The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категория
Гео и язык канала

статистика аудитории Унутилган тарих

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Каналдан пост олганингизда  @unutilgan_tarix  деб ёзинг! Мурожаат учун:  @tezkorxatlarbot  
12 737-19
~3 933
~5
27.14%
Общий рейтинг Telegram
В мире
46 732место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
1 360место
из 2 295
В категории
650место
из 863

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
#иқтибос Мактаб ўқитувчилари бош вазирлар орзу қила оладиган кучга эга. Уинстон Черчилл
3 711
25
Қурбоннинг кўп сонли пичоқ жароҳатлар билан топилган хонадонида, серияли қотил Уилям Хайренс деворга қизил лаббўёқ билан қуйидагича ёзув қолдирган: "Яна кимнидир ўлдириб қўйишимдан олдин илтимос мени тезроқ қўлга олингларю Бу ишдан ўзимни тия олмаяпман". 🔎
5 481
8
Ушбу сурат 2002 йилда Скнилов аэродромидаги авиашоуда олинган. Самалёт қулаган жойдаги томошабинларнинг кўпи афсуски ҳалок бўлган. Ушбу воқеа авиашоулар тарихида энг кўп инсонлар қурбон бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Яъни 77 киши ҳодиса оқибатида вафот этган (улардан 28 нафари болалар), 543 киши жароҳат олган. 🔎
5 499
5
Ўликлар шаҳри (Zawiyyet al Mayyiteen) Мисрнинг Миня видоятида жойлашган. Унинг ҳудуди 4 км га чўзилган ва у дунёдаги ЭНГ КАТТА қабристонлардан бири бўлиши мумкин. У бир неча юз минг ғиштдан ясалган, гумбазлари оқ рангли мақбаралардан иборат бўлиб, ундан мусулмонлар ва қибтий насронийлар фойдаланган. Бу ерда Нилнинг шарқий қирғоғида қурилган ягона пирамида бўлиши билан диққатга сазовор бўлган 3-сулоланинг охирига мансуб кичик поғонали пирамида мавжуд. У шунингдек, қадимги подшоҳлик даврининг (тахминан милоддан аввалги 2686–2181 йиллар) қояга ўйилган қабрларини ҳам ўз ичига олади. 🔎
Показать полностью ...

707734900_474925049E7F7BE2DDDF4B84F22DD4A0_video_dashinit.mp4

5 710
13
Нью-Йорк терактидан сўнг. 11.09.2001
4 464
8
Улар кўп функцияли бўлиб, арпа ва буғдой каби муҳим нарсаларни, ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳатто заргарлик буюмлари каби қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун ишлатилган. Омборхоналар ажойиб ташкилий тизим билан бошқарилган. 1492 йилда ёзилган ва тадқиқотчилар томонидан маълум бўлган энг қадимги ҳужжат деб ҳисобланувчи Агадир Оужарит тахтачаси каби доскалар ёки планшетларда уларни бошқариш бўйича кўрсатмалар мавжуд. "Ламин" номи билан танилган котиб, "Инфлас" деб аталувчи турли қабилалардан ташкил топган ўн нафарга яқин вакилдан иборат қўмита ёрдамида банк фаолиятни назорат қилган. Сақлаш ва ҳимоялашдан ташқари, Игударлар кўп мақсадларда хизмат қилган. Улардан сув омборлари, озиқ-овқат омборлари, уй-жой, масжид ва қоровулхоналар сифатида фойдаланилган. Урушлар, қурғоқчилик, очарчилик, эпидемиялар ёки чигирткалар билан касалланиш даврида Amazigh қабилалари ҳам улардан одамлар ва чорва учун бошпана сифатида фойдаланганлар.
Показать полностью ...
6 391
10
Игудар: Энг қадимги банк тизимими? Кўпгина тадқиқотчилар "Игудар" номи билан танилган Amazigh омборларини инсоният тарихидаги банк тизимларининг энг қадимги шаклларидан бири деб билишади. Асосан жанубий Агадир шаҳри атрофида жойлашган бу омборхоналарни Марокашнинг бошқа минтақаларида ҳам топиш мумкин.

707734900_BF4DFBACFDE38E8FF597BD711D323687_video_dashinit.mp4

6 210
46
Ишончим комилки, ўтган давр хатолари такрорланмайди; биз бутунлай бошқа хатоларга йўл қўйишимиз керак. Уинстон Черчилл 🔎
5 554
22
Қасддан уйни "нишонга" олган учувчи 1976 йил 26 сентябр, якшанба куни эрталаб учувчи Владимир Серков Ан-2 самолётини йўловчиларсиз беш қаватли турар-жой биносига олиб бориб ҳалокат содир этган. Тўқнашув ва ёнғин оқибатида 11 киши, жумладан, учувчи ҳам ҳалок бўлган. Тергов давомида, уйда Серковнинг рафиқаси яшаганлиги аниқланган. У фожиадан бироз олдин эри билан ажрашишини айтиб, боласини ўзи билан олиб кетиб қолган. Сўнгги 30 йил ичида биргина Қўшма Штатларда камида 44 нафар учувчи ўз самолётларини атайлаб авария ҳолатига учратиб, ўз жонига қасд қилишга уринган. Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши томонидан ўтказилган терговга кўра, барча ўз жонига қасд қилган учувчилар эркаклар бўлиб, уларнинг аксарияти севган қизлари ёки хотинларидан ажралганидан қаттиқ депрессияга тушган ёки қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келишгани аниқланган. 🔎
Показать полностью ...
5 645
8
Лондоннинг Саутенд-он-Мерси шаҳридаги кўчада фуқаро мудофааси ходими ва болали аёл ҳаво ҳужуми пайтида. Буюк Британия, 1940 йил. 🔎
5 086
0
Чернобилдаги "Фил оёғи", 1996. Бетон ва қум билан аралашмаси орасидан оқаётган ядро ёқилғиси. Атом электр станциясининг тўртинчи блокининг ертўласида тозаловчилар томонидан топилган. Бугунги кунда ҳам у ҳалокатли бўлиб қолмоқда. Бир дақиқадан камроқ вақт ичида унинг ёнида турган одам, ўлим билан якунланадиган нурланиш дозасини қабул қилиб олиши мумкин. 🔎
5 122
5
1945 йилда Ҳитлер ўзининг ташқи қиёфасини ўзгартириб, яширинишга уринган тақдирда ФҚБ унинг таҳминий ташқи кўринишини шундай тасвирлаган. 🔎
5 402
6
Януш Корчак етимхона болалари билан газ камераси олдида. Треблинка концлагери. 1942 йил 6 август. Януш Корчак - полшалик ўқитувчи, шифокор ва ёзувчи. Келиб чиқиши яҳудий. 1942 йил августда қочиш имкониятига эга бўлиб, у ўзи бошқарган болалар уйининг болалари билан Треблинка қирғин лагерининг газ камерасида ўлишни танлаган. Унга ҳужжатларни бериб, геттони тарк этишни сўрашганда, у шундай деб жавоб берган: "Сиз болангизни бахтсизлик, касаллик ва хавф остида қолдира олмаганингиздек мен ҳам бу ерда ўз болаларимни газ камерасида олдида ёлғиз қолдира олармидим?" 🔎
Показать полностью ...
7 673
10
Бу Стубби лақабли ит бўлиб у биринчи жаҳон урушида аскарларни газ ҳужумлари ҳақида огоҳлантириш ва ярадорларни топиш билан машҳур бўлган. У 18 ой хизмат қилган. Бу даврда ит 17 та жангда қатнашган, урушдан омон қолган ва 1926 йилда вафот этган. Унга сержант унвони ҳам берилган. 🔎
6 929
17
Чаква яқинидаги плантацияда чой тераётган гуржи аёллар. 1910 йил 🔎
6 210
3
Coca-Colaнинг 1890 йилларда ишлаб чиқарган илк шишаларидан бири Бу ичимлик дастлаб оғриқни енгиллаштирадиган сироп сифатида сотилган. Бундан ташқари у тетиклаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи ичимлик саналган. Ичимлик дастлаб иккита асосий ингредиентдан иборат эди: кокаинни ўз ичига олган кока барглари ва кола ёнғоғидан олинган кофеин. 🔎
6 277
42
Ёғоч танк билан ўйин ўйнаётган ўзбек болалари. Ўзбек ССР, 1930 йил. 🔎
5 708
7
Машҳур физик Алберт Эйнштейн тили чиқарган ҳолатдаги машҳур сурати 1951 йилда, туғилган кунида олинган. Эйнштейн ушбу суратни машҳур телебошловчи Говард Смитга жўнатади. У расмга илова тарзида шундай деб ёзган: "Бу имо-ишора сизга ёқади деб умид қиламан. Чунки у бутун инсониятга қаратилган". 🔎
5 143
8
Лондон метросидаги илк поездлар. 1863 йил 🔎
5 758
6
Икки ядровий портлашдан омон қолган Independence авиаташувчи кемаси. Сан-Франциско, 1951 йил. Енгил самолёт ташувчиси Independence кемаси (SVL-22), собиқ Амстердам крейсери. 1942 йилда ишга туширилган, 1946 йилда флотдан чиқарилган. У 1946 йил июл ойида Бикини атоллида атом қуроллари синовлари пайтида нишон сифатида ишлатилган. Ҳаво ва сув ости ядровий портлашларидан омон қолган ва ҳайратланарли даражада яхши сақланиб қолган. Синовдан сўнг у аввал Пеарл-Ҳарборга, сўнгра Сан-Францискога ўтказилди. У ерда 1951 йилгача кемани радиациядан тозалаш бўйича тажрибалар ўтказилди. 1951 йилга келиб, уни бутунлай тозалашнинг иложи йўқлиги маълум бўлди ва Сан-Францискодан 27 миля узоқликда, Фараллон ороллари яқинида 790 м чуқурликда чўктирилди. 🔎
Показать полностью ...
8 088
4
Дрездендаги "Бокира Марям черкови" харобалари ёнида қўйлар ўтлатилмоқда. Германия, 1957 йил. Англия-Америка самолётлари томонидан Дрезденни бомбардимон қилиш пайтида черков бутунлай вайрон қилинган. ГДР ҳукумати молиявий ресурсларнинг етишмаслиги туфайли уни қайта тиклашга эмас, балки содир бўлган воқеаларни авлодларга эслатиб қўйишга қарор қилган. Собор фақат Германия бирлашгандан кейингина қайта тикланган. 🔎
6 351
2
Совет аскарининг қасами. Иккинчи жаҳон уруши бошида Григорий Иванович Пенежко Германия устидан тўлиқ ғалаба қозонмагунча соқолини олмасликка қасам ичади. Уруш охирига келиб, унинг катта қора соқоли бор эди. Григорий Иванович унга аллақачон ўрганиб қолган ва соқолини олишга шошилмасди. 1945 йил 24 июнда у дўстлари билан Ғалаба парадига ташриф буюради. Шунда унга қасамини эслатишади. Тадбирдан сўнг Григорий Иванович соқолини олдиради. Олинган соқол қолдиқларини унинг хизматдошлари эсдалик учун олиб кетишади. 🔎
Показать полностью ...
5 776
8
​​СССРнинг илк хавфсизлик хизмати ҳисобланувчи ВЧКнинг даҳшатли қийноқ усуллари ҳақида Собиқ совет республикалари махсус хизматлари "отаси" бўлмиш ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия)нинг жазо ва қийноқ чоралари жуда даҳшатлилиги билан инсоният тарихида қолган. Чека ходимлар СССРда 1918-1922 йилларда ӯтказилган "қизил террор"нинг асосий воситаси бўлиб, минглаб инсонлар ёстиғини қуритган. Чекистларнинг энг даҳшатли қийноқ усулларидан бири қаҳратoн қишда айбдорни ялонғоч ҳолатда кўчага олиб чиқиб, токи у тириклайин музлаб қолгунига қадар устидан совуқ сув қуйиш эди. Яна бир усулда каламуш билан тўлдирилган қафас айбдор танасига ёпиштирилади ва қафасни иситила бошланади. Қафас исий борган сари жон талвасасидаги каламушлар ягона нажот бӯлган одам танасини тешиб ўтади. Бундай даҳшатли усулни айнан Чека ходимлари ўйлаб топганди. Баьзи ҳудуларда ВЧК қурбонлари қўллари териси шилиниб тушгунга қадар қайноқ сувда қайнатилган. Шафқат нималигини билмаган чекистлар ҳатто қурбонлар бошини тасма билан қисиб, бош суякларни эзиб синдиришган. ВЧК 1922-йили тугатилади, тўғрироғи номи ўзгартирилади. ВЧКдек ваколат эга бӯлмаган ва шафқатсиз қийноқ усулларини қўлламаган бўлса-да, кейинги совет хавфсизлик ташкилотлари ҳам, хусусан КГБ Чека услубида иш юритган. КГБнинг бўлимлари бўлган бугунги кундаги постсовет хавфсизлик хизматлари ҳам, айнан ВЧК давомчилари ҳисобланади. Масалан ҳар йили 20-декабр куни, яъни ВЧК ташкил этилган кунда Владимир Путин собиқ совет давлатлари раҳбарларини Москвага йиғади. Россия махсус хизматлари ҳам ВЧК ташкил этилган кунни байрам сифатида нишонлайди. Ваҳоланки рус махсус хизматлари тарихи анча олдинроқ ташкил этилган оқ подшо махсус хизмати — Охрана билан бошланади. Аммо рус хизматлари айнан ВЧК ташкил этилган кунни уларнинг тарихи бошланиш нуқтаси деб билади. Хуллас шунақа гаплар. Собиқ СССРни мақтайдиганлар бу тузум аслида нималар эвазига барпо қилинганини билишмайди. • Суратда ВЧК асосчиси, шафқатсиз Феникс Дзержинский ва инқилоб доҳийси Владимир Ленин. 🔎
Показать полностью ...
image
6 048
59
Қуёш нуридан электр энергия олиб, ишлаётган холодельник намойиши. 1974 йил. Ўзбекистон. 🔎
6 327
36
1930 йил, Лондон кўчаларида ҳаракатланувчи кутубхона. 🔎
8 893
14
Хитойлик миллиардер Лю Ханнинг ўлим жазосига хукм қилингандан кейинги аҳволи. У мансаб ваколатидан фойдаланиб пора олиш, қариндош-уруғлари ва дўстларини давлат лавозимларига жойлаштириш каби жиноятларда айбланган. 🔎
9 048
19
Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 3 қисм. Шундай қилиб, викинглар қироли мусулмонлар элчисини ўз олдида чўккаллаб туришини кўришни истаганди... Қирол бу сурбет Ал-Ғазолнинг барча таклифларини қабул қилса-да, уни жазолашни хоҳлаган ва саройга кириш эшигини жуда ҳам паст қилиб қайта қурдиртирганди. Ал-Ғазол бир кўришдаёқ ҳаммасини тушунади. Шундай бўлса-да у кириш йўлагидан оёқларини олдинга узатиб эмаклаб ўтади ва қиролнинг олдига чиққач яна қаддини кўтариб тик туриб олади. Ал-Ғазол қиролга қараб: "Ассалому алайкум, сени ва халқинги, шу улуғвор, ҳашаматли, кенг саройингдаги барча кишиларни қутлайман олийжаноб подишоҳ!" дейди. Ал-Ғазол викинглар шоҳини қизариб кетганини кўриб унга ислом динининг асл моҳиятини тушунтира бошлабди. Элчи Қуръондан "Қасос" сурасини викинглар подшосига ўқиб беради. Унда Мусо алайҳиссаломнинг фиравнга қарата : «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, ундан бошқа ўзга ҳеч бир зотдан нажот йўқ! Барча ҳалок бўлади ва қиёматда унинг олдида жавоб беради, барчамиз унинг, яратганнинг олдига қайтамиз» ояларини такрорлайди. Викинглар подшоси Ал-Ғазолга қараб кулиб шундай дейди: "Сен ўз халқингни донишманди экансан. Мен сени ҳор қилиб чўккалатмоқчи эдим, лекин сен менга оёқ учингни кўрсатиб эмаклаб кирдинг ва қаддингни ғоз тутиб олдинг. Сен мени айёрликда енгдинг". Ал-Ғазол викинглар подшосига амир Абдураҳмоннинг хатини ўқиб беради ва совға-саломларини топширади. Солномаларда ёзилишича Ал-Ғазолнинг ташрифи викинглар қироличасини ҳам қизиқтириб қўйган экан. У ҳам Ал-Ғазолни ўз хузурига таклиф қилган. Элчи викинглар қироличасига ислом дини ва мусулмон олами ҳақида гапириб берган. Шу ерда эслатиб ўтишимиз керакки, 2015 йилнинг мартида археологик қазилмалар чоғида, Швеция ҳудудида бинафшаранг шиша билан безатилган узук топилади. Узукда қадимги куфий араб тилида "Аллоҳ йўлида" деган ёзув бор бўлган. Бу ноёб топилма Борг шаҳрининг шимолида жойлашган Борке оролидан топилганди. Узук аёл кишининг қабридан олингани эътиборга молик. Суяклар экспертизаси бу аёлнинг тахминан 850 йилларда дафн қилинганини аниқлаган. Бу айнан Ал-Ғазолнинг викинглар юртига қилган элчилик даврига мос келади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узук викинглар ва мусулмонлар ўртасида сиёсий муносабатлар бўлганининг исботидир. Викинглар ва ибн Фадлан Викинглар олами ҳақида яна бир мусулмон сайёҳи – Ибн Фадланнинг меҳнатлари, унинг келажак авлодларга қолдирган ёзма манбалари жуда ноёб ва муҳимдир. У Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир топшириғи билан бу совуқ ўлкаларга келган эди. Айнан ибн Фадланнинг ҳикоялари "Eaters Of The Dead" асарининг муаллифи Майкл Крайтонни илҳомлантирган. 1976 йилда ёзилган бу асар асосида Голливудда саҳналаштириган "13 жангчи" филмида ибн Фадланнинг образи гавдалантирилган ва бош ролда Антонио Бандерас ўйнаган. Ибн Фадлан 921 йилда Бағдоддан Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир илтебарга (вассали бўлмиш хазарлар шохига), яъни Волга Булғорлари подшоси Алмишга юборган элчилик котиби бўлган. Бу улуғ саёҳатда ибн Фадлан викинглар билан ҳам учрашган. У викинглар ҳақида шундай ёзади: "Мен Булғор (Идил, Волга) бўйига келиб лагер қурган руссларни кўрдим. Мен олдин ҳеч қачон бундай оқ баданли, тик қоматли одамларни кўрмаганман. Уларнинг қўлларида болталар, қиличлар ва калта ханжарлар бор. Улар қуролларини ҳеч қачон қўймас эканлар. Лекин улар оддий тозалик (гигиена) қоидаларига амал қилмайдилар. Уларнинг умуман ювинишмайди, жирканч, кир-чир, қон чапланган қўлларидаям таомланиб кетаверишади". Бу викингларнинг Ироқ ерлари ва Бағдодгача савдо-сотиқ билан келган даврларини ўз ичига олган йиллар эди. Уларнинг қабрларидан араб пуллари динорлар топилаётганиям бежиз эмас. Бу тарихни ўрганар эканмиз, биз аждодларимиз бўлган мусулмонлардан, уларнинг илми, обектив қарашлари, тозалиги, ҳалоллигидан ғуруримиз ортади. Улар Ал-Ғазолий, ибн Фадланлар каби жасур, ақлли бўлганлигидан фахрланамиз! Тамом 🔎
Показать полностью ...
8 162
24
Рок, марихуанна, микроавтобус. Ҳиппилар ким эди? Ҳурматли ўқирманлар! Бугун сизларга қизиқ бўлган одамлар гуруҳи ҳақида айтиб бермоқчимиз. Пост узун шу боис яхшилаб жойлашиб олинг. Писта чақишлар, ҳуштак чалишлар, бақиришлар, ахлат ташлашлар ва баклашкага нос туфлаб кетишлар бўлмасин. Маданият билан, гулдурос қарсак чалиб, лайк босиб кетсангиз бўлди😁 Демак биз бошладик! 1960-йилларда Буюк депрессия ва иккинчи жаҳон уруши каби нотинчликлардан кейин одамлар капиталистик маиший ҳаётни ўзлари учун орзуга айлантиришганди: яхши иш, бошпана, икки нафар фарзанд, машина, якшанба кунлари черковга бориб ибодат қилиш имконияти. Нормал ҳаёт учун шулар кифоя. Аммо иқтисодий ўсиш даврида улғайган бумерлар авлодини бундай ҳаёт қониқтирмасди. Улар кўпроқ нарса исташарди. Ва улар янги субмаданият – ҳиппи маданиятини вужудга келтиришди. Бу шунчаки субмаданият эмас, балки ўзига хос исён ҳам эди. ♦️ Ҳиппи “англаган, ҳаёт мазмунини билувчи” деган маънони ёки happy сўзидан келиб чиқиб “бахтли” деган мазмунни ифодалайди деган қарашлар мавжуд. Ҳиппининг пайдо бўлишидаги асосий мотивлардан яна бири бу АҚШ ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатларига нисбатан эътироз кайфияти эди. 1955-1975 йилларда кечган Веетнам уруши америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлган, ёшлар ўзларига ёт қадриятлар учун бегона юртда қурол кўтаришни исташмасди. Ҳарбий ҳаракатлар мажбурий ҳарбий хизматга зид равишда ҳиппи тинчлик ва эркин танлов ҳуқуқини илгари сурарди. Улар уруш, ядровий қуролланиш, жониворларни истеъмол қилиш, консерватизм кабиларга қарши чиқишган. Ҳиппилар flower power (гул кучи)га ишонишарди, яъни ҳар қандай ёмонликка тинчлик ва гўзаллик орқали қарши туриш мумкинлигини илгари суришган. Инсон дин, севги, яшаш тарзи, сиёсат – барчасида эркин ва тенг бўлиши, мажбуриятлардан холи бўлиши ҳамда имкон қадар табиат билан уйғунликда ҳаёт кечириши керак деб ҳисоблашарди. Мунчоқ ёки иплардан қилинган маржон ва билакузуклар тақиш, ёрқин ранглар билан бўялган, гуллар ва ўсимликлар тасвири туширилган, табиий матолардан кенг бичимда тикилган кийимлар кийиш, вегетарианлик, севгидаги ўта эркин муносабатлар, психотроп (асосан ЛСД ва марихуана) моддалар қабул қилиш, рок мусиқа тинглаш, муқим турар жойга эга бўлмаслик кабилар ҳиппиларга хос эди. Улар шарқона диний қарашлар (даосизм, буддизм)ни синаб кўришар, медитация билан шуғулланишар, коммуналарга уюшиб яшашар ва ресурсларни ўртада тенг тақсимлаган ҳолда кун кўришарди. 🚌 Ҳиппилар аниқ бир рамзни ўзлари учун танлашмаган. Ўз қарашларига мазмунан мос белгилардан фойдаланиб боришган. Мисол учун, эски микроавтобус (кўпинча Фолксваген русумида) ҳиппи жамиятларининг асосий элементларидан бири эди. Микроавтобус ёрқин рангларга бўялган, тинчликка ва муҳаббатга чорловчи лозунглар туширилган бўлар, ҳиппилар бу автобусда АҚШнинг консерватив муҳит юқори бўлган ҳудудларига саёҳат қилиб ўзларини намойиш қилишни яхши кўришган. “Уруш билан эмас, муҳаббат билан машғул бўлинг” – бу ҳиппилар шиори эди. ☮️ ☯️ Ғоз панжасини эслатувчи, ядровий қуролланишга ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларга қарши пасифик белгиси ҳам ҳиппилар томонидан кўп қўлланилган. Ва албатта ҳаётда барча нарса гармонияга асосланганини акслантирувчи Ин ва Ян белгиси ҳам ҳиппиларнинг рамзларидан бири эди. Гапимизни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни ушбу машҳур гапи билан якунлаймиз: Бу каналдаги постларини қадрига етинглар. Мактаб, институтда ўргатилмайдиган нарсалар ҳақида ўргатади. Like ҳам эсдан чиқмасин 😁 🔎
Показать полностью ...
image
5 752
13
1920 йил Константинопол(Истанбул)даги маҳаллий тадбиркор. У стулларни орқасида кўтариб, чарчаган сайёҳларга 10 цент эвазига ижарага берган. 🔎
5 142
11
АҚШ, 1941 йил Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШда яшовчи хитойликлар америкаликлар нафратига дучор бўлмаслик учун кийимларига суратдагидек ёзувлар япиштириб юрганлар. Суратдаги ёзув таржимаси: Мен хитойликман. Япон эмасман 🔎
5 331
3
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio