این سرویس به زبان شما نیز موجود است. برای ترجمه ، مطبوعات را فشار دهیدفارسی
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi ИБРАТЛИ БЕКАМ

(РАСМИ КАНАЛ) Бизнинг Каналда🤗 💑Бахтли Оила сири 😋Пазандачилик 🤓Фойдали маслахатлар 📃Ибратли Хикоялар 📚Ибратли Сатирлар Talab va taklif  u.n   @Ibratli_BekamBot  
Ko‘proq ko‘rsatish
4 6480
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
69 161joy
ning 78 777
1 952joy
ning 2 295
da kategoriya
2 214joy
ning 2 333

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Hourly Audience Growth

    Ma'lumotlar yuklanmoqda

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    🌙🎊🤲РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🌟🤲Қутлуғ РАМАЗОН ойининг иккинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! 🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА еунингиз ва Рамазоннинг 9-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌙✨🎊РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
    Ko'proq ko'rsatish ...

    IMG_2709.MP4

    1 100
    16
    НАВРУЗ МУБОРАК Ризк-рýз берган оллохга минг хамдлар бýлсин. Байрамона хуш кайфият хар дам бýлсин. Гул бахордай согинтирган наврýз, бугун, Хар бир уйда тýй-томоша, байрам бýлсин!
    1 093
    42
    🦋Ассалому алайкум, Азиз аёллар! Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Сизларни кириб келган 8 - мартҲалқаро Хотин - қизлар байрамибилан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат -саломатлик, бахт омад тилаймиз.Оилангизга тинчлик ҳотиржамлик,ишларингизда энг катта ютуқларга эришишингизда тилакдошмиз. Хеч қачонкўзингиздан ёш оқмасин. Зеро аёлни қадрлаган инсон, унинг кўзидан ҳеч қачон ёш оқишига йўл қўймайди ва бунга ҳаракат қилади.❤️🦋
    Ko'proq ko'rsatish ...

    9c38ceb39ed8476836391aba56dca7ef_out_1222921009.mp4

    988
    10

    file

    file

    file

    932
    20
    🌸Assalomu alaykum!🌸 Aziz kanalimiz ayol va qizlari barchangizni bugungi bayramingiz bilan chin yuragimdan tabriklayman!💐 Cheksiz hurmat bilan 🌺👩🏻Kumushingiz!🌺 ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ🔻

    file

    1 261
    3
    🌹Милые девушки, женщины, дамы! С праздником женским вас, с новой весной! Снова строчим вам стихи как романы, Оды слагаем для вас в час ночной. Только для вас в этот день все признания, Все комплименты, букеты цветов. Пусть исполняются ваши желанья, В жизни пусть будут весна и любовь!🦋💋💋

    f79de69cfc83354bc68a352d84f71c7a_out_1222921009.mp4

    879
    9
    📹 АЁЛ НЕГА ЯРАТИЛГАН🦋 Эркак ва Аёл Яратилиши !💞

    АЁЛ_НЕГА_ЯРАТИЛГАН_Эркак_ва_Аёл.mp4

    1 033
    10
    ИСТИҒФОР АЙТ Агар сенга дунё тор бўлиб қолса, 👉 Истиғфор айт! Ишларинг юришмаса, 👉 Истиғфор айт! Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса, 👉 Истиғфор айт! Юрагинг сиқилса, 👉 Истиғфор айт! Бой бўлишни истасанг, 👉 Истиғфор айт! Қашшоқликка йўлиқсанг, 👉 Истиғфор айт! Фарзанд талабида бўлсанг, 👉 Истиғфор айт! Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг, 👉 Истиғфор айт! Савдойингдан барака кўтарилган бўлса, 👉 Истиғфор айт! Агар оилада нотинчлик бўлса, 👉 Истиғфор айт! Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, 👉 Истиғфор айт! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур. 1. Астағфируллоҳ 2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ. 3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро. Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман! Сиз ҳам бир кишининг истиғфор айтишига сабабчи бўлинг. Буни бошқа дўстларингизга ҳам юборинг.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    4 494
    112
    ЖАБРОИЛ алайҳиссалом , 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди. Намозни тугатиб: —- “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ* ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради... Аллоҳ таоло мархамат килди: —- Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди... Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади... - Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?! - Чунки улар менинг ҳузуримга ~ ДУШМАНИМНИ* мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ ! Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН* узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар ! (Имом Ғаззолий...) 🕊
    Ko'proq ko'rsatish ...
    8 532
    177
    #Албатта_укинг! ЭНГ КАТТА БОЙЛИК Бир аёл ҳар куни масжид эшиги тагида тиланчилик қиларди. Кунларнинг бирида масжид имоми уни кўриб қолиб сўради: – Онахон! Ўзингиз фазилатли аёлсиз, ўғлингиз ҳам масжид аҳлидан эди. Нима сабабдан бундай ҳолатда турибсиз? Аёл изоҳ берди: – Имом домла, биласиз, менинг ёлғиз ўғлим бор. Унинг ака-укалари йўқ. Эрим бир неча йиллар аввал вафот қилган. Ўғлим 8 ойдан бери сафарда. Менга ишлатиб туриш учун маблағ қолдирди. Уларни имкон борича авайлаб ишлатдим. Энди ўша маблағ тугаганидан сўнг тиланчилик қилишга мажбур бўлдим. Масжид имоми сўради: – Ўғлингиз-чи?! Сизга пул жўнатмайдими? Аёл деди: – Ҳар ой менга ранг-баранг суратлар жўнатади. Мен у суратларни олиб, деворга михлаб илиб қўяман. Имом бу беванинг уйини зиёрат қилишга қарор қилди. Не кўз билан кўрсинки, унинг ўғли ҳар ой унга минг долларга чек жўнатаркан. У аёл саккиз минг долларга эга экан-у, билмасдан масжид ёнида тиланчилик қиларди. Бунга сабаб у аёлнинг ўқиш ва ёзишни билмаслигидир. Имом чекларни олиб, унга барини маблағ қилиб берди. Хулоса… Бу бева аёлнинг қиссаси жуда ҳам ҳайратланарли, аммо бизнинг ҳолатимизга жудаям ўхшаш. Кўпчилигимиз «Розилик, бахт-саодат, хурсандчилик, кўнгил хотиржамлиги қаерда экан?» деб сўраб юрамиз, ҳаммамизнинг уйимизда эса Қуръони Карим бор. Аммо биз уни яхшилаб ўқиб кўрмаймиз-да, бу дунёда роҳат излаб юрамиз. Ҳолбуки, барчамизда Аллоҳнинг китоби деб номланувчи жудаям катта бойлигимиз қўлимизда турибди. У Аллоҳ азза ва жалланинг Буюк Каломидир. Шунинг учун, азизларим, сизга айтмоқчи бўлганим шуки, эътиборингизни бир ишга қаратмоқчиман. Сизлар бойсизлар... Фақат... Қуръони Каримдан бўлган «чек»ларингизни ўзингизни юпатишга, ғам-андуҳларни кетказишга ишлатинг. Агар Қуръонни яхшилаб ўқиб кўрсангиз, улар буткул йўқолади.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 689
    37
    #Тунги_зикрлар ☪️📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ» 🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿 «Астағфируллоҳ» 🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ»
    Ko'proq ko'rsatish ...
    5 462
    100
    #ҚУРЪОН_УМИДБАХШ_КАЛОМ Аллоҳ таоло пайғамбар Юнус алайҳиссалом ҳақида шундай хабар берган: “Зуннун – Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиѐнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматларда туриб: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Ўзинг борсан. Эй Пок Парвардигор! Албатта мен (ўз жонимга) жавр қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг)! Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик, уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз” (Анбиё сураси, 87-88-оятлар). Қавми даъватни қабул қилавермаганидан қаттиқ ғазабланган Юнус алайҳиссалом уларни ташлаб қишлоғидан бош олиб чиқиб кетди, “Бу ишим учун Аллоҳ мени жазоламайди”, деб ўйлади. Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг рухсатисиз қавмини тарк этгач, уни балиқ ютиб юборди. Шунда  у қоронғиликда туриб: – Ё Аллоҳ! Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сен Ёлғизсан! Менинг Парвардигоримсан! Ибодат қилишга фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга тасбеҳлар айтаман. Рухсатингсиз қавмимни ташлаб чиқиб ўзимга зулм қилдим. Хатойимни тан оламан. Ё Парвардигорим! Тавбамни қабул эт! Гуноҳимни кечир! – деб Аллоҳга тавба-тазарру қилди. Аллоҳ Юнуснинг илтижоларини қабул айлаб, уни ғам-ғуссадан қутқарди. Қуръони каримда айтилишича, агар Юнус алайҳиссалом кўп тасбеҳ айтмаганида, қиѐмат  кунигача балиқ қорнида қолиб кетарди. Бу оятда “Мўминларга мана шундай нажот берамиз” жумласи барча мўминларни қийин дамларда Юнус алайҳиссалом каби Аллоҳни кўп зикр қилишга, оғир ҳолга тушиб қолганда гуноҳларини тан олиб, Аллоҳдан ѐрдам сўрашга чақиради. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳниг исми (аъзами) Юнус ибн Маттонинг дуосидир”, деб айтганларини эшитиб: – Ё Расулуллоҳ, бу фақат Юнусга хосми ѐки мусулмонлар жамоасига ҳам тегишлими? – деб сўрадим. Расули акрам: – У Юнусга ҳам – (ўша калималар) билан дуо қилсалар – (қолган) мўминларга ҳам хосдир. Сен Аллоҳнинг: “Худди шунингдек мўминларга ҳам нажот берамиз”, деганини эшитмаганмисан?” Бу  Аллоҳга дуо қилганлар учун У Зот (тарафи)дан шартдир, – дедилар. "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 209
    9
    #ҚУРЪОН_УМИДБАХШ_КАЛОМ Аллоҳ таоло пайғамбар Юнус алайҳиссалом ҳақида шундай хабар берган: “Зуннун – Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиѐнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматларда туриб: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Ўзинг борсан. Эй Пок Парвардигор! Албатта мен (ўз жонимга) жавр қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг)! Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик, уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз” (Анбиё сураси, 87-88-оятлар). Қавми даъватни қабул қилавермаганидан қаттиқ ғазабланган Юнус алайҳиссалом уларни ташлаб қишлоғидан бош олиб чиқиб кетди, “Бу ишим учун Аллоҳ мени жазоламайди”, деб ўйлади. Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг рухсатисиз қавмини тарк этгач, уни балиқ ютиб юборди. Шунда  у қоронғиликда туриб: – Ё Аллоҳ! Сендан ўзга илоҳ йўқ! Сен Ёлғизсан! Менинг Парвардигоримсан! Ибодат қилишга фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга тасбеҳлар айтаман. Рухсатингсиз қавмимни ташлаб чиқиб ўзимга зулм қилдим. Хатойимни тан оламан. Ё Парвардигорим! Тавбамни қабул эт! Гуноҳимни кечир! – деб Аллоҳга тавба-тазарру қилди. Аллоҳ Юнуснинг илтижоларини қабул айлаб, уни ғам-ғуссадан қутқарди. Қуръони каримда айтилишича, агар Юнус алайҳиссалом кўп тасбеҳ айтмаганида, қиѐмат  кунигача балиқ қорнида қолиб кетарди. Бу оятда “Мўминларга мана шундай нажот берамиз” жумласи барча мўминларни қийин дамларда Юнус алайҳиссалом каби Аллоҳни кўп зикр қилишга, оғир ҳолга тушиб қолганда гуноҳларини тан олиб, Аллоҳдан ѐрдам сўрашга чақиради. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У билан дуо қилинса, ижобат этиладиган, у билан сўралса, бериладиган Аллоҳниг исми (аъзами) Юнус ибн Маттонинг дуосидир”, деб айтганларини эшитиб: – Ё Расулуллоҳ, бу фақат Юнусга хосми ѐки мусулмонлар жамоасига ҳам тегишлими? – деб сўрадим. Расули акрам: – У Юнусга ҳам – (ўша калималар) билан дуо қилсалар – (қолган) мўминларга ҳам хосдир. Сен Аллоҳнинг: “Худди шунингдек мўминларга ҳам нажот берамиз”, деганини эшитмаганмисан?” Бу  Аллоҳга дуо қилганлар учун У Зот (тарафи)дан шартдир, – дедилар. "Қуръон - қалблар шифоси"
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 486
    4
    ҚАБР ВА ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар: Ўлик қабрга қўйилганда қабр унга шундай дейди: “Эй Одамзод, эссиз сенга! Нега мағрурлик қилиб, мени ўйламадинг? Мен фитна уйи, зулмат уйи, ёлғизлик уйи ва маъюслик уйи эканлигимни билмасмидинг? Нега мендан ғофил бўлдинг? Ҳаётлик чоғинг йўлинг мен томонга тушганда оёқларинг тезроқ кета қолиш пайида бўларди”. Агар ул зот солиҳлардан ва яхши кишилардан бўлса, ўлик айтишга ҳақли бўлган сўзларни ёру-биродарларидан бири қабрга хитоб қилиб дейдики: “Билмайсанми? У одамларни яхшиликка ундар, ёмонликдан қайтарарди!”. Шунда қабр бундай дейди: “Ундай бўлса, мен унга бир яшиллик бўламан (яъни юмшоқ майса бўламан) ва ўликнинг жасади нурга ўралади, сўнг Аллоҳга юксалади. Убайд ибн Умайр Лайсий айтади: Ҳеч бир ўлик зоти йўқки, кўмилганда лаҳад унга шундай деб хитоб қилмасин: Мен зулмат ва ёлғизлик уйиман. Агар тириклигингда Аллоҳга итоат билан яшаган бўлсанг, бугун сенинг устингда бир раҳмат бўламан. Йўқ, агар Аллоҳни танимай осийлик билан кун кечирган бўлсанг, бугун сенга бир жазо бўламан. Мен шундай макондирманки, Аллоҳга итоаткор бўлган зот менга кирса, мендан севинч билан чиқади; Аллоҳга осий ўлароқ менга кирган одам мендан зиёнга учраган ҳолда чиқади. Муҳаммад ибн Солиҳ айтади: Киши қабрга қўйилиб, бир оз азобга дучор бўлган вақтда қабристондаги бошқа ўлик қўшнилар унга шундай садо берадилар: Эй биздай қўшнилардан ва қардошларидан орқада, дунёда қолган киши! Биздан ибрат олмадингми? Биз, олдин кетганлар, сенда ҳеч бир фикр-ҳаёл уйғотмадикми? Ҳою-ҳавасларимиз биздан айрилиб қолиб кетганини кўрмадингми? Сенинг ҳали вақинг бор эди. Биз, биродарларинг қилиб улгурмаган солиҳ амалларни сен ҳам қилмадингми? Ундан ташқари, у кишига мустаҳкам ва дабдабали уйлари нидо этиб дерларки: Эй дунёнинг кўринишига алданган одам! Сендан олдин ҳам дунё ҳаётига мағрурланган, аммо сендан олдин қора тупроққа кириб ғойиб бўлган яқинларингдан ибрат олмадингми? Уларку дунё ҳаётига алдандилар. Сўнгра ажал келди, уларни қабрларга олиб кетди. Сен эса бу аҳволни ўз кўзинг билан кўрган эдинг. Уларни кафтингда кўтариб қабрга олиб борган эдинг! Язид Раққоший айтади: Ўлик қабрлар қўйилган пайтда амаллари бу ҳолдан қўрқиб, титрай бошлайдилар, Шунда Аллоҳ амалларни гапиртиради. Дерларки: Эй чуқурда ёлғиз қолган инсон! Дўстларинг ва оила аъзоларинг сендан айрилишди. Бугун бизнинг ёнимизда бошқа бирон дўстинг йўқ! Каъб айтади: Солиҳ киши ўлиб, қабрга қўйилган вақтда унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби амаллари ундан айрилганларидан қўрқиб титрай бошлайдилар. Азоб фаришталари у кишининг оёқ томонидан келадилар. Шу асно НАМОЗ тилга кириб дейдики: Ундан узоклашинг! Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У, мана шу оёқларида Аллоҳ учун тик турди. Мени адо этди! Азоб фаришталари бу сафар ўликнинг бош томонидан келадилар. РЎЗА тилга кириб, дейдики: Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У дунёда Аллоҳ учун оч юрди, сувсиз юрди (яъни рўза тутди). Фаришталар бу сафар ён томондан келадилар. Лекин тилган кирган ҲАЖ дерки: У жонини ўртага қўйди, танини заҳмат-машаққатдан аямади. Шу туфайли сабр-тоқат нималигини билди, ҳаж қилди, сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ! Охири азоб фаришталари марҳум қўлининг учи томондан келадилар. Бу сафар эса САДАҚА тилга киради ва дейдики: Яқинлашманг менинг эгамга. У бу кўриб турганингиз икки қўл билан Аллоҳ ризоси учун қанча-қанча садақалар берган, қанча-қанча эзгу ишлар қилган, шунинг учун Аллоҳнинг ҳузурига чиқишга муносиб. Сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ! Шунда у кимсага шундай бир нидо келади: Хушхабар! Сен ҳаётдалигингда қандай гўзал, қандай яхши бўлган экансан! Ҳозир ҳам ўликлар ичида энг гўзал ўликсан! Шундан кейин раҳмат фаришталари келади. Унинг учун жаннатдан бир тўшак, бир чойшаб келтирадилар. Қабр кўз қамрай олмайдиган даражада кенгайтирилади. Яна жаннатдан келтирилган бир қандил билан қабр ёп-ёруғ қилинади.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 281
    60
    🌹«Мафтункорсан»🌹 🌸 Шу биргина сўз оддийгина аёлни бошқа аёл - қизлар орасида товус каби товланиб, қалбини сурурга тўлишига сабаб бўлади.. 😐 «Аҳмоқсан» 😐 🌸 Шу биргина сўз эс - хуши жойида бўлган боланинг ҳимматини синдириб, ақлий имкониятларининг эшикларини қулфлайди. 🙄 «Соддасан - да» 🙄 🌸 Шу биргина сўз, қалби пок, ҳалим инсонни қаҳрли, қаттиққўл, олий ҳиммат хислатларини тарк этган бадфеъл шахсга айлантиради! 👍«Қодирсан» 👍 🌸 Шу биргина сўз, унча - мунча инсонлар бажаришдан ожиз бўлган, қийин тўсиқларни енгиб ўтишга ундайди. 👉🏻 Шу «БИРГИНА» ёки «БИР НЕЧА» оддий сўзлар чексиз фарқларни шакллантиради. 👉🏻 Оғзингиздан отилиб, йўқ, оғзингизнинг бир четидан шундоққина чиқаётган ҳар бир сўз кимнингдир муваффақиятига ёки ҳалокатига сабаб бўлади! Муомала ва сўзда холис бўлинг! Сизнинг самимиятингизни халқ билмаса, Холиқ билади! 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 415
    17
    Хақиқий севги бу: Чарчаб ухлаб ётган жойингиздан турасизда: - Онаси, кел мен хам қарай болага, сен мизғиб ол озгина - дейишингиздир - Кечаси бехосдан уйғониб кетсангиз унинг устига чойшабни ёпиб, шамоллаб қолмаслигига ғам қилишингиздир. - Хеч кандай байрам бўлмаса хам, бирон совға олиб уйга табассум билан киришингиздир. Аёлингиз кўп йиллардан кейин хуснини йўқотса хам: - Сен жаннатимсан деб қучоқлаб, кейин ишга кетишингиздир. - Хадеб ўзингни уринтираверма деб, ишлаётган жойидан ишдан тўхташингиздир. - Қуръон тажвидидан сизга имтихон топшираётганида қаттиққўл бўлишингиздир. ) - Муслиманинг эри бўлиш энг катта бахт. Қандайдир Love Story лар билан бошимни қотирасизлар. © Миразиз Ахмедов 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 252
    37
    Эй аёл, Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил; Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ; "Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма. Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қила оляпманми, уларга Динини ўргата оляпманми, Намозга чорлай оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир; Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди; Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма. Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас. Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл! Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир. Аллоҳ таолодан оилангни саодатли этишини, сизларни ибодатда бардавом айлашини, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигини сўраб дуо қил! 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 356
    24
    Эрига мухтожлигини эмас,эрига эҳтиёжи борлигини ҳис қилдирган аёлдир. Жуфтингизга ўзингизни унга муҳтож бечорадақа кўрсатманг,балки қадрингиз баланд бўлса ҳам унга эҳтиёжингиз бордақа ҳис қилдиринг. Чунки муҳтожликни ҳамма ҳам ҳал эта олади,эҳтиёжларни эса фақат ҳосларгина қаршилайди. Эрингиз сизнинг “Ҳосингиз” эканлигини ҳис қилсин. Тутимли аёл-доим пардозланиб юрадиган аёл эмас, эрига фақат уни учун пардозланишини,унинг эркаги пардозланиб,ўзига тортувчи гўзал чеҳра билан кутиб олинишга лойиқ “ҲАҚИҚИЙ ЭРКАК” эканлигини ҳис қилдирган аёлдир. Унутманг эркаклар улар учун қилинган ишларни муҳаббатга ёядиган жонзотдир. Муҳаббатингизни уй ишлари билан изҳор қилинг:Келишингизга уй тозаладим, сиз келасиз деб ҳушбўйландим,сизни кутиб олиш учун алоҳида тайёрландим денг. Ҳатто уй ишларидан ҳам эрингизни севгисини қидирсангиз чарчамайсиз.Ғайратингизга ғайрат қўшилади. Унинг ўрнини билдирганингиз сари,у ҳам сизни эъзозлашни бошлайди. Муслиманинг сеҳри тилидадир,фолчиникида эмас. 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 850
    19
    ​​Куёвнинг онасига мактуб Уйдаги оддий ишларни ўзингиз бажаринг, ҳамма нарсани келинингиз зиммасига юкламанг. Умумий ҳолатни ўз даврингиз билан қиёсламанг. Изоҳ: Қайнона келинидан ҳурмат кутади, хизмат кутади. Албатта, бунга ҳаққи бор. Аммо бунда ҳам чегарадан ошмаслик, бўлар-бўлмас ишларни ҳам келинидан кутиб, ҳурматини йўқотмаслиги керак. Инсон ўзи қилиши керак бўлган ишларни ўзи бажариши лозим. Масалан, келини бола эмизиб турганида бориб бир стакан сув олиб келиши мумкин бўлган қайнонанинг “қизим, менга сув олиб кел”, дейиши тўғри бўлмайди. Келинининг ҳолатини тушуниб, уни қийин аҳволга солиб қўймаслиги керак. Ҳар доим қилиши мумкин бўлган ишларини келинидан кутадиган бўлса, бир куни келинининг бўғзига келади, “ўзингиз қилинг!” дейишга мажбур бўлади. Бунга қайнонанинг хатолари сабаб бўлади. Инсон оддий ишларни ўзи бажарса, ортиқча гап юзага келмайди. Акс ҳолда келин қайнонаси фақат уни чарчатиш ва қийнаш учун бу ишларни қилдиряпти, деб ўйлаб қолиши мумкин. Келин истаса, бу истакларни эътирозсиз бажариши мумкин, аммо қайнонанинг бунга ҳаққи йўқ. У уйга хизматкор эмас, келин олиб келганини билиши лозим. Инсонийлик жиҳатдан келин бу ишларни бажариши мумкин, бажарса, савоб олади, аммо бунга мажбур эмас. 🌹Қайноналарнинг алданишига сабаб бўладиган яна бир жиҳат келинини ўзи даври билан таққослашидир. Орадан ўттиз, қирқ йил ўтган. Шарт-шароит, анъаналар ва урф-одатлар ўзгарган бўлиши мумкин. “бизнинг давримизда бундай қилмасдик” сингари таққослашлар фойда бермайди. Кўп нарса ўзгарганини тан олиш зарур. Албатта, яхши анъана ва урф-одатларни келажак авлодларга етказишимиз керак. Бироқ уларнинг орасида бизнинг хатоларимиз, зарарли томонларимиз ҳам бўлиши мумкин. Уларни бугун яна такрорлаш янглишишдир. Шу сабабли ўтмишдаги нарсаларни эмас, ҳозирги кун учун энг маъқул бўлганини бажариш керак. Келинлардан ҳам ана шу гўзалликларни кутиш жоиз. •🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    2 328
    11
    ​​. Исрофгар ҳамиша тўкин-сочин яшамайди, агар тежамкорлик меъёрида бўлса,бу жуда яхши ҳислат! Хаётимда фойдаланаётган ҳайрли нарсаларни бўлишмоқчиман... Барака, файз, исроф ва тежамкорлик ҳақида: 🍁Кўпроқ дуо олган инсонларнинг қўли баракали бўлади! 🍁 Кўп "бисмиллоҳ" дейдиганларнинг ҳам баракаси, файзи бўлади! 🍁 Эркак кишини улуғлайдиган, камситмайдиган оилаларда вояга етган қизларнинг қадами қутлуғ бўлади! 🍁 Янги қопдаги шакар, ун, буғдой ва шунга ўхшаш мўл нарсанинг оғзини очганингизда, олиш учун қўл ботирганингизда "Қуройш" сурасини ўқисангиз узоққа етади, баракали бўлади, иншааллаҳ! 🍁 Онамисиз?!, фарзандларингизнинг бири омадли, бири камхарж хаёт кечираётганидан изтиробланаётган бўлсангиз, уларнинг бараварлашиб, хаётлари яхши томонга ўзгаришини сўраб "маъуун" сурасини кўп ўқиб, уларга ризқ тиланг! Оналар дуоси ижобат, иншааллаҳ. 🍁 Эркак кишининг ишлари яхши бўлиши учун аёли тиришқоқлик билан ибодатда бўлиб, тилак қилса Аллоҳ таоло ризқ эшикларини албатта очади дейишади! 🍁 Кўп пайғамбаримизга саловат йўлловчиларнинг ҳам баракаси ва файзи бўлади! 🍁 Оилангиздаги жиҳозларни қадрламаслик ҳам ортиқча харажатларга олиб келади. Қиммат музлатгич олиб, уни тез-тез ювиб, тозаламаслик, эски овқатларни кўп қолдириш ва оқибатда бадбўй хидли матоҳга айланиб қолиши бу сизнинг исрофгарлигингизни англатади! 🍁 Нон ушоқларига эътиборли бўлинг! Қадрлаш шу майда нарсалар-ушоқлардан бошланишини болаларингизга тушунтиринг! 🍁 Энг асосийси рўзғорнинг тизгинини ушлаш. Тадбиркор аёл бу тизгинни яхши бошқаради, аслида бу ҳам наслий ҳислат бўлиб, шундай оналарнинг қизлари ҳам, набира қизлари ҳам борган жойини яшнатадиган бўлишади! Ҳурмат билан... ©️ Ummu Zaynab Ummu
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 642
    97
    ​​\_шам. Тун зулмат. Биргина бўйдор шам тунни бир ўзи ёритиб турибди. Тонгга яқин кўрадилар: шам пак-пакана бўлиб қолибди, кўз ёшлари қинғир қийшиқ ажинлардек бўлиб ёпишиб кетибди. Кейинги кунлар чироқ ўчмади. Пакана шам қайердадир болаларнинг ўйинчоғига айланди. Шумтакалар роса асфальтга ишқалаб едириб ташлашибди. Шу куни тўсатдан яна чироқ ўчди. Ҳамма жой зулматнинг сиёҳига ботди. Уй эгалари болалар кундузи ўйнаган ерга чиқишиб, пакана шамни роса пайпасланиб қидириб келишди... Топилмади... Уй эгаси Ғайбулла магазинчиникига жўнади. Ғайбулланинг деразасини қанча чертмасин, очилмади... Уйга қайтиб, зулмат хокимга айланган хонадонида ўз тўнига ўралиб ухлади... Баъзи аёллар ҳам худди шамга ўхшашади. Ўз умрини сарф қилиб кечаларни ёритсада, чироқ ёнгач унинг меҳнатларини бошқалар унутишади. Худди олдинда бошқа зулмат йўқдек... 🌺Ummu zaynab Ummu 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 964
    6
    ​​☝️Доимо яхши гумонда бўлинг! Бир аёл деди: «Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди. Деди: «Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди. Унга дедилар: «Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди». Деди: «Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди. Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар: «Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади». Деди: «Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди. Бир киши деди: «Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди. Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?🧐 Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон. Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди. Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг‼️ Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ! 🚫 Ёмонликдан эҳтиёт бўлинг лекин менга келади деб ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек: «قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ» У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг Шуаро 61-62 оятлар. 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    image
    2 259
    43
    #КИЗ тарбияси Қахрамонлари турли характердаги қизлар бўлган ҳар-хил китобларни бирга ўқишга харакат қилинг. Қизингизни яхши кўришингизни ва тушунишингизни унга тез-тез такрорлаб туринг. У сиз учун қанчалик қадрли эканлигини айтиб туринг. Хаттоки, қизингиз уни эркалашингиз унга ёқмаётганлигини айтса хам, ундан узоқлашманг, бағрингизга босинг, эркаланг. Унинг фазилатлари хақида гохида айтиб туринг. Ўз шахсий муҳити бўлишига йўл қўйиб беринг. Қизингиз кўп вақтини сиз билан ўтказмаслигига қаршилик қилманг. У бундай хулқи билан етилганлигини, шахс сифатида тан олинишини истаётган бўлса хеч гап эмас. Олдингига нисбатан мустақил бўлишни истаётган қизингиз, хонасида ёлғиз қолишни истаса, унинг бу қарорини ҳурмат қилинг. Қизингизга керак бўлганингизда доим ёнида бўлинг. Агар у хафа бўлса, ўзига келгач, агар истаса, унга ёрдам беришни истаётганингизни айтинг. Агар у истамаса, шунчаки у билан бирга гап сўрамасдан, ТВ кўришингиз, музқаймок ейишингиз мумкин. Бу билан у билан дўст сифатида яқинлашасиз.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 949
    19
    Беш дақиқангизни ажратинг. Сиз нима учун дунёга келдингиз? Қизболалик даврларизда сиз эмасми турмуш қилган дугоналаризга ҳавас билан қараган ва орзулар оламида яшаган. Қани ӯша орзуларингиз? Ажрашиш учун турмуш қилдингизми? Фарзандларни етимлик ҳиссини бериш учун ӯстирябсизми? Эртага фарзандларингиз улғайганда ҳаммаси оилали бӯлганда  сиз ёлғизми яшайсиз қариганда? Бир кун бу дунёдан вафот қилиб Ҳақни ҳузурига борганда эрнику қӯя турайлик,  фарзандлардан сӯралганизда баҳоналариз ӯтармикин ӯшанда? Турмушингиз мустаҳкам ва ғалвасиз бӯлишини ҳоҳласангиз У мен учун нима қилди деган савол дар кӯра Мен у учун нима қилдим деган саволни ӯзизга кӯпроқ беринг. Тамом... ​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 940
    7
    ҚАЛБИМНИ ЖАРОҲАТЛАГАН МАВЗУ. Эри мусофирликда юрган аёлларни алдашга йӯлдан уришга ҳаракат қилаётган қӯштирноқ ичидаги баъзи эркакларга ва шунингдек эри бӯла туриб яна меҳр излаётган тӯқликка шӯҳлик қилаётган баъзи бир аёлларга қалбимдагиларни ёзмоқчиман. Бугун қалбим оғриябди, оғриябдики нима учун яратилганини унутган баъзи бир инсонларни дея... Шу сабаб қалбимдаги сӯзларни ёзмоқҷиман. Жаноби эркак, сиз Расуллуллоҳнинг умматим дея ӯтган умматисиз. Дин йӯлида жонларини фидо қилган саҳобалар, ансорлар аждодларисиз. Бир бегона аёлни кучада румолини ечганини кӯрганда бошини қилишдан утказган саҳобийларни давомчисисиз. Айтинг шу ишиз яхшими? Қани сиздаги Умар р.а дай шижоат, қани сизни муминлик ҳулкингиз, қани сизни ғаюрлигингиз? Ёки савдоингизга қӯшиб бозорга олиб чиқиб сотдингизми...? Ёки сиз учун аёл номуси ӯлим эмас бӯлмай қӯйганми...? Ёки бошқа аёллар ор номуси сиз учун бир пулми...? Қиёматда Роббимни ёнида амал саҳифаларимиз ӯқилякканда қаерга беркинасиз...? Қайсики аёл ажрашганини эшитсангиз у аёлга сӯз ташламоқчи бӯласиз? Ӯз онангизга кӯрсатмаган эҳтиромингизни, аёлингизга айтмаган ширин сӯзларни у аёлни ӯзизники қилиш мақсадида сарфлайсиз...? Моддий ёрдам бермоқчи бӯласиз... Яна ӯзингизни тинчлантирасизки Бевага берсанг савоб дея. Тӯғри савоб лекин сизни бу тутган йӯлингиз орқали эмас ҳар холда. Ёрдам бермоқчи бӯлсангиз қанчадан қанча фондлар бор, сиз билдирибми қиласиз эҳсонни? Аҳир ӯнг қӯлинг берганни чап қӯлинг билмасин деган доно ҳалқимиз. Расули акрам (алайҳиссалом): Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз, дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар. Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Шу ҳадис кифоя эмасми сизга...? Оила аталмиш масканни қадрига етмай енгил хаёт ниятида ота уйига келган Муҳтарама Муслима! Сӯзим оғир ботмасин, ота уйига келмоқ аёл учун осон эмас, лекин ӯлимдан бошқа ҳар бир нарсани иложи борку. Роббим Сабр аталмиш неъматни тақсимлаётганида қаерда эдингиз? Эрни розилиги Жаннат демакдир деган мисраларни наҳотки ҳаётингиз давомида ӯқимагансиз? Сизсиз ҳам бу дунёда ёлгизлар сероб. Улар ҳар лаҳза оиласи, тиргаги, устуни бӯлишлигини истаб умрларини ӯтказмоқда. Сиз эса увол қилмоқдасиз... Ажрашдингиз ҳам, айтингчи ёлгизлик яхши эканми? Ӯз ҳоҳишингизча яшаш яхши эканми? Кераксизлигингизни қадамда хис қилиб яшаш яхши эканми? Фарзандларни ёлғиз тарбиялашчи, уларни ҳар бирига бир хилда муомала қила олябсизми? Уларни ӯксиккан кӯзларига қараб қилган ишларингиздан хеч афсусландингизми? Меҳрингизни аввалгидай бера олябсизми? Йӯқ беролмайсиз, аҳир ӯзингиз меҳрга зорсизку шу тобда. Атрофингиздан меҳр кутасиз сизни тушунишларини истайсиз. Лекин сизни тушунгувчизни қалбини яралаб ундан воз кечиб ота уйига келганизи хаёлизга ҳам келтирмайсиз. Балки у ҳам сизга муштоқдир, фарзандларига муштоқдир. Лекин ортингиздан келиш учун эркаклик ғурури йӯл қӯймаяккандир. Ичингизда айтаетгандирсиз фарзандларини кӯргиси келса келарди деб. Лекин фарзандларини узоқдан бӯлса ҳам кӯриб кетаётганини сиз қаердан ҳам билардиз? Майлими мен ожиза сизга икки оғизгина маслаҳат берсам... Хеч ким йӯқ хонага киринг, ичингиздан қулфланг, хеч ким сизга ҳалақит қилмасин. Ӯйланинг, кӯп ӯйланг демайман. Давоми бор... 👇 ​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 851
    10
    Ака-сингил бўлса яхшида! Сенга елкадош бўлган, Кўзларига ёш тўлган, Сен учун борин берган, Аканг бўлса яхшида. Шарқироқ сой сўзлари, Кўзмунчоқдек кўзлари, Онанг каби юзлари, Синглинг бўлса яхшида. Доим айбинг яшириб, Ютуғингни ошириб, Айбинг бўйнига олиб, Аканг бўлса яхшида. Базан тўлиб тошса ҳам, Ойижон деб сотса ҳам, Сезмайсан ҳеч сира ғам, Синглинг бўлса яхшида! Бир-бирига меҳрибон ака-сингиллар оқибатига кўз тегмасин! Ака-сингилларга юбориб қўямиз! ​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
    2 268
    65
    ... Хотиржамликнинг калити, иймон ҳаловатига етиш йўли – бу дуодир. Доимо дуо қилиб, Аллоҳ таолодан каттаю кичик ҳожатингизни сўранг. Дуо қилишнинг ўзи ҳам бир ибодатдир. Бунда сўзамол бўлиш шарт эмас. Энг муҳими қалбнинг тайёрлиги, дуо қилувчининг ихлосли бўлишидир. Кўпинча, паст овозда айтилган, содда бўлиб кўринган, лекин ихлос билан қилинган дуо инсонлар кўнглини юмшатадиган, ҳамма қойил қоладиган, бироқ тил учида қилинган дуога нисбатан қабул бўлиши осонроқ бўлар экан. Агар сиз солиҳ инсонларнинг суҳбатидан доимо баҳраманд бўлсангиз, Аллоҳ таоло доимо қалбингизда бўлса ва ҳар доим дуо қилиб юрсангиз, ҳар кечангиз «Лайлатул-қадр» бўлади. Агар сиз бунда нафснинг роҳати, руҳнинг ҳаловатидан бошқа нарсага эриша олмасангиз ҳам, майли, шунинг ўзи ҳам етарли. Бу орқали сиз Охират саодати, Ҳақ таолонинг розилигига эришасиз-у, нега етарли бўлмасин?! Али Тантовийнинг «Роваиъут-Тантовий» китобидан Ҳаётингизда не бўлса ҳам яхшиликка, дея дуо қилинг... ​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 711
    5
    #Унутма Моддий бойлик... Уни йўқотиш - фожеа эмас! Интилсанг албатта, омад яна эшик қоқиши тайин... Унутма! Ҳаёт йўлагида, тошли сўқмоқларида орингни, номусингни , шаънингни билиб билмай тушириб қўйсанг- бу катта йўқотиш… Шон-шухрат, обрў пешвоз чиқса рўпарангдан барига ўралашиб, дилгир дунёнгни зинҳор унутиб қўйма.. Обрў-эътибор қозонганингда, шуҳратинг осмон қадар кўтарилса бил-ки, турфа одамларни кашф қилишинга, садоқатли ёки бевафо дўстларни ажрата олишинг учун берилган энг ҳаққоний имкон бу! Иймонингдан, виждонингдан кечганинг эса - ўзлигингни бой берганингдир.. Ғафлатда қолма, Ҳақдан туҳфа инсоний фазилатларни кўзинг нуридай асраб авайлагин дея 🌺Малоҳат МИРЗАЕВА
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 140
    21
    ​​ Ғам бир денгиз аслида... Чўкасан ва сен томонга ошиққан сол ёки қайиққа ҳам умид кўзларингни тикасан! Баъзан бу қайиқларни ғам тўлқинлари тамомила бошқа ёққа суриб кетади ёки сенга қасдма-қасд шамол-бошқа томонга қараб эсади! Қирғоқ томон боқасан- бир пайтлар бу қирғоқда Сен чечак териб- ўйнардинг! Оёғинг остидаги қум- шунчалик юмшоқ эди-ки... Қачонлардир ўша қирғоқда ғам денгизининг тўлқинлари қанчалик шиддаткор эканлигини мутлақо билмасдинг! Кўзи йўқ! Сенинг ҳолингни қўймай кузатади бу денгиз! Қўли йўқ! Лекин шундай қаттиқ қучоқлайди-ки, сен тамомила вужудинг- ғамники эканлигингни идрок этасан! Ҳеч қаерга ундан қочиб қутилолмайсан, гўёки энди нажотдан мутлақо умид йўқдек! Билсанг, шу ғамнинг энг авж нуқтаси саналади! "Чида, чида, чида!" дейсан! Лекин ҳаёт-Сен ўйлаганингдек худди шу нуқтада тугамайди: қачондир кутмаганингдек соҳилга чиқасан... У пайтда ортиқ- кемалар, қайиқлар, соллар, хаттоки бир чўп ҳам сен томонга оқиб келмаслигига аллақачон ишониб бўлган бўласан! Шунчаки- иҳтиёрингни ўз ҳоҳишинг билан тўлқинлар комига топширишинг кераклигини тушундинг! Майли у оладиганини олсин! Қолгани эса... Насиб қиладигани... Пешонангда бори... Сенга аталгани- Қолса-қолар... Балки! Биласан-ки бу ҳаёт қайсарларнинг ризқи эмас! Ожизларнинг ҳам... Кераксиз дий-диёлар ғам денгизини баттар қутуртиришини биласан! Ҳа, ана ундан кейин ҳам Сен учун аталган ҳаёт бор! Ва буни кўрасан, чунки бунинг номи ҳам "кўргулик!" деб аталади... Фақат энди мутлақо бошқачароқ яшайсан! Энди ким арзимас нарсадан нолигудек бўлса-сен ажабланиб қарайсан! Энди ким- ушоқдай кулфатга ҳам нолон йиғласа-"эссиз" дея бош чайқаб қўясан! Энди ким- шунчаки "яшашга кучим қолмади!" дегудек бўлса... Кўзларинг билан ер чизиб, яна жимгина йўлингда кетаверасан! Худди шунингдек, бу дунё-кулолхонасида пишган лой ҳис қилган оташни- фақатгина пишганлар тушунади! Ҳали тепкиланишдан бошқасини бошдан кечирмаган хом лойлар эса албатта бунга ожиздир! ©️Ummu Zaynab Ummu 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 555
    2
    ​​КЎНГИЛ ОЛИШ Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бемор бўлган яҳудийни кўргани борар эдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу кўр кампирнинг уйини супурар, овқатини пишириб берар эдилар. Умар розиёллоҳу анҳу шаҳардаги оч қолиб ухлай олмаётган болаларга ўз елкаларида бир қоп ун кўтариб бориб уларга едирган эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ вафот қилди. У кунгача мискинлар эшиклари олдида қўйиб кетиладиган таомларни ким қўйиб кетаётганини билишмас эди. У зот вафот қилганидан сўнг таом келмай қўйди. Мискинлар билишдики, бу таомларни Абдуллоҳ ибн Муборак қўйиб кетар экан. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳнинг энг ашаддий душмани вафот қилди. Шогирдлари ибн Таймия роҳимаҳуллоҳга хушхабар келтиришди. Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шогирдларидан ранжиди ва дарҳол маййитнинг аҳлига бориб таъзия билдириб деди: “Бизни отангиз деб билинг. Нима керак бўлса бизга айтинг муҳайё қиламиз!”. Уларнинг ҳаёти ана шундай эди. Аллоҳ улардан рози бўлган бўлсин! •🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 794
    12
    Oxirgi yangilanish: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio