The service is also available in your language. To switch the language, pressEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Гео і мова каналу
Не визначено

статистика аудиторії Assoodiq

Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади. Бизнес курсларда иштирок этиш учун www. assoodiq.uz  орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг: 71 200 5559 Реклама қўйманг, блокланасиз. 
Показати весь опис
11 4450
~0
~0
0
Загальний рейтинг Telegram
В світі
53 190місце
із 78 777
У категорії
1 786місце
із 2 333

Стать підписників

Ви можете дізнатися, яка кількість чоловіків і жінок підписані на канал.
?%
?%

Мова аудиторії

Дізнайтеся який розподіл підписників каналу по мовах
Російська?%Англійська?%Арабська?%
Кількість підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Період життя підписника на каналі

Дізнайтеся на скільки затримуються користувачі на каналі.
До тижня?%Старожили?%До місяця?%
Приріст підписників
ГрафікТаблиця
Д
Т
М
Р
help

Триває завантаження даних

Погодинне зростання аудиторії

    Триває завантаження даних

    Час
    Приріст
    Всього
    Події
    Репости
    Згадування
    Пости
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    #ҳалол_ҳаром ❓Ютуқли ўйинлар ҳалолми? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    Фатво маркази етакчи мутахассиси
    
    
    | | 🔗 Улашинг:

    7тг.mp4

    2 020
    40
    Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати (давоми) Муҳаммад Тақий Усмонийнинг акалари Закий Кайфий шундай ҳикоя қилади: «Менинг китоб дўконим бор эди. Бир куни қаттиқ жала қуйди. Бу ҳавода дўконга борсаммикин, бормасаммикин, бунақа шароитда одамлар кўчага чиқмайди, савдо ҳам бўлмаса керак, деб ўйладим. Кейин бирдан хаёлимга «Банданинг вазифаси – ризқнинг омилларини ушлаш, бериш-бермаслик эса Аллоҳнинг иши», деган фикр келди. «Ризқ талабида дўконни очиб туриш менинг ишим, одамлар келиши, савдонинг юришиши эса Аллоҳнинг ихтиёрида» деб, дўконга кетдим. Бориб, дўконни очиб, пештахталарни осиб қўйиб, ўзим Қуръон тиловатига киришдим. Бир оз вақт ўтиб, аста-секин одамлар дўконга кира бошлашди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўша куни ҳам бошқа кундаги савдолардан қолишмайдиган савдо бўлди, анчагина фойда ҳам тушди». («Ислоҳи ху тубот»). Дарҳақиқат, тижорат – ризқнинг сабабларидан бири, холос, бергувчи эса Аллоҳдир. давоми бор... Абдулманнон Абдуллоҳ, китобидан 📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки сайти орқали харид қилишингиз мумкин. 🪙 Нархи: 50 000 сўм ☎️ 998712175999 📨
    Дўкон
    манзиллари
    Яқинларга ҳам улашамиз - обуна бўлинг
    Показати повністю ...
    «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»
    «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»(Тўлдирилган қайта нашр)Динимизда иқтисодиёт борасида, инсонлар ўртасидаги молиявий муносабатлар борасида ҳам икки дунё саодатига эришиш йўли кўрсатиб берилган. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасидаги каби, савдо-сотиқ, тижорат, саноат, бизнесни бошқариш, маркетинг каб
    4 540
    102
    МЕТАГО ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ? ❓1056-CАВОЛ: Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. MetaGO дастури аслида тармоқли маркетингнинг бир кўринишидир. Унда дастурга криптовалюта орқали пул киритилади. Киритган пулни сунъий интеллект – роботга пул ишлаш учун рухсат берилади. Робот тикилган пулга бир биржадан ихтиёрий криптовалютани сотиб олиб, иккинчи биржага қимматроққа сотади. Кўрилган даромад олдиндан аниқ ваъда қилинган бўлади ва формула асосида тақсимланади. Мана шу жараён атиги 1-2 дақиқа атрофида бажарилади. Дастур рўйхатидан ўтиш пайтида криптовалюта билан биринчи 100$ ҳисобни тўлдирганингиз учун 6$ пул беради. Бу билан ушбу амалиётда судхўрликка оид амалиёт борлиги маълум бўлмоқда. Ундан ташқари MetaGO дастурида VIP-1, VIP-2, VIP-3 каби қатор пакетлар бўлиб, иштирокчи ўз даромадини кўпайтириши учун муайян муддат ичида маълум сондаги одамларни дастурга жалб этиши талаб этилади. Акс ҳолда, иштирокчининг даромади бир хил миқдорда тураверади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу қимордир. Чунки, одатда ўша жалб қилинган одамлар тиккан маблағларнинг маълум бир фоизи биринчи иштирокчига даромад сифатида берилади, қолган қисми эса дастур ихтирочиларига кетади. MetaGO дастури орқали пул топиш шариатимизга кўра ҳаром саналади. Чунки унда ҳам рибавий амалиёт, ҳам қимор бор. Ҳар иккиси ҳам динимизда қатъийян ҳаром қилинган бўлиб, ботил йўл билан пул топиш саналади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган: "يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا" яъни: “Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят). Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишдан мурод – қимор, рибо, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради. MetaGо шундай ботил битимлардан саналади. Бундан ташқари дастур даромадининг бир қисми бўлмиш криптовалюталар савдоси ҳам шаръан жоиз эмас. Унинг жоиз эмаслигига Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Миср Араб Республикасидаги “Дорул-ифто” каби фатво ташкилотлари томонидан ҳам фатво берилган. Бу фатвони Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳам тасдиқлаганлар. Чунки криптовалюталар ҳақиқий “пул бирлиги” ҳисобланмайди. Зеро, биткоин манбаси номаълум, кафолати йўқ, алдов ва фириб амалиётларига нишондир. Шулардан келиб чиқиб MetaGO дастурига пул тикиш ва ундан даромад олиш шаръан ҳаром саналади. Валлоҳу аълам.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    Фатво маркази.
    
    
    | | |
    Показати повністю ...
    5 012
    141
    Ислом молияси асосида хавфсиз фаолиятга сармоя қилиб ҳалол фойда олиш ва мулкни Ислом молияси қоидасига мувофиқ насияга харид қилиш истагидамисиз? UZARO INVEST - Ислом молиясига асосланган фаолиятга сармоя қилиш ва уй жой ёки автомобилни насияга харид қилиш имконияти мавжуд! Сизда ҳам шундай ният бўлса Uzaro invest фаолиятида Сиз учун муқобил ечим ва афзалликлар бор: - Қонунчилик ва юридик ҳужжатлар асосида юритилиши; - Ислом молия тамойилига мувофиқлиги; - Сармоялар реал активлар билан кафолатлананиши; - Уй-жой сотиб олувчилар дастлаб ҳисса киритиб инвестор сифатида пул жамғариб фойда олиб бориши ва навбат билан уй жой сотиб олиши; Сиз хам инвестиция киритиш ёки уй-жой ва автомобилни муддатли тўловга сотиб олишга шошилинг! Батафсил: ------------------------------------------- 📞 998939199000 📞 998946555000 📞 998979950320 UZARO INVEST - кузатиб боринг ва яқинларингизга тавсия қилинг! 😎
    Показати повністю ...
    5 128
    102
    Мусулмон савдогарнинг иккинчи сифати Мусулмон одам тижорат қилса, асло ўзини ризқ берувчи, неъмат берувчи деб ўйлаб қолмаслиги керак. У «аласту аҳдий», яъни «Ризқ берувчи ҳам, Парвардигор ҳам фақат Аллоҳ таолодир», деган эътиқодда бўлиши керак. «Аласту аҳдий». Аллоҳ таоло руҳлар оламида барча инсонларга: «Аласту би Роббикум?» («Мен сизларнинг Роббингиз, ризқ берувчингиз эмасманми?») деганида улар «Балаа» («Албатта, Сен – Роббимиз, ризқ берувчимизсан»), деган. Бандага неъмат берилса, бу неъматларга ҳақли, лойиқ бўлгани учун берилмайди. Банданинг тижорат билан шуғулланиши ризқ борасидаги бир сабаб, воситадир, холос. Бериш ёки бермаслик эса Аллоҳ таолога ҳаволадир. давоми бор... Абдулманнон Абдуллоҳ, китобидан. 📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки сайти орқали харид қилишингиз мумкин. 🪙 Нархи: 50 000 сўм ☎️ 998712175999 📨 📍 Дўконларнинг манзиллари Яқинларга ҳам улашамиз - обуна бўлинг
    Показати повністю ...
    8 011
    64
    Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати (давоми) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар» (Термизий ривояти) Ҳалол меҳнат мусулмон тижоратчи учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат учун, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Бу ҳақда бир ҳадиси шарифни ёдга олайлик: Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир маййитни олиб келишди. У зот: «Бу кишининг зиммасида қарзи борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Қарзини тўлайдиган бирор нарсаси қолдими?» деган эдилар, «Йўқ», дейишди. Шунда у зот: «Унга ўзингиз жаноза ўқинглар», дедилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қарзини мен тўлайман», деган эди, у зот олдинга ўтиб, ўша маййитга жаноза ўқидилар». Бошқа ривоятда бу ҳадисга шундай қўшимча бор: «У зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Биродарингнинг гарданини қарздан озод қилганингдек, Аллоҳ сенинг гарданингни дўзахдан озод қилсин. Билиб қўйингларки, қай бир мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг гарданини озод қилади», дедилар. давоми бор... Абдулманнон Абдуллоҳ, китобидан 📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки сайти орқали харид қилишингиз мумкин. 🪙 Нархи: 50 000 сўм ☎️ 998712175999 📨 📍 Яқинларга ҳам улашамиз @assoodiq - обуна бўлинг
    Показати повністю ...
    «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»
    «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»(Тўлдирилган қайта нашр)Динимизда иқтисодиёт борасида, инсонлар ўртасидаги молиявий муносабатлар борасида ҳам икки дунё саодатига эришиш йўли кўрсатиб берилган. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасидаги каби, савдо-сотиқ, тижорат, саноат, бизнесни бошқариш, маркетинг каб
    9 236
    87
    ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ? ❓CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда. Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси
    Фатво маркази
    . 🔗 Улашинг:
    Показати повністю ...
    5 968
    63
    #сотувда Устоз Абдулманнон Абдуллоҳнинг китоблари сотувда — 69 000 сўм — 45 000 сўм — 20 000 сўм — 30 000 сўм — 50 000 сўм ☎️ 998712175999 📨 📍 Манзилларимиз
    4 997
    61
    Assoodiq жамоаси муҳтарам Аброр Мухтор Алий домланинг оналарининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳума онамизнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига сабри жамил бериб, сабрлари эвазига кўплаб ажру мукофотлар ато этсин. «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!» «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»
    5 815
    23
    Бозор хажмини ҳисоблаш каби бизнесингизни бошқа кўрсатгичларни ҳисоблаб ўсиш нуқтасини топмоқчи бўлсангиз, Тошкент шахридаги 29-апрел куни бўладиган 1 кунлик “Бизнес математикаси” тренингига таклиф қиламиз. Бизда қуруқ гап йўқ, биз рақамлар билан ишлашни ўргатамиз! Тел: 998992232220
    7 322
    8
    Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати Мусулмон савдогар тижорат қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишни, топганини У Зот рози бўладиган жойларга сарфлашни ният қилиши, диний эҳтиёжларни қондиришни ўзига вожиб деб билиши, қарздорларнинг қарзини узиш, мискинларнинг ҳожатини чиқаришда пешқадам бўлишга ҳаракат қилиши керак, чунки у қўлидаги барча мол-мулкни Аллоҳнинг мулки деб, ўзини эса молни ҳақдорларга етказиб берувчи (кассир, ойлик тарқатувчи) деб билиши лозим. давоми бор... Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан 📚 Китобни дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин. 🪙 Нархи: 50 000 сўм ☎️ 998712175999 📨 📍 Яқинларга ҳам улашамиз @assoodiq - обуна бўлинг
    Показати повністю ...
    9 028
    85
    Ҳайит муборак ✨ Қалбида иймони, қўлида Қуръони, ўқигани намоз, излагани илм, истагани Жаннат бўлган азиз диндошлар Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан Assoodiq жамоаси Яқинларга ҳам улашамиз. @assoodiq – обуна бўлинг
    9 291
    133
    ❓ Савол: Фитр садақаси қачон берилади? ✅ Жавоб: Барча уламолар фитр садақасини ҳайит намозига чиқишдан аввал бериш мустаҳаб деб иттифоқ қилишган. Фитр садақасига унга қодир бўлганлар ўзининг мол-мулкидан берадилар. Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз @assoodiq - обуна бўлинг
    9 503
    39
    ❓ Савол: Фитр садақасини бериш кимларга вожиб бўлади? ✅ Жавоб: Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етгану етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммасига фитр садақаси бериш вожиб бўлади. Шунингдек моли нисобга етган ҳар бир мусулмон эркак ўзи учун ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожибдир. Аёллар ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлса, уларнинг ўзларини зиммасига фитр садақаси вожиб, нисоб эгаси бўлишмаса вожиб эмас. Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз @assoodiq - обуна бўлинг
    Показати повністю ...
    11 348
    128
    ❓ Савол: Набирага (масалан, қизининг фарзандига) закот берса бўладими? ✅ Жавоб: Закотни набирага бериш жоиз эмас, лекин куёви фақир бўлса, унга бериш жоиз, куёв олган закотини фарзандларига ишлатиши мумкин. Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    7 640
    35
    ❓ Савол: Ҳунарманд одам қилган меҳнатининг ҳаққи нисобга етиб, бир йил ўтган бўлса, лекин бу ҳақни ҳали олмаган бўлса, ўша олиниши керак бўлган маблағдан закот берадими? ✅ Жавоб: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида меҳнатга бериладиган ҳақлар қўлга тегмагунича улардан закот бериш вожиб бўлмайди. Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    7 449
    26
    Савол: Товуқ ёки балиқ олиб, семиртириб сотадиганлар закот берадими? ✅ Жавоб: Товуқ боқиш ёки балиқ боқиш учун ажратилган жойлар ва уларга тегишли нарсалардан закот берилмайди. Товуқ, жўжа ёки балиқлар семиртириб сотиш мақсадида сотиб олинса, уларнинг закот берилаётган вақтдаги қийматидан закот берилади. Агар жўжа ёки товуқ олаётган пайтда улардан тухум олиш мақсад қилинган бўлса, жўжа ва товуқларнинг қийматидан эмас, сотилаётган тухумнинг қийматидан закот берилади («Аҳсанул фатаво»). Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    Показати повністю ...
    9 544
    51
    Assoodiq китоблари Хитойдаги ўқувчиларимиз қўлига ҳам етиб борибди, алҳамдулиллаҳ. Уларга қандай етиб борганини сўрамадикку, лекин Ўзбекистондагилар бемалол Hilol Nashr дўконларида харид қилишлари мумкин (етказиб бериш ҳам бор). Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    7 726
    21
    Assoodiq китоблари Хитойдаги ўқувчиларимиз қўлига ҳам етиб борганидан мамнунмиз. Уларга қандай етиб борганини сўрамадикку, лекин Ўзбекистондагилар бемалол Hilol Nashr дўконларида харид қилишлари мумкин (етказиб бериш ҳам бор). Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    1
    0
    Савол: Уй қуриб сотадиганлар закотни қандай беради? ✅Жавоб: Уй олди-сотдиси билан шуғулланувчилар уйнинг қийматидан закот берадилар. Абдулманнон Абдуллоҳ «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    7 663
    64
    Савол: Узоқ муддатли қарзи борлар ҳам закот берадими? Масалан, беш йилда тўлаш шарти билан 500 миллионга уй сотиб олса, қўлида 100 миллион пули бўлса, шундан закот вожиб бўладими? ⭕️ Жавоб: Қарз икки хил бўлади: муъажжал (нақд берилиши керак бўлган) ва муажжал (кейинчалик беришга келишилган). Бу саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик бериладиган қарз экан, шунинг учун закот беришга тўсқинлик қилмайди. «Саҳиҳ қавл шуки, муажжал (бир-икки йилда беришга келишилган) қарз закот беришга тўсқинлик қилмайди» («Роддул муҳтор») Баъзи уламолар (Ҳинд фиқҳ академиясининг котиби Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний) «Шу йили берилиши керак бўлган қарзини ҳисобламай, қолганидан берилади», деганлар, лекин аввалги ҳукм эҳтиётлироқ. Абдулманнон Абдуллоҳ "Закот китоби" Яқинларга ҳам улашамиз! @assoodiq - обуна бўлинг!
    Показати повністю ...
    10 266
    123
    Савол: Қарзи бор одам закотни қандай қилиб беради? 🖇️ Жавоб: «Кишининг қарзи қўлидаги мол-мулкидан кўп бўлса, қўлидаги ўша мол-мулк ўзиники эмас, ҳақдорларники ҳисобланади, шунинг учун бундан закот бериш вожиб бўлмайди. Лекин қўлидаги мол-мулки қарзидан кўп бўлса, қарзидан ортган мол-мулки нисобга етса, ўша мол-мулкидан закот беради». Закот китоби Муаллиф: Абдулманнон Абдуллоҳ. Яқинларга ҳам улашамиз. - обуна бўлинг.
    10 551
    161
    Нисоб – закот бериш даражасини белгиловчи миқдордир. Кимнинг тасарруфида камида мана шунча маблағ бир йилдан бери турган бўлса, унинг қирқдан бир қисми – 2,5 фоизини закот қилиб бериши фарздир. Нисоб – закот бериши фарз бўлган ва закот ҳали фарз бўлмаган мусулмонларни ажратиб турадиган ўзига хос чегарадир. Яқинларга ҳам улашамиз. - обуна бўлинг.
    10 114
    57
    РАМАЗОН-2023 Закот нисоби 🧮 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди Манба: Яқинларга ҳам улашамиз. - обуна бўлинг.
    12 903
    153
    Савол: «Ҳозирги кундаги факторинг ножоиз экани маълум бўлса, борми?» 📎 Жавоб: Факторинг фирмаси ўз фаолиятини Ислом молияси талабларига мослаши учун мижоз билан битта эмас, бир нечта шартнома тузиши керак. Биринчи навбатда факторинг фирмаси мижоз билан қарз олди-берди шартномасини тузади, яъни мижоз компаниядан қарз олади. Шу орқали мижоз қарз олиб, қўл остидаги ходимларига маошларни вақтида етказиш имконияга эга бўлади.
    5 875
    14
    Закотнинг умумий таърифи «Закот – махсус молнинг махсус қисмини махсус шахсга шариатда тайин қилинган шаклда Аллоҳ розилиги учун мулк қилиб беришдир». Ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар: «Махсус мол» – нисобга етган мол. «Махсус қисми» – закот берувчининг мулкидан шариатда белгиланган қисмини ажратиб беришдир. Мисол учун, бир кишига «Мана шу уйда бир йил бепул яшаб турасиз, мана шу менинг сизга закотим бўлади», дейиш закот бўлмайди. «Махсус шахс» – закот олишга ҳақдор мусулмондир. «Аллоҳ розилиги учун» – закотнинг фақатгина ибодат нияти билан берилишидир. «Шариат тайин қилган миқдорда» – закотнинг шариатда кўрсатилган миқдорда берилишидир. Озгина садақа бериб, «Мана шу менинг закотим», дейиш тўғри бўлмайди. «Мулк қилиб бериш» – берилаётган мол уни олган одамнинг мулкига айланишидир. Ҳақдорнинг мулкига айланмаса, закот ҳисобланмайди. Абдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби» Яқинларга ҳам улашамиз. - обуна бўлинг.
    Показати повністю ...
    8 089
    66
    Қачон ризқ баракали бўлади? Баракали ризқнинг белгиси шуки, бундай ризқ сабабли инсонда қаноат, шукр ва сабр пайдо бўлади, хайрли амалларни қилишга туртки ҳосил бўлади. Ризқнинг баракали бўлиши эса тадбиркорга, унинг ахлоқига боғлиқ. Қандай тадбиркорнинг ризқи баракали бўлади? Бу ҳақда 26 март куни бўлиб ўтадиган «Тадбиркорлик ахлоқи» мавзусидаги тренингда суҳбатлашамиз. Манфаатли илм олинг, ризқингиз баракали бўлади! Рўйхатдан ўтиш: 998712022288 Яқинларга ҳам улашамиз! - обуна бўлинг!
    Показати повністю ...
    6 230
    45
    Рамазон муборак бўлсин! Assoodiq жамоаси барча юртдошларимизни орзиқиб, интизор кутилган ушбу муборак айёмга эсон-омон етишганимиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз. Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ адо этишни насиб қилишини сўраб, Аллоҳ таолога илтижолар қиламиз. Аллоҳ таоло Рамазон ойини солиҳ амал, манфаатли илм ва холис ибодат билан ўтказишни барчамизга насиб қилсин! Яқинларга ҳам улашамиз! - обуна бўлинг!
    Показати повністю ...
    6 712
    48
    Musulmon tadbirkorda 4 holat bo’ladi: ▪️ 1. Boylik yo'q, baraka yo’q; ▪️ 2. Boylik bor, baraka yo’q; ▪️ 3. Boylik yo’q, baraka bor; ▪️ 4. Boylik bor, baraka bor. 4-chi darajaga erishish uchun musulmon tadbirkor nima qilishi kerak?26-mart kuni “Tadbirkorlik axloqi” mavzusidagi treningda bu savolga to’liqroq yechim topishga harakat qilamiz. Spiker: Abdulmannon Abdulloh — “ASSOODIQ” ilmiy markazi ilmiy tadqiqot guruhi rahbari Ro’yxatdan o’tish uchun 📞 998712022288 @MFaktorUz
    Показати повністю ...
    3 286
    30
    ВАКОЛАТ ҲАҚИДА Бир ишни бажаришни бошқага топшириш ёки ўша ишни бажариш учун ўзининг ўрнига бировни тайинлаш «вакил қилиш» дейилади. Ишни топширган киши «муваккил» (вакил қилувчи), иш топширилган киши эса «вакил» дейилади. Вакил қилиш ҳам ижоб ва қабул билан амалга ошади. Вакил қилишда «ваколат» ёки «вакил қилмоқ» сўзларини ишлатмай, «Мен фалон ишни қилишга сизга ижозат бераман» ёки шунга ўхшаш лафзларни ишлатса ҳам бўлади. («Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан) Кейинги сафар ваколатнинг турлари ҳақида гаплашамиз, иншааллоҳ. Яқинларга ҳам улашамиз! - обуна бўлинг!
    Показати повністю ...
    4 418
    11
    Останнє оновлення: 11.07.23
    Політика конфіденційності Telemetrio