The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу

статистика аудиторії Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Telegram: telegram.me/axborotxizmati Web-sayt: www.namangancity.uz 
3 0980
~0
~0
0
Загальний рейтинг Telegram
В світі
72 026місце
із 78 777
388місце
із 430
У категорії
2 748місце
із 2 793

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
#тайинлов Жамшидбек Баходиров Наманган вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди. Ж.Баходиров 1985 йилда Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган. 2007 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Иш фаолиятини 2008 йилда Чуст тумани ғазначилик бўлинмаси мутахассислигидан бошлаган. 2009-2012 йилларда Чуст тумани ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлими бошлиғи, 2015-2017 йилларда Чуст тумани ҳокимининг иқтисодий- ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар Чуст тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Показати повністю ...
826
10
Марказий Осиёда ягона бўлган ўзига хос тематик боғ “туристик ташриф қоғози”га айланган “Афсоналар водийси”да 62-халқаро гуллар фестивали доирасида "Ўзбегим палови маданияти" танлови ўтказилди Наманган бугунги кунда нафакат анвойи гуллари, бетакрор табиатга эга масканлари, қолаверса, гастрономик туризми билан ҳам ички ва ташки сайёхлар эътиборини қозонмокда. 62-халқаро гуллар фестивали доирасида ўтказилган "Ўзбегим палови маданияти” танлови намаганлик ошпазларнинг миллий таом тайёрлашдаги бор маҳоратини яна бир карра намоён этиш имконини берди. Наманганда бўлиб ўтаётган 62-Халкаро Гуллар Фестивали узок-якиндан келаётган гул шайдоларини мафтун этаётгани айни ҳакикат. Айникса, фестивал доирасида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар. концерт дастурлари ҳамда шоулар эса янада сайёхлар окимини Наманган сарн чорламокда. "Афсоналар водийси" тематик паркида 4 кун мобайнида ўтказилган "Ўзбегим палови маданияти" танлови наманганлик ошпазларнинг нафакат махоратини кўрсатиш, колаверса, тажрибалар алмашиши билан аҳамиятли бўлди. Мусобакада 100 дан ортик ошпазлар катнашиб, унинг финал боскичи энг махоратлилар ўртасида кечди. Мисол учун. Наманган шаҳридаги "Бешчинор" ошхонасининг ёш ошпази Яхёхон Абдулхаевнинг битта козонда 2 хил ошни тайёрлагани барчанинг ҳайратига сабаб бўлди. Танловда ўзбек халқининг миллий таоми ҳисобланган ошнинг барча турларини тайёрлашга эътибор қаратилди. Қазили, каватакли, саримсоқпиёзли, галипсили ошлар девзира, чўнғара, лазер гуручларида пиширилди. Шунингдек, ошхона ва ресторанлардаги хизмат килиш тажрибалари хам кўрсатилди. Финал боскичи иштирокчилари белгиланган вакт оралигида ош тайёрлаб, ҳакамлар ҳукмига ҳавола этдилар. Наманган вилоятида гастрономик туризм йилдан-йилга ривожланаётганини эътироф этдилар. Такдирлаш маросимида ғолиблар номи эълон килинди. "Энг ёш ошпаз", "Энг ёши улуғ иштирокчи", "Энг мазали ўзбек таоми", "Энг мазали каватакли ош", "Энг мазали саримсоқпиёзли ош", "Фаол иштироки учун" каби номинациялар белгиланиб, голибларига диплом, эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуритдинов, вилоят ошпазлар уюшмаси раиси Осим Инамбаев иштирок этди. Наманган вилояти Маданият ва туризм бошқармаси ахборот хизмати
Показати повністю ...
1
0
1
0
Фоторепортаж | Наманган вилояти делегациясининг Халқаро бизнес форумда иштироки «Жалолобод вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва яшил туризмни ривожлантириш» мавзусидаги Халқаро бизнес форум бўлиб ўтмоқда | | | |
467
0
#online Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро бизнес форум доирасида Наманган ва Жалолобод вилояти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди Икки ҳудуд раҳбарлари Абсаттор Сыргабаев ва Шавкатжон Абдураззоқовлар томонидан имзоланган ҳужжат туристларни жалб қилишда ўзаро муносабатлар тамойилларини белгилаб беради. Шунингдек, тадбир давомида Наманган ва Жалолобод шаҳарлари, Учқўрғон-Навкент, Янгиқўрғон-Ахси, Тўрақўрғон - Тўқтагул туманлари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик битимлари имзоланди. Бизнес форум ўз ишини давом эттирмоқда. | | | |
Показати повністю ...
373
3
#online «Жалолобод вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва яшил туризмни ривожлантириш» мавзусидаги Халқаро бизнес форуми ўз ишини бошлади Уни Жалолобод вилояти губернатори Абсаттар Сыргабаев кириши сўзи билан очиб берди. - Ушбу нуфузли форум унинг иштирокчилари учун ҳамкорлик ва фикр алмашиш майдони вазифасини бажариб беради. Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича Наманганнинг ҳам ўз тажрибаси бор. Форум давомида албатта бу борада икки томонлама манфаатли келишувлар бўлади», - деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз сўзида. Шунингдек, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакыт Торобаев, Қирғиз Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Темир Сариев, Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди бошқаруви раиси Артём Новиковлар Бизнес форум ишига қутлов сўзларини йўлладилар. Жалолобод шаҳрининг истиқболдаги ривожлантириш режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, Наманган-Жалолобод ҳамкорлиги бўйича тайёрланган видеролик намойиш этилди. | | | |
Показати повністю ...
1
0
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio