиб олган Абдураҳмон уларга қарши Андалусдаги барча ислом лашкарини йиғишга қарор қилади. У чегаралардаги қўшинларни ҳам чақиртиради. Пириней ярим оролидаги мусулмонларнинг барча кучлари бир жойга йиғилгач, амир Абдураҳмон қоронғу кечада қулай позицияга жойлашиш учун армияни Севилядан жанубий-шарқда жойлашган Морон деган жойга олиб келади. Мусулмонлар викингларни шу ерда кутиб олиб зарба беришга қарор қилгандилар. Мусулмонлар Испаниядаги барча масжид ва черков минораларидан душманни кузатиш мақсадида фойдаланишга қарор қиладилар. Минораларда турган кузатувчилар викингларни ҳаракатлари ҳақида амирга билдириб турадилар. Фажра тугаши билан минораларининг бирида турган кузатувчи душман қўшинининг улар томонга келаётганини хабарини етказади. Викинглар армиясининг сони таҳминан 16 минг жангчини ташкил қилган. Ислом лашкари жангга тайёргарлик кўра бошлайди. Абдураҳмон викингларни дастлаб ўтказиб юборади ва пистирмада турган ўз қўшинига орқадан зарба беришга буюради. Мақсад викингларни бош қароргоҳ бўлган Севилядан узиб ташлаш эди. Иккин ўртада шиддатли жанг бошланади. Викинглар мусулмонлар армияси томонидан янчиб ташланади. Мусулмон лашкари бу варварларни тор-мор қилгач Севиляни озод қилиш учун олдинга ҳаракатланади. Майюснинг армияси яксон бўлганини билган Севилядаги викинглар зудлик билан шаҳарни ташлаб чекинишни бошлайдилар. Улар Морон жангида ҳалок бўлган армияларининг тақдирини такрорланишини истамасдан кемаларига миниб сузиб кетадилар. Бироқ, амирнинг буйруғи билан мусулмонлар флоти уларни денгизда ҳам кутиб турганди. Мусулмон флоти викинглар флотига хужум қилади ва уларнинг тўртта кемасини қўлга туширадилар. Кемадаги викинглар қиличдан ўтқазилади ва ундаги ўлжалар қайтариб олинади. Бу мағлубиятлардан сўнг викинглар қироли амир Абдураҳмонга ўз элчисини юбориб сулҳ сўрайди. Викинглар мусулмонларнинг элчиларини ўз юртларига ҳам таклиф қилади. Амир бу таклифга рози бўлиб, Яҳё ибн Ҳакам Ал-Ғазолни бир гуруҳ элчиларга бош қилиб викинглар юртига йўллайди. Яҳё ибн Ҳакам Ал-Андалусдаги энг моҳир дипломатлардан бири эди. У ўткир ақли-фаросатли, ҳар қандай дипломатик вазифани қойиллатиб бажарадиган, ҳар қандай усуллар билан мақсадга етадиган одам эди. Мусулмонлар делегацияси Антлантика океанидан бу узоқ ва хавфли саёҳатга чиқадилар. Шимолий Атлантика бўйлаб сузган кемалар катта бир оролга келиб тушадилар. Икки кун ҳордиқ чиқаргач, мусулмон делегациясини викинглар қироли ўз ҳузурига чақиртиради. Ал-Ғазол ва унинг шерикларига викинглар ўз худоларига эгилиб таъзим қилишни буюрадилар, лекин Ал-Ғазол ўз динидан бошқа динга сиғинмаслигини, бу маъбуд хайкаллар ва оловга тиз чўкмаслигини ҳамда бу дипломатик этикетга ҳам тўғри келмаслигини айтиб викинглар қиролига ўз амирининг берган совға-саломларини етказади. Қирол мусулмонлар элчисининг ақлига тан бериб у билан музокаралар бошлайди, лекин қирол уларни барибир ўз йўриғига солишни истар эди. Қирол саройдан чиқиш йўлини жудаям паст қилиб қайта қуришга буйруқ беради, у мусулмонларни тиззалаб эгилиб киришларини хоҳлаётганди. Давоми бор... 🔎
Показать полностью ...
5 952
26
Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. Минг йил олдин викинглар ўтирган флотлар, қирғоқ бўйидаги европа шаҳару-қишлоқларини қўрқувга солиб келган. Ислом дунёси ва Викинглар олами бу бир-бирига ўхшамаган, икки қарама-қарши қутбдай эдилар гўё. Уларнинг бири сариқ соч соқолли, шоҳли дубулға кийган, кўпхудоликка сиғинувчи элат бўлиб, босқинчилик ва қароқчилик билан кун кўрар, иккинчиси эса космополитик, маданий бир тамаддунга эга эди ва у деярли барча қитъаларга ёйилиб бўлганди. Викинглар ўзларининг куч-қудрати чўққисига VIII аср охирларида ва XI асрнинг бошларида чиқадилар. Айнан шу даврда ислом дини ҳам илм-фанда ўзининг олтин асрини бошидан кечирмоқда эди. У ўзининг интеллектуал ва иқтисодий тараққиётига эришиб, Хитойдан то Испаниягача бўлган сарҳадларни ўз ичига олганди. Викингларнинг Ватани бу Скандинавия бўлиб, у – ҳозирги замонавий Норвегия, Швеция ва Дания давлатларини ўз ичига олади. Улар бу жойлардан чиқиб ниҳоятда узоқ ўлкаларга сузиб борадилар. Викинглар Лапландиядан тортиб Россия, Америка, Африкаганинг шимолий қисмлари ва хатто Ироққача бостириб борганлар. Улар жуда моҳир денгизчи, тадқиқотчи, савдогар ҳамда қўрқмас жангчи бўлганлар. Икки тамаддуннинг тўқнашуви Испания ҳақида гап кетса викинглар ҳақида эмас кўпроқ араблар, мусулмонлар ҳақида эсланади. Лекин викинглар ҳам бу юртларда бир неча асрлар яшаганликларини эсламаймиз. Бу икки тамаддун вакиллари илк бор хозирги замонавий Испаниянинг Ал-Андалус яқинидаги жангда тўқнашадилар. Энг қизиғи ўша даврдаги мусулмонлар викингларни русслар деб атаган эканлар, шунингдек Византиялик римликлар ҳам деб атаганлар. Европада эса викингларни "Мажусийлар", яъни "Оловга топинувчилар" деб атаганлар. Ўртаер денгизи қирғоқларини шип-шийдам қилган викинглар мусулмонлар билан ҳам бир олишиб кўришга қарор қиладилар. Викинглар мусулмонларнинг қудратли армиясини синдирмоқчи эдилар. 844 йилда Қуртобага (Кордовага) Лиссабон губернатори Буртукаала Вахбалла ибн Хазмадан Уммавийлар вакили Ал-Андалус амири Абду-Раҳмон ибн ал-Хакам II га хат келади. Хатда Лиссабоннинг ҳокими амирни Португалия қирғоқларига викингларнинг 70-100 атрофидаги кемалари пайдо бўлганини айтиб огоҳлантиради. Яна бир ҳикоятда викинглар флоти шу қадар катта бўлган эканки денгизни гўё қизил ва қора қушлар қоплагандай бўлганди. Лиссабон яқинига тушган темир шохли дубулғали викинглар темир зирхларга ўранган, ёғоч қалқонлар камон, найза ва иккиёқламали болталар, қиличлар билан қуролланган эдилар. Уларни кўрган одамлар қўрқувдан дахшатга тушардилар. Улар бир нечта гуруҳларга бўлинган эдилар, уларнинг бир қисми Кадис яқинига, яна бир қисми эса Сидонга тушадилар. Кейин улар амирликнинг пойтахти Ишбилия (Севиля) га қараб юрадилар ва уни хужум билан оладилар ва у ердаги энг катта масжидни ёқиб юборадилар. Давоми бор...... 🔎
Показать полностью ...
5 939
34
1974 йилда Шимолий Корея Швециядан 1000 та Волво автомобили буюртма қилган. Автомобиллар корейсларга жўнатилди, аммо Шимолий Корея ҳукумати автомобиллар учун пул тўламаган. Бугунги кунгача ҳам бу машиналар учун Волво бир чақа ундира олмаган. Бу тарихдаги энг катта автоўғирлик ҳисобланади 🔎
6 373
27
Уйда қўлбола ясалган ёғоч велосипедли, камбағал оиладаги бола, 1912 йил. 🔎
5 903
8
Kolumb Amerikani "kashf qilgan"ida, bu qit'ada aholi juda zich joylashgan edi: bu yerda 90 million kishi yoki dunyo aholisining 1/3 qismi yashagan. Ammo mustamlakachilar aholining yarmini yo'q qilishgan. 🔎
8 356
21
1952 йилда Хелсинки Олимпиадасида Люксембурглик спортчи Жози Бартел шов-шувли тарзда олтин медални қўлга киритади. Ташкилотчилардан ҳеч бири, кичик давлатнинг ғалаба қозонишини кутмагандилар. Уларда давлат мадҳияси ёзилган мусиқа нотлари йўқ эди. Оркестр шунчаки импровизация қилишга мажбур бўлади. Бартел йиғлаб юборади, аммо бу ғалаба кўз ёшлари эмас, балки мамлакат учун бўлган аламли кўз ёшлар эди. Ҳозиргача ҳам, бу Люксембургнинг Олимпиададаги ягона олтинидир. 🔎
9 353
16
Кейт Уинслет: “Титаникни суратга олиш жараёни барчамиз учун жуда қийин ва машаққатли кечганди. Бир куни Леога: "Бугун менинг туғилган куним", деганимда у менга: "Aзизим, менга барибир.”, деб жавоб берганди. 🔎
7 916
9
Элин Вагнер, аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқини талаб қилиб 351 454 та имзо йиққан. Швеция, 1914 йил. Элин Вагнер - швед ёзувчиси, жамоат арбоби, болаларни ҳимоя қилиш ва уларни қутқариш ҳаракати ташкилотчиси, феминистик ва пасифистик ҳаракатлар фаоли. 🔎
7 057
1
Викториян давридан 20 аср ўрталаригача Лондонни ваҳимага солган уюшган жиноий гуруҳ “40 фил” деб аталган. Ва у фақат аёлларни ўз ичига олади. Лондон, 1880 йиллар 🔎
7 305
5
1415 йил 25 октябр куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади. Французлар, асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар. Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди. Инглиз камони тис (yew) ўсимлигидан таёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди. Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар. Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “F@CK YOU”га ўзгариб кетади. 🔎
Показать полностью ...
13 052
139
Исландияликлар ўз ватанларини шу қадар қаттиқ севишадики улар ўз аждодлари викинглар билан фахрланадилар ва бундан ҳақли равишда мағрурланадилар. Мени ҳайрон қолдирган факт ҳар бир исланд йигит ва қизи бундан минг йил олдин ёзилган исланд афсонасини, ёки исланд солномасини ўқиб бемалол тушуна оларкан. Чунки исланд тили деярли ўзгармаган. Менимча тарихни ана шундай сақлаш керак назаримда. Мана масалан, қайси биримиз "Қутадғу Билиг"ни шундай ўқиб тушуниб кета оламиз ёки ана яқинроқдан келайлик, "Бобурнома" ни шундай оргиналини ўқиб тўлиқ тушуниб ола оламиз? Қадимги тилимизни билиш учун камида филолог, лингвист олим бўлишимиз керак. Афсуски биз ҳозирги тилимизни ҳам секин-аста йўқотиб бораётгандаймиз гўё. Тилимизда гапириш тугул ҳатто кўпчилигимиз тўғри ёза олмаймиз ҳам. 🔎
Показать полностью ...
5 552
28
Ливерпул драма мактаби талабала қизлари ўғил болаларни уриш санъати бўйича сабоқ олишмоқда. 1939 йил. 🔎
4 916
5

[object Object]

[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
[object Object]
0
Анонимное голосование
4 638
0
​👉🏻 Ўз ҳаётини сақлаб қолиш таклифини уч маротаба рад этган полшалик ўқитувчи ва ёзувчи Януш Корчак Биринчи маротаба Януш Корчак немислар Полшани босиб олишдан олдин, ўзи ишлайдиган "Меҳрибонлик уйи" ни тарк этиб, у ердаги етим болаларни тақдир ҳукмига ташлаб, бошқа давлатга қочиш таклифини рад этади. Иккинчи марта у Варшавадаги геттодан ўз ватандошлари қолиб ёлғиз қочиш таклифидан бош тортади. Учинчи марта, "Меҳрибонлик уйи" нинг барча болаларини фашистлар концлагерга обориш учун поезда солаётганда юз беради. Фашистлардан бири ёзувчига яқинлашиб, ундан сўрайди: - "Қирол Матеуш" асарини сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Яхши китоб. Сизни озод қилишим мумкин. - Болаларничи? - Болаларни эса олиб кетамиз. Аммо сиз вагонни ҳозироқ тарк этсангиз бўлади. - Сизлар хато қиляпсизлар. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам ёмон эмас-ку! Бир неча кундан кейин Треблинка концлагерида ёзувчи ва етимхона болаларини газ камерасида заҳарлаб ўлдиришади. Ўлим олдидан Корчак иккита кичик болани қўлидан ушлаганча, болаларга эртак айтиб берган. 🔎
Показать полностью ...
image
4 947
13
1910 йилда хавфсиз устара (бритва) кашфиётчичи Кинг Кэмп Жиллетт АҚШ нинг собиқ президенти Теодор Рузвельтга катта маош эвазига унинг Аризона штатидаги корпорациясига рахбар бўлишига таклиф қилади. Бироқ Рузвельт тадбиркор ихтирочининг таклифини рад этиб унга: -"Устара ихтиро қилган, лекин ўзининг мўйловини олмаган одамга унчалик ишонмаяпман" деган экан. 🔎
4 439
7
Италия армиясидаги хизматдан қочгани учун ҳибсга олинган, 20 ёшли Бенито Муссолини. Швейцария. 1903 йил, Кейин у социалист эди ва скрипка чалишни яхши кўрарди. Бироздан кейин эса фашистга ва Италия диктаторига айланди. 🔎
3 949
8
Славолюб Ковач 12 ёшли Югославиялик партизан. У иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларга қарши миллий озодлик ҳаракатларида иштирок этгани туфайли 1942 йилда асирга олинади. Фашистлар ундан партизанлик ҳаракатлари, уларни базалар қайердалиги ва командири кимлиги ҳақида сўрашади аммо бу ёш йигитча уларга лом-лум демайди. Шундан сўнг фашистлар унинг пешонасига юлдузча расмини ўйиб чизишади сўнгра отиб ташлашади. 🔎
4 174
9
#uzb Болалар мусиқа мактабига айлантирилган Бухородаги масжид. 1970 йил, Ўзбекистон 🔎
3 803
7
Маълум бўлишича, 1956 йилгача Франсиядаги болалар мактабда ярим литргача вино ичишлари мумкин эди Ҳа, бу рост! Ҳар бир ўқувчига кунига ярим литргача вино ичишга расман рухсат бор эди. Алкогол тури минтақаларга қараб турлича бўлган. Қайсидир минтақада суюлтирилган шароб берилса, қайсинисидадир сидр ёки пиво ичишга рухсат берилган. Одатда ичимликларни дарслар орасидаги танаффусларда ва тушлик пайтларида ичилган. Хўш бунинг сабаби нимада? Гап шундаки, ўша пайтларда яшаган одамларнинг фикрича, спиртли ичимликлар микробларни ўлдиради деган қараш мавжуд эди ва улар бунга қаттиқ ишонишар эди. Бундай ичимликлар айниқса ҳаво совуқ кунларда болаларни шамоллаш ва гриппдан ҳимоя қилган. 🔎
Показать полностью ...
3 971
23
"Хунук болаларингизни бу ерга ташланг", АҚШ, 1960 йиллар. Қўшма Штатларда 19 асрдан қўлланила бошланган ва 1970 йилларга қадар "Бадбашаралар учун қонун" амалда мавжуд бўлган. Ушбу қонунга кўра, "ташқи нуқсонлари" бўлган одамларнинг жамоат жойларига чиқиши тақиқланган. Бу адолатсиз қоидада яна шундай бандлар ҳам бор эди: Мажруҳ, қиёфасини йўқотган, касал ва ташқи кўриниши жирканчли бўлган шахсларга жамоат жойларига чиқиш тақиқланади. Агар улар ушбу қоидани бузишган тақдирда ҳар бир жинояти учун 1 доллардан 50 долларгача жаримага тортилади. 🔎
Показать полностью ...
3 712
5
Ҳақиқий Бэтмен, 1892 йил. Суратда Билл Смит исмли оддий америкалик тасвирланган. У қассобчилик дўкони ишчиси бўлиб, жиноятчиларни қидириб Нью-Йоркнинг тунги кўчаларида патруллик қилган ва ўғриларга қарши курашган. 🔎
3 345
5
#iqtibos
"Сиёсатчиларнинг 90 фоизи қолган 10 фоизининг номига қора чаплайди."

Ҳенри Киссинжер 🔎
5 990
14
#uzb Японларга асир тушган ўзбек Абдураҳмон Содиқ ўғли ("Сайёҳ"), 1879 йилда Тошкентда туғилган ва мадрасада таҳсил олган. 1889 йилда, ўн яшар пайтида ҳаж қилиш мақсадида Маккани зиёрат қилган. Оиласи Арабистонга етиб боргунича Абдураҳмон дунёнинг кўплаб гўзал жойларида бўлишга улгурган. Хусусан, у Самарқанд, Бухоро, Машҳад, Исфаҳон ва мусулмон Шарқининг бошқа машҳур шаҳарларида бўлган. Абдураҳмон Содиқ ўғли ўзбек, араб ва форс тилларини яхши билган, Ҳиндистоннинг Ражпур шаҳрида ҳам бироз муддат яшаб урду тилини ўрганишга муваффақ бўлган. 1905 йилда Абдураҳмон иш юзасидан Пекинга борган ва Ватанига қайтмоқчи бўлган пайтида Узоқ Шарқда рус-япон уруши авж олиь кетган. Абдураҳмон йўлда кетаётганида японлар уни Россия жосуси деб янглиш тарзда ҳибсга олишган. Даставвал уни Мукденга, кейин эса Порт-Артурдаги қамоқхонага жўнатишган. 1905 йилда уруш тугагандан сўнггина Абдураҳмон озод қилиниб, Калкуттага олиб кетилган. Ва ниҳоят, ўзбек сайёҳи 1908 йилда Тошкентга қайтиб келган. 🔎
Показать полностью ...
5 784
15
Ҳенри Тенди 1918 йилда қаттиқ ҳолдан тойган аскарни отиб ташламай, уни афв этган. Ўша аскарнинг исми Адольф Гитлер эди. 🔎
4 247
17
​​​​Врач— бу асл славянча сўз бўлиб, қадим замонларда барча шифокорлар, табиблар ва сеҳргарларни шундай аташган. "Врач" сўзи билан "врать" ("ёлғон гапирмоқ") сўзининг асоси бир хил. Бироқ ўша даврларда "врать" сўзи шунчаки "гапирмоқ", "сўзламоқ" деган маъноларни англатган. Бундан келиб чиқадики, "врач" бу сўз орқали шифо берувчи одам, демакдир. Ҳолбуки, кейинчалик "врать" сўзи салбий маъноси касб этадиган бўлди. Бунга, эҳтимол, ўша "шифокорлар"нинг шафқатсизликлари ва содда одамларни алдаганликлари сабаб бўлгандир. 🔎
Показать полностью ...
4 400
53
#retro_video Ўзбекистон ҳақидаги ажойиб видеокадрлар. 🔎

file

3 842
25
#kun_tarixi 7️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР ⚔️1520 йил — Кортес бошчилигидаги бир неча юз ярадор испанлар Отумба жангида Ацтеклар империясининг кўп сонли қўшини устидан ғалаба қозонган; бир йил ўтгач, империя қулаган; 🎓1668 йил — Исаак Ньютон ўзининг магистр илмий даражасини олган; 🤝 1807 йил — Россия империяси ва Наполеон Францияси ўртасида Тилзит тинчлик шартномаси тузилган; ⚔️1846 йил — Қўшма Штатлар ўша пайтда Мексиканинг бир қисми бўлган Калифорнияни аннекция қилган; 💳1891 йил — American Express томонидан патентланган саёҳатчиларнинг чеклари замонавий кредит карталари прототипи бўлиб хизмат қилган; 🇺🇸1898 йил — АҚШ Конгресси Гавайи оролларини қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган; 🛩1906 йил—Буюк Британияда биринчи марта расмий авиация мусобақаси ўтказилган; 🏋️‍♂️1920 йил —Антверпенда VII ёзги Олимпия ўйинлари бошланган; 📌1923 йил — Тоғли Қорабоғ автоном вилояти тузилган; ❌ 1925 йил— Жанубий Африка Сенати ирқий камситиш тўғрисидаги қонунни рад этган; ⚔️1937 йил — Япония қўшинларининг Хитой гарнизонига ҳужуми Япониянинг Хитойга қарши кенг кўламли агрессиясининг дебочаси бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланишига яна бир қадам бўлиб хизмат қилган; 📺1938 йил — Ленинграддаги телевизион марказ икки соатлик концертни намойиш этган. Бу СССРда биринчи телевизион эшиттириш эди; ✈️1950 йил— Англиянинг Фарнборо шаҳрида биринчи авиа шоу бўлиб ўтган; 📜1956 йил — Германия Федератив Республикаси Бундестаги умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида қонун қабул қилган; 📌1983 йил —Саманта Смит СССРга келган; ⚖️ 1987 йил —ҳалокатли портлашда айбланган Чернобыль АЭСнинг учта раҳбарига қарши суд жараёни бошланган; 📄 2002 йил — Фаластин маъмуриятида вақтинчалик конституция қабул қилинган ва унда АҚШ президенти Жорж Буш Фаластин давлатини яратиш шарти сифатида таъкидлаган баъзи демократик ислоҳотлар назарда тутилган; 📌2002 йил— Марказий Осиё Ҳамжамиятига аъзо давлатлар бошлиқлари Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида учрашишган. 🔎
Показать полностью ...
3 619
9
#uzb М.И.Калинин номидаги Тошкент артели темирчиси Шоаҳмед Шомахмудов ва рафиқаси Баҳри опа Акрамова асраб олган 14 нафар фарзанди билан. Тошкент, 1944 йил. 🔎
4 030
13
Мексика полицияси Лев Троцкийни ўлдирган муз ёрар болтани ушлаб турибди. Мексика, 1940 йил. Лев Давидович Троцкий ХХ асрда яшаган инқилобий арбоби, 1917 йилги инқилоб ташкилотчиларидан бири бўлган. 🔎
3 365
3
Кофе қайнатгич Фолксваген (Volkswagen) автомобилларида ихтиёрий қўшимча қурилма сифатида, 1959 йил. 🔎
3 120
2
Қуруқликда турган "Титаник" кемаси, 1912 йил. 🔎
3 079
1
#retro_video Тошкент, 1915 йил. Тахтапул дарвозасидан Кўкалдош / Эски Жўвага борадиган йўл. Ярим аср ўтгач, 1966 йилда бу ҳудуд зилзила эпицентри бўлган. 🔎

file

3 143
12
#kun_tarixi 6️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 🤴1483 йил— Англиялик Ричард III тахтга ўтирган; 📚 1687 йил— Исаак Ньютон Лондонда ўзининг машҳур "Philosofiae naturalis principia mathematika"—амалий математика, астрономия ва физика, шу жумладан, бутун олам тортишиш назарияси соҳасидаги кашфиётларини ўз ичига олган асарини нашр эттирган; 💲1785 йил —Доллар АҚШнинг миллий валютасига айланган; ⚔ 1789 йил — Франция миллий йиғилиши ўзини Таъсис йиғилиши деб эълон қилган ва қирол ҳокимиятига нисбатан халқнинг суверенитетини эълон қилган; ⛓ 1809 йил —Наполеон буйруғи билан Папа Пий VII Ватикандан ўғирланиб, Греноблга олиб кетилган; 📌1854 йил— Мичиган штатининг Жексон шаҳрида АҚШ Республикачилар партиясининг биринчи расмий қурультойи бўлиб ўтган; ⚔1880 йил — Бастилия кунини нишонлаш тўғрисида фармон қабул қилинган; 💉 1885 йил— Дунёда биринчи марта қутуришга қарши эмлаш амалга оширилган. Француз олими Луи Пастер ит тишлаган 9 ёшли Жозеф Майстерда муваффақиятли синовдан ўтказган; 🐾 1905 йил — Америка ва Европа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари биринчи марта жиноятда гумон қилинувчининг бармоқ изларини айирбошлашган. Лондон ва Сент-Луисдаги полициячилар Жон Уолкернинг бармоқ изларини бир-бирига тақдим этишган; ⛹‍♀ 1912 йил— Стокголмда V ёзги Олимпия ўйинлари очилган; ✈️1919 йил— Буюк Британиядан АҚШга биринчи трансатлантик дирижабль парвози якунланган; 📺 1928 йил — Нью-Йоркда дунёдаги биринчи тўлиқ дубляжли фильм намойиши бўлиб ўтган; 📜1941 йил —СССР Давлат мудофаа қўмитасининг миш-мишлар ва ваҳималарни тарқатиш учун жавобгарлик тўғрисида фармони эълон қилинган; 🚫1945 йил— АҚШда немис олимларини (биринчи навбатда ядрошунос олимларни) топиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш мақсадида АҚШда "Paperclip" (Скрепка) кампанияси бошланган; 🇺🇳 1945 йил —Никарагуа дунёда биринчи бўлиб БМТ Низомини тасдиқлаган; 🇲🇳1960 йил— Буюк Халқ Хуруси Мўғулистон Халқ Республикасининг янги социалистик Конституциясини қабул қилган; 🇰🇿1997 йил — Қозоғистон парламенти пойтахтни Олмаотадан Оқмолага кўчириш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган; 🇺🇸🇷🇺 2009 йил —АҚШ президенти Барак Обама Россия Федерацияси пойтахтига расмий ташриф билан келган. 🔎
Показать полностью ...
4 142
11
Шаурма тайерлаш жараёнида тасвирланган энг қадимий фотосурат. Усмонли турклар империяси. 1855 йил. 🔎
3 052
6
АҚШ армиясидаги отлиқ бўлинмалардан бирида аскарларни "отлар"га ўргатиш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда, 1917-1918 йиллар. 🔎
2 942
4
Жеймс Бонд хақидаги фильмларнинг фонидаги муаллиф кино ишлаб чиқарувчиларга атиги 250 долларга сотган. 🔎
2 934
3
"Кодак" компанияси муҳандиси Стив Сэссон томонидан яратилган илк рақамли камера. 1975 йил. 🔎
3 056
2
Ўрта асрларга оид шу пайтгача сақланиб қолган карталар. 🔎
2 875
4
#retro_video Германиялик яҳудий қиз Анна Франк Гитлер ҳокимият тепасига келганидан кейин оиласи билан Нидерландияда фашистлар тажовузидан икки йил битта уйнинг чордоғида яширинган. Охир-оқибат, у қўлга олинган ва аввалига Освенцим концлагерига, у ердан эса Берген-Бельзен концлагерига юборилган. Анна ўша ерда уруш ниҳоясига етай деб қолганида тиф касаллигидан вафот этган. 12 ёшли Анна фашистлар тузуми қурбонларининг энг таниқли рамзига айланган. У яшириниб яшаган даврида қандай кечинмаларни бошдан кечирганлиги ҳақида ўз кундалигида ёзиб қолдирган. 1941 йил. 🔎
Показать полностью ...

4k,_60fps,_colorized_1941_Anne_Frank,_only_existing_footage_online.mp4

2 966
7
#kun_tarixi 5️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 🇻🇪1811 йил— Венесуэла Испаниянинг Жанубий Америкадаги мустамлакаларидан биринчи бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилган; 🏢1841 йил— инглиз сайёҳи Томас Кук дастлабки сайёҳлик агентлигини очган; 📌1881 йил —Мисрдаги Луксор шаҳри яқинида фиръавнлар Сети I, Аменхотеп I, Тутмос III ва Рамсес II дафн этилган ноёб қабрлар топилган; 🇩🇪 1884 йил — Германия Того устидан протекторат эълон қилган; ⚖️1919 йил— ирланд миллатчилари ташкилоти Шин Фейн қонундан ташқари деб эълон қилинган; 🇩🇰1920 йил— Германиянинг Шлезвиг штати Дания назорати остига ўтган; 📜 1921 йил —Совет Россиясида давлат корхоналарини хусусий шахсларга ижарага беришга рухсат берувчи фармон қабул қилинган; 🤾‍♂️1924 йил — Парижда саккизинчи Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтган; ⚔️ 1940 йил — Швеция Германияга аскарларни Норвегияга етказиш учун Швеция темир йўлларидан фойдаланишга рухсат берган; ❌ 1940 йил — президент Франклин Делано Рузвельт АҚШга япон товарларини етказиб беришга эмбарго жорий этган; 🏅 1942 йил— бўлажак ёзувчи Ян Флеминг Канададаги айғоқчилар мактабини имтиёзли диплом билан тугатган; ⚔️ 1943 йил — Иккинчи жаҳон урушида Курск жанги бошланган; 📺 1954 йил — BBC'нинг биринчи телевизион янгиликлари узатилган. Бошловчи Ричард Бейкер рекорд ўрнатган: у 28 йил давомида (1954 йилдан 1982 йилгача) янгиликларни ўқиган; 🇮🇩 1959 йил —Индонезия Президенти Сукарно фармони билан 1945 йилги Конституция тикланган, унга кўра президентга катта ваколатлар берилган. Шу билан бирга, Индонезия Таъсис мажлиси тарқатиб юборилган; 🇩🇿1962 йил —Жазоирнинг Франциядан мустақиллиги эълон қилинган; 🗳 1971 йил —Қўшма Штатларда сайловда овоз бериш ҳуқуқи 18 ёшдан катта (илгари 21 ёшдан катталар) шахсларга берилган; 🇨🇻1975 йил —Кабо-Верде ороллари мустақиллиги эълон қилинган; 📌1978 йил — СССР КГБси СССР Вазирлар Кенгашига бўйсунишдан озод этилган; ❌ 1994 йил —Хитойда болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган; 📢 1999 йил — Куба АҚШни 40 йиллик иқтисодий блокададан кўрган зарари учун судга берган; 🚗 2006 йил — Сан-Франциско ҳудудида автоҳалокат натижасида Тонга орол-давлатининг шаҳзодаси ва маликаси ҳалок бўлган. 🔎
Показать полностью ...
3 389
6
#iqtibos
"Исталган одам тарих яратиши мумкин. Лекин фақат буюкларгина уни ёза олади."

Оскар Уайлд 🔎
2 808
9
Японияда фақат самурайларгина қуролга эга бўлишлари мумкин бўлган. Улар ҳар қандай одамни, хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл, хоҳ ёш бола бўлсин, ҳеч қандай сабабсиз, ҳеч кимга ҳисоб бермасдан ўлдиришлари мумкин бўлган. Бунда асосий шарт қилиб қурбонларнинг ижтимоий мавқеи пастроқ бўлиши керак бўлган. 🔎
2 813
5
Қироль Генрих Биринчи даврида Англияда қўрқоқлик учун солиқ мавжуд бўлиб, у қирол учун жангларда жанг қилишни истамаганлардан олинган. Генрих даврида молия бирмунча камроқ бўлган, аммо Иоанн унинг миқдорини 300 баробарга оширган. Мазкур солиқ Эркинликнинг буюк хартияси қабул қилинганидан кейингина бекор қилинган. 🔎
2 783
2
"Фил" ордени Даниядаги (!) энг олий мукофот саналади. Ҳеч қачон ҳудудида филлар яшамаган ушб шимолий мамлакатда бундай мукофот қандай пайдо бўлган? Қадимий афсоналарда айтилишича, юришлардан бирида Дания рыцарлари жанговар филлар устида жанг қилган сарациналарни мағлуб этишган. Ушбу баҳайбат ҳайвон билан илк бор учрашув хотираси ва 1190 йилда қўлга киритилган ғалаба шарафига Данияда "Фил" ордени таъсис этилган Бироқ, бу воқеа шунчаки афсона, чунки Дания қироллиги учун хизмат кўрсатган одамларга орден берилиши XV aсрнинг ўрталаридан бошлаб жорий этилган. 🔎
Показать полностью ...
2 892
5
#retro_video Тошкент, ХХ асрнинг 60 йиллари. 🔎

file

3 220
23
#kun_tarixi 4️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 📜 1776 йил —АҚШнинг Мустақиллик декларацияси имзоланган; 📰 1848 йил — Карл Маркснинг Коммунистик манифести биринчи марта нашр этилган; 📚 1862 йил— Чарлз Додгсон Алиса Лидделлга қуённинг орқасидан Мўъжизалар юртига югурган қиз ҳақида ҳикоя қила бошлаган. Ўн ёшли қизча воқеани тўлиқ ёзиб беришни талаб қилган. Додгсон Люис Керол тахаллуси билан "Алиса мўъжизалар мамлакатида» всанини ёзган; ⚔️ 1941 йил — Югославия Коммунистик партияси немис фашист босқинчиларига қарши партизан уруши бошланганлигини эълон қилган; 📌 1946 йил— Кёнисберг шаҳри номи Калининград деб ўзгартирилган; 🇵🇭 1946 йил — Филиппиннинг мустақиллиги тан олинган; 🇯🇲 1959 йил —Ямайка Ғарбий Ҳиндистон Федерацияси таркибида қолган ҳолда ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган; 🇺🇸 1960 йил — Гавайи ороллари аннекция қилиниши муносабати билан АҚШ байроғига 50-юлдуз қўшилган; 📣 1969 йил— Испания диктатори генерал Франко Гибралтарнинг барча аҳолисига Испания фуқаролигини эркин қабул қилишни таклиф қилган; 🇰🇷🇰🇵 1972 йил —Пхенян ва Сеулда КХДР ва Жанубий Корея расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган ва Кореяни тинч йўл билан бирлаштиришнинг асосий тамойилларини белгилаб берган Шимол ва Жанубнинг қўшма баёноти эълон қилинган; 🇨🇻 1975 йил —Кабо-Верде ороллари Португалиядан мустақилликка эришган; 🔫 1976 йил —Энтеббе операцияси: Исроил хавфсизлик кучлари Уганда Энтеббе аэропортида гаровга олинганларни озод қилган. Отишма пайтида 5 исроиллик, 6 террорчи ва 23 угандалик ўлдирилган. Гаровга олинган 101 киши қутқариб қолинган; 🗽 1986 йил — АҚШ президенти Рональд Рейган, Франция президенти Франсуа Миттеран иштирокида Нью-Йоркдаги реконструкциядан сўнг Озодлик ҳайкали очилган; 📌2001 йил — ҳайкалтарош Зураб Церетели 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган Уэлс маликаси Диана Спенсерга ёдгорлик яратган; ⚽️🏆2004 йил — Греция биринчи марта Европа футбол чемпиони бўлган. 🔎
Показать полностью ...
2 986
6
Парижликлар ивиб қолмаслик учун стуллар устидан юриб ўтишмоқда. 1924 йил. 🔎
2 926
2
Франклин Делано Рузвельт (30.01.1882-12.04.1945) АҚШ тарихидаги икки муддатдан ортиқ сайланган ягона президент хисобланади. У Буюк Депрессия ва Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакатни бошқарган. 🔎
2 924
4
Австралиялик Минни Манро дунёдаги энг кекса келин унвонига эга бўлган. У 102 ёшида турмушга чиққан. 83 ёшли Дадли Рейд унинг турмуш ўртоғи бўлган. Ушбу оламшумул воқеа Поинт-Клэр шаҳрида, 1991 йил 31 майда бўлиб ўтган. 🔎
2 847
4
#retro_video Адольф Гитлернинг шахсий архивидан топилган тарихий видео. Унинг болалар ва атрофидагиларга қандай муносабатда бўлишини кузатиш даҳшатли. 1941-1944 йиллар. 🔎

гитлер_ева_браун_дом_архив_online_video_cutter_com.mp4

2 875
38
#kun_tarixi 3️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР ⚔️ 324 йил — Рим императорлари Константин ва Лициний қўшинлари ўртасида Адрианопол жанги бўлиб ўтган; ⚔️ 1849 йил — француз қўшинлари Римга кириб, Рим республикасини тугатган; 🚗1886 йил — Карл Бенц дунёдаги ўзи яратган машинада биринчи чиқишни амалга оширган ва 16 км/соат тезликка эришган; 🇹🇷 1915 йил — Туркияда дастлабки биринчи қоғоз пул муомалага чиқарилган; 📺1928 йил — илк телевизорлар сотувга чиқарилган. Уларнинг нархи 75 долларни ташкил этган; ⚔️1940 йил — француз флотининг немислар қўлига ўтишига йўл қўймаслик учун инглизлар Мерс эль-Кебир базасига ҳужум қилишган. Учта француз кемаси йўқ қилинган, минг икки юздан ортиқ денгизчи ўлдирилган; ⚔️ 1944 йил — "Багратион" операцияси доирасида Қизил Армия қўшинлари Минск шаҳрини фашист босқинчиларидан озод қилган; 📢 1948 йил — Албания барча Югославия фуқароларидан мамлакатни тарк этишларини талаб қилган; 💣 1949 йил — Хиросимага атом бомбасини ташлаган бомбардимончи "Энола Гай" самолёти Смитсон музейининг экспонатига айланган; ❌ 1960 йил —АҚШ Конгресси Кубадан шакар олиб киришга тақиқ қўйган; 🇩🇿1962 йил — Франция Жазоир мустақиллигини эълон қилган, референдумда овоз берганларнинг 75 фоизи ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган; 🌏 1973 йил — Хелсинки шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича конференция бошланган. Икки йилдан сўнг Финляндия пойтахтида якуний ҳужжат имзоланган; ⚔️ 1988 йил —Эрон-Ироқ уруши: Форс кўрфазида Америка крейсери Эроннинг йўловчи самолётини уриб туширган. 298 киши ҳалок бўлган; 🇺🇿 1992 йил— "Байрам кунлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. 🔎
Показать полностью ...
2 834
9
Машҳур олим Чарльз Дарвин ўзининг никоҳ тўйидан олдин уйланишнинг "яхши" ва "ёмон" тарафларининг рўйхатини тузиб чиққан. Рўйхатнинг "яхши томонлари" устунига "доимий ҳамроҳ" ва "итдан яхшироқ" деган жиҳатларни киритган. "Ёмон томонлари" устунига эса "Қариндошларни йўқлаб туришга тўғри келади" ва "Китоб сотиб олиш учун кам пул қолади" деган жумлаларни киритган. 🔎
3 189
23
Совет давридаги "Наташа" номли атир "Новая заря" фабрикасида чиққан. Фабрика манзилига Наташанинг гўзаллигига ошиқ бўлган мухлислардан сон-саноқсиз мактублар келган, бироқ атир қутисига расми туширилган қиз аслида Финляндияда фаолият юритувчи профессионал фотомодел бўлган. СССР, 1970 йилларнинг охири. 🔎
2 997
11
2 804
3
#retro_video 1950 йиллардаги радиоактив косметика. Ўша даврларда кексайиш белгиларини яшириш учун радиоактив ниқоб билан косметик преператлар қўллаш одат тусига кирган эди. 🔎

Radioactive_Beauty_Treatment_1950s_Vintage_Fashions_online_video.mp4

3 126
5
21 ёшли Уинстон Черчилль қиролича ҳазрати олияларининг 4-гусарлар (енгил кавалерия) полки таркибида. 🔎
2 713
1
#kun_tarixi 2️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 🌍1499 йил —Охеда экспедициясининг кемалари Жанубий Американинг шимолий қирғоғига яқинлашган. Шу куни Америго Веспуччи Амазонка дельтасини кашф этган; 📜 1776 йил—Филадельфиядаги Иккинчи континентал конгресс Американи Буюк Британиядан ажратишга қарор қилган; 📜 1800 йил —Буюк Британия ва Ирландиянинг бирлашуви тўғрисидаги акт қабул қилинган; ⚔️1853 йил— Россия армияси Молдавия князьлигига бостириб кирган ва Қрим уруши бошланган; 🛫 1900 йил —граф Фердинанд фон Зеппелин томонидан ишлаб чиқилган LZ-1 дирижабли биринчи марта парвоз қилган; 🤾‍♀️1900 йил — Парижда 2-Олимпия ўйинлари очилган; 💬1947 йил— Париждаги Ташқи ишлар вазири В.М. Молотов СССР "Маршалл режаси"да иштирок этмаслигини тасдиқлаган; 📃 1964 йил —АҚШ Сенатидаги узоқ мунозаралардан сўнг Президент Линдон Жонсон 1963 йилда Кеннеди томонидан таклиф қилинган "Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунни имзолаган. Кучга кирган қонун ирқи, дини, жинси ёки миллати бўйича камситишга расман чек қўйган; 🚫1965 йил — Франция Европа иқтисодий ҳамжамиятининг барча йиғилишларига бойкот эълон қилган; 🇻🇳1976 йил —Шимолий ва Жанубий Ветнам бирлаштирилиб, Ветнам Социалистик Республикаси ташкил топган. Пойтахт Сайгон Хошимин деб ўзгартирилган; 🇺🇿1992 йил— "Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинган; 🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган; 📌 2002 йил —Стив Фоссетт дунёдаги биринчи ҳаво шаридаги саёҳатни якунлаган. 🔎
Показать полностью ...
2 911
10
1895 йилда Янги Зеландия аёлларга овоз бериш ҳуқуқини тақдим қилган дунёдаги илк давлат бўлган. Ўша пайтларда дунёдаги бошқа ҳеч бир давлатда аёллар бундай ҳуқуққа эга бўлмаган. 🔎
2 854
2
Номсиз бармоққа никоҳ узугини тақиш анъанаси бизга мисрликлардан бўлиб қолган. Улар ушбу бармоқ орқали ўтувчи вена томири тўғридан тўғри юракка боради, деб ҳисоблашган. 🔎
2 835
10
Жангда ҳалок бўлган Нурмаханов деган қозоқ миллатига мансуб Қизил армия аскарининг ёнидан топилган комсомоль билети. Унинг биринчи саҳифасига "Ўлсам ҳам ортга чекинмайман!" деб ёзиб қолдирилган. Учинчи Белоруссия фронти. 1944 йил 11 октябрь. 🔎
2 749
4
Олмахонинг ўлиб қолса, қийин... 2016 йилда Буюк Британия қамоқхоналаридан бирида тўрт нафар маҳбус погром (тартибсизлик, ғалаён) уюштириб, мебелларни синдиришган, чироқларни уриб туширишган, кейин қамоқхона қаватлари орасига ўрнатилган махсус қутқариш тўрига чиқиб, ўша ерда ўтиришган. "Улар ўзлари билан кўрпа, стуллар, озиқ-овқат, тамаки ва ҳаттоки "Монополия" ўйинини олиб кетишганига қараганда у ерда узоқ вақт қолмоқчи бўлишган", — деган кейинчалик прокурор Гордон Аспден. Ушбу тартибсизликни бостиришга тўрт соат вақт кетган, етказилган зарар эса қарийб ўн минг фунт стерлингни ташкил этган. Исёнчиларнинг ўзлари дарҳол айбларини тан олишган ва камераларига қайтишга рози бўлишган. Уларнинг айтишича, погром уюштиришларига камералардаги доимий тинтувлар, шунингдек, 23 ёшли Кайл Блейки исмли маҳбусга тегишли олмахоннинг ўлими қайғуси сабаб бўлган. Маълумки, баъзи маҳбусларга яхши хулқ-атвори учун камерада уй ҳайвонларини сақлашга рухсат берилади. 🔎
Показать полностью ...
2 828
1
Битта маслаҳат учун 200.000$ 1938 йилда "Marlboro" тамаки компаниясига бир киши келиб, 200,000 доллар эвазига компания даромадини қандай ошириш сирини айтиб беришини маълум қилган. Албатта, компания раҳбари унга шунча пул тўлашни истамаган ва энг яхши мутахассисларни чақириб, бу сирни топишни буюрган. Бироқ, муваффақият сири топилавермагач, ноилож қолган раҳбар истар-истамай 200,000 долларлик чекка имзо чеккан. Бунга жавобан у 5 та сўз ёзилган қоғозни олган: "Тамакини ингичкароқ қилиб ишлаб чиқаринг." Директор шу заҳотиёқ тамакини ингичкалаштириб, ишлаб чиқаришни буюрган. Сир шундан иборатки, ингичка сигарета тезроқ ёниб, тезроқ тугайди ва чекувчилар янгисини сотиб олишга боради. Натижада сотув кўпаяди. 🔎
Показать полностью ...
3 009
13
#retro_video Дунёдаги энг ёш гигант одам. 1936 йил. Роберт Пе́ршинг Уодлоу (инглизчада Robert Pershing Wadlow; 1918-1940) —Гиннес рекордлар китобига биноан тарихдаги энг новча одам ҳисобланади. Гипофиз бези саратонига чалинган Уодлоунинг бўйи қисқа умри мобайнида тинмасдан ўсиб борган. Вафот этганида унинг бўйи 272 смни, вазни эса 199 кгни ташкил этган. Шу тариқа унинг бўйи украиналик Леонид Стадникникидан 19 см (253 см) ҳамда туркиялик Султон Кўсендан 21 смга (251 см) узунроқ бўлган. 🔎
Показать полностью ...

The_Worlds_Youngest_Giant!_1936_1_online_video_cutter_com.mp4

2 791
5
#kun_tarixi 1️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 1813 йил— Англия парламенти Ост-Индия компаниясининг Ҳиндистон билан савдо-сотиқдаги монополиясини бекор қилган; 📰1859 йил — Чарлз Дарвиннинг табиий танланиш гипотезаси Лондоннинг Линней Жамияти протоколларида нашр этилган; 🇨🇦 1867 йил — Канада Буюк Британиянинг доминионига айланган; 🏸 1877 йил— теннис бўйича биринчи Уимблдон турнири бошланган; 🤝 1890 йил— Англия ва Германия Африкадаги таъсир зоналарини иккига бўлишган; 🇺🇿1896 йил—давлат ва сиёсат арбоби, "Ёш бухороликлар" ҳаракати аъзоси ва етакчиси Файзулла Хўжаев таваллуд топган; 🤼‍♂️ 1904 йил — Сент-Луисда (АҚШ) Учинчи Олимпия ўйинлари бошланган; 💊 1911 йил— польшалик биокимёгар Казимерз Функ биринчи марта «витамин» сўзини ишлатган; ⚔️ 1916 йил —Биринчи жаҳон уруши: Сомме жанги бошланган; 📌 1921 йил —Шанхайда 13 делегат Хитой Коммунистик партиясини ташкил қилган; 🚫 1923 йил —Канадада амалда хитойликларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи иммиграция қонуни кучга кирган; ❌1952 йил— АҚШ коммунистик партияси "бузғунчилик фаолияти" учун тақиқланган; 🇫🇷1966 йил —Франция НАТО ҳарбий ташкилотидан чиққан; 💰1966 йил —колхозларда биринчи марта ойлик иш ҳақи жорий этилган; 📜 1991 йил — Прагада Варшава шартномаси ташкилотини расмий равишда тугатиш тўғрисидаги протокол имзоланган; 🇨🇳 1997 йил —Гонконг яна Хитой таркибига кирган; 📌1999 йил— 300 йил ичида биринчи марта Шотландия парламентининг йиғилиши бўлиб ўтган; ✍️ 2000 йил —АҚШда молиявий ҳужжатларни электрон имзо билан тасдиқлашга рухсат берилган; 🇭🇷 2013 йил — Хорватия Европа Иттифоқига қўшилган. 🔎 ‌‌
Показать полностью ...
3 333
10
Японлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида атом бомбасини яратишга ҳаракат қилишган 1941 йилнинг баҳорида бир гуруҳ япон физиклари ўзларининг ядро қуролларини яратишга киришишган. Бироқ, улар ушбу дастур доирасида муваффақиятга эриша олишмаган. Улар барча зарурий билимларга эга бўлсалар ҳам ресурслар етишмаслиги бомбанинг яратилишига тўсқинлик қилган. Мабодо улар бу борада муваффақият қозонишганида жаҳон урушининг якунлари бошқача бўлармиди... 🔎
2 781
0
#uzb "Гул оч ва салом, қуёшли Ўзбекистон" байрами. Волгодонск. 1983 йил. 🔎
2 810
3
Ядровий туризм: ўтган асрнинг 50 йилларида Вегасга келиб, ядровий портлашларни бемалол яқиндан томоша қилиш мумкин бўлган 1950 йиллар Вегасда шундай ажойиб вақтлар бўлганки, одамлар нафақат казиноларда ўйнаши, балки ядровий қўзиқоринларни ҳам кўриш имконига эга бўлган. Меҳмонхона деразасидан қараб, ҳузур билан мартини ичишган. Шаҳардан атиги юз километр нарида Невада ядро полигони жойлашган. Бир пайтлар бутун мамлакатдан сон-саноқсиз сайёҳлар портлашларни томоша қилиш учун Вегасга келишган. Таътил ва байрам кунларида ҳам ушбу диққатга сазовор жой томошабинлар билан гавжум бўлган. 🔎
Показать полностью ...
2 773
1
133 кун давомида сувсиз ва озиқ-овқатсиз солда жон сақлаган денгизчи 1942 йилда немис сув ости кемаси инглиз савдо кемасини чўктириб юборган. Унда хизмат қилаётган хитойлик денгизчи жилет кийиб, сувга сакрашга улгуриб қолган ва сув юзасида бўш сол топиб, унга чиқиб олган. Солдаги озгина сув ва печенье заҳираси тезда тугаб битган. Атлантика океани бўйлаб солда сузиб кетаётган денгизчи ёмғир сувини тўплаб, шуни ичган ва сохта қармоқ билан балиқ тутиб, хомлигича еган, бир сафар чайка қушини тутиб, унинг қонини сўришга муваффақ бўлган. Шундай қилиб, у нақ 133 кундан кейингана солда Бразилия қирғоқларига етиб борган. 🔎
Показать полностью ...
3 655
5
#retro_video Нью-Йорк шаҳридаги осмонўпар биноларни қурувчи усталар ҳаётидан лавҳа. Суғуртанинг йўқлиги албатта кишини ҳайратга солади. 1906 йил. 🔎

строители_на_небоскребе_online_video_cutter_com_2.mp4

2 666
5
#kun_tarixi 3️⃣0️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 📌1520 йил —Испания конькистадорлари Теночтитландан чекинган, бу воқеа "Қайғу кечаси" номи билан танилган; ⚔️1810 йил —Наполеон босиб олинган Голландияни Франция империяси таркибига киритган; 🇺🇿 1868 йил —Самарқанд Россия империяси таркибига қўшилган; 🌉1894 йил— Лондонда машҳур Тауэр кўприги очилган. 📜1894 йил— Корея Хитойдан мустақиллигини эълон қилган; 📰 1905 йил —Альберт Эйнштейн "Ҳаракатланувчи жисмларнинг электродинамикаси тўғрисида" мақоласида махсус нисбийлик назариясининг асосларини баён қилган; ☎️1910 йил — Европа ва Жанубий Америка ўртасида телефон кабелини ётқизиш тугалланган; ⚔️ 1913 йил — Иккинчи Болқон уруши бошланган; 🔫1934 йил — 30 июндан 1 июльга ўтар кечаси Германияда Гитлер буйруғи билан СС чилар ҳужум отрядларини судсиз отиб ташлаган; 📌1941 йил — Pepsi-Cola компанияси Loft қандолат компанияси билан бирлашган; 📌 1948 йил — Bell Laboratories олимлар Уильям Шокли, Уолтер Браттейн ва Жон Бардин транзистор яратилганини эълон қилишган; 🇨🇬 1960 йил —мустақилликни қўлга киритгандан сўнг Белгиянинг собиқ мустамлакаси ўзини Конго Республикаси деб эълон қилган; 🌓1964 йил — Ойнинг яқин масофадан олинган биринчи фотосуратлари нашр этилган; 🇪🇺1970 йил —Буюк Британия, Дания, Норвегия ва Ирландия Европа Иқтисодий Ҳамжамиятига қўшилиш бўйича Люксембургда музокараларни бошлашган; 📚 1997 йил— Буюк Британияда Гарри Поттер асарлари туркумининг биринчи китоби "Гарри Поттер ва сеҳрли тош" нашр этилган. 🔎 ‌‌
Показать полностью ...
3 405
6
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio