Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео і мова каналу

статистика аудиторії ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. 
Показати весь опис
8 9190
~0
~0
0
Загальний рейтинг Telegram
В світі
60 153місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
1 666місце
із 2 295
У категорії
2 006місце
із 2 333

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Погодинне зростання аудиторії

    Триває завантаження даних

    Час
    Приріст
    Всього
    Події
    Репости
    Згадування
    Пости
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    ​​ҚИЗНИ ЮБОРИНГ ЁКИ СЕПНИ... Шайхи тариқат, Мавлоно Мунир Аҳмад ҳазратлари айтадилар: Мўхтарам дўстлар! Энди, тушуниб олингки, шариъат ва суннатга мувофиқ никоҳдагина барака бўлади. Бир одам бор эди. У менга ўзи шундай айтиб берди: «Мен ўзимнинг никоҳ пайтимда қиз тарафга бордим ва улар барча сеп жиҳозларини чиқариб қўйганларини кўрдим. Шунда мен: «Буларнинг барчаси нима? Мен билан ё қизни юборинг ёки сепни, иккисини олиб кетмайман», дедим. Шунда улар: «Ўғлим биз ўзимиз ҳиммат қилиб беряпмиз. Сиз хеч нарса сўраганингиз йўқ эди», деб тушунтирдилар. Мен: «Сиз нима десангиз деяверинг. Мен “Алигарҳ”да ўқиганман. Менга бу нарсалар керак эмас», дедим. Ахири, мажбур бўлиб қизни машинага ўтказдилар.  У жаноб айтадиларки, мен ўшанда уларни машина орқасига кичикроқ нарса қўйганларини кўрдим. Мен ўша пайт хеч нарса демадим. Бир неча кундан сўнг қизларини кўргани келдилар. Гап орасида, қизим мен бир кичкинагина сандиқчани машина орқасига қўйган эдим деди. У: «Отажон, мен билмайман. Менинг хабарим йўқ», деди. Шунда, қайнонам менга: «Ўғлим, мен машина орқасига бир нарса қўйган эдим», деди. Мен: «Нима қўйган эдингиз? Ўша жойда турган бўлса керак», дедим. Хайронлик ила айтгач, мен бировни юбордим. У машина орқасига нарса қўйилганини кўрди. Мен уни олиб келтирдим ва уни очдим. Ичида бир жуфт кийим, бир сопол коса ва бир қалам ёки нимадир бор эди. Мен қайтариб юбориш яхши эмас деб ўйладим. Шунинг учун бир одамни чақирдим, сен буни ол дедим ва сопол косани бошқа бир одамга бериб юбордим. Айни шу тарзда уларнинг кўз олдида барча нарсани тақсимлаб бердим. (У жаноб айтадиларки:) Учрашганимдан бери ҳозиргача ўн йил ўтди. Лекин хеч қачон биз эр-хотин оғиз очмадик. Яъни, эр хотин ўртасида хафалик ва жанжал бўлмади. Демак, дўстлар! Бундай никоҳда барака бор. Ўйлаб кўрингки, биз Аллоҳ учун никоҳ қилган эдик, мол дунё учун эмас. (“Шадий суннат ке мутаабиқ кижийе – “Тўйни суннатга мувофиқ қилинг” китобидан. 69-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси). 👉 👉 👉
    Показати повністю ...
    image
    1 394
    20
    ​​Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир. 1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган. 2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган. 3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир. Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир. Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ ⬇️⬇️⬇️
    image
    1 782
    28
    💠 ФАЗИЛАТЛИ ОНА..! 💠 ▪️Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб: - Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди. ▪️Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим. Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди. ▪️Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди: - Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими? Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим. ▪️Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди. ▪️Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.. Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад. ▪️Сурани 10 марта қайтаришди. Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди. ▪️Болалари онасига: - ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин. Кейин биргалашиб, Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ .. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.. ▪️Сўнгра фазилатли она сўради: - энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди... ▪️Кейин ҳаммалари бирданига: Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд. ▪️Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди. ▪️Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим. Фазилатли Она: - Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман. ☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!✔️ [👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ» КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!!]()
    Показати повністю ...
    3 376
    103
    🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊 🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺 ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅Жавоби топилган “машҳур” савол ❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима? 👉
    Показати повністю ...

    file

    1 929
    195
    • Дунёдаги энг гўзал нарса: Аллоҳнинг муҳаббати! • Жаннатдаги энг яхши нарса: Аллоҳни кўриш! • Китобларнинг энг манфаатлиси: Аллоҳнинг Китоби! • Халойиқнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Расулидир! 🍂🌹🍂АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🍂🌹🍂 [👉 ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНККА БОСИНГ]() ════════════════════
    2 498
    30
    🍃Севги керак болса Аллох етади, 🍃Бойлик керак болса Соглик етади. 🍃Дин керак болса Ислом етади, 🍃Ибодат керак болса Намоз етади. 🍃Дуст керак болса Курьон етади, 🍃Душман керак болса Шайтон етади. 👉 👉 👉
    2 590
    45
    ​​🌹Кечиринг ё Росулуллоҳ! Бидъатлар тўрига илиниб кетдик, Мазлуммиз золимдек кўриниб кетдик, Хар хил фирқаларга бўлиниб кетдик, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Зулматга отябмиз соф дилимизни, Иғволар қилябмиз бир-биримизни, Кофирга сотябмиз ўз сиримизни, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Дунё ишларидан бўшамай қолдик, Оят хадис билан яшамай қолдик, Хақиқий умматга ўхшамай қолдик, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Қалбимиз матохга бойланди бу кун, Юракка хасадлар жойланди бу кун, Динимиз ниқобга айланди бу кун, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Мўъминмиз деймиз-у қалб кўзимиз кўр, Умматмиз деймиз-у амалимиз ғўр, Гердайиб юришда биз хаммадан зўр, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Тинчликка алданиб тиниб юрибмиз, Кофирлар ўйнига кўниб юрибмиз, Кўзимизни махкам юмиб юрибмиз, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Тиниқ булоқ сувин вох лойлаябмиз, Эх бизлар дунё деб хеч тўймаябмиз, Очкўз бўлиб қолдик еб тўймаябмиз, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Дунё ташвишидан бир он тинмаймиз, Хақ билан ботилнинг фарқин билмаймиз, Ёмон одатларни канда қилмаймиз, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Сигарет чекябмиз мусулмонмиз деб, Ароқ ҳам ичябмиз мусулмонмиз деб, Фахшни қучябмиз мусулмонмиз деб, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! Кўрмайин эргашдик изингиз хаққи, Жаннатда порлаган юзингиз хаққи, "Умматим!" дедингиз сўзингиз хаққи, Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ! ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️ 👉@OshiqunNabiy канали - Набий ﷺга ошиқ Қалблар учун!💫✨ ➡️Биз билан Расулуллоҳ ﷺни ҳайотларини ўрганинг!⬇️
    Показати повністю ...
    image
    2 654
    46
    МУСЛИМА ҚЎҒИРЧОҚЛАР 🧕🏻Тўпламда 2 та қўғирчоқ бўлади 🧕🏻Иҳлос ва Фотиҳа суъраларни ўқийди 🎁Фарзандларингиз учун муносиб ҳадия 💸Нархи: 295 минг 📞Буюртма учун: 998906700070 📲Телеграмдан: 🚘Етказиб бериш хизмати бепул: 👉

    file

    1 686
    10
    🌹Қуръон ўқиган банда...🌹 📖 Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди, Ҳар соат дақиқасин яхшиликка боғлайди. 📖 Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди, Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди. 📖 Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди, Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди. 📖Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди, Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди. 🌴Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди, Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди. 📖Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди, Гўзал тарбия билан нур-Исломга йуллайди. 📖Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди, Хидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди. 📖Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди, Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди. 📖Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди, Яхши - ёмон кунларин сабр билан боғлайди. 📖Қуръон ўқиган эрлар касбу корин поклайди, Ризқини ҳалоллигин ибодатга йўллайди. 📖Қуръон ўқиган аёл торликда "дод" демайди, Ризқини Аллоҳдан деб, шукурга бел боғлайди. 📖Қуръон ўқиган аёл кенгликда ховлиқмайди, Сармоя сарфлашда исрофга йўл қўймайди. 📖Қуръон ўқиган келин бахтини кўп ўйлайди, Келин бўлган уйини ўз уйим, деб уйлайди. 📖Қуръон ўқиган келин қайсарлик ҳеч қилмайди, Чақимчилаб ҳаммани душман қилиб қўймайди. 📖Қуръон ўқиган қайнона ёшлигини ўйлайди, Насиҳатни Қуръону, ҳадис билан қўллайди. 📖Қуръон ўқиган она қизим омонат, дейди, Омонат эгасини вафо билан сийлайди. 📖Қуръон ўқиган олим илмин риё қилмайди, Бидъату хурофотга ҳалқини йўлламайди. 📖Қуръон ўқиган олим ҳидоятдан тоймайди, Намозда қоим туриб, ҳалқин дуо айлайди. 📖Қуръон ўқиган қўшни муросани ўйлайди, Жанжал қилиб ҳар ишда ғийбат қилиб юрмайди. 📖Қуръон ўқиган қуда таъмагирлик қилмайди, Қудачилик ишларин Ислом билан боғлайди. 📖Қуръон ўқиган шогирд устозини сийлайди, Роббига дуо қилиб мағфиратин сўрайди. 📖Қуръон ўқиган банда жигарларин ўйлайди, Алоқани Аллоҳнинг арқонига боғлайди. 📖Қуръон ўқиган банда қабрни кўп ўйлайди, Ҳар амалин зўр қилиб, қабрини зийнатлайди. 📖Қуръон ўқиган банда Қиёматни ўйлайди, Гувоҳ бўлур Қуръон деб, амалга бел боғлайди. 📖Қуръон ўқиган банда тинчликни кўп ўйлайди, Ҳар ҳолатда ақлини ҳадис билан боғлайди. 📖Қуръон ўқиб муслима тавфиқ сўраб йиғлайди, Қабул қилар Аллоҳ деб кўп умидлар айлайди🌴 ✔️ҚУРЪОНИ КАРИМ👇
    Показати повністю ...
    3 687
    124
    ✍️ Кунларнинг бирида... Бир бой киши камбағал одамга ачиган таомлар тўлдирилган идишни узатди. (Камбағал хурсанд бўлиб идишни уйига олиб кириб кетди) Камбағал идишни бўшатиб, уни тозалаб олиб чиқди. Ўрнига чиройли гулларни тўлдирди. Уни бойга олиб чиқди. Бой ҳайрон қолди. Камбағалдан нима учун бундай қилганини сўради: «Сенга айниган нарсаларга тўла идиш берсам, сен эса ўрнига гул тўлдириб чиқибсан!». Фақир айтди: «Ҳар бир инсон қалбидаги нарсани беради». ✍️ Ибрат ва хулоса: Қалбингизда доим гўзал нарсалар бўлсин!!! 👉 👉 👉
    Показати повністю ...
    2 771
    54

    IMG_3215.MP4

    IMG_3219.MP4

    IMG_3216.MP4

    IMG_3211.MP4

    IMG_1585.MP4

    IMG_0593.MOV

    1 588
    0
    ☝️Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «Ҳой Абу Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Лаббай!» деди, бироқ «Лаббай!» деганда овози онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди… Энди ҳар биримиз ўзимизнинг ҳолимизга бир назар ташлайлик-чи… 👉 👉 👉
    2 544
    51
    ☝️Ота-онангиз ҳаёт эканлар, уларга кўп-кўп яхшилик қилинг ва кўзингизни очиб, уларнинг юзига узоқ-узоқ боқиб олинг! Чунки шундай кун келадики, унда уларни кўриш учун кўзларингизни юмишингиз керак бўлади. [👉 ]()
    2 601
    61
    🧕СОЛИҲА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар - хил тасаввур қилади. Солиҳа аёл: 🌸 У, барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади - дегани эмас. 🌸 У, эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас. 🌸 У, эрига охиратни эслатишдан чарчамайди. 🌸 У, агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади. 🌸 У, эри олиб келганига рози бўлади. 🌸 У, эри ғоиб бўлганда, мол- мулкини, бола - чақасини, уй - жойини муҳофаза қилади. 🌸 У, оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди. 🌸 У, эридан ўзгани сирдош тутмайди. 🌸 У, дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди. 🌸 У, эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради. 🌸 Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди. 🌸 У, эрини ҳолатига қараб муомала қилади. Эркаликни кўтарадиган вақт истаганча эркалик қилади. Кўтармайдиган вақт, меҳрибон онасидай бўлиб олади. 🌸 У, фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади. 🌸 У, ҳаромдан қаттиқ нафратланади. 🌸 У, ўзгаларга ҳасад қилмайди. 🌸 У, эрининг ота - онасига гўзал муомилада бўлади. 🌸 У, номаҳрамларга яқин йўлашни ҳаёлига ҳам келтирмайди. 🌸 У, ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади. 🌸 У, беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди. 🌸 У, ҳамиша Исломий филмларга, нашидаларга, тиловатларга мойил бўлади. Фарзандлари учун, Исломий фақат Исломий ахлоқни ўргатувчи мултфилмлар кўрсатади. 🌸 У, қўпол, баджаҳл бўлмайди. 🌸 У, асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди. 🌸 У, эри ҳақидаги шубҳа - гумонлардан нари бўлади. 🌸 У, эрини қизғонади. 🌸 У, эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади. 🌸 У, эри шодлигида эркатой қиздай, маҳзунлигида меҳрибон онадай бўлади. 🌸 У, кечиримли бўлади. 🌸 У, келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди. 🌸 У, доно бўлади. 🌸 У, урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, полпис, беэътибор бўлмайди. 🌸 У, соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди. 🌸 У, эридан ақллик эканини исботлашга урунмайди. Ақллироқ бўлган чоғида ҳам, буни унга сездирмайди. Тўғрироқ фикрни ҳикмат билан етказади. 🌸 У, кўчага интиладиган бўлмайди. 🌸 У, кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради. 🌸 У, ҳар - ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди. 🌸 У, эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди. 🌸 У, ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради. 🌸 У, фақат эри учунгина ясанади. 🌸 У, гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади. 🌸 У, мободо эр ғазаб қилгудай бўлса, фақат сукут қилади. Гап қайтариб, олишмайди. 🌸 У, уй - жойини покиза тутади. 🌸 У, ўзи учун борлиқ бу эри деб билади. 🌸 У, жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади. 🌸 У, ўта кетган қайсар бўлмайди. 🌸 У, вазиятлар тақазосига кўра доно ва ёш гўдакдай бўла олади. 🌸 У, эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди. 🌸 У, фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради. 🌸 У, ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади. 🌸 У, юқоридагиларни барини ичига олади. 👉 👉 👉
    Показати повністю ...
    2 221
    64
    #Хикматлар 📚Ҳикмат аҳлларидан бири айтади: 🌹“Тўрт нарса гўзал, аммо тўрт нарса яна-да гўзалдир: 🍃Эркакларнинг ҳаёси гўзал, бироқ аёлларнинг ҳаёлий бўлишлари янада гўзалдир; 🍃Ҳар кимнинг адолати гўзал, аммо бошлиқларнинг адолатли бўлишлари янада гўзалдир; 🍃Қариларнинг тавбаси гўзал, аммо ёшларнинг тавба қилишлари янада гўзалдир; 🍃Бойларнинг сахийлиги гўзал, аммо камбағалларнинг сахий бўлиши янада гўзалдир” 👉 👉 👉
    2 429
    31
    ​БИР АЁЛНИ ХАЁТИ Муаррих Мақризийнинг Сафро исмли аёли йигирма ёшида вафот этган. Тарихчи шу аёли ҳақида ҳикоя қилади: 770 ҳижрийда Қоҳирада туғилди. 782 ҳижрийда никоҳимиз ўқилди. 786 ҳижрийда ўғлимиз Муҳаммад туғилди. 789 ҳижрийда ўғлимиз Али туғилди. 790 ҳижрийда аёлим вафот этди. Ўлимидан кейин унинг ҳақига кўп истиғфор айтардим. Бир куни туш кўрибман. У ўша кафанланиш онидаги суратида олдимга кириб келди. Унинг ўлганини билиб турган эмишман. - Онаси, сенга юбораётган совғаларим етиб боряптими, - дедим, айтётган истиғфорларимни назарда тутиб. - Ҳа, хожам, сиздан ҳар куни ҳадялар келиб турибди, - деди у. Кейин йиғлаб юборди ва: - Биласиз-ку, ҳадяларингизга яраша жавоб қилолмайман, - деди. - Қўявер, парво қилма, яқинда кўришамиз... Аллоҳ раҳмат қилсин, ёш бўлишига қарамай, дину диёнатда ҳам, вафою садоқатда ҳам, тозалигу иффатда ҳам замонасининг зўри эди. Унинг ўрнини боса оладиган аёл кейин менга насиб қилмади... Ҳижрондан йиғлоқи кўзларим бедор, Фироқ не эканин суйганлар айтсин. Чархнинг кажравлиги бунчалар бисёр, Унинг бедодини туйганлар айтсин. Аллоҳ у билан жаннатида бирлаштирсин. Ҳар иккимизни афву мағфиратига буркасин. Муқим Маҳмуд таржимаси ♻️ДЎСТЛАРГА УЛАШИНГ!! «📓ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН ЛИНКНИ БОСИНГ!!⏬
    Показати повністю ...
    2 098
    19
    ​​☝️Аллоҳнинг гўзал исимлари Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: 1)  Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4)  ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6)  ас-Салом. 7)  ал-Мўмин. 8)  ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10)  ал-Жаббор. 11)  ал-Мутакаббир. 12)  ал-Холиқ. 13)  ал-Бориъ. 14)  ал-Мусаввир. 15)  ал-Ғаффор. 16)  ал-Қаҳҳор. 17)  ал-Ваҳҳоб. 18)   ар-Раззоқ. 19)  ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24)  ар-Рофеъ. 25)  ал-Муъизз. 26)  ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36)  аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42)  ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49)  ал-Мажийд. 50)  ал-Боъис. 51)  аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53)  ал-Вакийл. 54)  ал-Қавий. 55)  ал-Матийн. 56)  ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61)  ал-Муҳйи. 62)  ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70)  ал-Муқтадир. 71)  ал-Муқаддим. 72)  ал-Муаххир. 73)  ал-Аввал. 74)  ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.   ✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!САВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Олган таҳоратим ўтмайдими?
    Показати повністю ...
    image
    2 054
    56
    🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲•🎊 Роббимиз - Аллоҳ 🤲•🎊 Динимиз - Ислом 🤲•🎊 Қибламиз - Каъба 🤲•🎊Айёмимиз - Жума 🤲•🎊Фарзимиз - Намоз 🤲•🎊Қарзимиз - Закот 🤲•🎊Орзуимиз - Ҳаж 🤲•🎊Амалимиз - Савоб 🤲•🎊Тилимиз - Тақво 🤲•🎊Нафратимиз - Зино 🤲•🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон 🤲•🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ 🤲•🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ! 🌹Бугун сокин осмону фалак, 🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! 🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак, 🌹Қадрдонлар «ЖУМА» айём муборак! 🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! ❓CАВОЛ: Aёлим Қуръонни яхши билади. Ундан Қуръон ўқишни ўргансам бўладими?
    Показати повністю ...

    file

    2 101
    225
    📚 Пайғамбаримиз алайҳиссалом сахобаларга айтиб берган ҳикоя Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам зикр киладилар: "Баний Исроил кавмидан бир киши, ўзларининг баъзи кишиларидан 1000 динор карз сўради. У(карз берувчи) деди: "Менга гувохлар олиб келгин, уларни гувох килиб кўяйин". (Карз сўровчи) деди: "Аллох Таоло Ўзи гувохликка кифоядир". — "ундай бўлса, менга кафил келтир". — "Аллох Таоло кафилликка Ўзи кифоядир". (берувчи): "Тўгри айтасан"— деди ва бир муддатни тайин килиб, унга 1000 динорни карзга берди. Халиги киши маблагни олиб денгиз оркали сафарга чикди ва хожатларини бажарди (яъни, тижорат, олди-сотти килди). Тайинланган муддатга етиб келаман деб, харакат килиб, кайтиб кетишга бир маркаб (кема) топа олмагач, бир ёгочни олиб, ўртасини ковак килиб, унга 1000 динор ва дўсти учун бир мактубни жойлаштириб кейин ковакни яхшилаб беркитдида, уни олиб, денгиз бўйига келиб деди: "Эй, Аллохим Сен Ўзинг биласанки, мен фалон кишидан 1000 динор карз сўраганимда, у мендан кафил бўладиган кишини талаб килди, мен эса, Аллох Таоло Ўзи кифилдир дедим, у Сенинг кафиллигингга рози бўлди. Мендан гувох хозирлашимни сўради, мен эса, Аллох Ўзи гувохликка кифоядир дедим, у Сенинг гувохлигингга рози бўлди. Мен эса, унинг хаккини (ўз вактида) етказиб бериш учун, кўп харакат килдим, бирон маркаб топа олмадим, энди мен ушбуни Ўзингга омонат топширдим". Ёгочни денгизга улоктирди, у калкиб-калкиб денгизга кириб кетди. Сўнгра кайтиб келиб ўз шахрига кетиш учун маркаб (кема) излай бошлади. Унга карз берган киши эса, бирор (сафардан кайтган) кема унинг молини олиб келган бўлса деган умидда бир карайин деб, денгиз бўйига чикди. Моли жойлаштирилган ёгочни (ўзи билмаган холда) тасодифан кўриб колди ва ўтин килиш учун уни уйига олиб келди. Ёгочни аралаб майдалаган эди, ичидан мол (маблаг) ва мактубни топди. Бир оз муддатдан кейин, карз олган киши сафардан кайтиб келиб, 1000 динорни олиб келди ва деди: "Молингни сенга (ўз вактида) келтириб бериш учун кўп харакат килдим, бирок мана шу хозир етиб келган маркаб(кема)дан аввал келадиганини топа олмадим". (Карз берувчи) деди: "Менга бирор нарса жўнатган эдингми?". (Карз олгувчи) деди: "Сенга айтаяпманку, мана шу хозир келган кемадан аввал, бошкасини топа олмадим". (Карз бергувчи) деди: "Ёгоч ичида жўнатганларингни Аллох Таоло (зое килмай етказиб келиб) сенинг томонингдан адо этди, сен (хотиринг жам) хушнудлик билан 1000 динорни олиб кетавер"». 📚 (Сахихул Бухорий: 2291) 👉 👉 👉
    Показати повністю ...
    2 961
    27
    📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган. Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар. 📕 Муқоваси: Қаттиқ 🇺🇿 Алифбоси: Кирилл 💰Нархи: 550.000 минг 📞Буюртма учун: 998906700070 🚚Етказиб бериш хизмати бепул: 👉
    Показати повністю ...
    1 967
    2
    Хасад мисоли шардек, катталашган сари халокатга юз тутади. © [👉 ]()
    2 261
    10
    УНУТИЛАЁТГАН МУНОСАБАТЛАР ☝️Силаи раҳмга қандай амал қилишларига кўра инсонлар уч тоифага бўлинадилар. Биринчи тоифадаги инсонлар ўзидан ҳеч бир яқини хабар олмаса ҳам,  у йўқлаб бораверади. Бу ҳолат шундай одамлар учун фазилатдир ва у ҳақиқий силаи раҳм сирасига киради. ☝️Иккинчи тоифадаги инсонлар эса “сендан угина, мендан бугина” қабилида  йўл тутадилар. Бу тоифадагилар фақат сиз йўқлаб борсангизгина, сизни ҳам йўқлаб келади. Бошқа пайт эса буни ҳаёлига келтирмайди. Бундай одамларни “ҳисоб-китобли одамлар”, дейиш мумкин. Ва бу турдаги силаи раҳмнинг савоби бор-йўқлиги шубҳалидир. Чунки, амал холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлгандагина, ибодат саналади ва савобга, ажру-мукофотга сабаб бўлади. ☝️Учинчи тоифадаги инсонлар бефарқ ва лоқайд бўлиб, ҳатто ўз яқинларини ҳам қадирламайдилар. Бошқалар уни доим йўқлаб турсалар ҳам, улар ҳеч кимни бориб кўришни  хоҳлашмайди. Бундай одамлар қариндош-уруғчиликни узган одам ҳисобланиб, силаи раҳмнинг орқасидан келадиган савоблар ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Қуйидаги ҳадиси шарифлар фикримизни тасдиқлайди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Раҳм (қариндошчилик алоқаси) Аршга осилиб, илтижо қилади: «Ким мени боғласа, Аллоҳ унга (алоқа) боғласин, ким мени узса, Аллоҳ ундан (алоқасини) узсин» (Бухорий ва Муслим ривояти) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қариндошлари билан алоқасини узган одам жаннатга кирмайди» (Бухорий ва Муслим ривояти) ☝️ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!! «🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ! ➥
    Показати повністю ...
    image
    2 938
    62
    ​​​Кимда икки хислат бўлса... 🌹Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади: 1. Тақво. 2. Гўзал хулқ. 🌹Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади: 1. Саховат. 2. Яхши амалларни кўпайтириш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади: 1. Очиқ чеҳра. 2. Яхши муомала. 🌹Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади: 1. Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш. 2. Ёмонликларини унутиш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади: 1. Илмни етказиш йўлида изланиш. 2. Уларга нисбатан кечиримли бўлиш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади: 1. Уларни тез англаш. 2. Ҳурматларини жойига қўйиш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади: 1. Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш. 2. Уларнинг ташвишларини англаш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, бошлиқлари уни ёқтиришади: 1. Уларга чиройли итоатда бўлиш. 2. Буйруқларини чиройли шаклда бажариш. 🌹Кимда икки хислат бўлса, уни Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради: 1. Яхшилик қилиш. 2. Азият беришдан четланиш. ❓САВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми қардай?
    Показати повністю ...
    1 764
    28

    IMG_3215.MP4

    IMG_3219.MP4

    IMG_3216.MP4

    IMG_3211.MP4

    IMG_1585.MP4

    IMG_0593.MOV

    1 688
    2
    ХАВФЛИ УСЛУБ Фузайл ибн Иёз айтади: "Биров билан дўстлашмоқчи бўлсанг, жаҳлини чиқариб кўр. Тўғри тушуниб, ўзини рисоладагидек тутса, у билан дўстлашавер". Бугунги кунда бу услубни қўллаш ўта хатарли. Жаҳлини чиқариб кўринг-а. Ўша заҳоти душманингизга айланади. Муқим Маҳмуд таржимаси
    2 242
    31
    МАЛҲАМ ҚЎЙИШ 12761-савол Ассалааму алайкум! Устоз бир биродаримни саволини сизга етказишга ижозат беринг. Биродарим иши духовкада пираник пиширади яни тирикчилиги шу билан. Гап шундаки 2 қўлига тошма тошган, малҳам (маз) қўйса печда ишлаб бўлмайди, ҳамир қоради яна рўзадор ҳам. Мазни суртса тирикчилик қоладими? Суртмаса терига жабр бўладими? Шунда рўза нима бўлади? Маслаҳатингиз жуда зарур. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Рўзада йиллик дам олишни расмийлаштирсин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
    Показати повністю ...
    2 220
    1
    Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мусулмонларнинг энг афзали: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлдирилган суннатини тирилтирган кишидир. Эй суннат асҳоблари Аллоҳ сизларга раҳм қилсин, сабр қилинглар албатта сизлар инсонларнинг озларидансиз». 👉
    2 378
    13
    БИСМИЛЛАХ АЙТМАСДАН СЎЙИЛГАН ГЎШТЛАРНИ ЕСА БЎЛАДИ 12759-савол Ассалому алайкум! Устоз, биз Россияда яшаб ишлаяпмиз, қўшниларимиз ифтор пайти Бисмиллаҳ айтмасдан сўйилагн товуқ ва мол гўштидан овқатлар беришаяптилар. Шу овқатларни еса бўладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
    2 371
    4
    Кўпчилик ёктирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир! Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Кайсиси билан имтиҳон қилинсам ҳам, хотиржамман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам қилиш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор. Абдуллоҳ ибн Масъуд.
    2 383
    21
    Останнє оновлення: 11.07.23
    Політика конфіденційності Telemetrio