АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бомдод ёки асрдан кейин Равзага киришга тўғри келиб қолса, нафл намозни қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоддан кейин то қуёш чиқиб, бир найза миқдорида кўтурилгунига қадар ёки Қуёш тиккага келиб, бироз оғгунича ёхуд аср намозини адо этгандан то қуёш ботгунига қадар нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Шунга кўра, Равзаи шарифга кирган кишилар ушбу вақтлар мубайнида нафл намоз ўқишлари жоиз бўлмайди. Улар нафл намознинг ўрнига тиловати Қуръон, зикр ва тасбиҳлар билан машғул бўлишлари, хусусан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳужраларининг ёнида У Зотга салавотлар айтишлари тавсия этилади.
Агар мазкур вақтларда Равзаи шариф зиёратида бўлган киши намоз ўқишига зарурат бўлиб қолса, бировга билдирмаган ҳолда аввалги қазо намозларини ўқиши ҳам жоиз. Агар зиёратчи Қубо масжидига ҳам асрни ўқигандан кейин борса, юқорида айтилгандек йўл тутади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruFПоказати повністю ...