🧕СОЛИҲА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Кўпчилик солиҳа аёл сўзини ишлатади, лекин уни ҳамма ҳар - хил тасаввур қилади.
Солиҳа аёл:
🌸 У, барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади - дегани эмас.
🌸 У, эрига ҳудди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
🌸 У, эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
🌸 У, агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
🌸 У, эри олиб келганига рози бўлади.
🌸 У, эри ғоиб бўлганда, мол- мулкини, бола - чақасини, уй - жойини муҳофаза қилади.
🌸 У, оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
🌸 У, эридан ўзгани сирдош тутмайди.
🌸 У, дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
🌸 У, эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
🌸 Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
🌸 У, эрини ҳолатига қараб муомала қилади. Эркаликни кўтарадиган вақт истаганча эркалик қилади. Кўтармайдиган вақт, меҳрибон онасидай бўлиб олади.
🌸 У, фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
🌸 У, ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
🌸 У, ўзгаларга ҳасад қилмайди.
🌸 У, эрининг ота - онасига гўзал муомилада бўлади.
🌸 У, номаҳрамларга яқин йўлашни ҳаёлига ҳам келтирмайди.
🌸 У, ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
🌸 У, беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
🌸 У, ҳамиша Исломий филмларга, нашидаларга, тиловатларга мойил бўлади. Фарзандлари учун, Исломий фақат Исломий ахлоқни ўргатувчи мултфилмлар кўрсатади.
🌸 У, қўпол, баджаҳл бўлмайди.
🌸 У, асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
🌸 У, эри ҳақидаги шубҳа - гумонлардан нари бўлади.
🌸 У, эрини қизғонади.
🌸 У, эрига итоатни Аллоҳга итоат- деб билади.
🌸 У, эри шодлигида эркатой қиздай, маҳзунлигида меҳрибон онадай бўлади.
🌸 У, кечиримли бўлади.
🌸 У, келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
🌸 У, доно бўлади.
🌸 У, урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, полпис, беэътибор бўлмайди.
🌸 У, соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
🌸 У, эридан ақллик эканини исботлашга урунмайди. Ақллироқ бўлган чоғида ҳам, буни унга сездирмайди. Тўғрироқ фикрни ҳикмат билан етказади.
🌸 У, кўчага интиладиган бўлмайди.
🌸 У, кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
🌸 У, ҳар - ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
🌸 У, эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
🌸 У, ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
🌸 У, фақат эри учунгина ясанади.
🌸 У, гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
🌸 У, мободо эр ғазаб қилгудай бўлса, фақат сукут қилади. Гап қайтариб, олишмайди.
🌸 У, уй - жойини покиза тутади.
🌸 У, ўзи учун борлиқ бу эри деб билади.
🌸 У, жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жаҳл қилади.
🌸 У, ўта кетган қайсар бўлмайди.
🌸 У, вазиятлар тақазосига кўра доно ва ёш гўдакдай бўла олади.
🌸 У, эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
🌸 У, фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
🌸 У, ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
🌸 У, юқоридагиларни барини ичига олади.
👉
@Shayx_Muhammadsodiq
👉
@Shayx_Muhammadsodiq
👉
@Shayx_MuhammadsodiqПоказати повністю ...