⚡️Гижжаларни даволаш тартиби.
Хар бир ишда тартиб бўлгани каби гижжалар даволашнинг ҳам ўз кетма кетлиги мавжуд. Ушбу тартибга амал қилсангиз гижжалардан бутунлай қутилиш мумкин бўлади.
1.
Ташхислаш
Ичакда Ўзбекистонда ўртача, 70 хил атрофида ичак паразитлари, гижжалар, аскаридалар ва бошқалар кўпаяди ва касаллик чақиради.
Ташхислаш учун ахлат анализи, умумий қон тахлили ва Гелминтолог, Гастроэнтеролог, Терапевт, УАШ каби мутахасислар қабулида бўлиб, қайси турдаги паразит борлиги аниқланади.
Бундан ташқари ютуб каналимда ҳам бирламчи ташхис учун қўлланма қўйдим. Видеога хавола учун босинг 👉
Қўлланма
2.
Даволаш
Ичак паразитини тури аниқлангач, унга мос тушивчи дорилар тайинланади. Унутманг, ҳар хил гижжаларга хар хил дорилар ишлатилади!
Даволаш одатда махсус схема орқали қилинади. Масалан, 3-5 кун дори ичилади, пауза қилиниб яна 3-5-7 кун дори ичилади. Бунга сабаб, ичакдаги гижжалар ўлгач, тухумлари очиб чиқади. Ўшаларни хам ўлдириш мақсадида шундай қилинади.
3.
Даволанишдан кейинги тозалов ва тиклаш.
Даволашдан сўнг клизма амалиётини кўпчилик қилмайди. Гижжалар чақирган ёмон аломатларни хам даволаб қўйиш зарур. Бу кўпинча анемия, тошмалар ва хокозо бўлиши мумкин.
4.
Яна юқмаслигини олдини олиш.
Шахсий гигиена қоидаларига доимий амал қилиш ва гижжа юқмаслиги чораларини кўриш мухим хисобланади.
Дорилар ҳақида кейин постда маълумот бераман.
@acramov 👈 обуна бўлинг
Показати повністю ...