ШУ БИЛАН БОДИ-КАМЕРА ВИДЕОСИ ИИБ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛМАДИ.
Сабаби ҳар хил бўлиши мумкин, балким Расмий ахборотда берилган маълумотлар бўлмаган бўлиши мумкин, балким бўлгандир.. Бизга ноъмалум. Маълум бўлганларнинг биринчи томони маъмурий қамоқ жазосининг иккинчи суткасини (учинчи десак ҳам бўлади) ўтамоқда. Иккинчи томон эса қўлидаги видеони ҳалқга кўрсатиш нияти йўқ шекилли.. Ният бўлганда биринчи куннинг ўзидаёқ кўрсатишган бўлишарди.
Балким бизга ноъмалум ҳолатлар бор дир у видеода...
Ўндан зиёд ОАВ вакиллари бу ахборотни ёритди, демак шов-шувларга сабаб бўлди. Одатда бу каби шов-шувга сабаб бўлган ҳолатлар ИИБ томонидан видеоси тақдим этилган бўлар эди. Лекин бу сафар бунақа бўлмади.
Ҳолатни бир томондан (ИИБ ва СУД) эшитдик лекин тўлиқ тушиниш учун иккинчи томонни ҳам эшитиш керак (улар қамоқда) ёки бодикамера видеосини кўришимиз керак.
"Ҳай-ҳуй, шов-шув, бақир-чақир" бўладию тинжиб кетади.... деб ўйлаб туришгандир.....
"хоҳласанг ўзинг топиб ол" = қўполлик, ( 183-)
"қўполлик" = ҳурматсизлик, беписандлик, жанжал чиқариш, ( 183-)
“сен кимсан?” = қўпол муносабат, ( 183-)
“сенлар гала валломатлар жонга тегиб кетдинглар, яшаб бўлмай қолди” = атрофга кўплаб одамларни тўпланиши, ( 183-)
“сенлар гала валломатлар жонга тегиб кетдинглар, яшаб бўлмай қолди” = ходимларини обрўсизлантириш, ( 183-)
“сенлар шошмай тур, ҳар биринг билан гаплашамиз ҳали” = жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бақир-чақир қилиб, майда безорилик қилиш, ( 183-)
Ҳалиям шу дежурный 183 бор экан, бўлмаса нима бўларди???...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
XV боб. Оммавий ахборот воситалари
82-модда.
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
✅@UDDU_channel
Показати повністю ...