🇮🇷 Яқин Шарқ бўйича мутахассис Аббас Жума ёзишича, президент Раисининг ўлими Эроннинг ички ижтимоий-сиёсий вазиятига ҳеч қандай таъсир қилмайди:
Эронда кадрлар тайёрлаш тизми жуда аъло даражада шакллантирилган, дейди эксперт. Масалан, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими хавфсизлик кучларининг парчаланишига олиб келиши тахмин қилинганди. Аммо, унинг ўрнига бошқа генерал келди. Шу боис Президент ва ҳатто Олий раҳбар ҳам ўлдирилса ҳеч нима ўзгармайди. Уларнинг ўрнини бошқа кадрлар эгаллайди. Давлат йўқ бўлиб кетмайди.
Бироқ, вертолёт қулаши уюштирилган суиқасд эканлиги аниқланса, «мижозларга» аниқ жавоб зарбаси берилади. Теҳрон тажовузкорларга нима бўлишини бундан олдин кўрсатиб бўлди. Ишонаманки, бундан кейин жавоб жиддийроқ бўлади. Эътиборлиси шуки, бугунги кунда Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувидан Исроил манфаатдор. Агар Тел-Авив айбдорлиги маълум бўлса дунё яна катта уруш остонасига келиб қолади.
Шу нуқтаи назардан, яқинда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш ва Словакия бош вазирига суиқасд ҳақида эсламаслик ҳам мумкин эмас. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига суиқасд ҳақида хабарлар ҳам бор эди. Энди Эронда ҳалокатли туман. Шахсан мен тасодифларга ишонмайман, дейди таҳлилчи.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Показати повністю ...