Тошкентлик битирувчилар учун зўр янгилик!
Май ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар учун мега лойиҳага старт берилмоқда.
Лойиҳага кўра, олийгоҳга кирмоқчи бўлган битирувчилар етакчи ОТМ вакиллари билан учрашув ўтказишади, касб-ҳунарга қизиқувчи ёшлар эса турли бизнес вакиллари билан ўзига касб танлаш масалаларини муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида спорт мусобақалари, турли кўнгилочар дастурлар, табиат қўйнида талабалар сайллари, кўргазмалар, концерт ва шоу-дастурлари ташкил қилиниши кутилмоқда.
Лойиҳада иштирок этмоқчи бўлган ёшлар ҳозироқ қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади:
@talaba_bitiruvchi_botKo'proq ko'rsatish ...