Сервіс доступний і на вашій мові. Для перекладу натиснітьУкраїнська
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео и язык канала
Не указано

статистика аудитории 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

Иломий канал Реклама жойлаш учун 👉  @SR_Reklama  
19 4100
~0
~0
0
Общий рейтинг Telegram
В мире
39 665место
из 78 777
В категории
1 227место
из 2 333

Пол подписчиков

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое количество женщин и мужчин подписаны на канал.
?%
?%

Язык аудитории

Если это ваш канал, тогда можете узнать какое распределение подписчиков канала по языкам
Русский?%Английский?%Арабский?%
Количество подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Время жизни пользователя на канале

Если это ваш канал, тогда можете узнать как надолго задерживаются подписчики на канале.
До недели?%Старожилы?%До месяца?%
Прирост подписчиков
ГрафикТаблица
Д
Н
М
Г
help

Идет загрузка данных

Почасовой прирост аудитории

    Идет загрузка данных

    Время
    Прирост
    Всего
    События
    Репосты
    Упоминания
    Посты
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    🎞 30-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    olamga nur sochgan oy 30-qism.mp4

    27 386
    40
    🎞 29-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga_Nur_Sochgan_Oy_29_qism_o'zbek_tilida_HD_|_Оламга_Нур_Сочган.mp4

    29 988
    28
    🎞 28-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    olamga nur sochgan oy 28-qism.mp4

    24 244
    19
    🎞 27-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga_Nur_Sochgan_Oy_27_qism_o'zbek_tilida_HD_|_Оламга_Нур_Сочган.mp4

    24 726
    17
    🎞 26-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga_Nur_Sochgan_Oy_26_qism_o'zbek_tilida_HD_|_Оламга_Нур_Сочган.mp4

    21 618
    22
    🎞 25-Қисм 🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga_Nur_Sochgan_Oy_25_qism_o'zbek_tilida_HD_|_Оламга_Нур_Сочган.mp4

    20 056
    18
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 24-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    @islomuz_kanal_Olamga_nur_sochgan_oy_24.mp4

    18 846
    19
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 23-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    @islomuz_kanal_Olamga_nur_sochgan_oy_23.mp4

    18 128
    25
    РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАГАНЛАР Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас”, дедилар. Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    17 075
    36
    #Мўминнинг_қалқони китобидан АЁЛЛАРГА ХОС МАСАЛАЛАР 5. Савол: аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими? Жавоб: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб берилади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик». Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзанинг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар. 6. Савол: аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади? Жавоб: ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади. 7. Савол: рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, ҳайз қонини кечиктирса бўладими? Жавоб: одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши жоиз бўлади. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръий қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. 8. Савол: рўзаси туфайли эмизикли аёлнинг сути камайса ёки тўхтаб қолса рўзани тутмаса бўладими? Жавоб: агар бола сут ўрнини босадиган нарсаларни истеъмол қилаверса ёки бошқа аёлнинг сутини эмаверса, онага рўзани тўхтатиш жоиз эмас. Бундай шароит топилмаса, рўза тутишни кейинроққа қолдирса бўлади. Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза туфайли ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар, рўза тутмайдилар. Уларга каффорат вожиб бўлмайди. 9. Савол: аёл киши қолдирган рўзаларини кетма-кет тутиб бериши шартми? Жавоб: узри сабабли қолдирилган рўзанинг қазоси фарз бўлиб, уни имкон қадар тезроқ тутиб бериш лозим. Лекин кетма-кет бўлиши шарт эмас. Фуқаҳоларнинг кўпчилиги қазо рўзани орада қолдирмасдан, кетма-кет тутишнинг мустаҳаб эканига иттифоқ қилишган. Лекин бу нарса шарт қилинмаган. 10. Савол: аёл кишининг қазо рўзалари жуда кўпайиб кетса, тавба қилиб, истиғфор айтса кифоя қиладими? Жавоб: бепарволик, дангасалик туфайли қолдирилган рўзалар зиммада вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганликнинг гуноҳи кечирилади. Лекин зиммадаги барча қазо рўзаларни тутиб бериш зарур. Қолдирилган рўзаларга одамнинг умри етмаса, қодир бўлганича қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилиш лозимдир. Қодир бўлганича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз. Бунда фидя тўланмайди, қазонинг кетма-кет бўлиши ҳам шарт эмас. Узрли аёллар (касаллик, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби) узрлари кетгандан кейин вафот этишса, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлса, ўшанча кунлик рўзанинг ­фидясини васият қилиш зиммаларига лозим бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    15 316
    43
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 11. Савол: каффорат рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади? Жавоб: қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоратини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узри тугагач, келган жойидан давом эттириб кетаверадилар. Лекин каффорат рўзасини тутаётган аёл бошқа узр туфайли икки ой ичида бирор кунлик рўзани очиб юборса, қайтадан бошлайди. Бундан ҳайз кўриш мустасно, нифос мустасно эмас. 12. Савол: рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими? Жавоб: рўза ҳолатида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди. 13. Савол: Рамазон кунларида ҳайз ёки нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши вожибми? Жавоб: Рамазон кунларида ҳайзи ёки нифоси субҳи содиқдан кейин тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб, рўзадорга ўхшаб туриши мустаҳабдир. 14. Савол: аёл киши бўйи баравар сувни кечиб ўтса рўзаси очиладими? Жавоб: одатий йўллардан ичига сув киргани аниқ бўлмаса, очилмайди. 15. Савол: субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб, рўзани ният қилса бўладими? Жавоб: йўқ. Аёл кишининг рўзаси дуруст бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан покланган бўлиши лозим. 16. Савол: субҳи содиқдан аввал ҳайз қони тўхтаган аёл ғусл қилмасдан ҳам рўза тутса бўладими? Жавоб: ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса улгурадиган вақт қолганда тўхтаса, ғусл қилмаса ҳам рўза тутиш лозим бўлади. Ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса улгурмайдиган вақтда тўхтаса, рўза тутиш лозим бўлмайди. Бу ҳайз кўриш одати ўн кундан оз бўлган аёллар учундир. Агар ҳайз ўн кун давом этса, улар рўзани бошлаб, сўнг ғусл қиладилар. 17. Савол: рўзадор аёл касаллиги туфайли фаржига бирор нарса киритса, рўзаси очиладими? Жавоб: ичкарига нарса киргани боис рўзаси очилади. Лекин фаржига ёки ортига даволаниш мақсадида субҳи содиқдан аввал ёки ифторликдан кейин бирор нарса қўйса ва шу ҳолатда рўза тутса, рўзаси очилмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    13 738
    20
    РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР! • Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди: Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди. Иккинчиси: Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади. Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун истиғфор айтадилар. Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: «Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, Менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар», дейди. Бешинчиси: Рамазоннинг охирги кечаси бўлганда, уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади», деган эдилар, (атрофдагилар): «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» дейишди. Шунда у зот: «Йўқ! Агар ишчилар ишларини тугатсалар, ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!» (Яъни бу мукофот улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилади, Қадр кечасининг савоби алоҳида берилади). ✍️ Насоий ва Байҳақий ривоят қилишган. 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    17 069
    90
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 22-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    @islomuz_kanal_Olamga_nur_sochgan_oy_22.mp4

    12 274
    19
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 18. Савол: ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси? Жавоб: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا، فَتَقَبَّلْ مِنَّا، إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар». Дорақутний ривоят қилган. عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ  إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ، إِنْ شَاءَ اللهُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар. Байҳақий ривоят қилган. 19. Савол: нималар билан ифторлик қилиш суннат? Жавоб: пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир. عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : «إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ، فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَعَلَى مَاءٍ، فَإِنَّهُ طَهُورٌ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган. 20. Савол: масжидда ифторлик қилса бўладими? Жавоб: масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади: а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар); б) Масжидни покиза сақлаш. Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алиюл Қорийнинг «Мирқотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    12 226
    10
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 21. Савол: аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими? Жавоб: оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади. عَنْ أَبِي عَطِيَّةَ، قَالَ: دَخَلْتُ أَنَا وَمَسْرُوقٌ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَقَالَ لَهَا مَسْرُوقٌ: رَجُلَانِ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ ، كِلَاهُمَا لَا يَأْلُو عَنِ الْخَيْرِ، أَحَدُهُمَا يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، وَالْآخَرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، فَقَالَتْ: مَنْ يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ؟ قَالَ: عَبْدُ اللهِ، فَقَالَتْ: هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللهِ  يَصْنَعُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ. Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масруқ унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди Муслим ривоят қилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    11 470
    19
    САҲАРЛИК ҚИЛИНГЛАР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк қилманглар. Чунки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади", дедилар. Имом Аҳмад ривояти. 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    10 951
    27
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 22. Савол: саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми? Жавоб: саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради. 23. Савол: бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими? Жавоб: рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади. 24. Савол: халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими? Жавоб: бу нотўғри фикр. 25. Савол: баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими? Жавоб: қазо лозим бўлади, каффорат эмас. 26. Савол: саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими? Жавоб: саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    10 675
    4
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 21-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    @islomuz_kanal_Olamga_nur_sochgan_oy_21.mp4

    9 894
    16
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 22. Савол: саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми? Жавоб: саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради. 23. Савол: бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими? Жавоб: рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар. Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади. 24. Савол: халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими? Жавоб: бу нотўғри фикр. 25. Савол: баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими? Жавоб: қазо лозим бўлади, каффорат эмас. 26. Савол: саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими? Жавоб: саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    9 947
    3
    АЛЛОҲ ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилади: “Шундай рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси фақатгина очликдан бошқа нарса эмас. Яна қанчадан-қанча кечаси туриб намоз ўқувчилар борки, уларнинг (намозда) туришидан фақатгина уйқусизлик қолади, холос” (Ибн Можа, Аҳмад ва Байҳақий ривояти). ИЗОҲ: Агар банда рўза тутиб, қайтарилган ишлардан тийилмаса, Аллоҳга тақво қилмаса, унинг кун бўйи оч юриб, ташна бўлгани қолади. Унга ҳеч қандай савоб берилмайди. 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    10 050
    16
    #Мўминнинг_қалқони китобидан РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР 27. Савол: нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими? Жавоб: томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори ичкарига ўтади, шу сабабли рўза очилади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозоль ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутиб беришади. Агар қиш кунида ҳам аэрозоль ишлатмай тура олишмаса, рўза тутиб, эҳтиёт юзасидан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки унинг қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзал. 28. Савол: милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими? Жавоб: агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. 29. Савол: ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очиладими? Жавоб: ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзадорлигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди. 30. Савол: қулоқ ёки киндикка сув киргизилса, рўза очиладими? Жавоб: киндикка сув киргизиш билан рўза очилмайди. Қулоққа ғусл пайтида сув кириб кетса ҳам рўза очилмайди. Лекин қасддан киргизилса ва мия тарафга етиб борса, рўзанинг очилиш-очилмаслигида ихтилоф бор. Хулоса шуки, қулоққа дори томизилса рўза очилишига, сув кирса очилмаслигига иттифоқ қилинган. 31. Савол: сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими? Жавоб: сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    9 468
    12
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 32. Савол: рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими? Жавоб: рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади). 33. Савол: укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими? Жавоб: уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. 34. Савол: тиш олдирса рўза очиладими? Жавоб: рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. 35. Савол: ғарғара қилиш билан рўза очиладими? Жавоб: рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади. 36. Савол: эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими? Жавоб: 1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди. 2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. 3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади. 37. Савол: ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими? Жавоб: шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. 38. Савол: қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими? Жавоб: бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. 39. Савол: рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими? Жавоб: тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади). 40. Савол: рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими? Жавоб: рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади. 41. Савол: суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими? Жавоб: рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди. 42. Савол: рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими? Жавоб: сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади. 43. Савол: касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми? Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал. 44. Савол: рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими? Жавоб: истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    9 497
    13
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 20-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga_nur_sochgan_oy_20.mp4

    8 944
    17
    РЎЗА ТУТИБ ЁЛҒОН ГАПИРУВЧИЛАР Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимки (рўзадор ҳолида) ёлғон сўз ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ таоло у банданинг таом ва ичимлигини тарк қилишига муҳтож эмас” (Бухорий ва Абу Довуд ривояти). 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    9 030
    11
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 45. Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими? Жавоб: ҳапдори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ, ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди). 46. Савол: сурма қўйиш билан рўза очиладими? Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолатларида сурма қўйганлар. Сурмани кўп қўйиш натижасида ҳалқумида сурманинг таъмини сезса ҳам рўза очилмайди. 47. Савол: ошқозон касаллиги билан оғриган рўзадор бемор зонд ютса бўладими? Жавоб: зонд қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди. Агар бирор таомни ипга боғлаб, ютса ва ипнинг бир учи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб олиш мумкин бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади. 48. Савол: жароҳатларга дори қўйилса рўза очиладими? Жавоб: фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган: а) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳати; б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат; Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойларга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди,чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса ёки унга пичоқ ё шу каби нарса санчиб олинса, тиғи илигигача етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди, чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди. 49. Савол: рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими? Жавоб: ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари «рўза очилади» дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби халқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал. 50. Савол: эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими? Жавоб: очилмайди. Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди. 51. Савол: кислород билан сунъий нафас олдирилса рўза очиладими? Жавоб: соф кислороднинг ўзи бўлса, бошқа бирор дори қўшилмаган бўлса, рўза очилмайди, чунки у нарса оддий ҳаводан бошқа нарса эмас. Ҳаво билан эса рўза очилмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    8 919
    15
    🎙Рўза Аллоҳ учун ┅══════════┅ 🕌 ┅══════════┅ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇

    Ro'za Alloh uchun.mp3

    8 264
    64
    #Мўминнинг_қалқони китобидан 52. Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими? Жавоб: бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак. 53. Савол: рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими? Жавоб: унутган бўлса очилмайди. 54. Савол: сақич чайнаса рўза очиладими? Жавоб: рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир. 55. Савол: ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими? Жавоб: йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди. 56. Савол: рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими? Жавоб: йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди. 57. Савол: рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар? Жавоб: рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир: 1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар. 2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш. 3. Баданга, бошга ёғ суртиш. 4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир. 5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ. 6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас. 7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин. 8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар. 9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади). 10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган. 11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди. 12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    Показать полностью ...
    8 248
    10
    РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИШ ФАЗИЛАТИ Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар». Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ✨🌟 «ISLOM YULDUZLARI» 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
    8 095
    13
    🎙Рамазон фазилати ┅══════════┅ 🕌 ┅══════════┅ 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 🌟✨ КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇

    Ramazon fazilati.mp3

    7 951
    45
    🗂 Оламга нур сочган ой (Исломий сериал) 🎞 19-Қисм Кинони барча қисми шу каналда ↙️

    Olamga Nur Sochgan Oy 19-qism (1).mp4

    7 918
    20
    Последнее обновление: 11.07.23
    Политика конфиденциальности Telemetrio