Сурхондарё вилояти Денов туманидаги ҳолат
Айтишларича, Опен бюджетдан ютган кўпгина маҳаллаларда лойиҳага қўйилган 3-3,5 км йўллар учун пул етмаслиги айтилиб, тендерга жойлаштирувчи комиссия томонидан 2-2,5 км йўл учун лойиҳа тасдиқланаётган экан. Лойиҳачилар Опен бюджетда ютилган пул 3 кмга етмаслигини айтиб, маҳалла раисларига ўзлари таклиф қилган лойиҳа бўйича қўл қўйдириб олишган.
Оқибатда Сурхондарёда маҳаллий аҳоли ва маҳалла раиси ўртасида можаро юзага келган.
Манбаларга кўра, лойиҳага қўйилиб, ютган кўчаларни белгиланганидан камроқ асфальт қилиш деярли барча ҳудудларда бор экан. Тендерга жойлаштирувчи лойиҳачиларнинг маҳаллага келиб айтадиган биринчи гапи «бу пулларинг, бунча асфальт қилишга етмайди. Кўнсанглар шу» деб километрдан қисқартириб кетаркан.
Расмийлардан изоҳ кутиб қоламиз.
👉 @Uzbekistan24HD
Показать полностью ...