The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Категорія
Гео і мова каналу

статистика аудиторії TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)

 @VAXSHIY_TARIX  - ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих... YouTube:  https://www.youtube.com/@vaxshiytarix  Instagram:  https://www.instagram.com/vaxshiy_tarix  ☎️ Реклама:  @ReklamaHaqidaUz  
Показати весь опис
97 703-234
~15 936
~26
13.40%
Загальний рейтинг Telegram
В світі
8 950місце
із 78 777
У країні, Узбекистан 
60місце
із 430
У категорії
133місце
із 863

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Амир Темурнинг Европача кўриниши Унда Тамерлан Тартария Императори, 1402-йил деб ёзилган Қаранг а? Темур Европалик экан Немисмикин ё Испан ё Инглиз Лордимикин? )))) Обуна бўлишни унутманг: 👇
14
0
Ақлни ўлдирсанг, ахлоқ ҳам ўлади. Ақл ва ахлоқ ўлган он миллат бўлинади. Қозини сотиб олган кунинг адолат ўлади. Адолатни ўлдирган кунинг эса, давлат ҳам ўлади. © Фотиҳ Султон Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
4 058
68
Пётр I ўз аскарларига ўнг билан чапни ажратишни ўргатиш учун, уларнинг бир оёғига пичан боғлатиб қўйган экан. Кулгили туюлиши мумкин, лекин у пайтда Русда кўпчилик ўнг ва чапни фарқига бормаган😄 Астағфируллоҳ, кулўриб ичагим узилай деди😅😅 Руслар ҳатто бундан 300 йил олдин ҳам ғирт саводсиз бўлган эканку, бир кулиб бир ачинасан киши 😅😢 Обуна бўлишни унутманг: 👇
6 080
38
"Агар бирон бир миллатни урушсиз йўқ қилмоқчи бўлсангиз, зино ёки яланғочликни ёш авлодга одатий ҳолга келтиринг" Салоҳиддин Айюбий Обуна бўлишни унутманг: 👇
8 228
103
,,Ота-оналар меҳнат қилаётганида, болалар ҳаётдан лаззатланиб яшаса - неваралар садақа сўрайдиган бўлади". Япон мақоли. Худди бизни халкга айтаётгандай-аа !! Обуна бўлишни унутманг: 👇
12 064
302
Бу сурат 1951-йилда олинган. Шарқий Туркистонни озод қилиш учун 11 йиллик курашдан сўнг Усмон Ботир Xитой тарафидан ўлимга ҳукм қилинган. Бу инсонни хитойликлар қўлга олгандан сўнг атболарига жангни тўхтатишга буйруқ беришини сўрашади,  лекин у киши бу таклифни рад этади. Шунда хитойликлар қулоқ бурнини кеса бошлайди, у киши эса такбир ва таҳлил айтиб турар эди. Мана шу тариқа Усмон Ботир қатл қилинади. Бу хабар оналарига етиб борганда: “Ўғлимни шу нарса учун катта қилган эдим“- деб жавоб берган экан. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
9 611
57
ARMAN DASHNOQLARİNİNG TURKİSTONDAGİ QİRG'İNLARİ! Обуна бўлишни унутманг: 👇

file

10 022
125
“Россия Ўзбекистонсиз яшай оламайди, Ўзбекистон ҳам Россиясиз” – Ислом Каримов. П/С: Лекин ҳозирда биз буни қилишимиз керак, эркин бўлиш, мустақил бўлиш! Энг муҳими бетараф бўлиш. Ўз юртининг муаммоларини ҳал қила олмаган халқ, бошқа юртнинг муаммолари учун ишлайди!. Бизга босим қилаётганларга ёқ, деймиз . Биздан Исломни узоқлаштирмоқчи бўлганларга ёқ деймиз . Бизни ўзига қарам қилиб олмоқчи бўлганларга ёқ, деймиз .Темур давридагидек ўзимизга шоҳ, ўзимизга бек бўламиз, Ўзбекмиз. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...

file

10 764
63
Бундан ортиқ тариф бўлмайди... | | |
11 931
117
Билгилким, ҳаётинг, томиринг, Ўзбегим, камбағал қишлоқда. Қишлоқда чопасан отингни, Чопишинг беҳуда тошлоқда. А.Чўлпон 1919
10 862
35
«Тарих ўқимағонликдан келган зарарлар санабгина битурлик эмас: ўз миллий тарихини билмаган миллат ўз отасини билмаган, “ў” дан туғилган бир болаға ўхшайдир” ... “Тарих миллатнинг жони-руҳи ва маънавий ҳаётидир”. Ношурвон Ёвушев. Татар зиёлиси. Обуна бўлишни унутманг: 👇
11 373
47
Уйғурнинг буюк хонандаси Абдураҳим Хайитни хитойликлар концлагерда қийнаб ўлдиришган. Ҳа, шу қўшиқ айтаётган ҳофизни. Абдураҳим Хайит нафақат уйғур, балки бутун туркий халқларнинг ифтихори эди. Лейлим Лей Сабоҳаддин Али сўзи Дўндим шохдан тушган қуруқ япроққа, Тонг сабоси, сочгил, синдир, ур мени. Олиб кетгин ғуборимни узоққа, Ёрнинг яланг оёғига сур мени. Етти йилдир етишмадим юртимга, Бирон дарддош тополмадим дардимга, Сен келгайсан бир кун тушиб ортимга, Қулликкамас, юрагинга сўр мени... Ойнинг шавқи тушар созим устина, Сўз сўйлаган йўқдир сўзим устина Кел, эй ҳилол қошлим тизим устина Ой бир ёндан, сен бир ёндан қуч мени. Мирзоҳид Музаффар таржимаси. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...

file

14 155
255
1943 йилда Америка кўчаларига осилган тарғибот афишаларидан бирига "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" сўзлари туширилган. Нима учун афишада Гитлернинг исмини тилга олишган, деб ўйлайсиз? Гап шундаки, АҚШ 1940 йилларда Иккинчи жаҳон урушига қўшилганидан сўнг ҳокимиятдагилар мамлакат армияси учун ёқилғини тежаш мақсадида қўлларидан келган барча иложларни кўришган. Улар ҳатто "карпулинг" (carpooling) деб аталувчи миллий реклама кампаниясини ҳам уюштиришган. Бунда ўз машинасида ёлғиз кетаётган ҳайдовчи йўлида учраган йўловчиларни ҳам машинасида олиб кетиши шарт қилиб белгиланган. Шу орқали армия учун сув ва ҳаводек зарур хисобланувчи ёқилғининг ортиқча исроф қилинишининг олди олинган. Мазкур тарғибот кампаниясининг шиори шундай сўзлардан иборат бўлган: "Автомобилда ёлғиз ўзинг кетсанг, Гитлер билан бирга кетаётган бўласан!" Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
11 517
34
Амир Темурни ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон қўрқитган нарса. У Хоразм аёлларидан нима сабабдан қочган 😳 Амир Темур Хоразмни босиб олгач қўшинини бир кеча ҳам тунатмасдан у ердан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Бунинг сабабини эса қуйидагича изоҳлаган: Мен Амир Темур! Биргина номимни эшитган барча ҳукмдорлар титраб туради. Билингки, мана шундай одам Хоразмдан қочиб чиқдим. Агарда қочиб чиқмасам, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон бўлар эди. Мени бунга Хоразмнинг аёллари мажбур қилди. Қўшинни тез олиб чиқмасам аёллар аскарим бошига шундай муаммо бўлардики, бунинг таъсири ҳар қандай юқумли касалликдан ҳам ёмон эди. Амир Темур Хоразм аёлларидан нега қочганлигининг сабаби ҳақида шундай дейди...
Показати повністю ...
9 601
23
“Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир. Лекин ана шу қурол-аслаҳамиз синиб, занг босиб чириб кетган. Шундай қуроллар билан бу дунёда бизга на саодат ва на роҳат бор…” А. Фитрат Обуна бўлишни унутманг: 👇
11 517
70
Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми? Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларини қўрқувда ушлаб туриб, адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди. Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман. Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак. Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди. Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди. Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади. Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади. Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас. Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган. Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган. Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин(Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган. Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
TARIXNI ESLAB (VAXSHIY TARIX)
@VAXSHIY_TARIX - ортда қолдирган ҳар бир қадамимиз тарих... YouTube: https://www.youtube.com/@vaxshiytarix Instagram: https://www.instagram.com/vaxshiy_tarix ☎️ Реклама: @ReklamaHaqidaUz
15 260
257
Жалолиддин Мангуберди ҳиндларнинг Дебал шаҳрини эгаллагач, биринчи жума масжидини қурган. Бу масжиднинг қаерда жойлашгани бўйича покистонлик машҳур олим доктор Наби Баҳш Хон Белуж илмий тадқиқотлар олиб борган ва унинг 1951 йилдан буён олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида ҳозирги кунда Покистоннинг Араб денгизидаги Синд провинциясининг Татта шаҳрига 25 км масофада жойлашган Пир Патҳо масжиди айнан Жалолиддин Мангуберди томонидан қурилган деган фикрга келади. ©Бекзод Абдиримов "Хоразмийлар изини излаб" Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
12 980
56
“Ҳуррият бўлди, мухторият эълон этилди, суюндик, қувондик. Аммо, мақсад бору натижа йўқ... бизнинг кундан кун даҳшатимиз ортади. Бир ҳовуч (большевик) бизни ўйнатади, бир дастани ўзимиздан чиқариб ўзимизга ишлатади. Биз бировга зиён бермасак-да таҳқир этиламиз, отиламиз, ўлдириламиз. Молимиз, пулимиз ҳаётимизга ғарот эталар, миллатни масхара этадилар. Биз эса миш-мишлар, майда гап сўздан нарига кета олмаймиз. Таҳқир этилишимизнинг асосий айб жаҳли мураккабликдадир. Ана шуни англайтурган вақт келди” “Эл байроғи”нинг 1918 йил 26 январь санаси билан босилган 18-сони. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
12 053
37
Мазлумларни кулдирадиган, Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми? Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали! Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб, маза қилаяпман! Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман! “Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 ➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
12 003
31
Амир Тeмур Клавихо кундаликларида қайд этган «Олтин дарахт» ни қаердан олган? Бу ҳақида Иоанн де Галонифонтибуснинг Амир Темур ҳақидаги хотираларида маьлумот мавжуд: Темурбейнинг бойликлари хусусида Унинг бойликларининг сон-саноғи ва миқдорини ҳеч ким билмайди... Қимматбаҳо нарсаларга келганда эса, айтишадики,— мен бунга ишонаман,— бирорта ҳам ҳукмдор, у қанчалар буюк ва қудратли бўлмасин, у қадар кўп бойлик тўплай олмаган. Яна у ўз қўл остидаги барча вилоятлардаги ерости бойликларини ҳам қидириб топдириб, уларга эга бўлди; айтишларича, ўтган йили (1401 йил) у оғирлиги юз ўн етти се ( се — тахминан бир мисқол) келадиган бир жавоҳир топганки, олти се бир унцияга тенгдир. Сўнгра, Бағдод шаҳри олингач, у Евфрат (Фрот) дарёсига ғарқ бўлган бир кемани топди, кемага Персия қиролларининг барча бойликлари ортилган эди. Хазинадан соф ва нафис олтин дарахт чиқди. Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Показати повністю ...
11 969
33
Чингизийлар Жалолиддин Мангубeрдига нимани таклиф қилишган эди? ...Ҳилотни қамал қилиш пайтида Жалолиддин синглиси Хонсултондан хат олади, у тақдир тақозоси билан Чингизхоннинг ўғли Жўчининг хотини бўлган эди. Мактубда шундай дейилганди: “Сенинг қудратинг, кучинг ва мулкларингнинг улканлиги ҳақидаги хабар Хоқонга етди. Шунинг учун у сен билан қариндош бўлишга қарор қилиб, мулкларингиз чегарасини Жайҳун дарёси бўйича ўтказиш ҳақида келишиб олмоқчи. Сенга — дарёгача бўлган, унга — дарёдан наридаги ерлар. Шунинг учун агар сен уларга қарши туришга куч йиғолсанг, қасос ол, агар енгсанг, хоҳлаганингча иш тутасан. Агар енгишга кўзинг етмаса, фурсатдан фойдаланиб, уларнинг истаги бўйича сулҳ туз!” Бироқ Хоразмшоҳ хатга жавоб ҳам ёзмади, уни худди кераксиз матохдай назарга олмади, ниятларидан чалғитувчи ундов деб билди. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
12 453
41
Дунё ! Ишла! Май! Ўтган асрда СССР иттифоқ давлатларида нишолланадиган 1-май ,,Баҳор ва меҳнат байрами билан" номли кўргазма. Ушбу байрамни нишоллаганлар борми ?🧐 Обуна бўлишни унутманг: 👇
13 475
122
Туркистон генерал губернатори фон Кауфман 1869 йили Ислом оламида ниҳоятда мўътабар бўлган Мусъҳафи Усмонни Руссия императорига «тортиқ» қилиб юборади ва ўғрилигини оқлаш учун Руссия маориф нозирига юборган мактубида уялмай-нетмай қуйидагиларни ёзади: «Бу Қуръон Хожа Аҳрор масжидида бўлгани билан унинг мулки эмас, балки Бухоро амирининг хазинасига мансуб. Масжиднинг ҳам, мусулмонларнинг ҳам унга заруратлари йўқ… Ҳеч ким бу Қуръонни ўқий олмайди, шунинг учун неча асрлардан буён ўқилмай ва тиловат қилинмай ётибди. Шундан сўнг генерал Абрамов бу Қуръонни олиб, масжид фойдаси учун юз рубл берди. Самарқанд уламолари бунга кўп хурсанд бўлдилар. Ёзилиш тарихи жиҳатидан катта жаҳоншумул аҳмиятга молик бўлса керак, деган ниятда ушбу Қуръонни шошилинч равишда юборяпман». (Шайх Исмоил Махдум, «Тошкентдаги Усмон Мусъҳафининг тарихи», Тошкент, 1995 йил). Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
12 585
44
#🐕‍🦺🐕‍🦺 Бўри итдан сўрабди: – Одамларнинг болаларини ҳеч тишладингми? Ит жавоб берибди: – Йўқ. – Уларга ҳеч хиёнат қилдингми? – Йўқ. – Мен уларга ҳужум қилганимда, сен уларни қўриқлаганинг ростми? – Рост. – Эй, амакиваччам, энди айтчи, улар шижоатли ва ақлли кимсаларни нима деб атайдилар? – Улар бундай инсонларни мақтаб "бўри" дейдилар. – Нодон ва паскаш кимсаларни ким деб атайдилар?! – ...... – Сендан биз билан бирга бўри бўлиб қолишингни сўрагандик! Унамадинг! Мен уларнинг болалари ва чорва молларига бир неча бор ҳужум қилдим... Натижада улар ўзларининг қаҳрамонларини бўри деб таърифладилар! Сен одамлар ўз жаллодларига сиғинишини, ўзларига содиқ бўлганларга эса, паст назар билан қарашларини тушунишинг керак! Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
21 113
379
Қуддусдаги Холидий кутубхонаси ёҳуд Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг қариндошлари дафн этилган жой Қуддуснинг эски шаҳар қисмида Холидий кутубхонаси бор. Ушбу кутубхона ўрнида 1246-1280-йилларда қурилган мақбара бўлган ва унда асли келиб чиқиши Хоразмдан бўлган амир Баракатхон, унинг икки ўғли Ҳусомиддин Барка (вафоти1380-йил) ва Бадриддин Муҳаммадбек дафн этилган. Бу жой Турбаи Баркахон дейилган. Кейинги асрларда бу Турба ва ундаги масжид Холидийлар хонадони ҳисобига ўтган ва ушбу ерда кутубхона очилган. Амир Барокатхон хоразшоҳ Жалолиддиннинг тоғаси Давлат Маликнинг ўғли бўлиб, Султон вафотидан кейин 1246-йилга қадар Хоразмликларга бошчилик қилган ва бир неча бор салибчиларга зарба берган ва ҳатто бир гал Қуддусни улардан олиб қўйган. Унинг бир қизи Султон Байбарсга турмушга чиқади. Ундан туғилган Саид Барака 1277-1279-йиллар Мисрни бошқарган.
Показати повністю ...
14 528
76
Подшолар борасида яхши гумон ўзбекларни доимо ҳалокатга бошлаган. А.Фитрат Обуна бўлишни унутманг: 👇
12 382
58
“Эй, Туркистонлик Ватандошларим! Биз шунча хотин-қизларимизга ёмон кўз билан қараймиз. Биз шунча хотунларга нисбатан шафқатсизлик ва марҳаматсизлик қиламиз. Етар шунча бу бечораларни асорат занжирида тутмоқ, етар жаҳолат чуқурига итармоқ. Aгарда бизлар хотин-қизларимизни бу ҳолда илм ва тарбиядан маҳрум қилаверсак, ўзимизга зўр зарарлар келтурамиз. Келажак замонларда булардан вужудга келадурғон ва буларнинг кучоғида ўсатуроғон аждодларимизнинг жоҳил ва нодон бўлишига ўзимиз сабаб бўлурмиз, келинг, энди ғафлат кўрпасини ўзимиздан ирғитиб, бирлик ва иттифоқ ила бир миллат анъаналарини жаҳолат панжасидан қуткарайлик, адолат ва инсоният юзасидан бу Ватан оналарига таълим берадиган мактаблар очиб берайлик, Мана келажагимиз. Саодат ва бахтиёрлигимиз шул хотин-қизлар тарбиясига келиб териладур". Зуҳриддин Фатҳиддинзода. "Ҳуқуки нисвон" Садои Туркистон, 1914-йил 10-декабр.
Показати повністю ...
13 012
36
Адолф Гитлернинг жағ суяги қолдиқлари Бугунги кунда Россия ФСБ архивида сақланади. 1952 йилдан бошлаб, Берчтесгаден федерал суди Гитлернинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги 42 гувоҳни сўроқ қилди - кўрсатмалар бир-бирига таъсир қилмаслиги учун ёпиқ эшиклар ортида бўлди. Тўрт йиллик кенг кўламли текширувдан сўнг судя Гейнрих Стефанус шундай хулосага келди: "1945 йил 30 апрелда Адолф Гитлер ўз қўли билан, ўнг томонига ўқ узиш орқали кантслерияда ўз ҳаётига нуқта қўйганига заррача шубҳа бўлиши мумкин эмас."  Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома 1956 йил 25 февралда чиқарилган бўлиб, унга 1500 саҳифадан ортиқ ҳисобот илова қилинган. Унда Гитлернинг ўлим санаси 1945 йил 30 апрелда бўлганига "заррача шубҳа йўқдир" деб хулоса қилинади. Лекин шундай бўлсада суд экспертизаси Гитлернинг ўлими ҳақдаги турли талқинлар тарқалишига таъсир қилмайди. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
13 278
60
#yumor_time Машраб Бухорода эканида Жўйбор маҳалласиға борадир, онда бир хўжанинг уйи ёнида кўб халқнинг йиғилганини кўриб, сабабини сўрайдир. Ундаги халқ: - Бу уйда уйнинг эгаси бўлган хўжа қулларидан бирини қаттиғ қийнаб турадир. Биздан ҳеч ким уни қутқариб ололмайдир, дейлар. Буни эшиткан Машраб ичкарига кирадир. Ҳалиги қулни қийнайтурған хўжанинг олдига бориб сўрайдир: - Нега бу бечорани бунча қийнайсан? - Катта гуноҳ қилган. - Нима гуноҳ? - Икки юз олтинга олинған яхши бир отим бор эди, бу қул ўша отга яхши қарашмаған, хабардорлик қилмаған, отим товуқ ...ини (нажас) еб ўлган. Шунинг учун қийнайман. Жўйбор хўжасининг бу золим жавобига қарши Машраб шундай бир муқобала қиладир: - Хўжам, отангиз борми? - Йўқ, ўлған. - Ўша киши кимнинг ...ини еб ўлдилар? А.Фитрат "Машраб" мақоласи. Обуна бўлишни унутманг: 👇
Показати повністю ...
13 488
45
👀Телеграмда копчилик қидирган уша машхур канални топдик 🚫 🔥Енг сара кулгули ва қизиқарли видеолар 🎥🙂 ҚЎПОЛ ХАЗИЛЛАР канали енди телеграмда енг топовый контентларни сиз мухлислар учун жойлаб боради ❗️ КАНАЛГА КИРИШ❗️ 📌🔔

IMG_2065.MP4

9 054
21
Останнє оновлення: 11.07.23
Політика конфіденційності Telemetrio