#Кун_тартиби
ШИФОХОНАЛАРГА ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ҚАНДАЙ ЙЎЛЛАР БИЛАН ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАНИ ҚАТТИҚ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ
Шифокорлар, соҳа мутасаддилари билан навбатдаги мулоқотимизда беморларга таклиф қилинаётган дори-дармон воситаларининг сифати, берилаётган шифокор рецепти қай даражада асосли, дангалроқ айтганда, инсонийлик тамойилига нақадар мос эканлиги хусусида сўз борди.
Очиғини айтганда, бугун бу соҳадаги энг оғриқли масала бу – "офшор", "обнал"чи фирмалар билан шартномалар тузиш ҳолатлари ҳисобланади. Афсуски, бундай оғриқлик вазиятлар оз эмас. Шунингдек, битта касалликка 8-10 хил дори ёзиб бериб, беморларни жўрттага сарсон қилиш сингари иллатлар ҳам учраб турибди.
Аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозларни инобатга олиб, тиббиёт муассасаларидаги вазиятни бир неча ой давомида ўргандик, соҳадаги кўплаб раҳбарларнинг фаолиятига холис баҳо беришга етарлича тайёргарлик кўрдик. Мажлисда уларнинг раҳбарлик фаолияти танқидий баҳо берилди.
👉
@toshvilKo'proq ko'rsatish ...