الخدمة متاحة أيضًا بلغتك. انقر للترجمةعربسكا
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала

статистика аудитории Zafarbek Solijonov

Фақат реклама:👉  @Victorbek  😎 Жаннатмакон каналим:👉  @Zafarello  
33 363-42
~12 110
~5
47.57%
Общий рейтинг Telegram
В мире
33 427место
из 78 777
В стране, Узбекистан 
180место
из 430
В категории
1 424место
из 2 793

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенцияси ратификация Конвенцияда меҳнат фаолияти жараёнида ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш, шу жумладан, иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш назарда тутилган.  👉
2 270
7
Қаерни қарама куф-суфчи табиб босиб кетганди. Одамлар шифо излаб, уларнинг ўлжасига айланаётганди. Кўзингга қараб, алдашади аксари. Шайтанатдаги ракни даволаган табиб чолниям унутинглар. Бўлмаган гаплар. Яхшики, давлат вақтида ҳаракат қиляпти. Халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан тиббий ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиш маъмурий жавобгарликка Сенатда бугун шу лойиҳа муҳокама қилинди. 👉
Xalq tabobati sohasidagi faoliyat bilan shug‘ullanish huquqiga ega bo‘lmagan shaxs tomonidan tibbiy tashxis qo‘yish va davolash xizmatlarini ko‘rsatish maʼmuriy javobgarlikka sabab bo‘ladi
Senatning navbatdagi yalpi majlisida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish to‘g‘risida”gi Qonun ko‘rib chiqildi. Mamlakatimizda aholi sog‘lig‘ini saqlash va yana-da yaxshilash, kasalliklarning oldini olish hamda ularni davolash, shuningdek odamlarning sog‘lig‘i va farovon
2 347
6
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, Ўзбекистоннинг давлат суверенитети ва хавфсизлигига зид бўлган, халқнинг шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи гаплар айтган чет эл фуқаролари Ўзбекистонга киритилмайди, агар улар Ўзбекистонда бўлса, депортация қилинади ва қатор молиявий тақиқларга 👉

file

7 174
14
Диққат, дўстлар! иловасининг Eats бўлимида EVOS’дан ажойиб акция! 119 минг сўмдан буюртма бериб, EVOS менюсидаги барча таомлардан 20% чегирма олинг! Бу сизнинг севимли бургерлар, шаурма ва бошқа мазали таомларни фойдали нархда татиб кўриш имкониятингиз. Нима қилишингиз керак? 1️⃣ очинг 2️⃣ Eats бўлимига киринг 3️⃣ EVOS’ни танланг, 119 минг сўмдан ортиқ миқдорда овқатга буюртма беринг ва 20% чегирмага ега бўлинг! 👉
4 630
7
Оилавий (маиший) зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда Оилавий (маиший) зўравонлик бўйича ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат ишни судда кўриш жараёнида, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкинлиги Сенат раиси Танзила Норбоева бу борада ўз муносабатини берди: "Ҳимоя ордери берилиши – бу ишимиз битди дегани эмас. Бу зўравонликка қарши курашиш ишининг бошланиши. Чунки жабрланган шахсга тиббий, ижтимоий, психологик, иқтисодий, молиявий ёрдам берилиши керак бўлади. Лекин зўравонга нисбатан бизда ҳозирча ҳеч қандай ишлар ташкил қилинмаяпти. Тузатиш дастурини ишлаб чиқиб, индивидуал тарзда ҳар бир шундай шахс билан, бизга ёт бўлган иллатларга қарши ишлашимиз керак. Шунинг учун бу масалага комплекс ёндашиш лозим. Бу масалалар билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яхши ишларни бошлади. Лекин ушбу Агентлик атрофида барча мутасадди вазирлик ва идоралар бирлашиб ишлаши талаб этилади". ЖССТнинг маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Тазйиқ ва зўравонлик оқибатида ўлим келиб чиққан ҳолларнинг 38 фоизида унинг турмуш ўртоғи ёки у билан бирга рўзғор қуриб яшаётган шахснинг айби бўлади. 👉
Показать полностью ...
4 652
10
Норбоева Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига 3 ой муддат берди: "Уч ой ичида стандартлар нафақат ишлаб чиқилиши, балки тайёр бўлиш лозим. Барча вазирлик, идоралар учун мана шу сизнинг ишлаб чиққан ва тасдиқлаган стандартларингиз асос бўлади. Қонун қабул қилингандан кейин сизнинг стандартларингиз асосида ҳамма ўз фаолиятини йўлга қўйиши керак. Шунинг учун бу сизга жуда катта масъулият юклайди. Нафақат Ўзбекистон психологлар ассоциациясининг, балки халқаро тажрибани ҳам ўрганиш керак бўлади. Демак, стандартлар бўйича ҳозирги замон талаблари, ҳозирги одамларнинг ҳолатини ўрганиш керак. Бизда бу йўналишда қандай муаммолар бор? Шунинг учун бу масала жуда жиддий ва муддатингиз жуда ҳам кам. Тезроқ ишлаб чиқишингиз керак бўлади". 👉
Показать полностью ...
5 047
16
Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиняпти. Сенат мазкур ҳужжат муҳокама қилинди. Қонунда психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс раҳбари психология соҳасида олий маълумотга эга бўлиши кераклиги назарда тутилмоқда. Психологик ёрдам кўрсатиш соҳаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, бепул психологик ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифаларини аниқлаштириш, аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги профессионал уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш кўзда тутиляпти. Шунингдек, психология йўналишидан бошқа олий маълумотга эга бўлган шахслар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишдан аввал психология мутахассислиги учун қайта тайёрловдан ўтиши кераклиги белгиланмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда. 👉
Показать полностью ...
4 837
16
ҒАЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА 500 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА  ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ 🤔 Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги  Қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилди. 💬 Жумладан, Ғазғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғазғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш билан таъминлаш учун маиший техника ва тикув машиналари харид қилиш мақсадида 4 та савдолар бўйича бошланғич нархи 514,0 млн сўмлик товар, иш ва хизматларни бажариш бўйича эълонлар жойлаштирилган. ✔️ Ўрганишлар давомида, мазкур амалга оширилган давлат харидларининг барчасида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатлари баҳолаш мезонлари бўйича тўғри баҳоланмаганлиги аниқланди. ☝️ Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан  буюртмачи ташкилотга белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди. 👉
Показать полностью ...
4 443
7
Сенатимиз раиси Танзила Норбоева Бойсундаги форс-мажор ҳолати бўйича муносабат берди. Вафот этганларнинг яқинларига сабр тилади, бу ҳолат шахсан президент ва давлатимиз назоратида эканини урғулади. Марҳумларнинг оиласи, уларнинг таъминоти масаласи ҳам ташлаб қўйилмаслигини алоҳида таъкидлади. 👉
5 070
15
Сенат 57 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Онлайн ёритилмоқда, доимгидек.
Oliy Majlis Senatining ellik yettinchi yalpi majlisi
#senat #yalpi_majlis_57 Oliy Majlis Senatining 57 - yalpi majlisi.
5 198
11

file

1
0
🤖Bu bot orqali quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin: • Instagram - (stories/post/IGTV/reels) • TikTok - (video/photo) • YouTube - (video/mp3/playlist/shorts) • LIKEE - (video) • Pinterest - (video/photo) • Facebook - (video) • Twitter - (video/photo) • Snapchat - (video) • Threads - (video/photo) • Telegram Stories - (video/photo) • Youtube Qidiruv Shazam: • Qo'shiq nomi yoki ijrochi ismi • Ovozli Xabar • Video • Audio @Video_Yuklaw_Bot | @Video_Yuklaw_Bot
152
3
Актуаллиги йўқолган стреотиплардан воз кечиш керак! "Айрим стреотиплар туфайли эр-хотин жуфтлик сифатида шаклланмаяпти. Оилада ижтимоий роллар бузиляпти. Келин бўлиб келяптида, рафиқа бўлиб шаклланиб улгурмаяпти" - Венера Эрметова. Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат. Кўринглар:

file

5 405
11
Халқ табобатини тартибга солувчи қонунни қабул қилиш таклиф қилиняпти Табиий усуллар билан даволаш кўплаб мамлакатларда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. Айниқса, Хитой ва Ҳиндистонда халқ табобати миллий даражада қабул қилиниб, тиббий хизматлар тизимининг бир қисми ҳисобланади. Бундай тизим аҳолига янада кенг имкониятлар яратиб, саломатликни сақлашда турли усуллардан фойдаланиш имконини беради. Ўзбекистонда ҳам халқ табобатини расмий мақомга келтириш зарурати туғилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси халқ табобатини замонавий тиббиётга интеграция қилиш ва расмий тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқмоқда. Бу қонун қабул қилинса, соҳа вакиллари учун аниқ талаблар белгиланади, шунингдек, халқ табобати усуллари қонуний асосда ривожланади. Қонун лойиҳаси аҳолига табиий маҳсулотлар орқали даволаниш учун янада ишончли тизим яратишга қаратилган. Шифобахш ўсимликлар, табиий доривор маҳсулотлар етиштириш ва уларни тайёрлашнинг қонуний назорат қилиниши халқ саломатлиги учун муҳим кафолат бўлади. Бу қонун халқ табобатини янги босқичга олиб чиқиши ва замонавий тиббиёт билан биргаликда ишлаш имкониятини ошириши мумкин. Мен бу ташаббусни тўғри деб ҳисоблайман. 👉
Показать полностью ...
5 197
12
Янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида содда тилда тушунтириш берилибди Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Ҳозиргача бу тизим ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар, ҳатто, бу тизим ҳақида эшитмаганлар ҳам бор. Буни сайлов ҳақидаги постлар остида қолдирилган изоҳлардан ҳам билиб олсак бўлади. Ҳозир замон анча ўзгариб, матн ўқишга эриниб қолган бир пайтимизда видео орқали тушунтириш берилиши, мана бу ҳақиқий ёндашув. Хўш, Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида, яъни аниқ бир шахсга овоз бериш орқали, қолган 75 нафари пропорсионал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга овоз бериш орқали сайланади. Сиёсий партиялар пропорсионал тизим асосида сайланадиган депутатлар бўйича 75 нафардан 100 нафаргача номзодлар киритиладиган партия рўйхатларини тузиб, уни марказий сайлов комиссиясидан рўйхатдан ўтказади. Аввалги сайловларда гўлиб бўмаган номзодларга берилган овозлар инобатга олинмасди. Масалан, депутатлик ўрни учун курашган 5 нафар номзоддан ғолиб бўлган номзодга 51 фоиз сайловчилар овоз берган бўлса, қолган тўрт нафар номзодга берилган 49 фоиз овоз амалда парламентни шакллантиришда аҳамиятга эга эмасди. Аралаш сайлов тизимида эса сайловчиларнинг ҳар бир овози келгусида депутатлик ўринларини шакллантиришда инобатга олинади. Ҳар бир овоз депутатлик ўринларини ҳисоблашда аҳамиятга эга. Бу тизимда депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби билан юқоридаги видеода батафсил танишишингиз мумкин. 👉
Показать полностью ...

file

5 678
40
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган. Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди. 👉
Показать полностью ...
5 564
15
Охирги воқеалар кетма-кетлиги шуни кўрсатяптики, бу диёрда АЭС қуриш керакмас, қуриб пулини қиладиган қилиб-қилиб кетаркан. Оддий битта муаммони ҳал қилишга четдан одам чақиришадиган бўлса, АЭСда муаммо чиқса кўринг, буларнинг аҳволини. Мен АЭС қурилишига юз фоиз қаршиман, айниқса Россия деган босқинчи давлат билан. АЭС қурилишига кетиши мумкин бўлган даврда бошқа муқобилини қилавериш керак. Шу вақтгача қилиняптиям. 👉
6 817
32
Бир пайтлар Адолф Гитлер «Тинчлик бўйича» Нобел мукофотига номзод бўлган. Бу факт. Орадан озгина вақт ўтгандан кейин эса Жаҳон Урушини бошлаган. Аслида уни тинчлик бўйича эмас, уруш бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатиш керакмиди? Албатта бундай кутилмаган фактлар кўп. Гитлер шахсияти ҳақида жуда узоқ гапириш мумкин. Унинг урушларда қўллаган тактикалари ва умуман ҳаётининг энг муҳим жиҳатлари ҳақида «Худди шундай»да қилинган мана бу видеода билиб олишингиз мумкин: 👉
Показать полностью ...

file

6 568
35
Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолиблари тақдирланди Тақдирлаш маросими IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Улардан, жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган. . 👉
Показать полностью ...
6 389
9
Мигрантлар учун суғуртага кирадиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилиняпти Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мигрантлар учун ҳам ташаббуслар ишлаб чиқибди. Мигрантларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан бири. Партия меҳнат мигрантларининг ҳимояси ва ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш таклифини илгари суряпти. Бу нима беради? Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш, яъни суғурта дастурларини кенгайтириш, уларга тиббий ёрдам, пенсия ва ишсизлик кўмаги кўрсатиш, суғуртага кирадиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш имконини беради. Умуман олганда, авваллари чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимиз турли муаммоларга дуч келиб қолган пайтларда қаерга мурожаат қилишни, кимдан ёрдам олишни билмасди. Бундай масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган Call-марказлар ташкил этилди. Йилдан йилга уларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланиб келяпти. Энди эса ушбу ташаббус улар учун янада енгиллик бериши аниқ. Мигрантлар ҳам эсдан чиқарилмай шу каби ташаббуслар ишлаб чиқилаётгани қандай яхши.
Показать полностью ...
5 712
10
Ливанда "Ҳизбуллоҳ"чиларнинг пейжерлари оммавий портлади. Бу каби портлашлар Суриядаям бўлгани айтиляпти. Жароҳатланганлар 3 мингга яқинлашган, айримлари оғир аҳволда, ўнга яқини вафот этган. Портлашлар айни бир вақтда бошланган. Бунда Исроил Моссади, ҳакерларининг қўли борлиги таҳмин қилиняпти. Пейжер батареяларидаги литий ҳаддан ташқари қизиши натижасида портлаши мумкинлиги айтиляпти. Ҳизбуллоҳчилар ҳарбийларига телефонданмас, пейжер ва шу каби хавфсиз бўлган техникалардан фойдаланишни тавсия қилган бўлган, Исроил хавфсизлик хизмати кузатмасин деб. Физика + информатика ўқиб, бу соҳаларни зўр ўзлаштирганлар, халқини илм-фанга етаклаганлар душманини шундай йўқ қиляпти. Энди ўзинга савол бер. Сен нима қилишинг керак экан? Мулоқотда кабутарга қайтишингми ёки тинмай ўқийвериш? 👉
Показать полностью ...

file

file

8 200
72
Ўзбек тили камбағалми? Сигма Подкастнинг таржимон Мирзоҳид Музаффар билан сони анча катта мавзуга бағишланди. Йил бошида жаҳонга машҳур “Тахтлар ўйини” ўзбекчага таржима қилинганини эшитиб хурсанд бўлгандим. Tаржимони шу подкаст қаҳрамони — Мирзоҳид экан. Ёш бўлишига қарамай шундай мураккаб таржимани амалга оширган ва бу билан чекланиб қолмаслиги аниқ бўлган ўзбек шоири таржимони билан суҳбатни кўришни тавсия қиламан. Томоша қилинг:

file

6 512
12
Туризмни ривожлантиришда энг муҳими туристни ўша мамлакатда узоқроқ қолишини таъминлаш. Турфа хилликни кўрсатиш. Банд қилиш, ижобий маънода. Самарқанда келган турист саёҳатини неча кунга режалаштирган бўлса, яна бир кун қўшишига тўғри келадиган бўлди. Ички туризмдаям шундай. Оилавий Самарқандга бордик. Боқий шаҳар, унинг атрофидаги гўзал манзаралардан баҳра олдик. Айланиб қайтдик. "Savitsky Plaza" меҳмонхонасида тунадик. Ҳамма шароити бор. Асосийси, эрталаб туриб, балкондан чиқиб, чуқур нафас олсангиз, ҳамма чарчоқлар чиқиб кетади. Боринглар😎 👉
Показать полностью ...
5 390
6
⚡️Мақом санъати – бу халқимизнинг бебаҳо маданий бойлиги бўлиб, асрлар давомида ривожланиб келган мусиқий анъана ҳисобланади. У чуқур фалсафий маъно ва руҳий мазмун билан тўйинган асарларни ўз ичига олади. Мақомлар одатда торли ва зарбли чолғуларнинг бой ҳамда мураккаб оҳанглари орқали ижро этилади. Ушбу санъат ўзида халқимизнинг кўҳна маданияти, қадриятлари ва ички кечинмаларини акс эттиради. Ўзбек мақом санъати бугунги кунда ҳам ўз жозибасини йўқотмаган ва дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу санъат авлоддан-авлодга ўтиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси сифатида сақланиб қолмоқда. Қурултой'нинг навбатдаги сонида мана шу кўҳна санъат турининг илдизлари ҳақида зўр суҳбат ташкил этилди. Меҳмон — Ўзбек миллий мақом санъати маркази, «Устоз-Шогирд» мактаби бўлими бошлиги Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Вахобов. 👉
Показать полностью ...

file

6 939
15
ХДП аъзоси жамоат транспортини ривожлантириш масаласида тўғри гапирди. Ҳамма ўзини ҳурмат қилган ривожланган давлатларда шаҳар пиёдаларники бўлади. Автомобиллар йўли қисқариб, улар пиёдалар сайр қилиши, эркин ҳаракатланиши учун қайтарилади. Биздаям салмоқли ишлар қилиняпти. Жамоат транспорти анча қулай бўлди. Анвархон Темирхонов айтганидек, метро ва автобус бекатлари орасидаги масофаям қисқарди. Бекатда тушибоқ метрога йўл олиш мумкин. Лекин бу етарлимас. Жамоат транспортини янада қулай қилиш керак. Таксида борадиган 1 соатлик йўлига жамоат транспортида йигирма минут сарфласин. Ана шундагина одамлар вақти сарфини ҳисоблайди, солиштиради. Шундагина жамоат транспорти жозибаси ортиб боради. 👉
Показать полностью ...

file

6 379
14
Дорилар рекламасини чеклаш керак — Миллий тикланиш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси соғлиқни сақлаш соҳасидаги муҳим ташаббусларини эълон қилди. Ташаббуслар бугунги куннинг актуал муаммоларидан келиб чиққан ҳолда ишланланган. Хусусан, партия таклиф этаётган дори воситалари рекламасини чеклаш, антибиотикларни қатъий рецепт асосида берилишини таъминлаш ташаббуси. «Док-1 Макс» оқибатида қанчадан қанча болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ фожиа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида муаммоларни яққол кўрсатди. Бизнинг содда халқимиз кўпинча ўзини-ўзи даволамоқчи бўлади, аниқ ташхисни билмасдан, рекламага ишониб, турли дориларни ичади. Бу вазиятда давлат албатта чора кўриши керак. Масалан, хорижда дорихоналар фаолияти, дори-дармонлар рекламаси устидан жиддий назорат ўрнатилган. Партия билдираётган ташаббус ҳам хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ишланган ва аҳоли учун жуда аҳамиятли.
Показать полностью ...
8 137
22
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азиз Уруновнинг ташкилотга аъзолик бўйича 18 та давлат билан музокаралар якунига етибди. ЖСТга кириш учун жами 47 та давлатнинг розилигини олишимиз талаб этилишини ҳисобга олсак, бу бўйича ҳали қилинадиган ишлар борлигини кўриш мумкин. Ташкилотга қўшилиш бизга нима бериши-ю, иқтисодиётимизга таъсирлари қандай бўлиши ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Мен эса бошқа бир масалага эътибор қаратмоқчиман. Айни пайтда дунёнинг 164 мамлакати, жумладан қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва ҳатто Афғонистон аъзо бўлган ташкилотга қўшила олмасак, бу бизнинг халқаро имижимизга ҳам салбий таъсир қилмай қолмайди. Шундоқ ҳам ташкилотга қўшилиш бўйича энг узоқ давом этаётган жараён Ўзбекистон билан кузатилмоқда. Бундан буён бу жараён яна қанча кечикса, ЖСТга киришимиз ҳам қийинлашиб бораверади. Шунинг учун, Либерал-демократик партия томонидан ЖСТга қўшилишни тезлаштириш учун унинг стандартларига жавоб бериш, хусусан, тадбиркорларга берилган имтиёзларни адолат ва тенглик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди, деб ўйлайман.
Показать полностью ...
8 756
23
Z Авлод янгиликлардан қўрқмайди. Улар бошқаларга қараганда янгилик ва ўзгаришларни осон қабул қилишади. Ўзларини кўп нарсада синагиси келади. Бизга ўхшашмайди, қисқаси) Қўштирноқ подкастда Z авлод ҳақида суҳбат. Агар сиз Z авлод кимлигини билмасангиз ёки билсангиз  ҳам бу суҳбатни кўринг. Тавсия қиламан. 🔗 👉

file

8 282
19
Рақамлаштириш энди сайловда. Қилса бўлар эканку! МСК томонидан ОАВ ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренингда қатнашдик. Семинарда мени ижобий маънода ҳайрон қолдирган янгиликлардан бири “E-Saylov” тизимининг қулайликлари бўлди. Энди бу тизим натижасида ОАВ аккредитацияни худди уйга пицца буюртма қилгандек осон ва қулай амалга оширишар экан. ОАВ ўзига қулай бўлган жойдан тизимга бир-икки маълумотни киритади. Аксарият маълумотларни тизимни ўзи бошқа тизимлардан тортиб олади ва аккредитация ҳақида QR кодли гувоҳнома тизимдан юклаб олинади. Бўлди вассалом. Олдингидай ҳужжатлар тўплаб сайлов комиссиялари эшигида сарсон юришларга чек қўйилди. Ушбу тизим ишга туширилиши натижасида сайловга оид 60 турдаги муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилиб, ортиқча ҳужжатлар ҳаракати, вақт сарфи ва бюрократияга барҳам берилар экан. Шунингдек, МСК экспертлари томонидан сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Айниқса, семинар ўтказилаётган жойга ўрнатилган сайлов участкасининг макети ва унда ташкил этилган симуляцион сайлов жараёни шахсан менда яхши таассурот қолдирди.
Показать полностью ...
8 332
21
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида туман Солиқ инспекцияси ходимлари — 12 август солиқчилар кунини нишонлаш учун ҳудуддаги “Моварауннаҳр” ресторанида қарзга еб-ичди. Тонгги соат 03:00 га қадар ресторанни ёпган солиқчилар ҳисоб-китобга келганда, ўзини мастга солиб, бирин-кетин қоча бошлади. Хуллас, ўша кунги еб-ичар қарз бўлди. Бир ҳафта ўтганидан кейин ресторан эгаси Анвар Янгибоев солиқчилардан пулини сўради. Сўради-ю, боши балога қолди. Ресторанини ёпишга киришишди, ўзини 6 суткага тиқтирди. Кўкдала туман суди. Бу ҳақда “”га тадбиркорнинг ўзи ҳикоя қилиб берган. 👉
Показать полностью ...
9 490
48
Последнее обновление: 11.07.23
Политика конфиденциальности Telemetrio