Xizmat sizning tilingizda ham mavjud. Tarjima qilish uchun bosingEnglish
Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
Kategoriya
Kanal joylashuvi va tili

auditoriya statistikasi Sarhad.uz

ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали 
15 1150
~0
~0
0
Telegram umumiy reytingi
Dunyoda
45 579joy
ning 78 777
1 326joy
ning 2 295
da kategoriya
1 904joy
ning 2 793

Obunachilarning jinsi

Kanalga qancha ayol va erkak obuna bo'lganligini bilib olishingiz mumkin.
?%
?%

Obunachilar tili

Til bo'yicha kanal obunachilarining taqsimlanishini bilib oling
Ruscha?%Ingliz?%Arabcha?%
Kanal o'sishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Kanalda foydalanuvchining qolish muddati

Obunachilar sizning kanalingizda qancha vaqt turishini bilib oling.
Bir haftagacha?%Eskirganlar?%Bir oygacha?%
Obunachilarning ko'payishi
GrafikJadval
K
H
O
Y
help

Ma'lumotlar yuklanmoqda

Hourly Audience Growth

    Ma'lumotlar yuklanmoqda

    Time
    Growth
    Total
    Events
    Reposts
    Mentions
    Posts
    Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
    📹 No comment | ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлигида "Аждодлар изидан" интеллектуал ўйини ўтказилди t.me/sarhad_uz

    20. Ajdodlar.mp4

    3 803
    29
    ☑️Аскарлар учун маданий ҳордиқ ♟🎼Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Мусобақа якунида 55-сонли ИДУМнинг мусиқа фани ўқитувчиси Орифжон Мамажонов ижросида қўшиқлар ижро этилди.
    1 847
    5
    🏢“Кўҳна Ховос” музейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 📖Ўзликни англаш тарихни англашдан бошланади. Ёшларни ўтмишдан ва унинг сабоқларидан хабардор қилиш бугуннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 📜Айни шу маънода Сирдарё вилоятидаги “Кўҳна Ховос” музейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда сўз олган музей директори Шахло Зокировна музейлар ўтмиш билан келажакни боғловчи кўприк экани, ўзликни англашда уларнинг ўрни жуда катта экани хусусида тўхталиб ўтди. 🎼Тадбирнинг бадиий қисми барчага бирдек манзур бўлди. Унда вилоят маданият бўлими Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури тақдим этилди.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 719
    1
    ☘️Ёшлар учун ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ❇️Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ДХХ Чегара қўшинлари Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 33, 36, 38 ва 45-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этди. - Бугун бизга ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди, - дейди 38-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Сўғдиёна Масадиқова. – Айниқса, “Жесси” лақабли хизмат итининг буйруқларни бажариши ҳайратда қолдирди. Чегарачиларимизнинг машаққатли ва шарафли хизматларига улкан зафарлар тилаб қоламан.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    1 814
    2
    Амалий машғулотлар давом этмоқда 🧑🏻‍🏭“Шўрсув” ўқув марказига таълим олиш учун келган ҳарбий хизматчиларга назарий билимлар берилиши билан бир вақтнинг ўзида олган билимлари амалиётга ҳам боғланиб, Фарғона вилоятида жойлашган “Водий тулпорлари” спорт мажмуасида амалий машғулотлар ўтказилмоқда. 🐎Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар билан хизмат отини тайёрлаш, у билан давлат чегарасини қўриқлашни самарали ташкил этиш, ўзига берилган вазифани тўлақонли адо этиш учун керакли бўлган малакаларни эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 846
    8
    ❇️“Қаҳ-қаҳа” ҳажвий гуруҳи жамоаси ҳарбий қисмда 🤣Самимий кулги инсонни ҳаётдан завқланишга ўргатади. У инсон умрини узайтириш билан бир қаторда, депрессияни даволайди ва стрессдан асрайди. Кулги усталарининг қувноқ ҳангомалари инсонга яхши кайфият улашиши табиий. 🔰Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида, “Қаҳ-қаҳа” гуруҳи иштирокида кулги кечаси ўтказилди. Сўз усталарининг теша тегмаган ҳазиллари ва саҳна кўринишлари иштирокчиларга хуш кайфият улашди.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 982
    6
    🏢Музейга саёҳат 🔰Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўзлари хизмат қилаётган ҳудуд тарихини чуқур ўрганишларини таъминлаш мақсадида, Бекобод шаҳридаги музейларга саёҳат ташкиллаштирилди. 🔷Дастлабки ташриф “Ўзбекистон Металлургия комбинати” акциядорлик жамияти музейига амалга оширилди. Музей мутахассиси Р. Балтабаев аскарларга комбинат ва музейнинг тарихи ҳақида сўзлаб берди. 🚒Кейинги манзил Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 7-ёнғин қутқарув бўлими бўлиб, у ерда ҳарбий хизматчилар ёнғин ўчириш махсус анжомларининг техник хусусиятлари билан яқиндан танишдилар. Бўлимда ташкил қилинган музейда сақланаётган тарихий экспонатлар, турли техник воситалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    2 988
    3
    📹 "Ёшлар" телеканалида эфирга узатилган "Ватанпарвар" кўрсатувидан лавҳа: “Жайхун-2023” махсус тактик ўқув машғулоти t.me/sarhad_uz

    Ватанпарвар.mp4

    3 586
    13
    🌍“Бу қизиқ” – Тарихдаги энг ғайриоддий ҳарбий тактикалар t.me/sarhad_uz

    Ҳарбий тактикалар.mp4

    3 678
    11
    Донишмандлардан ҳикматлар Кемани бошқараётган капитан сувости қояларидан қочгани сингари мулоқот қилаётган инсон ҳам ортиқча сўзлардан холи бўлиши керак (Юлий Цезар). Тарбиянинг маҳсули улкан тафаккур, билимнинг маҳсули эзгу амалдир (Мусо ал-Хоразмий). Ҳаддан ортиқ ғазаб нафрат келтиради, бевақт қилинган такаллуф эса ҳурматсизликка олиб келади (Абу Райҳон Беруний). Агар жисмоний машқлар билан шуғулланилса, турли касалликларга қарши қабул қилинадиган дориларни истеъмол қилишга ҳожат қолмайди. Жисмоний машқларни бажармай қўйган киши ўзини ланж ҳис этади, унинг аъзолари кучи ҳаракатдан тўхтатиш оқибатида заифлашади (Абу Али ибн Сино). Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ ва ҳайбатлироқдир (Маҳмуд аз-Замахшарий). Пок виждонли қалб ўзгалар бахтсизлигига қурилган бахтдан воз кечади (Саъдий Шерозий).
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 752
    8
    📹“Нурафшон” телеканали: Чегарачиларга янги хизмат уйлари топширилди t.me/nurafshontvrasmiy

    Tadbir.mp4

    4 210
    43
    https://uza.uz/uz/posts/bolalarga-bering-dunyoni_487338
    Болаларга беринг дунёни
    Бола – бу дунё, бола – бу ҳаёт мазмуни. Болалар ўз табассуми билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга қизиқиш уйғотади. Кў
    4 674
    1
    ❇️Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш янги Ўзбекистон ёшларининг шарафли бурчидир ☘️Ёшлар ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, Наманган Давлат университетида фахрийлар иштирокида “Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш янги Ўзбекистон ёшларининг шарафли бурчидир” мавзусида уч авлод учрашуви ўтказилди. 💠Давра суҳбатида фахрийлар тадбир иштирокчиларига ўзларининг ҳаёт йўллари ҳақида ўртоқлашиб, ҳалоллик ва ўз юртига садоқат билан хизмат қилиш, келажакда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, юксак малакали кадр бўлиб етишиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шу билан биргаликда тадбир давомида университет жамоасининг “Ниҳол” симфоник оркестри томонидан ижро этилган куй қўшиқлар тадбирга ўзига хос кўтаринки руҳ бағишлади.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 848
    3
    ☑️Мард, жасур чегарачи – юрт таянчи 🔰ДХХ Чегара қўшинлари Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ДХХ Чегара қўшинлари фахрийси, ҳарбий қисм мутахассиси Б.Тожибоев иштирокида ҳарбий хизматчилар билан “Мард, жасур чегарачи – юрт таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. ✳️Мазкур ўтказилган давра суҳбати давомида сўз олган фахрий ДХХ Чегара қўшинларида ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигит учун, юксак шараф эканлиги, шу сабабли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёдини бузмасдан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига амал қилиб, йигитлик бурчини шараф билан ўташи бўйича ҳаётий мисоллар билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтиб ўтди.
    Ko'proq ko'rsatish ...
    3 935
    5
    📹 No comment t.me/sarhad_uz

    No comment.mp4

    5 871
    26
    🥇🎁Мусобақа якунида натижалар сарҳисоб қилингач, барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбирнинг бадиий қисмида эса ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. ✅Албатта, ўтказилган тадбирдан олам-олам завқ олган болажонларнинг кўзларидаги бугунги қувонч эртанги келажакка ишонч демакдир.
    4 255
    10
    Oxirgi yangilanish: 11.07.23
    Privacy Policy Telemetrio